#Раддия
СамДУ психология ва ижтимоий фанлар факультети бу йил замонавий бинога эга бўлади
“Talaba.uz” телеграмида исм-шарифи кўрсатилмаган талабалар СамДУнинг психология ва ижтимоий фанлар факультетида ўқиш учун шарт-шароит ёмонлиги ҳақида ёзишди. Ҳақиқатдан ҳам икки ой муқаддам мазкур факультет талабалари сонининг кескин ошганлиги сабабли янги бинога кўчирилган эди.
Биз ташкилий гуруҳимиз билан талабалар ётоқхонаси учун қурилган ва мослаштирилган бинодаги факультетда бўлиб, мавжуд аҳвол билан яқиндан танишдик. Айни пайтда бу ерда 1050 нафардан зиёд талаба ўқимоқда. Аудиторияларда иситиш тизими ўртача. Ҳаво ҳароратининг совуқлиги боис табиий газ босими пасайган. Электр таъминотидан ҳеч ким нолимади. Айрим ўқув хоналарида ёритгич усканалари тўлиқ ишламаётган эди. Ҳозир улар янгисига алмаштирилган.
Қайд этилганидек, иккинчи қаватга чиқиладиган зина ночор ҳолатда бўлган. Бу борада ҳам қисман таъмирлаш ишлари бажарилган. Стол-стуллар, дераза ойналари яроқлисига алмаштирилган. Университет мутасадди раҳбарлари бу муамммоларни қисқа муддатда ҳал этишга ваъда беришди.
Яна бир жиҳат, айрим гуруҳлардаги талабалар билан суҳбатлашганимизда, ҳозирги шароитга тўғри баҳо бериб, аноним (исм-шарифини кўрсатмай шикоят йўллаган тенгдошлари борлигига ишонишмади) хат ёзганларнинг фикрини маъқулламади. Улар шарт-шароитлар яхшиланишидан умидвор.
Факультет масъулларининг айтишича, 2019-2020 ўқув йилида СамДУ психология ва ижтимоий фанлар факультетида талабалар сони кескин кўпайган. Шу муносабат билан ушбу факультет Самарқанд давлат университети тасарруфига ўтказилган Самарқанд 1-педагогика коллежи биносига кўчирилган. Жорий ўқув йилида коллежни сўнгги курс ўқувчилари битиради ва бино тўлиқ факультет ихтиёрига ўтади. Бундан ташқари, СамДУ раҳбарияти йил якунига қадар мазкур факультетни замонавий ўқув биносига кўчириш чораларини кўради.
СамДУ матбуот хизмати
P/s: СамДу мутасаддилари @TalabaUz каналимизда чиқарган танқидий мақолага муносабат билдиришибди. Бефарқликдан қочиб, тегишли ҳулоса чиқарганликлари учун каналимиз маъмурияти ташаккур билдиради. Tез орада барча камчиликлар бартараф этилади деб ўйлаймиз!
Дўстларга улашинг👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA

#YANGILIK
Stipendiya avvalgi xoliga qaytmoqda. Mana buni yangilik desa bo'ladi)
Deputat Rasul Kusherbayev o'z sahifasida yozib qoldiribdilar👍👍
Do'stlarga ulashing👇👇

ASSALOMU ALAYKUM!
Jilmayib tong otdi, o‘zgacha bu kun,
Umid qil, Rahmondan degandek bugun.
Ming kundan afzaldir, ming kundan uzun,
Alloh muborak qilgan JUMAdir bugun!
🌙 JUMA MUBORAK!
Kanalga ulanish👇👇

O‘zbekistonda talabalarga “beshlik” va “to‘rtlik” stipendiya berish qayta yo‘lga qo‘yiladi.
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Rasul Kusherbayev o‘zining Telegram’dagi kanali orqali “beshlik” va “to‘rtlik” stipendiyalar yana qaytishi mumkinligini ma’lum qildi.
Bugun bosh vazir o‘rinbosari Aziz Abduhakimov bilan talabalarga stipendiya tayinlash tartibi bo‘yicha hukumat qarori loyihasini muhokama qildik.
Ko‘pchilik talabalarning murojaatlarini inobatga olgan holda bildirilgan takliflar ham loyihada aks ettirilib, ushbu qaror qabul qilinishi bilan a’lochi, faol, besh bahoga o‘qiyotganlar ilgarigidek yuqori, to‘rtga o‘qiyotganlar esa o‘z nomi bilan to‘rtlik, uch bahoga o‘qiganlar esa uchlik stipendiya olishi kutilmoqda.
Oddiy aytganda har kim o‘z intilishi va izlanishiga qarab stipendiya oladi.
Loyihada yana bir qator yaxshi yangiliklar bor. Yaxshisi tez kunlarda qabul qilingach bilib olamiz.
Nasib bo‘lsa hujjat tez kunlarda qabul qilinadi.
Rasul Kusherbayev, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati
Rasul Kusherbayev avvalroq ham Oliy ta’lim tizimida kontrakt, stipendiya talabalar uchun hayot-mamot darajasidagi masalalarda barqarorlikning yo‘qligi ta’lim sifati qolib, talabalarda ta’limga bo‘lgan ixlosning qaytishiga olib kelishi mumkinligini, 400 ming so‘m hech nimaga yetmasligini ma’lum qilib, mutasaddilarga “Siz talaba bo‘lmaganmisiz?” deya savolni o‘rtaga tashlagandi.
Shuningdek, bakalavriat, magistratura va ikkinchi mutaxassislik bo‘yicha kunduzgi ta’lim shaklida to‘lov-kontrakt asosida tahsil olayotgan talabalar kontrakt miqdorini stipendiyali yoki stipendiyasiz holda to‘lovlarni amalga oshirishlari mumkin bo‘ldi.

#motivatsiya
"Keng miqyosda fikrlang va ulkan narsalarni orzu qiling.
O‘zingizga tinmasdan
“MEN QILA OLAMAN!”, deya har doim ta’kidlang."
КАНАЛГА УЛАНИШ👇👇

#fakt
Quloqchinlarda musiqa eshitadigan quloq har soatda 700 barobarga bakteriyalar sonini ko'paytiradi
Do'stlarga ulashish 👇👇

Бир хил стипендия тўлашга ҳозирча Ҳукуматнинг ҳаққи йўқ. Талабалар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак
Ёдингизда бўлса, янги йилдан аввал талабаларга бир хил стипендия тўлаш ноқонуний эканлиги ҳақида қисқача ёзгандим. Аслида ниятим бу мавзу бўйича видеоролик қилиш ҳамда стипендияга оид масалаларни батафсил ёритиш эди. Аммо бунга бўш вақтим ва техник имкониятим бўлмади. Шунинг учун тинчгина матнли қилиб тушунтира қолай дедим.
Ижтимоий тармоқларда кўпчилик «стипендияни яна аввалги кўринишга қайтарайлик» деб ёзишади. Ҳуқуқшунос сифатида бу фикрларга қўшилмайман. Сабаби Ўзбекистонда табақалаштирилган стипендия тўлаш ҳали бекор қилингани йўқ, у ҳозир ҳам ўз кучида турибди.
Бугунги кунда талабаларга стипендия тўлаш тизими 2004 йил 10 мартда тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан 1339-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома билан тартибга солинади. Ушбу Йўриқноманинг 3-бандида талабаларга табақаланган коэффициентларни қўллаш орқали стипендия тўлаш белгиланган.
Ушбу Йўриқномага ҳозирча ўзгариш киритилгани ёхуд мазкур Йўриқноманинг амал қилиш муддати тўхтатиб турилгани йўқ.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддаси ҳамда «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари»нинг 120-бандига биноан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг қисмининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин ва бу тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан амалга оширилади.
Ҳозиргача юқоридаги Йўриқноманинг амал қилиши тўхтатиб қўйилгани йўқ ёки шунга оид бирорта идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмади (эълон қилинмади, рўйхатга олинмади).
Унда сентябрь ойидан барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия тўландику, бу қандай ҳуқуқий асосга эга эди? Ҳеч қандай!
Шунчаки, Молия вазири ўринбосари О.Исаков ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхоновнинг ОТМ ректорларига йўллаган қўшма хатини кўрдик холос. Ўша хатда стипендия тўлаш тартибига ўзгариш киритилаётгани сабабли 1 сентябрдан ҳаммага 400 минг сўм стипендия (ва яна бошқа қоидалар асосида) тўлашни таъминлаш сўралган.
Ваҳоланки, ушбу хат асосида амалда ўз кучида бўлиб турган Йўриқномадаги табақалаштирилган стипендия тўлаш тартибини инкор қилиб, барчага бир хил стипендия тўлаш – ноқонуний эди! Вазир ўринбосарларининг хати норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди ва амалдаги НҲҲни тўхтатиб туриш, бошқа янги қоидалар белгилашга уларнинг ҳаққи йўқ.
Хулоса
Қиссадан ҳисса шуки, токи ҳалигача Ҳукуматнинг стипендияга оид янги қарори расман тасдиқланмаган экан, демак ОТМлар талабаларга табақалаштирилган стипендия тўлашга мажбур. Ҳукумат зудликда сентябрь ойидан бошлаб талабалар билан қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт ва зарур! Бу қонун талаби, мен ўйлаб топган янгилик эмас.
Хушнудбек Худойбердиев,
ҳуқуқшунос, блогер, Республика олий таълим кенгаши аъзоси
P.S-1: лекин шахсан мен талабага ўқиса, ўқимаса, дарсга келса, келмаса, бирор нарсани билса, билмаса ҳам стипендия тўлашга мутлақо қаршиман. Талабалар шунчаки олган баҳоси бўйича эмас (у баҳони қандай олган Худо билади), балки ижтимоий фаоллиги, илмий изланишлари, фанга бўлган қизиқиши, оилавий шароитига қараб стипендиялар тўланиши тарафдориман. Ҳозирги боқимандалик тизимини қайта кўриб чиқиш керак. Аммо бу нарса қонун доирасида бўлсин, амалдаги Йўриқнома ҳалиям ўз кучидами, демак энг аввало шунга риоя қилинсин. Шунингдек, хориждагига ўхшаб нодавлат ташкилотлар, фондлар турли стипендиялар эълон қилса яхши бўларди.
P.S-2: бир нарсани унутманг, агар талабалар билан сентябрдан қайта ҳисоб-китоб қилинса, 1-курсдаги 100% талабалар ҳамда юқори курсдаги семестрни “3” баҳога ёпган 62% талабалар учун зарар бўлади. Сабаби улар аслида 370 минг сўм стипендия олиши керак эди, аммо янги тизимда уларга аслида қимматроқ - 400 минг сўм стипендия тўланди. Демак, тахминан 200 мингдан кўпроқ талаба 120 минг сўм (4х30.000) қарз бўлади ва қайта ҳисоб-китоб қилинса, шу пулни қайтариб тўлаши керак.
👉 @xushnudbek 👈
Батафсил👇👇

#lifehack
Yakuniy imtixonda daftar ishlatish mumkin emasligini bilib, boshqacha yo'lini o'ylab topadiganlar, xayrli kech
Talabalar kanali😁👇

Президент Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари байрами арафасида, 10 январь куни Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари бу ерга 2017 йил январь ойида келиб, ҳарбий таълимни такомиллаштириш, ўша пайтдаги Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти негизида мутлақо янги ўқув муассасаси ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Кўп ўтмай, Президентнинг тегишли қарори қабул қилиниб, бу ерда хорижнинг илғор технологиялари ва замонавий ўқув воситаларини мужассам этган Қуролли Кучлар академияси ташкил этилди. 2018 йил январда Олий Бош Қўмондон мазкур янгиланган таълим маскани фаолияти билан танишган эди.
Бугун академия ҳам шароит, ҳам мазмун жиҳатидан тубдан ўзгарган. Аудиториялар компьютер техникаси, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Замонавий ситуацион марказ, тренажёрлар ташкил этилган.
Ўтган йили бу ерда модернизация ишлари давом эттирилиб, янги объектлар қурилди. Курсантларнинг ўқиши ва жанговар машғулотлар ўташи, спорт билан шуғулланиши учун қўшимча имкониятлар яратилди.
Академия қошида мамлакатимизнинг барча ҳарбий таълим йўналишидаги олий ва ўрта махсус билим юртларида ўқув жараёни ва илмий ишларни мувофиқлаштирадиган Илмий-методик кенгаш тузилди.
Президентимиз ўқув муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар натижаси ҳамда фойдаланишга топширилган замонавий таълим инфратузилмаси объектлари билан танишди.
Ўқув биносида ҳарбий техниканинг асосий намуналари бўйича динамик компьютер тренажёрлар имкониятлари намойиш қилинди, академия курсантларининг ихтирочилик ва инновацион ишланмалари ҳақида маълумот берилди.
– Барча соҳалар қатори ҳарбий таълим бўйича ҳам доимо замон билан бирга қадам ташлашимиз, керак бўлса, ундан олдинда юришимиз зарур. Ҳарбийларимиз, курсант ва тингловчилар энг илғор, инновацион билим ва кўникмаларни эгаллаши, соҳа бўйича дунёдаги янгиликлардан хабардор бўлиши, доим изланиши лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президентимиз курсантларни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Ўқув хоналари, ётоқхона ва сузиш ҳавзасидаги шароитларни кўздан кечирди.
Mанба: President.uz

Birlashgan millatlar tashkiloti (BMT) — yer yuzida tinchlikni mustahkamlash va xavfsizlikni taʼminlash, davlatlarning o‘zaro hamkorligini rivojlantirish maqsadida tashkil etilgan xalqaro tashkilot. 1945 yilda tuzilgan. BMTni barpo etish haqidagi qaror SSSR, AQSH, Angliya va Xitoy tashqi ishlar vazirlarining Moskvadagi kengashida 1943 yilda, Ustavi esa SanFransisko konferensiyasida 1945 yilda qabul qilindi. BMT Ustaviga dastlab 51 davlat imzo chekkan, 2000 yilda esa ular soni 189 ga yetdi. BMTning doimiy ish o‘rni (shtab kvartirasi) — NyuYork. BMT Ustavida ko‘rsatilganidek, u xalqaro tinchlik va xavfsizlikni saqlash, xalqlarning teng huquqli bo‘lishi va o‘z taqdirini o‘zi belgilashi qoidasiga amal qilib, millatlar o‘rtasida do‘stlik munosabatlarini rivojlantirishni, iqtisodiy, ijtimoiy, madaniy muammolarni hal etishda xalqlar o‘rtasida hamkorlik bo‘lishini taʼminlashni ko‘zda tutib, shu umumiy maqsadlarga erishishda millatlar harakatini uyg‘unlashtirib turadigan markaz hisoblanadi.
2000 yil 6—8 sentabrda BMTning 55-sessiyasi doirasida "Ming yillik sammiti" bo‘lib o‘tdi. Unda 155 dan ortiq mamlakatning davlat va hukumat boshliqlari ishtirok etdi. Mazkur anjumanda umumbashariy ahamiyatga ega bo‘lgan ijtimoiyiqtisodiy, ekologiya va xavfsizlikka doir muammolar muhokama qilinib, yangi yuz yillikning dastlabki yillarida amalga oshirilishi mo‘ljallanayotgan tadbirlar belgilandi. Sammit ishtirokchilari yakdillik bilan qabul qilgan deklaratsiyada 2015 yilgacha ta’minlashda, Bosh Assambleya va BMT boshqa organlari qarorlari amalda bajarilishida yordam beradi. Kotibiyat quyidagi departamentlar va boshqarmalarga bo‘linadi: Siyosiy masalalar va Xavfsizlik Kengashi ishlari departamenti, Iqtisodiy va ijtimoiy masalalar departamenti, Vasiylik va o‘z-o‘zini boshqarmaydigan hududlar departamenti, Nazorat boshqarmasi, Xodimlar boshqarmasi, Bosh kotibning maʼmuriy idorasi, Ijtimoiy axborot boshqarmasi, Konferensiyalarga xizmat qilish boshqarmasi, Umumiy xizmat boshqarmasi, BMTning Jeneva bo‘limi. BMT sessiyasi yilda bir marta chaqiriladi. Xavfsizlik Kengashining yoki BMT aʼzolari ko‘pchiligining talabi bilan har qanday masala yuzasidan maxsus sessiyalar chaqirilishi mumkin. BMTning rasmiy tillari — ingliz, fransuz, rus, ispan va xitoy tillari bo‘lib, ingliz, fransuz, ispan tillarida ish yuritiladi.

Oliy ta’limdagi nomutaxassis fanlar nega kerakligi ochiqlandi?
Oliy ta’lim muasasalarida o‘qitilayotgan fanlar davlat ta’lim standarti asosida ishlab chiqiladi. Ta’lim standarti esa mehnat bozoridagi oliy ma’lumotli kadrlarga qo‘yilgan talab asosida o‘rganiladi.
Bu haqda, bugun, 10-yanvar kuni AOKAda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi hamda OAV xodimlari bilan bo‘lgan matbuot anjumanida ma’lum qilindi.
Tadbirda, talabalar OTMda nomutaxassis fanlarni ham o‘qib kelayotganini bu esa ko‘plab ayrimlarda norozi kayfiyatdagi savollarni tug‘dirayotgani haqida gapirildi.
– Bizda ta’lim standarti degan huquqiy hujjat bor. Lekin oliy ta’lim tizimidagi fanlar standarti talab asosida tuziladi. Ya’ni kadrga bo‘lgan talab. Bu talabni esa ish beruvchi ishlab chiqadi. Masalan, ma’lum bir korxona “bizda ishlamoqchi bo‘lgan oliy ma’lumotli kadrlar quyidagilarni bilishi shart” mazmunidagi talablarni ishlab chiqadi. Shuning asosida ta’lim standarti, o‘quv dasturlari, rejalari ishlab chiqiladi. Mehnat bozori shuni talab qiladi, - deydi Ulug‘bek Toshkenboyev. – Bilasizmi, ayrimlarda shunday tushuncha bor. “Oliy ta’lim muassasalariga kirish uchun asosiy besh fanni yaxshi o‘zlashtirsa bo‘ldi, qolgan fanlar muhim emas”. Yo‘q, unday emas.
Shuningdek, Xalqaro ekspertlarning O‘zbekistondagi ta’lim standartini ijobiy baholashlari, ammo uning amaldagi ijrosi, o‘qituvchilar tomonidan fanlarni qiziqarli yetkazib berish shakli yaxshi emasligi ta’kidlandi.
–“Darslik”, “reja” deydi va o‘zining ustida ishlashiga, fanni o‘quvchi va talabalarga qiziqarli yetkazishda yangiliklarni o‘ylab topishiga na vaqt, na imkon qolmaydi, - deydi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi rahbari. –Shu sababli fanlarning ko‘pchiligi keraksiz degan xulosaga kelib qolishga sabab bo‘ladi. Oliy ta’lim muassasalaridagi nomutaxasis fanlarga keladigan bo‘lsak, Oliy ta’lim vazirligi tomonidan bu topshiriq o‘rganilmoqda. Bu masala ustida maxsus ekspertlar ish olib bormoqda. Lekin bu ancha murakkab jarayon. Chunki, necha yillik o‘qituvchilar, qancha-qancha mutaxasislar ishsiz qolishi ham o‘ylanadi. Ammo, oliy ta’lim muassasalari haqiqiy mutaxassislarni tayyorlaydigan maskan. Shu sababli, ertaga talaba, avvalo, o‘z faoliyati davomida kerak bo‘ladigan narsalarni o‘rganishi kerak. Necha yillik o‘qigan va siyqasi chiqib ketgan darsliklarni takrorlashdan ma’no ham yo‘q.
Anjumanda ta’kidlanishicha, 2018-yilning 1-yanvarida O‘zbekistonda 500 ta nodavlat ta’lim tashkilotlari faoliyat ko‘rsatgan bo‘lsa, bugungi kunda ularning soni 2561 tani tashkil etyapdi. Shu jumladan, nodavlat maktabgacha ta’lim tashkilotlari soni 194 tadan 1208 taga, xususiy maktablar soni 30 tadan 122 taga, maktabdan tashqari ta’lim muassasalari 36 tadan 478 taga, kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash ta’lim tashkilotlari 240 tadan 751 taga oshdi hamda 2 ta xususiy OTMga litsenziya berildi.
✍🏻 Dildora Mamanova Xabardor.uz muxbiri

O'qib huzurlanasiz
Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150,000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди. Ҳеч қанча вақт ўтмай 850,000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эти. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида сўриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— «Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар.
Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим».
Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди.
Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қаташмоқчилигини ва 8000 доллар ажратганини, унинг 4000 ги беморга, қолган 4000 ги эса ҳалики икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5000 доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди.
Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.
Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.
Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
«Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади».
Ulug'bek Xolov facebook sahifasidan olindi
https://t.me/joinchat/AAAAAFWlvbkdZn0KqtKv6Q

Hayotingizni tubdan o'zgartirib yuboruvchi bir soat.
Oddiygina yetti qadam butun hayotingizni o‘zgartirib yuborishi mumkin. Ularni hayotingizning mazmun-maqsadiga aylantiring. Bu bor yo‘g‘i bir soat vaqtingizni oladi. Bu ketgan keyingi soatingizni boshqacha qilib yuboradi.
1 qadam
Zamonaviy sivilizasiyadagi giperfaol va noinsoniy bo‘lgan maromdan tabiiy maromni his etish uchun tabiat bag‘riga chiqing.
2 qadam
Qog‘oz olib shunday deb yozing: “Hayotimda bir hafta qolgan bo‘lganida nima qilardim?”. So‘ngra savolga javob berish uchun 10 daqiqa ajrating.
3 qadam
Endi quyidagicha savol yozing: “Agar umrimdan bir oy qolgan bo‘lsachi?” 10 daqiqa bu savolga ham vaqt ajrating.
4 qadam
Savol yozing: “Yashashimga bor yo‘g‘i bir yil qolgan bo‘lsachi?”. Javob uchun 10 daqiqa ajrating.
5 qadam
Savol yozing: “Yashashim uchun besh yil qolgan bo‘lsachi?”. Javob berishingiz uchun 10 daqiqangiz bor.
6 qadam
Savol yozing: “Yashashim uchun butun bir hayot yo‘li turgan bo‘lsachi?”. Bu savolga javob berishingiz uchun ham 10 daqiqangiz bor.
7 qadam
Va qolgan 10 daqiqangizni bergan javoblaringizni o‘qishga bag‘ishlang va o‘zingizga o‘zing shunday savol bering: “Qanday qilib kelgusi haftamni javoblarim singari rejalasam ekan-a?”.
Hozir hayot judayam tez va imkoniyatlarga boy. Uni qiyinlashtirib, barchasini to‘g‘ri bajarayapman, deb o‘ylaymiz. Hayotimizda chalg‘itadigan narsalar shunchalik tiqilib yotibdiki, to‘xtab ularga e’tibor qaratishga bizga vaqt yo‘q. Biz boshqa tanlovni tanlashimiz kerak.
Biz o‘zimizga nima kerakligini aniq bilishimiz kerak. Biz ma’no-mazmunga to‘la hayot qurishimiz lozim.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat #Diqqat
Sessiyaaaaaaaaaaaa 😁
Talabaning sessiya paytidagi holati🙊
Barchani ogoh qiling😃👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Sessiyaaaaaaaaaaaa 😁
Talabaning sessiya paytidagi holati🙊
Barchani ogoh qiling😃👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
O‘zbekiston ta’lim tizimidagi o‘zgarishlar muhokama qilindi.
Avvalroq, jurnalistlar bilan Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi o‘tkazgan matbuot anjumanida oliy ta’lim muassasalari (OTM)da nomutaxassis fanlar o‘qitilishi kerakmi, buning qanday huquqiy asoslari bor degan savollarga javob berilgani haqida xabar bergan edik.
Shuningdek, anjumanda “O‘zbekistonda ta’lim sifatini oshirish borasida amalga oshirilayotgan ishlar va istiqboldagi rejalar” mavzuida ta’lim sifatini yuqori bosqichga ko‘tarish, o‘quv jarayonlari samaradorligi xolisona baholanishini nazorat qilish borasidagi natijalar tahlil qilindi.
2019-yili O‘zbekistonda ilk marotaba umumta’lim maktablari reytingi e’lon qilindi (reyting.tdi.uz). Bunda Xalq ta’limi vazirligi tavsiya qilgan 956 maktab faoliyati 4 indikator asosida baholandi. Hududlar reytingida eng yuqori o‘rinlarni Namangan, Xorazm va Navoiy viloyatlari egallagan bo‘lsa, quyi o‘rinlarda Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Samarqand va Toshkent viloyatlari qayd etildi. Joriy yilda 20 foiz, ya’ni 1345 maktab reytingga jalb qilinmoqda. Hozirgi vaqtda maktablarda nazorat ishlari va ijtimoiy so‘rovnoma o‘tkazish jarayoni davom etyapti.
Xususan, oliy ta’lim muassasalari reytingini baholash mexanizmi ishlab chiqildi. 2018-yilda ilk marotaba OTM reytingi e'lon qilingandan so‘ng aksariyat ta’lim muassasalari mavjud imkoniyatlardan samarali foydalanishga o‘tdi va ijobiy o‘zgarishlar kuzatildi. Jumladan, fan doktori yoki professor unvoniga ega o‘qituvchilar ulushi 2019-yilda 23,6 foizga, fan nomzodi ilmiy darajasi yoki dotsent unvoniga ega o‘qituvchilar ulushi esa 19 foizga oshdi. Dunyoning nufuzli 1000 taligiga kiruvchi OTMlardan ilmiy daraja olgan professor-o‘qituvchilar soni 2018-yilda 128 nafarni tashkil qilgan bo‘lsa, 2019-yilda 301 nafarga yetdi.
Bugun ko‘pchilik uchun xorijiy davlatlarda olingan diplomlarni tan olish bo‘yicha joriy etilgan yangi tartib ham qiziq.
Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tahlillariga ko‘ra, so‘nggi uch yilda xorijiy oliy ta'lim kvalifikasiyalarini tan olish va nostrifikasiya qilishga oid arizalar 5,3 marta o‘sdi. 2019 yilda xorijiy davlatlarda ta'lim olganlik to‘g‘risidagi hujjatlarni tan olish va nostrifikasiyalash bo‘yicha jami 12 ming 867 murojaat tushgan bo‘lib, shundan 3327 tasi qanoatlantirilgan. Jumladan, 997 diplom maxsus sinovlarsiz tan olingan va nostrifikasiyalangan.

Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tomonidan bakalavr va magistr diplomlariga individual QR-kod qo‘yish tizimi hamda uning dasturiy ta’minoti ishlab chiqiladi.
Ushbu tizim OTM tomonidan berilgan diplomlarning haqiqiyligini aniqlashda eng samarali yechim sifatida qaralmoqda.
✅ Diplomlarni QR-kodlashtirish quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
1-bosqichda loyiha ishlab chiqiladi:
👉 dunyoda mavjud muqobil platformalarni tadqiq va tahlil qilish;
👉 tizimning konsyeptual modelini yaratish;
👉 ma’lumotlar bazalarini loyihalash va tizimning funksional arxitekturasini yaratish.
2-bosqichda QR -kod tizimi ishlab chiqiladi:
👉 bakalavr va magistrlik diplomlari uchun individual QR-kodlar yaratish tizimini ishlab chiqish.
3-bosqichda talabalar to‘g‘risidagi ma’lumotlar bazasi shakllantiriladi:
👉 respublika bo‘yicha talabalar haqidagi ma’lumotlarni o‘z ichiga olgan yagona axborot tizimini ishlab chiqish hamda bakalavr va magistrlik diplomlari uchun individual QR -kodlarni yaratish tizimi bilan integrasiyalash.
4-bosqich. Amaliyotga joriy etish:
👉 aprobasiya: dasturiy ta’minotning pilot versiyasi kompleks sinovdan o‘tkaziladi va jamoatchilikka taqdim etiladi.
Manba: @eduuz

Polshada o‘zbekistonlik talaba YTHga uchradi. Ahvoli og‘ir, qarindoshlari qidirilmoqda.
Polshada 8-yanvar kuni sodir bo‘lgan yo‘l-transport hodisasi oqibatida o‘zbekistonlik I.R. ko‘p sonli jarohatlar bilan og‘ir ahvolda Varshavadagi Harbiy-tibbiy instituti Markaziy klinik shifoxonasining intensiv terapiya klinik bo‘linmasiga yotqizilgan va muolaja olmoqda.
“YTH bo‘yicha Varshava shahrida politsiya tergov tadbirlarini olib bormoqda”, — deya xabar bermoqda O‘zbekiston Tashqi ishlar vazirligi O‘zbekistonning Polshadagi elchixonasi bergan axborotga asoslanib.
Ma‘lumotlarga ko‘ra, I.R. universitetlardan biriningtalabasi hisoblanadi (biroq vazirlik axborotida u aynan qayerda o‘qishiga aniqlik kiritilmagan). Elchixona Konsullik bo‘limi vakillari klinikaga borib, bemorning holidan xabar olgan va ayni vaqtda vatandoshning qarindoshlarini qidirmoqda.
Polsha hududida bo‘lib turgan O‘zbekiston fuqarolari zarur holatlarda O‘zbekistonning Varshavadagi elchixonasiga quyidagi telefon raqami orqali murojaat qilishlari mumkin: +48-22-894-62-30 (2).

1976 yilda “Apple” kompaniyasiga asos solinganidan so‘ng kompyuter dahosi Stiv Jobs butun vaqtini sevimli ishiga ajratgandi. U har bir yig‘ilishga qatnashar va hayotida faqat bir martagina muhim tadbirkorlik uchrashuvini o‘tkazib yuborgandi. “Buning jiddiy sababi bo‘lsa kerak?” deb o‘ylashingiz aniq. Qanday qilib o‘z ishiga sadoqatli va mas’uliyatli inson muhim uchrashuvni boshqa narsaga alishtirishi mumkin?
Hammasi oddiy: Jobs bir go‘zal qiz bilan ilk uchrashuvni o‘tkazish uchun ishidan voz kechgan va oqibatda o‘sha qiz uning turmush o‘rtog‘iga aylangan edi.
Bir kuni Stiv universitetda ma’ruza qiladi. Tinglovchilar orasida uning bo‘lajak turmush o‘rtog‘i Louren Pauell ham bor edi. Stivga qiz yoqib qoladi va ma’ruza qilib bo‘lgach qiz bilan tanishishga qaror qiladi. Ular bir-birlariga telefon raqamlarini berishadi.
Stiv uzoq kutishni istamaydi va o‘sha kuniyoq qizni birga tushlik qilishga taklif etmoqchi bo‘ladi. Lekin bitta to‘siq bor edi — u tushlik paytida muhim tadbirkorlik uchrashuviga borishi lozim edi.
Mashinaga o‘tirarkan, Stiv o‘ziga shunday savol beradi: “Agar bugungi kun hayotimning so‘nggi kuni bo‘lganida nima qilgan bo‘lardim?”. Bir oz o‘ylangach, u universitetga qaytadi, Lorenni topib, u bilan birga tushlik qilishga yo‘l oladi. O‘shandan keyin ular doimo birga bo‘lishgan.
Hech narsa abadiy emasligini tushunish ham donolikdir. Agar inson buni anglab yetsa, u o‘zida jur’at va matonat topadi, hayot deb atalmish o‘yinda tavakkal qila oladi.
O‘zingizga mana shu savolni tez-tez berib turing. Bu savol oldingizdagi eng muhim qadamingizga tashlashga yordam beradi.
Agar bugungi kun hayotingizning so‘nggi kuni bo‘lganida nima qilgan bo‘lardingiz?

Хитой патент идораси Ўзбекистон олимларининг ишланмасига патент берди.
Хитой Халқ Республикаси патент идораси Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан яратилган пахта генларини нокаут қилиш (ўчириш) инновацион технологияси бўйича патент аризасини тасдиқлади. Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, юртимиз олимлари ишлаб чиққан пахта генини нокаут қилиш технологияси Ўзбекистон, АҚШ, Миср ва Россияда патентлар ҳамда халқаро РCТ патентини олган. Яна бир патент жаҳон миқёсида лицензиялаш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Таъкидлаш керакки, Хитой пахта ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича жаҳонда етакчилардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, Хитой пахтанинг юқори сифатли ва ҳашаротларга чидамли ҳамда янги патоген навларини яратишда замонавий биотехнологик усуллардан кенг фойдаланмоқда. Шунинг учун ҳам олимларимиз технологияси учун Хитойда патент олиниши тижоратлаштириш учун катта имкониятларни очади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳукумати илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларнинг натижаларини тижоратлаштиришга катта эътибор қаратмоқда. Олимлар учун янги имкониятлар очиб, улар меҳнатининг самарасини мамлакат манфаати йўлида самарали амалга оширишга ҳисса қўшадиган кўплаб қарор ва фармонлар эълон қилинди. Бу омиллар хориждаги маҳаллий олимларнинг янги инновацион ишланмаларини патентлаш ишларини янада мустаҳкамлайди.
Маълумот учун, пахта генларининг нокаут (ўчириш) технологияси олтинчи авлод инновацион технологияси ҳисобланади. У 2008 йилда ўзбек олимлари томонидан ихтиро қилинган бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати кўмагида олиб борилган кейинги тадқиқотлар “Порлоқ“ ғўза туркумидаги юқори ҳосилли, барвақт пишувчи, узун толали, қурғоқчиликка ва тузга чидамли биотехнологик навларнинг яратилишига олиб келди. Мазкур технология дунёда илк бора пахтанинг бир вақтнинг ўзида бир нечта қимматли хусусиятларини такомиллаштириш имконини берди. Айнан муайян навнинг бир нечта хусусиятларини бир пайтнинг ўзида ўзгартириш пахта селекциясида асосий муаммо ҳисобланади. Натижада янги навларнинг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 40 центнерга етди, 4.2 микронейрли, -37.9 (Стр) пишиқликдаги ва тола узунлигига 38-40 мм бўлган юқори сифатли тола олиш имконини берди.
ЎзA

Сессия яқин. Жамоатчилик назоратида иштирок этиш ниятингиз борми?
Тез орада юртимиздаги барча ОТМларда 1-семестр бўйича якуний назоратлар бошланади. Таълим тизимидаги энг оғриқли муаммолардан бири ҳам айнан шу ерда, яъни ҳар йили ОТМларни билими паст минглаб талабалар турли йўллар билан бемалол тугатиб, диплом олиб кетишмоқда.
Шу сабабли ОТМлардаги сессия жараёнларини тезроқ коррупция ва таниш-билишчиликдан тозалаб, шаффофликни ошириш керак.
Бунда жамоатчилик назоратининг роли ҳам муҳим.
Шунга кўра, Тошкент давлат юридик университети маъмурияти ташаббуси билан жамоатчилик вакилларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи ташкил қилмоқчимиз.
2020 йилнинг 13–31 январь кунлари ТДЮУда якуний назорат кунлари (сессия) бўлиб ўтади.
Якуний назорат ишлари талабалар томонидан тегишли фанлар доирасида белгиланган аудиторияларда, 2 кишидан кам бўлмаган кузатувчи назорати остида 2 соат давомида ёзма шаклда олиб борилади.
❗️Қадрли жамоатчилик, ота-оналар, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар!
Марҳамат, Тошкент давлат юридик университетидаги якуний назорат жараёнларини бевосита кузатиб боринг ҳамда жамоатчиликни бу тизимдан хабардор қилинг!
Мазкур жараёнда кузатувчи сифатида иштирок этиш истагида бўлган ёки жараёнларни ёритмоқчи бўлганлардан қуйидаги ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтишларини илтимос қиламиз:
https://forms.gle/QBHiiqaDmNTRb7ex5
Таълим жараёнида шаффофликни таъминлашга яқиндан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда фидойи инсонларга миннатдорлик билдирамиз.
@xushnudbek