This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Баландпарвоз гаплар, рақамлар билан эмас, одамлар билан бевосита мулоқот қилишимиз керак" — Шавкат Мирзиёев
👉 @talabalar
👉 @talabalar
👍23👎3⚡1
⚡️Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда
тарих ўрнига ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади
Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади.
Бунда, 1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий
3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи;
2-бўлимда 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари жамланган.
ТДЮУ Кенгаши 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб мутахассислик блокидаги Тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.
❗️Яъни бу янгилик кейинги йилдан эмас, балки 2 йилдан кейин жорий қилинади. Бошқача айтганда ҳозир мактабда 11-синфда ўқиётганлар кейинги йил имтиҳонда тарихдан тест топширади, ҳозир 10-синфда ўқиётганлар эса 2023 йили тестда тарих ўрнига ҳуқуқий фанлардан тест топширади.
Маълумот учун: бугунги кунда мактабларида 4 йил давомида юқори синфларда Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда Конституциявий ҳуқуқ асослари фанлари ўқитиб келинмоқда. Тест саволлари ушбу мактаб дарсликлари асосида тузилади.
Хабарда таъкидланишича, бу қарор мактабларда ҳуқуқий фанларни ўқитиш ривожига катта ҳисса қўшади, афсуски ҳуқуқ фанлари тест синовларида бўлмагани сабабли ўқувчиларда бу фанларни ўқишга қизиқиш йўқ. Эндиликда ёшлар мактаб давриданоқ ҳуқуқий фанларни ўқишга киришади, бу уларда ўқувчилик давриданоқ ҳуқуқий билимларининг ошишига туртки беради.

👍10😢3🔥1
Расман: 10-20 ноябрь кунлари коллеж ва техникумларга КУНДУЗГИ таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилади
Ёшлар ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимларни касб ёки мутахассисликлар эгаллашини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида коллеж ва техникумларга СИРТҚИ, КEЧКИ ва ДУАЛ таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
2021/2022-ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга КУНДУЗГИ таълим шаклида ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларни белгиланган қабул параметрларига нисбатан танлов ортган касб (мутахассислик)ларга Давлат тест маркази томонидан 2021 йил 10-20 ноябрь кунлари тест синовлари ташкил қилинади.
Тест синовлари профессионал таълим муассасаларининг бинолари ва вилоят марказларида тайёрланган катта сиғимли бино ва иншоотларда ўтказилади.
❗️Тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг манзили ва тест синовларида иштирок этиш бўйича рухсатномаларни тақдим этиш вақти қўшимча равишда маълум қилинади.

👍4😢1
«Президент сифатида мен мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғимни бағишлаб, халқимга садоқат билан хизмат қилишни ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб биламан.
Мен учун бундан бошқа олий мақсад, бахт-саодат йўқ.
Сўзимнинг якунида қалбимда, юрагимда бўлган эзгу тилакларимни изҳор этиб, айтмоқчиман:
Азиз ва мўътабар Ватанимиз ҳамиша омон бўлсин!
Халқимизнинг бахту иқболини, омадини берсин!
Барчамизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин!
Улуғ ва пок ниятларимизни амалга оширишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!», - дея нутқини якунлади Шавкат Мирзиёев.

👍4
5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади
Ҳукумат қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.
Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари томонидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома берилади. Тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача ДТМнинг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.
Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.
Натижаларга кўра, 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.
Тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.

👍9
Миллий эстрада санъати институтига қабул бошланди
ДТМ институтга абитуриентларни рўйхатга олишнинг сўнгги куни 16 ноябрь эканини маълум қилди.
Абитуриентлар учун 2 хил имтиҳон бўлади:
– ижодий имтиҳон –18-24 ноябрда;
– тест – 26-27 ноябрда.