Доктор Аллерголог
2.38K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
БУЙРУҚ № 190.pdf
4.7 MB
Жорий йилда 52 нафар бўлажак аллергологлар клиник ординатурага қабул қилинади!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020-2021 ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура) қабул квоталарини эълон қилди.

Республика бўйича жорий йилда "Аллергология ва клиник иммунология" йўналиши учун 52 нафар қабул амалга оширилиши белгиланган:

Демак, ким аллерголог ва клиник иммунолог бўлишни истаса қуйидаги муассасаларда таҳсил олишлари мумкин:

1. ТТА – 5 та
2. ТТА Урганч филиали – 6 та
3. ТошПТИ – 8 та
4. Қорақалпоғистон ТИ – 2 та
5. Малака ошириш институти – 4 та
6. Андижон ДТИ – 6 та
7. Бухоро ДТИ – 2 та
8. Самарқанд ДТИ – 5 та
9. Республика ихтисослаштирилган аллергология маркази – 14 та

Барча бўлажак ҳамкасбларимга омад тилайман! Ишонинг, ажойиб соҳани танлагансиз! 😉

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Коронавирусга чалинган беморларнинг уйига врач бормайди»

Биз врачларни йўқотиб қўямиз. Врачлар ҳозир бизнинг олтин фондимиз - Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
ЖУДОЛИК

Ўзбекистонда анатомия фани ривожига улкан ҳисса қўшган устоз Ахмедов Акмал Ганиевич вафот этди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун! Охиратлари обод бўлсинг, оила аъзоларига сабр тилайман!
👍1
Шу вирусдан вафот этаётганлар орасида жамиятнинг олтинбошлари ҳам кўплиги жуда аламли ҳолат. Ўзбекистон уларнинг ўрнини босувчи одамларни яна тарбиялаб, оёққа турғизгунча кўп қовун пишиғи ўтади.
​​ҚИЧИШИШ

Қичишиш - қашилаш ҳиссини келтириб чиқарадиган ёқимсиз субектив ҳиссиёт. Умрида бир маротаба бўлса ҳам қичишишдан азият чекмаган инсон бўлмаса керак. Кўпчилик беморлар қичишиш бу фақат аллергиядан деб ўйлашади. Аслида ундай эмас. Қичишишнг сабаблари жуда кўп. Касалликни даволаш унинг сабабини излашдан бошлангани маъқул. Шу сабаб қўлдан келганича, қичишиш ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.

Қичишиш маҳаллий (дерматологик) ёки умумий (тизимли) касалликларнинг кенг тарқалган аломатидир. 

Қичишиш чекланган (маҳаллий, локал) ва диффуз (бутун тана бўлаб) учраши мумкин. Қичишиш тери касалликларининг кенг тарқалган белгиси бўлиб, Aллерголог, дерматолог шифокорлар қабулига борадиган беморларда энг кўп кузатиладиган шикоятлардан биридир.

Маълум чекланган соҳадаги терининг қичишиши қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:

▪Aтопик дерматит
▪Экзема
▪Эшак еми (Крапивница)
▪Замбуруғли касалликлар;
▪Псориаз;
▪Қизил ясси темиратки (лишай);
▪Қичима (почесуха);
▪Педикулёз;
▪Қўтир (чесотка);
▪Себорея;
▪Ксеродерма ва бошқалар

Терининг маълум қисмида учрайдиган қичишиш симптоми бир қатор патологияларнинг алоҳида белгиси бўлиши мумкин:

◽Бармоқларнинг қичиши (экзема, қўтирда);
◽Бош терисининг қичиши (себорея, педикукёз); 
◽Ташқи қулоқ ва эшитув йўлларнинг қичиши (экзема, псориаз, себорея, атопик дерматит);
◽Кўздаги қичишиш (аллергик дерматит, поллиноз демодикоз).

Бутун тана бўйлаб тарқалган қичишиш белгиси маълум касалликни аниқлашга имкон бермаслиги мумкин. Шу сабабли, ташхис қўйиш учун анамнез, клиник ва лаборатор текширувларни ўтказиш керак. Умумий қичишишдан шикоят қиладиган беморларнинг терисида, одатда бирламчи ўзгаришлар бўлмайди ва дерматологик касалликлардан азият чекмайдилар. Aммо, узоқ вақт давомида танани қашилашлари туфайли терининг қизариши, чизиқли тошмалар, тирналган жойлардаги яралар ва чандиқлар пайдо бўлиши мумкин. Кейинчалик бу жойга иккиламчи инфекция ҳам қўшилиши мумкин.

📈 Тана бўйлаб тарқалган қичишишнинг энг кўп учрайдиган сабаблари:

◾Холестаз синдроми билан кечувчи гепатобилиар тизим касалликлари;
◾Сурункали буйрак касалликлари;
◾Қандли диабет. 

📉 Тана бўйлаб тарқалган қичишишнинг нисбатан камроқ учрайдиган сабаблари:

▪Қалқонсимон безнинг гипо ва гипертрофиялари;
▪Гиперпаратериоз;
▪Подагра;
▪Патологик климакс;
▪Бириктурувчи тўқиманинг тизимли касалликлари (Қизил волчанка, склердермия);
▪Протозоз;
▪Гелминтоз.

Шунингдек, темир танқислиги анемияси бўлган беморларда ҳам маҳаллий қичишиш ва терининг сувга тегиши туфайли "акваген қичима" кузатилиши мумкин. Бундай беморларда, классик ҳолатларда, иссиқ ҳаммом қабул қилиш вақтида қичишиш кучаяди.

Терининг психоген қичишиши хам мавжуд ва у қуйидагича тавсифланади:

Терининг ўзгариш йўқлиги, стрессли ва зиддиятли вазиятларда қичишиш кучайиши, уйқу пайтида эса ҳаммаси жойида бўлиши хос.. Қичишиш седатив дорилар қабул қилганда сезиларли даражада енгиллашади.

Санаб ўтилган нозологик шакллар касалликларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Умумий тушунча бериш мақсадида келтириб ўтилди. Ҳар бир беморга ташҳис алоҳида анамнез ва текширувлар ёрдамида қўйиш мақсадга мувофиқ.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍2❤1
​​Бронхиал астмани COVID-19 касаллигидан қандай фарқлаб олиш мумкин?

✅ Ёдингизда бўлсин, бронхиал астма белгилари кўпгина сабабларга кўра қўзғалиши мумкин. Бу алоҳида мавзу. Уларни битталаб ёзиб мавзудан четлашмайлик.

COVID-19 билан боғлиқ нафас симптомлари бронхиал астма белгиларига жуда ўхшаш. Масалан, нафас қисилиши ва йўтал. Астмани COVID-19 дан фарқловчи симптом бу иситма. COVID-19 касаллигига чалинган беморларнинг асосий қисмида иситма бошқа белгиларга қараганда энг кўп учрайди. (симптомсиз енгил форма бундай мустасно)

Aгар сиз нафас қисиш ва қуруқ йўталдан ташқари тўсатдан пайдо бўлган иситмани ҳам бошдан кечираётган бўлсангиз, дарҳол ўзингизни яқинларингиздан изоляция қилишингизни тавсия қиламиз. COVID-19 касаллигини тасдиқлаш ёки инкор етиш учун ПЦР усулида бурун шиллиқ қаватидаги намуна орқали тест топшириш лозим. Унутманг, COVID-19 экспресс тестлар касалликнинг дастлабки босқичида самарасиз ҳисобланади. ПЦР ҳамда экспресс тестнинг фарқлари ҳақида яна гаплашамиз.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​COVID-19 диагностикасида қайси усул ишончли? ПЦР ёки экспресс?

Соддароқ тушунтиришга ҳаракат қиламан. Аввало бу икки усул ҳақида тўхталиб ўтсак:

✅ ПЦР – Полимеразная цепная реакция. Бунда юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидан олинган намунада коронавируснинг генетик материали (РНК) бор ёки йўқлиги аниқланади. Намуна олиш нисбатан тез ва оғриқсиз кечади. Бу анализ касалликнинг инкубацион (яширин) даврида ҳам ижобий натижа олиш ва барвақт ташҳис қўйиш имконини беради. Вирус организмга кирганига 5-7 кун бўлгандан бошлаб мусбат натижа олиш мумкин. ЖССТ бу усулни COVID-19 диагностикасининг асосий усули сифатида тавсия қилган.

✅ Антитела экспресс тест – бу усул COVID-19 касаллигининг кечиш даражасини аниқлаб берувчи қўшимча текширув усули ҳисобланади. Бунда бемордан олинган қон намунасида коронавирусга қарши организмда ишлаб чиқарилган антителалар, яъни IgM ёки IgG иммуноглобулинлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мумкин.

Иммуноглобулинлар булар оқсил табиатли моддалар бўлиб, гуморал иммунитетнинг вирусларга жавоб реакцияси натижасида ҳосил бўлади:

👉 IgM миқдори қонда касалликнинг эрта даврида ортади.

👉 IgG миқдори эса қонда бироз кечроқ намоён бўлади. IgG мавжудлиги бизга COVID-19га қарши иммунитет бор ёки йўқлигини ҳам аниқлаб беради.

Касалликнинг қайси даврида қайси усул самарали?

1. Инкубацион давр
(фақат ПЦР самарали)

2. Касаллик даври
(ПЦР ҳамда IgM, шунингдек, клиник белгилар камайиб бораётган даврда + IgG ҳам самарали)

3. Соғайиш даври
(ПЦР бефойда. IgM ҳамда IgG самарали. Шунингдек, тузалганига узоқ вақт бўлган бўлса, фақат IgG самарали)

Ҳулоса қиладиган бўлсак, экспресс тестлар орқали касалликнинг инкубацион даврини аниқлаб бўлмайди. ПЦР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор ёки йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали!

Тушунтира олган бўлсам хурсандман. Дўстларингизга ҳам юборинг

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Навбатдаги мақоламиз 🦟 инсект, яъни ҳашоратлар чақиши ва ундан кейин кузатиладиган аллергиялар ҳақида бўлади. Шу сабабли сўровнома қилиб олсак:

Ҳашаротлар баъзи инсонларни кўпроқ чақади ва уларда оғир кечади деган тушунчага ишонасизми?
Anonymous Poll
77%
✅ Ҳа, ҳашоратлар баъзи одамларни ростдан ҳам бошқаларга кўра кўпроқ чақиши бор нарса.
12%
❌ Йўқ, ишонмайман бунга. Ҳашарот онгли эмас одамларни танлаб ўтирадиган. Ҳаммани баравар чақади
11%
🤔 Билмадим. Бу ерда бошқа гап бор шекилли
Мумбайдаги харобаларда яшовчиларнинг деярли 60 фоизида коронавирусга қарши иммунитет аниқланди

Мумбайдаги харобаларда коронавирусга қарши жамоавий иммунитетнинг энг юқори кўрсаткичи аниқланди - деярли 60 фоиз. Бу шаҳарнинг энг камбағал ҳудудларида COVID-19 тарқалишини секинлаштирган бўлиши мумкин.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги энг қашшоқ учта туманда яшовчиларнинг 57 фоизида коронавирусга қарши антитаначалар аниқланди, деб ёзади Bloomberg. Тадқиқот июль ойида ўтказилган ва тахминан 7000 киши тестдан ўтган.

Бу дунёда коронавирусга қарши жамоавий иммунитетнинг маълум бўлган энг юқори кўрсаткичларидан бири, дея таъкидлайди агентлик.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​🦟 Чивин кўп чақадиган одамларнинг қони "ширин" бўладими?

Адабий тилда чивин, лекин воҳа томонларда пашша деб аталадиган, асосан кеч бўлганда фаоллашадиган бу ҳашорат чақмаган инсон кам топилса керак. Чивинларнинг фақатгина урғочиси қон сўриб озиқланади. Бизни чақишиданам кўра кўпроқ улар турли қон билан юқувчи касалликларни ҳам ташувчи бўлиши мумкин. Чивин чақиши натижасида келиб чиқадиган аллергик ва дерматологик ҳолатлар алоҳида мавзу. Ҳозир биргаликда чивин қандай одамларни кўпроқ чақиши ҳақида танишамиз.

Чивин кўп чақадиганларнинг қони ширинми? Ёки чақмайдиганларнинг "шохи" борми? Нега баъзиларни чақмайди?

Айтишларича, ҳар 10 кишидан 2 нафари чивинларни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда чорлайди. Бунинг сабаби бир нечта омилларнинг комбинациясига боғлиқ. 

1⃣. Қон гуруҳнинг аҳамияти

1900-йилда Карл Ландштайнер одамда қон гуруҳлар (AB0) борлигини кашф этди. Аммо бизнинг қаҳрамон чивинларимиз буни ундан анча аввал кашф қилишган. 2004-йилда япон олимларининг тадқиқоти шуни кўрсатдики, чивинлар биринчи қон гуруҳига (0) эга бўлган одамларни иккинчи (A) ларга қараганда икки баравар кўпроқ чақишади. Япониялик тадқиқотчилар аниқладиларки, 85% одамлар териси орқали ажраладиган моддалар туфайли чивинларни жалб қиладилар.

2⃣. Карбонат ангидрид концентрацияси

Карбонат ангидрид концентрацияси кўп бўлган жойлар чивинларни ўзига тортади. Инсон нафас олганда кислород ютиб, карбонат ангидрид чиқаришини ҳисобга олсак, бу ҳаммага тушунарли.

3⃣ Жисмоний фаоллик

Чивинларни шунингдек, сут ва кислоталари, аммиак, мочевина ҳидлари ҳам ўзига тортади. Ҳар бир инсон териси ва ундан ажраладиган бундай моддалар даражаси ирсият билан боғлиқ. Кимдадир кўп, кимдадир кам.

4⃣. Терининг ҳусусий микрофлораси

Чивинларнинг одам териси нормал бактерияиал флораси билан боғликлиги ҳақида тадқиқотлар мавжуд. Маълум бўлишича, чивинлар терисида бактериялари кўп бўлган инсонларни "севишади".

5⃣. Пива

Ҳа, бу чивин деганлари пива ичган одамларни яхши кўришини исботловчи Япония олимларнинг тадқиқотлари мавжуд.

6⃣. Кийимнинг ранги

Чивинларда нафақат ҳид билиш, балки кўриш ҳам яхши ривожланган. Аниқланишича, қора, тўқ-кўк ҳамда қизил рангдаги кийимдаги инсонларга чивинлар кўпроқ яқинлашаркан.

7⃣. Ҳомиладорлик

Бир қатор тадқиқотлар ҳомиладор аёл чивинлар учун энг яхши ўлжа эканлигини тасдиқлайди.

Ҳозирда чивин (пашша)лардан ҳимояланишнинг турли усуллари мавжуд. Улар орасида ҳона гуллари, терига суртиш учун крем, ҳона учун аэразоллардан тортиб, электрон қурилмаларгача топиш мумкин. Ҳаммасининг ўз ўрни бор.

Ҳўш, сиз қайси усуллардан фойдалангансиз ва қайси бирида яхши натижаларга эришгансиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

(Пастда ўзбекча пашшахона расми келтирилган)

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Қурбон ҳайити муносабати билан барча мусулмон аҳлини чин қалбимдан табриклайман!

Оилавий бахт, соғлик саломатлик ва дастурхонингизга тўкин сочинлик тилайман. Меҳр мурувват ҳаётингизда доим ҳамроҳ бўлсин. Доимо соғ бўлинг!
Олимлар нима учун COVID-19 беморлари ҳид билишни йўқотишини аниқладилар

Аниқланишича, коронавирус ҳид сезиш нейронларига зарар етказмайди, у фақат ҳид сезишда иштирок этадиган ёрдамчи ҳужайраларга таъсир қилади. Шу сабабли, COVID-19 касаллигини бошдан кечирган одамлар ҳид сезиш ҳиссини умрбод йўқотолмайди, дея генетик тадқиқотчилар Science Advances журналида чоп этилган мақолада айтиб ўтдилар.

"Бу яхши янгилик, чунки COVID-19дан тузалгач, ҳид сезиш нейронлари нолдан тикланиши шарт эмас", дейди тадқиқот муаллифларидан бири Сандип Роберт Дутта.

Ҳиднинг йўқолиши коронавирус инфекциясининг энг кенг тарқалган белгиларидан биридир: турли манбаларга кўра, COVID-19 билан оғриган беморларнинг 22% дан 68% гача ҳид билиш ҳисси йўқолади.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Ҳиндистон миллиардлаб дозадаги вакцинани ишлаб чиқаришга тайёр

Дунёдаги энг катта вакцина ишлаб чиқарувчи компания Ҳиндистонда жойлашган. Серум институти бир йилда 1,5 миллиард дона вакцина дозасини тайёрлаш қувватига эга.

Шу компания Оксфорд университети ва "AstraZeneca" биргаликда коронавирусга қарши яратган, лекин ҳали синовлардан тўла ўтмаган вакцинани катта миқёсда ишлаб чиқаришни бошлабди. Мақсад вакцинага фойдаланиш учун рухсат берилганда, уни зудлик билан тарқатиш учун тайёр туриш.

Бу ишнинг хатари шундаки, агар вакцина синовлардан муваффақиятли ўтмаса, яъни фойдаланиш учун хавфли ёки яроқсиз деб топилса, компания миллионлаб долларга куяди. У шу рискни бўйнига олиб, олдиндан ишлаб чиқаришни бошламоқда. Нафақат Зерум институти, балки дунёнинг бошқа кўплаб компаниялари ҳам шу йўлдан бормоқда.

Зерумнинг яна бир ўзига хос жиҳати бор: у ишлаб чиқарилган вакцинани устига фойда қўйиб сотмас экан, фақат таннархини қоплаш учун минимум нархда сотишини эълон қилди.

Ҳиндистонда ишчи кучининг арзонлиги ва катта маштабда ишлаб чиқариш имконияти борлиги боис, вакцина анча арзонга тушиши тахмин қилинмоқда.

Зерум институти тарихи ҳақида қисқача маълумот: бу компания Ҳиндистоннинг бадавлат бир оиласига қарашли хусусий компания, 50 йил олдин от фермаси қошида ташкил қилинган. Дастлаб от қонидан олинадиган зардоб ишлаб чиқаришга ихтисослашган, кейинроқ бошқа турдаги вакциналарни ҳам ишлаб чиқаришга ўтган. Ҳозир дунёнинг энг катта вакцина ишлаб чиқарувчи компанияси.

Компания раҳбарининг айтишича, шу кунлар унинг телефони тинмаяпти: турли давлатлар раҳбарлари, вазирлар ундан вакцина сотиб олиш бўйича шартнома қилишни сўрашаётган экан. У вакцинанинг ярмини Ҳиндистонга, қолган ярмини эса камбағал давлатларга тарқатмоқчи эканини айтган. Бойлар навбатнинг охирида турсин, дебди. 😀

1,5 миллиард доза, албатта, бутун дунёга етмайди. Лекин у ва бошқа яна кўплаб давлатлардаги фармацевтика компаниялари биргаликда ишласа, бир йил ичида бутун дунё аҳолисини коронавирусга қарши вакцина билан таъминлаш мумкин.

Муҳими - шунча ҳаракатга яраша, ишлаб чиқаришга қўйилган ваксиналар синовлардан муваффақиятли ўтсин.

©Вашингтон кундалиги

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
​​COVID-19 беморларида эшитиш функцияси ҳам бузилиши мумкинлиги аниқланди

Аввалроқ COVID-19 беморларида ҳид ҳамда таъм билиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида айтган эдик. Энди эса эшитиш билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда Манчестер университети олимлари хабар беришди. Уларнинг тадқиқот ишлари American Journal of Otolaryngology журналида чоп этилди.

Олимлар COVID-19 билан оғриган 121 беморни кузатдилар. 16 нафар беморда (13.2%) касалхонадан чиққандан икки ой ўтгач эшитишида муаммолар бўлганлиги маълум бўлди. Тадқиқот муаллифлари бу ҳолатга беморлардаги стресс ҳамда қабул қилинган турли хил дорилари билан боғлиқ, дея изоҳ беришмоқда.

Шу билан бирга, олимлар эшитиш қобилиятига бошқа бир қатор вируслар, жумладан қизамиқ, тепки ва менингит сабаб бўлганлигини таъкидламоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бунинг сабаби нейропатия бўлиб, унда эшитиш нервлари бўйлаб сигналларнинг мияга узатилиши бузилади. Эшитишнинг бузилиши билан боғлиқ чуқур тадқиқотлар давом этмоқда.

Кўриб турганингиздек, фанга маълум бўлганига эндигина 8 ой бўлган SARS Cov-2 вирусининг ҳусусиятлари ва унинг натижасида вужудга келадиган оқибатлар ҳамон ўрганилмоқда ва ҳар сафар янги маълумотлар кашф этилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
​​🐝 Асалари захри коронавирусга қарши иммунитет пайдо қилиши мумкин?!

Aсалари заҳри таркибида Covid-19 га қарши номаълум модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда PubMed нашри ҳам эълон қилди.

Хитойдаги тадқиқотларга асосланиб, вирус энг кўп тарқалган Ухан ҳудудида ҳам ҳалигача бирорта ҳам асаларичи COVID-19 га чалинмагани ҳақидаги хабар эълон қилинди.

Aсаларичиларни текширишнинг илк натижаларига кўра хитойлик шифокорлар асалари заҳрига қарши иммунитетнинг коронавирус инфекциясига қарши ҳимоя тизими бўла олади, деган тахминни илгари суряпти.

Асалари чақиши натижасида одамда аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Асалари захри билан даволаш фан тилида апитерапия деб номланади. Хитойлик шифокорларнинг сўзларига кўра, апитерапия натижасида стимулланиб, қонда кўпайган Т лимфоцитлар эвазига инсон иммун системаси коронавирусга қарши фаол бўлиши мумкин. Аслида, асалари захри иммунитетни стимуллаши, кўпгина касалликларга даво бўлиши ҳақида маълумотлар аввалдан маълум. Фикримча, бу борада Ўзбекистонда тадқиқот олиб бориш керак.

Агар апитерапия ўз самарасини берса бутун дунё COVID-19 га қарши самарали воситага эга бўлган бўларди. Апитерапия ҳақида яна гаплашамиз!

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍2
​​Aсалари заҳарининг фойдаси тўлиқ ўрганилганми?

🐝 Асалари захри – бу асаларининг ўзларини ҳимоя қилиш учун фойдаланадиган қуроли. Aммо инсонларда бу яллиғланишга қарши дори сифатида оғриқни энгиллаштирадиган ва сурункали яллиғланиш касалликларини, масалан, ревматоид артрит ва склерозни даволашда ишлатилган.
 [1 , 2 , 3 , 4 , 5 , 6 , 7 ].

Aсалари заҳари носицептив ва нейротоксик таъсирга эга бўлишига қарамай, бир неча бор олиб борилган тадқиқотлар асаларичининг заҳарининг радиопротектив  [8 ], антимутаген  [9 ], яллиғланишга қарши  [10 , 11 , 12 , 13 , 14], анти-носицептив  [15 , 16 , 17 ] ва ҳаттоки саратонга қарши  [18 , 19 , 20 , 21 , 22 , 23 , 24 ] самараси борлигини кўрсатган.

Асалари заҳари турли хил полипептидлар, ферментлар, аминлар, липидлар ва аминокислоталардан иборат мураккаб компонентли таркибга эга  [25 , 26 , 27 ] бўлишига қарамасдан шифобахш таъсирлари ҳамон тўлалигича ўрганилмай қолмоқда.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
Аёл жинсий гормонлари Коронавирусдан ҳимоя қилиши мумкин

Ҳозирда бутун дунё нигоҳи шу палакат тождор вирусда. Олимларнинг турли туман тадқиқотлари эълон қилинмоқда. Навбат жинсий гормонлар ҳақида.

AҚШ ва Перу олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда коронавирусдан ҳимоя қилувчи гормонлар аниқланди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, эстрогенлар SARS-Cov-2 вирусининг ҳужайраларга киришига тўсқинлик қилиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, эркаклар SARS-Cov-2 вирусининг оғир шаклига аёлларга қараганда кўпроқ мойил бўлади. Яъни COVID-19 кўпроқ эркакларда оғир кечади. Эҳҳ, биз эркаклар...

Эстрогенлар - аёл жинсий гормонлари коронавирусдан ҳимоя қилади. Олимлар SARS-Cov-2 вирусига қарши гормонлар механизмини тавсифлашди.

"Эстрогенлар ACЕ2 рецепторлари ва SARS-Cov-2 ўртасидаги гликан-гликан ва гликан-оқсилнинг ўзаро таъсирини бузади ва шу сабабли вируснинг ҳужайраларга киришига тўсқинлик қилиши мумкин", деб тушунтиради тадқиқотчи.

Олимларнинг таъкидлашича, эркакларнинг қонида ACЕ2 концентрацияси кўплиги туфайли COVID-19 билан касалланганларидан кейин ўлиш эҳтимоли кўпроқ. ACЕ2 бу оқсил бўлиб, у орқали коронавирус танадаги соғлом ҳужайраларга осонлик билан киради ва ҳужайрани нобуд қилади.

Лекин ACЕ2 юқоридаги жараёнга тескари равишда организмда SARS-Cov-19 натижасида зарарланган ўпкани ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди.

Ғалати-а? Аввал вирусни ҳужайрага киришига ёрдам беради, кириб бўлгач эса ўпкани зарарлаётган вақтда қаршилик кўрсатади. Мана шунақа гаплар. Ҳурматли эркаклар, ўзингизни эҳтиёт қилинг:)

ACE – Angiotensin converting enzyme 

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Шамоллашдан кейин қоладиган иммунитет Коронавирусга қарши самарали бўлиши мумкин

Шу вақтгача ҳеч ўйлаб кўрдингизми, нега янги коронавирус баъзиларда енгил ёки ўрта оғир формада, баъзиларда эса жуда оғир формада кечмоқда? Ҳавф гуруҳлари, ёндош касалликлар алоҳида мавзу, лекин ушбу тадқиқот кўпгина таҳминларга ойдинлик киритмоқда.

Машҳур Science журналида нашр этилган тадқиқотга кўра, шамоллаган одамларда ҳосил бўлган иммунитетнинг хотира ҳужайралари (Т-ҳужайралар) янги коронавируснинг антигенларини таний олади.

Aмерика Қўшма Штатларидаги Ла Жолла Институти (LJI) олимлари, баъзи одамларда оддий коронавирусларга қарши мавжуд бўлган Т-ҳужайрали хотира SARS-Cov-2 ни аниқ молекуляр структураларига қадар таниб олишлари мумкинлигини аниқладилар.

"Бу тадқиқот нима учун баъзи одамларда COVID-19 енгилроқ кечиб, баъзиларида эса оғирроқ кечаётганини тушунтиришга ёрдам беради", дейди тадқиқоти муаллифларидан бири Aлессандро Сетте.

Сетте ва унинг жамоаси томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, SARS-Cov-19 коронавируси билан умрида биринчи марта касалланган 40-60 фоиз одамларнинг иммун тизимида аввалдан вирусга қарши реакция берадиган Т ҳотира ҳужайралари бўлган.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Вакцинани шошилинч рўйхатга олиш ақлсизлик, ҳамда аҳмоқона қарор – мутахассис

🇰🇿 Қозоғистон COVID-19 вакцинасини барча клиник синовлар тугамагунича сотиб олмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

«Бизнинг мутахассисларимизнинг таъкидлашича, айни дамда дунёдаги энг яхши лабораториялар вакцинани ишлаб чиқишнинг учинчи босқичида туришибди. Олдинда ҳали тўртинчи босқич ҳам бор, ҳозирча уни ҳеч ким ўтказмаган. Фақат шу босқичдан кейингина халқаро сертификатлашув бўлиб ўтади. Бу қайси мамлакат ва қайси лаборатория бўлиши номаълум. Ҳамма кутмоқда», — дейди қозоқ ССВ ходими.

🇷🇺 Кеча Путин Россияда COVID-19 га қарши илк вакцина рўйхатга олинганини эълон қилган эди. У дорини хавфсиз дея даъво қилмоқда ва қизларидан бири уни ўзида қабул қилганини билдирмоқда.

Ғарб экспертлари Россиянинг инсониятнинг кенг кўламли синовлари ўтказилмасдан олдин коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказганини қоралаб чиқишди. Лондон университет коллежи қошидаги Генетика институти мутахассиси Франсуа Баллунинг фикрича, вакцинани шошилинч рўйхатга олиш "ақлсизлик, ҳамда аҳмоқона қарор".

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Сиз "Аллергология ва клиник иммунология" йўналиши бўйича клиник ординатурада ўқишни истайсизми?

Мендан жуда кўпчилик бакалавр битирувчилари аллергология ва клиник иммунология йўналишида ўқиш бўйича йўл-йўриқ сўрашади. Кириш осонми? Бепул кириш мумкинми ва ҳоказо. Барчасига жавобим битта – Ҳа, шу соҳага ростан ҳам қизиқсангиз, етарлича базавий билимларга эга бўлсангиз, ишонч билан айта оламанки, сиз бемалол ушбу йўналишга кира оласиз!

Мен ўқиётган Тошкент тиббиёт академияси базаси ҳисобланган Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Марказида клиник ординатура мавжуд ва жорий йилда 14 нафар ординаторларни қабул қилиши кутилмоқда. Шу соҳада ўз келажагингизни кўра олсангиз, сизга шу соҳада ўқишни тавсия этаман. Ажойиб йўналиш!

Пандемия шароитида ҳавфсизлик нуқтаи назаридан қулайлик яратиш мақсадида, 2020-2021 ўқув йилида РИИАМ клиник ординатурасига "Аллергология ва клиник иммунология" мутахассислиги бўйича талабгорлардан хужжатлар ON-LINE тарзда қабул қилинади.

Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

1. РИИАМ директори проф. Разикова И.С. номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;
4. Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
5. Автобиография (ариза ва автобиография тушунарли дастхатда ёзилган бўлиши керак).
6. Тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида 086 шакл маълумотнома
7. 3х4 фотосурат (4 дона)

Шошилинг! Хужжатлар 20-августга қадар қабул қилинади. Ҳа айтганча, магистратурага ҳужжат топширган битирувчилар ҳам бемалол клиник ординатурага ҳам ҳужжат топшириб қўйишлари мумкин.

Телеграм манзил:
📬 +998 90 949 50 37
☎ +998 94 650 37 57

Қабул бўйича масъул ходим РИИАМ директор уринбосари Ахмедов Х.С

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрқувга мард боққан ШИФОКОРЛАР!

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганига бугун 5 ой тўлди. 5 ойдирки, шифокорлар тик оёқда, 5 ойдирки, улар бедор, 5 ойдирки, улар беморлари билан ҳаёт учун курашмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ушбу касалликдан соғайиш 85 фоизга етди.

"Шарқ" гуруҳи томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ ва унга тайёрланган ролик кўринмас душман билан олишаётган тиббиёт ходимлари ва марҳумлар хотирасига бағишланади.

Манба: qalampir.uz

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)