WAC-2022 | World allergy Congress
Кечадан бошлаб Туркиянинг Истанбул шахрида аллергияга бағишланган халқаро даражадаги Конгресс ўз фаолиятини бошлаган. Бугун Конгресснинг 2-куни бошланади
Конгрессдаги янги ва долзарб маълумотларнинг қисқача ва энг муҳими ўзбекча мазмунини "Доктор Аллерголог" каналига жойлаб борамиз.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya

👍10
Конгрессда кеча, 13 октябряда берилган долзарб муаммолар
👉 Озиқ-овқат аллергиялари ривожланган мамлакатларда кўпроқ учрайди. Агар одамлар ривожланаётган мамлакатлардан ғарбий мамлакатларга кўчиб ўтишса, уларнинг болалари ривожланган мамлакатларда бир неча авлодлар давомида яшаганларга қараганда кучлироқ аллергияга эга бўлиши мумкин.
https://onlinelibrary.wiley.com/doi/abs/10.1111/cea.13235
👉 Урбанизация билан бир қаторда IgЕ сенситизацияси ўсиб бормоқда. Турмуш тарзини, бунга таъсир қилувчи экологик омилларни аниқлаш озиқ-овқат аллергиясининг олдини олишга ёрдам беради.
👉 Қишлоқ болаларида th2 яллиғланиши учун масъул бўлган цитокинлар (аллергияга хос) жуда паст даражада ажралиб чиқади. Эҳтимол, бу эпигенетик омилларнинг (генлар қандай ишлашига таъсир қилувчи атроф-муҳит омиллари) таъсирини акс эттиради.
👉 Аллергиянинг олдини олиш бўйича сўнгги янгиликлардан бири, терини атроф-муҳит, озиқ-овқат билан алоқа қилишдан ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлайди ва болаларга эрта (4-6 ойликдан бошлаб) кенг тарқалган аллергенларни диетага киритиш (рационига киритиш) толерантликни қўзғатиши мумкин. https://onlinelibrary.wiley.com/doi/full/10.1111/all.15006,
👉 Ғарб мамлакатларида аллергиянинг кўпайиши шиллиқ қават тўсиқларига зарар етказувчи турли озиқ-овқат қўшимчалари (эмулсификаторлар) билан юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш билан боғлиқлиги кун тартибида
👉 Озиқ-овқат аллергияси ва орал иммунотерапия бўйича охирги тадқиқотларга кўра, оғиз орқали провокацион тест пайтида белгиланган дозани ошириш таклиф этилмоқда. (Бошқача қилиб айтганда, терапияни ўткир аллергик реакция пайдо бўлгунга қадар олиб бориш) Каттароқ доза - кучлироқ толерантлик! https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/28669889/
👉 Микрофлора ва аллергия ривожланиши ўртасидаги муносабатлар. Турли даражадаги астматик беморлар турли хил ичак микрофлорасига эга. Айниқса, аллергияси бор ва аллергияси бўлмаган инсонларда хам турлича микрофлора мавжуд. Микрофлоранинг хилма-хиллиги муҳим аҳамиятга эга. Микрофлора ва иммунитет тизими ўртасидаги ўзаро таъсирнинг муҳим воситачиси бактерияларнинг ҳаёт махсулотлари, хусусан, ёғ кислоталари (бутират, пропионат, ацетат) ва триптофан алмашинуви маҳсулотлари ҳисобланади.
Ушбу моддалар аллергия ривожланиши билан боғлиқ бўлган Th2 иммун жавобининг фаоллигини пасайтиради. Агар сиз термик ишлов берилмаган ўсимлик овқатлар, ферментланган овқатлардан (масалан, қатиқ) фойдалансангиз, бу моддаларнинг даражаси ошади. Бу озиқ-овқатларнинг антиаллергик роли шу озиқ-овқатларни истеъмол қилиш озиқ-овқат ва респиратор аллергиялар частотасини камайтириши бўйича ўтказилган тадқиқотлар билан қўллаб-қувватланади.
https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/30390309/
https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/36150675/?utm_source=gquery
👉 Гижжа бизнинг дўстимиз. Аскаридага қарши иммунитет астма хавфини оширади ва унинг кечишини кучайтиради, деб узоқ вақтдан бери ишонилган. Бироқ, янгиликларга кўра, гелминтлар аллергия ва астма даражасини камайтирадиган анти-аллергик моддаларни ҳосил қилади.
Аскарида цистатинлари Т-регулятор лимфоцитлар, Б-регулятор лимфоцитлар ишини фаоллаштиради ва яллиғланишни камайтиради. (тадқиқот ҳали нашр этилмаган)
👉 Урбанизация ва аллергия бир-бирига боғлиқ. Қишлоқ ҳудудларида аскаридоз кўпроқ ва уй чангига нисбатан аллергия камроқ учрайди.
Мақсад: паразитлар билан касалланганлардаги айнан қайси моддалар анти-аллергик таъсирга эга эканлигини билиб, биз улардан аллергияни олдини олиш ва даволашда фойдаланишимиз мумкин.
Давоми бор...
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
https://onlinelibrary.wiley.com/doi/abs/10.1111/cea.13235
Ушбу моддалар аллергия ривожланиши билан боғлиқ бўлган Th2 иммун жавобининг фаоллигини пасайтиради. Агар сиз термик ишлов берилмаган ўсимлик овқатлар, ферментланган овқатлардан (масалан, қатиқ) фойдалансангиз, бу моддаларнинг даражаси ошади. Бу озиқ-овқатларнинг антиаллергик роли шу озиқ-овқатларни истеъмол қилиш озиқ-овқат ва респиратор аллергиялар частотасини камайтириши бўйича ўтказилган тадқиқотлар билан қўллаб-қувватланади.
https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/30390309/
https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/36150675/?utm_source=gquery
Аскарида цистатинлари Т-регулятор лимфоцитлар, Б-регулятор лимфоцитлар ишини фаоллаштиради ва яллиғланишни камайтиради. (тадқиқот ҳали нашр этилмаган)
Мақсад: паразитлар билан касалланганлардаги айнан қайси моддалар анти-аллергик таъсирга эга эканлигини билиб, биз улардан аллергияни олдини олиш ва даволашда фойдаланишимиз мумкин.
Давоми бор...
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Wiley Online Library
Asian children living in Australia have a different profile of allergy and anaphylaxis than Australian‐born children: A State‐wide…
Background
Asian children born in Australia have higher rates of eczema and nut allergy than non-Asian children. However, it is not known whether this country of birth differential exists for other ...

👍17😢2
Истанбулдаги Конгресснинг 2-кунида (кеча) атроф-муҳитнинг аллергия ривожланишига таъсири ҳақида жуда яхши маълумотлар берилибди:
👉 1960-йиллардан бери хавфсизлиги бўйича етарли тадқиқотлар ўтказилмаган ҳолда 360 000 дан ортиқ кимёвий моддалар яратилган. Уларнинг аксарияти бизнинг эпителий барерларимизни бузади ва аллергия ва бошқа сурункали яллиғланиш касалликларига сабаб бўладиган иммун реакцияни қўзғатади.
Кундалик ювиш воситалари - идиш-товоқ ва кийимдаги қолдиқлар токсик таъсирга эга
👉 Эмулсификаторлар, сирт фаол моддалар, консервантлар - ичак ҳужайралари учун токсик моддалар хисобланади. Нанопластик моддалар ҳужайралар томонидан сўриладиган иммуномодулятор бўлиб, тўқима барерларига зарар етказади, рецепторларга ёпишади.
👉 Эпителий тўсиғи шикастланганда, токсик моддалар, бактериялар тўқималарга чуқурроқ кириб, иммунитет реакциясини қўзғатади.
https://link.springer.com/article/10.1007/s40629-022-00211-y
👉 Муҳим: Бу кимёвий моддалар шиллиқ қаватдан бактериялар каби қонга ўтиб кетмайди. Улар шиллиқ қаватда парчаланади. Лекин улар билан доимий алоқада бўлиш барернинг ўзи ва иммун тизимнинг нормал ишлашини ўзгариришига олиб келади ва сурункали яллиғланиш ва иммун жавобнинг ўзгаришини келтириб чиқаради, натижада аллергияга ривожланади.
👉 Экологик ўзгаришлар аллергик касалликларнинг частотаси ва оғирлик даражасига таъсир қилади. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши эпителий тўсиқларига зарар етказади. Чанг бўронлари, айниқса, болаларда астманинг кучайиши хавфини оширади. Глобал исиш келгуси ўн йилликларда гулчангларнинг янада кўпайишига олиб келади.
Давоми бор...
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Кундалик ювиш воситалари - идиш-товоқ ва кийимдаги қолдиқлар токсик таъсирга эга
https://link.springer.com/article/10.1007/s40629-022-00211-y
Давоми бор...
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram
Доктор Аллерголог
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!
🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935
Консультация бўйича: @allergolog
Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl

👍5
⚡️Ҳомиладорлик пайтида ифлосланган ҳаво билан нафас олиш туғилган болаларида 6 ёшгача астма учраш хавфини оширади
https://www.atsjournals.org/doi/10.1164/rccm.201504-0658OC
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
https://www.atsjournals.org/doi/10.1164/rccm.201504-0658OC
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍5❤2
Пенициллин сабаб цефалоспоринни "отмен" қилманг!
Пенициллинлар ва цефалоспоринлар ўзаро тез-тез учровчи кесишган аллергенлар эканлиги бўйича тушунча энди эскирибди, чунки ўтказилган тадқиқотлар буни қўллаб-қувватламаган.
Амоксициллин ва аминосефалоспоринлар (цефалексин, цефаклор, цефадроксил) ўртасидаги ўзаро кесишган аллергия тез-тез учрайди ва бошқа цефалоспоринлар билан деярли ҳеч қачон юзага келмайди.
Ҳулоса: Пенициллинга аллергия берадиган беморларга "хавфсиз" тоифадаги цефалоспоринларни тавсия этиш мумкин.

👍11❤2
16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!
Ҳар йили 16-октябр бутунжахон аллерголог-иммунологлар касб байрами сифатида нишонлаб келинади.
Аллергия термини фанга илк бора РАСМАН 1906-йилда Веналик педиатр Клеманс Фон Пирки томонидан киритилган.
Барча аллерголог ва клиник иммунологларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман!
Айтганча, 16-октябр Анестезиологларнинг ҳам касб байрами ҳисобланади.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

👍12❤2
Атопик дерматити бор беморларда аллергик реакциялар умумий жараённинг бир қисми холос
❌ Беморларга қатъий диета тавсия қилишнинг ўзи етарли эмас. Диетадан ташқари биз терининг барер функциясини тиклашни, қуруқ тери холатини нормаллаштиришни, терига зарарли таъсир қилувчи моддаларни камайтиришни, иккиламчи инфекцияларга қарши комлекс даволашни мақсад қилишимиз керак.
Маълумотлар Россиялик аллерголог ва клиник иммунолог Ольга Жоголеванинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали олинмоқда

👍14❤2
Ўша гап: Бактериялар бизнинг дўстимиз!
Истанбулда 3 кун давомида бўлиб ўтган Конгрессдаги яна бир хулосалардан бири, атопик дерматити бор одамнинг тери микрофлорасидаги турли бактериялар, яъни "яхши ва ёмон" бактериялар нисбати бузилган бўлади, айниқса касаллик хуружи пайтида терида (хуруждан олдинги микрофлорага нисбатан) яққол намоён бўлади.
Соғлом одам терисида учрайдиган "яхши" бактериялар АД беморлар терисида учрайдиган "ёмон" бактериялар фаолиятини блоклайдиган моддаларни ажратиб чиқаради. Масалан, "ёмон" бактерияларга Staphylococcus aureus'ни киритиш мумкин.
Беморлар тери микрофлорасининг нисбатини билиш бизга нега муҳим?
Келгусида бизга "ёмон" бактерияларнинг кўпайишини тўхтатадиган моддалар, яъни ўша "яхши" бактериялар ажратадиган моддаларнинг препарат шакллари керак.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Истанбулда 3 кун давомида бўлиб ўтган Конгрессдаги яна бир хулосалардан бири, атопик дерматити бор одамнинг тери микрофлорасидаги турли бактериялар, яъни "яхши ва ёмон" бактериялар нисбати бузилган бўлади, айниқса касаллик хуружи пайтида терида (хуруждан олдинги микрофлорага нисбатан) яққол намоён бўлади.
Соғлом одам терисида учрайдиган "яхши" бактериялар АД беморлар терисида учрайдиган "ёмон" бактериялар фаолиятини блоклайдиган моддаларни ажратиб чиқаради. Масалан, "ёмон" бактерияларга Staphylococcus aureus'ни киритиш мумкин.
Беморлар тери микрофлорасининг нисбатини билиш бизга нега муҳим?
Келгусида бизга "ёмон" бактерияларнинг кўпайишини тўхтатадиган моддалар, яъни ўша "яхши" бактериялар ажратадиган моддаларнинг препарат шакллари керак.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Telegram
Доктор Аллерголог
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!
🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935
Консультация бўйича: @allergolog
Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935
Консультация бўйича: @allergolog
Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
👍9❤5
Аллергияга қарши курашни хомиладорликдан бошлаш керак!
Конгрессдаги яна бир маълумотлардан бири, хомиладорлик вақтидаги нотўғри овқатланиш, семириш, чекиш, ифлосланган ҳаводан нафас олиш ва стресс болада аллергия ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Айнан битта сабаб 100% сабаб бўлади деб айтиш нотўғри. Чунки, аллергия кўп омилли касаллик.
Бу сабаблар ҳомиладорликни режалаштираётганлар учун маълумот сифатида бермоқда.
Хомиладорликни режалаштираётганларга маслаҳат:
Хомиладорлик вақтида хом сабзавот ва мевалар, ферментланган махсулот (қатиқ) ва балиқ маҳсулотларини ўз ичига олган турли хил табиий озиқ-овқатларни истеъмол қилинг. Табиат қўйнида кўпроқ сайр қилинг. Сигарет чекманг.
Буларнинг барчаси болада аллергия хавфини камайтиришга ёрдам беради. Аллергенлардан қочиш аллергияни енгиш усули эмас. Биз иммунитетда аллергенларга нисбатан толерантлик (чидамлилик) пайдо қилишни вақтлироқ бошлашимиз керак.
Айниқса, буни она қорнидан бошласак нур устига аъло нур бўлади!

👍10❤6
Охирида молекуляр аллергологиядаги ImmunoCAP диагностика аппаратини HIMARIS харбий қуролига қиёслаб ўтди:)
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Вакцинадан кейин аллергик реакция бўлишини истамасангиз аллергенларга текширинг!
Ҳар бир организм индивидуал. Иммунитетимизнинг қайсидир "ёт" агентга нисбатан "ўзгарган" жавоб реакциясига аллергия деб атаймиз. Энг ёмони, аллергия сабабчисини текширмаган ҳолда олдиндан аниқлаш қийин масала. Кўп ҳолларда, вакцинадан кейинги ножўя аллергик реакцияларни юзага келишига вакцина таркибидаги аллергик компонентлар сабаб бўлади.
Ушбу жадвалда энг кўп қўлланиладиган замонавий вакциналар номи ва таркибидаги энг асосий аллергенлар келтирилган. Айнан шу маълумотлар асосида вакцинадан олдинги текшириш ножўя аллергик реакцияларнинг олдини олишга ёрдам беради.
❗️Эслатма: Ножўя аллергик реакция ҳардоим ҳам қичишиш ёки тошма кўринишида эмас, ҳаттоки анафилактик шок шаклида ҳам келиши ва бола ҳаётини ҳавфга қўйиши мумкин.

Forwarded from Hydromet.uz (Ахборот хизмати)
O'zgidromet tomonidan Joriy yilning 17 oktabrda Respublikamizninig barcha hududlariga sovuq va nam havo massalari kirib kelishi haqida habar berilgan edi.
Uzoq vaqt davomida yog’ingarchilikning bo’lmagani va havo haroratining inversiyasi natijasida 17 oktabr kuni 18:00 dan 23:00 gacha Toshkent shahri atmosfera havosi mayda chang zarrachalari bilan ifloslanishi kuchayishi kutilmoqda.
Shu munosabati bilan Toshkent shahri aholisi va mehmonlariga O'zgidromet tomonidan quyidagi takliflar:
1. 🏠Imkoni boricha, uydan chiqmaslikka harakat qilish kerak.
2. 😷Koʼchada boʼlganda, albatta tibbiy niqob taqish va uni har bir soatda almashtirish lozim.
3. 🚑Nafas qaytishi, burun bitishi, aksa urish, tumov, koʼzlar qizarishi va qichishishi, tomoqda qattiq qichishish, yoʼtal paydo boʼlganda zudlik bilan allergolog shifokorga murojaat qilish lozim.
4. 💦Shuningdek, tuzli eritmada burun va tomoqni chayish, oynalarni yopiq holatda saqlash, oynalarning oldida xoʼl sochiqlarni yoyib qoʼyish tavsiya etiladi.

👍9
Бу шифокорнинг асаби чатоқ эканини эшигидаги эслатмадан ҳам билиш мумкин экан 😁
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
😁31👍18❤8👎3
Этилен гликол билан боғлиқ 107 кишини хаётига зомин бўлган тарихий фожиа!
1937 йилда Америка фармацевтика компанияси сулфаниламид антибиотикини болалар учун суюқлик шаклида чиқарди (болалар учун таблеткалардан кўра томчиларни бериш қулайроқ). Энг аҳамиятли томони, Этилен гликол сулфаниламид учун эритувчи сифатида танланган (заҳар, лекин негадир бу ҳақда ҳеч ким ўйламаган).
1937 йил октябр ойида Қўшма Штатларнинг FDA ташкилоти препаратни қабул қилганидан кейин 8 нафар бола ва 1 катта ёшли беморнинг ўлими ҳақида хабар олди. Дорини ишлаб чиқарган фармацевтика корхонаси томонидан аҳолига радио ва газеталар орқали хабар берилди, рецепт манзиллари бўйича харидорлар қидириб топилди. Дори сотувдан олиб ташланди, аммо аллақачон сотилган дори 107 кишининг ҳаётига зомин бўлди, уларнинг аксарияти болалар эди.
Лекин шу дорини ишлаб чиқарган фармацевтика компанияси қутулиб қолган. Ёпилмаган.
Бу Америка учун сабоқ бўлди. Улар назоратни кучайтирди!
1938 йилда сулфаниламиддан фойдаланиш натижасида бир қатор ўлим ҳоллари кузатилганига жавобан, FDA га озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш ҳуқуқини берувчи озиқ-овқат, дори ва косметика қонуни қабул қилинди. Қонунга кўра, ишлаб чиқарувчилар дори хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказишлари ва маркетинг рухсатини олиш учун FDAга маълумотларни кўриб чиқиш учун топширишлари керак эди.
Ўзбекистонда Док-1 Макс препаратида ҳам этилен гликол мавжудлиги эълон қилинди. Хозирча 19 нафар бола вафот этгани айтилмоқда. Препарат сотувдан олиб ташланди. Ахоли ижтимоий тармоқлар, телевидения, СМС хабарлар орқали огоҳлантирилмоқда. Дунёнинг энг етакчи нашрлари ва ахборот агентликлари, Reuters, CNN, BBC, The Economic Times ва ҳоказо — ҳаммаси Ўзбекистонда болалар ўлимига сабаб бўлган сироплар ҳақида ёзмоқда. Асосий айбдор(лар)нинг исм фамилияси ошкор қилинмаяпти. Аммо фожиа хақида биринчи бўлиб хабар берган жонкуяр (ха, у хақиқий жонкуяр) шифокор ишдан бўшатилди. Ғалати!
Балки Ўзбекистон учун ҳам дарс бўладиган вақт келгандир? Балки дорихоналар ва дори рекламаларини назоратга оладиган вақт келгандир? Яна неча нафар бегуноҳ болалар нобуд бўлиши керак?

👍13❤1😢1
Forwarded from Kun.uz | Rasmiy kanal
Bolalar o‘limi, voz kechilgan shifoxonalar va o‘zi «bemor» tizim. Musayevning vazirlikdagi bir yili
Sog‘liqni saqlash tizimida «katta sakrash» kuzatilmadi: og‘riqli nuqtalar muammoligicha qolyapti, «rivojlanish» niqobi ostida bor imkoniyatlarni ham yo‘q qilishga urinishlar kuzatildi. Tibbiyotdan chiqmagan yangi vazir tizimda deyarli yangi islohotlar qilolmadi. Yil yakunidagi «Dok-1 Maks» siropi voqealari esa tibbiyotning o‘zi davolashga muhtoj ekanini ko‘rsatib berdi.
👉 https://kun.uz/uz/82718222
Kun.uz rasmiy kanali

👍13😢3
Forwarded from Доктор Аллерголог
Янги йилда Аллергияга йўлиқмаслик учун нималарни билиш керак?
✅ Aллергия - бу янги йил байрамидан кейин кўп кузатилаган машҳур касалликдир. Aллергия билан биз ўйлагандан кўра кўпроқ одамлардан азият чекишмоқда. Байрам дастурхонидаги кўпгина овқатлар аллергияга мойил кўпгина инсонлар учун "кутилмаган совғалар" бериши мумкин. Бу ҳолатларни бир сўз билан озиқ овқат маҳсулотларидан аллергия деб номлаймиз.
Янги йил дастурхонидаги қайси озиқ-овқатлар аллергияни кўпроқ келтириб чиқариши мумкин?
Озиқ-овқат махсулотларидан қуйидагилар энг кўп аллергик реакцияларга сабаб бўлиши мумкин:
🍋 Лимон мандарин, апелсин, қулупнай, малина;
☕ Шоколад, қаҳва;
🍳 Товуқ ва бедана тухумлари;
🐬 Балиқ ва денгиз маҳсулотлари;
🥜 Ёнғоқлар (айниқса, ерёнғоқ кучли аллерген ҳисобланади, аммо бошқа ёнғоқ турлари ҳам хавфли бўлиши мумкин).
🍾 Спиртли ичимликлар. Кўпгина эркакларда яхши тозаланмаган, сифатсиз спиртли ичимликлардан кейин турли аллергик реакциялар кузатилади. Ҳақиқий этил спирти аллерген эмас. Асосан унга қўшиладиган қўшимча моддалар эвазига аллергия ривожланади.
Бу махсулотлар, шунчаки, энг кенг тарқалган гипераллерген махсулотлар ҳолос. Сизда аллергия бўлса, ёхуд оила аъзолариздан бирортасида аллергияга мойиллик мавжуд бўлса, танаввул қилинаётган таомларнинг таркиби билан қизиқиб кўриш ва албатта аллергик реакцияларни қўзғатувчи юқоридаги махсулотлар бўлганда иложи борича улардан узоқроқ юриш мақсадга мувофиқ.
Беморларга қийин эмас, тушунаман. Масалан, оддийгина ерёнғоқ кимдадур тошмалар тошиши билан намоён бўлса, яна кимдадир кучли нафас қисишлари билан оғир ҳолатда кечиши мумкин.
Бир кунлик байрам ўтади-кетади. Уни еманг, буни еманг дейишдан йироқмиз. Танлов ўз ихтиёрингизда.
Аллергияси бўлса ҳам диета-пиета қилмайдиган, диета қилишдан безор бўлиб кетган ёҳуд янги йил ўтсин кейин диета қиламан деб режа қилаётган беморларга алангали саломлар!😅

👍23😁1
Forwarded from Kun.uz | Rasmiy kanal
Havoning iflosligi sabab toshkentliklar yiliga 503 ta sigareta chekkandek bo‘lyapti
Toshkentda havo sifatining yomonligi shahar aholisining salomatligiga xuddi yiliga 503 ta sigareta chekkan kabi salbiy ta’sir qiladi. Iflos havo odamlar sog‘ligiga eng ko‘p zarar keltiradigan 20 ta yirik shahar orasida O‘zbekiston poytaxti 16-o‘rinni egalladi.
👉 https://kun.uz/uz/56367909

👍9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машҳур блогер наркоздан кейин вафот этди!
27 ёшли блогер Фарҳод Маннопов (Mittivine) очиқкўнгил, самимий ва ажойиб инсон эди.
Отасиз ўсган, ўз кучи, меҳнати ва ҳаракати билан ютуқларга эришаётган ёшлардан эди. Одамнинг ишонгиси келмайди, аммо ўлим ҳақ ва у ёш танламайди. Аллоҳ раҳматига олсин, яқинларига сабр берсин.

😢22👍5