This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄 Аллергияни асл сабаби мана қаерда экан?! Аллерголог керак бўлмай қолади шекилли яқин келажакда!
Бу акамиз мотиватор, фикрлаш бўйича эксперт эканлар.
Аллергия ҳақида айтган фикрларига нима дейсиз?
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya

👎9👍5😁5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллергик ринит симптомларини назорат қилиш учун дорилар касаллик даражасига қараб белгиланади.
1-қадам: Антигистамин препарат
2-қадам: Назал ГКС спрей
3-қадам: 2 хил дори комбинацияси
4-қадам: 3 хил дори комбинацияси
5-қадам: Тизимли стероид ёки биологик препаратлар
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог"

👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечаси 17:00 да ва эрталаб қуёш чиқишидан 1 соат олдин асал+чиснок+лимон аралашмасини ейиш керак экан. 1 хафтада аллергия 90-95% га тузалар экан. Вақтини қаранг аниқлигини. Узоқ йиллик изланишлар натижаси шекилли бу :)
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁19👍7👎5😢4
Тиббиёт ёки табобат?
📺 Менинг юртим телеканалининг Amirxon Umarov шоусидаги шу номли кўрсатувда тиббиёт вакили сифатида эксперт бўлиб иштирок этдим.
Кўрсатув буюртма асосида, 10-15 хил таъсири турлича ўт ўланларни қўшиб тайёрлашган ва коксартрозни даволашига даъво қилаётган БАДни реклама қилиш мақсадида олинаётганини билмаган эдим бошида. Деярли мендан бошқа тиббиётни химоя қиладиган шифокор йўқ эди. Жамики, саволларга якка жавоб беришимга тўғри келди:)
Кўрсатувга чақирилган "беморлар" ва мендан бошқа "шифокорлар" шу реклама қилинаётган БАД компаниясида ишлашини сездим. "Шифокорлар" хақидаги тахминим рост бўлиб чиқди.
Реклама қилинаётган хамма нарсага ҳам ишониб кетаверманг.
Мен ўз позициямда қоламан. Хулосани харким ўзи қилсин!
📹 Тўлиқ видеони кўриш: https://youtu.be/P8OotFAR5_c

👍31😢4❤1😁1
Forwarded from Kun.uz | Rasmiy kanal
JSST koronavirus pandemiyasi tugagani haqida e’lon qildi
Pandemiya 3 yil 1 oy va 24 kun davom etdi. JSST koronavirus tufayli qariyb yetti million o‘lim holatlarini ro‘yxatga olgan. Ammo tashkilot rahbarining so‘zlariga ko‘ra, katta ehtimol bilan qurbonlarning haqiqiy soni ko‘proq va 20 millionga yaqinni tashkil etadi.
👉 https://kun.uz/uz/32662128
Kun.uz rasmiy kanali

👍2💔2😢1
🏔 Баланд Тоғ хавоси бронхиал астмани даволашда фойдали
Хозирда бронхиал астмани даволашда бир қатор самарали биологик препаратлар мавжудлигига қарамай, беморларнинг асосий қисмида астма назорати қийин кечмоқда.
✅ Европа Аллергология ва Клиник Иммунология Академияси (EAACI) оғир даражали астмани даволашда Европанинг баланд Алп тоғлари иқлимининг афзалликлари ҳақида баёнот берган.
Баёнотда айтилишича, баландлик ортиши билан барометрик босим, нафас олаётган кислород босими, ҳаво зичлиги, нисбий ҳарорат ва намлик ўзгаради. Бу ўзгаришлар физиологик ва иммунологик адаптив жавобни келтириб чиқаради.
Баландлик гемоглобин концентрацияси, митохондрияларнинг оксидланиш қобилияти ва капилляр зичликнинг ошишига олиб келади. Натижада кислород оқими яхшиланади ва ҳаво йўлларининг қаршилиги пасаяди, бу динамик гиперинфляцияни камайтиради.
Ҳар 1.000 метрга баландликнинг ошиши билан ултрабинафша нурланиш даражаси 10-12% га ошади. Терига ултрабинафша нурлар таъсири Д3 витамини ишлаб чиқаришни кўпайишига олиб келади.
Бундан ташқари, тоғ иқлимида ҳавонинг ифлосланиши кам ва унда чанг каначалари, гулчанглар, замбуруғлар ва бактериялар кам бўлади. (Юқорига кўтарилган сари чанглар камайиб бораверади)
Олимларнинг таъкидлашича, ушбу омилларнинг комбинацияси иммуномодулятор таъсирга эга, яллиғланиш оғирлигини ва турли хил астма фенотипларида нейроиммун стресс даражасини пасайтиради.
Аниқроқ айтганда, аллергик астма билан оғриган беморларда Th2-тоифа яллиғланишнинг оғирлик даражаси пасаяди. Антиген таъсирини камайтириш антиген томонидан қўзғатилган гистамин, умумий IgЕ ва ўзига хос IgЕ чиқарилишининг сезиларли даражада пасайишига олиб келади.
Тоғли иқлими астма касаллиги назоратини, катталар ва болаларда ҳаёт сифати, ўпка функцияси ва жисмоний машқларга чидамлиликни яхшилайди, касаллик кучайиши ва касалхонага ётқизиш даражасини, кортикостероидларга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва юқори нафас йўллари симптомларини енгиллаштиради.
Аллергиянгиз борми? Тоғ хавосидан тез-тез бахра олиб туринг! Баланд тоғлар хавосидан айниқса!

👍16❤3
⚡️Аллергик реакция вақтида адреналинни организмга киритишнинг янги, оғриқсиз, игнасиз усули тасдиқланди.
Ўзбекистонга ЭпиПен (адреналинли инъекцион ручка) келаман дегунча, Америкада янги Neffy деб номланадиган назал адреналинли спрейга рухсат берилди.
Аслида, адреналинли автоинжекторлари биринчи марта 1987 йилда АҚШ Food and Drug Administration (FDA) томонидан тасдиқланган. Ўшандан бери қурилмалар оғир аллергик реакциялар ёки анафилаксия учун ёрдам стандартига айланди. Энди адреналинни юборишнинг янги йўли - бурун спрейига рухсат берилди. Бренд номи - Neffy ®.
Қурилма анафилакцияни игнасиз даволаш усулини афзал кўрган одамлар учун янги даволаш усулини бўлиб 2023-йил 11-май куни бўлиб ўтган оммавий йиғилишда катталар ва болаларга фойдаланиш учун маъқулланди.
Neffy ® таъсир жихатдан EpiPen дан қолишмайди. Қайтанга, кўпчилик тадқиқотларда қатнашган беморлар игнали инъекциядан кўра бурун спейини ёқтириб қолишган.
Янги спрей 2023-йилнинг иккинчи ярмида сотувга чиқиши кутилмоқда.
✅ Neffy адреналин спрейини болалар ва катталардаги I тип аллергик реакцияга оид Анафилактик шок, бронхоспазм хуружи хамда ўткир қаварчиқларда қўллаш мумкин.

👍13😁2❤1
Аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ аутоиммун касалликлар билан касалланишади
Аёллар ҳаёти давомида эркакларникига қараганда тез-тез аутоиммун касалликларни бошдан кечиришади. Аутоиммун касалликларнинг аниқ этиологияси номаълум. Аниқроғи, кўп омилли деб ҳисобланади.
Тадқиқотларга кўра, аутоиммун ҳолатлар Х хромосома инактивацияси билан боғлиқлиги хам тасдиқланган.
Тўлиқ мақолани ўқиш:
https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC7292717/
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Аёллар ҳаёти давомида эркакларникига қараганда тез-тез аутоиммун касалликларни бошдан кечиришади. Аутоиммун касалликларнинг аниқ этиологияси номаълум. Аниқроғи, кўп омилли деб ҳисобланади.
Тадқиқотларга кўра, аутоиммун ҳолатлар Х хромосома инактивацияси билан боғлиқлиги хам тасдиқланган.
Тўлиқ мақолани ўқиш:
https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC7292717/
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
PubMed Central (PMC)
The Prevalence of Autoimmune Disorders in Women: A Narrative Review
Autoimmune disorders are characterized as a condition in which the host's immune system mistakenly attacks itself. These disorders cause the immune system to cause a systemic reaction by attacking multiple organs or may be localized to attacking one specific…
👍5
Ёз энди келди! Иссиқ хаво аллергия мавсумини узайтиради
Бугун 1-июн ва ёзнинг илк куни. Бизни олдинда бир-биридан иссиқ аномал жазирама кунлар кутиб турибди. Инсониятнинг экологияга етказаётган зарарлари учун табиат ҳам жим қараб турмайди. Турмаган хам!
Эслатиб ўтаман, хароратнинг исиши хаводаги ўсимлик чанглари концентрациясини оширади ва натижада аллергия мавсумини узайтириши мумкин. Агар сизда мавсумий аллергия (ринит, конъюнктивит) бўлса антигистамин препаратларинигизни (хар куни) ичиб юришни унутманг. Агар, хамон сиздаги касалликка аниқ ташхис қўйилмаган бўлса аллерголог қабулига боринг.

👍12
Калций препаратлар аллергияда ёрдам беради деган гап ростми?
✅ Калций глюконат - калций етишмовчилиги ва остеопорознинг олдини олиш учун восита, шунингдек, баъзи дорилар ва микроэлементлар билан заҳарланиш учун антидот.
Калций суякларни қуриш материали, юрак фаолияти, мушакларнинг қисқариши, нерв импулсларини узатиш учун зарурдир. Аммо бу калций глюконатни ҳамма одамлар қабул қилиши ёки кўплаб касалликларга даво эканлигини англатмайди.
Калций препаратлар ичида Калций карбонат энг кўп калцийни ўз ичига олади - 40%. Цитратда калцийда 21%, Лактатда 13% калций глюконатда эса атиги 9% ташкил қилади. Сўрилиш эффекти бўйича цитрат карбонат ва глюконатдан кўра яхшироқ сўрилади.
Шарқий Европа ва Россияда баъзи аллергия турларини даволаш учун калций глюконат инъекциялари буюрилади. Аммо препаратнинг бундай таъсири ҳақида ишончли далиллар йўқ. Балки, калций ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини пасайтириши, ҳам симпатик нерв тизимини ва адреналиннинг чиқарилишини рағбатлантириши эвазига шишни камайтириши мумкиндир.
❌ Лекин Калций карбонатнинг аллергиядаги самараси исботини топмаган
Калций препаратларининг аллергик реакцияларни даволаши бўйича ўтказилган фақат битта юқори сифатли клиник тадқиқот (PubMed) мавжуд бўлиб унда самарадорлик ўз исботини топмаган. Тўғри, тадқиқотда глюконат эмас, калций карбонат ўрганилган.
Аммо ЖССТ ҳам, бошқа халқаро дори базалари ҳам калций глюконатни аллергияга қарши дори сифатида қайд этмаган. Бу антидот ва минерал қўшимча бўлиб, фақат калций даражаси паст бўлганда ёрдам беради. Аллергияда ёрдам бермайди.
✊ Беморидаги аллергияни даволашда калций препарат ишлатмайдиган шифокорлар, мен сизлар биланман!
Айтганча, калций глюконат таблеткасини ёндирсак, "Фиръавн илони" деб аталадиган қизиқарли кимёвий реакция содир бўлади. Лекин буни таблеткани ичадиган одамга умуман таъсири йўқ. Хавфли эмас. Чунки ичакларимиздаги таблеткани хечким олов билан ёндирмайди:)

👍19❤1🥰1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦦 Аллергияни даволаш хам ўйинчоқ бўлиб кетти. Навбатдаги халқ маслахати
Олдингилари:
https://t.me/allergiya/391
https://t.me/allergiya/399
https://t.me/allergiya/451
https://t.me/allergiya/453
Беморларга шунақа, хечқандай тахлилларсиз, керак бўлса 100% аниқ ташхис қўйиб хар-хил дамламаларни дарров тавсия қиладиганлар ёқади, негадир.
Лекин, 6-7 йил бакалавр, 2-3 йил магистратура ёки ординатурада ўқиган шифокор олдин анализ қилиш керак, касалликка тўғри ташхис қўйиш керак деса энсаси қотади. Ачинарли холат.

😢15😁6👍2❤1
Қайси мавзу сизга кўпроқ қизиқ?
Anonymous Poll
73%
Натрий тиосулфат аллергияни даволашда қўлланилиши тўғрими?
27%
Игнатерапия усулининг аллергияда қандай фойдаси бор?
👍3❤1
Аллергологияда яхши янгиликлар
Айни пайтда Германиянинг Гамбург шахрида EAACI, яъни Европа аллергия ва клиник иммунология академиясининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтмоқда.
Конгресс 3 кун (9-10-11 июн) бўлиши режалаштирилган. 2 куни ўтиб бўлди. Гибрид шаклдаги конгрессни онлайн томоша қилиш имконияти хам бор. (EAACI аъзолари учун)
Ўтган 2 кун ва бугун конгрессда эълон қилинган аллергик касалликларни даволашдаги энг охирги, энг сара янгиликларни сиз билан баҳам кўришга ҳаракат қиламан.

👍14😢1
#атопик_дерматит
Атопик дерматитда биринчи эмолентни қўллаш керакми ёки ГКС?
Кичик бир тадқиқотда эмолентларни ГКС воситалар билан қўллаш тартиби терапевтик самарага таъсир қилмаган.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

👍3
Ланолин – аллергик контакт дерматитга сабаб бўлувчи аллергенлар қаторига киритилди
Албатта бу дегани таркибида ланолин сақловчи барча крем/мазлар аллергик реакцияга сабаб бўлади дегани эмас.
❌ Лекин тери ўтказувчанлиги юқори, яъни атопик дерматити бор, шунингдек контакт дерматитга мойиллиги юқори одамларга тавсия этилмайди.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Албатта бу дегани таркибида ланолин сақловчи барча крем/мазлар аллергик реакцияга сабаб бўлади дегани эмас.
❌ Лекин тери ўтказувчанлиги юқори, яъни атопик дерматити бор, шунингдек контакт дерматитга мойиллиги юқори одамларга тавсия этилмайди.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍6
Табиатни асрашимиз, у билан кўпроқ алоқада бўлишимиз керак
Гамбургдаги конгрессда Финландиялик эксперт - Tari Haahtela томонидан Biodiversity хақида ажойиб фикрлар келтирилди. Хусусан:
"Биз табиатнинг антагонистлари эмас, балки унинг бир қисмимиз, шунинг учун танамиздаги (Biodiversity) биохилма-хиллик юқори бўлиши учун биз табиатни ифлосланишдан ҳимоя қилишимиз, ҳайвонларни йўқ бўлиб кетишдан ҳимоя қилишимиз, глобал исишни олдини олишимиз керак.
Табиатдаги биологик хилма-хиллик табиатни барқарор сақлаб туради. Соғлом тери микрофлораси яллиғланган, атопик терига қараганда анча юқори бактериялар хилма-хиллигига эга."
Бу дегани, биологик хилма-хиллик аллергия учун иккиламчи профилактика сифатида хизмат қилиши мумкинлигини англатади
Агар сиз ўзингизда астма, қандли диабет, семизлик, депрессия каби касалликлар хавфини камайтиришни истасангиз қуйидагиларга амал қилинг:
- Соғлом овқатланинг (қайта ишланмаган махсулотлар билан)
- Фаол турмуш тарзида бўлинг;
- Тоза ва барқарор атроф муҳит яратинг;
- Табиат билан кўпроқ "алоқа" қилинг.
Биз шундай мухит ярата оламизми?

👍11❤1
Эмолентларнинг фойдаси
2 ойгача хар куни махсус эмолент воситалардан фойдаланиш чақалоқларда ҳаётнинг биринчи йилида АД билан касалланиш хавфини камайтиради.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог"
2 ойгача хар куни махсус эмолент воситалардан фойдаланиш чақалоқларда ҳаётнинг биринчи йилида АД билан касалланиш хавфини камайтиради.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог"
👍3❤1
Хомиладор аёлда анемия бўлиши туғилажак болада аллергия хавфини оширади
✅ EAACI Гамбург-2023 конгрессидаги фойдали маълумотлардан яна бири - овқатланишнинг аллергияга боғлиқлиги бўлди.
👉 Темир танқислиги семиз ҳужайраларининг антигенга боғлиқ бўлмаган дегрануляцияга мойиллигини оширади, яъни анемия фонида Th2 яллиғланишнинг кучайиши ривожланади. Макро ва микроелементларнинг етишмаслиги яллиғланишнинг кучайишига сабаб бўлади.
Ҳомиладор онадаги темир танқислиги болада темир танқислиги хавфини 6-8 баробар оширади ва бу холат туғилалиган фарзандда аллергия ривожланишига олиб келади.
Охирги тадқиқотларга кўра, дунё бўйлаб хомиладорларда анемиянинг учраши 36,8% ни ташкил этади. Энг кўп тарқалиш Африкада (41.7%) қайд этилган.

👍5😢1
Урааа! Энди мен EAACI аъзосиман!
✅ EAACI, яъни Европа аллергия ва клиник иммунология академияси - бу дунё бўйлаб 120 давлат ва 70 дан ортиқ аллергия ташкилотларини қамраб олган, 12.000 нафардан ортиқ аъзоларига эга, асосий фокусини аллергик ва иммунологик касалликларни даволаш ва олдини олишга қаратган катта нотижорат ташкилот.

👍39😱1