Конгресснинг 2-(охирги) куни!
Республика аллергология илмий маркази рахбари Розикова Илмира Садуллаевна бошчилигида Республикамизнинг барча аллергологлари иштирокида келгуси қилинадиган ишлар тўғрисида суҳбат олиб борилди, тегишли кўрсатмалар берилди.
👉 @allergiya_uz

Конгресс ҳақида якуний ҳулоса қилмоқчиман (Магистр нуқтаи назаридан)
Бир сўз билан айтганда, ажойиб ўтди. Ҳарқалай, биринчи сафар учун жуда яхши. Конгресс мезбони бўлганимиз учунми ёки бошқами, бизда катта таассурот қолдирди. Анча мунча эсда қоладиган кун бўлди. Ташкилий масалаларда айрим камчиликлар бўлди, менимча. Ўйлашимча, кутилганданда кўпроқ меҳмонлар келди. Ҳиндистондан, Россиядан келишди. Айрим кутилган меҳмонлар эса турли сабабларга кўра кела олишмади. (А.Шодмонов, О.Назаров Л.Тўйчиев)...
... Нима ҳам дердик, келгусида яна шунақа конгресслар бўлаверсин деб қоламиз. Келолмаганларга кейинги сафар келиш насиб этсин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бу_қизиқ
Кунларнинг бир куни Кубалик 78 ёшли қария Пепе Касанас чаён топиб олади ва унинг захри орқали тасодифан ўзининг ревматизм касаллигини даволайди.
Чаённинг табиий дориси олимлар томонидан узоқ вақт ўрганилмасдан қолмади.
Ўрганишларда аниқландики, Куба давлатида учрайдиган кўк чаён (Rhopalurus junceus) захри яллиғланишга қарши ва оғриққа қарши таъсир қилиши исботланади.

Аллергиянинг ёқимсиз аломатларида беморлар кўпинча аллергенни айблайди (қайсидир уй ҳайвони, мева, ўсимлик чанги ва ҳоказо). Бироқ, бу нотўғри тушунча. Mуаммо аллергияни қўзғатган моддада эмас, балки беморнинг иммун тизимида ётади!
1989-йилда Давид П. Страчан томонидан илгари сурилган Гигиенанинг таъсири назариясига кўра, гигиена қоидаларига амал қилишга ўтиш инсон организмнининг кўплаб антигенлар билан алоқа қилишини олдини олади. Бу эса иммун тизимига етарлича юк тушмасликка сабаб бўлади (айниқса болаларда).
Инсон организмни доимо муайян хавфга қарши курашишга мослашган қилиб яратилганлиги боис, хавф бўлмаганда иммун тизими бехатар саналадиган моддаларга ҳам реакция қила бошлайди. Ушбу назария Англияда кўп фарзандли оилаларидаги болалар битта фарзандли оилалардаги болаларга нисбатан экзема ва аллергик ринит билан камроқ касалланиши сабабини тушунтириб бериш учун ишлаб чиқилганди.
Аллергия бемор иммун тизимининг "хато" ишлаши туфайли келиб чиқади. Аллергияни даволашнинг замонавий усуллари ҳам асосан иммун тизим фаолиятидаги ўша "хато"ни тўғирлашга қаратилади.
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)

Ўқинг, фақат йиғламанг!
Ўзбекистон Республикасида тиббиёт соҳасида ўқишнинг нархлари (ТТА мисолида)
1 йиллик стипендия нархлари стипендия билан бирга энг ками 13 млн 332 мингдан бошланиб, энг қиммати 27 млн 934 минггача боради.
Тиббиёт олийгоҳларида клиник ординатуранинг бир йиллик контракт тўлови стипендия билан 27 млн 596 мингни ташкил этади.
Переводчилар учун ёмон хабар!
Чет эл олийгоҳидан юртимизга "перевод" қилиб келган бакалавр талабаси учун йиллик контракт нархи стипендия билан 19 млн 46 мингни, магистр учун эса 19 млн 681 мингни ташкил этмоқда.
#АнаСенгаЎшаКайф
Қўшимча маълумот!
Тиббиёт институтини битирган УАШ шифокорнинг қўлига тегадиган 1 ставка ойлик маоши 1.5 млн!!!

Aллергияни ташхислаш усули қандай олиб борилади?
Aллергияни аниқлашнинг бир неча йўллари бор. Аввало аллергологик анамнез йиғилади. Аллерголог беморга бир қанча саволлар бериш орқали ўзига маълумотлар йиға бошлайди. Саволлар асосан аллергиянинг келиб чиқиши, нимадан сўнг бошлангани, қачон ва қайси вақтда пайдо бўлиши, алергия симптомлари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оилангизнинг бошқа аъзоларида бирор нарсага аллергия борми, дея сўралади.
Анамнездан сўнг, аллергияни аниқлаш учун, заруратга қараб бир неча тестлар ўтказилади. Қуйида баъзиларига мисоллар келтираман:
🦠 Қон таҳлили – инсон иммун тизими томонидан чиқарилган IgЕ антитаналари даражасини ўлчанади. IgE антитаналар умумий ва специфик бўлиши мумкин. Специфик IgE айнан қайси аллергенга нисбатан аллергия кузатилганлигини аниқлашда ёрдам беради. Ушбу синов баъзида радиоаллергерсорбент тести (RAST) деб ҳам аталади.
🦠 Скарификация ёхуд терини тилиш тести – ҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Tерини махсус скарификатор ёки шпритснинг учи билан тирналади ва бу жойга титри камайтирилган махсус аллергенлар қўлланилади. Aгар тери реакцияси мусбат бўлса — қичишиш, қизариш ва шишиш аллергия мавжудлигини билдириши мумкин.
🦠 PATCh тести — асосан дерматит бўлган беморларда (экзема) қўлланилади . Белга шубҳа қилинаётган аллерген керакли миқдорда махсус металл дискларга қўйилиб бириктирилади. Шифокор 48 соатдан кейин терининг реакциясини текширади. Бунда ҳам реакция мусбат бўлса аллергик белгилар кузатилади.
Диққат! Синамалар махсус аллергологик кабинетларда аллерголог шифокор ёки махсус ўқитилган тиббий ҳодим ёрдамида амалга оширилади.
Ҳозирча шулар, замонавий молекуляр диагностика ҳақида кейинроқ яна гаплашамиз. У каттароқ мавзу. Бугунча чуқурлашиб кетмайлик))

👍3❤1
Аллергологик сўровнома!
Ҳаётингизда ақалли бирор марта аллергиядан азият чекканмисиз? Чангларга, қайсидур маҳсулот, препарат ёки ҳашаротларга нисбатан аллергиянгиз борми?

Anonymous Poll
71%
Ҳа, аллергиям бор
22%
Йўқ. Аллергиям умуман йўқ
7%
Эслолмайман
16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!
Ҳар йили 16-октябр бутунжахон аллерголог-иммунологлар касб байрами сифатида нишонлаб келинади.
Аллергия термини фанга илк бора РАСМАН 1906-йилда Веналик педиатр Клеманс Фон Пирки томонидан киритилган.
Барча аллерголог ва клиник иммунологларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман!
P.S: Айтганча, 16-октябр Анестезиологларнинг ҳам касб байрами ҳисобланади.

Тиббиётдаги тор мутахассисларнинг байрам кунлари. (йил давомидаги)
Шифокорларга юборинг!
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
Шифокорларга юборинг!
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
Совуққа нисбатан аллергияни эшитганмисиз?
Эсингизда бўлса, сувга нисбатан аллергия ҳақида гаплашган эдик. Ноёб аллергиялар ҳақида маълумот беришда давом этамиз.
Ҳа, охирги вақтда кунлар анча совиб кетяпти. Қиш фасли ким учундир қувонч олиб келади, кимдур учун "азобга" айланади. Об-ҳаво совиши билан айрим тоифадаги одамлар бошқа одамларга нисбатан меёрдан кўпроқ безовталана бошлайди. Юзлари, қўллари қичишаверади, тинчи бузилади. Ҳозир айнан шу инсонлар ҳақида гаплашамиз.
Ҳўш, айнан кимларда совуққа аллергия кузатилади?
Бу аллергияни кўпчилик эшитманандир, аммо касаллик бор ва исботланган. Совуққа аллергия псевдоаллергик реакциялар гуруҳига киритилган. Қиш ойларида очиқ ҳавога чиққанингизда юзингизда, қўлларингизда, ёки умуман совуқ ҳаво тегаётган танангизда майда тошмалар тошса, қизариш бўлса, қичишаверса, демак сизнинг терингизда совуқ ҳавога нисбатан аллергик реакция кузатилмоқда.
Нега айнан менда совуққа аллергия кузатилади? Бошқалардан фарқим нима?
Ушбу саволни нафақат совуққа аллергияси борлар, балки бошқа аллергик касалликлар билан оғриган беморлар ҳам ўз ўзларига беришади. Гап шундаки, бу аллергик реакциялар асосида иммун тизиминнинг индивидуал хусусиятлари ётади. Айримларда бу каби дерматозларга туғма мойиллик бўлади. Айнан Совуқ ҳавонинг агрессив таъсирига нисбатан беморнинг териси таъсирчан бўлади. Совуқ ҳаво ҳаммада ҳам аллергия чақирмайди. Ўрганилишича, совуқ ҳаво таъсирида айрим одамлар танасида ноёб патологик оқсил – криоглобулин ишлаб чиқарилади. Совуқ ҳаво таъсири қанча кўп давом этса, ушбу оқсил ҳам кўп ҳосил бўлади ва аллегрик реакция ҳам шунча жиддий кеча бошлайди. 10°C даражадан паст ҳароратларда совуқнинг агрессив таъсирида теридаги семиз ҳужайралар ёрилиб ичидан гистаминлар ажралиб чиқа бошлайди. Гистамин таъсирида тери қичийди, қизаради, эт жунжикади, кейинчалик тошмалар бутун танага тоша бошлайди. Беморда бу дискомфорт вазиятда баъзан бош оғриши мумкин.
Совуққа аллергиянинг умумий симптомлари қуйидагича:
– Крапивница яъни, эшак еми;
– Қаварчиқ тошмалар;
– Иситма, умумий ҳолсизлик;
– Квинки шиши;
– Бронхоспазм (бўғилиб қолиш), овоз бўғилиши, ҳансириш;
– Анафилактик шок.
Даволаш қандай олиб борилади?
Специфик давоси йўқ. Бошқа аллергиялар каби антигистамин препаратлар, гормонлар ва бошқа дорилар билан мутахассис аллерголог назоратида даволадилар. Ушбу дорилар аллергик реакция жараёнини енгил кечишига ёрдам беради. Бу дегани, аллергияга қарши дори ичиб олиб совуқда юраверса бўлади дегани эмас. Бефойда.
Шунчаки ҳаёт тарзни ўзгартириш орқали аллергиядан сақланиш мумкин!
Бемор иложи борича совуқ ҳавога чиқмасдан, чиққанда ҳам танани совиб кетишидан сақлаган ҳолда иссиқ кийиниб, беками кўст яшаш мумкин. Овқатланишда гипоаллерген парҳезга риоя қилиш шарт. Агарда бошқа сурункали касаллиги бўлган ҳолатда даволаниш керак. Спорт билан шуғулланиш, асабийлашмаслик, тўйиб ухлаш орқали бемор ҳаёт тарзини яхшилашга эришиши мумкин.
Сиз билан Аллерголог ва клиник иммунолог Жасур Давлатов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат.
🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)

👍2❤1
Айни дамда Интерконтиненталда болалар аллергологияси бўйича биринчи халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Параллел равишда шу бинонинг ўзидаги бошқа залда эндокринология бўйича ҳам халқаро конференсия бўлмоқда. Биз ҳам келдик.
Тадбир мезбони Тошкент педиатрия тиббиёт институти. (Баклаврдаги олийгоҳим). Ректор Даминов Ботир Турғунпўлатович ҳам келган.

👍1
Молекуляр аллергология бўйича мастер класс бўлиб ўтди!
Каналда ёзиш эсдан чиқибди. 18-октябр куни Республика илмий ихтисослашган аллергология марказида Украинанинг молекуляр алергологик диагностика бўйича бош мутахассиси, молекуляр аллергология мактаби асосчиси, ФОРПОСТ кликинаси директори Назаренко Александр Павлович ва унинг рафиқаси Назаренко Галина Ивановна иштирокида молекуляр аллергологияга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Презентация қилишди. (Биз ҳам бир амаллаб конференциядан чиқиб етиб келгандик)
Қизиқарли ўтди. Молекуляр аллергология бу аллергик касалликларга ташҳис қўйишнинг энг сўнгги усулларидан бири эканлигини ҳисобга олсак, жуда фойдали маълумотлар олинди.
Ҳа айтганча, 2 нафар курсдошимиз Украинада бўлиб ўтадиган молекуляр аллергологияга бағишланган 2 кунлик конференцияга Александр Назаренконинг ўзи томонидан таклифнома ҳам олишди.

Крапивница нима? (What is Urticaria?)
Крапивница ўзбекчиликда эшакеми деб аталади. Менимча, бу терминни деярли ҳамма эшитган. Эшакеми — асосан аллергик реакциялар асосида келиб чиқадиган, терида кучли қичишадиган, ясси, теридан бўртиб турувчи оч пушти қаварчиқ тошмалар тошиши билан характерланади.
Эшакеми бирон (одатда аллергик) қўзғатувчига реакция сифатида мустақил касаллик ёки бошқа касалликнинг аломати сифатида намоён бўлиши мумкин.
Бир қанча клиник шакллари мавжуд.
Эшакеми касаллиги ўткир ва сурункали шаклларга ажратилади. Ўткир шакли бир неча кун ёки бир-икки ҳафта давом этади. Сурункали шакли эса кўплаб ойлар ёки ҳатто йиллар давомида рецидивлар билан кечади. Деяри ҳар куни тошма тошиши ва турли давомийликдаги тошмасиз кунлар ҳам бўлиши мумкин.
Сохта эшакеми нима?
Бу терминни сохта уртикария, аутографизм, уртикар дермографизм ва ҳоказо номлар билан ҳам аташади. Бунда терини устидан бирон нимани босиб ўтказганда (масалан бармоқ билан) тери устида шишган қаварчиқсимон чизиқ пайдо бўлиши назарда тутилади. Оддий эшакемиси бор беморларда одатда шу каби ҳодисалар тез-тез учрайди.
«Мастоцитоз» деб номланадиган кам учрайдиган касаллик мавжуд бўлиб, унинг шакллари баъзан «пигментар уртикария» деб аталади. Пигментар уртикариянинг эшакеми билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Эшакеми касаллигини сабаби ва пайдо бўлишига кўра қуйидагича турларга бўлсак бўлади:
✅ Жисмоний эшакемилар:
Дермографик эшакеми — тери юзаси босилганда пайдо бўлади, босим ёки зарб таъсири тўхтатилгач, бир неча соатда ўзи йўқолади;
Совуқли эшакеми — паст ҳарорат терига узоқ вақт таъсир этганда пайдо бўлади. Совуқ таъсир этган барча тери қопламининг қизариши кузатилади. Бу ҳақда аввалроқ ёзган эдик. Совуқ ҳаво таъсири тўхтаганда, терининг қичишиши билан характерланади;
Вибрацион эшакеми — вибрация таъсири терига узоқ вақт таъсир этилганда терида эшак эми тошади. Вибрация таъсири тўхтатилгач, тезда йўқолиб кетади.
✅ Махсус шакллари
Холинергик — стрессли вазиятларда (асабийлашиш, спорт билан шуғулланиш) юзага келади, терида кўплаб тошма тошиши ва қичишиш билан тавсифланади;
Aдренергик — холинергик эшакемида бўлган каби вазиятларда юзага келади, фақат қизариш атрофида оқ тасма мавжудлиги билан фарқланади;
Контактли — тери юзасининг маълум бир аллергенлар билан алоқа қилганида юзага келади. Қўзғатувчи таъсири бартараф этилганидан сўнг бир неча соатда ўтиб кетади.
Aкваген — жуда ноёб ҳисобланади. Tерининг сув билан бевосита алоқа қилганида юзага келади. Бу ҳақда аввалроқ бу ерда гаплашган эдик.
Даволаш тактикаси
Эшакеми тошмасини даволаш қўзғатувчи таъсирни (аллергенни) аниқлаш ва уни бартараф қилишдан иборат.
Ўткир эшакемининг сабабини аниқлаш бирмунча осонроқ. Аллергологик анамнез ёрдам беради. Эшакемининг сурункали кечишида эса чуқурроқ текширувлар ўтказиш, хусусан касалликнинг батафсил тарихи, қон, пешоб ва ахлат таҳлили, баъзан эса рентгенологик текширувлар ҳам керак бўлади. Эшакемида совуқ компресслар, қичишни камайтирадиган лосёнлар, антигистаминлар ёрдам беради — бу касалликни асосий даволаш усули ҳисобланади.
Жиддий ҳолатларда баъзида кортикостероидларга мурожаат қилинади. Aгар шиш организмнинг кўпроқ қисмига тарқалиб, тананинг шиллиқ қаватларини ҳам қамраб олса ва бу ҳаёт учун хавф туғдирса, шошилинч чоралар — катта миқдорда фаол стероидлар ва адреналин киритишга тўғри келади.
Ҳа айтгандай, халқ орасида эшак еми касаллигига чалинган бемор этагида эшакка ем ёки нон берса тузалиб кетади деган "ЗАМОНАВИЙ" даво усулларнинг ҳаммаси ёлғон.
🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

❤2👍1
Dermatographic Urticaria
Дерматографическая крапивница ёхуд Сохта эшакеми деб шуни айтишади. Сохта дейилиши сабаби бунда бевосита аллерген иштирок этмайди.
Терига бармоқ билан қаттиқроқ чизилганда (масалан, терини қашиланганда), механик таъсир кўрсатилганда теридан бўртиб турувчи, ўзига хос теридаги таъсирланган чизиқ бўйлаб йирик тошма(лар) пайдо бўлади. Механик таъсир тўхтатилганда тезда йўқолиб кетади. Қўрқинчли эмас.
🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Дерматографическая крапивница ёхуд Сохта эшакеми деб шуни айтишади. Сохта дейилиши сабаби бунда бевосита аллерген иштирок этмайди.
Терига бармоқ билан қаттиқроқ чизилганда (масалан, терини қашиланганда), механик таъсир кўрсатилганда теридан бўртиб турувчи, ўзига хос теридаги таъсирланган чизиқ бўйлаб йирик тошма(лар) пайдо бўлади. Механик таъсир тўхтатилганда тезда йўқолиб кетади. Қўрқинчли эмас.
🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡Янгилик! Тошкентда "халқаро молекуляр аллергология маркази" ташкил қилинди.
Марказга Россиянинг ALEX русумли молекуляр диагностика аппаратлари олиб келинган. Бу усул Аллергик касалликларга ташҳис қўйишнинг энг замонавий усули ҳисобланади.
Ёш болаларда ҳам, антигистамин дорилар қабул қилаётгани ёки йўқлигидан қатъий назар, териcида ўзгариш бор бўлганда ҳам, хаттоки касаллик хуруж даврида ҳам қўллаш мумкин.
Ушбу диагностика усули энди Тошкентда ҳам бор.
🎥 Видео: 6.3 МБ

АЛЛЕРГИЯ – ХХI аср муаммоси!
Каналимда ўтказилган сўровномада (t.me/allergiya/59) 1000 нафар обуначимиз иштирок этибди. Сўровнома натижалари шуни кўрсатяптики, 1000 кишининг 640 нафари, яъни 64% қисми "ҳа аллергиям бор" дея белгилаган. 90 нафари "эслолмайман", 270 нафари эса "менда аллергия умуман йўқ" дея таъкидлаган.
Ҳулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда аллергик касалликлар анча ўсибди. Телевизорларда айтилганидек, 20% эмас экан. Реал сўровномага кўра, ҳар 3 инсондан 2 нафарида аллергия мавжуд. Катта кўрсатгич. Бу тахминан олинган статистика эмас, айни сизнинг кўз ўнгингизда ўтказилган сўровнома натижаларидир.
Алоҳида таъкидлаб айтишимиз керак, биз аллергия жуда кенг тарқалиб бораётган дунёда яшаяпмиз ва бу ажабланарли эмас. Экология ўзгармоқда. Аллергик касалликларни қўзғатадиган аллергенлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Саноат ривожланиши, технологиялар тараққиёти асло тўхтамайди. Кимё саноати, электроника, автомобилсозлик саноати йилдан йилга ривожланиб бормоқда, табиат, атроф муҳит ёмонлашмоқда, нафас оладиган ҳавомиз ҳам ифлосланмоқда, айниқса, шаҳар миқёсида бу жараён сезиларли даражада ошган.
Бу жараёнлар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда ва бу аллергенларга ғайритабиий таъсир кўрсатмоқда. Ҳаво таркибий қисмлари ўзгаришга учрамоқда. Илгари аллергияси йўқ одамларда респиратор аллергозлар ортиб боришининг асосий сабабларидан бири ҳам айнан ҳаво таркибининг ўзгаришидир.
Ўзигизни эҳтиёт қилинг!
©Жасур Давлатов – аллергология ва клиник иммунология магистри, @allergiya илмий-оммабоп telegram канали админи.
https://t.me/joinchat/AAAAAFkkViDOaXh4J7Ktxg