Доктор Аллерголог
2.37K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
​Фарзандингизда аллергия пайдо бўлмасин десангиз, унда нормал иммунитети шаклланишига халақит берманг!

- Бундан 100 йил олдин шифокорлар аллергия инглиз зодагонларининг касаллиги эканлигини айтишган. Лекин у вақтда аллергик касалликлар жуда кам учрар эди. Ҳозирда Европада аҳолининг 25 дан 40 фоизигача аллергикдир. Бу жуда катта кўрсатгич. Буни изоҳлаш бўйича турли хил назариялар мавжуд.

Улардан бири гигиена

Ғарб давлатларидаги аҳоли тозаликка кўп эътибор беришган! Ва ёш болаларнинг иммун тизимида бактерия ва инфекциялардан ҳимоя қилишга жавобгар бўлган ҳужайралар шакллана олмайди.

Швейцариялик шифокорлардан бири деҳқон хонадонларида ўсган болалар шаҳарникига қараганда камроқ касал бўлишига эътибор берган. Ҳаётининг илк ойлариданоқ сигир-қўй-қўзилар билан бир ховлида катта бўлган ўша бола сутни фақат шишада кўрган боладан кўра соғлом улғайган. Бунинг сабаби шундаки, табиий қишлоқ ҳавоси таркибидаги бактериялар организмда иммунитетнинг нормал шаклланишига ёрдам беради.

Иккига бўлинган Германия мисолида кўриб чиқайлик

Жаҳон урушдан кейин Германия бўлинганида маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаси турли йўллар билан ривожлана бошлади. ГДРдаги болалар болалар боғчасига жуда эрта боришган ва Ғарбий Германияда улар уйда кўпроқ вақт ўтказишди. "Ғарбий" оналар болаларига кўпроқ ғамхўрлик қилишган ва болаларини инфекциялардан кўпроқ ҳимоя қилишган.

Натижада нима бўлди?

Шарқий ва Ғарбий Германияда аллергия билан касалланганлар сонини солиштиришга қарор қилган Мюнхен олимларининг тадқиқотларига кўра, ГДРда болаларда аллергия улуши сезиларли даражада паст бўлгани аниқланди. Ва бу "гигиеник" гипотезанинг тасдиғидир.

Хулоса қиламиз: Фарзандларимизнинг иммунитети нормал ишлаши учун микроблар кераклигини унутмайлик. Уларни микроблардан узоқ юришлари учун максимал даражада ҳаракат қилманг. Баъзи баъзида шўхлик қилишига, уст-бошини кир қилиб ўйнашига изн бериб туриш керак.

Пастдаги видеога қандай фикрдасиз? :)

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍44😱7💔5😁4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анжир меваси "аллерген" маҳсулот ҳисобланадими? (+видео)

Айни кунларда мавсумий мевалар бозор расталарини безаб турибди. Улар ичида энг машҳур ва сархили бу — анжир. Бу мева нафақат ширин, балки кўплаб фойдали моддаларга бой.

🎥 https://youtu.be/udu9noNT21U

📍 https://uza.uz/posts/515221

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
👍6😢2
🌡 Иситма чиқишидан қўрқиш керакми?

Шунчаки шахсий фикрингизни билмоқчи эдим. Айтайлик, сизда ёки фарзандингизда иситма чиқди.

Шу вақтда кўпроқ нима қилишга ҳаракат қиласиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11😱7❤3
​Иситма кўтарилса уни дарров тушириш керакми?

Ушбу қисқача пост орқали иситма ҳақида билимларингизни янгилай олсам мақсадимга эришган бўламан. Қани унда, кеттик!

✅ Иситма – организмнинг адаптив механизмдир ва унга пирогенлар деб аталувчи махсус моддалар сабаб бўлади. Пирогенлар ташқаридан кириши ёки организмда қайсидир сабаб туфайли ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу сабабларга жароҳатлардан тортиб инфекция тушиши ва ўсма (рак) хужайраларнинг бўлиниши ҳам киради.

📈 Тана ҳароратининг ошиши иммун тизимни фаоллаштиради ва микроорганизмларнинг кўпайишини камайтиради. Юқори ҳароратда инфекцияга қарши курашиш учун зарур бўлган антителолар (иммуноглобулинлар) ва иммун хотира ҳужайралари фаоллашади, интерферонлар ишлаб чиқарилади. Кўпгина микроблар юқори ҳароратда кўпайишни тўхтатади. (Иситма чиққанда уни дарров тушириш мана шу иммун функцияларнинг охиригача боришига йўл қўймайди)

Аммо иситманинг зарари ҳам бор

Агар 40°С ва ундан юқори бўлса, унинг ҳимоя функцияси йўқолади ва организмга салбий таъсир кўрсатади:

➖Метаболизм ҳаддан ташқари тезлашади;
➖Тўқималарнинг кислородга эҳтиёжи ортади;
➖Суюқлик йўқотилиши кўпаяди;
➖Юрак юкламаси кескин ортади;
➖Оқсил денатурацияси кузатилади.

Антибиотиклар пайдо бўлишидан олдин, иситма инфекцияларга қарши курашда асосий восита эди

Антибиотиклар йўқ вақтда шифокорлар беморларга безгак касаллигини юқтириб, унда иситиш пайдо қилиб оғир нейросифилисни муваффақиятли даволашган.

Иситма кўтарилса нима қилиш керак?

➖ 3 ойгача бўлган болалар:
Агар иситма 38 °C дан ошса шифокорга мурожаат қилинг;

➖ 3-6 ойлик болалар:
Агар иситма 38,9 °C гача бўлса кўпроқ суюқлик беринг. Дори керак эмас. Агар чақалоқ уйқучан ёки асабий бўлса шифокорга мурожаат қилинг;

➖ 6-24 ойлик болалар:
Агар иситма 38,9 °C дан юқори бўлса, болага парацетамол берилиши керак. Аспиринни болаларга бермаслик керак! Агар иситма дори билан тушавермаса ёки бир кундан ортиқ давом этса, шифокорга мурожаат қилинг;

➖ 2 ёшдан 17 ёшгача болалар:
Боланинг иситмаси 38,9 °C га етгунга қадар биз унинг ҳолатини кузатиб борамиз ва кўпроқ суюқлик берамиз. Агар иситма 38,9 °C дан юқори бўлса, ёки бола ноқулай бўлса, унга парацетамол ёки ибупрофен беринг. Агар иситма тушмаса ёки 3 кундан ортиқ давом этса шифокорга мурожаат қилинг;

➖ 18 ёш ва ундан катталар:
Агар иситма 38,9 °C дан ошмаса, уларга дам олиш ва кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади. Агар иситма ноқулайлик туғдирса, парацетамол, ибупрофен ёки аспирин бериш мумкин. Агар ҳарорат даволанмаса, доимий равишда 39,4 ° C ёки ундан юқори бўлса ёки 3 кундан ортиқ давом этса, шифокорга боришни кечиктирманг.

Иситмада нима мумкин эмас?

❌ Терини спирт (ароқ), сирка, чўчқа, ғоз ёғи кабилар билан ишқаламанг. Айниқса болаларда! Уларнинг териси катталарга нисбатан нозик ва юпқа бўлганига кимёвий фаол моддалар қонга дархол сўрилиб кетади ва танани заҳарлайди.

❌ Биз термометрнинг рақамларига эмас, балки боланинг ўзини қандай тутаётганига эътибор қаратишимиз лозим. Агар бола уйқучан, заиф, бефарқ бўлса (булар интоксикация белгилари) у ҳолда биз ҳароратни 37,5-38 °С дан юқори бўлмаса ҳам пасайтиришимиз шарт.

Болаларда метаболизм шундоқ ҳам кучли, иситма билан у янада кучаяди. Натижада улар кўп суюқлик йўқотадилар. Сувсизланиш хавфи болаларда юқори бўлади. Шунинг учун кўп-кўп ичимлик бериш мақсадга мувофиқ. Аммо овқат ейишга мажбурламанг: Бола организми касаллик билан курашмоқда, бу овқат ҳазм бўлишига боғлиқ эмас.

Иситмани аста-секин туширинг!

❌ 39 °C иситма вақтида иситма туширувчи дори юборганингиздан сўнг, ярим соат ичида сиз термометрда 36,6 ни кутманг. Ярим соат ичида камида 0,5 °С га пасайиш нормал. Дарҳол 39 дан 36,6 гача тушириш учун препаратни катта дозаларда беришга ҳаракат қилишнинг ҳожати йўқ.

Фикрларингизни изоҳларда кутаман!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍41❤4
Аллергия ҳақида нимани биламиз? (+видео)

Одатда инсон танаси учун хавфсиз бўлган нарсаларга иммун тизимини кучли жавоб реакцияси аллергия деб аталади.

📍 https://uza.uz/posts/516530

🎥 https://youtu.be/IVwpkhsmyVY

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
👍8❤1
Сурункали идиопатик қаварчиғи бор беморларда ўз-ўзидан ремиссия пайдо бўлиши мумкин

✅ Сурункали ўз-ўзидан (идиопатик) пайдо бўладиган қаварчиқ табиий ремиссия потенциалига эга сурункали касаллик хисобланади. Аммо касалликнинг дастлабки йилларида бу камдан-кам учрайди.

Аллерголог томонидан амалга ошириладиган терапевтик стратегиялар одатда симптомларни бартараф этишни ўз ичига олади. 

Иккинчи авлод, седатив бўлмаган H1-антигистаминлар биринчи даражали терапия сифатида тавсия этилади,

Бунда стандарт дозасида етарли даражада эффект бўлмаган беморлар учун стандарт доза тўрт бараваргача оширилади. 

📈 Фойдали факт: Сурункали идиопатик қаварчиғи бор беморларининг атиги 39% қисмига стандарт доза самара беради ва самара бермаганларнинг ичида 63% қисмида эса юқори дозалар самарали бўлади.

Антигистаминларнинг 4 баробаргача юқори дозаси самара бермаганлар учун анти-IgЕ моноклонал антитело (mАb) иккинчи даражали даволаш босқичи ҳисобланади.

Бу хам ёрдам бермаган тақдирда кейинги босқичда mАb дозасини / жадвалини ўзгартириш ёки циклоспорин қўшишни ўз ичига олади

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍10❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Антибиотиклар вирусли касалликларни даволамайди, аксинча... (+видео)

Дардга чалинганимизда, тезроқ соғайиб, оёққа туришни хоҳлаймиз. Оғриқлардан ҳам қанча эрта халос бўлсак, шунча яхши. Аммо бунинг энг тўғри ечими — антибиотиклар эмас! Айниқса, ўзбошимчалик билан бундай препаратларни қўллаб соғаймоқчи бўлганлар қаттиқ янгилашади!

Хўш, антибактериал препаратларнинг қандай ножўя таъсирлари бор? Улардан фойдаланишда нималарга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим?

🎥https://youtu.be/0_q30J0zeCs

📍 https://uza.uz/posts/516929

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
👍9
​⚡️Антацид препаратлар болаларда астма, аллергик ринит, атопик дерматит хавфини ошириши аниқланди!

✅ Тадқиқотчилар ушбу препаратлар буюрилган болаларда аллергик касалликларнинг сезиларли даражада юқорилигини аниқладилар. Янги мета-таҳлилларга кўра, ошқозонда кислотани камайтирувчи дорилардан фойдаланадиган болаларда астма, атопик дерматит ва аллергик ринит ривожланиши эҳтимоли кўпроқ.

АҚШ ва Европада олиб борилган бешта тадқиқот, жумладан, 13 ёшгача бўлган 1.000.000 дан ортиқ болаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ушбу дорини қабул қилган болаларда астма хавфи 44 фоизга, атопик дерматит хавфи 12 фоизга ва атопик дерматит хавфи 40 фоизга юқори.

⚠️ Кислотани камайтирувчи бу препаратлар ичак микробиомини ўзгартиради. Ёш бола ҳаётининг дастлабки 2 йили ичак микробиомини ривожлантириш ва иммунитетида чидамлиликни пайдо бўлиши учун жуда муҳим босқичдир. Антацидлар таъсирида пайдо бўладиган ичак дисбиёзи эса Тh1 ва Тh2 регуляциясининг бузилишига олиб келиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 

Бу янгиликда ҳам яна нормал ичак микрофлораси ҳақида гап кетмоқда. Билиб-билмай, хар хил дорилар таъсирида ичак флорасини табиий шаклланишига ҳалақит бермайлик. Йўқса, болаларда аллергия ривожланиш ҳавфини ошириб қўйишимиз мумкин.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍12😱3❤2💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Чанг" нимаси билан хавфли? (+видео)

Шаҳарсозлик ривожланиши натижасида атроф-муҳит "чўллашиб" борган сари, табиий офатлар қаторига "чанг бўронлари" ҳам қўшилди. Вақти-вақти билан юртимизда ҳам кузатилаётган ушбу ҳолат нафақат экологияга, балки саломатлигимизга ҳам жиддий зарар етказмоқда. Бундай шароитда ҳар қандай соғлом одам ҳам ўзини ноқулай ҳис қилади, нафас олишга қийналади. Кўпчилик фақат заҳарли газлардан ҳимояланиш керак деб ўйлайди, лекин чанг ҳам зарари жиҳатдан улардан қолишмайди. Чанг инсон организмида тўпланиш хусусиятига эга, нафас олиш ва қон айланиш тизимида жиддий муаммолар келтириб чиқаради.

Батафсил 🎥

📍 https://uza.uz/posts/517421

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
👍12❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма асаб, хаттоки болалар ҳам:)

Айтганча, тез орада каналимизда неврологик муаммолар билан боғлиқ аллергик реакциялар бўйича фойдали пост эълон қиламиз.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
😁26👍12😢3❤2💔1
Тери нега қичишади?

✅ Ушбу расмда теридаги қичишишнинг энг кенг тарқалган сабаблари келтирилган.

1. Тери қуруқлашиши
2. Экзема (Атопик дерматит)
3. Псориаз
4. Қазғоқланиш
5. Битлаш ва қўтир
6. Аллергик реакция
7. Тери таъсирланиши
8. Гормонлар ўзгариши
9. Кўп терлаш
10. Замбуруғли инфекция
11. Хашаротлар чақиши
12. Безовталик ва Стресс
13. Қуёш уриши
14. Нерв касалликлари
15. Сурункали касалликлар
16. Хомиладорлик

👉 Шунингдек, терининг юза инфекцион касалликлари (фолликулит, импетиго), соч, тук ўсиш вақтида, яралар битаётган вақтда хам терида қичишиш кузатилади.

Мободо сизда номаълум сабабли қичишиш симптоми кузатилса, аниқ ташхис қўйиш мақсадида шифокорга мурожаат қилинг!

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог"
👍21❤1💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллергия нега баҳор ва кузда "қўзийди"? (+видео)

Статистик маълумотларга кўра планетамиз аҳолисининг қарийб 40 фоизи аллергик реакцияларга эга бўлганлиги сабабли гулларнинг ёқимли ифорини ҳис қилолмайди, севимли уй хайвонини эркалай олмайди ёки бирон-бир севимли маҳсулотини истеъмол қилолмайди. Аллергиянинг одатий сабабчилари бу гул чанги, уй хайвонларининг юнги, чанг, замбуруғ ва моғор споралари, маиший кимё маҳсулотлари, дори воситалари, ҳашоратлар ва синтетик моддалардир.

🎥https://youtu.be/j9VibAauRAI

📍 https://uza.uz/posts/518182

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
👍17❤1
❗️Дахшат! Ўзбекистонда четдан келган барча дорилар аслида умуман текширилмасдан аптекаларга киритиларкан.

“Док-1 Макс” сиропи лабораториядан ўтказилмаганини тан олди.
Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра, 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган “Док-1 Макс” сиропи, давлат рўйхатидан ўтказилаётганда лаборатория текширувидан ўтмагани маълум бўлди. Бу ҳақда 6 сентябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида сўз олган судланувчилардан бири маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

Судда сўроқ қилинган аёл Г.С., “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи сифатида ишлаганини, “Док-1 Макс” сиропини қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида сиропдан намуналар олинган бўлса-да, улар лабораториядан ўтказилмаганини маълум қилди.

Лаборатория синовлари ўтказилмаган, рўйхатдан ўтказиш бўлими ёки мен атайлаб, ёмон ниятда ёки ўлим ҳолатига олиб келишини билиб туриб, бу нарсани қилмаганмиз. Амалиёт бўлгани учун қисман айбимга иқрорман. Шу сабаб ҳам мана шу ерда (қамоқ эҳтиёт чораси назарда тутилмоқда — таҳририят изоҳи) тўққиз ойдан бери ўтирибман, — дейди судланувчи.

Айбланувчи Г.С. “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда 12 йилдан бери фаолият юритаётган бўлса, фаолияти давомида бирор марта рўйхатдан ўтказилаётган дорига лаборатория синовлари ўтказилганини эслолмаслигини билдирди.

Биз лаборатория синовларини ўтказмаганмиз. Биздаги амалиётда бу ҳолат умуман кузатилмаган. Мана шу хатойимизни ҳеч ким бизга айтмаган. Улар бизга экспертиза учун бердинг, менга ҳам намуна тақдим эт дейишлари мумкин эди-ку. Қўмита синов баённомаси бўлиши учун лабораторияга айтиб, кейин бизга ҳам айтса бўлар эди-ку. Бизда амалиёт шунақа бўлган. Адлия вазирлигидан, агентликдан текширувлар келиб-кетган. Ҳеч қачон ҳеч ким бу ҳолатга эътироз қилмаган. Бу ҳақда тергов жараёнлари бошлангач, билдик, ҳамма шунда билди, — дейди рўйхатдан ўтказилаётган дорилар лабораториядан ўтказилмаганини тан олган судланувчи.

Daryo.uz

Европада ишлаб чиқарилган, қиммат бўлса хам ишончли бренд фирмаларнинг дориларини сотиб олиш керак.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
😢19👍10😱5❤1
⚡️Аллергологлар клубига асос солдик!

➖ Гуруҳга асос солишдан мақсад ҳозирча муаммоли беморлар бўйича кўпчилик аллерголог мутахассислар орасида мухокама қилиш имконини яратишдир. Лекин келгусида хамкасбларимиз билан биргаликда катта аҳамиятга эга ижтимоий лойиҳаларни хам амалга оширишни ният қилганмиз.

Аллерголог бўлсангиз менга мурожаат қилинг, қўшиб қўямиз сизни ҳам!

👉 Мурожаат учун: @allergolog

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍19❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда навбатдаги чанг бўрони кузатилмоқда

Респиратор аллергик касалликлари бор беморлар зарур бўлмаса кўчага чиқмаганлари маъқул.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"
👍7😱1😢1💔1
📈 Тошкент дунёда 2-ўринда!

Тошкент шаҳрида чангли ҳаво кузатилмоқда. Соат 18:30 ҳолатига, Ўзбекистон пойтахти IQAir рейтингида дунё шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлослиги бўйича 2-ўринни эгаллаб турибди.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"
👍6😢3👎2
Аллерголог Олимжонович

Магистратурада бирга ўқиган курсдошим, бундан ташқари Тошкент тиббиёт академиясининг "Аллергология ва клиник иммунология" кафедрасида ҳам бирга ишлаган хамкасбим Тўлабоев Суннатулла Олимжонович ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини бошлабди. Айниқса, Instagram саҳифасига фойдали видеолар жойламоқда. Фаолиятига омад тилайман!

Инстаграм
👉 instagram.com/allergolog.olimjonovich

👉 Телеграм
t.me/allergolog_olimjonovich
👍25💔2
👍17💔4❤3😁3
​70 йил чўмилмаган одам 94 ёшида вафот этган. Узоқ умр кўриш сирини ким сўраганди?

Эронлик Амоу Ҳожи дунёдаги энг кир одам дея аталган, чунки у деярли 70 йил ювинмаган ва у доимо ифлос бўлиб юриш орқали узоқ вақт умр кўришга ишонган.

✅ “Дунёнинг энг ифлос одами” деб аталган эронлик Амоу Ҳожи 94 ёшида Форс вилоятидаги Дежгаҳ қишлоғида вафот этган.

Ҳожи шу расмдаги ғиштли кулбада ёлғиз яшаган. 2014 йилда Tehran Times газетасига берган интервюсида у асосан ўлик ҳайвонларни истеъмол қилганини ва айниқса, кирпи гўштини яхши кўрганини айтган. У кунига 1,5 литр сув ичган, сочини оловда ёқиб қирқиб олган ва доимий тарзда қишлоқ аҳолиси берган сон-саноқсиз сигаретларни, шунингдек, ҳайвонларнинг қуритилган нажаси билан тўлдирилган қўлбола тамаки чекиб юрган.

Одамларнинг уни чўмилиш учун ёки тоза сув билан таъминлашга уринишлари бесамар кетган. Сабаби доимий қаршилик кўрсатган. Бироқ қишлоқ аҳолиси 2022 йилда Ҳожини чўмилишга кўндиришган.

Ниҳоят, олдинги кир ҳаётини ўзгартириб ювиниб юрган Ҳожи кўп ўтмай касал бўлиб, 94 ёшида вафот этади. 94 ёш! Тасаввур қиляпсизми?

😅 Бу постни кам чўмиладиган, доимий сигарет чакиб юрадиган танишларга юбориб қўйманг яна! ❌

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
😱11👍7👎4💔3
​Уй шароитида бурунни чайиш аллергик ринит симптомларини даволайдими?

✅ Бурунни ювиш ёки шўр сувда ювиш деб аталадиган процедура кўпинча респиратор аллергияга чалинган беморлар томонидан қўлланилади. Бу бурун йўлларини тозалаш учун стерил шўр сувдан фойдаланишни ўз ичига олган уй шароитида даволаш усули.

Бунлан қандай натижа олиш мумкин?

Тадқиқотлар шуни тасдиқладики, бурунни тузли сувда чайиш аллергик ринит симптомларини камайтиришга ёрдам беради, нафас олишни осонлаштиради, бурун битиши сабаб уйқу бузилишини камайтиради. 

Неча марта ва қай шаклда қилинади?

Бурун битиш белгиларини йўқотиш учун сиз ҳар куни, ҳатто кунига бир неча марта бурунни тузли сувда чайишингиз мумкин. Бунда иложи борича махсус, дорихоналарда сотиладиган бурунни ювиш тўпламидан фойдаланинг.

Ножўя таъсирлари борми?

Бурунни чайиш учун фақат дистилланган ёки қайнатилган сувдан фойдаланинг. Ифлосланган сувдан фойдаланиш туфайли инфекция тушиш ҳолатлари учраши мумкин.

❌ Шуни унутмаслик керакки, бу усулда аллергия белгиларини вақтинча енгиллаштирасиз. Батамом эмас. Аллерголог қабулига бориб, касаллик сабабчи аллергенларини анализлар орқали аниқлаб, тўғри даволаш тактикаси билан бирга олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍12❤1