This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌ Калций препаратларни аллергияда қўлламанг!
✅ Калсий - суякларнинг қурилиш материали, юрак фаолияти, мушакларнинг қисқариши, нерв импулсларини узатиш учун зарурдир. Аммо бу кўплаб касалликларга даво эканлигини англатмайди. Айниқса аллергияда!
Европа ва Россияда баъзи аллергия турларини даволаш учун калций глюконат (ёки калций хлорид) инъекциялари буюрилади. Аммо препаратнинг бундай таъсири ҳақида ишончли далиллар йўқ.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида ҳам, бошқа халқаро дори базалари ҳам калций препаратлар аллергияга қарши дори сифатида қайд этилмаган.
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧬 Гистамин - аллергик реакция жангчиси. Ҳамма балони шу қилади!
1-типдаги аллергик реакцияларда семиз ҳужайра ёрилгач ундан кўплаб яллиғланиш медиаторлари ажралиб чиқади. Улардан энг асосийси Гистаминдир.
Гистамин тўғри бориб қайси аъзоларда уни танийдиган рецептор бўлса ўшани активлаштиради. Гистамин қай даражада ажралганига қараб аллергия симптомлари бошланади.
Бунақа вақтда беморларга анти-гистамин дорилар берилади. Бемор симптомларни камайтириш учун ҳар куни битта таблетка ичиши керак. Шу сабабли бу усул вақтинчалик даво ҳисобланади. Асосий даво эмас!
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube
1-типдаги аллергик реакцияларда семиз ҳужайра ёрилгач ундан кўплаб яллиғланиш медиаторлари ажралиб чиқади. Улардан энг асосийси Гистаминдир.
Гистамин тўғри бориб қайси аъзоларда уни танийдиган рецептор бўлса ўшани активлаштиради. Гистамин қай даражада ажралганига қараб аллергия симптомлари бошланади.
Бунақа вақтда беморларга анти-гистамин дорилар берилади. Бемор симптомларни камайтириш учун ҳар куни битта таблетка ичиши керак. Шу сабабли бу усул вақтинчалик даво ҳисобланади. Асосий даво эмас!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарзандини ҳар сафар антибиотик билан тузатадиганлар, кўринг буни!
📊 Америкада 30% ҳолларда антибиотиклар ноўрин қўлланилади. Ўзбекистонда аҳвол бундан ҳам баттар!
Антибиотик иммунитетни ўлдиради!
Ҳар сафар ўзбошимчалик билан антибиотик олиш фарзандингиз иммунитетини тобора "ўлиб боришига" сабаб бўлади.
Видеони яқинларга юбориб қўйинг!
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube
📊 Америкада 30% ҳолларда антибиотиклар ноўрин қўлланилади. Ўзбекистонда аҳвол бундан ҳам баттар!
Антибиотик иммунитетни ўлдиради!
Ҳар сафар ўзбошимчалик билан антибиотик олиш фарзандингиз иммунитетини тобора "ўлиб боришига" сабаб бўлади.
Видеони яқинларга юбориб қўйинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15😱3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌🍃🫏 Эшак емини даволаш учун эшакка ем берманг. Ҳаммаси сохта!
Агар ростан ҳам фойдаси бўлганда клиникаларда беморларни даволаш учун йўлга қўйиларди. Клиникаларни орқа ҳовлисида эшак боқиларди. Эшаги борлар эса миллионер бўлиб кетарди.
Видеони эшак еми касаллиги бор яқинларга юбориб қўйинг!
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube
Агар ростан ҳам фойдаси бўлганда клиникаларда беморларни даволаш учун йўлга қўйиларди. Клиникаларни орқа ҳовлисида эшак боқиларди. Эшаги борлар эса миллионер бўлиб кетарди.
Тасаввур қилинг, аллерголог қабулига бордингиз, текшириб кўриб сизга эшак еми ташхисини қўйди ва рецептга дорилар билан бирга 5 кун эшакка ем бериш курс лечениясини буюрди... :)Эшакка ем бериш мавзусини ёпамиз!
Видеони эшак еми касаллиги бор яқинларга юбориб қўйинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18😁14❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Идишларни гел билан ювгач кўпроқ-кўпроқ тоза сувда чайинг!
Акс ҳолда турли ошқозон ичак касалликларини, аллергияни орттириб оласиз.
Чунки, идиш ювишда қўлланиладиган кимёвий воситаларнинг нано зарралари бўлса ҳам ичакларга тушса шиллиқ қаватларни емиради
Аёлларга юбориб қўйинг!
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube
Акс ҳолда турли ошқозон ичак касалликларини, аллергияни орттириб оласиз.
Чунки, идиш ювишда қўлланиладиган кимёвий воситаларнинг нано зарралари бўлса ҳам ичакларга тушса шиллиқ қаватларни емиради
Аёлларга юбориб қўйинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26❤3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20😢3❤2😱1💔1
Қайси гормонлар кўпроқ ҳавфли?
Гормонал препаратлар юқори дозада, узоқ вақт қўлланилганда кузатиладиган ножўя эффектларни қуйидаги гормонлар кесимида кўришингиз мумкин:
🟥 Гидрокортизон
1. Гидрокортизон ацетат
🟥 Преднизолон
1. Преднизолон
🟥 Метилпреднизолон
1. Метилпреднизолон
2. Майпред
3. Солу медрол
🟥 Триамцинолон
1. Кеналог
2. Полькортолон
🟥 Дексаметазон
1. Дексаметазон
🟥 Бетаметазон
1. Дипроспан
2. Бетаспан
3. Флостерон
Қайси қаторда ➕ сони кўплигига қараб ҳулоса чиқариб олаверасиз. Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

👍10😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Гапиринг"да аллергия ҳақида гапирамиз!
📹 Сешанба, 20:00 да MY5 телеканалининг "Гапиринг" ток-шоусида кўришамиз!
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Кеча Менинг юртим телеканалидаги "Гапиринг" ток-шоусида меҳмон бўлдик ва аллергия бўйича саволларни муҳокама қилдик. Кўрсатувда берилган маълумотларни халқимизга фойдаси тегади деган умиддамиз! Кўрсатув ташкилотчиларига алоҳида рахмат!
📹 Сешанба, 20:00 да MY5 телеканалининг "Гапиринг" ток-шоусида кўришамиз!
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍16❤1👎1
Forwarded from GAPiRING
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤧 Allergik kasalliklarning o’chog’i qayerda?
📣 Bu galgi "Gapiring" tok shousida aynan shu mavzu bo’yicha ekspertlar ishtirokida jiddiy bahs-munozaralar bo’lib o’tdi.
⏰ Tok shouni o’tkazib yubormang, ko’rsatuvning yangi sonida shu masalada turli fikrlarga guvoh bo’lasiz.
📲 Kanalga ulanish:
@gapiring_uz

👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда аёл эрига укол қилиб ўлдириб қўйди. Марҳумнинг ота-онаси ўғли «цефтракцион»дан вафот этганини рад этиб, келини бошқа номаълум дори юборганини иддао қилмоқда😳
Маълум бўлишича, тиббий маълумотга эга бўлмаган аёл 13 йилдан бери оила аъзоларига шифокор билан маслаҳатлашмасдан укол қилиб келган. Воқеа содир бўлган куни аёл эри шамоллагани учун унга дорихонадан «цефтраксион» олиб келиб, ҳеч қандай синовсиз дорини юборган. Шундан сўнг, дори унга реакция берган ва аёл эрига «Deksametazon» дорисини юборган. Оқибатда эркак вафот этган.
Эркакнинг ота-онаси судда ўғли «цефтраксион»дан вафот этмагани, келини унга бошқа номаълум дори юборганини айтган. Экспертиза хулосаси ва дорихона сотувчисининг кўрсатмасига кўра, уларнинг «келини марҳумга бошқа дори воситаси юборганлиги» ҳақидаги важлари рад этилган.
Аёл Жиноят кодекси 102-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱11👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги лойиҳанинг илк сони!
➖"Регистон техникуми" ҳамкорлигида янги - "Шифокорлар билан суҳбат" лойиҳасининг илк сонига старт берилди ва меҳмон сифатида мени таклиф этишди.
🎙 Аллергияга оид қизиқарли ва долзарб саволларга жавоб беришга имкон қадар ҳаракат қилдик
✅ Линк: https://youtu.be/gob8qQcxCzw
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube
➖"Регистон техникуми" ҳамкорлигида янги - "Шифокорлар билан суҳбат" лойиҳасининг илк сонига старт берилди ва меҳмон сифатида мени таклиф этишди.
🎙 Аллергияга оид қизиқарли ва долзарб саволларга жавоб беришга имкон қадар ҳаракат қилдик
✅ Линк: https://youtu.be/gob8qQcxCzw
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤2😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Болаларингизнинг иммунитети кучсиз бўлишига аввало ўзингиз айбдорсиз!
Касал бўлиш – бу табиий жараён ва айнан шу вақтда боланинг иммунитети кучли бўлади, ривожланади. Тупроқ ва қумларда кўпроқ ўйнасин. Микроблар билан доимий алоқада бўлиб юрсин.
Қўрқманг! Қўрққанингиз учун ҳам болангизни иммунитети заифлашиб кетгандир балки!?
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube
Касал бўлиш – бу табиий жараён ва айнан шу вақтда боланинг иммунитети кучли бўлади, ривожланади. Тупроқ ва қумларда кўпроқ ўйнасин. Микроблар билан доимий алоқада бўлиб юрсин.
Қўрқманг! Қўрққанингиз учун ҳам болангизни иммунитети заифлашиб кетгандир балки!?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌ Антибиотик мумкинмас!
🤒 Болани иситмаси чиқса нима қилиш керак? Қачон антибиотик бериш лозим?
Кўпчилик ота-оналар ўзлари билмаган ҳолда фарзандларининг иммунитети заифлашишига сабаб бўлишмоқда. Хўш, аслида, болаларни иситмаси чиққанда нима қилиш керак?
Ушбу фойдали маслаҳатни барча ота-оналарга юбориб қўйинг!
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube
🤒 Болани иситмаси чиқса нима қилиш керак? Қачон антибиотик бериш лозим?
Кўпчилик ота-оналар ўзлари билмаган ҳолда фарзандларининг иммунитети заифлашишига сабаб бўлишмоқда. Хўш, аслида, болаларни иситмаси чиққанда нима қилиш керак?
Ушбу фойдали маслаҳатни барча ота-оналарга юбориб қўйинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤2💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Иммунитет кучсизлиги ва аллергия ичакларнинг бузилишидан бошланади!
✅ Чунки энг асосий иммунитет ҳужайра ва моддалари ичакларда жойлашган!
Биз истеъмол қилаётган зарарли, кимёвий моддалар аралашган озиқ-овқатлар, газли ичимликлар, дорилар – айниқса АНТИБИОТИКЛАР ичаклар нормал муҳитини дабдаласини чиқаради!
Видеони яқинларга тарқатиб қўйинг!
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube
✅ Чунки энг асосий иммунитет ҳужайра ва моддалари ичакларда жойлашган!
Биз истеъмол қилаётган зарарли, кимёвий моддалар аралашган озиқ-овқатлар, газли ичимликлар, дорилар – айниқса АНТИБИОТИКЛАР ичаклар нормал муҳитини дабдаласини чиқаради!
Видеони яқинларга тарқатиб қўйинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
Реклама орқали пулларингизни тортиб олишларига йўл қўйманг!
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 Tik-Tok 📹 YouTube
Алҳадая тугаб энди Ажрседана мавсуми бошланибди. Ўша аввал алҳадая ҳақидаги постимда ёзганимдек қора седананинг булар даъво қилаётган касалликларни даволашига боғлиқ ҳеч қандай илмий асослар мавжуд эмас.
Қора седананинг астма, ошқозон-ичак тизими касалликлари, диабет, гипертонияда фойдаси борлиги айтилади. Бироқ бу даъволар афсуски ҳанузгача илмий исботини топиб улгурмаган.
Яна шуни унутмаслик керакки, қора седана айиқтовондошлар оиласи вакили ҳисобланади. Бу оила вакиллари энг заҳарли алколоидларни ўзида сақлаши билан ном чиқарган. Қора седана мойи устидаги қилинадиган илмий тадқиқотлар ҳали кўп. Шу боис ҳам уни келса-келмаса ичиш ва суиистеъмол қилиш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин. Айниқса буйрак, буйракда тош касалликлари бор одамлар седана мойидан узоқроқ юрганлари маъқул.
Седана фойдали зираворлигини рад этмайман. Таркибида фойдали микроелементлар, айниқса рух борлигини эътироф этиш керак. Лекин у ваҳима қилинадиган даражадаги мўжизавий кучга эга эмас. Уни кундалик истеъмолдаги нон устига сепилган миқдори ҳам кишига кифоя қилади.
Қисқаси бозорда сувтекин бўлиб турган нарсани рекламага ва диний ҳиссиётингизга алданиб 100 ва ҳатто 1000 бараварига қимматга олиб юрманг дейман.
©️Bakhtiyor Sheraliyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌ Укол олмасам тузалмайман!
Полипрагмазия – битта касалликни даволаш учун кўплаб дориларни қабул қилиш.
Бу халқимиз орасида жудаям урчиб кетган одатлардан бири. Бунга ҳам шифокорлар, ҳам беморлар бирдек сабабчи. Айниқса, укол олмасам тузалмайман, илтимос укол ёки капельница ёзиб беринг дейдиган беморлар шулар жумласидандир.
Сизда ҳам шунақа танишлар борми?
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 YouTube

👍15💔2
#аллергология
🤧 Аллергик ринитнинг ривожланиш механизми бўйича мавжуд билимларни янгилаб оламиз!
✅ Аллергик ринит эрта ва кеч босқичларга бўлинади:
➖Дастлабки босқичда аллергик ринит 2-тоифа ёрдамчи (Тh2) ҳужайралар томонидан қўзғатиладиган, (Ig) E воситачилигидаги яллиғланиш жавоби ривожланади.
➖Дастлабки жавобдан 4-6 соат ўтгач, семиз ҳужайралардан интерлейкинлар IL-4 ва IL-13 каби цитокинлар ажралади, бу кечки фазали жавобнинг ривожланишини англатади.
Шунингдек, эозинофиллар инфилтрацияси ва бурун шиллиқ қаватининг облитерацияси туфайли IgЕ'га боғлиқ бўлмаган гиперреактивлик ривожланиши мумкин. Бурун шиллиқ қавати энди оддий таъсирларга (масалан, тамаки тутуни ва совуқ ҳаво) гиперреактив бўлиб, аксириш, бурун оқиши ва бурун қичишига олиб келади.
💬 Telegram 📹 Instagram 📹 YouTube
✅ Аллергик ринит эрта ва кеч босқичларга бўлинади:
➖Дастлабки босқичда аллергик ринит 2-тоифа ёрдамчи (Тh2) ҳужайралар томонидан қўзғатиладиган, (Ig) E воситачилигидаги яллиғланиш жавоби ривожланади.
Дастлабки жавоб антиген таъсиридан кейин 5-15 минут ичида содир бўлади, бу эса семиз ҳужайраларининг дегрануляциясига олиб келади. Бу аллергик ринитнинг асосий воситачиларидан бири бўлган гистаминни ўз ичига олган турли хил медиаторларни чиқаради. Гистамин тригеминал асаб орқали аксириш рефлексини қўзғатади ва шиллиқ безларни рағбатлантириш орқали бурун оқишида ҳам рол ўйнайди. Лейкотриенлар ва простагландинлар каби бошқа иммун воситачилар ҳам қон томирларига таъсир қилиб, бурун битишига сабаб бўлади.
➖Дастлабки жавобдан 4-6 соат ўтгач, семиз ҳужайралардан интерлейкинлар IL-4 ва IL-13 каби цитокинлар ажралади, бу кечки фазали жавобнинг ривожланишини англатади.
Бу цитокинлар, ўз навбатида, эозинофиллар, Т-лимфоцитлар ва базофилларнинг бурун шиллиқ қаватига инфилтрациясини осонлаштиради ва натижада бурун шиллиқ қавати шишини келтириб чиқаради.

👍16👏1