Доктор Аллерголог
2.38K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги лойиҳанинг илк сони!

➖"Регистон техникуми" ҳамкорлигида янги - "Шифокорлар билан суҳбат" лойиҳасининг илк сонига старт берилди ва меҳмон сифатида мени таклиф этишди.

🎙 Аллергияга оид қизиқарли ва долзарб саволларга жавоб беришга имкон қадар ҳаракат қилдик

✅ Линк: https://youtu.be/gob8qQcxCzw

💬Telegram 📹Instagram 📹 Tik-Tok 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤2😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Болаларингизнинг иммунитети кучсиз бўлишига аввало ўзингиз айбдорсиз!

Касал бўлиш – бу табиий жараён ва айнан шу вақтда боланинг иммунитети кучли бўлади, ривожланади. Тупроқ ва қумларда кўпроқ ўйнасин. Микроблар билан доимий алоқада бўлиб юрсин.

Қўрқманг! Қўрққанингиз учун ҳам болангизни иммунитети заифлашиб кетгандир балки!?

💬Telegram 📹Instagram 📹 Tik-Tok 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌ Антибиотик мумкинмас!

🤒 Болани иситмаси чиқса нима қилиш керак? Қачон антибиотик бериш лозим?

Кўпчилик ота-оналар ўзлари билмаган ҳолда фарзандларининг иммунитети заифлашишига сабаб бўлишмоқда. Хўш, аслида, болаларни иситмаси чиққанда нима қилиш керак?

Ушбу фойдали маслаҳатни барча ота-оналарга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹 Tik-Tok 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤2💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Иммунитет кучсизлиги ва аллергия ичакларнинг бузилишидан бошланади!

✅ Чунки энг асосий иммунитет ҳужайра ва моддалари ичакларда жойлашган!

Биз истеъмол қилаётган зарарли, кимёвий моддалар аралашган озиқ-овқатлар, газли ичимликлар, дорилар – айниқса АНТИБИОТИКЛАР ичаклар нормал муҳитини дабдаласини чиқаради!

Видеони яқинларга тарқатиб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹 Tik-Tok 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
Реклама орқали пулларингизни тортиб олишларига йўл қўйманг!

Алҳадая тугаб энди Ажрседана мавсуми бошланибди. Ўша аввал алҳадая ҳақидаги постимда ёзганимдек қора седананинг булар даъво қилаётган касалликларни даволашига боғлиқ ҳеч қандай илмий асослар мавжуд эмас.

Қора седананинг астма, ошқозон-ичак тизими касалликлари, диабет, гипертонияда фойдаси борлиги айтилади. Бироқ бу даъволар афсуски ҳанузгача илмий исботини топиб улгурмаган.

Яна шуни унутмаслик керакки, қора седана айиқтовондошлар оиласи вакили ҳисобланади. Бу оила вакиллари энг заҳарли алколоидларни ўзида сақлаши билан ном чиқарган. Қора седана мойи устидаги қилинадиган илмий тадқиқотлар ҳали кўп. Шу боис ҳам уни келса-келмаса ичиш ва суиистеъмол қилиш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин. Айниқса буйрак, буйракда тош касалликлари бор одамлар седана мойидан узоқроқ юрганлари маъқул.

Седана фойдали зираворлигини рад этмайман. Таркибида фойдали микроелементлар, айниқса рух борлигини эътироф этиш керак. Лекин у ваҳима қилинадиган даражадаги мўжизавий кучга эга эмас. Уни кундалик истеъмолдаги нон устига сепилган миқдори ҳам кишига кифоя қилади.

Қисқаси бозорда сувтекин бўлиб турган нарсани рекламага ва диний ҳиссиётингизга алданиб 100 ва ҳатто 1000 бараварига қимматга олиб юрманг дейман.

©️Bakhtiyor Sheraliyev


💬Telegram 📹Instagram 📹 Tik-Tok 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌ Укол олмасам тузалмайман!

Полипрагмазия – битта касалликни даволаш учун кўплаб дориларни қабул қилиш.

Бу халқимиз орасида жудаям урчиб кетган одатлардан бири. Бунга ҳам шифокорлар, ҳам беморлар бирдек сабабчи. Айниқса, укол олмасам тузалмайман, илтимос укол ёки капельница ёзиб беринг дейдиган беморлар шулар жумласидандир.

Сизда ҳам шунақа танишлар борми?

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15💔2
#аллергология

🤧 Аллергик ринитнинг ривожланиш механизми бўйича мавжуд билимларни янгилаб оламиз!

✅ Аллергик ринит эрта ва кеч босқичларга бўлинади:

➖Дастлабки босқичда аллергик ринит 2-тоифа ёрдамчи (Тh2) ҳужайралар томонидан қўзғатиладиган, (Ig) E воситачилигидаги яллиғланиш жавоби ривожланади.

Дастлабки жавоб антиген таъсиридан кейин 5-15 минут ичида содир бўлади, бу эса семиз ҳужайраларининг дегрануляциясига олиб келади. Бу аллергик ринитнинг асосий воситачиларидан бири бўлган гистаминни ўз ичига олган турли хил медиаторларни чиқаради. Гистамин тригеминал асаб орқали аксириш рефлексини қўзғатади ва шиллиқ безларни рағбатлантириш орқали бурун оқишида ҳам рол ўйнайди. Лейкотриенлар ва простагландинлар каби бошқа иммун воситачилар ҳам қон томирларига таъсир қилиб, бурун битишига сабаб бўлади.


➖Дастлабки жавобдан 4-6 соат ўтгач, семиз ҳужайралардан интерлейкинлар IL-4 ва IL-13 каби цитокинлар ажралади, бу кечки фазали жавобнинг ривожланишини англатади.

Бу цитокинлар, ўз навбатида, эозинофиллар, Т-лимфоцитлар ва базофилларнинг бурун шиллиқ қаватига инфилтрациясини осонлаштиради ва натижада бурун шиллиқ қавати шишини келтириб чиқаради.


Шунингдек, эозинофиллар инфилтрацияси ва бурун шиллиқ қаватининг облитерацияси туфайли IgЕ'га боғлиқ бўлмаган гиперреактивлик ривожланиши мумкин. Бурун шиллиқ қавати энди оддий таъсирларга (масалан, тамаки тутуни ва совуқ ҳаво) гиперреактив бўлиб, аксириш, бурун оқиши ва бурун қичишига олиб келади.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16👏1
​​16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!

Ҳар йили 16-октябр бутунжахон аллерголог-иммунологлар касб байрами сифатида нишонлаб келинади.

Аллергия термини фанга илк бора РАСМАН 1906-йилда Веналик педиатр Клеманс Фон Пирки томонидан киритилган.

Барча аллерголог ва клиник иммунологларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман!

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍19
Видео контентларни яна бошлаймиз!

Лекин менга ёрдамингиз керак. Айнан қайси аллергияга оид мавзулардан кўпроқ бўлсин?

Изоҳларда ёзиб қолдиринг!
👍18👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атопик дерматит қандай касаллик?

✅ Атопик дерматит - экзема касалликлар гуруҳига кирадиган сурункали тери касаллиги ҳисобланади.

Касаллик ривожланишида ҳам тери, ҳам иммунологик механизмлар иштирок этади. Бундай беморларда кейинчалик аллергик ринит ва бронхиал астма ривожланиш ҳавфи бор.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15😱2
Атопик дерматитни қандай қилиб тўғри даволаш мумкин?

Янги видео юкладим. Линк орқали кириб кўришингиз мумкин 👇

https://www.instagram.com/reel/DBYYamAOXlk/?igsh=N2xqa3dtN3l2d29i
👍7
Forwarded from Kun.uz | Rasmiy kanal
Toshkent yana dunyoning havosi eng iflos shaharlari reytingida o‘nlikka kirdi

Ayni damda O‘zbekiston poytaxtida havo tarkibidagi PM2.5 zarrachalari miqdori JSST tasdiqlagan me’yordan qariyb 10 barobarga oshgan. Bunday nosog‘lom muhit barcha toifadagi insonlar salomatligi uchun xavf tug‘diradi.

👉 https://kun.uz/07818207

Kun.uz rasmiy kanali
😱8
🫏Эшак еми, ёҳуд қаварчиқ. Рус тилида крапивница. Инглиз тилида urticaria!

➖ Халқ орасида эшак еми, тарвоқ номлари билан аталадиган касаллик, яъни қаварчиқ - терининг яллиғланиш касаллиги бўлиб, дунё аҳолисининг 20% қисмига ҳаёти давомида бир бор бўлсада таъсир қилади.

Бунда теридаги семиз ҳужайраларнинг фаоллашиши ва дегрануляцияси (ёрилиши), гистамин ва бошқа яллиғланиш медиаторларининг чиқарилиши туфайли қичишиш ва шиш билан намоён бўлади.

2 хил тарзда намоён бўлади

✅ Кўпинча қаварчиқ ўткир жараён тарзида намоён бўлиб, у инфекция ёки дори ёки озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

✅ Сурункали қаварчиқ эса 2 хил катта – ўз-ўзидан пайдо бўладиган ва маълум қўзғатувчи сабабларга эга кўра пайдо бўладиган турларга бўлинади. Қўзғатувчи сабабларига кўра яна бир қанча турларга бўлинади.

📈 Касаллик 6 ҳафтадан узоқ давом этаётган бўлса сурункали дея ташхисланади.

📉 Қаварчиқ касаллиги беморнинг ҳаёт сифатига катта негатив таъсир қилади ва психологик муаммоларига сабаб бўлади. Бу муаммолар нафақат ўзига, балки оила аъзоларига ҳам таъсир қилиши мумкин.


Қандай даволанади?

Охирги протокол бўйича ривожланган мамлакатларда қаварчиқни назорат қилиш иккинчи авлод антигистаминлари, омализумаб ва циклоспорин ёрдамида босқичма-босқич амалга оширилади. Касалликнинг қўзғатувчи сабаблари аниқланган тақдирда ўша сабабни бартараф этиш чоралари кўрилади. Албатта аллерголог-иммунолог шифокор назоратида!

Янги даволаш ёндашувлари эса семиз ва бошқа иммун ҳужайраларнинг медиаторлари, сигнализация йўллари ва рецепторларига қаратилган.

Аллерголог-иммунолог: Жасур Давлатов
Консультация бўйича: @allergolog
Локацияси: t.me/allergologlar/15935


Ушбу маълумотни эшак еми касаллиги бор яқинларга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌ Дипроспан каби препаратларни аллергияни даволашда қабул қилманг!

Бунга бир қанча сабабларим бор:
1. У энг кучли гормон;
2. У организмда деполаниш (узоқ вақт сақланиш) хусусиятига эга. Бу фойдали нарса эмас. Ҳуддику узоқ курс гормон қабул қилгандек ҳолат;
3. Остеопороз чақириши кучли;
4. Иммуносупрессив (иммунитетни кучсизлантириш) тасири жуда кучли!


Бу видеони дипроспан, сертоспан, бетоспан олмоқчи бўлган яқинларга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Огоҳ бўлинг: Дориларга аллергия кўпайган. Оғир ҳолатларга хам бормоқда!

📈 Халқимиз дориларга "ўтириб" қолган. Оддий шамоллашга ҳам бир дунё дори. Бечора иммунитетимизга иш қолдирмаяпмиз. Шу сабаб у дангаса бўлиб, кучсизланиб қоляпти!

Энг ёмони, дори аллергиялар сабаб ўлим ҳолатлари кўпаймоқда. Шифокор эса оғир аллергия бўлиши учун "оддий" бош оғриқ дорилар ҳам етарли бўлишини таъкидламоқда!

Видеони кўриб ҳулоса қилинг ва яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9😢2❤1
​Ёмғир – баъзи аллергияси борларга ёрдам беради!

➖ Ташқарида об-ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлса, ҳавога кўпроқ гулчанглар тарқалади, чунки гулчанглар жуда енгил бўлади. Аллергияси бор беморнинг бурун шиллиқ қаватларига етиб бориши учун арзимас шабада бўлса бас!

Аммо ёмғир бошланганда, биринчи навбатда, гулчанглар сони камаяди. Бунинг сабаби шундаки, сув буғлари ва ёмғир томчилари гулчанг зарраларидан оғирроқ бўлиб, ҳаводаги гулчангларни ўзига тортиб олади ва учишига йўл қўймайди. Ҳаводаги намлик ҳам гулчангларни оғирлаштириши мумкин, шунинг учун ҳаво тозаланади.Лекин бу вақтинчалик ҳолат!


Сизга ҳам ёмғир ёрдам берадими?

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤1
​🧼 Атопик дерматити борлар қўлини юваётганда нималарни ҳисобга олишлари лозим?

➖ Америка дерматология академияси қўлларни ювишда қуйидаги қадамларни тавсия қилади:

✅ Қўлларни камида 20 сония давомида совун билан ювинг;

✅ Бармоқлар ораси ва тирноқлар атрофини ювишни унутманг;

✅ Иссиқ сувдан кўра илиқ сувдан фойдаланинг;

✅ Совун қолдиқларини қолдирмаслик учун яхшилаб ювиб ташланг;

✅ Қўлларни юмшоқ, тоза сочиқ ёки бир марта ишлатиладиган қоғоз сочиқ билан қуритинг. Лекин ишқаламанг! Истасангиз ҳаволи қуритгичдан фойдаланинг.


⚠️ Энг муҳими, дарҳол намланг!

Қўлларни қуритгандан кейин кейин намловчи воситангизни қўлланг. Доимий равишда намловчи кремни суртиб юришни одат қилинг. Бу кун давомида қўлларингизни намлик билан таъминлашга ёрдам беради ва тери тўсиғини ҳимоя қилади.

Намловчи кремларни қаерга борсангиз ҳам ўзингиз билан олиб юринг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13💔1
АСИТ – тиш паста кўринишида!

Иммунотерапиянинг ушбу инновацион янги шакли аллерген экстрактларидан тайёрланган махсус тиш пастасидан фойдаланишни ўз ичига олади.

Аллергияга қарши эмлаш, яъни АСИТ (тери ёки тил ости иммунотерапияси) вақтида танага оз миқдордаги, кўпайиб борувчи жадвалда аллергенлар киритилади. Ушбу иккала иммунотерапия усули ҳам яхши бўлса-да, лекин беморлар учун энг қулайи эмас. Чунки 3-5 йил давомида доимий муолажа олиб юришлари зарур.

Лекин ушбу тиш паста орқали даволаниш 1 ўқ билан 2 қуённи уришдек гап. Шундоқ ҳам ҳар куни қиладиган тиш ювишингиз давомида АСИТ муолажасини ҳам олиб бораверасиз.

Тиш паста ҳар бир беморга индивидуал тайёрланади!

Аллергиянгиз сабаби анализ қилинганидан сўнг, шифокор бир вақтнинг ўзида бир ёки нечта аллергияни даволовчи тиш пастасини тузади ва буюради.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21😱4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁12😱5👍3😢2❤1
📊 Крапивница ҳақида статистика

Кўплаб тадқиқотлар натижасида крапивница бўйича қуйидаги статистик маълумотлар аниқланган:

15-25% аҳолида учрайди;
75% ҳолатда аёллар жабрланади;
90% ҳолатда сабаби номаълум;
20% ҳолатда 10 йилгача давом этади;
60% ҳолатда ўткир формада бўлади;
40% ҳолатда сурункали формада бўлади;
40% ҳолатда Квинке шиши билан келади;
55% ҳолатда IgE га боғлиқ бўлади;
5-40% ҳолатда ўткир форма сурункалига айланади;

30-50% беморда қайсидир аутоиммун касаллик ҳам бўлади;
25-60% беморда anti-IgE антитело аниқланади;
70% беморларга қатъий диета ёрдам беради;
25% болаларда 3 ёшгача ўзидан-ўзи ремиссия бўлади.


Эслатиб ўтамиз, крапивницани даволаш касаллик оғирлик даражасига қараб босқичма-босқич олиб борилади.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6