Доктор Аллерголог
2.4K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун – ОИТС'га қарши кураш куни!

Ҳўш, нега бу касаллик бунчалар хавфли? Нега ҳалигача тўлиқ даволаш имкони ўйлаб топилмаган? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

✅ ОИТС - орттирилган иммунитет танқислиги синдроми. Бунга сабаб бўлувчи вирус ОИВ дейилади. У ретровируслар оиласига киради.

Сўнгги 30 йил ичида ОИВни даволаш жуда яхшиланди. Бир пайтлар беморни ўлимга ҳукм қиладиган бу касаллик ҳозирда дунёнинг кўп жойларида умрбод даволаш мумкин бўлган касалликдир. Беморлар ҳар куни антиретровирус терапиясига қатъий режимда риоя қилишлари керак, акс ҳолда вирус яширинган жойдан чиқиб, қайта фаоллашади. Антиретровирус терапия фақатгина мавжуд вируснинг кўпайишини олдини олади, аммо у инфекцияни бартараф эта олмайди. Ҳозирда давом этаётган кўплаб клиник тадқиқотлар ОИВ инфекциясини йўқ қилиши мумкин бўлган усулларини ўрганмоқда.


ОИВни йўқ қилиш ҳозир имконсиз.
Вакцина яратишга уринишлар бефойда!


Чунки иммун тизими вируснинг ғайриоддий тез мутация тезлигига мостлаша олмайди. Иммунитет ҳужумидан қочиш учун вирус ўз ташқи кўринишини доимий равишда ўзгартиради. Бу худди айғоқчининг ҳокимиятдан қочиш учун ташқи кўринишини тезда ўзгартирганига ўхшайди. Иммун ҳужайралар вируснинг бир кўринишини таниб, ўрганиб олгунича, у вирус аллақачон бир нечта янги ниқобларга айланиб олган бўлади.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
⚡️Шамоллаш мавсуми бошланди.

Актуал мавзу:

➖ Иммунитетни қандай кучайтириш мумкин?
➖ Нима қилсак тез-тез касал бўлишдан қутуламиз?
➖ Қайси дорилар иммунитетни кучайтиради?


Далилларга асосланган тиббиётнинг бу борадаги билимларини сиз билан тез орада баҳам кўраман.

Қизиқ бўлса изоҳларда ➕ қолдиринг!
👍46
​❗️Иммунитетни қандай ошириш мумкин?!

☑️ Иммунология - жуда қизиқарли, мураккаб ва келажакда кўплаб ихтиролар қилиниши кутилаётган фан. Энг қизиғи, тиббиёт бўйича шу вақтгача энг кўп НОБЕЛ мукофоти берилган соҳа ҳам иммунологиядир. Яхшилаб ўтириб олинг, сизга иммунитет ва уни яхши ишлаши учун "икки оғиз" маълумот бераман:

➖ Сизнинг иммун тизимингиз сизни касаллик қўзғатувчи микроорганизмлардан ҳимоя қилади. Аммо баъзида бу муваффақиятсиз бўлади: микроб бостириб киради ва сизни касал қилади. Ҳўш, бу жараёнга аралашиб, иммунитетни ошириш мумкинми?

Иммунитетингизни ошириш ғояси жуда жарангли эшитилади, аммо бунинг имкони бир неча сабабларга кўра қийин. Чунки, иммунитет мураккаб тизим, битта ҳужайра ёки орган эмас. Яхши ишлаши учун у мувозанатни талаб қилади. Бу мувозанатни инсон қўли билан бошқариш борасида тадқиқотчи олимлар ҳали ҳам кўп нарсаларни билишмайди.

❌ Касалликларга қарши иммунитетни ошириши исботланган дорилар йўқ!

✅ Энг тўғри усул - соғлом турмуш тарзи!

Умумий саломатлик бўйича кўрсатмаларга риоя қилиш иммун тизимингизни табиий равишда тўғри ишлашини таъминлаш йўлидаги энг яхши қадамдир.

✅ Доимо ибодатда бўлинг!
✅ Чекманг, спиртли ичимликлар ичманг;
✅ Мева ва сабзавотларни кўпроқ енг;
✅ Спорт билан мунтазам шуғулланинг;
✅ Тана вазнингизи нормада сақланг;
✅ Етарли уйқу соатига амал қилинг;
✅ Ташвиш ва стрессиз яшанг;
✅ Вакцина олиб юришни унутманг!


Рекламаларга алданиб қолманг!

Атрофимизда иммунитетни ошириш ёки қўллаб-қувватлашини даъво қиладиган кўплаб препаратлар ва БАД воситалар реклама қилинади. Аммо иммунитетни ошириш концепцияси аслида илмий жиҳатдан жуда кам маънога эга.

Иммунологик нуқтаи назаридан олсак, танангиздаги ҳужайралар сонини кўпайтириш (иммунитет ҳужайралари ёки бошқалар) - ҳар доим ҳам яхши нарса эмас. Масалан, қонингиз камлиги учун ўзингизга қон қуйишингиз - инсулт хавфини оширади.

Иммун тизими ҳужайраларини кучайтиришга уриниш айниқса мураккаб, чунки иммунитет тизимида жуда кўп турли хил микробларга кўп жиҳатдан жавоб берадиган жуда кўп турли хил ҳужайралар мавжуд. Қайси ҳужайраларни кўпайтириш керак ва қайси рақамга? Ҳозирча олимлар жавобни билишмайди.

Масалан, организм доимий равишда, керагидан кўпроқ лимфоцитларни ишлаб чиқаради. Ортиқча ва вазифасини бажариб бўлган ҳужайралар апоптоз деб аталадиган ҳужайра ўлимининг табиий жараёни орқали ўзларини йўқ қилади. Иммун тизими оптимал даражада ишлаши учун қайси ҳужайралардан қанча кераклигини ҳеч ким билмайди.

Эслатма: Ушбу мақола туғма ва орттирилган иммунитет танқислиги касалликларига алоқадор бўлмаганлар учун мўлжалланган. Уоар учун махсус даво муолажалари, препаратлари мавжуд. Ўзингиз ёки фарзандингизнинг иммунитети борасида якуний ҳулосага келиш учун Шифокор иммунолог билан албатта маслаҳатлашинг!

Пастдаги расмга қараб иммунитет қанчалик мураккаблиги ҳақида оз-моз тасаввур қилсангиз бўлади

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26❤3💔1
❌ Иситма йўқ, лекин йўтал бор!
🧐 Сабаби нимадан бўлиши мумкин?


Ҳар доим ҳам йўтал касаллик аломати эмас. Болаларда иситмасиз йўталнинг асосий сабаблари қуйидагилардир:

✅ Юқори нафас йўлларининг ёшга боғлиқ ҳолати. Чақалоқлар тупугини ютиб юбормайди, лекин юқори нафас йўлларининг тузилиши туфайли йўталади. Агар оғизда тўпланган озиқ-овқат қолдиқлари ёки тилнинг илдизига тушган шилимшиқларга табиий реакция ҳақида гапирадиган бўлсак, бир ёшгача бўлган болаларда йўталиш нормалдир.

✅ Тутун, чанг зарралари таъсирида шиллиқ қаватнинг кимёвий ёки механик қитиқланиши. Юталиш ташқи тирнаш хусусияти берувчи таъсирга нормал реакция ҳисобланади.

✅ Нафас йўлига ёт жисм ёпишиб қолиши. Йўталиш орқали бола ёт жисмни чиқариб юборишга ҳаракат қилади.

✅ Аллергик реакциялар.
Болалардаги аллергик йўтал, агар аллерген ўз вақтида аниқланмаса ва бартараф этилмаса, давом этаверади.

✅ Бронхиал астма.
Кўпинча болалик даврида эътибор берилмаган аллергик йўталнинг давоми сифатида ривожланади. Бундан ташқари, бронхиал астманинг йўталли формаси ҳам мавжуд.

✅ Сурункали касалликлар.
Болаларда фарингит, аденоидлар, бронхит, тонзиллит ва синусит каби касалликларнинг сурункали шакллари, бошланғич ва яширин босқичда, иситма йўқлигида йўтал билан намоён бўлади.

✅ Ошқозон-ичак трактининг патологиялари. Иситмасиз йўтал хуружлари ўт йўлларининг дисфункцияси ва рефлюкс гастритининг белгиси бўлиши ҳам мумкин.

✅ Гелминт инвазиялари.
Баъзан болаларда иситмасиз йўтал паразит гижжалар билан касалланганда ҳам пайдо бўлади.

✅ Нотўғри ёки чала даволаниш.
Иситмасиз йўтал ОРВИ тўлиқ даволанмаганда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолда, бола одатда ўзини яхши ҳис қилади, лекин йўталишни давом эттираверади. Йўтал хуружи тоза ҳавода сайрдан қайтгандан кейин, жисмоний машғулотлардан кейин кучаяди.

✅ Ҳаддан ташқари қуруқ ҳаво.
Квартирада жуда қуруқ ва иссиқ ҳаво боланинг нафас олиш йўллари рецепторларини таъсирлаши ва йўтални келтириб чиқариши мумкин.

✅ Дориларнинг ножўя таъсири
Баъзи дорилар қабул қилинаётган давр мобайнида болада йўтал пайдо бўлиши мумкин. Лекин дори қабул қилиш тўхтатилгач йўқолиб кетади.


Ҳар қандай ҳолатда ҳам болалардаги иситмасиз келадиган йўтал сабабини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
​⚡️КЕЛАЁТГАН ЯКШАНБА СИРДАРЁГА КОНСУЛЬТАЦИЯГА БОРАМИЗ!

Аввал хабар берганимиздек, 8-декабр якшанба куни POYTAXT MED DIAGNOSTIKA GULISTON филиалида тиббий маслахат консультацияси ўтказишга боряпмиз.

Қуйидаги беморларни қабул қиламиз: 

✅ Аллергик ринит;
✅ Аллергик конюктивит;
✅ Крапивница (Эшак еми);
✅ Аллергик йўталлар;
✅ Бронхиал астма;
✅ Озиқ-овқат аллергиялари

✅ Шунингдек, йил давомида жуда кўп касал бўладиган, иммунитети заиф болаларни тўғри даволаш бўйича ўз тавсияларимни берамиз!

🗓 Сана: 8-декабр (якшанба)
⏰ Вақт: 09:00 дан 18:00 гача
📊 Ҳам болалар, ҳам катталарга!

Манзил: Гулистон шахри Сайхун кўчаси 13-уй
Мўлжал: BEELINE бош офиси

Мурожаат учун:
+998953410303
+998954790303
+998994786618

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18
📈 Ҳавонинг ифлосланиши туғилажак болаларда бронхиал астма ҳавфини оширади

Ҳомиладорлик пайтида онанинг PM-2.5 зарралари билан ифлосланган ҳаводан нафас олиши туғиладиган фарзандида астма ривожланиш хавфини оширади.

https://pmc.ncbi.nlm.nih.gov/articles/PMC7943175/

Маълумот учун, айни вақтда Тошкент шаҳри ҳавоси PM-2.5 билан ифлосланиши бўйича 13-ўринда турибди.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4😱3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дренаж массаж мана нега керак?

✅ Дренаж массаж - нафас йўлларида тиқилиб қолган ажралмаларни чиқаришнинг самарали усули. Айниқса шамоллаш ўтиб кетгандан кейин ҳам анча вақт йўталиб юрадиган болалар учун. Чунки улар балғамини мустақил ажрата олмайди. Қиш ва шамоллаш мавсумида кўпчилик учун фойдали усул.

Ёш болали яқинларга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳавоси...

Эслатиб ўтамиз, болалар ҳаво ифлосланишининг зарарига кўпроқ мойил бўлади.Чунки уларнинг ўпкалари ҳали етук ривожланмаган бўлади. Ўпкаларни етук бўлишига узоқ муддат кетади. То ҳомиладорлик, эмбрион, туғилгандан бошлаб ўсмирликгача давом этади.

Video: @trolluz

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢5👍2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👏3
​🎁 Аллергияси борларга бир нечта совғалар тайёрлаяпман. Бу ғоямни эшитган клиникамиз раҳбари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқчи!

Бугун Сирдарё вилоятида бўлдик. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ва қор ёғиши баъзи беморларимизга ноқулайлик туғдирди. Лекин шунга қарамай барибир йўл босиб келганларга қўлимдан келганча ёрдам беришга, касалликлари ва уларни даволаш усуллари ҳақида кўпроқ маълумот беришга максимал ҳаракат қилдим.

— Сирдарёда аллергия бўйича мутахассислар кўп эмас. Бу етишмовчилик нафақат Сирдарёда, балки бошқа ҳудудларда ҳам энг катта муаммо. Шу сабабли ҳам беморларни крапивницаси бори дерматологга борса ва аллергик ринити борлар ЛОР шифокорига боришади. Бу энди вазият тақазоси. Мен ҳечкимни айбдор қилмоқчи эмасман. Балки аллерголог қаерда ишлашини, балки аллергияни аллерголог даволаши кераклигини билмас. Сабаблари кўп. Имкони борлар эса Тошкент шаҳрига келиб кетишади.


Аллергия - иммунитетнинг касаллиги

Мен аллергик касалликларни аллерголог бўлмаган бошқа соҳа мутахассислари даволашига қаршиман. Айниқса, билиб билмасдан касалликни илк босқичидан кучли гормонал препаратларга ўргатиб қўйишларига. Ҳамма ишни ўзини устаси қилгани маъқул. Худди сантехникни ишини электрик қилмагани каби.

😀 Ҳа, айтганча, шунча гап ёзиб совға нималигини айтмабман. Шу кунларда аллергияси бор беморлар учун байрамона совға тайёрлаганмиз. Тез орада эълон қиламан!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38🥰3
⚡️ТЕЗКОР!

Аллергияси борларга ажойиб имконият!

🇪🇺 Европа аллерголог ва клиник иммунологлар академияси (EAACI) аъзоси, аллерголог Жасур Давлатовдан бепул консультация олинг ва IgE анализини бепул текширтиринг!

Келаётган ШАНБА (14-декабр) куни POYTAXT MED DIAGNOSTIKA клиникасида аллергик касаллиги бўлганлар учун БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ва аллергияга шубҳа қилинган 10 кишига БЕПУЛ IgE АНАЛИЗИ ўтказилишини маълум қиламиз. Шунингдек, аллергияси аниқланган беморларга уй чанги аллергенларини тозаловчи Allergoff 400 ml спрейи БЕПУЛ тақдим этилади.


Бунақа имконият доим бўлавермайди!

✅ Консультация: БЕПУЛ ‼️
✅ Қондаги IgE анализи: БЕПУЛ ‼️
✅ Allergoff спрейи: БЕПУЛ ‼️

Қаерга бориш керак?

Манзил: Тошкент шахри, Учтепа тумани, Заргарлик 62-а уй. Мўлжал: Шуҳрат чорраҳаси. Ал-Хоразмий айланаси
Локация: t.me/allergiya/620

Эслатма: Аллерголог Жасур Давлатовнинг иш вақти ШУ КУНИ 09:00 дан 17:00 гача давом этади. Келишни истаганлар ☎️ +99871-276-96-03 га боғланиб рўйхатдан ўтишлари лозим.


Савобли ишга сиз ҳам шерик бўлинг!

Илтимос, ушбу эълонни имкон қадар танишларингизга, гуруҳларингизга тарқатинг. Айниқса, имконияти чекланган ва аллергия билан узоқ йиллардан бери қийналиб юрганларга.

🤲 Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👏4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шифокорлар учун қишки ҳалат

🤔 Бор экану, бизни ўйлайдиганлар...

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16😁11❤3👏1
​​❗️Менда умумий IgE кўтарилган: Бу нимани англатади? Аллергиями бу?

👉 Иммуноглобулин Е нима?

✅ Иммуноглобулин Е - бодом безлари, талоқ, ошқозон, нафас йўлларининг шиллиқ пардалари ва ичакларнинг Б-лимфоцитлари (иммунитет тизимининг ҳужайралари) томонидан ишлаб чиқариладиган антителадир.
IgЕ даражасининг кўтарилиши айнан битта касалликнинг ташхиси эмас, чунки IgЕ даражасининг ошиши кўплаб яллиғланиш ва юқумли касалликларда кузатилади.

Бутун дунёда аллергия ва паразитар инфекция IgЕ даражасининг кўтарилишининг энг кенг тарқалган сабабидир. IgЕ концентрациясининг ошиши аллергик касаллик ёки паразитар инфекциянинг мавжудлигини кўрсатиши мумкин, аммо нормал IgЕ концентрацияси бу ташхисларни истисно қилмайди.

👉 Кўпинча, аллергияга шубҳа қилинганларга аллергик касалликнинг белгиси сифатида умумий иммуноглобулин E даражаси учун таҳлил буюрилади. (Касалликлар рўйхати пастда) Умумий иммуноглобулин E миқдорини аниқлаш 100% аллергик касалликнинг белгиси сифатида ишлатилиши мумкин эмас, чунки аллергия билан оғриган болалар кўпинча қонда умумий иммуноглобулиннинг нормал даражасига эга ва аксинча бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, аллерголог аллергия ташхисини тасдиқлаш ёки рад этишга ёрдам беради, шунингдек, боланинг реакцияси бўлган аллергенни аниқлайди, қўшимча ва аниқроқ текширувларни тайинлайди.

👉 Аллергия намоён бўлмаган болаларда хам иммуноглобулин Е кўтарилиши мумкин, бу келажакда атопия (аллергия) ривожланишининг юқори хавфини англатади. Бундай болалар аллерголог билан маслаҳатлашишлари керак, у ерда шифокор аллергия ривожланишининг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш кераклигини айтади, шунингдек, турмуш тарзи ва овқатланиш бўйича тавсиялар беради.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤3
Доктор Аллерголог
⚡️ТЕЗКОР! Аллергияси борларга ажойиб имконият! 🇪🇺 Европа аллерголог ва клиник иммунологлар академияси (EAACI) аъзоси, аллерголог Жасур Давлатовдан бепул консультация олинг ва IgE анализини бепул текширтиринг! Келаётган ШАНБА (14-декабр) куни POYTAXT MED…
✊ Мен билан эртага 600.000
сўм пулингизни тежаб қолинг!


Хабарингиз бор, эртага 14-декабр куни аллергик касалликлардан қийналиб юрган беморлар учун қуйидагича қулайлик яратишни режа қилганмиз:

✅ Шифокор консультацияси:
200.000 эмас, БЕПУЛ ‼️

✅ Қондаги умумий IgE анализи:
95.000 эмас, БЕПУЛ ‼️

✅ Allergoff дезинфекция спрейи:
300.000 эмас, БЕПУЛ ‼️

✅ Умумий харажат: 595.000 сўм
Лекин сиз учун мутлақо БЕПУЛ!

Яқинларга юбориб қўйинг. Ростан ҳам шу вақтгача қаердадир бунақа имконият қилиб берилганини кўрмаганман, эшитмаганман. Фойдаланиб қолинг!

Қабулга келишни истаганлар ☎️ +99871-276-96-03 га боғланиб рўйхатдан ўтишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, қондаги IgE анализни бепул текшириш имкони чекланган. Фақатгина аввал умуман текширилмаган дастлабки беморларни 10 нафарига тақдим этилади.

Қаерга бориш керак?

Манзил: Тошкент шахри, Учтепа тумани, Заргарлик 62-а уй. Мўлжал: Шуҳрат чорраҳаси. Ал-Хоразмий айланаси
Локация: t.me/allergiya/620
👍25👏3❤1
Дардингни сев – Ўқишга арзирли китоб

Касаллик нима?
У қаердан пайдо бўлди?
Онг остимиз уни нега яратади?
Ўз-ўзини даволашнинг қонуни қандай?

Машҳур амалиётчи психотерапевт, психолог, оддий ва самарадорлиги билан ўзига хос психологик методикалар муаллифи Валерий Синельников ўз асарларида бу саволларга батафсил жавоб берган.

Сиз китобни ўқиш давомида туйғуларингизни бошқаришни ўрганиб оласиз, қўрқув ва тушкунлик билан ҳайрлашасиз, айбдорлик туйғуси ва беҳудага ачинишдан воз кечасиз, ҳаётингиздан стресслар батамом чиқиб кетади.

Китоб тили жуда содда, оддий инсонлар ҳам бемалол ўқиб тушуниб олишлари мумкин.

Тавсия этаман!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28❤2🥰2
⚡️ Ютуқли конкурс!
🎁 IgE анализини бепул ютиб олинг!

Доктор Аллерголог | ЧАТ гуруҳига 25-декабр соат 23:59 га қадар энг кўп яқинларини қўшган 5 нафар инсонга умумий IgЕ анализини бепул текширтириб бераман. Аниқроғи, тўловини шахсан ўзим тўлаб бераман. Агар Тошкентда эмас, қайсидир вилоятда бўлсангиз, ўзизга яқин клиникага бориб анализ топширасиз мен умумий IgЕ анализ харажатини картангизга ўтказиб бераман.

❗️Эслатма: Ким нечта одам қўшгани автоматик ҳисоблаб борилади. Бу қандайдир лоторея эмас, тўлақонли сизнинг ҳаракатингизга боғлиқ. Атига 2-3 дақиқангиз кетади нари борса!

Гуруҳ линки: https://t.me/allergologlar

Барчангизга омад! Саломат бўлинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤1
💩 Ахлат билан аллергик касалликларни даволаш ҳақида эшитганмисиз? 🙊

Яъни, соғлом донор одамдан олинган ахлат (нажас) бемор одам ичагига киритилади. Кўплаб касалликларни даволашда самарали экспериментал усул бу.

Албатта, бир эшитишда жуда ғалати. Лекин дунёда шунақа даволаш усули мавжуд!

Бу бўйича алоҳида мақола тайёрлашимни истайсизми?
👍29🤔13👎7😱6❤1
​💩 Фекал микрофлора трансплантацияси
—
Сурункали эшак еми ва атопик дерматитни даволашда фойдали бўлиши мумкин

✅ ФМТ - бу усул ичак микрофлорасини ўзгартиришда жуда самарали ва ичак флораси бузилиши билан боғлиқ касалликларни даволашда ижобий терапевтик ёндашувдир.

Аввалги тадқиқотларда, ФМТ асосан дерматологик касалликларда фойдаланиш фойдали деб ҳисобланарди. Аммо Ким гуруҳи томонидан олиб борилган бир тадқиқотда сичқонлардан эксперимент предмети сифатида фойдаланилган ва ФМТ ичак микрофлорасини донор ҳолатига қайтариши мумкинлигини кўрсатди. Бундан ташқари, ФМТ IgЕ даражасини пасайтиради, Тh1/Тh2 иммун жавобларини мувозанатлаштиради, ичак микрофлораси воситачилигидаги Тreg ҳужайраларини назорат қилади ва семиз ҳужайралар, эозинофиллар ва базофилларни камайтиради, буларнинг барчаси атопик дерматитда аллергик реакцияларни камайтиришга ёрдам беради.

Яна бир тадқиқотда эса 6 йил давомида Эшак еми (крапивница) билан қайта-қайта пароксисмал ошқозон безовталигини бошдан кечирган аёл беморга трансэндоскопик энтерал трубка орқали тўртта йўғон ичак ФМТ сеансини ўтказган ҳолат ҳақида хабар берди. Бир йиллик кузатувда беморнинг симптомларида сезиларли яхшиланиш кузатилди, бу эса даволанишни тўхтатишга имкон берди. Бундан ташқари, нажас намуналари таҳлил қилиш натижасида ФМТдан кейинги ичак микрофлора таркиби сезиларли ўзгаришлар аниқланди. Ушбу ўзгаришлар Prevotella миқдори кўпайиши ва Bacteroides ва Faecalibacterium миқдори пасайишини ўз ичига олади.

Хулоса қилиб айтганда, ичак микрофлорасидан фойдаланиш микроб ҳужайралари билан даволаш бўйича истиқболлар борлигини англатади. Бизга Сурункали эшак еми касаллиги учун ФМТ бўйича кўпроқ клиник тадқиқотлар керак, чунки мавжуд клиник далиллар ҳозирча етарли эмас.

Тавсиям: Кўплаб аллергик касалликларнинг "дарвозаси" ичак муаммолари ҳисобланади. Шу сабаб кимёвий ва ярим тайёр маҳсулотлардан чекланинг. Ичак микрофлорасини хилма-хил қилиш учун фойдали бўлган табиий пробиотикли махсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Аллергияси борларга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12😱3👎2❤1
Дунёнинг энг бахтли болакайи…

Биз ёшлигимизда айнан шунақа бола бўлганмиз, лекин ҳозирги болалар ҳақида бундай деб бўлмайди.

Қўшиласизми?
👍35❤1