Доктор Аллерголог
2.39K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
​❓Соппа-соғ одамда нега ўзидан-ўзи аллергик касаллик пайдо бўлиши мумкин?

✅ Аллергик касалликлар – иммунитет тизимининг бегона моддаларга (аллергенлар) нисбатан ҳаддан ташқари сезгирлиги натижасида пайдо бўлади. Соғлом одамда ҳам аллергик реакциялар ривожланишининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

1⃣. Генетик мойиллик:
Агар оилада аллергия билан боғлиқ касалликлар (масалан, астма, атопик дерматит, аллергик ринит) бўлса, бу одамда аллергия ривожланиш эҳтимоли юқори.

2⃣. Атроф-муҳит омиллари:
Зарарли моддалар (масалан, чанг, гулчанг, ҳайвонлар туклари, кимёвий моддалар) билан доимий алоқа иммунитет тизимининг реакциясини кучайтириши мумкин.

3⃣. Гигиена назарияси:
Жуда тоза шароитда вояга етган болаларда иммунитет тизими зарарсиз моддаларга (масалан, гулчанг ёки овқат) нисбатан ҳаддан ташқари реакция кўрсатиши мумкин. Бу "гигиена назарияси" деб аталади.

4⃣. Носоғлом ҳаёт тарзи:
Баъзи овқатлар, қўшимчалар ёки ҳаёт тарзидаги ўзгаришлар (масалан, стресс, уйқусизлик) иммунитет тизимини заифлаштириб, аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.

5⃣. Иммунитет тизимининг бузилиши:
Баъзи касалликлар ёки инфекциялар иммунитет тизимини ўзгартириб, аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин.

6⃣. Экологик омиллар:
Ҳавонинг ифлосланиши, кимёвий моддаларнинг кўпайиши ва бошқа экологик омиллар аллергик касалликларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради.


Аллергик реакцияларнинг аниқ сабабини аниқлаш учун иммунолог-аллергологга мурожаат қилиш ва тегишли текширувлардан ўтиш тавсия этилади.

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/648
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤1
Opa-singillar
Abzal Husanov
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли

Яхши мусиқа –
руҳиятга озуқа!

💬Telegram  📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
​#Клинический_кейс

14 ёшли Қашқадарёлик бемор.

Шикоятлари: Бир неча йилдан бери йўтал, нафас олишнинг қийинлиги, ҳансираш, тунги уйқунинг бузилиши.

Кўрик вақтида мажбурий олдинга букилган ҳолатда ўзини нисбатан эркинроқ ҳис қилиб нафас олади. Ҳуштаксимон хириллаш фонида нафас олаётгани фонендоскопсиз ҳам бемалол эшитилади.

Шу шикоятлар билан борган беморга шифокорлар томонидан қайта-қайта антибиотик буюрилаверган. Қайсидир шифокор бу астма деб даволовчи ингалятор буюрган, лекин энг ёмони бошқа врач буларни ОТМЕН қилдирган ва изониазид буюрган.

Ёш бўлишига қарамай бемор сарсон қилинган, лекин бирорта врач буни аллергологга кўрсат демаган. 🤦🏻‍♂

Мана, тақдир тақазоси билан 1 ой олдин ушбу бемор қабулимизда бўлди ва касаллик амбулатор шароитда, ҳечқандай уколларсиз, стандарт даво режаси бўйича 100% назоратга олинди. Ҳозирда аҳволи стабил. Йўталлар йўқ, нафас қисиши йўқ, ўзини эркин ҳис қилмоқда. Шифо топишига бизни сабабчи қилганига Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Керакли анализлар қилинди. IgE умумий – 342 МЕ/мл даражада. Спирометрияда ОФВ-1: 78%. Аллергопанел текширувида кўплаб ўсимлик чангларига нисбатан ўта кучли сенсибилизация аниқланди. Кейинги даволаш режалари тузилди.

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36😱6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌ Битта ёғни узоқ вақт пишириш учун ишлатадиган ҳамирли кўча овқатларининг зарарлари

Ҳамирли кўча овқатлари (гумма, пирашка ва бошқалар) кўпинча узоқ вақт давомида бир хил ёғда қайта-қайта пиширилади. Чунки ҳар куни янги ёғ сотиб олиб, кечагини ташлаб юбориш тадбиркор учун зарар бўлиши мумкин. Лекин бу эски ёғ соғлиқ учун жиддий зарарларга эга:.

1. Транс-ёғлар ҳосил бўлиши:
Ёғ қайта-қайта ишлатилганда, транс-ёғлар ҳосил бўлади. Транс-ёғлар юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келади, шунингдек, зарарли холестерин даражасини оширади.

2. Канцероген моддалар пайдо бўлиши:
Ёғ юқори ҳароратда қайта-қайта қиздирилганда, акриламид ва бошқа кансероген моддалар ҳосил бўлиши мумкин. Бу моддалар узоқ вақт давомида истеъмол қилинганда, айниқса ошқозон-ичак тракти ва бошқа органлар учун хавфли бўлиши мумкин.

3. Оксидланиш ва эркин радикаллар:
Ёғ қайта ишлатилганда, оксидланиш жараёни тезлашади, бу эса эркин радикаллар ҳосил бўлишига олиб келади. Эркин радикаллар ҳужайраларга зарар етказиши ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин.

4. Овқатнинг озуқа қийматининг пасайиши:
Ёғ қайта ишлатилганда, ундаги фойдали моддалар (масалан, омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари) йўқолади, бу эса овқатнинг озуқа қийматини пасайтиради.

5. Ошқозон-ичак муаммолари:
Қайта ишлатилган ёғда тайёрланган овқатлар ошқозон-ичак тизимини бузиши, ҳазм қилиш муаммоларига олиб келиши мумкин.

6. Семириш ёки метаболик синдром:
Узоқ вақт давомида қайта ишлатилган ёғда тайёрланган овқатларни истеъмол қилиш семириш, инсулин қаршилиги ва метаболик синдромга олиб келиши мумкин.


Кўча овқатларини истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш керак, чунки улар кўпинча соғлиқ учун зарарли бўлган қайта ишлатилган ёғда тайёрланади. Уй шароитида тоза ва янги ёғда тайёрланган овқатларга етадигани йўқ, аслида!

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26
🫁 Бронхлар гиперреактивлиги

Болаларда учрайдиган бронхлар гиперреактивлиги – нафас йўлларининг сезгирлиги ва уларнинг торайиши натижасида нафас олиш қийинлашиши билан тавсифланган ҳолатдир. Бу ҳолат, асосан, астма билан боғлиқ бўлса-да, бошқа нафас йўллари касалликлари ҳам бронхлар гиперреактивлигига олиб келиши мумкин.

✅ Асосий сабаблари:
1⃣. Аллергик реакциялар:
Чанг, гулчанг, ҳайвон туклари, ўсимликлар ва бошқа аллергенлар бронхлар гиперреактивлигини келтириб чиқариши мумкин.
2⃣. Инфекциялар:
Нафас йўлларининг вирусли ёки бактериал инфекциялари (масалан, грипп) бронхлар гиперреактивлигини кучайтириши мумкин.
3⃣. Атроф-муҳит омиллари:
Ҳавонинг ифлосланиши, тутун, кимёвий моддалар ва совуқ ҳаво бронхлар гиперреактивлигини қўзғатиши мумкин.
4⃣. Ирсий омиллар:
Оилада астма ёки аллергик касалликлар бўлиши болаларда бронхлар гиперреактивлиги хавфини оширади.
5⃣. Жисмоний зўриқиш:
Машқ қилиш ёки жисмоний фаоллик натижасида нафас йўллари торайиши мумкин (машқ билан боғлиқ бронхоспазм).

✅ Симптомлари:
- Доимий йўтал: Айниқса кечқурун ёки эрталаб кучаяди.
- Ҳириллаш: Нафас олишда хириллаш товуши эшитилиши.
- Нафас қисилиши: Нафас олиш қийинлашиши, айниқса жисмоний фаолликдан кейин.
- Кўкрак қафасида сиқилиш ҳисси: Болалар кўкрак қафасида оғриқ ёки сиқилиш ҳиссини билдириши мумкин.

✅ Ташхиси:
- Клиник текширув: Шифокор боланинг симптомлари ва тиббий тарихини ўрганади.
- Нафас йўллари функциясини текшириш: Спирометрия ёки бошқа нафас тестлари орқали бронхлар гиперреактивлиги аниқланади.
- Аллергик тестлар: Аллергик реакцияларни аниқлаш учун тестлар ўтказилиши мумкин.

✅ Даволаш:
1. Махсус дори-дармонлари мавжуд.

2. Профилактика:
   - Аллергенлар ва қўзғатувчи омиллардан қочиш.
   - Мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиш.
   - Тўғри парвариш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш.
3. Нафас машқлари:
Нафас йўлларини мустаҳкамлаш учун машқлар.

✅ Профилактика:
- Атроф-муҳитни назорат қилиш: Уй шароитини тоза ва аллергенлардан холи сақлаш.
- Иммунитетни мустаҳкамлаш:
Тўғри овқатланиш ва мунтазам жисмоний фаоллик.
- Эмизикли болаларни эмизиш:
Эмизикли болаларни узоқ муддат эмизиш уларни нафас йўллари инфекцияларидан ҳимоя қилади.

Эслатма: Бронхлар гиперреактивлиги болаларда узоқ муддатли парвариш ва назоратни талаб қилади. Шифокор билан мунтазам алоқада бўлиш ва тўғри даволаниш усулларини қўллаш орқали болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мумкин.

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤4💔1
Дипроспан олган беморнинг
косаси оқармайди!


©

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁25👏5💔4👍3👌1
​Рамазон ойи муборак бўлсин!
Рўзадорларга Аллоҳ куч қувват берсин!


Рамазон ойида рўза тутиш, аллергияси бўлган одамлар учун бироз қийинчиликлар туғдириши мумкин. Қуйида аллергияси бўлган рўзадорлар учун баъзи фойдали тавсиялар келтирилган:

1. Дориларни тўғри вақтда ичинг: 
   - Агар сиз аллергия учун дори (масалан, антигистаминлар) ичишингиз керак бўлса, уларни саҳарлик ва ифторлик вақтларида тўғри вақтда ичишингиз муҳим. 
   - Дори истеъмол қилиш вақти ҳақида шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

2. Тоза муҳитни таъминланг: 
   - Уй ёки иш жойингизда чанг, гулчанг ва бошқа аллергенларни камайтириш учун тозаликни сақланг. 
   - Ҳаво филтрлари ёки чанг ютгичлардан фойдаланинг.

3. Овқатланишда эҳтиёт бўлинг: 
   - Саҳарлик ва ифторликда аллергияни қўзғатиши мумкин бўлган овқатлардан (масалан, ёнғоқ, асал, сут маҳсулотлари) қочинг. 
   - Гипоаллерген овқатларни танланг ва таркибини диққат билан ўрганинг.

4. Сув истеъмолини унутманг: 
   - Рўза даврида сув танқислиги аллергия аломатларини кучайтириши мумкин. Ифтор ва саҳарлик оралиғида етарли миқдорда сув ичинг.

5. Стрессни бошқариш: 
   - Стресс аллергия аломатларини ёмонлаштириши мумкин. Рамазон ойида тинчлантирувчи машқлар билан шуғулланинг, кўпроқ ибодатда бўлинг.

6. Шифокор билан маслаҳатлашинг: 
   - Агар аллергия аломатлари жиддий бўлса ёки рўза тутиш соғлиғингизга таъсир қилса, шифокор билан маслаҳатлашиш муҳим.


Рамазон ойида аллергияни назорат қилиш учун эҳтиёткорлик ва режалаштириш муҳимдир. Ҳар бир инсоннинг организми индивидуал бўлгани учун, алоҳида ёндашув зарур.

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18❤1
БУРУНГА ДОРИ ТОМИЗГАНДА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунга дори томизганда рўза очилади. Чунки томизилган дори ҳалқум орқали ичкарига ўтади. Сиз Рамазон ойи давомида махсус суртма (маз) шаклидаги дори воситалардан фойдаланишингиз, уни бурнингизнинг ичига суртиб, димоғингизни очишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍13❤2
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рўзадор одам турли мақсадларда қон топшириши мумкин, бу иш билан унинг рўзаси очилмайди. Чунки рўза ичга кирувчи нарсалар сабабли бузилади. Лекин рўзадор қон топширса, заифлашиб қоладиган бўлса, макруҳ бўлади. Бу ҳолатда қон топширишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍3
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍8
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Камқонлик касаллиги билан касалланганман 10 йил аввал. Шифокорлар ўшанда рўза тутиш мумкин эмаслигини айтишган. Бу ҳолатда нима қилсам тўғри бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бемор киши рўза тутса, касаллиги оғирлашса ёки касаллик чўзилишидан қўрқса Рамазон ойи рўзасини тутмаслигига шариатимиз рухсат беради. У киши тузалганидан кейин рўзанинг қазосини тутиб беради. Тузалишидан умид бўлмаса, рўзанинг фидясини беради. Бемор киши рўза тутиш масаласида дину диёнатдан хабари бор, моҳир шифокор ёки табиб билан маслаҳат қилиб, унинг кўрсатмасига амал қилишлари керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍10
​Аллергик колит нима?

✅ Аллергик колит - бу бола иммун тизимининг сигир сутидаги оқсилларга ҳаддан ташқари реакция қилиши ва йўғон ичакнинг яллиғланишига олиб келадиган ҳолат.

🐄 Асосий сабабчи – сигир сути! Баъзи болаларда бу касаллик жуда кам симптомлар билан кечиши, баъзиларида эса, агар эмизикли онанинг эрталабки кофесида озгина сут бўлса ҳам, боланинг ахлатида қон пайдо бўлиши мумкин.

Аллергик колит кам учрайди. Асосан чақалоқларнинг 2-3 % қисмида кузатилади. Айниқса, озиқ-овқат аллергияси, астма ёки бошқа аллергияси бўлган оилалардаги чақалоқларда бу ҳолатни ривожланиш хавфи бироз юқорироқ.

Аллергик колит симптомлари

👶🏻 Симптомлар чақалоқ 6 ойлик бўлгунга қадар пайдо бўлмаслиги мумкин бўлса-да, кўпчилик чақалоқларда ҳаётнинг дастлабки 2 ойида аломатлар пайдо бўлади. Кўпгина чақалоқларда симптомлар енгил кечади, аммо вақти-вақти билан ёмонлашиши мумкин.

Аллергик колит билан касалланган бола жуда безовта бўлиши мумкин, уни тинчлантириш қийин ва ахлатда қон доғлари ёки чизиқлари пайдо бўлиши мумкин. Баъзи чақалоқларда диарея ва қусиш бўлиши, баъзиларида эса аллергик ринит ёки атопик дерматит каби аллергиянинг бошқа шакллари учраши мумкин.

❗️Касалликнинг ўзига хос хусусияти – симптомлар фақатгина ичаклар билан боғлиқ муаммолар билан кечади. Терида тошмалар, Квинке шишлари, анафилактик реакциялар деярли учрамайди.

Аллергик колитнинг сабаблари нима?

🤰Аллергик колит ҳомиладорлик даврида онанинг иммунитет тизимидаги ўзгаришлар ва боланинг ўз иммунитет тизимининг етук эмаслиги туфайли юзага келади. Аммо нима учун баъзи чақалоқларда бу ҳолат ривожланади, бошқалари эса йўқлиги ҳалигача номаълум.

🧬 Шунингдек, генетик омил катта аҳамиятга эга. Чунки озиқ-овқат аллергияси, астма ёки аллергик ринити бўлган оилалардаги чақалоқларда аллергик колитга чалиниш эҳтимоли кўпроқ.

Аллергик колит қандай аниқланади?

Агар чақалоғингиз жуда инжиқ бўлса ва унда қусиш ва қоринда газ пайдо бўлишини сезсангиз, аввало педиатрга мурожаат қилиш яхши. Шифокор чақалоқнинг ахлатида қон бор-йўқлигини текширади. (Микроскоп орқали кўриш мумкин бўлган қон бўлиши мумкин) Агар қон топилса, аломатлар кўпинча аллергик реакциядан келиб чиқади. Кейин эса аллерголог шифокорига мурожаат қилишингиз лозим.

IgE анализ одатда норма чиқиши мумкин. Чунки бу касаллик секин-кечар (IgE га боғлиқ бўлмаган) турдаги аллергик реакциялар гуруҳига киради. Шу сабабли ҳам ташхис қўйишда мураккабликка сабаб бўлади.


🌾 Сигир сути оқсилига аллергияси бўлган чақалоқларнинг тахминан 30 фоизи соя оқсилига ҳам аллергия учрайди, шунинг учун, агар сигир сутидан сақланган диетадан кейин ҳам симптомлар йўқолмаса, эмизикли онага соя ва сут маҳсулотларидан воз кечиш тавсия этилади.

Чақалоқнинг ўзини яхши ҳис қилиши, камроқ асабийлашиши, вазн ортиб бориши - бу даволанишнинг яхши кетаётгани белгиларидир.

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏6❤2
Ёмғирда ўзингизни яхши ҳис қиласизми?

Ёмғир ёғиши – аллергияси бўлган беморларга одатда яхши таъсир кўрсатади, чунки ёмғир ҳавони тозалаб, чанг ва бошқа аллергенларни ювиб ташлайди. Бу эса аллергик реакцияларни камайтириши мумкин.

❌ Бироқ, баъзи беморлар нам ва совуқ ҳаво туфайли ўзларини ёмон ҳис қилиши ҳам мумкин, айниқса, агар уларнинг нафас олиш йўллари сезгир бўлса.

Ҳар бир беморнинг ҳолати индивидуал бўлиб, ёмғирли об-ҳаво уларга қандай таъсир қилишини аниқ айтиш қийин.

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤1
Рамазон хайити муборак бўлсин!
👍31
Беморларга эслатма!

❌ Менда қандайдир ўзим ўйлаб топган "сехрли" даво тактикаси мавжуд эмас. Мен энг охирги жаҳон стандартлари, яъни протокол (guideline) асосида даволашни афзал кўраман. Асосан Европа ва АҚШ стандартларини кузатиб бораман.

Зеъро, жахон стандартлари беморга энг минимал зарар етказадиган дорилар орқали максимал самарага эришиш учун кўплаб тадқиқотларда самарасини исботлаган дорилар орқали босқичма-босқич ўтишни афзал кўради. Ва бу энг оқилона тактика!

❌ Кераксиз витамин ва БАДлар;
❌ Кучли инъекцион гормонлар;
❌ Таъсири исботланмаган муолажалар;
❌ Уколни ностандарт жойларга қилиш;
❌ Полипрагмазия (кўп дори буюриш)

Ва ҳоказоларни ёқлайвермайман. Содда қилиб айтганда, исботланган тиббиёт томонидаман.

(Антибиотиклар фақат бактериал инфекцияда қўлланилиши керак, вирусли касалликларда эмас. Антигистаминлар фақатгина гистамин медиатори сабаб ривожланаётган яллиғланишда қўлланилади дейдиганларданман)

Даволаш ҳар доим осонидан мураккабига, безараридан зарарлисига қараб босқичма-босқич олиб борилиши керак. Бу аввало бемор учун фойдали!

Лекин баъзи беморларга бундай тактика ёқмайди. Атиги, 1 тагина таблетка ва битта спрей ёзди, укол ва капельница буюрмади, яхши врач эмас экан деб бошқа врач излашга тушишади. Начора, бунга кўникиб кетганмиз. Танловни ҳарким ўзи қилади :)

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40👏5👌3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ишларида муаммоларингиз борми? Режаларингиз ўхшамаяптими?

Бежизга эмас.
Ҳар бир ишда ҳайр бор.
Демак, нимадирни тўғрилаш керак...

Муҳими, Аллоҳнинг назаридан тушманг!

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤6
Sardor Gafuroff - Ketsammikin (Ko ylagimning rangi o chdi)
<unknown>
Кўйлагимнинг ранги ўчди
Кафан олиб кийсаммикин?
Гуноҳларим шу қадарки
Қабр қазиб ётсаммикин?


Телба дерлар мени кимлар
Қалби дунё билан бандлар!
Қалбин олиб ҳақни излаб
Саҳроларга кетсаммикин?

Не есамда йўқ роҳатим
Сув ичмайин ўлсаммикин?
Тирик юрсам руҳим фалаж
Кўзим ўйиб олсаммикин?

Кирарманми жаннатга деб
Йиғлар Абу Бакир Сиддиқ
!
Улар жаннат аҳли эди
Мен оловда ёнсаммикин?

Яхши мусиқа –
руҳиятга озуқа!


💬Telegram  📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢17👍8
​Тиббиётнинг қандай турлари бор?

Тиббиётнинг бир нечта асосий турлари бор, уларнинг ҳар бири муайян ёндашув ва фалсафага асосланган. Қуйида энг машҳурларини тушунтириб бераман:

✅ Исботланган тиббиёт (доказательная медицина) – Илмий тадқиқотлар ва клиник тажрибаларга асосланган тиббиёт. Яъни, муолажалар ва дорилар самарадорлиги исботланган бўлиши керак. Бу энг ишончли туридир.

✅ Превентив тиббиёт – Касалликларни олдини олишга қаратилган. Бу соғлом турмуш тарзини шакллантириш, вакцинация, парҳез ва мунтазам тиббий кўрикларни ўз ичига олади.

✅ Анъанавий тиббиёт – Турли халқларнинг узоқ йиллик тажрибасига асосланган табиий муолажалар, халқ табобати, ўсимликлардан фойдаланиш. Масалан, Хитой табобати ёки Аюрведа.

✅ Функционал тиббиёт – Касалликларни фақат симптомлар асосида эмас, балки бутун организмни ҳисобга олган ҳолда даволаш. Одатда овқатланиш, стресс, иммунитет ва турмуш тарзига урғу беради.

✅ Интегратив тиббиёт – Исботланган ва анъанавий тиббиётни бирлаштирган ёндашув. Масалан, шифокор беморга дорилар билан бирга ўсимлик чойлари ёки медитацияни тавсия қилиши мумкин.

✅ Гомеопатия – Жуда оз миқдордаги моддалар билан организмни "ўзини-ўзи даволаш" тизимини ишга туширишга асосланган. Лекин бу усул илмий жиҳатдан исботланмаган.

✅ Энергетик ва муқобил тиббиёт – Биоенергетика, ёга ва игна билан даволаш сингари усулларни ўз ичига олади. Илмий жиҳатдан ишончли далиллар етарли эмас.


Қайси бири энг ишончли?

Энг ишончли ва самарали тиббиёт исботланган тиббиётдир, чунки у аниқ илмий тадқиқотлар ва клиник синовлар асосида тасдиқланган. Шифокорлар ҳам одатда шу тиббиётга таянадилар.

Фикримча, Ўзбекистон шароитида шифокор учун айнан бир турдаги тиббиёт турига амал қилиб ишлаш мураккаб. Беморнинг билими, психологик ҳолати ва касаллик турига қараб кўп ҳолатларда аралашиб кетади ҳаммаси. Шахсан ўзим асосан исботлаган ҳамда қўшимча тарзда превентив тиббиётдан фойдаланишни маъқул кўраман.

Сизга қайси тиббиёт кўпроқ қизиқ?

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аллергия ва ўлим!

Бухоро вилоятида 11 ёш бола антибиотик инъекциясидан кейин вафот этди

Тахминимча, бу доридан кейин ривожланадиган (аллергик) анафилактик шок реакцияси бўлиши мумкин. Экспертиза ҳулосасидан кейин янаям аниқ бўлади.

Анафилактик шок ва ўлим ҳолатлари бўйича "номер один" дори гуруҳи бу – антибиотиклардир. Бу каби ҳолатлар, афсуски, биз каби дорига муккасидан кетган давлатлар орасида кўп учрайди.

Жудаям зарур бўлмаса ҳам, ҳар эҳтимолга қарши дея турли дориларни қабул қилаверишни балки тўхтатармиз-а?

Атиги, 11 ёш! Эҳҳ.... Ота-онасига сабр!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢26👍5❤1
​🫒 Зайтун ёғи (Olive oil) фойдалари

Зайтун ёғи – соғлиқ учун жуда кўп фойдали хусусиятларга эга:

1⃣. Юрак саломатлиги учун фойдали:
Зайтун ёғи, айниқса extra virgin тури, юрак қон-томир касалликлари хавфини камайтиради. Унда кўп миқдорда монотўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд, бу эса холестерин даражасини мувозанатлашга ёрдам беради.

2⃣. Яллиғланишга қарши таъсир:
Зайтун ёғида олеокантал деб аталадиган табиий модда бор, у ибупрофен каби яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

3⃣. Антиоксидантларга бой:
Унда E витамини, полифеноллар ва бошқа антиоксидантлар бор, бу эса ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади.

4⃣. Овқат ҳазм қилишга ёрдам беради:
Зайтун ёғи ўт пуфагининг фаолиятини яхшилайди, ҳазм қилишни енгиллаштиради.

5⃣. Қандли диабет хавфини камайтиради:
Монотўйинмаган ёғлар инсулин сезувчанлигини оширишга ёрдам беради.

6⃣. Терига ва сочга фойдали:
Зайтун ёғи ташқи томондан қўлланса, терини намлайди ва ҳимоя қилади; сочни озиқлантириб, жилва беради.


Энг яхши зайтун ёғини қандай танлаш мумкин?

1⃣. "Extra virgin olive oil" (EVОО) деб ёзилганини қидиринг:
Бу энг тоза ва соғлом тури, совуқ пресс усулида олинади, кимёвий ишлов берилмаган.

2⃣. Қадоқланишига эътибор беринг:
Қора ёки тўқ шишада бўлиши керак — ёруғлик антиоксидантларни йўқ қилади.

3⃣. Яроқлилик муддатини текширинг:
Илк пресс санаси иложи борича янги бўлсин. Янги ёғ энг фойдалисидир.

4⃣. Манбасига қаранг:
Италия, Испания, Греция ёки Туркия каби мамлакатлардан келган сифатли ёғлар мавжуд. Аммо сўнгги йилларда Тунис, Марокаш, ва бошқа давлат маҳсулотлари ҳам рақобатбардош бўлмоқда.

5⃣. Таъм ва ҳид:
Ҳақиқий extra virgin ёғ аччиқроқ ва озгина ўтли таъмга эга бўлади. Бу ундаги фойдали бирикмаларнинг кўплигини билдиради.


Пастдаги расмда шу кунлардаги "Korzinka" супермаркетидаги нархлар келтирилган.

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤1