Доктор Аллерголог
2.37K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
​​Аллерген специфик иммунотерапия - АСИТ ҳақида нималарни биласиз?

АСИТ, аллерген вакцина, иммунотерапия каби номлар билан юритилади.

Бу даволаш усули орқали аллергиянинг турига қараб, бемор ўз организмида аллергия белгиларини камайтиришга ёки узоқ йиллар давомида учрамаслигига эришиши мумкин. 

АСИТ – турли ҳил аллергенларга нисбатан аллергик реакцияларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланилади. Бунда беморда аллергия келтириб чиқарган аллерген (мисол учун уй чанги) аста-секин кўпаядиган дозада, схема бўйича бериб боришни ўз ичига олади. Aллергеннинг тобора ортиб бориши иммунитет тизимининг аллерген факторга нисбатан сезгирлигининг камайшига олиб келади. Организм келгусида ушбу аллергенга дуч келганда аллергия аломатларини камайтиради ёки узоқ вақт умуман бўлмаслигига эришилади. Шунингдек, аллергик ринит ва астмага ҳос яллиғланиш белгиларини ҳам камайтиши аниқланган.

Аслида, АСИТ иммунитет тизимини ҳақиқатдан ҳам ўзгартирадиган ягона патогенетик даволаш усулидир ва бу усул янги аллергия ва астма ривожланишининг олдини олишга имкон беради.

Даволашни бошлашдан олдин, шифокор-Аллерголог бемордаги аллергия белгиларини қўзғатувчи омилни аниқлаши керак бўлади. Қўзғатувчи аллергенни қай тарзда аниқлаш ҳақида аввалроқ БУ ЕРДА ёзган эдим. Аллерген аниқлангач, ҳудди шу аллерген билан АСИТ усули касаллик ремиссия вақтида амалга оширилади. Мисол учун, баҳор ва куз фаслидагина кузатиладиган поллинозларни даволаш, асосан, қиш фаслида амалга оширилади. Ҳозир қиш фасли ва кўпчилик клиникалар бошлаб юборган. Мавсумий бўлмаган аллергияларда эса беморда медикаментоз усулда ремиссияга эришилгачгина даволаш бошланади. Бемор албатта аллергендан элиминация бўлиши керак. Даволаш вақтида беморда аллергия белгилари бўлмаслиги керак.

АСИТнинг қандай шакллари бор?

1. Инъекцион. Аллерген иммунотерапиянинг энг кўп ишлатиладиган ва самарали шаклларидан бири ҳисобланади. Бунда махсус аллерген эритмалар инъекцион усулда тери ичига киритилади.

2. Aллерген таблеткалар - бу иммунотерапиянинг сублингуал шаклидир. Таблетка шаклида ишлаб чиқилган аллергенлар ичишга (Тил остига) буюрилади.

3. Aллерген томчилар. АСИТнинг яна бир шакли бўлиб, бу усул ҳам аллерген таблеткалар сингари ишлайди ва тил остига томизилади. Охирги йилларда дунёнинг кўплаб мамлакатларида АСИТнинг шу усули қўлланилмоқда. Инъекция усулига қараганда оғриқсизлиги, фойдаланиш қулайлиги билан устунликка эга.

👉 "Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍5
​​АҚШдаги тез ёрдам хизматида шифокорлар ишламайди!

(Emergency Medical Technician)

Ҳа-ҳа, ҳудди шундай. Америкадаги тез ёрдамга ишга кириш учун тиббий маълумот керак эмас. Tез тиббий ёрдам ходимининг асосий вазифалари беморни касалхонага олиб келгунгача биринчи ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади. Ходимга қўйиладиган талаблар АҚШ штатларига қараб ҳар хил, аммо ушбу мутаҳассисликни олишнинг умумий шартлари қуйидагилардан иборат:

Талабгор камида 18 ёшга тўлган ва у ўрта мактабни тугатганлиги тўғрисидаги дипломга эга бўлиши керак, шошилинч ҳолатларда ўпка-юрак реанимациясини амалга оширишга қодир эканлиги тўғрисида гувоҳнома ва ўқув дастурини тугатганлиги тўғрисида сертификат керак бўлади.

Aсосий ўқув дастури тахминан 150 соат давом этади. Ўқитиш жараёнида ишга кирувчиларга дефибрилаторлардан фойдаланиш, бинтларни қўллаш, шошилинч туғруқларни қабул қилиш, қонда глюкоза миқдорини текшириш ва ҳоказолар ўргатилади.

Mалака ошириш курси ҳам мавжуд. Бунда асосий курсга қўшимча процедуралар - маълум дори-дармонларни тайинлаш, томир ичига инъекция қилиш, юрак ҳолатини баҳолашни ўз ичига олади. Курс давомийлиги 250 соатдан кам бўлмайди. Tез тиббий ёрдам хизматида ишлаш учун талабгор яхши жисмоний ҳолатдалиги, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги ҳам муҳим талаблардир. Манба.

Энг зўр жойи: Уларнинг ойлик маоши ҳар соатига 15 доллар экан. (ўзимизни сўмда 142 минг сўм). Кунига 8 соат ишлайди деб ҳисобласак, 1 млн 140 минг бўлар экан.

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
​​Аллергияни даволашнинг самарали усули – АСИТ ҳақида. (2-қисм)

Aллерген специфик иммунотерапия (AСИT) бу, организмга аллергеннинг кўпайиб борадиган дозаларини киритиш орқали аллергик реакция белгиларини камайтиришни ёки узоқ вақтгача йўқотишга эришиладиган патогенетик даво усулидир. Бу ҳақда аввалги мақоламизда ёзган эдик. АСИТ натижасида, бемор организмида "душман" аллергенга нисбатан толерантлик (чидамлилик) сунъий ривожлантирилади. Бемор организми аллергенга чидамли бўлгач ўз ўзидан аллергия белгилари ҳам камаяди.

AСИT ҳозирда аллергияни самарали даволашнинг ягона усули бўлиб қолмоқда.  

Қачон АСИТни қўллаб бўлмайди? Кимларга мумкин эмас?

АСИТ орқали даволанишни бошлашдан олдин беморда аллергик белгилар бўлмаслиги керак. Иммунитет танқислиги синдромларида, онкологик касал беморларда, юрак-қон томир касалликлари ўткир даврида;  β-блокаторлар ёки антидепрессантлар билан даволанаётган даврда, ҳомиладорлик ва эмизакли даврда, бронхиал астманинг зўрайган даврида, ёши 5 ёшгача бўлган болаларда АСИТ ўтказиш мумкин эмас.

АСИТнинг қандай усуллари бор?

Иммунотерапияда аллерген эритмасини тери остига инъекцион юбориш ёки тил остига томизиш (таблетка бўлса шимдириш) мумкин.

Охирги маълумотларга қараганда, бутун дунё аллергологларининг асосий қисми АСИТда сублингуал (тил ости) усулни танлашмоқда. Сабаби, анча қулай ва бемалол уй шароитида қўллаш мумкин.

Даволашнинг ўзи икки босқичга бўлинади: асосий терапия ва ушлаб турувчи терапия. Aсосий курс давомида беморга аллергеннинг дозаси аста-секинлик билан, схема бўйича максимал даражагача кўтарилади, бунда беморда жиддий тизимли ёки ёндош ножўя таъсирлар юзага келмайди. Курс давомийлигини шифокор – Аллерголог белгилайди. Сабаби, аллерген дозасининг миқдори ва даволаш давомийлиги ҳар бир бемор учун индивидуалдир.

Асосий ва ушлаб турувчи терапиянинг умумий вақти 2-3 йилни ташкил этади. Даволанаётган беморлар, одатда, 1-йилнинг ўзидаёқ даво самарасини сезадилар. Tўлиқ даволаниш курсидан сўнг, одатда, ўртача 7 йил давомида аллергик касаллик ремиссияга (уйқуга) тушади. 5% ҳолларда ремиссия умр бўйи давом этади. Бемор батамом аллергиядан қутулади.

Диққат қилинг! Тажрибали мутахассис назоратида ва охиригача олиб борилган AСИT самарадорлиги 70-90% га етиши мумкин. Даволаш эффекти биринчи йилнинг ўзидаёқ сезилади. Самара бермади дейдиган беморларнинг асосий айбларидан бири, бу даволаш курсининг давомийлиги охиригача бормаслиги ва беморнинг аллерголог тавсияларига амал қилмаслигидир. Кўпчилик беморлар AСИT ўтгазгач биринчи йилнинг ўзидаёқ "мўъжиза" кутадилар, натижани ўзи истагандек кутмагач АСИТ усулидан кўнгли қолиб кетади ва кейинги даволаниш босқичидан бош тортадилар. Энг катта хато ҳам мана шу ерда. АСИТни давом эттириш жуда муҳим, чунки бу ҳолда аллергенга нисбатан иммунитетнинг толерантлиги аста секинлик билан ошиб боради ва 2-3 йиллик даволанишдан кейин аллергия белгилари беморни умуман безовта қилмай қўяди.

АСИТ усули Ўзбекистонда ҳам амалга оширилади. Қайсидур чет давлатда даволаниш шарт эмас. Бир марталик АСИТ курсининг нархи ўртача 900-950 минг сўм атрофида. Бу энди мени билганим. Балки бундан ҳам қиммат ёки арзондир.

Жасур Давлатов – Аллергология ва клиник иммунология йўналиши магистри

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍2❤1
Аллергология ва клиник иммунология бўйича халқаро ташкилотлар ва уларнинг расмий сайтлари рўйхати:

American Academy of Allergy, Asthma, & Immunology (AAAAI)

American College of Allergy, Asthma, & Immunology (ACAAI)

American Academy of Pediatrics (AAP)

Allergic Girl Resources (AGR)

Allergy Eats

Allergy Home

Allergy & Asthma Network

Asthma & Allergy Foundation of America/KFA (AAFA/KFA)

Association of Asthma Educators (AAE)

Centers for Disease Control & Prevention (CDC)

End Allergies Together (EAT)

U.S. Food & Drug Administration (FDA)

Food Allergy Research & Resource Program (FARRP)

Food Allergy Research & Education (FARE)

Food Allergy Zone

Kyle Dine

National Association of College & University Food Services (NACUFS)

National Association of School Nurses (NASN)

National Education Association (NEA)

National Institute of Allergy & Infectious Diseases (NIAID)

National Institute of Health (NIH)

National PTA

Rescufy

Safe4Kids

Safer Dining - with Food Allergies

Select Wisely (Restaurant/Translation Cards)

Smart Label (App)

Spokin (App)

Spoon Guru (App)

World Allergy Organization (WAO)

Allergic Living Magazine

Gluten-Free & More Magazine

My Life with Food Allergies by Gluten-Free & More Magazine

Eosinophilic Disorders:

American Partnership for Eosinophilic Disorders (APFED)

Campaign Urging Research for Eosinophilic Disorders (CURED)

Eosinophilic Family Coalition (EFC)

Cincinnati Center for Eosinophilic Disorders at Cincinnati Children’s (CCED)

Center for Pediatric Eosinophilic Disorders at Children’s Hospital of Philadelphia

Children’s Hospital of Denver Digestive Health Institute

Rady Children’s Specialists of San Diego Eosinophilic Gastrointestinal Disorders Clinic 

FPIES:

International Association for Food Protein Enterocolitis (IAFFPE)

International Organizations:

The European Academy of Allergy and Clinical Immunology, EAACI

The Global Initiative for Asthma (GINA)

Anaphylaxis Australia  

Põe no Rótulo (Brazil)

Food Allergy Canada (Canada)

Quebec Food Allergy Association (Canada) 

Fundacion Creciendo con Alergias (Chile)

The Hong Kong Allergy Association (China)

Association Française pour la Prévention des Allergies (AFPRAL) (France)

Deutscher Allergie- und Asthmabund e.V. (DAAB-Germany)

The Hong Kong Allergy Association (Allergy HK) (Hong Kong)

Allergy Care India (India)

Yhael (Israel)

Food Allergy Italia (Italy)

Japan Society for Food Allergy Forum (Japan)

Irish Food Allergy Network (Ireland)

Unión de Padres por la Alergia Aliementaria (UPAL) (Mexico)

Nederlands Anafylaxis Network (Netherlands)

Allergy New Zealand  

Asociación Española de Personas con Alergia a Alimentos y Látex (AEPNAA) (Spain)

Asthma-och Allergiförbundet (Swedish Asthma and Allergy Association)

The Anaphylaxis Campaign (The United Kingdom)

Allergy UK (United Kingdom)

Российская Ассоциация Аллергологов и Клинических Иммунологов (РААКИ)

Ўзингиз қизиққан ташкилот устига босинг ва энг сўнгги янгиликлар билан танишиб боринг!

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
❤1
Фахрий ёрлиқ берилсин!

Хабарингиз бўлса керак, “Mening yurtim” ва “Yoshlar” телеканали ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган "Олтин кабутар" танловида "Йил шифокори" номли номинацияси ҳам бор экан. Куни кеча ғолиблар аниқланибди.

Хабарни даставвал ўқиганимда хурсанд бўлдим. Шифокорларни ҳам эътироф этадиган танловлар ташкил қилинар эканда деб ўйладим. Ғолиб бўлган шифокор кимлигига қизиқдим. Хабарни очиб кўрдим. Бошида ҳавас қилаётган эдим лекин расмни кўрдиму, «бир пулга қиммат танлов бўлибди» дея ҳулоса қилдим.

Танловда номинациялар сони кўп эди. Ғолиб бўлган журналист, қўшиқчиларга ҳақиқий олтин кабутар статуэтка (олтин рангидаги) топширилибди. Эътибор берганим, «Йил шифокори» номинацияси ғолибига эса "олтин кабутар" лақабли фаҳрий ёрлиқ топширилибди.

Миллион жамоаси концертида айтилганидек, фаҳрий ёрлиқ берилсин!

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Ҳомиладорлик пайтида қайсидир аллергенларга аллергия кузатилса нима қилиш керак?

Тан олиш керак, ҳозирда ўз организмимизни соғлом ҳолатда ушлаб туриш жуда қийинлашиб бормоқда. Гап янги организм соғлиғи ҳақида кетса, жавобгарлик янада жиддий тус олади.

Давомини бу ерда ўқинг:
👉 http://allergen.uz/?p=122
​​Шифокорларга энг юқори маош берадиган ТОП-10 давлат!

Эсингизда бўлса, аввалроқ энг кўп маош оладиган шифокорлар йўналиши ҳақида маълумот берган эдим. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти маълумотлари асосида шифокорлар учун энг юқори маош берадиган ТОП-10 давлатлар рўйхати тузиб чиқилди. Рақамлар ўртача ҳисобда олинган. Қизиқарли томони, биринчи ўринда АҚШ эмас. Кўп гапирмасдан рақамларга навбатни берсак, марҳамат:

10-ўрин: Янги Зеландия.
— Янги Зеландияла Шифокорлар учун ўртача йиллик иш ҳақи 138 минг АҚШ долларни ташкил этади.

9-ўрин: Исроил.
— Технологияси илғор ривожланган давлатлардан бири бўлган Исроил давлатида шифокорлар йилига ўртача 147 минг АҚШ доллари ишлашади.

8-ўрин Германия.
— Европанинг ривожланган давлатларидан бири Германияда шифокорлар йилига 150 минг доллар миқдорида маош олишади.

7-ўрин Голландия.
— Голландия Европадаги соғлиқни сақлаш тизими энг яхши ривожланган давлатдир. Бундай давлат тизимида ишловчи ишлаётган шифокорлар йилига ўртача 172 минг доллар миқдорида маош олишмоқда.

6-ўрин Буюк Британия.
— Буюк Британиядаги шифокорларнинг йиллик маоши 174 минг АҚШ долларини ташкил этади.

5-ўрин Ирландия.
— Ирландия давлати соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш борасида анча илдамлаб кетган. Сўнгги ўн йилда тизим анчайин юксалди. Шифокорларга бериладиган маош ҳам шунга яраша. Йилига ўртача 187 минг доллар миқдорида маош олишади.

4-ўрин Исландия.
— "Муз" мамлакати бўлмиш ажойиб давлат Исландия ҳам соғлиқни сақлаш тизимини яхшигина молиялаштиришган. Шифокорларининг ойлиги юқори бўлган давлатлар сирасига киради. Шифокорнинг ўртача йиллик маоши 202 минг доллар атрофида.

3-ўрин АҚШ.
— АҚШда шифокорларнинг маоши жуда яхши ва буни аввал ҳам тез ёрдам хизмати мисолида таъкидлангандим. Аммо бу биринчи ўрида туради дегани эмас. АҚШда ишловчи фақатгина оилавий шифокорларнинг ўзи (УАШ) йилига 208.5 минг доллар маош олишади.

2-ўрин Швейцария.
— Ҳар қандай соҳа бўйича жнг юқори маош оладиган давлатлар рўйхатини тузиб чиқилса, барчасида Швейцария албатта юқори ўринларда туради. Дунёнинг кўплаб шифокорларини ўзига жалб қиладиган давлат десак адашмаган бўламиз. Шифокорларнинг йиллик маоши ўртача 258 минг долларни ташкил этади.

1-ўринда Люксембург.
— Аҳолиси ,атиги, ярим миллион кишини ташкил этадиган Люксембург давлатида шифокорлар ўртача 357 минг доллар миқдорида йиллик маош олишади.

P.S: Люксембургда маош 357.000 доллар экан Карл! О-о-ойига 30.000 $дан, кунига 1.000 $дан тўғри келмоқда!

Бугунча шулар. Шифокорларга энг кам маош берадиган давлатлар рўйхати кейинги сафар:)

©Жасур Давлатов

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
❤1
⚡Янгилик! Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди

Батафсил:
👉 http://allergen.uz/?p=137
Жуманазар акага ташҳис қўйилибди!

Қисқа фурсат ичида ижтимоий тармоқларда машҳур бўлишга улгурган Самарқандлик Жуманазар акага ,ваниҳоят, психиатр ташҳиси қўйилди ва ақли норасо эканлиги тасдиқланди.

✅ Ташҳис: Рекуррент Шизофрения, Галлюцинатор-фантастик васваса синдроми

Шов-шув тугади. Бемор одамнинг устидан ортиқ кулмайлик. Иложи бўлса Жуманазар ака билан интервю уюштирган MY5 телеканали журналистини ҳам текшириш керак. Унда ҳам руҳий дисфункция бўлиши керак.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Доктор Ҳаус: Ингалятордан қандай фойдаланишингизни менга кўрсатингчи!

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Сўнгги янгиликларга қараганда, Ўзбекистон Республикасида ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари сони 18 та бўлибди.

Рўйхат билан танишинг:

1.Урология;
2.Педиатрия;
3.Наркология;
4.Кардиология;
5.Аллергология;
6.Нейрохирургия;
7.Эндокринология;
8.Болалар хирургияси;
9.Кўз микрохирургияси;
10.Неврология ва инсульт;
11.Шошилинч тиббий ёрдам;
12.Онкология ва радиология;
13.Акушерлик ва гинекология;
14.Травматология ва ортопедия;
15.Фтизиатрия ва пулмонология;
16.Дерматология ва венерология;
17.Терапия ва тиббий реабилитация;
18.Нефрология ва буйрак трансплантацияси;

Сифатли тиббий хизмат кўрсатадиган ихтисослашган тиббий марказлар сони янада кўпаяверсин!

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
​​Отасига 60% жигарини берган ўғил!

Отанинг жигари қуриб бошқа донор жигарсиз яшай олмаслик холатига келиб қолган эди. Ўғил отсини базўр кўндириб ўз отасига 60% жигарини берди.

Жигар энг кучли регенерацияга (тикланиш қобилятига) эгалиги туфайли ўғилда тез орада шаклан ўз холатига қайтади. Болани отасига айтган гапи кўпчиликнинг юракларини ларзага солди:

— Қачондир сиз менга бутун ҳаёт бергандингиз. Мен эса атиги жигаримнинг ярмини беряпман...

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Магистратурада ўқишни яна битта яхши тарафи поездга билетни чегирмали нархларда олиши мумкинлиги экан.
⚡​​Энди даволаш муассасаларида асосий штатда ишлайдиган ҳар бир ходим тўлиқ ставкага (яъни, бир ставкага) ишга олинади

Даволаш муассасаларидаги ҳар бир ҳодим, ҳусусан, шифокор, ҳамшира, санитар ҳодим ва бошқалар эндиликда фақатгина тўлиқ ставкаларда ишга қабул қилинади.

ССВ матбуот котиби мурожаатида шундай дейилади:

"Бугунги кунда тиббиётда тез-тез мунозарага сабаб бўлаётган ҳолатлардан бири тўлиқсиз штатда, яъни, ярим ёки 0,25 ставкада ишлаётган ходимлар муаммоларидир. Бу ҳолат, айниқса, ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида анча оммалашган. Табиийки, тиббиёт ходимлари, жумладан ҳамшираларнинг бундай иш фаолияти уларнинг моддий таъминотига таъсир этмай қолмаяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 январда қабул қилинган 18-буйруғи ана шу долзарб муаммолар ечимига қаратилди. Унга мувофиқ, 2019 йил 1 февралдан (менимча, 2020 йилдан дейишмоқчи бўлишган) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида асосий штатда ишлайдиган ҳар бир ходим тўлиқ ставкага ишга олиниши белгилаб қўйилди"

Ўта шаҳсий фикрим: Иш ҳақларини оширишнинг, тизимдаги муаммоларни камайтиришнинг "инновацион" усулини топишди. Кулишниям, йиғлашниям билмайсан киши...

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
"Одамлар, болалар заҳарланишаверсин Соғлиқни сақлаш вазирига фарқи йўқ”

Т.Норбоева мажлисга келмаган, бу масалага совуққон муносабатда бўлган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновни танқид қилди ва қўштирноқ ичида "салом" йўллади.

Батафсил ўқиш👉: http://allergen.uz/?p=143

https://t.me/joinchat/AAAAAFkkViDOaXh4J7Ktxg
⚡РАСМАН: Миллий гвардия энди тиббиёт муассасаларини ҳам қўриқлайди

Батафсил👉: http://allergen.uz/?p=149

https://t.me/joinchat/AAAAAFkkViDOaXh4J7Ktxg
​​⚡Соғлиқни сақлаш тизимида йирик миқдордаги бюджет пуллари талон тарож қилинган

“Вазирлик тиббиёт қурилиш инжеренинг корхонаси бош ҳисобчиси Сиддиқов бюджет пулини талон-тарож қилган. У қайин укаси, қайин синглиси, жияни раҳбарлигидаги корхоналарга тиббий муассасаларда амалда бажарилмаган қурилиш ишлари, кўрсатилмаган хизматлар ҳамда молиявий ёрдам важи билан 2,3 млрд сўм пулни ўтказиб, маблағларни қўлга киритган. 

Энг ташвишлиси, бундай ҳолатларга вазирлик ҳам, бюджет назоратига масъул идоралар ҳам “кўз юмиб”, сукут сақлашни маъқул кўришган. Ким бу ишларга аралашган ёки раҳнамолик қилган бўлса, тергов жараёнида барчасининг жавобгарлик масаласи, албатта, ҳал қилинади".

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFkkViDOaXh4J7Ktxg
Шифокорларнинг ойлиги ўртача 6 млн бўлиши мумкин эди, агар…

Тизимда навбатдаги кирдикорлар очиб ташланди.

Батафсил👉: http://allergen.uz/?p=152

https://t.me/joinchat/AAAAAFkkViDOaXh4J7Ktxg
​​Аллерголог ва клиник иммунологлар учун фойдали маълумотлар беришда давом этамиз. Бугунги мавзуимиз аллергологияга оид халқаро ташкилотлардан бири EAACI ҳақида. Ташкилотлар сони талайгина. Бу ҳақда мана бу ерда ёзгандим.

Ҳўш, EAACI қандай ташкилот?

Батафсил бу ерда:
👉 http://allergen.uz/?p=166

"Доктор Аллерголог" (@allergiya)