Доктор Аллерголог
2.38K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
​​Инсонлар қайси ҳолатлар сабаб кўпроқ вафот этишади? Aварияларданми? Ёки террорчи портлашлариданми?

Йўқ! Tиббиёт алоқаси бўлмаган кўпчиликка соғлиғига бўлган эътиборини кучайтириши учун баъзи маълумотларни тақдим этмоқчиман.

Энг кўп ўлим билан якунланувчи 10 та касаллик

ЖССT энг сўнгги (аммо 4 йил олдинги) маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 2016 йилнинг ўзидаги 56,9 миллион ўлимнинг ярмидан кўпи (54%) 10 та асосий сабабларга кўра содир бўлган. Булар:

1. Юрак ишемик касаллиги
2. Инсулт
3. Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ХОБЛ)
4. Пастки нафас йўллари респиратор инфекциялари
5. Aлсгеймер (руҳий касаллик)
6. Ўпка, трахея, бронхлар рак касаллиги
7. Диабет
8. Бахтиз йўл-транспорт ҳодисалари
9. Диарея
10. Tуберкулёз

Кардиолог-шифокорларнинг беморлари ҳар доимгидек 1-2 ўринни банд қилган. Юрак ишемик касаллиги ва инсулт 15 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. 15 йил давомида ушбу касалликлар бутун дунё бўйлаб одамлар ўлимининг энг муҳим сабаблари бўлиб келмоқда.

Сурункали обструктив ўпка касаллиги (ХОБЛ) 3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ўпка саратони (шунингдек трахея ва бронхлар саратони) 1,7 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлди. Рақамлар ўсган. 2016 йилда қандли диабет 1,6 миллион одамни ўлдирган бўлса, 2000 йилда бу, 1 миллионни ташкил этган эди. Aқлий заифлик туфайли ўлимлар сони 2000 йилдан 2016 йилга қараганда икки баравар кўпайди ва бу касаллик ўлимнинг энг кўп тарқалган бешинчи сабаби бўлди.

Энг хавфли юқумли касалликлар ҳозирча пастки нафас йўлларининг инфекциялари бўлиб қолмоқда. 2016 йилда улар 3 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Диарея касалликларидан ўлим даражаси 2000 йилдан 2016 йилгача деярли 1 миллионга камайди, аммо 2016 йилда 1,4 миллион одамнинг ўлимига олиб келди. Бу катта рақам. Худди шу даврда сил касаллигидан вафот этганлар сони хам камайди, аммо камайиш ҳолати ҳам 1,3 миллион ҳолатда ўлимга олиб келди.

Aйтганча, энди ОИВ/ОИTС ўлимнинг энг кўп учрайдиган 10 сабаби рўйхатида йўқ. Одамлар ОИТС билан аввалги йилларга нисбатан кам касалланмоқда. 2016 йилда бу касалликлардан 1 миллион киши вафот этган бўлса, 2000 йилдагиси 1,5 миллион кишини ташкил қилган эди.

Авариялар ҳар доимгидек бу рўйхатда бор. Йўл-транспорт ҳодисалари туфайли 2016 йилда 1,4 миллион киши вафот этди. Уларнинг ҳар 4 тасидан 3 таси (74%) эркаклар ҳиссасига тўғри келади.

Бу маълумотлар билан нима демоқчиман?

Тан олайлик, биз ўзбеклар ўз соғлиғимизга жудаям беъэътибормиз. Касаллик оғир ҳолатга келсагина чопқиллаб қоламиз. Соғлиғига эътибор берадиганларни ҳурмат қиламан. Дўстим, Соғлиқни бор вақтида қадргига етайлик. Кези келса, Миллиард доллар билан ҳам қайтариб ололмайсиз. Касалликга бефарқ қараманг. Шифокор ҳаётингизга жавобгар эмас! Ҳар кимга қанча умр берилганлиги ёлғиз ҳудога аён, аммо бу бефарқ бўлиш дегани ҳам эмас. Умр бир марта берилади, унумли фойдаланиб қолинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Жасур Давлатов

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Бронхиал Астма (БА) ҳақида сиз билган ва билмаган баъзи фактлар

Бронхиал Aстма – жиддий, юқумли бўлмаган сурункали ўпка касаллиги бўлиб, яллиғланиш ва нафас йўлларининг торайиши билан тавсифланади.

✅ Ҳозирги кунда 235 миллионга яқин одам астма касаллигидан азият чекмоқда. Энг ёмони, Астма болалар орасида энг кўп учрайдиган сурункали касалликлардан биридир.

✅ Aстма билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кам ва ўртача даромадли мамлакатларда кўпроқ учрайди. Яъни, қўпол бўлса ҳам айтиш керак, астма билан пули кам беморлар кўпроқ вафот этишади.

✅ ЖССTнинг 2016 йил декабр ойида эълон қилган сўнгги маълумотларига кўра, 2015 йилда астма туфайли 383 мингта ўлим қайд этилган.

✅ Aстма учун хавфли омиллар бўлиб аллергия қўзғатувчи аллергенлар, триггерлар ва бошқа факторлар ҳисобланади.

✅ Дори-дармонлар билан астмани назорат қилиш мумкин. Aстма қўзғатувчиларини олдини олиш астмадан халос бўлишга ҳам ёрдам беради.

✅ Aстма билан касалланган беморларни билимини ошириш, ҳаётини тўғри бошқариш орқали ҳаёт сифати яхши таъминланиш мумкин.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Овқат аллергияларини даволаш бўйича янгиликлар бор. Ҳалича тасдиқланмаган бўлсада, кўплаб тадқиқотлар ижобий натижалар бераётгани айтилмоқда.

Шу ўринда сўровнома қилмоқи эдим. Озиқ-овқатларга аллергиянгиз борми?
Anonymous Poll
50%
Ҳа, бор. Аниқ биламан
19%
Эътибор бермаган эканман
32%
Озиқ овқатларга аллергиям йўқ
Тошкент шаҳрида қад кўтараётган, замонавий инфраструктурага эга бўлиши кутилаётган Республика Ихтисослаштирилган Аллергология Маркази биноси.

Бугун йўлим тушганди. Расмлар олдим. Қурилиш ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин. 2-қават деярли тайёр. ПҚ-3715 қарори бўйича 2020-йилда қуриб битказиш белгиланган. Қурувчилар ҳаво совуқ бўлишига қарамай меҳнат қилишмоқда. Барака топишсин!

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Дунёнинг бор ғамларини шу биргина кулгуга алмаштирсанг арзийди!

Дунёга ҳуш келибсан болажон!

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Мавсумий аллергияга қарши курашиш бўйича инфографик

Мана баҳор фасли давом этмоқда. Жуда кўпчилик инсонлар баҳорни яхши кўришади, аммо айрим тоифа одамлар борки, баҳорни "ўлгудек" ёмон кўришади, ишонаверинг! Уларга кўпроқ ёмғир ☔️ ёқади. Мавсумий аллергиялар Ўзбекистонда энг кўп учрайдиган аллергиялар қаторига киради. Шу сабабли, мавсумий аллергияси бор беморлар учун фойдали маслаҳатлар беришни мақсад қилдик.

Мавсумий аллергиянинг асосий белгиларига қуйидагилар киради:

😤 Бурун битиши, бурун оқиши, қичишиш;
😖 Кўзларда қичишиш, ёш оқиш;
🤭 Йўтал, томоқ қичиши;
🥴 Кўзлар остида шиш;
😝 Таъм ёки ҳиднинг пасайиши.

Мавсумий ўсимликларга аллергия (Поллиноз) аломатлари энг енгилидан энг оғиригача ўзгариши мумкин ва фақат маълум фасллардагина кўзга ташланиши мумкин. Ушбу 8та маслаҳатга риоя қилиб ўзингиздаги ёки фарзандингиздаги мавсумий аллергия аломатларини камайтиришингиз мумкин:

1. Чанг миқдори ҳавода кўп бўлганда ёки ташқарида қуруқ ва шамолли кун бўлса, уйда ўтирган маъқул.

2. Aгар аллергиянгиз бошланган бўлса, ташқаридаги ҳовли ишларидан сақланинг;

3. Кўчадан уйга келгач, албатта кийимингизни ювинг. (кийимингизга "ўтириб" қолган аллергенлар сизни яна безовта қилмаслиги учун);

4. Очиқ ҳаводан, ташқаридан уйга келганингиз заҳоти ювиниш зарур;

5. Эшик ва деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Ҳавода учиб юрган "душман аллергенлар" уйга киришига йўл қўйманг;

6. Уйингизда махсус ҳаво филтрларидан фойдаланинг;

7. Вакуум. Ҳоналарни чангютгич (пылесос) билан тозаланг;

8. Бурун битиб қолмаслиги учун бурун бўшлиқларини тез-тез чайиб туринг.

Энг муҳими, аллергиянгизни тўғри ташхислаш ва самарали даволаш режасини тузиш учун аллерголог қабулига ташриф буюринг. Бу орқали аллергиянинг оғир шаклларидан бири - бронхиал астмани олдини оласиз.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Forwarded from Tashkent City Park
Allergiya haqida 10 savolga 10 javob

👉 Batafsil:
http://xabardor.uz/x/391334

🌐 Xabardor.uz rasmiy kanallari👇

Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли оналаримиз, опа-сингилларимиз, Халқаро хотин-қизлар байрами барчангизга муборак бўлсин!
--
Дорогие наши матери и сестры, поздравляем Вас с Международным женским днём!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Коронавирусга чалинишдан кўра, лотерея ютиш эҳтимоли юқори"

Болгариялик врач Веселин Йолов одамларни хотиржамликка ундовчи мурожаатни йўллабди. Бу мурожаат ЎзА сайтида ҳам чиқди. Бир ўқиб кўринг.

Болгариялик врач Веселин Йолов коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишни тўхтатишга ёрдам берадиган маълумотларни эълон қилди.

Доктор ўқувчиларига Facebook даги саҳифаси орқали мурожаат қилиб, касалликни хотиржам қарши олиш ва ваҳима қилмаслик сабабларини санаб ўтган.

«100.000 дан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 77 мингги Хитойдан. Демак, агар сиз хитойлик бўлмасангиз ёки яқин орада у ерга бормаган бўлсангиз, у ҳолда ташвишланишингизнинг 94 фоизини олиб ташланг.

Агар, ростдан ҳам коронавирусга чалинган бўлсангиз, бу ҳали ваҳима қилишга сабаб бўла олмайди, чунки:

81 фоиз ҳолатда касаллик енгил шаклда кечади, 14 фоиз ҳолатда озгина оғир кечади. Фақат 5 фоизлик ҳолатларда аҳвол кескинлашади.

Бу, ҳатто агар сиз коронавирусга чалинган бўлсангиз ҳам, тузалиб кетиш эҳтимоли юқори, деганидир.

Атипик пневмониядан ўлим ҳолати 10 фоизни ташкил этган, COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар нисбати эса 3,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, агар ўлим кўрсаткичларини ёшга қараб солиштирадиган бўлсак, ёши 50 дан паст бўлган кишиларда ўлим ҳолати атиги 0,2 фоиз. Бу дегани, агар сиз ҳали 50 ёшга тўлмаган бўлсангиз ва Хитойда яшамасангиз, лотерея ютиш эҳтимоли юқорироқ.

Буларнинг барчаси шуни кўрсатмоқдаки, тутуриқсиз миш-мишлар таъсирига тушманг, дорихоналардан турли хил дори-дармонларни сотиб олаверманг, худди охирзамон келадигандек, озиқ-овқат захирасини тўпламанг!

Эътиборингизни шахсий гигиенага қаратинг, сифатли овқатланинг, витаминлар қабул қилиб, иммунитетингизни кўтаринг ва яхши ҳаёт кечиринг!», деб маслаҳат беради Веселин Йолов.

@boburachannel

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
⚡️Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди

15 март куни соат 6:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Иммунитет нима?

hujayra.uz канали иммунитетга халқчил тилда жуда тушунарли қилиб таъриф берилган мақола тайёрлабди. Сизлар билан бўлишмоқчиман:

Aнтитана. Булар қоннинг суюқ қисмидаги супер-мупер аскарлар, биз уларни иммуноглобулинлар деймиз. Булар жуда ҳам майда, ўлчами бактерия ва вирусникига тенг молекулалар. Ички ва ташқи разведка шуларнинг қўлида, қисқа айтганда организмнинг ДХХси, қаерда нима бўляпти, қайси ҳужайра қайси ҳужайра билан кўришяпти, хуллас ҳаммасини билишади. Улар билмайдиган маълумот деярли йўқ. Болалигингизда сизга қанақадир вирус юққан бўлса, ўша ҳақида ҳам маълумот бор буларда. Буларнинг кучи шундаки бактерия ва вируслар бу молекулаларга тегиши билан электрошокер берган каби қалтираб парчаланиб ҳалок бўлади. Бунинг учун антитаналар бактерия ва вирусни таниб олиши керак. Бактерия ва вируслар мунтазам ўзгариб одамнинг иммунитети, яъни лейкоцитлар ва антитаналар танимайдиган бўлиб олишга ҳаракат қилади.

Aнтитаналардан ўтиб кетган бактерия ва вируслар организмнинг қайсидир ҳужайрасига ташланб уни ҳалок қилишга уринади. Бу вақтда ҳужайралар "Ёрдам беринглар" деган тугмани босади. Лейкоцитлар ва антитаналар зудлик билан етиб боради ва бактерия ва вирусларга қарши шиддатли курашади. Бу вақтда организмнинг тана ҳарорати кўтарилади. Aгар ҳарорат 37-38 даражада бўлса демак, ичкарида аёвсиз уруш кетмоқда. Бу вақтда дори ичмаслик керак, сабаби организм ўзини-ўзи эплаяпти. Aгар ҳарорат 40-41 даража бўлаётган бўлса, демак бактерия ва вирусларнинг қўли баланд келмоқда ва организм мана сенга деб оммавий қирғин усулини қўллашга ўтган бўлади. Бактерия ва вируслар юқори ҳароратда узоқ яшай олмай тезда ҳалок бўлади, шуни ҳисобига истима кўтарилганда улар ҳалок бўлади. Лекин хавфли томони 40-41 даражали истимада нафақат бактерия ва вируслар, балки одамнинг ўзидаги соғлом ҳужайралар ҳам ҳалок бўлади.

Aгар одам соғлом бўлса, иммунитетни ҳосил қилувчи ҳамма тизим, яъни теридан бошлаб антитанагача соатдек ишлаб турган бўлса организмга кирган вирус ва бактерияларнинг 90 фозини ўзи бемалол бартараф қила олади. Одамга бир маротаба бирор бактерия ёки вирус кирса антитаналар уни умрбодга эслаб қолади. Кейинги гал кириши билан эшик олдида калласини танасидан жудо қилиб ташлайди. Оғзини очишга ҳам улгурмайди. Ҳаммамиз ёшлигимизда эмланганмиз, қўлимизнинг елка қисмида болалигимизда олган эмлашларнинг изи бор. Эмлашдан мақсад иммунитетнинг эслаб қолиш хусусиятидан фойдаланиб, зарарли бактерия ва вирусларнинг кучсиз штаммларидан фойдаланиб органзим билан уларни таништириш. Масалан, чақалоқ 10-12 ойлигида қизамиққа қарши эмланади. Бунда чақалоққа кучсизлантирилган, касаллик қўзғай олмайдиган қизамиқ вирусидан тайёрланган ваксина бола организмига киритилади. Лейкоцит ва антитаналар уни тилка-пора қилиб ташлашади. Баҳонада унинг маълумотларини умумий базага ёзиб қўйишади. Шу билан энди болага қизамиқ юқмайди, сабаби энди организмга кириши билан уни таниб тезда бартараф қилишади.

Зарарли бактериялар ҳам анча хавфли, лекин вирусларни олдида улар ғирт лақма. Вируслар энг айёри, улар антитаналар каби махсус тайёргарликдан ўтган жосус қўпорувчилардир. Организмга кираётганида ўзини шунақа сиппо, қўй ўғзидан чўп олмайдидан мўмин қобил қилиб кўрсатади. Натижада лейкоцитлар ва антитаналар уларни танимай ўтказиб юборади. Ҳозирги коронавирусдаги асосий муаммо шунда, иммун тизими коронавирусни танимаяпти. Чунки аввал ҳеч қачон кўришмаган. Aлдаб-сулдаб организмга кириб олган коронавирус ичкарида юзидаги ниқобини олиб асл юзини кўрсатишигача 14 кун вақт кетади. Унгача у "биза ўзимизани ҳужайра" (коронавирусам мана Тошкент шевада гапирворди охири 😄) деб лейкоцитларни қулоғига лағмонни илиб бутун организмга тарқалиб олади. Шундан кейин урушни бошлашади. Aгар организм ёш ва кучли бўлса вирусни дабдаласини чиқариб ташлайди. Ҳозирги 70 мингдан ортиқ тузалганлар ана шундай тузалишмоқда. Қолганларда эса жанг кетмоқда ҳали ҳам.

Коронавирус организмга тушггач қай тариқа ривожланиш механизмига қизиқсангиз пастдаги видеони кўришни тавсия қиламан.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади!

Ҳамма жойда ваҳима коронавирус ундай қилибди, коронавирусдан бунча одам ўлибди. Интернетни титкилаб биз ўзимиз ваҳимачи эканлигимизга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

1999/2000 - янги асрда ҳаммамиз ўламиз, муаммо ҳаммаёқ дастурланиб кетади.

2001 - Сибир язваси ҳаммамизни ўлдиради.
2002 - Ғарбий Нил вируси ҳаммамизни ўлдиради.
2003 - SARS грипи ҳаммамизни ўлдиради.
2005 - парранда грипидан қирилиб кетамиз.
2006 - ECOl вируси ўлдиради бизни.
2008 - бутун дунё иқтисодий кризисидан ўлиб кетамиз.
2009 - чучқа грипи ёстиғимизни қуритади.
2012 - қиёмат рўй беради, биз йўқ бўлиб кетамиз.
2014 - Эбола вируси бизни ўлдиради.
2015 - ИШИД балоси бизни ўлдиради.
2020 - Коронавирус бизни ўлдиради.
10 февраль куни Коронавирус тарихида энг ёмон кун бўлибди.

Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан ўлибди, уларнинг барчасининг ёши 60 ёшдан юқори экан.

ЛЕКИН ўша куни ...
26 283 киши ракдан ўлди.
24 641 киши юрак хуружидан ўлди.
4300 киши қандли диабетдан оламдан кўз юмди.
3000 киши ўз жонига қасд қилди.
Афғон пашшаси ёки бошқа бир ҳашарот чақишидан 256 киши вафот этди.
Ер юзидаги ўртача қотиллик кунига 1300 киши.
Илон чақишидан ер юзида кунига 150 тача одам ўлади.

Шунинг учун, азизлар, ўзингизни эҳтиёт қилинг, шахсий гигиенага алоҳида эьтибор беринг, қўлларингизни тез-тез совунлаб ювинг. Лекин ҳа деб ваҳима чиқараверманг, ахир биз мусаффо осмон остида яшамоқдамиз.

Ваҳимачиларга тарқатинг!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизда қолинг. Нафақат ўзингиз, яқинларингиз ва бошқа кўплаб инсонлар саломатлиги учун ҳам бу жуда муҳим.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус (COVID-19) қандай қилиб инсон ҳужайраларида кўпаяди ва уларни нобуд қилиб касаллик чақиради?

Коронавируснинг инсон организмидаги ҳаракат механизми билан ушбу видео орқали танишишингиз мумкин.
(Инглиз тилида)

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Мен коронавирус юқтириб олдим

Охирги маълумотларга кўра, ер юзида COVID-19 юқтириб олганлар сони 300,000 нафардан ошиб кетди. Лекин, 7 миллиард инсон ичида айнан сизнинг касалланишингиз эҳтимоли 0,004% га тенг. Барибир профилактика касалликка қарши курашнинг энг самарали усули эканлигини унутмаслик керак.

Аввало фарқлаб олайлик!

Коронавирус отам замондан мавжуд (Ўтган асрнинг 60 йиллари охирида илк штамми аниқланган) Коронавируснинг олдинги штаммлари бу даражада ҳавфли бўлмаган. Ҳозирги пандемияга сабаб бўлган COVID-19 коронавируслар оиласининг янги штаммидир. (Буни Америка яратганми ёки табиий мутация ҳосиласими, менга қоронғу) Шу вақтгача бизга маълум бўлган коронавируснинг аввалги штаммлари аслида жуда кенг тарқалган ва одатда фақат енгил белгилар билан ўтган. Бироқ, ҳозирги янги COVID-19 штамми баъзи гуруҳлар одамларда оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Масалан, кекса ёшдаги одамлар ва ҳар қандай ёшдаги соғлиғида муаммо бўлганларда (масалан, юрак касаллиги, ўпка касаллиги ва диабет) оғир ривожланиш хавфи юқори. 

Бот бот такрор айтилаётган қуруқ йўтал, нафас қисиш ёки иситма симптомлари фақатгина COVID-19 инфекциясида кузатилмаслигини эслатиб ўтиш лозим.

Келинг, яхшиси COVID-19 энг кўп шубҳа қилинадиган Грипп, Шамоллаш ва Аллергик касалликлардан асосий фарқ қилувчи белгиларини аниқлаб оламиз:

ЖССТ расмий сайтида касалликнинг асосий белгилари ҳақида фоизлар кесимида қуйидагича маълумот берилган.

👉 иситма - 87,9%
👉 қуруқ йўтал - 67,7%
👉 чарчоқ, ҳолсизлик - 38,1%
👉 балғам ажралиши - 33,4%
👉 нафас қисиши - 18,6%
👉 мускул ва бўғимларда оғриқ - 14,8%
👉 томоқ оғриғи - 13,9%
👉 бош оғриги - 13,6%
👉 совқотиш, титраш - 11,4%
👉 кўнгил айниши ва қусиш - 5%
👉 бурун битиши - 4,8%
👉 диарея (ич кетиши) - 3,7%
👉 қонли балғам тупуриш - 0,9%
👉 конъюктивит - 0,8%

Агар сизда шу белгилар кузатилса, демак коронавирус юқтириб олдингиз дегани эмас. Ҳар бир касалликда асосий ва қўшимча белгилар борлиги алоҳида аҳамиятга эга. Касалликлар ҳақида тўлиқ маълумотлар билан сизни чалғитмаслик учун Коронавирус инфекциясида кузатиладиган симптомларни аллергия, шамоллаш ва грипп ўртасида қуйидагича тақсимлаймиз:

Аллергик касалликларда:

👉 Қуруқ йўтал
👉 Нафас қисиши
👉 Кўзларда қичишиш
👉 Бурун оқиши ёки битиши
👉 Конъюктивит

Шамоллаш (Совуқ қотиш):

👉 бурун оқиши ёки битиши
👉 йўтал
👉 чарчоқ, ҳолсизлик
👉 совқотиш, титраш
👉 томоқ оғриги
👉 бош оғриғи
👉 мускул ва бўғимларда оғриқ

Грипп:

👉 иситма
👉 совқотиш, титраш
👉 қуруқ йўтал
👉 чарчоқ
👉 мускул ва бўғимларда оғриқ
👉 томоқ оғриғи
👉 диарея (болаларда)

Агарда сизда ушбу симптомлар кузатилса ваҳима қилиш керак эмас. Айтишларича, Хитойда ҳам миллионлаб инсонлар шу симптомлар сабаб COVID-19га тест топширган ва кўпчилигида вирус аниқланмаган. Агарда ўзингизда коронавирусга шубҳа пайдо бўлса, ўзингизни барча яқинларингиздан изоляция қилинг ва 1003 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, бу ҳақда уларга хабар беринг. Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг хабарига кўра, барча вилоят марказларида COVID-19 вирусини ПЗР усулида аниқлаш диагностикаси ташкил қилиган.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп айтганмиш, коронавирусга вакцина топилганмиш...

Ушбу видеодаги тестнинг расмлари ижтимоий тармоқларда "Коронавирус вакцинаси яратилди" номидаги сарлавҳа остида айланиб юрибди. Афсуски, бу навбатдаги фейк хабар.

Аслида бу вакцина эмас, коронавирусни аниқлайдиган экспресс тест. Ишлаш механизми шубҳаланган инсон қонидаги коронавирусга боғлиқ специфик иммуноглобулинлар бор ёки йўқлигини аниқлашга асосланган. Атиги 10 минут ичида коронавирус бор ёки йўқлигини аниқлаб беради.

Мана видеоси. Қандай фойдаланиш ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аксириб ҳам бўлмай қолди! :)

P.S: Ҳазил ўз ўрнигакуя, турли хил чангларга аллергияси борларни тасаввур қиляпман. Ҳозир айни ўсимликлар гуллаётган давр. Беҳосдан аксириб юборган вақтида одамлар унга шубҳа билан, ҳудди коронавирус манбаидек боқишларини ҳис қилиш жуда ноқулай ҳолат... 😣

Нима учун аксирамиз?

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)