Мумбайдаги харобаларда яшовчиларнинг деярли 60 фоизида коронавирусга қарши иммунитет аниқланди
Мумбайдаги харобаларда коронавирусга қарши жамоавий иммунитетнинг энг юқори кўрсаткичи аниқланди - деярли 60 фоиз. Бу шаҳарнинг энг камбағал ҳудудларида COVID-19 тарқалишини секинлаштирган бўлиши мумкин.
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги энг қашшоқ учта туманда яшовчиларнинг 57 фоизида коронавирусга қарши антитаначалар аниқланди, деб ёзади Bloomberg. Тадқиқот июль ойида ўтказилган ва тахминан 7000 киши тестдан ўтган.
Бу дунёда коронавирусга қарши жамоавий иммунитетнинг маълум бўлган энг юқори кўрсаткичларидан бири, дея таъкидлайди агентлик.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Bloomberg.com
Herd Immunity May Be Developing in Mumbai’s Poorest Areas
Around six in ten people living in some of India’s biggest slums have antibodies for the novel coronavirus indicating they’ve recovered from infection, in what could be one of the highest population immunity levels known worldwide.
🦟 Чивин кўп чақадиган одамларнинг қони "ширин" бўладими?
Адабий тилда чивин, лекин воҳа томонларда пашша деб аталадиган, асосан кеч бўлганда фаоллашадиган бу ҳашорат чақмаган инсон кам топилса керак. Чивинларнинг фақатгина урғочиси қон сўриб озиқланади. Бизни чақишиданам кўра кўпроқ улар турли қон билан юқувчи касалликларни ҳам ташувчи бўлиши мумкин. Чивин чақиши натижасида келиб чиқадиган аллергик ва дерматологик ҳолатлар алоҳида мавзу. Ҳозир биргаликда чивин қандай одамларни кўпроқ чақиши ҳақида танишамиз.
Чивин кўп чақадиганларнинг қони ширинми? Ёки чақмайдиганларнинг "шохи" борми? Нега баъзиларни чақмайди?
Айтишларича, ҳар 10 кишидан 2 нафари чивинларни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда чорлайди. Бунинг сабаби бир нечта омилларнинг комбинациясига боғлиқ.
1⃣. Қон гуруҳнинг аҳамияти
1900-йилда Карл Ландштайнер одамда қон гуруҳлар (AB0) борлигини кашф этди. Аммо бизнинг қаҳрамон чивинларимиз буни ундан анча аввал кашф қилишган. 2004-йилда япон олимларининг тадқиқоти шуни кўрсатдики, чивинлар биринчи қон гуруҳига (0) эга бўлган одамларни иккинчи (A) ларга қараганда икки баравар кўпроқ чақишади. Япониялик тадқиқотчилар аниқладиларки, 85% одамлар териси орқали ажраладиган моддалар туфайли чивинларни жалб қиладилар.
2⃣. Карбонат ангидрид концентрацияси
Карбонат ангидрид концентрацияси кўп бўлган жойлар чивинларни ўзига тортади. Инсон нафас олганда кислород ютиб, карбонат ангидрид чиқаришини ҳисобга олсак, бу ҳаммага тушунарли.
3⃣ Жисмоний фаоллик
Чивинларни шунингдек, сут ва кислоталари, аммиак, мочевина ҳидлари ҳам ўзига тортади. Ҳар бир инсон териси ва ундан ажраладиган бундай моддалар даражаси ирсият билан боғлиқ. Кимдадир кўп, кимдадир кам.
4⃣. Терининг ҳусусий микрофлораси
Чивинларнинг одам териси нормал бактерияиал флораси билан боғликлиги ҳақида тадқиқотлар мавжуд. Маълум бўлишича, чивинлар терисида бактериялари кўп бўлган инсонларни "севишади".
5⃣. Пива
Ҳа, бу чивин деганлари пива ичган одамларни яхши кўришини исботловчи Япония олимларнинг тадқиқотлари мавжуд.
6⃣. Кийимнинг ранги
Чивинларда нафақат ҳид билиш, балки кўриш ҳам яхши ривожланган. Аниқланишича, қора, тўқ-кўк ҳамда қизил рангдаги кийимдаги инсонларга чивинлар кўпроқ яқинлашаркан.
7⃣. Ҳомиладорлик
Бир қатор тадқиқотлар ҳомиладор аёл чивинлар учун энг яхши ўлжа эканлигини тасдиқлайди.
Ҳозирда чивин (пашша)лардан ҳимояланишнинг турли усуллари мавжуд. Улар орасида ҳона гуллари, терига суртиш учун крем, ҳона учун аэразоллардан тортиб, электрон қурилмаларгача топиш мумкин. Ҳаммасининг ўз ўрни бор.
Ҳўш, сиз қайси усуллардан фойдалангансиз ва қайси бирида яхши натижаларга эришгансиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!
(Пастда ўзбекча пашшахона расми келтирилган)

Олимлар нима учун COVID-19 беморлари ҳид билишни йўқотишини аниқладилар
Аниқланишича, коронавирус ҳид сезиш нейронларига зарар етказмайди, у фақат ҳид сезишда иштирок этадиган ёрдамчи ҳужайраларга таъсир қилади. Шу сабабли, COVID-19 касаллигини бошдан кечирган одамлар ҳид сезиш ҳиссини умрбод йўқотолмайди, дея генетик тадқиқотчилар Science Advances журналида чоп этилган мақолада айтиб ўтдилар.
"Бу яхши янгилик, чунки COVID-19дан тузалгач, ҳид сезиш нейронлари нолдан тикланиши шарт эмас", дейди тадқиқот муаллифларидан бири Сандип Роберт Дутта.
Ҳиднинг йўқолиши коронавирус инфекциясининг энг кенг тарқалган белгиларидан биридир: турли манбаларга кўра, COVID-19 билан оғриган беморларнинг 22% дан 68% гача ҳид билиш ҳисси йўқолади.

Ҳиндистон миллиардлаб дозадаги вакцинани ишлаб чиқаришга тайёр
Дунёдаги энг катта вакцина ишлаб чиқарувчи компания Ҳиндистонда жойлашган. Серум институти бир йилда 1,5 миллиард дона вакцина дозасини тайёрлаш қувватига эга.
Шу компания Оксфорд университети ва "AstraZeneca" биргаликда коронавирусга қарши яратган, лекин ҳали синовлардан тўла ўтмаган вакцинани катта миқёсда ишлаб чиқаришни бошлабди. Мақсад вакцинага фойдаланиш учун рухсат берилганда, уни зудлик билан тарқатиш учун тайёр туриш.
Бу ишнинг хатари шундаки, агар вакцина синовлардан муваффақиятли ўтмаса, яъни фойдаланиш учун хавфли ёки яроқсиз деб топилса, компания миллионлаб долларга куяди. У шу рискни бўйнига олиб, олдиндан ишлаб чиқаришни бошламоқда. Нафақат Зерум институти, балки дунёнинг бошқа кўплаб компаниялари ҳам шу йўлдан бормоқда.
Зерумнинг яна бир ўзига хос жиҳати бор: у ишлаб чиқарилган вакцинани устига фойда қўйиб сотмас экан, фақат таннархини қоплаш учун минимум нархда сотишини эълон қилди.
Ҳиндистонда ишчи кучининг арзонлиги ва катта маштабда ишлаб чиқариш имконияти борлиги боис, вакцина анча арзонга тушиши тахмин қилинмоқда.
Зерум институти тарихи ҳақида қисқача маълумот: бу компания Ҳиндистоннинг бадавлат бир оиласига қарашли хусусий компания, 50 йил олдин от фермаси қошида ташкил қилинган. Дастлаб от қонидан олинадиган зардоб ишлаб чиқаришга ихтисослашган, кейинроқ бошқа турдаги вакциналарни ҳам ишлаб чиқаришга ўтган. Ҳозир дунёнинг энг катта вакцина ишлаб чиқарувчи компанияси.
Компания раҳбарининг айтишича, шу кунлар унинг телефони тинмаяпти: турли давлатлар раҳбарлари, вазирлар ундан вакцина сотиб олиш бўйича шартнома қилишни сўрашаётган экан. У вакцинанинг ярмини Ҳиндистонга, қолган ярмини эса камбағал давлатларга тарқатмоқчи эканини айтган. Бойлар навбатнинг охирида турсин, дебди. 😀
1,5 миллиард доза, албатта, бутун дунёга етмайди. Лекин у ва бошқа яна кўплаб давлатлардаги фармацевтика компаниялари биргаликда ишласа, бир йил ичида бутун дунё аҳолисини коронавирусга қарши вакцина билан таъминлаш мумкин.
Муҳими - шунча ҳаракатга яраша, ишлаб чиқаришга қўйилган ваксиналар синовлардан муваффақиятли ўтсин.
©Вашингтон кундалиги

NY Times
Indian Billionaires Bet Big on Head Start in Coronavirus Vaccine Race
The world’s largest vaccine producer, the Serum Institute, announced a plan to make hundreds of millions of doses of an unproven inoculation. It’s a gamble with a huge upside. And huge risks.
👍1
COVID-19 беморларида эшитиш функцияси ҳам бузилиши мумкинлиги аниқланди
Аввалроқ COVID-19 беморларида ҳид ҳамда таъм билиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида айтган эдик. Энди эса эшитиш билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда Манчестер университети олимлари хабар беришди. Уларнинг тадқиқот ишлари American Journal of Otolaryngology журналида чоп этилди.
Олимлар COVID-19 билан оғриган 121 беморни кузатдилар. 16 нафар беморда (13.2%) касалхонадан чиққандан икки ой ўтгач эшитишида муаммолар бўлганлиги маълум бўлди. Тадқиқот муаллифлари бу ҳолатга беморлардаги стресс ҳамда қабул қилинган турли хил дорилари билан боғлиқ, дея изоҳ беришмоқда.
Шу билан бирга, олимлар эшитиш қобилиятига бошқа бир қатор вируслар, жумладан қизамиқ, тепки ва менингит сабаб бўлганлигини таъкидламоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бунинг сабаби нейропатия бўлиб, унда эшитиш нервлари бўйлаб сигналларнинг мияга узатилиши бузилади. Эшитишнинг бузилиши билан боғлиқ чуқур тадқиқотлар давом этмоқда.
Кўриб турганингиздек, фанга маълум бўлганига эндигина 8 ой бўлган SARS Cov-2 вирусининг ҳусусиятлари ва унинг натижасида вужудга келадиган оқибатлар ҳамон ўрганилмоқда ва ҳар сафар янги маълумотлар кашф этилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

🐝 Асалари захри коронавирусга қарши иммунитет пайдо қилиши мумкин?!
Aсалари заҳри таркибида Covid-19 га қарши номаълум модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда PubMed нашри ҳам эълон қилди.
Хитойдаги тадқиқотларга асосланиб, вирус энг кўп тарқалган Ухан ҳудудида ҳам ҳалигача бирорта ҳам асаларичи COVID-19 га чалинмагани ҳақидаги хабар эълон қилинди.
Aсаларичиларни текширишнинг илк натижаларига кўра хитойлик шифокорлар асалари заҳрига қарши иммунитетнинг коронавирус инфекциясига қарши ҳимоя тизими бўла олади, деган тахминни илгари суряпти.
Асалари чақиши натижасида одамда аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.
Асалари захри билан даволаш фан тилида апитерапия деб номланади. Хитойлик шифокорларнинг сўзларига кўра, апитерапия натижасида стимулланиб, қонда кўпайган Т лимфоцитлар эвазига инсон иммун системаси коронавирусга қарши фаол бўлиши мумкин. Аслида, асалари захри иммунитетни стимуллаши, кўпгина касалликларга даво бўлиши ҳақида маълумотлар аввалдан маълум. Фикримча, бу борада Ўзбекистонда тадқиқот олиб бориш керак.
Агар апитерапия ўз самарасини берса бутун дунё COVID-19 га қарши самарали воситага эга бўлган бўларди. Апитерапия ҳақида яна гаплашамиз!

👍2
Aсалари заҳарининг фойдаси тўлиқ ўрганилганми?
🐝 Асалари захри – бу асаларининг ўзларини ҳимоя қилиш учун фойдаланадиган қуроли. Aммо инсонларда бу яллиғланишга қарши дори сифатида оғриқни энгиллаштирадиган ва сурункали яллиғланиш касалликларини, масалан, ревматоид артрит ва склерозни даволашда ишлатилган.
[1 , 2 , 3 , 4 , 5 , 6 , 7 ].
Aсалари заҳари носицептив ва нейротоксик таъсирга эга бўлишига қарамай, бир неча бор олиб борилган тадқиқотлар асаларичининг заҳарининг радиопротектив [8 ], антимутаген [9 ], яллиғланишга қарши [10 , 11 , 12 , 13 , 14], анти-носицептив [15 , 16 , 17 ] ва ҳаттоки саратонга қарши [18 , 19 , 20 , 21 , 22 , 23 , 24 ] самараси борлигини кўрсатган.
Асалари заҳари турли хил полипептидлар, ферментлар, аминлар, липидлар ва аминокислоталардан иборат мураккаб компонентли таркибга эга [25 , 26 , 27 ] бўлишига қарамасдан шифобахш таъсирлари ҳамон тўлалигича ўрганилмай қолмоқда.

Аёл жинсий гормонлари Коронавирусдан ҳимоя қилиши мумкин
Ҳозирда бутун дунё нигоҳи шу палакат тождор вирусда. Олимларнинг турли туман тадқиқотлари эълон қилинмоқда. Навбат жинсий гормонлар ҳақида.
AҚШ ва Перу олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда коронавирусдан ҳимоя қилувчи гормонлар аниқланди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, эстрогенлар SARS-Cov-2 вирусининг ҳужайраларга киришига тўсқинлик қилиши мумкин.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, эркаклар SARS-Cov-2 вирусининг оғир шаклига аёлларга қараганда кўпроқ мойил бўлади. Яъни COVID-19 кўпроқ эркакларда оғир кечади. Эҳҳ, биз эркаклар...
Эстрогенлар - аёл жинсий гормонлари коронавирусдан ҳимоя қилади. Олимлар SARS-Cov-2 вирусига қарши гормонлар механизмини тавсифлашди.
"Эстрогенлар ACЕ2 рецепторлари ва SARS-Cov-2 ўртасидаги гликан-гликан ва гликан-оқсилнинг ўзаро таъсирини бузади ва шу сабабли вируснинг ҳужайраларга киришига тўсқинлик қилиши мумкин", деб тушунтиради тадқиқотчи.
Олимларнинг таъкидлашича, эркакларнинг қонида ACЕ2 концентрацияси кўплиги туфайли COVID-19 билан касалланганларидан кейин ўлиш эҳтимоли кўпроқ. ACЕ2 бу оқсил бўлиб, у орқали коронавирус танадаги соғлом ҳужайраларга осонлик билан киради ва ҳужайрани нобуд қилади.
Лекин ACЕ2 юқоридаги жараёнга тескари равишда организмда SARS-Cov-19 натижасида зарарланган ўпкани ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди.
Ғалати-а? Аввал вирусни ҳужайрага киришига ёрдам беради, кириб бўлгач эса ўпкани зарарлаётган вақтда қаршилик кўрсатади. Мана шунақа гаплар. Ҳурматли эркаклар, ўзингизни эҳтиёт қилинг:)
ACE – Angiotensin converting enzyme

Шамоллашдан кейин қоладиган иммунитет Коронавирусга қарши самарали бўлиши мумкин
Шу вақтгача ҳеч ўйлаб кўрдингизми, нега янги коронавирус баъзиларда енгил ёки ўрта оғир формада, баъзиларда эса жуда оғир формада кечмоқда? Ҳавф гуруҳлари, ёндош касалликлар алоҳида мавзу, лекин ушбу тадқиқот кўпгина таҳминларга ойдинлик киритмоқда.
Машҳур Science журналида нашр этилган тадқиқотга кўра, шамоллаган одамларда ҳосил бўлган иммунитетнинг хотира ҳужайралари (Т-ҳужайралар) янги коронавируснинг антигенларини таний олади.
Aмерика Қўшма Штатларидаги Ла Жолла Институти (LJI) олимлари, баъзи одамларда оддий коронавирусларга қарши мавжуд бўлган Т-ҳужайрали хотира SARS-Cov-2 ни аниқ молекуляр структураларига қадар таниб олишлари мумкинлигини аниқладилар.
"Бу тадқиқот нима учун баъзи одамларда COVID-19 енгилроқ кечиб, баъзиларида эса оғирроқ кечаётганини тушунтиришга ёрдам беради", дейди тадқиқоти муаллифларидан бири Aлессандро Сетте.
Сетте ва унинг жамоаси томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, SARS-Cov-19 коронавируси билан умрида биринчи марта касалланган 40-60 фоиз одамларнинг иммун тизимида аввалдан вирусга қарши реакция берадиган Т ҳотира ҳужайралари бўлган.

Вакцинани шошилинч рўйхатга олиш ақлсизлик, ҳамда аҳмоқона қарор – мутахассис
🇰🇿 Қозоғистон COVID-19 вакцинасини барча клиник синовлар тугамагунича сотиб олмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
«Бизнинг мутахассисларимизнинг таъкидлашича, айни дамда дунёдаги энг яхши лабораториялар вакцинани ишлаб чиқишнинг учинчи босқичида туришибди. Олдинда ҳали тўртинчи босқич ҳам бор, ҳозирча уни ҳеч ким ўтказмаган. Фақат шу босқичдан кейингина халқаро сертификатлашув бўлиб ўтади. Бу қайси мамлакат ва қайси лаборатория бўлиши номаълум. Ҳамма кутмоқда», — дейди қозоқ ССВ ходими.
🇷🇺 Кеча Путин Россияда COVID-19 га қарши илк вакцина рўйхатга олинганини эълон қилган эди. У дорини хавфсиз дея даъво қилмоқда ва қизларидан бири уни ўзида қабул қилганини билдирмоқда.
Ғарб экспертлари Россиянинг инсониятнинг кенг кўламли синовлари ўтказилмасдан олдин коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказганини қоралаб чиқишди. Лондон университет коллежи қошидаги Генетика институти мутахассиси Франсуа Баллунинг фикрича, вакцинани шошилинч рўйхатга олиш "ақлсизлик, ҳамда аҳмоқона қарор".

Сиз "Аллергология ва клиник иммунология" йўналиши бўйича клиник ординатурада ўқишни истайсизми?
Мендан жуда кўпчилик бакалавр битирувчилари аллергология ва клиник иммунология йўналишида ўқиш бўйича йўл-йўриқ сўрашади. Кириш осонми? Бепул кириш мумкинми ва ҳоказо. Барчасига жавобим битта – Ҳа, шу соҳага ростан ҳам қизиқсангиз, етарлича базавий билимларга эга бўлсангиз, ишонч билан айта оламанки, сиз бемалол ушбу йўналишга кира оласиз!
Мен ўқиётган Тошкент тиббиёт академияси базаси ҳисобланган Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Марказида клиник ординатура мавжуд ва жорий йилда 14 нафар ординаторларни қабул қилиши кутилмоқда. Шу соҳада ўз келажагингизни кўра олсангиз, сизга шу соҳада ўқишни тавсия этаман. Ажойиб йўналиш!
Пандемия шароитида ҳавфсизлик нуқтаи назаридан қулайлик яратиш мақсадида, 2020-2021 ўқув йилида РИИАМ клиник ординатурасига "Аллергология ва клиник иммунология" мутахассислиги бўйича талабгорлардан хужжатлар ON-LINE тарзда қабул қилинади.
Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
1. РИИАМ директори проф. Разикова И.С. номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;
4. Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
5. Автобиография (ариза ва автобиография тушунарли дастхатда ёзилган бўлиши керак).
6. Тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида 086 шакл маълумотнома
7. 3х4 фотосурат (4 дона)
Шошилинг! Хужжатлар 20-августга қадар қабул қилинади. Ҳа айтганча, магистратурага ҳужжат топширган битирувчилар ҳам бемалол клиник ординатурага ҳам ҳужжат топшириб қўйишлари мумкин.
Телеграм манзил:
📬 +998 90 949 50 37
☎ +998 94 650 37 57
Қабул бўйича масъул ходим РИИАМ директор уринбосари Ахмедов Х.С

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрқувга мард боққан ШИФОКОРЛАР!
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганига бугун 5 ой тўлди. 5 ойдирки, шифокорлар тик оёқда, 5 ойдирки, улар бедор, 5 ойдирки, улар беморлари билан ҳаёт учун курашмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ушбу касалликдан соғайиш 85 фоизга етди.
"Шарқ" гуруҳи томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ ва унга тайёрланган ролик кўринмас душман билан олишаётган тиббиёт ходимлари ва марҳумлар хотирасига бағишланади.
Манба: qalampir.uz

EAACI allergen immunoterapiya @allergiya.pdf
5.2 MB
EAACI –Европа аллергия ва клиник иммунология академияси болаларда аллерген иммунотерапия (АИТ) бўйича янги қўлланма ишлаб чиқибди.
Ушбу қўлланмада қуйидаги мавзулар бўйича маълумотлар келтирилган:
👉 АИТ механизмлари ва биомаркерлари ҳақида умумий маълумот
👉 Катталар ва болалардаги АИТ фарқлари
👉 АИТ усулининг аллергик касалликлар профилактикасидаги таъсири
👉 Болаларда аллергик ринитни даволашда AИТ самарасини исботловчи далиллар
👉 Болаларда астмани профилактикаси ва даволашда AИТ далиллари
👉 Болаларда поллинозида АИТ кўрсатмаси: географик ва социологик хилма-хилликнинг таъсири
👉 Болалар уй чанги аллергиясида АИТ кўрсатмаси.
👉 Мўйнали ҳайвонлар ва болаларда кам учрайдиган бошқа аероаллергенга АИТ кўрсатмаси
👉 Болалардаги аллергик ринит ва астмада тери ости ёки сублингуал АИТ фарқлари
👉 Болаларда АИТ қўллашнинг амалий жиҳатлари
Қўлланма тўлиқ инглиз тилида!

Олимлар COVID-19 ни даволашнинг мутлақо янги усулини таклиф қилишди
Коронавируснинг оғир шаклига дучор бўлган беморларни заҳарланганлар каби даволаш мумкин. Бундай хулосага И.И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти мутахассислари келишди. Улар Сичуан университети олимлари фаразига асосланишмоқда.
Тадқиқотчилар фикрича, COVID-19 гемотоксик таъсирга эга бўлиб, эркин темир атомини гемоглобин молекулаларидан сиқиб чиқаради. Бу қон томирларининг шикастланишига, тромбнинг шаклланишига ва кўплаб органларнинг шикастланишига олиб келади. Худди шу оқибатлар гемолитик заҳар билан ўткир заҳарланган беморларда ҳам қайд этилади, бу эса қизил қон ҳужайраларининг йўқ қилинишига олиб келади.
Олимларнинг фикрига кўра, коронавирусли беморларда қизил қон ҳужайраларининг йўқ қилиниши ёки темиратки зардобида кўтарилиш ҳақида маълумот йўқ. Aммо, буни клиник ва лаборатория белгилари ёрдамида аниқлаш мумкин.

Ана ҳолос! Аллергология бўйича магистр бўлишни истаган 15 нафар талабгорнинг атиги 2 нафари ўқишга қабул қилинди
Квоталар бўш қолиб кетди!
Жорий йилда Тошкент тиббиёт академиясига "Аллергология ва клиник иммунология" йўналиши бўйича атиги 2 нафар магистр ўқишга қабул қилинди. Ваҳоланки, қабул квоталари сони 8 нафар эди (1 та грант, 7 та контракт).
1. Асалов Ғиёсиддин (Грант)
2. Саидвалиева Навола (Контракт)
Аввало ушбу икки магистрларимизни чин юракдан табриклаймиз! 6 та квота бўш қолиб кетгани чатоқ иш бўлибдида. Талабгор абитуриентлар танловда иштирок этишлари учун НИЗОМ бўйича мутахассислик фани блокидан 55 баллдан юқори тўплашлари шарт эди. 2 нафар талабгордан бошқа ҳечким 55 баллдан юқори тўплай олишмабди.
✅ Шундай қилиб, Тошкент тиббиёт академиясида ҳозирда жами 11 нафар аллерголог магистрлар таҳсил олишади (9 нафар 2-курс, 2 нафар 1-курс).
Ҳукумат йил сайин магистрларни кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда. Афсуски, кўпайиш ўрнига камайиб бормоқда.

Aстматик беморларнинг коронавирусдан вафот этиш эҳтимоли кам.
Яна бир янги тадқиқот натижалари эълон қилинди.
Бостонда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, астма билан касалланган беморларнинг COVID-19дан ўлиш эҳтимоли камроқ экан. Ушбу хулоса астматиклар, шунингдек, юрак хасталиги ва диабетга чалинган беморлар хавф остида эканлиги ҳақидаги илгари айтилган даъволарни ҳисобга олган ҳолда шов-шувларга сабаб бўлди.
Тадқиқот доирасида Массачусетс штатидаги соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари CОVID-19 касаллиги билан касалланган 562 нафар астматик беморни ҳамда шу ёшдаги 2686 нафар COVID-19 га чалинган, лекин астмаси бўлмаган беморларни кузатдилар. Иккала гуруҳдаги беморлар ҳам бир хил белгилар бўйича касалхонага ётқизилган ва тахминан тенг нисбатда ИВЛга эҳтиёж талаб қилинган (астмаси бор беморлар гуруҳида 3%, астмаси йўқ беморлар гуруҳида 4%).
✅ Кузатишлар шуни кўрсатдики, астма билан касалланганлар вирусдан ўлиш эҳтимоли 70 фоизга кам. Бундан ташқари тадқиқотда қатнашган COVID-19нинг оғир формасига чалинган 44 астматикнинг бирортаси ҳам вафот этмаган.
Ушбу таъсирга асосланган омиллар биз учун ҳали ҳам аниқ ҳулоса бермайди, дейди тадқиқот муаллифлари. "Бунда баъзи бир биологик механизмлар мавжуд бўлиши мумкин ёки биз астма дориларининг, масалан, кортикостероидларнинг мумкин бўлган ҳимоя таъсирини кўрган бўлишимиз мумкин", деб ёзади тадқиқот муаллифлари medRxiv порталида нашр этилган ҳисоботда.

16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!
Ҳар йили 16-октябр бутунжахон аллерголог-иммунологлар касб байрами сифатида нишонлаб келинади.
Аллергия термини фанга илк бора РАСМАН 1906-йилда Веналик педиатр Клеманс Фон Пирки томонидан киритилган.
Барча аллерголог ва клиник иммунологларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман!
Айтганча, 16-октябр Анестезиологларнинг ҳам касб байрами ҳисобланади.

Дексаметазон бу гормон! Ўзбошимчалик билан бетартиб қўлламанг!
Сўнгги янгиликларга кўра, дексаметазон COVID-19 касаллигида ўлим ҳавфини 30%га камайтириши аниқ бўлибди. Ва бу хабар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Эртадан ҳамма ёппасига шу дорини қабул қилишни бошлаши ҳам мумкин балки. Шу сабаб аҳолини бироз бўлсада огоҳликка чақириш мақсадида ушбу постни ёзишга қарор қилдим.
CОVID-19 асоратларига қарши самарали эканлиги исботланган яллиғланишга қарши дори дексаметазон тромбозга мойилликни кучайтириши ва ошқозон ярасини келтириб чиқариш каби кўплаб ножўя таъсирга эга эканлигини унутмаслик керак. Шунинг учун, дексаметазонни фақатгина мутахассислар тавсия қилиши керак.
✅ Дексаметазон - бу яллиғланишга қарши ва иммуносупрессив (иммунитетни туширадиган) таъсирга эга бўлган стероид бўлиб, ревматоид касалликлар, бронхиал астма, аллергик реакциялар, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва бошқа кўплаб касалликларни даволаш учун ишлатилади.
Коронавирус инфекциясига чалинган 6 мингдан ортиқ беморни қамраб олган RECOVERY клиник тадқиқоти натижаларига кўра, дексаметазон ўпка сунъий вентиляция аппаратига уланган COVID-19 билан касалланган беморларнинг ўлим кўрсаткичини учдан бир қисмга камайтирди.
Шундан сўнг, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари ушбу натижаларни "илмий ютуқ" деб атади. Бироқ, ушбу тадқиқот ҳали ҳам қайта кўриб чиқилмаган ва бирон бир илмий журналда нашр этилмаган.
❓Нега дексаметазонни эҳтиёткорлик билан олиш керак?
Дексаметазоннинг ножўя таъсирларига – тромбозга мойилликнинг ошиши, қон босимининг кўтарилиши, қонда глюкоза миқдори кўпайиши, ошқозон ярасини келтириб чиқариши ва бошқалар киради.
⚠ Алоҳида таъкидлаш керакки, дексаметазон жиддий ножўя таъсирларга эга жиддий ҳолатлар учун мўлжалланган жиддий препаратдир. Шунинг учун, тажрибали шифокоргина дексаметазонни тавсия қилгани мақсадга мувофиқ.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Шифокор кўрсатмасисиз гормонал препаратларни қўлламанг!

Новости Mail.ru
ВОЗ сообщила о «научном прорыве» в лечении COVID-19
Британские медики представили результаты применения препарата дексаметазон для коронавирусных больных. Он на 30 снижает смертность среди тяжелых больных, которые подключены к аппаратам ИВЛ.
👍1
Атопик дерматит сабабларидан биттаси ген билан боғлиқ
Aмерика Дерматология Aкадемиясининг маълумотларига кўра, атопик дерматит билан касалланган одамларда филаггрин оқсилини ҳосил қилувчи ген мутацияга учраган бўлади.
✅ Филаггрин - бу терининг соғлом ҳимоя барьерини (тўсиғини) сақлашга ёрдам берадиган, эпидермис дифференциясига ва тери гидратациясига жавоб берувчи оқсил.
Филаггрин етишмовчилиги терининг ўтказувчанлигига таъсир қилади: эпидермиснинг зичлиги бузилади ва натижада терининг намлиги йўқолади. Тери ҳимоя функциясининг пасайиши туфайли аллерген ва бактериялар унинг ички қатламларига осонлик билан кириб боради ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин.
Шунинг учун, атопия билан касалланган кўплаб одамларнинг териси жудаям қуруқ бўлиб инфекция ва аллергияга кучли мойил бўлади.
📈 Aтопик дерматитга чалинган болалар аллергияга бошқаларга нисбатан кўпроқ мойил бўлиб, унинг энг оғир кўринишларидан бири бронхиал астмадир!
Атопик дерматит патогенезиида филлагрин гени мутатсиясининг роли ҳақида ушбу мақолада яхши маълумотлар берилган экан.
https://cyberleninka.ru/article/n/rol-mutatsiy-gena-filaggrina-v-patogeneze-atopicheskogo-dermatita/viewer