Доктор Аллерголог
2.37K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега Ўзбекистонда шифокорларнинг маоши жудаям кам? Нега эндигина тиббиёт институтини тамомлаган УАШ бирламчи бўғинда ишлашни истамайди?

Ойлик маош камлигининг сабаби депутатлар томонидан таҳлил қилинибди ва асосий айбдор ким эканлиги жонли эфир вақтида айтилди.

🎥 Батафсил видеода

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
​​Халқаро Аллерголог ва Клиник Иммунологлар Конгрессига марҳамат!

27-28 сентябр кунлари Тошкент шаҳри "Зарафшон" киноконцерт залида "Аллергик касалликларни ташҳислаш ва даволашнинг инновацион усуллари" номли Халқаро катта конгресс бўлиб ўтади. (Аввалроқ Wyndham меҳмонхонасида бўлиши ҳақида айтган эдим, жой ўзгарибди)

Ушбу Халқаро Конгресс Республика Илмий Ихтисослаштирилган аллергология маркази ташаббусида олиб борилади.

Россия федерациясидан, Ҳиндистондан академиклар ҳамда профессор аллерголог ва клиник иммунолог шифокорлар келиши кутилмоқда. Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов жаноблари очиб берадилар.

Маърузалар ўқилади, саволлар берилади, баҳс мунозаралар билан қизиқарли тарзда ўтиши кутилмоқда. Тадбир охирида (28-сентябр) қатнашчиларга сертификатлар тақдим этилади.

Қатнашиш истагида бўлган қизиқувчилар бўлса, марказимизга мурожаат қилишингиз мумкин (Янги ТошМИ, 8-бино, 1-қават).

Насиб қилса, тадбир янгиликларини шу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин.

👉"Доктор Аллерголог"
Ажойиб кадр!

Ёруғ дунёга ҳуш келибсан, болажон)

👉 @allergiya_uz
Халқаро Конгресс бошланиш арафасидамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланди. (Алишер Шодмонов келгани йўқ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухсимов Мунис Мухлисович
Докладлар ўқилмоқда.
Москвалик аллерголог профессор Феденко Е.С ўзининг "Аллергик касалликларни даволашдаги замонавий йўналиш" номли докладларида аллергик реакцияларда қўлласа бўладиган эффектив препарат — "Биластин" самаралари ҳақида айтиб ўтдилар.

Маълумот учун, "Биластин" бу биз билган "Никсар" препарати. Батафсил

👉 @allergiya_uz
Ҳиндистонлик Пулмонолог профессор Манав Маҳанда ўзининг "Респиратор аллергозларни даволашдаги замонавий методлар" номли докладларини бошладилар.

👉 @allergiya_uz
Халқаро Конгресс бўлаётган бир пайтда ТТА маркетинг бўлимидан мудҳиш хабар эълон қилинди!

Айтишларича, Клиник ординатура учун тўлов контракт миқдори

Стипендия тўловини ҳисобга олган ҳолда:
27 596 420 сўм

Стипендия тўловини ҳисобга олмаган ҳолда:
8 289 630
сўм.

Салкам 28 млн сўм!!!

Ҳамма ТТА ординатрларни табриклайман (сабр тилайман). Яшасин сифатсиз таълим ва қиммат контракт!

👉 @allergiya_uz
Россиялик аллерголог профессор, академик Лусс Л.В бизга аллергик касалликларни даволаш бўйича замонавий ёндашув ҳақида доклад қилмоқдалар

👉 @allergiya_uz
Конгресснинг 2-(охирги) куни!

Республика аллергология илмий маркази рахбари Розикова Илмира Садуллаевна бошчилигида Республикамизнинг барча аллергологлари иштирокида келгуси қилинадиган ишлар тўғрисида суҳбат олиб борилди, тегишли кўрсатмалар берилди.

👉 @allergiya_uz