This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланди. (Алишер Шодмонов келгани йўқ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухсимов Мунис Мухлисович
Москвалик аллерголог профессор Феденко Е.С ўзининг "Аллергик касалликларни даволашдаги замонавий йўналиш" номли докладларида аллергик реакцияларда қўлласа бўладиган эффектив препарат — "Биластин" самаралари ҳақида айтиб ўтдилар.
Маълумот учун, "Биластин" бу биз билган "Никсар" препарати. Батафсил
👉 @allergiya_uz

Ҳиндистонлик Пулмонолог профессор Манав Маҳанда ўзининг "Респиратор аллергозларни даволашдаги замонавий методлар" номли докладларини бошладилар.
👉 @allergiya_uz
👉 @allergiya_uz
Халқаро Конгресс бўлаётган бир пайтда ТТА маркетинг бўлимидан мудҳиш хабар эълон қилинди!
Айтишларича, Клиник ординатура учун тўлов контракт миқдори
Стипендия тўловини ҳисобга олган ҳолда:
27 596 420 сўм
Стипендия тўловини ҳисобга олмаган ҳолда:
8 289 630 сўм.
Салкам 28 млн сўм!!!
Ҳамма ТТА ординатрларни табриклайман (сабр тилайман). Яшасин сифатсиз таълим ва қиммат контракт!

Россиялик аллерголог профессор, академик Лусс Л.В бизга аллергик касалликларни даволаш бўйича замонавий ёндашув ҳақида доклад қилмоқдалар
👉 @allergiya_uz
👉 @allergiya_uz
Конгресснинг 2-(охирги) куни!
Республика аллергология илмий маркази рахбари Розикова Илмира Садуллаевна бошчилигида Республикамизнинг барча аллергологлари иштирокида келгуси қилинадиган ишлар тўғрисида суҳбат олиб борилди, тегишли кўрсатмалар берилди.

Конгресс ҳақида якуний ҳулоса қилмоқчиман (Магистр нуқтаи назаридан)
Бир сўз билан айтганда, ажойиб ўтди. Ҳарқалай, биринчи сафар учун жуда яхши. Конгресс мезбони бўлганимиз учунми ёки бошқами, бизда катта таассурот қолдирди. Анча мунча эсда қоладиган кун бўлди. Ташкилий масалаларда айрим камчиликлар бўлди, менимча. Ўйлашимча, кутилганданда кўпроқ меҳмонлар келди. Ҳиндистондан, Россиядан келишди. Айрим кутилган меҳмонлар эса турли сабабларга кўра кела олишмади. (А.Шодмонов, О.Назаров Л.Тўйчиев)...
... Нима ҳам дердик, келгусида яна шунақа конгресслар бўлаверсин деб қоламиз. Келолмаганларга кейинги сафар келиш насиб этсин.
👉 @allergiya_uz
Бир сўз билан айтганда, ажойиб ўтди. Ҳарқалай, биринчи сафар учун жуда яхши. Конгресс мезбони бўлганимиз учунми ёки бошқами, бизда катта таассурот қолдирди. Анча мунча эсда қоладиган кун бўлди. Ташкилий масалаларда айрим камчиликлар бўлди, менимча. Ўйлашимча, кутилганданда кўпроқ меҳмонлар келди. Ҳиндистондан, Россиядан келишди. Айрим кутилган меҳмонлар эса турли сабабларга кўра кела олишмади. (А.Шодмонов, О.Назаров Л.Тўйчиев)...
... Нима ҳам дердик, келгусида яна шунақа конгресслар бўлаверсин деб қоламиз. Келолмаганларга кейинги сафар келиш насиб этсин.
👉 @allergiya_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бу_қизиқ
Кунларнинг бир куни Кубалик 78 ёшли қария Пепе Касанас чаён топиб олади ва унинг захри орқали тасодифан ўзининг ревматизм касаллигини даволайди.
Чаённинг табиий дориси олимлар томонидан узоқ вақт ўрганилмасдан қолмади.
Ўрганишларда аниқландики, Куба давлатида учрайдиган кўк чаён (Rhopalurus junceus) захри яллиғланишга қарши ва оғриққа қарши таъсир қилиши исботланади.

Аллергиянинг ёқимсиз аломатларида беморлар кўпинча аллергенни айблайди (қайсидир уй ҳайвони, мева, ўсимлик чанги ва ҳоказо). Бироқ, бу нотўғри тушунча. Mуаммо аллергияни қўзғатган моддада эмас, балки беморнинг иммун тизимида ётади!
1989-йилда Давид П. Страчан томонидан илгари сурилган Гигиенанинг таъсири назариясига кўра, гигиена қоидаларига амал қилишга ўтиш инсон организмнининг кўплаб антигенлар билан алоқа қилишини олдини олади. Бу эса иммун тизимига етарлича юк тушмасликка сабаб бўлади (айниқса болаларда).
Инсон организмни доимо муайян хавфга қарши курашишга мослашган қилиб яратилганлиги боис, хавф бўлмаганда иммун тизими бехатар саналадиган моддаларга ҳам реакция қила бошлайди. Ушбу назария Англияда кўп фарзандли оилаларидаги болалар битта фарзандли оилалардаги болаларга нисбатан экзема ва аллергик ринит билан камроқ касалланиши сабабини тушунтириб бериш учун ишлаб чиқилганди.
Аллергия бемор иммун тизимининг "хато" ишлаши туфайли келиб чиқади. Аллергияни даволашнинг замонавий усуллари ҳам асосан иммун тизим фаолиятидаги ўша "хато"ни тўғирлашга қаратилади.
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)

Ўқинг, фақат йиғламанг!
Ўзбекистон Республикасида тиббиёт соҳасида ўқишнинг нархлари (ТТА мисолида)
1 йиллик стипендия нархлари стипендия билан бирга энг ками 13 млн 332 мингдан бошланиб, энг қиммати 27 млн 934 минггача боради.
Тиббиёт олийгоҳларида клиник ординатуранинг бир йиллик контракт тўлови стипендия билан 27 млн 596 мингни ташкил этади.
Переводчилар учун ёмон хабар!
Чет эл олийгоҳидан юртимизга "перевод" қилиб келган бакалавр талабаси учун йиллик контракт нархи стипендия билан 19 млн 46 мингни, магистр учун эса 19 млн 681 мингни ташкил этмоқда.
#АнаСенгаЎшаКайф
Қўшимча маълумот!
Тиббиёт институтини битирган УАШ шифокорнинг қўлига тегадиган 1 ставка ойлик маоши 1.5 млн!!!

Aллергияни ташхислаш усули қандай олиб борилади?
Aллергияни аниқлашнинг бир неча йўллари бор. Аввало аллергологик анамнез йиғилади. Аллерголог беморга бир қанча саволлар бериш орқали ўзига маълумотлар йиға бошлайди. Саволлар асосан аллергиянинг келиб чиқиши, нимадан сўнг бошлангани, қачон ва қайси вақтда пайдо бўлиши, алергия симптомлари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оилангизнинг бошқа аъзоларида бирор нарсага аллергия борми, дея сўралади.
Анамнездан сўнг, аллергияни аниқлаш учун, заруратга қараб бир неча тестлар ўтказилади. Қуйида баъзиларига мисоллар келтираман:
🦠 Қон таҳлили – инсон иммун тизими томонидан чиқарилган IgЕ антитаналари даражасини ўлчанади. IgE антитаналар умумий ва специфик бўлиши мумкин. Специфик IgE айнан қайси аллергенга нисбатан аллергия кузатилганлигини аниқлашда ёрдам беради. Ушбу синов баъзида радиоаллергерсорбент тести (RAST) деб ҳам аталади.
🦠 Скарификация ёхуд терини тилиш тести – ҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Tерини махсус скарификатор ёки шпритснинг учи билан тирналади ва бу жойга титри камайтирилган махсус аллергенлар қўлланилади. Aгар тери реакцияси мусбат бўлса — қичишиш, қизариш ва шишиш аллергия мавжудлигини билдириши мумкин.
🦠 PATCh тести — асосан дерматит бўлган беморларда (экзема) қўлланилади . Белга шубҳа қилинаётган аллерген керакли миқдорда махсус металл дискларга қўйилиб бириктирилади. Шифокор 48 соатдан кейин терининг реакциясини текширади. Бунда ҳам реакция мусбат бўлса аллергик белгилар кузатилади.
Диққат! Синамалар махсус аллергологик кабинетларда аллерголог шифокор ёки махсус ўқитилган тиббий ҳодим ёрдамида амалга оширилади.
Ҳозирча шулар, замонавий молекуляр диагностика ҳақида кейинроқ яна гаплашамиз. У каттароқ мавзу. Бугунча чуқурлашиб кетмайлик))

👍3❤1
Аллергологик сўровнома!
Ҳаётингизда ақалли бирор марта аллергиядан азият чекканмисиз? Чангларга, қайсидур маҳсулот, препарат ёки ҳашаротларга нисбатан аллергиянгиз борми?

Anonymous Poll
71%
Ҳа, аллергиям бор
22%
Йўқ. Аллергиям умуман йўқ
7%
Эслолмайман
16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!
Ҳар йили 16-октябр бутунжахон аллерголог-иммунологлар касб байрами сифатида нишонлаб келинади.
Аллергия термини фанга илк бора РАСМАН 1906-йилда Веналик педиатр Клеманс Фон Пирки томонидан киритилган.
Барча аллерголог ва клиник иммунологларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман!
P.S: Айтганча, 16-октябр Анестезиологларнинг ҳам касб байрами ҳисобланади.

Тиббиётдаги тор мутахассисларнинг байрам кунлари. (йил давомидаги)
Шифокорларга юборинг!
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
Шифокорларга юборинг!
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
Совуққа нисбатан аллергияни эшитганмисиз?
Эсингизда бўлса, сувга нисбатан аллергия ҳақида гаплашган эдик. Ноёб аллергиялар ҳақида маълумот беришда давом этамиз.
Ҳа, охирги вақтда кунлар анча совиб кетяпти. Қиш фасли ким учундир қувонч олиб келади, кимдур учун "азобга" айланади. Об-ҳаво совиши билан айрим тоифадаги одамлар бошқа одамларга нисбатан меёрдан кўпроқ безовталана бошлайди. Юзлари, қўллари қичишаверади, тинчи бузилади. Ҳозир айнан шу инсонлар ҳақида гаплашамиз.
Ҳўш, айнан кимларда совуққа аллергия кузатилади?
Бу аллергияни кўпчилик эшитманандир, аммо касаллик бор ва исботланган. Совуққа аллергия псевдоаллергик реакциялар гуруҳига киритилган. Қиш ойларида очиқ ҳавога чиққанингизда юзингизда, қўлларингизда, ёки умуман совуқ ҳаво тегаётган танангизда майда тошмалар тошса, қизариш бўлса, қичишаверса, демак сизнинг терингизда совуқ ҳавога нисбатан аллергик реакция кузатилмоқда.
Нега айнан менда совуққа аллергия кузатилади? Бошқалардан фарқим нима?
Ушбу саволни нафақат совуққа аллергияси борлар, балки бошқа аллергик касалликлар билан оғриган беморлар ҳам ўз ўзларига беришади. Гап шундаки, бу аллергик реакциялар асосида иммун тизиминнинг индивидуал хусусиятлари ётади. Айримларда бу каби дерматозларга туғма мойиллик бўлади. Айнан Совуқ ҳавонинг агрессив таъсирига нисбатан беморнинг териси таъсирчан бўлади. Совуқ ҳаво ҳаммада ҳам аллергия чақирмайди. Ўрганилишича, совуқ ҳаво таъсирида айрим одамлар танасида ноёб патологик оқсил – криоглобулин ишлаб чиқарилади. Совуқ ҳаво таъсири қанча кўп давом этса, ушбу оқсил ҳам кўп ҳосил бўлади ва аллегрик реакция ҳам шунча жиддий кеча бошлайди. 10°C даражадан паст ҳароратларда совуқнинг агрессив таъсирида теридаги семиз ҳужайралар ёрилиб ичидан гистаминлар ажралиб чиқа бошлайди. Гистамин таъсирида тери қичийди, қизаради, эт жунжикади, кейинчалик тошмалар бутун танага тоша бошлайди. Беморда бу дискомфорт вазиятда баъзан бош оғриши мумкин.
Совуққа аллергиянинг умумий симптомлари қуйидагича:
– Крапивница яъни, эшак еми;
– Қаварчиқ тошмалар;
– Иситма, умумий ҳолсизлик;
– Квинки шиши;
– Бронхоспазм (бўғилиб қолиш), овоз бўғилиши, ҳансириш;
– Анафилактик шок.
Даволаш қандай олиб борилади?
Специфик давоси йўқ. Бошқа аллергиялар каби антигистамин препаратлар, гормонлар ва бошқа дорилар билан мутахассис аллерголог назоратида даволадилар. Ушбу дорилар аллергик реакция жараёнини енгил кечишига ёрдам беради. Бу дегани, аллергияга қарши дори ичиб олиб совуқда юраверса бўлади дегани эмас. Бефойда.
Шунчаки ҳаёт тарзни ўзгартириш орқали аллергиядан сақланиш мумкин!
Бемор иложи борича совуқ ҳавога чиқмасдан, чиққанда ҳам танани совиб кетишидан сақлаган ҳолда иссиқ кийиниб, беками кўст яшаш мумкин. Овқатланишда гипоаллерген парҳезга риоя қилиш шарт. Агарда бошқа сурункали касаллиги бўлган ҳолатда даволаниш керак. Спорт билан шуғулланиш, асабийлашмаслик, тўйиб ухлаш орқали бемор ҳаёт тарзини яхшилашга эришиши мумкин.
Сиз билан Аллерголог ва клиник иммунолог Жасур Давлатов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат.
🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)

👍2❤1