Доктор Аллерголог
2.4K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
БУРУНГА ДОРИ ТОМИЗГАНДА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунга дори томизганда рўза очилади. Чунки томизилган дори ҳалқум орқали ичкарига ўтади. Сиз Рамазон ойи давомида махсус суртма (маз) шаклидаги дори воситалардан фойдаланишингиз, уни бурнингизнинг ичига суртиб, димоғингизни очишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍13❤2
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рўзадор одам турли мақсадларда қон топшириши мумкин, бу иш билан унинг рўзаси очилмайди. Чунки рўза ичга кирувчи нарсалар сабабли бузилади. Лекин рўзадор қон топширса, заифлашиб қоладиган бўлса, макруҳ бўлади. Бу ҳолатда қон топширишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍3
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍8
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Камқонлик касаллиги билан касалланганман 10 йил аввал. Шифокорлар ўшанда рўза тутиш мумкин эмаслигини айтишган. Бу ҳолатда нима қилсам тўғри бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бемор киши рўза тутса, касаллиги оғирлашса ёки касаллик чўзилишидан қўрқса Рамазон ойи рўзасини тутмаслигига шариатимиз рухсат беради. У киши тузалганидан кейин рўзанинг қазосини тутиб беради. Тузалишидан умид бўлмаса, рўзанинг фидясини беради. Бемор киши рўза тутиш масаласида дину диёнатдан хабари бор, моҳир шифокор ёки табиб билан маслаҳат қилиб, унинг кўрсатмасига амал қилишлари керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍10
​Аллергик колит нима?

✅ Аллергик колит - бу бола иммун тизимининг сигир сутидаги оқсилларга ҳаддан ташқари реакция қилиши ва йўғон ичакнинг яллиғланишига олиб келадиган ҳолат.

🐄 Асосий сабабчи – сигир сути! Баъзи болаларда бу касаллик жуда кам симптомлар билан кечиши, баъзиларида эса, агар эмизикли онанинг эрталабки кофесида озгина сут бўлса ҳам, боланинг ахлатида қон пайдо бўлиши мумкин.

Аллергик колит кам учрайди. Асосан чақалоқларнинг 2-3 % қисмида кузатилади. Айниқса, озиқ-овқат аллергияси, астма ёки бошқа аллергияси бўлган оилалардаги чақалоқларда бу ҳолатни ривожланиш хавфи бироз юқорироқ.

Аллергик колит симптомлари

👶🏻 Симптомлар чақалоқ 6 ойлик бўлгунга қадар пайдо бўлмаслиги мумкин бўлса-да, кўпчилик чақалоқларда ҳаётнинг дастлабки 2 ойида аломатлар пайдо бўлади. Кўпгина чақалоқларда симптомлар енгил кечади, аммо вақти-вақти билан ёмонлашиши мумкин.

Аллергик колит билан касалланган бола жуда безовта бўлиши мумкин, уни тинчлантириш қийин ва ахлатда қон доғлари ёки чизиқлари пайдо бўлиши мумкин. Баъзи чақалоқларда диарея ва қусиш бўлиши, баъзиларида эса аллергик ринит ёки атопик дерматит каби аллергиянинг бошқа шакллари учраши мумкин.

❗️Касалликнинг ўзига хос хусусияти – симптомлар фақатгина ичаклар билан боғлиқ муаммолар билан кечади. Терида тошмалар, Квинке шишлари, анафилактик реакциялар деярли учрамайди.

Аллергик колитнинг сабаблари нима?

🤰Аллергик колит ҳомиладорлик даврида онанинг иммунитет тизимидаги ўзгаришлар ва боланинг ўз иммунитет тизимининг етук эмаслиги туфайли юзага келади. Аммо нима учун баъзи чақалоқларда бу ҳолат ривожланади, бошқалари эса йўқлиги ҳалигача номаълум.

🧬 Шунингдек, генетик омил катта аҳамиятга эга. Чунки озиқ-овқат аллергияси, астма ёки аллергик ринити бўлган оилалардаги чақалоқларда аллергик колитга чалиниш эҳтимоли кўпроқ.

Аллергик колит қандай аниқланади?

Агар чақалоғингиз жуда инжиқ бўлса ва унда қусиш ва қоринда газ пайдо бўлишини сезсангиз, аввало педиатрга мурожаат қилиш яхши. Шифокор чақалоқнинг ахлатида қон бор-йўқлигини текширади. (Микроскоп орқали кўриш мумкин бўлган қон бўлиши мумкин) Агар қон топилса, аломатлар кўпинча аллергик реакциядан келиб чиқади. Кейин эса аллерголог шифокорига мурожаат қилишингиз лозим.

IgE анализ одатда норма чиқиши мумкин. Чунки бу касаллик секин-кечар (IgE га боғлиқ бўлмаган) турдаги аллергик реакциялар гуруҳига киради. Шу сабабли ҳам ташхис қўйишда мураккабликка сабаб бўлади.


🌾 Сигир сути оқсилига аллергияси бўлган чақалоқларнинг тахминан 30 фоизи соя оқсилига ҳам аллергия учрайди, шунинг учун, агар сигир сутидан сақланган диетадан кейин ҳам симптомлар йўқолмаса, эмизикли онага соя ва сут маҳсулотларидан воз кечиш тавсия этилади.

Чақалоқнинг ўзини яхши ҳис қилиши, камроқ асабийлашиши, вазн ортиб бориши - бу даволанишнинг яхши кетаётгани белгиларидир.

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏6❤2
Ёмғирда ўзингизни яхши ҳис қиласизми?

Ёмғир ёғиши – аллергияси бўлган беморларга одатда яхши таъсир кўрсатади, чунки ёмғир ҳавони тозалаб, чанг ва бошқа аллергенларни ювиб ташлайди. Бу эса аллергик реакцияларни камайтириши мумкин.

❌ Бироқ, баъзи беморлар нам ва совуқ ҳаво туфайли ўзларини ёмон ҳис қилиши ҳам мумкин, айниқса, агар уларнинг нафас олиш йўллари сезгир бўлса.

Ҳар бир беморнинг ҳолати индивидуал бўлиб, ёмғирли об-ҳаво уларга қандай таъсир қилишини аниқ айтиш қийин.

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤1
Рамазон хайити муборак бўлсин!
👍31
Беморларга эслатма!

❌ Менда қандайдир ўзим ўйлаб топган "сехрли" даво тактикаси мавжуд эмас. Мен энг охирги жаҳон стандартлари, яъни протокол (guideline) асосида даволашни афзал кўраман. Асосан Европа ва АҚШ стандартларини кузатиб бораман.

Зеъро, жахон стандартлари беморга энг минимал зарар етказадиган дорилар орқали максимал самарага эришиш учун кўплаб тадқиқотларда самарасини исботлаган дорилар орқали босқичма-босқич ўтишни афзал кўради. Ва бу энг оқилона тактика!

❌ Кераксиз витамин ва БАДлар;
❌ Кучли инъекцион гормонлар;
❌ Таъсири исботланмаган муолажалар;
❌ Уколни ностандарт жойларга қилиш;
❌ Полипрагмазия (кўп дори буюриш)

Ва ҳоказоларни ёқлайвермайман. Содда қилиб айтганда, исботланган тиббиёт томонидаман.

(Антибиотиклар фақат бактериал инфекцияда қўлланилиши керак, вирусли касалликларда эмас. Антигистаминлар фақатгина гистамин медиатори сабаб ривожланаётган яллиғланишда қўлланилади дейдиганларданман)

Даволаш ҳар доим осонидан мураккабига, безараридан зарарлисига қараб босқичма-босқич олиб борилиши керак. Бу аввало бемор учун фойдали!

Лекин баъзи беморларга бундай тактика ёқмайди. Атиги, 1 тагина таблетка ва битта спрей ёзди, укол ва капельница буюрмади, яхши врач эмас экан деб бошқа врач излашга тушишади. Начора, бунга кўникиб кетганмиз. Танловни ҳарким ўзи қилади :)

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40👏5👌3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ишларида муаммоларингиз борми? Режаларингиз ўхшамаяптими?

Бежизга эмас.
Ҳар бир ишда ҳайр бор.
Демак, нимадирни тўғрилаш керак...

Муҳими, Аллоҳнинг назаридан тушманг!

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤6
Sardor Gafuroff - Ketsammikin (Ko ylagimning rangi o chdi)
<unknown>
Кўйлагимнинг ранги ўчди
Кафан олиб кийсаммикин?
Гуноҳларим шу қадарки
Қабр қазиб ётсаммикин?


Телба дерлар мени кимлар
Қалби дунё билан бандлар!
Қалбин олиб ҳақни излаб
Саҳроларга кетсаммикин?

Не есамда йўқ роҳатим
Сув ичмайин ўлсаммикин?
Тирик юрсам руҳим фалаж
Кўзим ўйиб олсаммикин?

Кирарманми жаннатга деб
Йиғлар Абу Бакир Сиддиқ
!
Улар жаннат аҳли эди
Мен оловда ёнсаммикин?

Яхши мусиқа –
руҳиятга озуқа!


💬Telegram  📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢17👍8
​Тиббиётнинг қандай турлари бор?

Тиббиётнинг бир нечта асосий турлари бор, уларнинг ҳар бири муайян ёндашув ва фалсафага асосланган. Қуйида энг машҳурларини тушунтириб бераман:

✅ Исботланган тиббиёт (доказательная медицина) – Илмий тадқиқотлар ва клиник тажрибаларга асосланган тиббиёт. Яъни, муолажалар ва дорилар самарадорлиги исботланган бўлиши керак. Бу энг ишончли туридир.

✅ Превентив тиббиёт – Касалликларни олдини олишга қаратилган. Бу соғлом турмуш тарзини шакллантириш, вакцинация, парҳез ва мунтазам тиббий кўрикларни ўз ичига олади.

✅ Анъанавий тиббиёт – Турли халқларнинг узоқ йиллик тажрибасига асосланган табиий муолажалар, халқ табобати, ўсимликлардан фойдаланиш. Масалан, Хитой табобати ёки Аюрведа.

✅ Функционал тиббиёт – Касалликларни фақат симптомлар асосида эмас, балки бутун организмни ҳисобга олган ҳолда даволаш. Одатда овқатланиш, стресс, иммунитет ва турмуш тарзига урғу беради.

✅ Интегратив тиббиёт – Исботланган ва анъанавий тиббиётни бирлаштирган ёндашув. Масалан, шифокор беморга дорилар билан бирга ўсимлик чойлари ёки медитацияни тавсия қилиши мумкин.

✅ Гомеопатия – Жуда оз миқдордаги моддалар билан организмни "ўзини-ўзи даволаш" тизимини ишга туширишга асосланган. Лекин бу усул илмий жиҳатдан исботланмаган.

✅ Энергетик ва муқобил тиббиёт – Биоенергетика, ёга ва игна билан даволаш сингари усулларни ўз ичига олади. Илмий жиҳатдан ишончли далиллар етарли эмас.


Қайси бири энг ишончли?

Энг ишончли ва самарали тиббиёт исботланган тиббиётдир, чунки у аниқ илмий тадқиқотлар ва клиник синовлар асосида тасдиқланган. Шифокорлар ҳам одатда шу тиббиётга таянадилар.

Фикримча, Ўзбекистон шароитида шифокор учун айнан бир турдаги тиббиёт турига амал қилиб ишлаш мураккаб. Беморнинг билими, психологик ҳолати ва касаллик турига қараб кўп ҳолатларда аралашиб кетади ҳаммаси. Шахсан ўзим асосан исботлаган ҳамда қўшимча тарзда превентив тиббиётдан фойдаланишни маъқул кўраман.

Сизга қайси тиббиёт кўпроқ қизиқ?

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аллергия ва ўлим!

Бухоро вилоятида 11 ёш бола антибиотик инъекциясидан кейин вафот этди

Тахминимча, бу доридан кейин ривожланадиган (аллергик) анафилактик шок реакцияси бўлиши мумкин. Экспертиза ҳулосасидан кейин янаям аниқ бўлади.

Анафилактик шок ва ўлим ҳолатлари бўйича "номер один" дори гуруҳи бу – антибиотиклардир. Бу каби ҳолатлар, афсуски, биз каби дорига муккасидан кетган давлатлар орасида кўп учрайди.

Жудаям зарур бўлмаса ҳам, ҳар эҳтимолга қарши дея турли дориларни қабул қилаверишни балки тўхтатармиз-а?

Атиги, 11 ёш! Эҳҳ.... Ота-онасига сабр!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢26👍5❤1
​🫒 Зайтун ёғи (Olive oil) фойдалари

Зайтун ёғи – соғлиқ учун жуда кўп фойдали хусусиятларга эга:

1⃣. Юрак саломатлиги учун фойдали:
Зайтун ёғи, айниқса extra virgin тури, юрак қон-томир касалликлари хавфини камайтиради. Унда кўп миқдорда монотўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд, бу эса холестерин даражасини мувозанатлашга ёрдам беради.

2⃣. Яллиғланишга қарши таъсир:
Зайтун ёғида олеокантал деб аталадиган табиий модда бор, у ибупрофен каби яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

3⃣. Антиоксидантларга бой:
Унда E витамини, полифеноллар ва бошқа антиоксидантлар бор, бу эса ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади.

4⃣. Овқат ҳазм қилишга ёрдам беради:
Зайтун ёғи ўт пуфагининг фаолиятини яхшилайди, ҳазм қилишни енгиллаштиради.

5⃣. Қандли диабет хавфини камайтиради:
Монотўйинмаган ёғлар инсулин сезувчанлигини оширишга ёрдам беради.

6⃣. Терига ва сочга фойдали:
Зайтун ёғи ташқи томондан қўлланса, терини намлайди ва ҳимоя қилади; сочни озиқлантириб, жилва беради.


Энг яхши зайтун ёғини қандай танлаш мумкин?

1⃣. "Extra virgin olive oil" (EVОО) деб ёзилганини қидиринг:
Бу энг тоза ва соғлом тури, совуқ пресс усулида олинади, кимёвий ишлов берилмаган.

2⃣. Қадоқланишига эътибор беринг:
Қора ёки тўқ шишада бўлиши керак — ёруғлик антиоксидантларни йўқ қилади.

3⃣. Яроқлилик муддатини текширинг:
Илк пресс санаси иложи борича янги бўлсин. Янги ёғ энг фойдалисидир.

4⃣. Манбасига қаранг:
Италия, Испания, Греция ёки Туркия каби мамлакатлардан келган сифатли ёғлар мавжуд. Аммо сўнгги йилларда Тунис, Марокаш, ва бошқа давлат маҳсулотлари ҳам рақобатбардош бўлмоқда.

5⃣. Таъм ва ҳид:
Ҳақиқий extra virgin ёғ аччиқроқ ва озгина ўтли таъмга эга бўлади. Бу ундаги фойдали бирикмаларнинг кўплигини билдиради.


Пастдаги расмда шу кунлардаги "Korzinka" супермаркетидаги нархлар келтирилган.

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁 Ютуқли акция ўтказамизми?

😎 Видеодагига ўхшаш портатив, шовқинсиз ингаляторлардан бир нечтасини ютуққа қўймоқчиман. Ғолиб бўлганларга Ўзбекистонни қаерида бўлса ҳам почта орқали вилоятигача етказиб берамиз!

Қизиқ бўлса изохда ➕ ёзиб қолдиринг

Қизиқишлар сонига қараб бугунни ўзида ҳам бошлаймиз ва шартларни тушунтираман. Қани, олға!

💬Telegram 📹Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16💔1
⚡️ Ютуқли конкурс!
🎁 Ингаляторни бепул ютиб олинг!

Барчаси жуда осон:

Доктор Аллерголог | ЧАТ гуруҳига яқининларигизни қўшинг ва акция иштирокчисига айланиб 3⃣ та портатив ингалятор аппаратидан биттасини бепул ютиб олиш имконини қўлга киритинг. Ҳам батарейкада, ҳам электрда ишловчи, шовқинсиз ушбу ингаляция аппарати катталар ва болалар учун ажойиб танловдир.

Қоида ва тартиблар билан танишинг:

❓Камида нечта одам қўшиш керак?

✅ Жавоб: Камида 20 нафар яқинини 30-апрел 23:59га қадар гуруҳга таклиф этган иштирокчига алоҳида битта тартиб рақам берилади. Айнан шу тартиб рақам унга танловда иштирок этиш имконини беради.

❓Ғолиблар қандай аниқланади?

✅ Жавоб: 1-май куни каналимизда жонли эфир ташкил этамиз ва барча иштирокчилар орасидан 3 нафар омадли инсонни тасодифий рандом платформасида аниқлаймиз.

❓Кўпроқ одам қўшиш ғолиб бўлиш имконини оширадими?

✅ Жавоб: Ха, албатта! Ҳар 20 нафар таклиф қилган яқинларингиз 1 та имконият деб ҳисобланади. Яъни, 40 нафар учун 2 та, 60 нафар учун 3 та, 100 нафар учун 5 та имконият.

❓Бошқа профиллардан ҳам ўзим учун одам қўштирсам бўладими?

✅ Жавоб: Ҳа, бемалол. Фақат ўша профил эгаси гуруҳга ким учун қўшаётганини айтиб эслатиб кетиши лозим. Агар эслатмаса сиз учун қўшиб ҳисобланмайди.

❓Кимни нечта одам қўшгани қандай аниқланади?

✅ Жавоб: Бу махсус бот орқали автоматик равишда ҳисоблаб борилади ва кунлик ҳисоботи гуруҳда эълон қилинади.


❌ Бу ҳали ҳаммаси эмас!
✅ Кафолатланган соврин ҳам бор!

Акция давомида барча иштирокчилардан кўра энг кўп яқинларини таклиф этган фақатгина 1 нафар иштирокчи хечқандай тасодифий рандом платформасида қатнашмасдан 4-ингаляторни кафолатли тарзда ютиб олиши мумкин. Ягона шарти - қолган барча иштирокчилардан кўпроқ натижага эришиши керак.

Демак, акция ҳозирдан бошлаб 30-апрел соат 23:59 га қадар давом этади. Якунда 3+1 нафар ғолиб аниқланади. Ғолибларга совғаларни Ўзбекистонни қайси вилоятида бўлишидан қатъий назар вилоятигача етказиб берамиз.

❗️Эслатма: Ким нечта одам қўшгани автоматик ҳисоблаб борилади. Атига 2-3 дақиқангиз кетади нари борса!

Гуруҳ линки: https://t.me/allergologlar

Барчангизга омад!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
​Баҳорги аллергия кучайса нима қилиш керак?

1⃣. Уйда аллергенсиз муҳит яратинг:
✅ Поябзал ва кийимларни ташқаридан уйга киргач дарҳол алмаштиринг.
✅ Кечқурун душ қабул қилинг.
✅ Дераза ва эшикларни ёпиқ сақланг, айниқса шамолли ёки қуруқ кунларда.
✅ Ҳаво тозалагичдан фойдаланинг.

2⃣. Бурунни тозалаб юринг:
✅ Бурунни шўр сув билан ювиш фойдали (фақат қайнаган ёки дистилланган сув ишлатинг).
✅ Маска тақиш чангни тўсишда фойдали.

3⃣. Тўғри дорилардан фойдаланинг:
✅ Антигистаминлар
✅ Стероид бурун спрейлари.
✅ Бурун деконгестантлари: қисқа муддатли (3–5 кун) фойдаланинг, акс ҳолда ҳолат оғирлашиши мумкин.

4⃣. Яхши аллерголог шифокор топинг:
✅ Сизга мос дорини танлаб беради.
✅ Касаллик сабабини аниқлайди.
✅ Аллергия зўрайишини олдини олади.
✅ АСИТ (аллерго-вакцина) ўтказади.


Эътибор қилинг! Ҳечқандай кучли гормонал уколлар, витаминлар керак эмас. Ўзига ўргатиб қўядиган дорилардан асло фойдаланманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergologlar/15935
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24❤9👎1
​Болаларга антибиотикларни тез-тез қўллашнинг қандай зарарлари бор?

Ёш болалар орасида ҳар сафар касал бўлишда антибиотиклар қўлланилиши, айниқса антибиотикларга бўлган эҳтиёжни ортиқча қўллаш зарурати йўқ бўлса, бир қатор салбий таъсирлар келтириб чиқариши мумкин. Қуйида баъзилари келтирилган:

1⃣. Антибиотикларга қарши чидамлилик (резистентлик):

Тез-тез ва нотўғри антибиотиклардан фойдаланиш бактерияларни вақт ўтиши билан уларга қарши чидамли қилиши мумкин. Бу эса кейинги даволашда самарали бўладиган антибиотикларнинг кам бўлишига олиб келади.

— Бактериялар орасида қарши чидамлилик пайдо бўлса, янада кучли ва қийин даволаниши керак бўлган инфекциялар ривожланиши мумкин.

2⃣. Иммун тизимининг заифлашиши:

Антибиотиклар нафақат зарарли микроорганизмларни, балки фойдали бактерияларни ҳам йўқ қилади. Фойдали бактериялар ичак флорасининг муҳим қисми бўлиб, уларнинг йўқолиши болада иммун тизими заифлашишига олиб келиши мумкин.

— Фойдали бактерияларнинг йўқолиши натижасида ичакда дисбактериоз ривожланиши мумкин, бу эса ичакни микроорганизмлар билан мувозанатга келтиришда муаммолар келтириб чиқаради.

3⃣. Ичакдаги микробиота дисбаланси:

Антибиотиклар ичакдаги микробиотани (бактериялар ва микроорганизмлар) ўзгартиради, бу эса ҳазм қилиш жараёнларини ёмонлаштириши мумкин ва болалар учун турли ножўя таъсирлар келтириб чиқаради, масалан, диарея, ошқозон оғриғи ёки газларни кўпайиши.

4⃣. Ортиқча ёндош таъсирлар:

Ҳар сафар антибиотик қўлланиши, айниқса кенг доирадаги антибиотиклар, аллергик реакциялар, терида тошмалар, ошқозон-ичак муаммолари (масалан, диарея), ва бошқа салбий таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.

Зарарларнинг бартараф бўлиш вақти:

✅ Иммун тизими ва микробиота тикланиши: Фойдали бактериялар ва ичак флораси тикланиши бир неча ҳафта давом этиши мумкин, баъзан бу жараён 2-3 ойга ёки йилларга чўзилиши мумкин.

✅ Антибиотиклар қарши чидамлилиги: Агар болада антибиотикларга қарши чидамлилик ривожланган бўлса, бу жараён узоқ давом этиши ва кўпроқ тиббий мониторингни талаб қилиши мумкин. Чидамлиликка қарши курашиш учун, янги антибиотиклар ва даволаш усуллари керак бўлиши мумкин.

⚠️ Умуман олганда, антибиотикларни фақатгина аниқ керак бўлган ҳолатларда қўллаш керак. Агар боланинг касаллиги бактериал инфекция бўлмаса, антибиотиклар қўлланмаслиги зарур.

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤4💔2
​🧐 Аллергик касалликларни умуман даволамаса ўзидан-ўзи тузалиб кетиши мумкинми?

✅ Аллергик касалликлар — масалан, аллергик ринит, атопик дерматит, бронхиал астма ёки овқат аллергияси — одатда ўз-ўзидан бутунлай йўқолиб кетмайди. Аммо баъзида қуйидаги ҳолатлар бўлиши мумкин:

1⃣. Ёш билан ўзгариши – Баъзи аллергиялар, айниқса болаликдаги озиқ-овқат аллергиялари (масалан, сут ёки тухум аллергияси), катта бўлганда ўз-ўзидан камайиши ёки йўқолиши мумкин.

2⃣. Аллерген билан камроқ контакт – Агар инсон узоқ вақт аллергенлардан йироқ бўлса, симптомлар камайиши ёки вақтинча йўқолиши мумкин.

3⃣. Организмнинг мослашуви – Баъзида иммун тизим вақти ўтиб, аллергенларга кучли реакция бермай қўяди, лекин бу жуда индивидуал ҳолат.


❌ Шунга қарамай, аллергияни бутунлай эътиборсиз қолдириш тавсия этилмайди. Тўғри даволанмаса, аллергик ҳолатлар кучайиб кетиши, бир шаклидан бошқасига айланиши, сурункали касалликларга айланиши ёки ҳаётга хавф туғдирувчи реакциялар (масалан, анафилакция) пайдо бўлиши мумкин.

Аллергик касаллиги борлар доимий аллерголог шифокор назоратида бўлишлари лозим. Айниқса болалар!

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram  📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤1
Тўғри маслаҳат сўрашни ўрганинг!

Тулки дарёнинг нарги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.

Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.

P.S.: Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.

Бирор ишда иккилансангиз, омонатдор, сизни яхши тушунган, шароит ва имкониятларингиздан қисман хабардор ҳамда ҳаётий тажрибага эга бўлган кишидан маслаҳат сўранг. Кейин  ўша маслаҳатлар ичида яхшисига йўллашини сўраб, Аллоҳга дуо қилинг ва яна Ўзига таваккал қилиб ишга киришинг.

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram  📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👏2😢1
​💊 Узоқ вақт антигистаминлар ичиш

Аллергиядан даволанишда узоқ вақт давомида антигистамин дориларни (масалан, лоратадин, фексофенадин, цетиризин ва бошқалар) қабул қилиш одатда хавфсиз ҳисобланади, айниқса янги авлод (2-3 авлод) дорилари. Аммо баъзи ҳолларда узоқ муддатли фойдаланиш қуйидаги салбий таъсирларга олиб келиши мумкин:

1⃣. Уйқучанлик ва диққат сусайиши

Баъзи эски авлод антигистаминлар (масалан, дифенгидрамин) марказий асаб тизимига таъсир қилиб, уйқучанлик, бош айланиши, диққатнинг пасайиши каби ҳолатларга олиб келади.

Бу айниқса машина ҳайдаш ёки диққатни жамлашни талаб қиладиган ишлар учун хавфли бўлиши мумкин.

2⃣. Оғиз қуриши, қабзият, сийдик чиқариш муаммолари

Баъзи дорилар антихолинергик таъсирга эга бўлиб, оғиз қуриши, қабзият ва сийдик ушланиши каби ножўя таъсирларни чақириши мумкин, айниқса катта ёшлиларда.

3⃣. Юрак фаолиятига таъсири

Камдан-кам ҳолларда, баъзи антигистаминлар юрак ритмига таъсир қилиши мумкин, бу юрак касаллиги бўлганларда муаммо туғдириши мумкин.

4⃣. Дорига қарши чидам шаклланиши

Баъзилар узоқ муддат қабул қилинганда дорининг самараси камайишини сезишади, бу эса бошқа дори воситаларига ўтишни талаб қилиши мумкин.

5⃣. Болаларда ёки қарияларда асабийлик ёки руҳий ўзгаришлар

Кичик ёшдагилар ёки ёши катта одамларда баъзида антигистаминлар таъсирида — асабийлашиш, уйқусизлик ёки карахтлик кузатилиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда бу каби дорилар билан даволанишда шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Аллергия сабаби аниқланиб, тўғри даво стратегиясии тузиш (масалан, аллергенлардан сақланиш ёки иммунотерапия) кўпроқ фойдали.

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram  📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤4😱2😢1