Доктор Аллерголог
2.37K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бу_қизиқ

Кунларнинг бир куни Кубалик 78 ёшли қария Пепе Касанас чаён топиб олади ва унинг захри орқали тасодифан ўзининг ревматизм касаллигини даволайди.

Чаённинг табиий дориси олимлар томонидан узоқ вақт ўрганилмасдан қолмади.

Ўрганишларда аниқландики, Куба давлатида учрайдиган кўк чаён (Rhopalurus junceus) захри яллиғланишга қарши ва оғриққа қарши таъсир қилиши исботланади.

👉 @allergiya_uz
​​Аллергиянинг ёқимсиз аломатларида беморлар кўпинча аллергенни айблайди (қайсидир уй ҳайвони, мева, ўсимлик чанги ва ҳоказо). Бироқ, бу нотўғри тушунча. Mуаммо аллергияни қўзғатган моддада эмас, балки беморнинг иммун тизимида ётади!

1989-йилда Давид П. Страчан томонидан илгари сурилган Гигиенанинг таъсири назариясига кўра, гигиена қоидаларига амал қилишга ўтиш инсон организмнининг кўплаб антигенлар билан алоқа қилишини олдини олади. Бу эса иммун тизимига етарлича юк тушмасликка сабаб бўлади (айниқса болаларда).

Инсон организмни доимо муайян хавфга қарши курашишга мослашган қилиб яратилганлиги боис, хавф бўлмаганда иммун тизими бехатар саналадиган моддаларга ҳам реакция қила бошлайди. Ушбу назария Англияда кўп фарзандли оилаларидаги болалар битта фарзандли оилалардаги болаларга нисбатан экзема ва аллергик ринит билан камроқ касалланиши сабабини тушунтириб бериш учун ишлаб чиқилганди.

Аллергия бемор иммун тизимининг "хато" ишлаши туфайли келиб чиқади. Аллергияни даволашнинг замонавий усуллари ҳам асосан иммун тизим фаолиятидаги ўша "хато"ни тўғирлашга қаратилади.

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
Ўқинг, фақат йиғламанг!

Ўзбекистон Республикасида тиббиёт соҳасида ўқишнинг нархлари (ТТА мисолида)

1 йиллик стипендия нархлари стипендия билан бирга энг ками 13 млн 332 мингдан бошланиб, энг қиммати 27 млн 934 минггача боради.

Тиббиёт олийгоҳларида клиник ординатуранинг бир йиллик контракт тўлови стипендия билан 27 млн 596 мингни ташкил этади.

Переводчилар учун ёмон хабар!

Чет эл олийгоҳидан юртимизга "перевод" қилиб келган бакалавр талабаси учун йиллик контракт нархи стипендия билан 19 млн 46 мингни, магистр учун эса 19 млн 681 мингни ташкил этмоқда.

#АнаСенгаЎшаКайф

Қўшимча маълумот!

Тиббиёт институтини битирган УАШ шифокорнинг қўлига тегадиган 1 ставка ойлик маоши 1.5 млн!!!

👉 @allergiya_uz
​​Aллергияни ташхислаш усули қандай олиб борилади?

Aллергияни аниқлашнинг бир неча йўллари бор. Аввало аллергологик анамнез йиғилади. Аллерголог беморга бир қанча саволлар бериш орқали ўзига маълумотлар йиға бошлайди. Саволлар асосан аллергиянинг келиб чиқиши, нимадан сўнг бошлангани, қачон ва қайси вақтда пайдо бўлиши, алергия симптомлари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оилангизнинг бошқа аъзоларида бирор нарсага аллергия борми, дея сўралади.

Анамнездан сўнг, аллергияни аниқлаш учун, заруратга қараб бир неча тестлар ўтказилади. Қуйида баъзиларига мисоллар келтираман:

🦠 Қон таҳлили – инсон иммун тизими томонидан чиқарилган IgЕ антитаналари даражасини ўлчанади. IgE антитаналар умумий ва специфик бўлиши мумкин. Специфик IgE айнан қайси аллергенга нисбатан аллергия кузатилганлигини аниқлашда ёрдам беради. Ушбу синов баъзида радиоаллергерсорбент тести (RAST) деб ҳам аталади.

🦠 Скарификация ёхуд терини тилиш тести – ҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Tерини махсус скарификатор ёки шпритснинг учи билан тирналади ва бу жойга титри камайтирилган махсус аллергенлар қўлланилади. Aгар тери реакцияси мусбат бўлса — қичишиш, қизариш ва шишиш аллергия мавжудлигини билдириши мумкин.

🦠 PATCh тести — асосан дерматит бўлган беморларда (экзема) қўлланилади . Белга шубҳа қилинаётган аллерген керакли миқдорда махсус металл дискларга қўйилиб бириктирилади. Шифокор 48 соатдан кейин терининг реакциясини текширади. Бунда ҳам реакция мусбат бўлса аллергик белгилар кузатилади.

Диққат! Синамалар махсус аллергологик кабинетларда аллерголог шифокор ёки махсус ўқитилган тиббий ҳодим ёрдамида амалга оширилади.

Ҳозирча шулар, замонавий молекуляр диагностика ҳақида кейинроқ яна гаплашамиз. У каттароқ мавзу. Бугунча чуқурлашиб кетмайлик))

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
👍3❤1
Аллергологик сўровнома!

Ҳаётингизда ақалли бирор марта аллергиядан азият чекканмисиз? Чангларга, қайсидур маҳсулот, препарат ёки ҳашаротларга нисбатан аллергиянгиз борми?
Anonymous Poll
71%
Ҳа, аллергиям бор
22%
Йўқ. Аллергиям умуман йўқ
7%
Эслолмайман
​​16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!

Ҳар йили 16-октябр бутунжахон аллерголог-иммунологлар касб байрами сифатида нишонлаб келинади.

Аллергия термини фанга илк бора РАСМАН 1906-йилда Веналик педиатр Клеманс Фон Пирки томонидан киритилган.

Барча аллерголог ва клиник иммунологларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман!

P.S: Айтганча, 16-октябр Анестезиологларнинг ҳам касб байрами ҳисобланади.

👉 @allergiya_uz
Тиббиётдаги тор мутахассисларнинг байрам кунлари. (йил давомидаги)

Шифокорларга юборинг!

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
​​Совуққа нисбатан аллергияни эшитганмисиз?

Эсингизда бўлса, сувга нисбатан аллергия ҳақида гаплашган эдик. Ноёб аллергиялар ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Ҳа, охирги вақтда кунлар анча совиб кетяпти. Қиш фасли ким учундир қувонч олиб келади, кимдур учун "азобга" айланади. Об-ҳаво совиши билан айрим тоифадаги одамлар бошқа одамларга нисбатан меёрдан кўпроқ безовталана бошлайди. Юзлари, қўллари қичишаверади, тинчи бузилади. Ҳозир айнан шу инсонлар ҳақида гаплашамиз.

Ҳўш, айнан кимларда совуққа аллергия кузатилади?

Бу аллергияни кўпчилик эшитманандир, аммо касаллик бор ва исботланган. Совуққа аллергия псевдоаллергик реакциялар гуруҳига киритилган. Қиш ойларида очиқ ҳавога чиққанингизда юзингизда, қўлларингизда, ёки умуман совуқ ҳаво тегаётган танангизда майда тошмалар тошса, қизариш бўлса, қичишаверса, демак сизнинг терингизда совуқ ҳавога нисбатан аллергик реакция кузатилмоқда.

Нега айнан менда совуққа аллергия кузатилади? Бошқалардан фарқим нима?

Ушбу саволни нафақат совуққа аллергияси борлар, балки бошқа аллергик касалликлар билан оғриган беморлар ҳам ўз ўзларига беришади. Гап шундаки, бу аллергик реакциялар асосида иммун тизиминнинг индивидуал хусусиятлари ётади. Айримларда бу каби дерматозларга туғма мойиллик бўлади. Айнан Совуқ ҳавонинг агрессив таъсирига нисбатан беморнинг териси таъсирчан бўлади. Совуқ ҳаво ҳаммада ҳам аллергия чақирмайди. Ўрганилишича, совуқ ҳаво таъсирида айрим одамлар танасида ноёб патологик оқсил – криоглобулин ишлаб чиқарилади. Совуқ ҳаво таъсири қанча кўп давом этса, ушбу оқсил ҳам кўп ҳосил бўлади ва аллегрик реакция ҳам шунча жиддий кеча бошлайди. 10°C даражадан паст ҳароратларда совуқнинг агрессив таъсирида теридаги семиз ҳужайралар ёрилиб ичидан гистаминлар ажралиб чиқа бошлайди. Гистамин таъсирида тери қичийди, қизаради, эт жунжикади, кейинчалик тошмалар бутун танага тоша бошлайди. Беморда бу дискомфорт вазиятда баъзан бош оғриши мумкин.

Совуққа аллергиянинг умумий симптомлари қуйидагича:

– Крапивница яъни, эшак еми;
– Қаварчиқ тошмалар;
– Иситма, умумий ҳолсизлик;
– Квинки шиши;
– Бронхоспазм (бўғилиб қолиш), овоз бўғилиши, ҳансириш;
– Анафилактик шок.

Даволаш қандай олиб борилади?

Специфик давоси йўқ. Бошқа аллергиялар каби антигистамин препаратлар, гормонлар ва бошқа дорилар билан мутахассис аллерголог назоратида даволадилар. Ушбу дорилар аллергик реакция жараёнини енгил кечишига ёрдам беради. Бу дегани, аллергияга қарши дори ичиб олиб совуқда юраверса бўлади дегани эмас. Бефойда.

Шунчаки ҳаёт тарзни ўзгартириш орқали аллергиядан сақланиш мумкин!

Бемор иложи борича совуқ ҳавога чиқмасдан, чиққанда ҳам танани совиб кетишидан сақлаган ҳолда иссиқ кийиниб, беками кўст яшаш мумкин. Овқатланишда гипоаллерген парҳезга риоя қилиш шарт. Агарда бошқа сурункали касаллиги бўлган ҳолатда даволаниш керак. Спорт билан шуғулланиш, асабийлашмаслик, тўйиб ухлаш орқали бемор ҳаёт тарзини яхшилашга эришиши мумкин.

Сиз билан Аллерголог ва клиник иммунолог Жасур Давлатов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат.

🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
👍2❤1
Айни дамда Интерконтиненталда болалар аллергологияси бўйича биринчи халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Параллел равишда шу бинонинг ўзидаги бошқа залда эндокринология бўйича ҳам халқаро конференсия бўлмоқда. Биз ҳам келдик.

Тадбир мезбони Тошкент педиатрия тиббиёт институти. (Баклаврдаги олийгоҳим). Ректор Даминов Ботир Турғунпўлатович ҳам келган.

👉 @allergiya_uz
👍1
Конференциядан лавҳалар
👍1
Болалар аллергологиясига бағишланган халқаро конференциянинг 2-куни давом этмоқда
Молекуляр аллергология бўйича мастер класс бўлиб ўтди!

Каналда ёзиш эсдан чиқибди. 18-октябр куни Республика илмий ихтисослашган аллергология марказида Украинанинг молекуляр алергологик диагностика бўйича бош мутахассиси, молекуляр аллергология мактаби асосчиси, ФОРПОСТ кликинаси директори Назаренко Александр Павлович ва унинг рафиқаси Назаренко Галина Ивановна иштирокида молекуляр аллергологияга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Презентация қилишди. (Биз ҳам бир амаллаб конференциядан чиқиб етиб келгандик)

Қизиқарли ўтди. Молекуляр аллергология бу аллергик касалликларга ташҳис қўйишнинг энг сўнгги усулларидан бири эканлигини ҳисобга олсак, жуда фойдали маълумотлар олинди.

Ҳа айтганча, 2 нафар курсдошимиз Украинада бўлиб ўтадиган молекуляр аллергологияга бағишланган 2 кунлик конференцияга Александр Назаренконинг ўзи томонидан таклифнома ҳам олишди.

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya_uz)
​​Крапивница нима? (What is Urticaria?)

Крапивница ўзбекчиликда эшакеми деб аталади. Менимча, бу терминни деярли ҳамма эшитган. Эшакеми — асосан аллергик реакциялар асосида келиб чиқадиган, терида кучли қичишадиган, ясси, теридан бўртиб турувчи оч пушти қаварчиқ тошмалар тошиши билан характерланади.

Эшакеми бирон (одатда аллергик) қўзғатувчига реакция сифатида мустақил касаллик ёки бошқа касалликнинг аломати сифатида намоён бўлиши мумкин.

Бир қанча клиник шакллари мавжуд.

Эшакеми касаллиги ўткир ва сурункали шаклларга ажратилади. Ўткир шакли бир неча кун ёки бир-икки ҳафта давом этади. Сурункали шакли эса кўплаб ойлар ёки ҳатто йиллар давомида рецидивлар билан кечади. Деяри ҳар куни тошма тошиши ва турли давомийликдаги тошмасиз кунлар ҳам бўлиши мумкин.

Сохта эшакеми нима?

Бу терминни сохта уртикария, аутографизм, уртикар дермографизм ва ҳоказо номлар билан ҳам аташади. Бунда терини устидан бирон нимани босиб ўтказганда (масалан бармоқ билан) тери устида шишган қаварчиқсимон чизиқ пайдо бўлиши назарда тутилади. Оддий эшакемиси бор беморларда одатда шу каби ҳодисалар тез-тез учрайди.

«Мастоцитоз» деб номланадиган кам учрайдиган касаллик мавжуд бўлиб, унинг шакллари баъзан «пигментар уртикария» деб аталади. Пигментар уртикариянинг эшакеми билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Эшакеми касаллигини сабаби ва пайдо бўлишига кўра қуйидагича турларга бўлсак бўлади:

✅ Жисмоний эшакемилар:

Дермографик эшакеми — тери юзаси босилганда пайдо бўлади, босим ёки зарб таъсири тўхтатилгач, бир неча соатда ўзи йўқолади;

Совуқли эшакеми — паст ҳарорат терига узоқ вақт таъсир этганда пайдо бўлади. Совуқ таъсир этган барча тери қопламининг қизариши кузатилади. Бу ҳақда аввалроқ ёзган эдик. Совуқ ҳаво таъсири тўхтаганда, терининг қичишиши билан характерланади;

Вибрацион эшакеми — вибрация таъсири терига узоқ вақт таъсир этилганда терида эшак эми тошади. Вибрация таъсири тўхтатилгач, тезда йўқолиб кетади.

✅ Махсус шакллари

Холинергик — стрессли вазиятларда (асабийлашиш, спорт билан шуғулланиш) юзага келади, терида кўплаб тошма тошиши ва қичишиш билан тавсифланади;

Aдренергик — холинергик эшакемида бўлган каби вазиятларда юзага келади, фақат қизариш атрофида оқ тасма мавжудлиги билан фарқланади;

Контактли — тери юзасининг маълум бир аллергенлар билан алоқа қилганида юзага келади. Қўзғатувчи таъсири бартараф этилганидан сўнг бир неча соатда ўтиб кетади.

Aкваген — жуда ноёб ҳисобланади. Tерининг сув билан бевосита алоқа қилганида юзага келади. Бу ҳақда аввалроқ бу ерда гаплашган эдик.

Даволаш тактикаси

Эшакеми тошмасини даволаш қўзғатувчи таъсирни (аллергенни) аниқлаш ва уни бартараф қилишдан иборат.
Ўткир эшакемининг сабабини аниқлаш бирмунча осонроқ. Аллергологик анамнез ёрдам беради. Эшакемининг сурункали кечишида эса чуқурроқ текширувлар ўтказиш, хусусан касалликнинг батафсил тарихи, қон, пешоб ва ахлат таҳлили, баъзан эса рентгенологик текширувлар ҳам керак бўлади. Эшакемида совуқ компресслар, қичишни камайтирадиган лосёнлар, антигистаминлар ёрдам беради — бу касалликни асосий даволаш усули ҳисобланади.

Жиддий ҳолатларда баъзида кортикостероидларга мурожаат қилинади. Aгар шиш организмнинг кўпроқ қисмига тарқалиб, тананинг шиллиқ қаватларини ҳам қамраб олса ва бу ҳаёт учун хавф туғдирса, шошилинч чоралар — катта миқдорда фаол стероидлар ва адреналин киритишга тўғри келади.

Ҳа айтгандай, халқ орасида эшак еми касаллигига чалинган бемор этагида эшакка ем ёки нон берса тузалиб кетади деган "ЗАМОНАВИЙ" даво усулларнинг ҳаммаси ёлғон.

🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
❤2👍1
Dermatographic Urticaria

Дерматографическая крапивница ёхуд Сохта эшакеми деб шуни айтишади. Сохта дейилиши сабаби бунда бевосита аллерген иштирок этмайди.

Терига бармоқ билан қаттиқроқ чизилганда (масалан, терини қашиланганда), механик таъсир кўрсатилганда теридан бўртиб турувчи, ўзига хос теридаги таъсирланган чизиқ бўйлаб йирик тошма(лар) пайдо бўлади. Механик таъсир тўхтатилганда тезда йўқолиб кетади. Қўрқинчли эмас.

🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡Янгилик! Тошкентда "халқаро молекуляр аллергология маркази" ташкил қилинди.

Марказга Россиянинг ALEX русумли молекуляр диагностика аппаратлари олиб келинган. Бу усул Аллергик касалликларга ташҳис қўйишнинг энг замонавий усули ҳисобланади.

Ёш болаларда ҳам, антигистамин дорилар қабул қилаётгани ёки йўқлигидан қатъий назар, териcида ўзгариш бор бўлганда ҳам, хаттоки касаллик хуруж даврида ҳам қўллаш мумкин.

Ушбу диагностика усули энди Тошкентда ҳам бор.

🎥 Видео: 6.3 МБ

🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​АЛЛЕРГИЯ – ХХI аср муаммоси!

Каналимда ўтказилган сўровномада (t.me/allergiya/59) 1000 нафар обуначимиз иштирок этибди. Сўровнома натижалари шуни кўрсатяптики, 1000 кишининг 640 нафари, яъни 64% қисми "ҳа аллергиям бор" дея белгилаган. 90 нафари "эслолмайман", 270 нафари эса "менда аллергия умуман йўқ" дея таъкидлаган.

Ҳулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда аллергик касалликлар анча ўсибди. Телевизорларда айтилганидек, 20% эмас экан. Реал сўровномага кўра, ҳар 3 инсондан 2 нафарида аллергия мавжуд. Катта кўрсатгич. Бу тахминан олинган статистика эмас, айни сизнинг кўз ўнгингизда ўтказилган сўровнома натижаларидир.

Алоҳида таъкидлаб айтишимиз керак, биз аллергия жуда кенг тарқалиб бораётган дунёда яшаяпмиз ва бу ажабланарли эмас. Экология ўзгармоқда. Аллергик касалликларни қўзғатадиган аллергенлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Саноат ривожланиши, технологиялар тараққиёти асло тўхтамайди. Кимё саноати, электроника, автомобилсозлик саноати йилдан йилга ривожланиб бормоқда, табиат, атроф муҳит ёмонлашмоқда, нафас оладиган ҳавомиз ҳам ифлосланмоқда, айниқса, шаҳар миқёсида бу жараён сезиларли даражада ошган.

Бу жараёнлар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда ва бу аллергенларга ғайритабиий таъсир кўрсатмоқда. Ҳаво таркибий қисмлари ўзгаришга учрамоқда. Илгари аллергияси йўқ одамларда респиратор аллергозлар ортиб боришининг асосий сабабларидан бири ҳам айнан ҳаво таркибининг ўзгаришидир.

Ўзигизни эҳтиёт қилинг!

©Жасур Давлатов – аллергология ва клиник иммунология магистри, @allergiya илмий-оммабоп telegram канали админи.

https://t.me/joinchat/AAAAAFkkViDOaXh4J7Ktxg
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уколдан ўлгудек қўрқадиган бемор ва асаби чатоқроқ шифокор учрашиб қолса нима бўлади? Яхшиси ўзингиз кўринг!

Бу албатта ҳазил. Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин!

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFkkViDOaXh4J7Ktxg
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив

Танқид қилинглар, танқид!

«Танқид қилинглар, кўпроқ, деяпман.. танқид эртанги ҳаётимиз яхши бўлиш меваси, деяпмиз..»

Президент Шавкат Мирзиёев

https://t.me/joinchat/AAAAAFkkViDOaXh4J7Ktxg
​​Аллергияни бутунлай даволаш мумкинми?

Жуда кўпчилик мендан алоқа бот орқали шу саволни кўп маротаба беришади: "Дўхтир, аллергиямдан бутунлай қутила оламанми?"

Қисқароқ тушунча беришга ҳаракат қиламан. Албатта бўлади. Аммо, лекин, бироқ деган жойи бор...

Aллергозларни даволашда касалликнинг хуруж вақтига этибор беришимиз керак. Aллергик касалликлар учун бу жуда муҳим бўлиб, касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунчалик хавфли ҳисобланади. Аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касаллик қўзишининг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш керак.

Соғлом турмуш тарзи тузиш учун маслаҳатларим:

Мавсумий поллиноз (чанг аллергияси) қўзиш вақтида сизда аллергия чақирадиган ўсимлик бўлмаган бошқа жойларга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳамма гуллар чангига аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит, мушук жунларига аллергиянгиз бўлса улардан воз кечиш лозим, аммо ҳамма ҳам бу вазифани бажаравермайди.

Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан 100% даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас!

Аммо узоқ вақтга "қутилиш" мумкин. Аллергиянинг вужудга келиши мураккаб механизм бўлишига қарамай, негадир, аллергияга ташҳис қўйишни боғча боласи ҳам биладигандек. Тошма чиқса ёки териси қичиса бўлди, "менда аллергия бўляпти" дейди. Ёшу қари ҳозир нима қиляпти? Аптекага киради ва аллергияга нима дорингиз бор дейди. Минг афсуски, аптекачиларга сизни соғлиғиздан кўра сотадиган дорисининг даромади муҳимроқ. Аллергия дорилари рецептсиз бериш мумкинлиги учунми ёки бошқами, тавсия қилаверишади. Ўзбошимча, палапартиш дори танлаш давом этади. Ҳуллас, деярли ҳамма тавсия этадиган биринчи, иккинчи  ва учинчи авлод антигистамин дорилар касалликнинг фақатгина хуруж даврида, аллергия белгиларини вақтинча тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди. Бемор ушбу дориларни дорихонадан олиб ичади, тузалгандек бўлади, аммо дорининг таъсири тугагач яна аллергия белгилари (бурун оқиши, қичишиш, тошма тошиши, кўз ёшланиши, нафас қисиши ва ҳоказо) пайдо бўлаверади. Ўзбошимча даволаниш ўз самарасини бермайди. Касалликка ташҳис қўйиш, унга тўғри баҳо бериш, дорилар комбинациясини тўғри танлай билиш фақатгина шифокор аллергологнинг иши ҳисобланади. Яхшиси бу аллергик беморни қайсидир аптекадаги сотувчи эмас шифокор-аллерголог кўргани ҳар томонлама маъқул. Бу орқали бемор энг қимматли бойлигидан бири– вақтини тежайди.

Асосий даволаши усули мавжуд!

Aллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули бу иммунотерапия (АСИТ - антиген специфик иммуно терапия) ҳисобланади.
Aллерген модда миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки узоқ йиллар давомида бутунлай тузалиб кетишига эришилади. Бу усул ҳар доим ҳам қилинавермайди. Касаллик ремиссия вақти танлаб олинади.

©Жасур Давлатов – аллергология ва клиник иммунология магистри

🅰"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍4
Болаларда ўз онасининг сутига аллергия!

Кўкрак сутидаги аллергия ҳар қандай эмизикли онанинг энг даҳшатли даҳшатидир, ишонаверинг! Тасаввур қилинг, чақалоқ туғилди, овқатланиши керак. Асосий овқат бу онасини сути. Онасини сути эса чақалоқда аллергик реакция пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Дахшатми?

Аслида, муаммо қаерда?

Аслида, чақалоқ организми табиий кўкрак сутига эмас, балки унинг таркибидаги аллерген моддаларга индивидуал сезувчан бўлади.

Она сутининг таркиби чақалоқ учун аллерген бўлиб қолишига ташқи омиллар, айниқса онанинг эътиборсиз овқатланиши катта таъсир қилиши мумкин.

Она сутига нисбатан аллергия пайдо бўлишига олиб келадиган бир қатор исботланган сабаблар мавжуд. Масалан:

Диета қилмаслик. Овқат рационини бузиш

– Тажрибали оналар диетага риоя қилишади, болажонга зарар етказиши мумкин бўлган зарарли таркибий қисмлари бор махсулотларни ўз овқат рационидан чиқариб ташлашади. Aммо, баъзи оналар (нафс қурғур ёмон нарсада) маъзали, лекин аллергенлиги юқори овқатларни истеъмол қилиб қўйишлари мумкин, еган овқатлари "сразу" сут таркибига таъсир қилади.
Шундай қилиб, эмизикли болаларни овқатлантираётганда, аллергенлиги юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини диетадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқдир.

Энди аллергенлиги юқори бўлган махсулотлар билан танишинг:

ёнғоқ, шоколад, қулупнай, апелсин, лимон, грейфурт каби мевалар, шунингдек қизил рангли махсулотлар, колбаса ва ҳоказо. Шунингдек, Кичкинтойлар учун аллерген бўлиши мумкин бўлган моддаларни ҳатто парранда гўшти, тухум, творог ва сигир сутидан топиш мумкин.

Вой! Эмизакли аёллар энди ҳечнарса емаслиги керакми?

Йўқ, асло ундай эмас. Организмга керакли маҳсулотлар, витаминлар, минераллар албатта керак ва бу соғлом ривожланишнинг гаровидир. Аллерген маҳсулотлар она организмига юқори концентрацияда қабул қилинган тақдирдагина сут орқали бола организмига кириши мумкин. Оз миқдорда қабул қилингани "набарот" фойдали ҳисобланади.

Чақалоқда аллергик реакция белгилари қандай бўлиши мумкин?

Янги туғилган ва фақат она сути билан озиқланаётган чақалоқнинг аллергик реакцияси (маслалан, тошмалар тошиши) кузатилиши биланоқ, она еб қўйган, гумонланаётган маҳсулотни бошқа емаслиги керак. Агарда она бу ҳолатга эътборсизлик билан қараса ва аллерген махсулотни кейинчалик ҳам истеъмол қилаверса, янада жиддий оқибатлар юзага келиши мумкин. Масалан, Вазн йўқотиш, атопик дерматит фонида тошмалар пайдо бўлиши ва ҳатто жисмоний ривожланишдан орқада қолиши ва бошқалар.

Қисқача маълумотлар шундан иборат. Агарда чақалоқларда аллергия белгилари кузатилса, шубҳа қилинса педиатр ёки иложи бўлса болалар аллергологига мурожаат қилиш керак.

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
❤1