AXBOROT | LIVE
306 subscribers
308 photos
73 videos
4 links
Юртимизда содир бўлаётган энг тезкор хабарлар, воқеалар ва янгиликларни «Ахборот» телеграм каналидан биринчилардан бўлиб билиб борасиз!
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон ва Туркия фойдали қазилмаларни тадқиқ этиш соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширади.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
🇺🇿 Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири сифатида тан олинган.

Машҳур рискларни бошқариш компанияси International SOS мамлакатларнинг одамлар ҳаёти учун хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон минтақадаги энг хавфсиз давлат ҳисобланади. Бундай кўрсаткичлар Афғонистон фонида энг ҳайратланарли.

Хавфсизлик бўйича Ўзбекистон Норвегия, Швейцария, Исландия, Финляндия, Дания ва Словения каби давлатлар билан бир даражада. Энг хавфли давлатлар: Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Афғонистон ва Украина.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
👍1
🇺🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
❗️Мамлакатимиз тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув ҳам, қонунчилик ҳам, жамиятимиз ҳам ўзгариши кераклиги таъкидланди.

Шу боис, “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз кераклиги қайд этилди.

Ҳозирги кундаги жиддий синовлар ва башорат қилиб бўлмайдиган хавф-хатарларни енгиб ўтишга қодир бўлган миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашимиз зарур.

Шуларни эътиборга олган ҳолда, Асосий қонунимизни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

"Ушбу ислоҳотдан халқимиз катта ўзгаришлар кутаяпти. Бугунги кунга қадар бу борада 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани ҳам, бунинг яққол далилидир", - деди давлат раҳбари.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
🇺🇿Шавкат Мирзиёев “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутилишини таъкидлади.

Умуман, мазмуни “инсон қадрини улуғлаш” руҳи билан бойитилган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган, Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқиш кераклиги айтилди.

Фуқароларимиз билдирган барча таклиф ва истаклар албатта инобатга олинади ва Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади, деди Президент.

Энг муҳими – ҳар бир ватандошимиз конституциявий ислоҳотларга дахлдор бўлиши ва “Бу – менинг Конституциям”, деб юксак ғурур ва ифтихор билан айта олиши керак.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
👍1
🇺🇿 Қўл бошқарувидан тизимли бошқарувга ўтиш вақти келди — Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
Таҳлиллар кўрсатганидек, юртдошларимиз:

- мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайишини, таълим ва тиббиёт сифати оширилишини;

- маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммолари ҳал қилинишини;

- иш ўринлари кўпайиши, тадбиркорликка янги имкониятлар яратилишини;

- адолат таъминланиши, оворагарчилик, бюрократия ва коррупция йўқ бўлишини кутмоқда.

"Кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. Қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт.

Ҳеч ким четдан келиб, буларни ҳал қилиб бермайди. Одамларимизнинг ташаббуси, шижоати ва салоҳиятини ишга солиш учун барча шароитларни яратиш асосий вазифамиз бўлиши керак", - деди Президент.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
❗️Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз — Шавкат Мирзиёев

Президент парламент ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошганини маълум қилди.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️«Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади» — Президент

«Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради.

Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади.

Энди ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади», — Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️Узоқ тайёргарлик кўрилган ушбу ислоҳот доирасида:

- Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади;

- ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади;

- кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади;

- давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️Президент ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди.

“Энди, 2023 йилдаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Биринчи йўналиш – ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қиламан.

Нима учун сўзни айнан шу йўналишдаги ислоҳотдан бошлаяпман?

Олд‌инлари эътибордан четда қолиб, «йўқ бўлиб кетиш» арафасида бўлган соҳаларни «оёққа турғизиш» учун, олти йил давомида янги вазирлик ва идораларни ташкил қилишга тўғри келди. Буни қилишга мажбур эдик, акс ҳолда ҳозирги ютуқларимиз бўлмас эди.

Хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида, энди «қўл бошқаруви»дан – аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келди”, — Президент.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️«Қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади», — Президент

«Биз коррупция ҳақида кўп гапирамиз, лекин тизимида коррупцияга йўл қўйилса, нима учун вазир жавоб бермаслиги керак? Энди сўров бошқача бўлади.

Вазир ўз тизимига ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб, ўзи жавоб беради. Давлат вакиллари ўзининг ҳалол меҳнати, оддийлиги, халқсеварлиги, самимийлиги ва фидойилиги билан одамларимиз меҳрини қозониши керак.

Энди, вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилади.

Ҳар бир вилоятдаги муаммоларни ечиш учун, ҳар ойда жойига чиққан ҳолда “Ҳукумат куни” ўтказилиши йўлга қўйилади. Вазир ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради.

Таъкидлаб айтмоқчиман – энди, қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади», — Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️«Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади» — Шавкат Мирзиёев.

“Бу йил «Давлат хизмати тўғрисида»ги янги Қонунни қабул қилдик. Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади.

Барча раҳбарлар фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади. Ҳар йили 500 нафар мутахассисни энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитиб келамиз”, — деди Мирзиёев.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️Президент Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қилди.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️Узбекистон призденти
Шавкат Мирзиёев.

Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир! – Шавкат Мирзиёев

Президент Мурожаатномада таълим тизими ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
👍1
🇺🇿 "Биз Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришни мақсад қилаяпмиз. Буни Конституцияда мустаҳкамлашимиз керак.

Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир", - деди давлат раҳбари.

Биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди.

Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Келаси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️«Ўзбек тилини билишни мажбурий қиламиз» — Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️Биз учун «Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши», деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади!

Бизнинг эзгу мақсадимиз – биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.

Янгиликлар 👉@AXBOROT
⚡️Шавкат Мирзиёев

«Келаси йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 таси кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келаси беш йилда уларнинг сонини мингтага етказамиз» — Президент

Янгиликлар 👉@AXBOROT