Davlat Test Markazi
65.9K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
#DoubleDegree

Тошкент давлат педагогика университетининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Эслатиб ўтамиз, қўшма таълим дастурларида ўқиш нархи юқорироқ бўлади!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Тошкент молия институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Эслатиб ўтамиз, қўшма таълим дастурларида ўқиш нархи юқорироқ бўлади!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Эслатиб ўтамиз, қўшма таълим дастурларида ўқиш нархи юқорироқ бўлади!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Навоий давлат педагогика институтининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Эслатма: Бакалавр ва магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул бўйича тартиб

2020/21 ўқув йили учун ўтказиладиган кириш имтиҳонлари яқинлашмоқда. Бундай пайтда олий таълим муассасасига кириш йўлидаги ҳар қандай янгилик ёки эслатма абитуриент учун фойдадан холи бўлмайди. 

Шуни инобатга олган ҳолда, барча абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун Ўзбекистон президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ, ОТМларга қўшимча қабул бўйича тартиб яна бир бор эслатиб ўтилади.

Қарор бўйича 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

Олий таълим муассасалари мавжуд қуввати, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилиши белгиланган.

Бакалавриатга қўшимча қабул борми?

✅ Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баравар, 2 баравар, ...., 10 баравар ва ҳоказо.  

Изоҳ: Аммо белгиланган ушбу тартиб бўйича ОТМлар ўқишга ўзи истаган ва дуч келган кишини эмас, тўплаган балли бўйича нисбатан юқори натижа кўрсатган абитуриентларни кетма-кетликда қабул қилиш керак.

Магистратурага қўшимча қабул борми?

✅ Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. 

Изоҳ: Магистратура босқичига қўшимча қабул контракт тўловларида оширилган миқдор бўлиши мумкин эмас.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Quacquarelli Symonds дунёнинг энг яхши университетлари рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистондан бирорта ОТМ йўқ

Дунё университетларининг рейтингини тузувчи QS (Quacquarelli Symonds) агентлиги 2020 йил учун энг яхши университетлар рейтингини эълон қилди. Унда умумий ҳисобда бутун дунёда жойлашган 1000 та олий ўқув юртлари жой олган.

Рейтингнинг дастлабки 3 та поғонасини АҚШ университетлари эгаллаган (Massachusets Institute of Technology, Stanford University, Harvard University). Тўртинчи ўрин Буюк Британиянинг University of Oxford’га насиб этган.

Quacquarelli Symonds рейтингидан Россиядан 25 та, Қозоғистондан 10 та ОТМ ўрин олди. Ўзбекистоннинг эса бирорта олий ўқув юрти жой олмади.

Ўзбекистон ОТМлари Буюк Британиянинг Times Higher Education томонидан 2019 йилнинг декабрида тузилган рейтингдан ҳам, 2020 йилнинг февраль ойида тузилган рейтингидан ҳам ўрин олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрида Президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилгача олий таълим тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқловчи қарорга имзо чеккан эди. Унга кўра Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетинини илғор университетларга айлантириш ва улардаги таълим даражасини дунёнинг 500 та энг яхши университетлари қаторига қўшиш режалаштирилган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Айтишларича, карантин чекловлари 15 августгача узайтирилиши кутилмоқда.

Агар хабар тасдиқланса, кириш имтиҳонлари ҳам аввал айтилганидек, карантин чекловлари тугагач амалга оширилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
БУЙРУҚ № 190.pdf
4.7 MB
⚡Клиник ординатура қабул квоталари тасдиқланди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020-2021 ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура) қабул квоталарини эълон қилди.

П.С: Клиник ординатура босқичига фақатгина тиббиёт олийгоҳининг бакалавриат таълим йўналишини битирувчилари ҳужжат топшира олади.

Бир йиллик тўлов-контракт нархи ўтрача 27 млн сўм атрофида.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Тошкент ахборот технологиялари университети ва филиалларининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Эслатиб ўтамиз, қўшма таълим дастурларида ўқиш нархи юқорироқ бўлади!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​😧«Университет мен учун хобби»: Индонезиялик талаба 20 йилда 32 та дипломга эга бўлди

Индонезияда 39 ёшли Велина Кусуми 20 йилдан буён ўзининг ноодатий хоббиси билан шуғулланиб келади. У ўқишни ва диплом олишни яхши кўради, деб хабар беради CNCB Indonesia.

1999 йилда 18 ёшли Кусуми Сурабайи университетининг саноат лойиҳалари мутахассислиги бўйича дипломни олган. Шундан буён у таълим олишни тўхтатгани йўқ.
«Университет мен учун хобби, менга ростдан ҳам ўқиш ёқади. Ишончим комилки, университетга кириб амалий маънода фойда берган кўплаб билимларни олдим», — дейди Кусума.

✅ Унинг ютуқлари орасида: 11 йўналиш бўйича бакалавр даражаси, учта магистирлик даражаси ва 18 та профессионаллик сертификатлари мавжуд.
Кусумининг таъкидлашича, у мактаб давриданоқ ўқишга қизиқиб келган ва умумтаълим дастурида мавжуд бўлмаган кўплаб курсларга қатнаган: компьютер, бухгалтерия ҳисоби ва инглиз тили.

«Абадий талаба» ҳатто бир семестрдаги ўқув соатлари сони бўйича мамлакат рекордини ҳам янгилаган.
Ҳозирда Кусума ўқишни давом эттирмоқда: у математикани ўрганяпти. Талабанинг таъкидлашича, молиявий таҳлилчи бўлиб ишлагани учун бу борадаги билимлар унга жуда қўл келади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Кириш тест синовларида абитуриентларга қанча вақт берилади?

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ:

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.

Юқорида айтилганларга биноан абитуриентларга:

👉 1 соат (60 дақиқа) - битта фан топширадиган ҳолда (агар иккинчи фандан озод қилинадиган имтиёзга эга ёки касбий (ижодий) имтиҳон бўлса);

👉 2 соат (120 дақиқа) - иккита фанларни топшириладиган ҳолда, вақт ажратилади.

Тушунтириш: Тегишли фан блокидан максимал балл олиш имтиёзига эга абитуриентлардан ўша фанга тегишли вақт айириб ташланади. Масалан, IELTS 5,5+, CEFR B2 эгалари чет тили блокидан озод қилинади ва 60 дақиқа вақт ундан айириб ташланади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тестга 3 соат берилиши аниқ бўлганми?

Аввалроқ ДТМ бу йилги тестларда 2 та фан учун 3 соат вақт берилади дея хабар берган эди. Маъсуллар ҳам якдил фикр айтишмаяпти. Аммо, амалдаги Низомга мувофиқ 1 та фан учун 1 соат ажратилиши ҳамон ўз кучида. Янгилик бўлгудек бўлса алоҳида хабар берилади.

Тўғри, карантин сабаб вақт масаласи балки ўзгариши мумкин. Лекин 3 соат берилади деган гапга 100% ишониш ярамайди. Зеъро, кечаги гап бугун ўз аҳамиятини йўқотиши бизнинг мамлакатимизга ҳос одат!

Ёки бундай бўлмаса ДТМ томонидан расмий муносабат кутамиз! Айтсин, аслида 3 соатми, ёки 2 соат?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими?

❗️Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брифинг: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги брифинги (тўлиқ)

Сафимизга қўшилинг:

👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Магистратура бўйича энг кўп берилган саволларга тезкор жавоблар!

👉"Юборилди" – Бу статусда ҳужжатлар сайтга юборилади (кутиб турсангиз бошқа статусга ўтади. Бу холат маълум кунгача давом этади) ва бу статусда ҳужжатларингизни ўзгартирсангиз бўлади.

👉 "Текширилмоқда" – Бу статусда ҳужжатлар текширилади ва агар хатолик бўлса топширган олийгоҳингиздан сизга телефон қилишади ёки шу статусни ёнидаги ℹ белгичани босиб кўрасиз.

👉 "Рад этилди" – Бу статусда ҳужжатларингиз топширган олийгоҳингиздан қайтариб юборилади. Хатоликни сизга айтишади, айтишмаса шу статусни ёнидаги ℹ белгичани босиб кўрасиз. Бу статусда ҳужжатларни ўзгартириб қайтадан юбориш ва "Юборилди" статусига ўтказиш мумкин.

👉 "Тасдиқланди" – Бу статусда ҳужжатларингизни тугатган олийгоҳингиз тасдиқлашади ва қабул қилишга юборишади. Бу холатда ҳеч қандай хавотир бўлмасин, чунки бу ҳужжатларингиз қабул қилинди дегани. Эслатиб ўтамиз, бу холатда ҳужжатларингизни ўзгартириб бўлмайди

👉 "Қабул қилинди" – Бу статусда ҳужжатлар қабул қилинади ва топширган олийгоҳингизга етиб боради. Эслатиб ўтамиз, бу холатда ҳужжатларингизни ўзгартириб бўлмайди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Хорижда қолган талабалар! Август бошида уч давлатдаги ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш учун рейслар қўйиш режалаштириляпти

Аввалроқ qalampir.uz сайтида Украинанинг Днепр шаҳри Днепропетровск тиббиёт академиясида ўқувчи ва унинг битирувчилари бўлган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мурожаати эълон қилинганди. Унда талабалар Ватанга қайтишни исташини айтиб, давлат раҳбаридан ёрдам сўраганди.

Ўзбекистн Республикаси Транспорт вазирлигининг бугун, 25 июль куни берган берган маълумотига кўра, Россия, Украина ва Миср давлатига ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш учун чартер рейслар йўлга қўйиш режалаштириляпти.

“Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи декадасида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали Ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш масаласида хорижий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Вазирлик пандемия сабаб хорижда қолиб кетган ўзбекистонлик талабаларни ортга қайтариш учун амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берган. Унга кўра, бугунгача Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск,  Истанбул каби шаҳарлардан ўзбекистонлик ёшлар Ватанга қайтарилган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​⚡Тиббиёт ОТМларини давлат гранти асосида битирганлар 1 йилгача вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш борасида қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширади.

‼️ Соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини соддалаштириш мақсадида:

👉 2 ҳафта муддатда қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги мавжуд кичик ва ўрта тиббий ходимлар вакант жойларини тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар орасидан тўлиқ тўлдирилишини таъминлаш;

👉 10 кун муддатда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази билан биргаликда тиббиёт муассасалари умумий клиник лабораторияларининг врач-лаборантларини вирусология лабораторияларида фаолият кўрсатиши учун тайёрлаш, шу жумладан амалий кўникмаларини шакллантириш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш;

👉 15 кун муддатда республикадаги олий таълим муассасаларининг «Биология» таълим йўналишини тугатган битирувчиларини Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Тошкент тиббиёт академияси ва унинг ҳудудий филиаллари, Aндижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтларида вирусология лабораториясининг врач-лаборанти мутахассислиги бўйича бир ойлик қайта тайёрлаш курсларини йўлга қўйиш; (Натижада: биргина 2019-2020 ўқув йилида «Биология» таълим йўналишини 1 мингга яқин битирувчилар тамомлаган бўлиб, қисқа муддатли ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш орқали мавжуд кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиб, Республика бўйича мавжуд 16 та вирусология лабораторияларига кадрлар етиштириб берилади).

👉 Коронавирус пандемиясини бартараф этиш бўйича эълон қилинган карантин тадбирлари якунига қадар барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчиларини 1 йилгача бўлган муддатга вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилиш. Бунда вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинаётган мутахассислар учун уй-жой ва бошқа қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ харажатларни тегишли маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

👉 10 кун муддатда Aҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ҳудудий бўлинмаларининг тиббий ходимларини «валеолог» мутахассислигига қайта ихтисослаштириш бўйича бир ойлик қисқа муддатли онлайн курсларни ташкил қилиш; (натижада: валеология йўналиши бўйича қишлоқ врачлик пунктлари (817 та), оилавий поликлиникаларда (984 та) фаолият олиб борадиган ҳамширалар, психологлар ва ижтимоий ходимлар малакаси оширилади)

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Ўзбекистонда мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этилиши кутилмоқда

Президентнинг «Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Унга кўра,  «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини амалга ошириш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида тажриба синов тариқасида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ҳудуддаги умумий ўрта мактаб ва академик лицей, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта мактаб, академик лицей ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаби (умумтаълим муассасалари) битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари унификация қилиниб, ягона тест синовларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Белгиланишича:

👉 умумтаълим муассасаларининг жорий йил битирувчилари якуний давлат аттестацияси имтиҳони сифатида учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовларини топширади;

👉 мажбурий фанлар бўйича тест синови натижаларини умумтаълим муассасаси битирувчиларининг умумий таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома, дипломи)га қўйилади;

👉 олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган умумтаълим муассасалари битирувчилари шахсий танловига кўра, ихтиёрийлик асосида бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлардан тест синовларини топширилади;

👉 2022 йилдан бошлаб, аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатганлар белгиланган муддатларда бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар ва мажбурий фанлардан тест синовларини топширади.

Тест синовлари натижалари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган танловда баҳолаш мезонларига мувофиқ инобатга олинади.

✅ Шунингдек, абитуриентга тест синови топширилган фани бўйича 3 йил муддатда амал қиладиган абитуриент электрон сертификати берилади.
Тест синовлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан умумтаълим муассасаларини жорий йил битирувчилари учун май июнь ойларида, умумтаълим муассасаларини аввалги йилларда тугатганлар учун июнь—июль ойларида ўтказилади

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Кўпчилик абитуриентлар бир хил балл тўпланса, лекин квота сони кам бўлса нима бўлади?

Агар бир нечта абитуриент грант ёки контрактнинг энг охирги чизиғида бир хил балл тўпласа, унда улардан қайси бири грант ёки контрактга кирган деб ҳисобланади?

✅ ЖАВОБ ҚУЙИДАГИЧА:

• давлат грантига 10 та жой ажратилган дейлик. 9, 10, 11-ўринлардаги 3 нафар абитуриент бир хил балл тўплаган. Бундай вазиятда учаласи ҳам давлат грантига қабул қилинади, давлат гранти учун қўшимча жой ажратилади;

• контрактда ҳам худди шундай вазият. Кириш чизиғининг охирида квотадан кўпроқ бўлган абитуриентлар бир хил балл тўплаган бўлса, уларнинг барчаси ўқишга кирган деб ҳисобланади ва қўшимча жой ажратилади;

• худди шу қоида бакалавр учун ҳам, магистратура учун ҳам бирдек амал қилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️РАСМАН: карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди

Халқаро тажриба, мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг етук олим ва мутахассисларининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан зарарланиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан мамлакатда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

❗Кириш имтиҳонлари ҳам аввал айтилганидек, карантин чекловларидан кейинга қолдирилади!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈