Davlat Test Markazi
65.9K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
​⚡Тиббиёт ОТМларини давлат гранти асосида битирганлар 1 йилгача вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш борасида қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширади.

‼️ Соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини соддалаштириш мақсадида:

👉 2 ҳафта муддатда қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги мавжуд кичик ва ўрта тиббий ходимлар вакант жойларини тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар орасидан тўлиқ тўлдирилишини таъминлаш;

👉 10 кун муддатда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази билан биргаликда тиббиёт муассасалари умумий клиник лабораторияларининг врач-лаборантларини вирусология лабораторияларида фаолият кўрсатиши учун тайёрлаш, шу жумладан амалий кўникмаларини шакллантириш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш;

👉 15 кун муддатда республикадаги олий таълим муассасаларининг «Биология» таълим йўналишини тугатган битирувчиларини Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Тошкент тиббиёт академияси ва унинг ҳудудий филиаллари, Aндижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтларида вирусология лабораториясининг врач-лаборанти мутахассислиги бўйича бир ойлик қайта тайёрлаш курсларини йўлга қўйиш; (Натижада: биргина 2019-2020 ўқув йилида «Биология» таълим йўналишини 1 мингга яқин битирувчилар тамомлаган бўлиб, қисқа муддатли ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш орқали мавжуд кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиб, Республика бўйича мавжуд 16 та вирусология лабораторияларига кадрлар етиштириб берилади).

👉 Коронавирус пандемиясини бартараф этиш бўйича эълон қилинган карантин тадбирлари якунига қадар барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчиларини 1 йилгача бўлган муддатга вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилиш. Бунда вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинаётган мутахассислар учун уй-жой ва бошқа қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ харажатларни тегишли маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

👉 10 кун муддатда Aҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ҳудудий бўлинмаларининг тиббий ходимларини «валеолог» мутахассислигига қайта ихтисослаштириш бўйича бир ойлик қисқа муддатли онлайн курсларни ташкил қилиш; (натижада: валеология йўналиши бўйича қишлоқ врачлик пунктлари (817 та), оилавий поликлиникаларда (984 та) фаолият олиб борадиган ҳамширалар, психологлар ва ижтимоий ходимлар малакаси оширилади)

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Ўзбекистонда мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этилиши кутилмоқда

Президентнинг «Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Унга кўра,  «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини амалга ошириш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида тажриба синов тариқасида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ҳудуддаги умумий ўрта мактаб ва академик лицей, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта мактаб, академик лицей ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаби (умумтаълим муассасалари) битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари унификация қилиниб, ягона тест синовларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Белгиланишича:

👉 умумтаълим муассасаларининг жорий йил битирувчилари якуний давлат аттестацияси имтиҳони сифатида учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовларини топширади;

👉 мажбурий фанлар бўйича тест синови натижаларини умумтаълим муассасаси битирувчиларининг умумий таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома, дипломи)га қўйилади;

👉 олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган умумтаълим муассасалари битирувчилари шахсий танловига кўра, ихтиёрийлик асосида бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлардан тест синовларини топширилади;

👉 2022 йилдан бошлаб, аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатганлар белгиланган муддатларда бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар ва мажбурий фанлардан тест синовларини топширади.

Тест синовлари натижалари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган танловда баҳолаш мезонларига мувофиқ инобатга олинади.

✅ Шунингдек, абитуриентга тест синови топширилган фани бўйича 3 йил муддатда амал қиладиган абитуриент электрон сертификати берилади.
Тест синовлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан умумтаълим муассасаларини жорий йил битирувчилари учун май июнь ойларида, умумтаълим муассасаларини аввалги йилларда тугатганлар учун июнь—июль ойларида ўтказилади

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Кўпчилик абитуриентлар бир хил балл тўпланса, лекин квота сони кам бўлса нима бўлади?

Агар бир нечта абитуриент грант ёки контрактнинг энг охирги чизиғида бир хил балл тўпласа, унда улардан қайси бири грант ёки контрактга кирган деб ҳисобланади?

✅ ЖАВОБ ҚУЙИДАГИЧА:

• давлат грантига 10 та жой ажратилган дейлик. 9, 10, 11-ўринлардаги 3 нафар абитуриент бир хил балл тўплаган. Бундай вазиятда учаласи ҳам давлат грантига қабул қилинади, давлат гранти учун қўшимча жой ажратилади;

• контрактда ҳам худди шундай вазият. Кириш чизиғининг охирида квотадан кўпроқ бўлган абитуриентлар бир хил балл тўплаган бўлса, уларнинг барчаси ўқишга кирган деб ҳисобланади ва қўшимча жой ажратилади;

• худди шу қоида бакалавр учун ҳам, магистратура учун ҳам бирдек амал қилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️РАСМАН: карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди

Халқаро тажриба, мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг етук олим ва мутахассисларининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан зарарланиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан мамлакатда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

❗Кириш имтиҳонлари ҳам аввал айтилганидек, карантин чекловларидан кейинга қолдирилади!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​ДТМ – даромад топиш манбаи(ми?)

УзА нашрида қуйидаги мазмундаги мақола чоп этилди:

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Ўзбекистонда Адолат» гуруҳи фойдаланувчиси Матсур Зоҳиров ​томонидан «Адолат дегани шу бўлса керак» сарлавҳаси остида пост жойлаштирди. Унда «КОРОНАВИРУС САБАБ ИМТИҲОНДА ҚАТНАША ОЛМАГАН АБИТУРИЕНТГА ТЎЛАГАН ПУЛИ ҚАЙТАРИЛМАЙДИ – ДТМ» мазмунидаги маълумот қайд этилган. Ушбу шахсий фикрга жуда кўпчилик юртдошларимиз ўз муносабатини билдиришди. Улардан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дилором Аҳаджонова:

- Давлатимиз битирувчиларга тадбиркорлик, ҳунар билан шуғулланишлари учун фоизсиз кредит, сармоя беряпти 20 сотихдан ер беряпти.

Тўлқин Тошев:

- ДТМниям тўғри тушунинглар. Имтиҳон бўлмаса, бункерлар, «ректорский» группалар, х-вариантлардан келадиган пуллардан маҳрум бўлишди. Ҳеч бўлмаса шу йўл билан пул ишласин.

Раҳима Ходжаева:

- Буларни кечаги гапи бугунга тўғри келмайди, кечагина иситмаси бўлса қўйилмайди, имтиҳон тугагандан кейин 3, 4 кун ўтиб топширади деган эди.

Хуршида Ҳолиқова:

- Имтиҳонга қўйилмаганларни пулини қайтариб бериш керак! Келмаган бўлса бошқа гап.

Муҳаббат Қодирова:

- Адолатсизлик ота оналар қанча қийналиб тўлаган у пулларни. Фарзандимни ўқитаман деб.

Наргиза Каримова:

- Нималар деяпсиз ҳурматли амалдор? Ёшларни руҳини синдириб нима қиласиз???

Дилшод Файз:

- Наҳоткиии... ”Коронавирус сабаб имтиҳонда қатнаша олмаган ўқувчилар рўйхати шакллантирилади, маълум бир муддатдан сўнг улар учун махсус имтиҳон ташкиллаштирилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам қатнаша олмаган ўқувчиларнинг пуллари қайтариб берилади!” - деган тартибни жорий қилиш, ўйлаб топиш ва амалга ошириш шунчалик қийин бўлса?!

Умида Еримова:

- Қизиқ, бу пуллар қаерга бориб тўхтаркан, ким эгалик қиларкан? Кўпчилик охирги тийинларини тўлаган, бу аниқ факт!

Саид Комилович:

- Унақа деманглар жаноблар!! Мен коллежда ўқитувчиман. Шу тўловиниям зўрға тўлаб, ҳужжатларини муддатни охирида зўрға топширадиган ўқувчиларим бор. Мен улар билан 3 йил ишлаб, оилавий шароитини жуда яхши биламан! Бир нарсани тадбиқ қилаётганда сал қуйидан чиқиб баҳо беринглар! Илтимос!!!

Олимжон Раҳимов:

- Емаган сомсага пул тўлаш шунақа бўлади, мана сенга адолат! Бундай фикр билдирганлар Ватан хоини дейилади, негаки одамларда нафрат, ишончсизликни уйғотади. 

Мавзу юзасидан айтар сўзимиз, дастлаб битирувчининг ўзи кимлигини теран англаб олишимиз шарт. У ота она қарамоғидаги фуқаро. Аммо ҳар бири ўқишни ният қилади. Кунлик даромад топадиган қанчадан қанча оила вакиллари бугунги вазиятда қийин аҳволга тушиб қолишган. Тўлов учун пули етмаган қанчадан қанча абитуриентлар ҳужжат топширолмади. Имтиҳонга қатнашолмайдиган абитуриентнинг пулини қайтариб бериш шарт деб ҳисоблаймиз.

Сиз нима дейсиз?

Эслатиб ўтамиз, ДТМ ушбу хабарлар ортидан расмий муносабат билдириб ўтди. Айтилишича, узрли сабаб билан тестда қатнаша олмаган абитуриентларга пуллари қайтарилади. Лекин қандай сабаблар ДТМ учун "узрли" тоифага кириш ҳақида аниқ маълумотлар очиқланмаган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
​​БЎШ КЕЛМА, АБИТУРИЕНТ!

1. Эртага имтиҳон деб ўқинг;

2. 15 кундан кейин жавоб чиқади деб ўқинг;

3. Яна бир йилингиз бекор ўтишини ўйлаб ўқинг;

4. Отажонингиз онажонингиз ва бошқа сизга умид боғлаганларни ишончини оқлаб, эртага бюджетга ўқишга киришни ўйлаб ўқинг.

5. Мен ўқишга кирдимииииим, деб бақиришни ўйлаб ўқинг;

6. Қувонч кўз ёшлари учун ўқинг;

7. Устозларни шунча вақти бекорга кетмаганини исботлаш учун ўқинг;

8. Нима бўлди ўқиш деб сўрашса, Aллоҳга шукур грантга кирдим деб кулиб туриш учун ўқинг;

9. Энг асосийси, эртанги келажагингизга замин яратиш учун ўқинг! Aна ўшанда ИншаAллоҳ грантга ўқишга кирасиз.

Омaд билимлилaргa кулиб боқaди. Ҳаммангизга омад, ҳеч қачон билим олишдан чарчаманг!

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
#DoubleDegree

Тошкент давлат транспорт университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

@otm_info

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​❗Биласизми? Магистратура кириш имтиҳонларида мутахассислик фан блокида 55 фоиздан кам тўплаган абитуриент автоматик йиқилади!

Ҳаттоки, унда IELTS 9.0 сертификати бўлса ҳам мутахассислик тестида белгиланган баллдан кам тўпланган абитуриентлар танловда иштирок эта олмайдилар.

Ҳўш, жорий йилда магистратура имтиҳонлари қай тарзда бўлиб ўтади?

✅ Бу йилги магистратурага кириш имтиҳонлари 100% онлайн тест кўринишида ўтказилади.

👉 Айтишларича, имтиҳонлар 3-20 август кунлари оралиғида вилоятлар кесимида маълум бир олий таълим муассасининг белгиланган биносида компютерда онлайн тест топшириш орқали амалга оширилади.

👉 Имтиҳон вақтида мутахассилик фанидан 30 та, илмий салоҳиятни аниқлаш бўйича 10 та ва чет тилидан 25 та, жами 65 та тест саволи тушиши кутилмоқда. Бунда абитуриентга бир вақтнинг ўзида 65та тест саволи кўринади ва тест якунлангандан сўнг йиғган бали экранда пайдо бўлади.

👉 Умумий ҳисобда, 65 та тест саволига 130 дақиқа вақт берилади.

👉 Мутахассислик фанидан ҳар бир тўғри жавоб учун 2,3 балл, илмий салоҳиятни аниқлаш бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл ва чет тилидан ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балдан берилиши ҳамда жами максимал 150 балл йиғиш имконияти яратилиши режлаштирилган. Диплом балли билан биргаликда максимал 250 балл йиғиш мумкин.

Магистратура қабули тугашига 3 кун қолди. Барчангизга омад ёр бўлсин!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​#DoubleDegree

Тошкент тиббиёт академиясида Россиянинг Қозон давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурида «Даволаш иши» таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

Ўқишнинг дастлабки уч йили Тошкент тиббиёт академиясида, қолган уч йили Қозон давлат университетида давом этади.

Йиллик контракт - 30 млн 400 минг сўм

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Kun.uz da bosilgan «DTM o‘zgarmasa, foydasi yo‘q» maqolasi bo‘yicha

Kun.uz saytida 26-iyul kuni I.Safarovning K. Jalilov bilan o‘tkazilgan suhbati e’lon qilindi. U yaqinda umumxalq muhokamasiga qo‘yilgan “Umumta’lim muassasalari bitiruvchilarining yakuniy davlat attestatsiyasi hamda oliy ta’lim muassasalariga kirish imtihonlarini unifikatsiya qilish va yagona imtihonni joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident qarori loyihasiga bag‘ishlangan.

Batafsil: https://dtm.uz/post/view/kun-uz-da-maqola-bo-yicha

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#DoubleDegree

Наманган муҳандислик-технология институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур. @otm_info

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡АҚШ университетлари «контракт тўловлари»ни камайтирмоқда!

Ўзбекистонда эса нархларни янаям оширмаймиз дейишди.

Ўз талабаларига масофавий таълимга ўтишни таклиф этаётган Америка университетлари жамоатчилик ва талабаларнинг босимига дуч келяпти — улар таълим учун тўлов пулини камайтиришни талаб қилишяпти. Масофадан ўқитишга ўтиши муносабати билан Жоржтаун университети, жамоатчилик ва талабалар босими остида, тўлов пулини 10 фоизга қисқартирди. Бу ҳақда «Financial Times» хабар берди.

Қарийб икки минг нафар талаба университет раҳбариятига петиция киритганди. Петицияда масофадан ўқитиш факультатив ёки амалий машғулотлар қисқариши ёки бекор қилиниши, талабаларнинг университет кампуси ресурсларидан фойдаланиш имконияти кескин қисқаришига олиб келиши таъкидланган. Шунга қарамай, университет йиллик 58 минг долларлик тўлов тартибини сақлаб қолганди.

Петиция муаллифларининг назарида, бундай шароитда 58 минг доллар талаб қилиш бориб турган талончилик.
Талабаларнинг «исёни» ошкор бўлиб кетгач, университет раҳбарияти тўлов пулидан 10 фоизини чегириб ташлашга мажбур бўлди. Принстон университети ҳам худди шундай чегирмани июль ойи бошида татбиқ этганди.

«Масофавий таълим билан кампусдаги таълим ўртасида фарқ борлигини, албатта, тушуниб турибмиз», — иқрор бўлганди Принстон университети президенти Кристофер Айсгрубер.

Массачусетсдаги Уильямс коллежи барча йиғимларни 15 фоизга, таълим пулини эса 10 фоизга қисқартирган.
Нуфузли университетлар эса ён бермоқчи эмас: Гарвард университети тўловлар камайтирилиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкинмаслигини маълум қилган, Йель университети эса йиллик тўловни 55,5 мингдан 57,7 минг долларга оширган.

Бу каби талабаларнинг норозиликлари Жанубий Кореяда ҳам кузатилганлиги ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олийгоҳлари янги ўқув йилида тўлов-контракт нархларини тушириш уёқда турсин, ҳаттоки оширмасликларини таъкидлашган.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
@OliygohBot орқали магистратурага неча нафар имтиёзли абитуриентлар рўйхатдан ўтганини ҳам кузатиш мумкин.

Масалан, бу ерда Тошкент тиббиёт академияси (364) "Акушерлик ва гинекология" йўналишига ҳозирги вақт бўйича жами 37 киши рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 1 тасида IELTS сертификати бор, 2 таси эса имтиёзли номдор стипендиянтлар ҳисобланади. Танлов кўрсатгичи эса 1 ўринга 3 кишидан кўпроқни кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, @Oliygohbot ёрдамида бакалавриатга ҳужжат топширган абитуриентлар ҳам қабул статистикаларининг якуний ҳолатларини бемалол кузатишлари мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Aбитуриент рухсатномаси қандай ва қачон олинади?

Давлат тест марказининг эслатишича, абитуриент рухсатномасида абитуриентнинг шахсий маълумотлари билан бирга, тест топшириш ҳудуди, тест топшириладиган сана ва вақт, тест ўтказиладиган бино, тест топшириш сменаси ва гуруҳ рақами каби бир қатор маълумотлар акс этган бўлади.

Рухсатномани шакллантириш ва абитуриентларга етказиш учун тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланган бўлиши керак.

Юртимизда карантин чекловлари давом этаётганлиги сабабли, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари ҳали белгиланмади.

✅ Тест синовларини ўтказиш муддатлари юртимиздаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Тест синовларини ўтказиш муддатлари белгилангач, “Aбитуриент рухсатномаси” шакллантирилади ва абитуриентлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) орқали рухсатномани юклаб олишлари мумкин бўлади.

Хабарда айтилишича, тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланганда, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Тошкент фармацевтика институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур. @otm_info

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⁉ЎҚИШИНГИЗНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) НИЯТИДАМИСИЗ?

Шошилинг, онлайн аризалар қабули 5-августга қадар давом этади!

Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

⚠️ Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари ўтишлари сўралади.

⚠️ Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

Сиртқидан кундузгига ўқишни кўчириш мумкин!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Тошкент давлат техника университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур. @otm_info

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​​​❗8 КУН ЎТДИ!

Иккинчи мутахассислик учун қабул ҳамон бошланмаяпти

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида низомга асосан иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.

👉 Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт (шартнома) асосида амалга оширилади.

Қабул комиссияси 2020/2021 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш бўйича олий таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаши керак.

Аммо олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий саҳифаларида бу ҳақда тайинли маълумот мавжуд эмас.

2020/2021 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш бўйича олий таълим муассасалари рўйхати тез кунда тасдиқланади, дейилганига ҳам мана 8 кун бўлди. Аммо ўша ҳужжатдан ҳамон дарак йўқ!

Айтишларича, пандемия вазиятини инобатга олинган ҳолда иккинчи олий таълимга талабгор абитуриентларни электрон тизим орқали онлайн шаклда рўйхатдан ўтказиш режалаштирилаётган экан.

Шунингдек, иккинчи олий таълимга талабгор абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш муддатини ўзгартириш ҳам кўзда тутилмоқда. Кузатишдан, кутишдан бошқа иложимиз ҳам йўқ, начора...

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​😟 Қўрқув ва ҳаяжонни қандай жиловлаш мумкин? Абитуриентларга психолог тавсиялари

Олдинда олий ўқув юртига кириш имтиҳонлари. Аслида ҳар қандай имтиҳон эмоцияларга бой, ҳаяжонли ўтади. Имтиҳон муддатлари ва шароитлари мавҳум бўлган ҳозирги пандемия шароитида эса абитуриентларнинг ҳаяжони ва хавотири икки ҳиссага ортади.

Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси, психология фанлари номзоди Гулмира Бойузакова абитуриент учун муҳим аҳамиятга эга бўлган имтиҳонда ҳаяжонни жиловлаш бўйича тавсиялар билан бўлишди.

Aбитуриентнинг имтиҳон вақтида муваффақиятга эришиши икки омилга боғлиқ: назарий ва психологик тайёргарлик. У мавзуларни қанчалик яхши ўзлаштирган бўлса ҳам, имтиҳон вақтидаги ҳаяжон душманга айланиши мумкин.

Диққатни жамланг. Титул варағини тўлдириш каби барча расмиятчиликларни бажариб бўлгач, диққатни жамлашга ва атрофни унутишга ҳаракат қилинг. Сиз учун фақат вазифалар матни ва соатлар мавжуд бўлиши керак. Қатъий белгиланган вақт жавоблар сифатига таъсир қилмаслиги керак. Жавобни киритишдан олдин саволни икки марта ўқинг ва сиздан нима талаб қилинаётганини тўғри тушунганингизга ишонч ҳосил қилинг.

Осонидан бошланг. Тест ечишни сизда шубҳа туғдирмайдиган саволларга жавоб беришдан бошланг. Узоқ ўйлантирадиган саволларга кўп тўхталманг. Шунда анча тинчланасиз, юклама енгиллашади. Мия янада аниқ ишлай бошлайди. Қолган бутун куч ва диққатни қийин саволларга йўналтириш мумкин бўлади.

Шошилманг, вазифани охиригача ўқинг. Вазифани биринчи сўзлариданоқ унинг шартини тушунаман деб шошқалоқлик қилманг. Бунда энг осон саволларга ҳам хато жавоб бериш эҳтимоли ошади. Шошқалоқлик натижасида жавоби миянгизда нақд бўлган саволни ҳам бой беришингиз мумкин.

Фақат ҳозирги вазифа ҳақида ўйланг. Янги вазифани ўқиётганда аввалги ҳамма нарсани унутинг. Тестлардаги вазифалар бир-бири билан боғлиқ эмас, шунинг учун сиз илгари қўллаган қоидалар ва формулалар янги вазифани тўғри ҳал қилишга халақит беради.

Муваффақиятсизликни унутинг. Агар биронта тестга жавобни билмасангиз, бу муваффақиятсизлик таъсирида қолиб кетманг. Янги саволни янги имконият сифатида қабул қилинг. Аввалги вазифалар натижасидаги тушкунлик кейинги топшириқлар самарасига таъсир кўрсатмасин.

Истисно қилинг. Тўғри жавобни билмасангиз, нотўғрилигига ишончингиз комил бўлган жавобларни кетма-кет чиқариб ташланг. Бу вариантлар ўртасида танлов доирасини торайтиради.

Текшириб кўринг. Бажарган топшириқларингизни текшириб чиқишга вақт ажратинг, ҳеч бўлмаганда кўз югуртириб, хатоларни кўриш учун вақт топинг.

Тахмин қилинг. Аниқ жавобга ишончингиз комил бўлмаса, интуитив равишда бирор вариантни танланг. Баъзида интуицияга ишониш керак.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
​​Хорижда қолиб кетган абитуриентлар имтиҳонлар бошланишидан камида уч ҳафта аввал қайтиб келиши керак

Ҳозирда хорижда бўлиб турган, 2020/21 ўқув йили учун қабулга онлайн ҳужжат топширган абитуриентлар кириш имтиҳонларига камида 3 ҳафта қолганда Ўзбекистонга қайтиши керак, деб маълум қилинди 25 июнь куни АОКАда ўтказилган брифингда.

Улар карантин талабларини тўлиқ бажарганларидан сўнг, Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлиги тақдим этган хулосалари асосида тест синовларига киритилади.
Мазкур тартиб юзасидан Давлат тест марказининг Kun.uz'га берган изоҳига кўра, абитуриент имтиҳонгача уч ҳафта бўлган муддатда Ўзбекистонга қайта олмаса ёки карантинда сақланган вақтида унда вирус аниқланса, кириш имтиҳонларида иштирок эта олмайди.

Иситмаси бор абитуриентлар тестга киритилмайди. Улардан қачон имтиҳон олиниши маълум қилинди

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​— Магистратурага кириш учун неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтди?

— Ўқишини кўчириш (тиклаш) учун неча нафар талаба ариза топширди?


29 июл соат 00.00 ҳолатига кўра:

- magistr.edu.uz платформаси орқали олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топширган абитуриентлар сони 56 474 та.

Маълумот учун:
2019/2020 ўқув йили бўйича - жами 25913 та;
2018/2019 ўқув йили бўйича - жами 11999 та ариза келиб тушган.

- transfer.edu.uz платформаси орқали ўқишни кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза топширган абитуриентлар сони 14350 тани ташкил этади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈