Магистратурада ўқигиси келганлар бу йил ростдан ҳам ортиб кетдими?
Хабар берилганидек, 30 июль соат 00:00 ҳолатига магистратурага кириш учун ариза топширган абитуриентлар сони 65 минг 875 нафарни ташкил қилган. Ўтган йили жами 25 минг 913 киши, 2018 йилда эса 11 минг 999 киши ҳужжат топширган эди.
Блоггер Хушнудбек Худойбердиевнинг фикрларига кўра, жорий йилда хоҳловчилар бир неча баробар ошиб кетганининг асосий сабаби ёшлар бирдан билимга қизиқиб, магистратурада ўқигиси келиб қолганида эмас, қизиқиш олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Шунчаки бу йил ортиқча қоғозбозлик ва бюрократия бекор бўлиб, барчаси онлайн, осон ва қулай бўлганида. (Аслида, шу ҳам кўнгилдагидек бўлмади. Платформа тез-тез ишламай қолмоқда)
Пандемиянинг энг катта фойдали томони бизда кўплаб қотиб қолган тушунчаларни парчалаб ташлади. Агар коронавирус бўлмаганида бакалавр ёки магистратурага ҳужжат топшириш қачон бунақа тўлиқ онлайнга ўтарди, Худо билади. Айрим консерваторлар “вой-дод, онлайн қилиб бўлмайди, керак бўлса абитуриентнинг ўзи ҳужжатларини кўтариб келсин” дея қаршилик қилиб тураверган бўларди.
Халққа кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш қанчалар осон бўлса, инсонлар шунча кўп фаол бўла бошлайди, қанча кўп бюрократик талаблар бўлса, шунча фаоллик камаяди ва энг асосийси коррупция урчиб кетади. Бу аксиома, исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат, дея ўз фикрларини якунламоқда.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈

Тиббиёт коллежларини битирганларга тиббиёт олийгоҳига 2-курсдан имтихонсиз кириш имтиёзи берилиши ростми?
ЖАВОБ: Бу кутилаётган имтиёз амалдаги (эски) тиббиёт коллежларига таллуқли эмас, аксинча, янги ташкил этиладиган тиббиёт техникумларига тегишли.
Аввалроқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатли техникумлари этиб қайта ташкил этилади деб хабар берган эдик. Бу Президентнинг 7 апрелдаги қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ
Самарқандда – 7 та,
Фарғонада – 5 та,
Андижонда – 4 та,
Наманганда – 4 та,
Сурхондарёда – 4 та,
Тошкент вилоятида – 4 та, Қорақалпоғистон Республикасида – 3 та,
Бухорода – 3 та,
Жиззахда – 3 та,
Қашқадарёда – 3 та
Тошкент шаҳрида – 3 та,
Навоийда – 2 та,
Сирдарёда – 1 та,
Хоразмда – 1 та тиббиёт коллежи қайта ташкил этилади.
Техникумларда моддий-техника базаси янада кучайтирилади, амалиёт хоналари белгиланган нормативларга асосан жиҳозланади, ўқув-симуляцион аудиториялар ташкил этилади.
Бу ерда валеология, тиббий психология, нутрициология диетология фармакология кинезиология, реабилитологиява профпатология фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Ўқув режалари ва фан дастурлари илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилади. Техникумларда дарс машғулотлари тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда масофавий таълим орқали ўтказилади.
Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишини давом эттирадилар. Улар кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали ўқишга қабул қилинади.
Жорий сақлаш, фаолият юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, шунингдек тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшавор! 11-синф ўқувчиси бир пайтнинг ўзида 32 та ОТМ талабаси бўлди.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Audio
Қабул бугун 23:59 да тугайди, аммо Қорақалпоғистон тиббиёт институти битирувчилари магистратурага ҳужжат топшира олишмаяпти!
Шу олийгоҳ битирувчиларининг сўзларига кўра, онлайн топширилган аризалари "тасдиқланди" статусига ўтказилмаяпти экан. Яъни, олийгоҳ ўз битирувчиларинг ҳужжатларини тан олмаяпти.
Соддароқ айтганда, магистратурага ҳужжат топширишларига тўсқинлик қилишмоқда. Қанақадир 1 йил мажбурий ишлаб бериш мажбуриятини талаб қилишмоқда. Аслида, бу магистратурага кира олмаган битирувчилар учун амал қилиши керак эди. Шунда ҳам давлат гранти асосида ўқиганлар учун. Булар ҳатто тўлов контрактда ўқиганларни ҳам ўқишларига тўсқинлик қилишмоқда. Лекин Президент қарори бор деган иддао билан олийгоҳ ўз позициясида қолмоқда. Энг ёмони, қайси қарорлигини сўрашса аниқ жавоб бера олишмаяпти.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эса бунга ҳечқандай муносабат билдирмаган.

⚙ Magistr.edu.uz платформасида носозлик!
Маълумот учун, соат 23:59 кейин қабул ўз ниҳоясига етади
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Маълумот учун, соат 23:59 кейин қабул ўз ниҳоясига етади
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡Талабалар бош кўтаришди!
Карантин сабаб апрел ойидан онлайн таълимга ўтган талабалар, янги ўқув йилида ҳам дарслар онлайн бўлиши ҳақидаги янгиликлар ортидан ижтимоий тармоқларда норозилик ҳаракатларини бошлашди.
Талабаларнинг фикрига кўра, аввал бошданоқ талабга жавоб бермайдиган таълимнинг онлайн шакли учун ҳам қиммат контракт тўлаш бу адолатсизлик!
Айтишларича, тўлов контракт нархларини тушириш учун етарлича фактлар бор. Масалан, ОТМ харажатлари қисқарган, ўқитувчилар эса олдингига қараганда осон ва кам ҳаракат ва харажат қилиб ҳам аввалгидек ойлик маош олишмоқда. Лекин сифатсиз онлайн таълим олаётган талабаларнинг контракт нархи ўша-ўша ҳолда қолмоқда. Аслида, бутун дунёда онлайн ва офлайн таълим нархлари бир биридан фарқ қилади
Воқеалар ривожини кузатамиз!

Ўзбекистон олийгоҳлари дунё рейтингида неччи минглатикка киради?
Google аканинг айтишича, Ўзбекистон бўйича "номер один" олий таълим муассасаси бўлган ЎзМУ дунё бўйича 4080-ўринда экан.
Иккинчи ўринда ТошПТИ Нукус филиали 5715-ўринни эгаллаган. (Қойил, ТошПТИ қолиб, унинг филиали юқорилаб кетибди)
Кейинги ўринларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Самарқанд давлат университетлари 7586 ҳамда 8630-ўринларни эгаллаган.
Қолган олий таълим муассасалари эса бундан ҳам пастки ўринларда бўлса керак. Ҳар ҳолда Google ака ниманидир билмаса гапирмайди:)

Forwarded from Davlat Test Markazi
#статистика
Мактаб битирувчиларининг 81 фоизи ОТМга ҳужжат топширди. Қолганлар топширмади!
Ўтган йил ушбу кўрсаткич 61 фоизни ташкил қилган эди.
Давлат тест Маркази берган маълумотларга кўра, жорий йилда Олий таълим муассасаларига 366 556 нафар мактаб битирувчилари ҳужжат топширган. Бу эса умумий мактаб битирувчиларнинг 81,3 фоизини ташкил қилади, ўтган йил ушбу кўрсаткич 61 фоизни ташкил қилган эди.
Бунда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган битирувчилар сони бўйича Сирдарё вилояти етакчилик қилмоқда, вилоятнинг 94% битирувчиси ОТМга кириш истагини билдирган ва абитуриент бўлган. Кейинги ўринда 92% билан Навоий вилояти қайд этилган, Жиззах вилояти 89,5% кўрсаткич билан учинчи ўринда.
✅ Бу йилги битирувчиларнинг 83% кундузги ўқув шаклини, 15% сиртқи ва 2% кечки ўқув шаклини танлаган.
Бу йил Ўзбекистон бўйича 91та олий таълим муассасаcида ўқиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган (2019 йилда 1 миллион 66 минг 926). Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп.
Сафимизга қўшилинг:

Reyting @davlattestmarkazi.jpg
1 MB
📈 Боримиз шу! Ўзбекистон олийгоҳларининг дунё бўйича рейтинги (тўлиқ)
Вебометрикс маълумотларига кўра, кучли 10.000 таликка кирганлари:
1. ЎзМУ: 4080-ўрин
2. ТошПТИ Нукус филиали: 5715-ўрин
3. ТТЕСИ: 7586-ўрин
4. СамДУ: 8630-ўрин
5. ТДПУ: 8756-ўрин
6. ТТА: 9161-ўрин
7. ТАТУ: 9455-ўрин
8. СамДТИ: 9663-ўрин
9. БухДУ: 9923-ўрин
10. АДТИ: 9964-ўрин
Шунингдек, баъзи олийгоҳлар:
Вестминстер: 12413-ўрин
Жаҳон тиллари: 13146-ўрин
Юридический: 13901-ўрин
Дипломатия: 13985-ўрин
ИНҲА: 14983-ўрин
Стоматология: 20371-ўрин
Пучон: 21566-ўрин
Ёджу: 22484-ўрин
📉 Ва рўйхатнинг энг сўнгисини Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали эгаллаган.
Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, қўшни Қозоғистон Республикасининг 10 та олийгоҳлари дунё бўйича энг кучли ТОП-1000 рўйхатга аллақачон кирган. Ҳаттоки, битта олийгоҳи жорий йилда ТОП-200 рўйхатга ҳам киришга улгурди. Ўзбекистон эса 2030-йилга бориб ЎзМУ ҳамда СамДУни ТОП-500 рўйхатга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Бугун, 1 август!
Ваҳ-ваҳ-ваҳ... Бундан атиги 3 йил олдин ушбу кунда бутун Ўзбекистон «қайнар» эди.
Барча мобил операторлар бир хил ёлғон баҳона, яъни «техник профилактика ишлари» туфайли мобил интернетни ўчиришарди. Аммо нима учун ўчганини ёш бола ҳам биларди. Лекин улар бизни ёш боладай алдашарди... Мобил интернетнинг бир неча соат ишламаслиги ортидан бизнесга бир неча миллионлаб зарар етарди, аммо масъуллар бошқачароқ замонавий йўлни қидириб кўрмас, худди ҳеч нарсани билмагандай ўша ибтидоий йўлдан боришарди...
Ҳамма имтиҳонга шошган, юз минглаб тақдирлар шу 2-3 соат ичида ҳал бўларди. Ўзбекистон келажаги шу 3 соатлик қум соат ичига қамаб қўйилган эди гўё...
Минглаб инсонлар шу биргина кунни кутишар, шу биргина кун ортидан юз минглаб доллар (балки бир неча миллион доллардир, ким билсин) ишлаб олишарди...
Эҳҳееее, яна қанчадан-қанча хотиралар билан қолди, бу — 1 август
Бугунги 1-август суғур кунининг навбатдаги кунидек гўё! Ҳаёт бир хил. Тўхтаб қолгандек хатто. Кўпчиликнинг кайфияти йўқ. Имтиҳонлар қачон бошланиши умуман номаълум. 15-авгусдан кейин рухсат берилиши ҳам номаълум. Бизнингча, ДТМ тарихидаги энг зерикарли 1-август бугун бўлса керак. Лекин кайфиятимизни кўтаршимиз ўз қўлимизда.
Сизда ушбу кун билан боғлиқ қандай хотиралар бор? Изоҳларда биз билан ўртоқлашинг.

😃 Бугунги кунни ёрқин хотиралар билан ўтказамиз!
ДТМни жуда "яхши кўрадиган" биттаси ёзмоқда:
“Бугун 1-август! Ҳа, бугун 1-август бўлишига қарамасдан пойтахт кўчалари бум-бўш, худди кинолардаги ташлаб кетилган шаҳарга ўхшайди.
Лекин 4-5 йил олдин 1-август бунақа эмас эди. Бу кунга алоҳида тайёргарлик кўрилар эди. Таксистлар йўлкира нархини беш-олти баробарга ошириб олишар эди.
Йил бўйи биров иши ҳам бўлмаган этикдўзнинг иши юришиб кетар эди, унинг вазифаси шиппакнинг ичига имкон борича усталик ва бутун санъатини ишга солиб ўта моҳирона телефонни жойлаштириш эди. Одамлар сал қолса этикдўзнинг қабулига ёзилиш учун навбатга туришар эди.
Зангиотада чала муллалар ва лўлиларнинг иши-ку, имтиҳондан бир ҳафта олдин бошланиб кетар эди.
- Ҳа, қаёққа кетяпсан?
- Зангиотага бориб бир дуо олиб келайлик.
- Ўқиш-чи?
- Ўқиш тўхтаб туради, Зангиота руҳларини шод қилмасак, ўқишга киролмас эканмиз. 😂😂
Тиламчи лўлиларнинг ҳам дуоларида ўзгаришлар бўлар эди, “Энг катта ўқишларга кириб кетинг, имтиҳонда саволлар осон тушсин, кўзингизни юмиб ишлаб чиқинг” шунга ўхшаш 😂
Милиция амакилар ҳам айнан шу куни ишни қилиб қолишар эди, ҳатто милицияларгача х-вариант сотишар эди, улар ҳам эрталабдан ўлжа излаб кўчага чиққан йиртқичдек ҳаракат қилишар эди.
Кимдир бункерга кириб кетган, кимдир х-вариант излаган, ота-оналар, бобо-момолар абитуриентлардан кўра кўпроқ ҳаракат қилишар эди.
Кимдир эса ўша чекка бир қишлоғидан фақат билимигагина ишониб келган ва ўша х-вариантчиларни кўзига кўрсатиб қўяр эди.
Ишқилиб 1-август университет фаррошигача пул қиладиган кун эди. Коррупция миқёсини тасаввур қиляпсизми? Лўлигача “левий” қиладиган тизим йўқ бўлди.
Тўлиқ йўқ бўлди деб айта олмайман, чунки ҳали ДТМ ва Давлат қабул комиссиясининг бошида ўзгаришни хоҳламайдиган, ҳар қандай янгиликни ўзларига душман деб биладиган “динозавр”лар бор экан, бу тизим ҳали ҳам кимларгадир катта даромад манбаи бўлиб қолаверади.
Бугун 1-август - ҳеч қандай кун. Уйда ўтир. Пандемия. Карантин.”
Сизда ҳам бугунги кун билан боғлиқ хотиралар бўлса изоҳларда қолдиринг. Ёзилган изоҳларни ўқиб кайфиятингиз кўтарилиши шубҳасиз!

❗Абитуриентлар учун "Менинг юртим" телеканали ижодкорларидан муҳим маслахат!
Сиз орқали орзу умидларига эришмоқчи бўлган, ортингиздан қараб турган ота-онангиз ва яқинларингиз олдида уялиб қолмаслигингиз, аслида ўзингизга боғлиқ!
Кучли инсонлар пулига эмас, билимига ишонади. Ушбу видеони барча абитуриентларга тарқатинг!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Сиз орқали орзу умидларига эришмоқчи бўлган, ортингиздан қараб турган ота-онангиз ва яқинларингиз олдида уялиб қолмаслигингиз, аслида ўзингизга боғлиқ!
Кучли инсонлар пулига эмас, билимига ишонади. Ушбу видеони барча абитуриентларга тарқатинг!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Тўлов контракт нархлари арзонлаштирилиши керак!
"Масофавий таълим" саҳифасининг ёзишича, эртага бугунги оғир кунларнинг асорати осонроқ битиши учун бугун таълимга ва талабаларга имкон яратилиши керак
Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев янги ўқув йили сентябр ойидан масофавий шаклда бошланиши режа қилинаётганини маълум қилди.
Энди масаланинг бошқа бир муҳим жиҳатига, талабаларнинг тўлов контрактига, эътибор қаратсак.
Биринчидан, янги ўқув йили бошланишига 1 ой вақт қолди. Лекин ҳали эски ўқув йилининг контрактини тўлолмаган талабалар кўп. Чунки тўлашга имкони йўқ. Имкони бўлса, шунча огоҳлантиришларга қарамай тўларди-да.
Иккинчидан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карантин чекловлари даврида талабаларга стипендия тўловлари вақтида тўлаб келинаётганини таъкидлади. Яқинда Ўзбекистон Миллий университети матбуот хизматидан олган маълумотимизга кўра, талабаларнинг стипендияси июл, август ва сентябр ойлариники битта қилиб, сентябрда берилишини маълум қилишди. "Тепадан" шундай топшириқ келган экан. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар вақтида тўланмоқда, деб ёлғон маълумот бердими? Карантин бўлиб, одамлар қийин аҳволда қолди, шунда ҳам курсдан курсга қолиб кетиш важи билан талабаларга контрактни тўлаш талаб қилинди. Кўпчилик бир амаллаб, қийналиб тўлади. Энди нега стипендиялар вақтида берилмаслиги керак?
Учинчидан, «ОТМлар талабаларга масофавий (онлайн) таълим бериш жорий этилгани муносабати билан уни ташкил этиш ва моддий базасини яратишга қўшимча маблағлар сарфламоқда. Бундан кўриниб турибдики, амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори, ўқитишнинг ҳақиқий харажатларига нисбатан кам. Шу сабабли тўлов-контракт миқдорларини камайтиришнинг имкони мавжуд эмас», – деб айтмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Бу гаплар умумий гаплар, холос. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бирор жойда харажатларнинг аниқ рақамларини тақдим этмаган. Масофавий (онлайн) таълимни жорий этишга қанча маблағ сарфланмоқда? Наҳотки, аввалги таълим билан масофавий (онлайн) таълимнинг харажатлари бир хил бўлса?
Тўртинчидан, 1-июндан бошлаб, Жаҳоннинг нуфузли университетларини жамлаган Coursera онлайн таълим платформаси карантин сабабли бутун дунё бўйлаб коллеж ва университет талабаларига ўз курсларига бепул кириш имкониятини очди. Талабалар учун 3800 дан ортиқ курслар, 150 мутахассислар иштирокидаги интерфаол лойиҳалар, 400 мутахассислик ва 11 профессионал сертификатлаш дастурлари мавжуд эди.
Карантин туфайли Cоursеra бутун дунёга бепул таълим тақдим этганда, нега ўзимизнинг келажак авлодга, талабаларга арзонлаштирилган контрактдаги таълимни тақдим эта олмаймиз?
Бешинчидан, контрактни тўлаган бўлса ҳам, грантда ўқиса ҳам, сифатсиз ва қиммат интернет сабаб минглаб талабалар сифатли таълим ололмаяпти. Шу жиҳатларга нега жиддий эътибор берилмаяпти?
Олтинчидан, Президент Шавкат Мирзиёев аҳолига ёрдам бериш учун кўплаб қарорлар қабул қилмоқда. Булар, албатта, шу халқнинг манфаати учун. Давлат раҳбари халқнинг манфаати учун тинмай ҳаракат қилаётганда мутасаддилар контракт масаласида нега халқнинг ва талабаларнинг манфаатига иш кўрмайди?
Хуллас, тўлов контракт нархлари арзонлаштирилиши керак. Масофавий (онлайн) таълимнинг харажатларини шундоқ ҳам талабаларнинг тўлов-контракти қопламаяпти, деган гаплар жуда кулгили ва ишончсиз. Қаерда, қайси қонунда ёзилганки, талабаларнинг контракти харажатларни қоплаши керак, деб?
Ҳозир ҳамма бу балолардан эсон-омон қутилиб олиш ҳақида ўйлаяпти. Лекин ундан кейини ҳақида ҳам ҳозирдан бош қотириш керак, назаримизда. Тўғри, бугун талабаларнинг тўлов контрактини арзонлаштириш иқтисодиётга қанчадир зарар келтирар. Aммо унитмаслик керакки, ҳар қандай давлатни, жамиятни фақат таълим қутқаради ва юксалтира олади.

Контракт нархини нега арзонлатиш керак?
Янги ўқув йилида ҳам дарслал онлайн тарзда бошланиши ортидан Ўзбекистон талабалари ижтимоий тармоқларда "намойиш ҳаракатлари"ни бошлаб юборишди. Энг сара фикрларни сизлар билан баҳам кўрамиз:
М. Муҳиддиновна
Ҳўш... Бозорга чиқсак товарни нархга мутаносиблигига эътибор қиламиз. Пулимизни бекорга совурмаймиз. Чунки ИСРРОФ - ҲAРОМ эканини яхши биламиз.
Сифат нархга мос бўлмаса ҳам сотиб оладиган одам ёки ақли ривожланмаган ёки пулини қаерга қўйишини билмайдиган (аслида пули чўнтагига сиғмаётганлар ҳам бундай қилмайди) соғлом фикрга эга бўлмаган шахсни иши.
Бизчи? Ўқийверамиз!
Олий маълумот олиш ҳаммага ҳам эмас, давлатимизга минг раҳмат! Ўқишга кирганимизга ШУКР! Бу кунларга етмаганлар қанча...?!
Не кўйга солишса ҳам битириб кетсак, бир парча дипломни олсак бўлдидаа!!!
Кимга керак ортиқча муаммо тўғрими ?
Aндишасизликка йўйманглару, ҳаммаси бир тийинга қиммат! Группада абитуриентлар бўлса такрор-такрор ўқиб олинг, Олий таълим тизимимиз ухламасдан бедор бўлиб ўқишингизга, безовталаниб ўйланишингизга , мободо кира олмай қолсангиз дунёларни кўзларингизга тор бўлишига AРЗИМAЙДИ !!! AРЗИМAЙДИ AРЗИМAЙДИ!!!

Талабаларнинг пули эвазига таълимни юксалтиришни ўйлаш аҳмоқлик ёки ожизлик!
Бу йил олий таълим муассасаларида талабаларга онлайн таълим берилиши режалаштириляпти. Талабалар контракт нархларини арзонлаштиришни сўрамоқда. Бунга улар ҳақлими? Ҳақли бўлганда қандоқ. Сабабларини тушунтираман. Биринчидан, аксар ОТМларда таълим сифати нархига тушмайди. Буни дарс ўтадиган кадрлар, дарсликлар ва бошқаларда кўриш мумкин. Бу ҳудди сникерс нархига ўзимизда чиқадиган печак қандни сотиб олишдек гап. Бу билан печак қанд ёмон демоқчимасман. Носталгия, тўйларда тугунга қўшиб берилган вақтида, кулча нон билан яхши кетади ва бошқалар. Яхши кўрамиз. Лекин нарх масаласида инсоф биланда буёғи.
Иккинчидан, пандемия сабаб энг кўп зарарни солиқ тўловчи - халқ кўрди деб ҳисоблайман. Ўтган 5 ой давомида чўнтаклар деярли даромад кўрмади. Фақатгина харажат қилинди. Ўз-ўзидан бу тўловларга таъсир қилиши аниқ. Шу билан бирга, онлайн таълим бўлгани боис ОТМлар анча харажатларни тежайди. Бюрократия ва бошқалардан яхшигина тийилади. ОТМлар кераксиз ишчи ўрни – штатлар, ортиқча харажатлардан воз кечиши учун ҳам қулай имкон. Аммо талабанинг елкасига юк эвазига уларни сақлаб қолиш бозор иқтисодиёти талабларига ҳам тушмайди. Ўз ўрнида талабада онлайн таълим олиш учун ноутбук сотиб ол, интернет тушир, трафик ва бошқа харажатлар бошланади. Нархлардан эса ўзингиз хабардорсиз. Нархларни туширишга шу ва шу каби бир нечта факторлар бор. Бизда қуриб кетгур "part time job" деган нарсалар дейрли йўқ. Хуллас сабаб кўп. Постимда батафсил тўхталиб ўтирмадим.
Яна давлат ўтган вақт давомида кераксиз ва мақсадсиз лойиҳаларга банк тизими орқали миллиардлаб (агар триллион бўлмаса) суммаларни сарфлади. Ҳозир гапирсам, сен нега товуқларни гапиряпсан деб, менинг бошларимни оғритишлари мумкин. Хуллас тушундингиз. Айни вақтда эски ва тешиги кўп кемани ямаш билан бандмиз. Параллел тарзда янгисини қуришни бошлаш керак. Неомарксистлар билан ислоҳот қилиш қийинлигини тушунайлик. Бизга тоза қон либераллар керак. Бунинг учун таълимга, сифатига эътибор ҳар қачонгидан долзарб бўлиши шарт. Уларга жуда кам фоизли кредитлар (фақатгина банк маржаси ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда) ажратишни бошлаш керак (талабага ҳам, ОТМга ҳам (бюджет ажратган суммадан ташқари)). Шу орқали ҳам уларга анча ёрдам бериш мумкин. Бугунини эмас эртасини ўйлаган давлат шу гапларнинг мукаммал режалари билан банд бўлади.
“Беҳуда сарфларга кетадиган харажатларни илмга сарфламоқ керакдир. Илм бизнинг омилимиз, идеалимиз, муродимиз, тилагимиз ва муддаомиздир. Ҳозир барча кучни илм олишга қаратмасак, забун бўлурмиз”. Бундан 107 йил олдин жадидчи Беҳбудий “Ойина” журналида айтган гапларни яна бир марта эслатгим келди. Талабаларни ўйлайлик, таълимни юксалтирайлик. Бироқ уларнинг пулига юксалтиришни ўйлаш ожизлик ёки аҳмоқлик бўлади, фикримча.
Зафаржон Солижонов

ЎҚИШИНГИЗНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) НИЯТИДАМИСИЗ?
Шошилинг, 3 кун қолди. Онлайн аризалар қабули 5-августга қадар давом этади!
Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:
👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.
⚠️ Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари ўтишлари сўралади.
⚠️ Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.
Сиртқидан кундузгига ўқишни кўчириш мумкин!

Муҳокама 8 августга қадар давом этади: Ўзбекистонда мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этилиши кутилмоқда
Президентнинг «Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Унга кўра, «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини амалга ошириш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида тажриба синов тариқасида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ҳудуддаги умумий ўрта мактаб ва академик лицей, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта мактаб, академик лицей ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаби (умумтаълим муассасалари) битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари унификация қилиниб, ягона тест синовларини ўтказиш йўлга қўйилади.
Белгиланишича:
👉 умумтаълим муассасаларининг жорий йил битирувчилари якуний давлат аттестацияси имтиҳони сифатида учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовларини топширади;
👉 мажбурий фанлар бўйича тест синови натижаларини умумтаълим муассасаси битирувчиларининг умумий таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома, дипломи)га қўйилади;
👉 олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган умумтаълим муассасалари битирувчилари шахсий танловига кўра, ихтиёрийлик асосида бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлардан тест синовларини топширилади;
👉 2022 йилдан бошлаб, аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатганлар белгиланган муддатларда бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар ва мажбурий фанлардан тест синовларини топширади.
Тест синовлари натижалари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган танловда баҳолаш мезонларига мувофиқ инобатга олинади.
✅ Шунингдек, абитуриентга тест синови топширилган фани бўйича 3 йил муддатда амал қиладиган абитуриент электрон сертификати берилади.
Тест синовлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан умумтаълим муассасаларини жорий йил битирувчилари учун май июнь ойларида, умумтаълим муассасаларини аввалги йилларда тугатганлар учун июнь—июль ойларида ўтказилади.
👉 Қарор лойиҳаси муҳокамасида фикр қолдириш

БУГУН БРИФИНГ!
Бугун АОКА биносида соат 13:00 вақти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокидаги брифинг бўлиб ўтади.
Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги саволлар, жумладан, магистратура қабул якунлари, ўқишни кўчириш ва тиклаш масалалари, шунингдек, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабулнинг қачон бошланиши, ижодий имтиҳонлардаги ўзгаришлар, ҳамда, шу кунларда ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамага сабаб бўлаётган тўлов контрактни арзонлатиш ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб берилади деган умиддамиз!
Брифинг UzReport TV телеканалида тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Магистратура кириш имтиҳонларининг қачон бўлиши ҳам номаълум!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Брифинг қисқа бўлди!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашевнинг асосий мақсади, аввалги брифингда янги ўқув йилида дарслар онлайн бўлиши ҳам режалаштирилмоқда деган гапи ижтимоий тармоқларда «ҳам» юкламасини олиб ташлаган ҳолда нотўғри талқин этилганини айтишдан иборат бўлди.
8 минутлик қимматбаҳо вақтларини аямай брифинг ўтказганлари учун ташаккур!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашевнинг асосий мақсади, аввалги брифингда янги ўқув йилида дарслар онлайн бўлиши ҳам режалаштирилмоқда деган гапи ижтимоий тармоқларда «ҳам» юкламасини олиб ташлаган ҳолда нотўғри талқин этилганини айтишдан иборат бўлди.
8 минутлик қимматбаҳо вақтларини аямай брифинг ўтказганлари учун ташаккур!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага имтихонлар 3 августда бўлади (ми?)
📹 Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси (тўлиқ)
Давомийлиги: 7 дақиқа