Davlat Test Markazi
66K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.59K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
​​Бугун, 1 август!

Ваҳ-ваҳ-ваҳ... Бундан атиги 3 йил олдин ушбу кунда бутун Ўзбекистон «қайнар» эди.

Барча мобил операторлар бир хил ёлғон баҳона, яъни «техник профилактика ишлари» туфайли мобил интернетни ўчиришарди. Аммо нима учун ўчганини ёш бола ҳам биларди. Лекин улар бизни ёш боладай алдашарди... Мобил интернетнинг бир неча соат ишламаслиги ортидан бизнесга бир неча миллионлаб зарар етарди, аммо масъуллар бошқачароқ замонавий йўлни қидириб кўрмас, худди ҳеч нарсани билмагандай ўша ибтидоий йўлдан боришарди...

Ҳамма имтиҳонга шошган, юз минглаб тақдирлар шу 2-3 соат ичида ҳал бўларди. Ўзбекистон келажаги шу 3 соатлик қум соат ичига қамаб қўйилган эди гўё...

Минглаб инсонлар шу биргина кунни кутишар, шу биргина кун ортидан юз минглаб доллар (балки бир неча миллион доллардир, ким билсин) ишлаб олишарди...

Эҳҳееее, яна қанчадан-қанча хотиралар билан қолди, бу — 1 август

Бугунги 1-август суғур кунининг навбатдаги кунидек гўё! Ҳаёт бир хил. Тўхтаб қолгандек хатто. Кўпчиликнинг кайфияти йўқ. Имтиҳонлар қачон бошланиши умуман номаълум. 15-авгусдан кейин рухсат берилиши ҳам номаълум. Бизнингча, ДТМ тарихидаги энг зерикарли 1-август бугун бўлса керак. Лекин кайфиятимизни кўтаршимиз ўз қўлимизда.

Сизда ушбу кун билан боғлиқ қандай хотиралар бор? Изоҳларда биз билан ўртоқлашинг.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​😃 Бугунги кунни ёрқин хотиралар билан ўтказамиз!

ДТМни жуда "яхши кўрадиган" биттаси ёзмоқда:

“​​Бугун 1-август! Ҳа, бугун 1-август бўлишига қарамасдан пойтахт кўчалари бум-бўш, худди кинолардаги ташлаб кетилган шаҳарга ўхшайди.

Лекин 4-5 йил олдин 1-август бунақа эмас эди. Бу кунга алоҳида тайёргарлик кўрилар эди. Таксистлар йўлкира нархини беш-олти баробарга ошириб олишар эди.

Йил бўйи биров иши ҳам бўлмаган этикдўзнинг иши юришиб кетар эди, унинг вазифаси шиппакнинг ичига имкон борича усталик ва бутун санъатини ишга солиб ўта моҳирона телефонни жойлаштириш эди. Одамлар сал қолса этикдўзнинг қабулига ёзилиш учун навбатга туришар эди.

Зангиотада чала муллалар ва лўлиларнинг иши-ку, имтиҳондан бир ҳафта олдин бошланиб кетар эди.

- Ҳа, қаёққа кетяпсан?
- Зангиотага бориб бир дуо олиб келайлик.
- Ўқиш-чи?
- Ўқиш тўхтаб туради, Зангиота руҳларини шод қилмасак, ўқишга киролмас эканмиз. 😂😂

Тиламчи лўлиларнинг ҳам дуоларида ўзгаришлар бўлар эди, “Энг катта ўқишларга кириб кетинг, имтиҳонда саволлар осон тушсин, кўзингизни юмиб ишлаб чиқинг” шунга ўхшаш 😂

Милиция амакилар ҳам айнан шу куни ишни қилиб қолишар эди, ҳатто милицияларгача х-вариант сотишар эди, улар ҳам эрталабдан ўлжа излаб кўчага чиққан йиртқичдек ҳаракат қилишар эди.

Кимдир бункерга кириб кетган, кимдир х-вариант излаган, ота-оналар, бобо-момолар абитуриентлардан кўра кўпроқ ҳаракат қилишар эди.

Кимдир эса ўша чекка бир қишлоғидан фақат билимигагина ишониб келган ва ўша х-вариантчиларни кўзига кўрсатиб қўяр эди.

Ишқилиб 1-август университет фаррошигача пул қиладиган кун эди. Коррупция миқёсини тасаввур қиляпсизми? Лўлигача “левий” қиладиган тизим йўқ бўлди.

Тўлиқ йўқ бўлди деб айта олмайман, чунки ҳали ДТМ ва Давлат қабул комиссиясининг бошида ўзгаришни хоҳламайдиган, ҳар қандай янгиликни ўзларига душман деб биладиган “динозавр”лар бор экан, бу тизим ҳали ҳам кимларгадир катта даромад манбаи бўлиб қолаверади.

Бугун 1-август - ҳеч қандай кун. Уйда ўтир. Пандемия. Карантин.”

Сизда ҳам бугунги кун билан боғлиқ хотиралар бўлса изоҳларда қолдиринг. Ёзилган изоҳларни ўқиб кайфиятингиз кўтарилиши шубҳасиз!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗Абитуриентлар учун "Менинг юртим" телеканали ижодкорларидан муҳим маслахат!

Сиз орқали орзу умидларига эришмоқчи бўлган, ортингиздан қараб турган ота-онангиз ва яқинларингиз олдида уялиб қолмаслигингиз, аслида ўзингизга боғлиқ!

Кучли инсонлар пулига эмас, билимига ишонади. Ушбу видеони барча абитуриентларга тарқатинг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Тўлов контракт нархлари арзонлаштирилиши керак!

"Масофавий таълим" саҳифасининг ёзишича, эртага бугунги оғир кунларнинг асорати осонроқ битиши учун бугун таълимга ва талабаларга имкон яратилиши керак

Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев янги ўқув йили сентябр ойидан масофавий шаклда бошланиши режа қилинаётганини маълум қилди.

Энди масаланинг бошқа бир муҳим жиҳатига, талабаларнинг тўлов контрактига, эътибор қаратсак.

Биринчидан, янги ўқув йили бошланишига 1 ой вақт қолди. Лекин ҳали эски ўқув йилининг контрактини тўлолмаган талабалар кўп. Чунки тўлашга имкони йўқ. Имкони бўлса, шунча огоҳлантиришларга қарамай тўларди-да.

Иккинчидан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карантин чекловлари даврида талабаларга стипендия тўловлари вақтида тўлаб келинаётганини таъкидлади. Яқинда Ўзбекистон Миллий университети матбуот хизматидан олган маълумотимизга кўра, талабаларнинг стипендияси июл, август ва сентябр ойлариники битта қилиб, сентябрда берилишини маълум қилишди. "Тепадан" шундай топшириқ келган экан. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар вақтида тўланмоқда, деб ёлғон маълумот бердими? Карантин бўлиб, одамлар қийин аҳволда қолди, шунда ҳам курсдан курсга қолиб кетиш важи билан талабаларга контрактни тўлаш талаб қилинди. Кўпчилик бир амаллаб, қийналиб тўлади. Энди нега стипендиялар вақтида берилмаслиги керак?

Учинчидан, «ОТМлар талабаларга масофавий (онлайн) таълим бериш жорий этилгани муносабати билан уни ташкил этиш ва моддий базасини яратишга қўшимча маблағлар сарфламоқда. Бундан кўриниб турибдики, амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори, ўқитишнинг ҳақиқий харажатларига нисбатан кам. Шу сабабли тўлов-контракт миқдорларини камайтиришнинг имкони мавжуд эмас», – деб айтмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Бу гаплар умумий гаплар, холос. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бирор жойда харажатларнинг аниқ рақамларини тақдим этмаган. Масофавий (онлайн) таълимни жорий этишга қанча маблағ сарфланмоқда? Наҳотки, аввалги таълим билан масофавий (онлайн) таълимнинг харажатлари бир хил бўлса?

Тўртинчидан, 1-июндан бошлаб, Жаҳоннинг нуфузли университетларини жамлаган Coursera онлайн таълим платформаси карантин сабабли бутун дунё бўйлаб коллеж ва университет талабаларига ўз курсларига бепул кириш имкониятини очди. Талабалар учун 3800 дан ортиқ курслар, 150 мутахассислар иштирокидаги интерфаол лойиҳалар, 400 мутахассислик ва 11 профессионал сертификатлаш дастурлари мавжуд эди.

Карантин туфайли Cоursеra бутун дунёга бепул таълим тақдим этганда, нега ўзимизнинг келажак авлодга, талабаларга арзонлаштирилган контрактдаги таълимни тақдим эта олмаймиз?

Бешинчидан, контрактни тўлаган бўлса ҳам, грантда ўқиса ҳам, сифатсиз ва қиммат интернет сабаб минглаб талабалар сифатли таълим ололмаяпти. Шу жиҳатларга нега жиддий эътибор берилмаяпти?

Олтинчидан, Президент Шавкат Мирзиёев аҳолига ёрдам бериш учун кўплаб қарорлар қабул қилмоқда. Булар, албатта, шу халқнинг манфаати учун. Давлат раҳбари халқнинг манфаати учун тинмай ҳаракат қилаётганда мутасаддилар контракт масаласида нега халқнинг ва талабаларнинг манфаатига иш кўрмайди?

Хуллас, тўлов контракт нархлари арзонлаштирилиши керак. Масофавий (онлайн) таълимнинг харажатларини шундоқ ҳам талабаларнинг тўлов-контракти қопламаяпти, деган гаплар жуда кулгили ва ишончсиз. Қаерда, қайси қонунда ёзилганки, талабаларнинг контракти харажатларни қоплаши керак, деб?

Ҳозир ҳамма бу балолардан эсон-омон қутилиб олиш ҳақида ўйлаяпти. Лекин ундан кейини ҳақида ҳам ҳозирдан бош қотириш керак, назаримизда. Тўғри, бугун талабаларнинг тўлов контрактини арзонлаштириш иқтисодиётга қанчадир зарар келтирар. Aммо унитмаслик керакки, ҳар қандай давлатни, жамиятни фақат таълим қутқаради ва юксалтира олади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Контракт нархини нега арзонлатиш керак?

Янги ўқув йилида ҳам дарслал онлайн тарзда бошланиши ортидан Ўзбекистон талабалари ижтимоий тармоқларда "намойиш ҳаракатлари"ни бошлаб юборишди. Энг сара фикрларни сизлар билан баҳам кўрамиз:

М. Муҳиддиновна

Ҳўш... Бозорга чиқсак товарни нархга мутаносиблигига эътибор қиламиз. Пулимизни бекорга совурмаймиз. Чунки ИСРРОФ - ҲAРОМ эканини яхши биламиз.
Сифат нархга мос бўлмаса ҳам сотиб оладиган одам ёки ақли ривожланмаган ёки пулини қаерга қўйишини билмайдиган (аслида пули чўнтагига сиғмаётганлар ҳам бундай қилмайди) соғлом фикрга эга бўлмаган шахсни иши.

Бизчи? Ўқийверамиз!

Олий маълумот олиш ҳаммага ҳам эмас, давлатимизга минг раҳмат! Ўқишга кирганимизга ШУКР! Бу кунларга етмаганлар қанча...?!
Не кўйга солишса ҳам битириб кетсак, бир парча дипломни олсак бўлдидаа!!!
Кимга керак ортиқча муаммо тўғрими ?
Aндишасизликка йўйманглару, ҳаммаси бир тийинга қиммат! Группада абитуриентлар бўлса такрор-такрор ўқиб олинг, Олий таълим тизимимиз ухламасдан бедор бўлиб ўқишингизга, безовталаниб ўйланишингизга , мободо кира олмай қолсангиз дунёларни кўзларингизга тор бўлишига AРЗИМAЙДИ !!! AРЗИМAЙДИ AРЗИМAЙДИ!!!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Талабаларнинг пули эвазига таълимни юксалтиришни ўйлаш аҳмоқлик ёки ожизлик!

Бу йил олий таълим муассасаларида талабаларга онлайн таълим берилиши режалаштириляпти. Талабалар контракт нархларини арзонлаштиришни сўрамоқда. Бунга улар ҳақлими? Ҳақли бўлганда қандоқ. Сабабларини тушунтираман. Биринчидан, аксар ОТМларда таълим сифати нархига тушмайди. Буни дарс ўтадиган кадрлар, дарсликлар ва бошқаларда кўриш мумкин. Бу ҳудди сникерс нархига ўзимизда чиқадиган печак қандни сотиб олишдек гап. Бу билан печак қанд ёмон демоқчимасман. Носталгия, тўйларда тугунга қўшиб берилган вақтида, кулча нон билан яхши кетади ва бошқалар. Яхши кўрамиз. Лекин нарх масаласида инсоф биланда буёғи.

Иккинчидан, пандемия сабаб энг кўп зарарни солиқ тўловчи - халқ кўрди деб ҳисоблайман. Ўтган 5 ой давомида чўнтаклар деярли даромад кўрмади. Фақатгина харажат қилинди. Ўз-ўзидан бу тўловларга таъсир қилиши аниқ. Шу билан бирга, онлайн таълим бўлгани боис ОТМлар анча харажатларни тежайди. Бюрократия ва бошқалардан яхшигина тийилади. ОТМлар кераксиз ишчи ўрни – штатлар, ортиқча харажатлардан воз кечиши учун ҳам қулай имкон. Аммо талабанинг елкасига юк эвазига уларни сақлаб қолиш бозор иқтисодиёти талабларига ҳам тушмайди. Ўз ўрнида талабада онлайн таълим олиш учун ноутбук сотиб ол, интернет тушир, трафик ва бошқа харажатлар бошланади. Нархлардан эса ўзингиз хабардорсиз. Нархларни туширишга шу ва шу каби бир нечта факторлар бор. Бизда қуриб кетгур "part time job" деган нарсалар дейрли йўқ. Хуллас сабаб кўп. Постимда батафсил тўхталиб ўтирмадим.

Яна давлат ўтган вақт давомида кераксиз ва мақсадсиз лойиҳаларга банк тизими орқали миллиардлаб (агар триллион бўлмаса) суммаларни сарфлади. Ҳозир гапирсам, сен нега товуқларни гапиряпсан деб, менинг бошларимни оғритишлари мумкин. Хуллас тушундингиз. Айни вақтда эски ва тешиги кўп кемани ямаш билан бандмиз. Параллел тарзда янгисини қуришни бошлаш керак. Неомарксистлар билан ислоҳот қилиш қийинлигини тушунайлик. Бизга тоза қон либераллар керак. Бунинг учун таълимга, сифатига эътибор ҳар қачонгидан долзарб бўлиши шарт. Уларга жуда кам фоизли кредитлар (фақатгина банк маржаси ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда) ажратишни бошлаш керак (талабага ҳам, ОТМга ҳам (бюджет ажратган суммадан ташқари)). Шу орқали ҳам уларга анча ёрдам бериш мумкин. Бугунини эмас эртасини ўйлаган давлат шу гапларнинг мукаммал режалари билан банд бўлади.

“Беҳуда сарфларга кетадиган харажатларни илмга сарфламоқ керакдир. Илм бизнинг омилимиз, идеалимиз, муродимиз, тилагимиз ва муддаомиздир. Ҳозир барча кучни илм олишга қаратмасак, забун бўлурмиз”. Бундан 107 йил олдин жадидчи Беҳбудий “Ойина” журналида айтган гапларни яна бир марта эслатгим келди. Талабаларни ўйлайлик, таълимни юксалтирайлик. Бироқ уларнинг пулига юксалтиришни ўйлаш ожизлик ёки аҳмоқлик бўлади, фикримча.

Зафаржон Солижонов

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​ЎҚИШИНГИЗНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) НИЯТИДАМИСИЗ?

Шошилинг, 3 кун қолди. Онлайн аризалар қабули 5-августга қадар давом этади!

Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

⚠️ Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари ўтишлари сўралади.

⚠️ Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

Сиртқидан кундузгига ўқишни кўчириш мумкин!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Муҳокама 8 августга қадар давом этади: Ўзбекистонда мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этилиши кутилмоқда

Президентнинг «Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Унга кўра,  «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини амалга ошириш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида тажриба синов тариқасида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ҳудуддаги умумий ўрта мактаб ва академик лицей, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта мактаб, академик лицей ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаби (умумтаълим муассасалари) битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари унификация қилиниб, ягона тест синовларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Белгиланишича:

👉 умумтаълим муассасаларининг жорий йил битирувчилари якуний давлат аттестацияси имтиҳони сифатида учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовларини топширади;

👉 мажбурий фанлар бўйича тест синови натижаларини умумтаълим муассасаси битирувчиларининг умумий таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома, дипломи)га қўйилади;

👉 олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган умумтаълим муассасалари битирувчилари шахсий танловига кўра, ихтиёрийлик асосида бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлардан тест синовларини топширилади;

👉 2022 йилдан бошлаб, аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатганлар белгиланган муддатларда бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар ва мажбурий фанлардан тест синовларини топширади.

Тест синовлари натижалари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган танловда баҳолаш мезонларига мувофиқ инобатга олинади.

✅ Шунингдек, абитуриентга тест синови топширилган фани бўйича 3 йил муддатда амал қиладиган абитуриент электрон сертификати берилади.
Тест синовлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан умумтаълим муассасаларини жорий йил битирувчилари учун май июнь ойларида, умумтаълим муассасаларини аввалги йилларда тугатганлар учун июнь—июль ойларида ўтказилади.

👉 Қарор лойиҳаси муҳокамасида фикр қолдириш

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​БУГУН БРИФИНГ!

Бугун АОКА биносида соат 13:00 вақти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокидаги брифинг бўлиб ўтади.

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги саволлар, жумладан, магистратура қабул якунлари, ўқишни кўчириш ва тиклаш масалалари, шунингдек, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабулнинг қачон бошланиши, ижодий имтиҳонлардаги ўзгаришлар, ҳамда, шу кунларда ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамага сабаб бўлаётган тўлов контрактни арзонлатиш ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб берилади деган умиддамиз!

Брифинг UzReport TV телеканалида тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Магистратура кириш имтиҳонларининг қачон бўлиши ҳам номаълум!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Брифинг қисқа бўлди!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашевнинг асосий мақсади, аввалги брифингда янги ўқув йилида дарслар онлайн бўлиши ҳам режалаштирилмоқда деган гапи ижтимоий тармоқларда «ҳам» юкламасини олиб ташлаган ҳолда нотўғри талқин этилганини айтишдан иборат бўлди.

8 минутлик қимматбаҳо вақтларини аямай брифинг ўтказганлари учун ташаккур!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага имтихонлар 3 августда бўлади (ми?)

📹 Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси (тўлиқ)

Давомийлиги: 7 дақиқа

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Қандай ҳолларда хорижда ўқиётган талабаларнинг ўқиши Ўзбекистонга кўчирилмайди?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашевнинг айтишича, хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисидаги сўровномага салбий жавоб олинган тақдирда ва бошқа ҳолатларда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қуйидаги ҳолатларда ўқишни кўчиришга рухсат этилмаслиги белгилаб қўйилган:

👉 давлат аккредитациясидан ўтмаган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларга;

👉 масофавий (онлайн) таълим шаклида таҳсил олаётганларга;

👉 хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисидаги сўровномага салбий жавоб олинган тақдирда.

Олий таълим вазири матбуот котиби Transfer.edu.uz сайти орқали ўқишни кўчириш учун аризаларни онлайн қабул қилиш йўлга қўйилгани, талабгорлар 5 августигача рўйхатдан ўтишингиз мумкинлигини маълум қилди.

2020–2021-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда. Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

Олий таълим вазирлиги ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишларини сўраган. Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришларини эслатиб ўтган. 

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Контракт нархини туширишни талаб қилаётган талабаларни охирида маданиятсиз деб айблашади шекилли!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг масофавий таълимни роса мақтаган, лекин бирорта камчиликлар тан олинмаган хабаридаги мана бу жумлаларга эътибор қилинг-а:

“... Эндиликда муҳими талабаларимизда ҳам масофадан таълим олиш маданиятини юксалтиришимиз устида ишлашимиз лозим.  Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалар, каналлар ва гуруҳлар орқали масофавий таълим олишга тааллуқли савол-жавоблар, мулоҳазалар ва изоҳлар каби ёзишмалар сони ортиб бормоқда. Бу фикр мулоҳазаларнинг айримларига қўшилиш ҳам мумкин, қўшилмаслик ҳам мумкин...”

Батафсил ўқиш: https://edu.uz/uz/news/view/2215

Юқоридаги ҳавола орқали мақолани ўқиб чиқинг ва фикрларингизни изоҳларда қолдиринг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
titul 2020 @davlattestmarkazi.pdf
2.7 MB
✅ Сиз азизлар учун янги намунадаги 2 блокли жавоблар варақасининг сифатли PDF форматини тақдим этамиз!

Имтиҳонларга жуда оз фурсат қолди. Жавоблар варақаси билан ишлаш кўникмангизни кун сайин ошириб боринг. Aйнан, абитуриентлар томонидан имтиҳон вақтида ушбу жавоблар варақасига бўяшда кўп хатоликларга йўл қўйилади. Сиз хато қилманг, омад ёр бўлсин!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур. @otm_info

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​🤨 Нега тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларида магистратурага қизиқиш жуда паст?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 2020/2021 ўқув йили қабули бўйича давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун жами 78 мингдан ошиқ абитуриентлар онлайн ариза топширишган.

Жумладан,

📈 Олий таълим муассасалари кесимида энг кўп аризалар сони:

1. Ўзбекистон миллий университети - 6077 та;
2. Самарқанд давлат университети – 3651 та;
3. Термиз давлат университети – 3403 та;
4. Қорақалпоқ давлат университети – 2844 та.

📈 Йўналиши ва олий таълим муассасаси кесимида бир ўринга тўғри келадиган энг кўп аризалар сони:

1. Лингвистика: инглиз тили (Фарғона давлат университети) – 1 ўринга ўртача 105,5 та;
2. Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Андижон давлат университети) – 1 ўринга ўртача 68,3 та;
3. Лингвистика: инглиз тили (Урганч давлат университети) – 1 ўринга ўртача 48,4 та;
4. Компьютер инжиниринги: компьютер тизимларини лойиҳалаш (ТАТУ Фарғона филиали) – 1 ўринга ўртача 45,5 та.

📉 Аризалар сони бўйича энг кам кўрсаткичлар тиббиёт олий таълим муассасаларига тўғри келмоқда. Бунга бир нечта сабабларни келтириш мумкин:

1. Магистратурага муқобил вариант – ординатуранинг мавжудлиги;
2. Тиббий олий таълим олиш муддатининг узоқлиги (врач бўлиш осон эмас);
3. ва шунингдек, бизнингча, ҳозирги пандемия шароитининг таъсири (кўпчилик битирувчилар магистратурага ўқишга киришни кейинроққа қўйиб, халққа хизмат қилишни афзал билишаётган бўлишлари мумкин).

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Аграр соҳадаги ОТМда кредит-модул тизими жорий этилади. Магистратура ўқиш муддати 1 йил этиб белгиланади

“Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4795, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:

🔸 аграр таълимда бакалавриат йўналишларида кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтилади. Бунда, таълимнинг кредит тизимида ҳафтада 5 кунлик ўқиш ҳамда шанба кунини мустақил ўзлаштириш куни деб белгилаш;

🔸 хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурларини аграр соҳа ОТМлари томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқлаш;

🔸 қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратурада ўқиш муддатини 1 йил, илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли талабалар учун 2 йил этиб белгилаш;

🔸 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ОТМларга соҳада 5 йиллик стажга эга бўлган ходимларни тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда ўқиш муддатини сиртқи таълим шаклида 4 йил этиб белгилаш ҳамда тўлов-контракт миқдорини кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштириш;

🔸 тажриба-синов тариқасида, Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш;

🔸 хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт миқдорини, истисно тариқасида, икки баробарга камайтириш;

🔸 бакалавриат йўналишида касбий таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​#DoubleDegree

Тошкент тиббиёт академиясида Россиянинг Қозон давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурида «Даволаш иши» таълим йўналишида кадрлар тайёрланади. Жорий йилда тўлов контракт асосида қабул квоталари 60 нафарни ташкил этиши тасдиқланди.

Ўқишнинг дастлабки уч йили Тошкент тиббиёт академиясида, қолган уч йили Қозон давлат университетида давом этади.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Айтишларича, ушбу қўшма таълим дастурида ўқишнинг йиллик контракт 30 млн 400 минг сўмни ташкил этади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓15-августдан кейин Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилишини кутиш мумкинми?

✅ Мазкур саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.

Агар ҳаммаси режадагидек кетса карантин чекловлари юмшатилади ва катта эҳтимол билан, абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари ҳам 15-августдан кейин бошланади!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Андижонда қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади. Айрим тоифадаги абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз 2-курсдан қабул қилинади.

✅ Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

👉 Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумлари ташкил этилади.

➡️ Қарорга кўра, техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар якка тартибдаги суҳбат асосида кириш имтиҳонларисиз қишлоқ хўжалиги ОТМларининг мос бакалавриат йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек:

👉 2020/2021 йил ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети қошида республика ОТМларининг иқтидорли талабалари таркибидан танлаб олинган ёшлар учун “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида махсус факультет ташкил этилади;

👉 Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари ҳамда профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўйича проректор лавозими жорий этилади;

💰 Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 10 фоиз устама белгиланади (хорижий тиллар бўйича профессор-ўқитувчилар бундан мустасно)

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈