Талабаларнинг пули эвазига таълимни юксалтиришни ўйлаш аҳмоқлик ёки ожизлик!
Бу йил олий таълим муассасаларида талабаларга онлайн таълим берилиши режалаштириляпти. Талабалар контракт нархларини арзонлаштиришни сўрамоқда. Бунга улар ҳақлими? Ҳақли бўлганда қандоқ. Сабабларини тушунтираман. Биринчидан, аксар ОТМларда таълим сифати нархига тушмайди. Буни дарс ўтадиган кадрлар, дарсликлар ва бошқаларда кўриш мумкин. Бу ҳудди сникерс нархига ўзимизда чиқадиган печак қандни сотиб олишдек гап. Бу билан печак қанд ёмон демоқчимасман. Носталгия, тўйларда тугунга қўшиб берилган вақтида, кулча нон билан яхши кетади ва бошқалар. Яхши кўрамиз. Лекин нарх масаласида инсоф биланда буёғи.
Иккинчидан, пандемия сабаб энг кўп зарарни солиқ тўловчи - халқ кўрди деб ҳисоблайман. Ўтган 5 ой давомида чўнтаклар деярли даромад кўрмади. Фақатгина харажат қилинди. Ўз-ўзидан бу тўловларга таъсир қилиши аниқ. Шу билан бирга, онлайн таълим бўлгани боис ОТМлар анча харажатларни тежайди. Бюрократия ва бошқалардан яхшигина тийилади. ОТМлар кераксиз ишчи ўрни – штатлар, ортиқча харажатлардан воз кечиши учун ҳам қулай имкон. Аммо талабанинг елкасига юк эвазига уларни сақлаб қолиш бозор иқтисодиёти талабларига ҳам тушмайди. Ўз ўрнида талабада онлайн таълим олиш учун ноутбук сотиб ол, интернет тушир, трафик ва бошқа харажатлар бошланади. Нархлардан эса ўзингиз хабардорсиз. Нархларни туширишга шу ва шу каби бир нечта факторлар бор. Бизда қуриб кетгур "part time job" деган нарсалар дейрли йўқ. Хуллас сабаб кўп. Постимда батафсил тўхталиб ўтирмадим.
Яна давлат ўтган вақт давомида кераксиз ва мақсадсиз лойиҳаларга банк тизими орқали миллиардлаб (агар триллион бўлмаса) суммаларни сарфлади. Ҳозир гапирсам, сен нега товуқларни гапиряпсан деб, менинг бошларимни оғритишлари мумкин. Хуллас тушундингиз. Айни вақтда эски ва тешиги кўп кемани ямаш билан бандмиз. Параллел тарзда янгисини қуришни бошлаш керак. Неомарксистлар билан ислоҳот қилиш қийинлигини тушунайлик. Бизга тоза қон либераллар керак. Бунинг учун таълимга, сифатига эътибор ҳар қачонгидан долзарб бўлиши шарт. Уларга жуда кам фоизли кредитлар (фақатгина банк маржаси ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда) ажратишни бошлаш керак (талабага ҳам, ОТМга ҳам (бюджет ажратган суммадан ташқари)). Шу орқали ҳам уларга анча ёрдам бериш мумкин. Бугунини эмас эртасини ўйлаган давлат шу гапларнинг мукаммал режалари билан банд бўлади.
“Беҳуда сарфларга кетадиган харажатларни илмга сарфламоқ керакдир. Илм бизнинг омилимиз, идеалимиз, муродимиз, тилагимиз ва муддаомиздир. Ҳозир барча кучни илм олишга қаратмасак, забун бўлурмиз”. Бундан 107 йил олдин жадидчи Беҳбудий “Ойина” журналида айтган гапларни яна бир марта эслатгим келди. Талабаларни ўйлайлик, таълимни юксалтирайлик. Бироқ уларнинг пулига юксалтиришни ўйлаш ожизлик ёки аҳмоқлик бўлади, фикримча.
Зафаржон Солижонов
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈

ЎҚИШИНГИЗНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) НИЯТИДАМИСИЗ?
Шошилинг, 3 кун қолди. Онлайн аризалар қабули 5-августга қадар давом этади!
Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:
👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.
⚠️ Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари ўтишлари сўралади.
⚠️ Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.
Сиртқидан кундузгига ўқишни кўчириш мумкин!

Муҳокама 8 августга қадар давом этади: Ўзбекистонда мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этилиши кутилмоқда
Президентнинг «Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Унга кўра, «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини амалга ошириш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида тажриба синов тариқасида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ҳудуддаги умумий ўрта мактаб ва академик лицей, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта мактаб, академик лицей ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаби (умумтаълим муассасалари) битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари унификация қилиниб, ягона тест синовларини ўтказиш йўлга қўйилади.
Белгиланишича:
👉 умумтаълим муассасаларининг жорий йил битирувчилари якуний давлат аттестацияси имтиҳони сифатида учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовларини топширади;
👉 мажбурий фанлар бўйича тест синови натижаларини умумтаълим муассасаси битирувчиларининг умумий таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома, дипломи)га қўйилади;
👉 олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган умумтаълим муассасалари битирувчилари шахсий танловига кўра, ихтиёрийлик асосида бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлардан тест синовларини топширилади;
👉 2022 йилдан бошлаб, аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатганлар белгиланган муддатларда бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар ва мажбурий фанлардан тест синовларини топширади.
Тест синовлари натижалари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган танловда баҳолаш мезонларига мувофиқ инобатга олинади.
✅ Шунингдек, абитуриентга тест синови топширилган фани бўйича 3 йил муддатда амал қиладиган абитуриент электрон сертификати берилади.
Тест синовлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан умумтаълим муассасаларини жорий йил битирувчилари учун май июнь ойларида, умумтаълим муассасаларини аввалги йилларда тугатганлар учун июнь—июль ойларида ўтказилади.
👉 Қарор лойиҳаси муҳокамасида фикр қолдириш
Сафимизга қўшилинг:

БУГУН БРИФИНГ!
Бугун АОКА биносида соат 13:00 вақти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокидаги брифинг бўлиб ўтади.
Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги саволлар, жумладан, магистратура қабул якунлари, ўқишни кўчириш ва тиклаш масалалари, шунингдек, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабулнинг қачон бошланиши, ижодий имтиҳонлардаги ўзгаришлар, ҳамда, шу кунларда ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамага сабаб бўлаётган тўлов контрактни арзонлатиш ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб берилади деган умиддамиз!
Брифинг UzReport TV телеканалида тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Магистратура кириш имтиҳонларининг қачон бўлиши ҳам номаълум!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Брифинг қисқа бўлди!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашевнинг асосий мақсади, аввалги брифингда янги ўқув йилида дарслар онлайн бўлиши ҳам режалаштирилмоқда деган гапи ижтимоий тармоқларда «ҳам» юкламасини олиб ташлаган ҳолда нотўғри талқин этилганини айтишдан иборат бўлди.
8 минутлик қимматбаҳо вақтларини аямай брифинг ўтказганлари учун ташаккур!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага имтихонлар 3 августда бўлади (ми?)
📹 Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси (тўлиқ)
Давомийлиги: 7 дақиқа
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
📹 Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси (тўлиқ)
Давомийлиги: 7 дақиқа
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Қандай ҳолларда хорижда ўқиётган талабаларнинг ўқиши Ўзбекистонга кўчирилмайди?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашевнинг айтишича, хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисидаги сўровномага салбий жавоб олинган тақдирда ва бошқа ҳолатларда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қуйидаги ҳолатларда ўқишни кўчиришга рухсат этилмаслиги белгилаб қўйилган:
👉 давлат аккредитациясидан ўтмаган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларга;
👉 масофавий (онлайн) таълим шаклида таҳсил олаётганларга;
👉 хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисидаги сўровномага салбий жавоб олинган тақдирда.
Олий таълим вазири матбуот котиби Transfer.edu.uz сайти орқали ўқишни кўчириш учун аризаларни онлайн қабул қилиш йўлга қўйилгани, талабгорлар 5 августигача рўйхатдан ўтишингиз мумкинлигини маълум қилди.
2020–2021-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда. Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:
👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.
Олий таълим вазирлиги ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишларини сўраган. Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришларини эслатиб ўтган.

Контракт нархини туширишни талаб қилаётган талабаларни охирида маданиятсиз деб айблашади шекилли!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг масофавий таълимни роса мақтаган, лекин бирорта камчиликлар тан олинмаган хабаридаги мана бу жумлаларга эътибор қилинг-а:
“... Эндиликда муҳими талабаларимизда ҳам масофадан таълим олиш маданиятини юксалтиришимиз устида ишлашимиз лозим. Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалар, каналлар ва гуруҳлар орқали масофавий таълим олишга тааллуқли савол-жавоблар, мулоҳазалар ва изоҳлар каби ёзишмалар сони ортиб бормоқда. Бу фикр мулоҳазаларнинг айримларига қўшилиш ҳам мумкин, қўшилмаслик ҳам мумкин...”
Батафсил ўқиш: https://edu.uz/uz/news/view/2215
Юқоридаги ҳавола орқали мақолани ўқиб чиқинг ва фикрларингизни изоҳларда қолдиринг!

titul 2020 @davlattestmarkazi.pdf
2.7 MB
✅ Сиз азизлар учун янги намунадаги 2 блокли жавоблар варақасининг сифатли PDF форматини тақдим этамиз!
Имтиҳонларга жуда оз фурсат қолди. Жавоблар варақаси билан ишлаш кўникмангизни кун сайин ошириб боринг. Aйнан, абитуриентлар томонидан имтиҳон вақтида ушбу жавоблар варақасига бўяшда кўп хатоликларга йўл қўйилади. Сиз хато қилманг, омад ёр бўлсин!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Имтиҳонларга жуда оз фурсат қолди. Жавоблар варақаси билан ишлаш кўникмангизни кун сайин ошириб боринг. Aйнан, абитуриентлар томонидан имтиҳон вақтида ушбу жавоблар варақасига бўяшда кўп хатоликларга йўл қўйилади. Сиз хато қилманг, омад ёр бўлсин!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.
Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур. @otm_info

🤨 Нега тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларида магистратурага қизиқиш жуда паст?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 2020/2021 ўқув йили қабули бўйича давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун жами 78 мингдан ошиқ абитуриентлар онлайн ариза топширишган.
Жумладан,
📈 Олий таълим муассасалари кесимида энг кўп аризалар сони:
1. Ўзбекистон миллий университети - 6077 та;
2. Самарқанд давлат университети – 3651 та;
3. Термиз давлат университети – 3403 та;
4. Қорақалпоқ давлат университети – 2844 та.
📈 Йўналиши ва олий таълим муассасаси кесимида бир ўринга тўғри келадиган энг кўп аризалар сони:
1. Лингвистика: инглиз тили (Фарғона давлат университети) – 1 ўринга ўртача 105,5 та;
2. Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Андижон давлат университети) – 1 ўринга ўртача 68,3 та;
3. Лингвистика: инглиз тили (Урганч давлат университети) – 1 ўринга ўртача 48,4 та;
4. Компьютер инжиниринги: компьютер тизимларини лойиҳалаш (ТАТУ Фарғона филиали) – 1 ўринга ўртача 45,5 та.
📉 Аризалар сони бўйича энг кам кўрсаткичлар тиббиёт олий таълим муассасаларига тўғри келмоқда. Бунга бир нечта сабабларни келтириш мумкин:
1. Магистратурага муқобил вариант – ординатуранинг мавжудлиги;
2. Тиббий олий таълим олиш муддатининг узоқлиги (врач бўлиш осон эмас);
3. ва шунингдек, бизнингча, ҳозирги пандемия шароитининг таъсири (кўпчилик битирувчилар магистратурага ўқишга киришни кейинроққа қўйиб, халққа хизмат қилишни афзал билишаётган бўлишлари мумкин).

⚡Аграр соҳадаги ОТМда кредит-модул тизими жорий этилади. Магистратура ўқиш муддати 1 йил этиб белгиланади
“Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4795, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:
🔸 аграр таълимда бакалавриат йўналишларида кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтилади. Бунда, таълимнинг кредит тизимида ҳафтада 5 кунлик ўқиш ҳамда шанба кунини мустақил ўзлаштириш куни деб белгилаш;
🔸 хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурларини аграр соҳа ОТМлари томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқлаш;
🔸 қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратурада ўқиш муддатини 1 йил, илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли талабалар учун 2 йил этиб белгилаш;
🔸 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ОТМларга соҳада 5 йиллик стажга эга бўлган ходимларни тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда ўқиш муддатини сиртқи таълим шаклида 4 йил этиб белгилаш ҳамда тўлов-контракт миқдорини кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштириш;
🔸 тажриба-синов тариқасида, Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш;
🔸 хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт миқдорини, истисно тариқасида, икки баробарга камайтириш;
🔸 бакалавриат йўналишида касбий таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

Тошкент тиббиёт академиясида Россиянинг Қозон давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурида «Даволаш иши» таълим йўналишида кадрлар тайёрланади. Жорий йилда тўлов контракт асосида қабул квоталари 60 нафарни ташкил этиши тасдиқланди.
Ўқишнинг дастлабки уч йили Тошкент тиббиёт академиясида, қолган уч йили Қозон давлат университетида давом этади.
Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.
Айтишларича, ушбу қўшма таълим дастурида ўқишнинг йиллик контракт 30 млн 400 минг сўмни ташкил этади.

❓15-августдан кейин Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилишини кутиш мумкинми?
✅ Мазкур саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.
Агар ҳаммаси режадагидек кетса карантин чекловлари юмшатилади ва катта эҳтимол билан, абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари ҳам 15-августдан кейин бошланади!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
✅ Мазкур саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.
Агар ҳаммаси режадагидек кетса карантин чекловлари юмшатилади ва катта эҳтимол билан, абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари ҳам 15-августдан кейин бошланади!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡Андижонда қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади. Айрим тоифадаги абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз 2-курсдан қабул қилинади.
✅ Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
👉 Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумлари ташкил этилади.
➡️ Қарорга кўра, техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар якка тартибдаги суҳбат асосида кириш имтиҳонларисиз қишлоқ хўжалиги ОТМларининг мос бакалавриат йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек:
👉 2020/2021 йил ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети қошида республика ОТМларининг иқтидорли талабалари таркибидан танлаб олинган ёшлар учун “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида махсус факультет ташкил этилади;
👉 Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари ҳамда профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўйича проректор лавозими жорий этилади;
💰 Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 10 фоиз устама белгиланади (хорижий тиллар бўйича профессор-ўқитувчилар бундан мустасно)

⚡️Магистратурага ҳужжат топширган баъзи абитуриенлар учун қулайлик!
Давлат ОТМларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, ОТМлар томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.
❗️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.

my.edu.uz
Yagona ta'lim xizmatlari portali
Barcha ta'lim xizmatlariga bir joydan kirish: hujjatlar, qabul, moliyaviy xizmatlar va boshqalar.
‼Имтиҳонлар очиқ осмон остидаги майдонларда ўтказилиши мумкин!
Инсайдерларнинг айтишича, 15-августдан кейин карантин чоралари юмшатилгач, кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда (масалан, стадионлар) 2 та, эрталаб ва кечки сменада ўтказиш юзасидан тегишли лойиҳа тайёрланмоқда. Албатта карантин қоидалари асосида.
🌦Умид қиламизки, ўша кунларда ёмғир ёғиб қолмайди ва об-ҳавонинг инжиқликлари кузатилмайди!
Бу лойиҳа ҳар томонлама энг оптимал ечимдир. Ёпиқ бинолардан кўра, очиқ майдонларда вирус тарқалишининг олди олиниш самараси юқорироқ. Аввалроқ, Жанубий Кореядаги суғурта агентликлари ходимларининг аттестация имтиҳонлари очиқ майдонда ўтказилгани ҳақида хабар бергандик. Ҳудди шу тартиб ДТМ имтиҳонларида ҳам жорий қилиниши кутилмоқда.
Бизни кузатиб боринг!

Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди
Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди
Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
😧 Қизиқарли! У 96 ёшида университетнинг бакалавриат босқичини аъло баҳоларга битирди
Жузеппе Патерно 96 ёшда. У Палермо университети тарих ва фалсафа факультетининг энг яхши битирувчиси саналади. Ночор оилада туғилгани сабабли ёшлигида таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлган. У нафақага чиққанда ўз орзусини рўёбга чиқарди. Италиянинг энг кекса талабаси ҳаётига назар.
Батафсил ўқиш: https://bit.ly/3kbwvcM
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Жузеппе Патерно 96 ёшда. У Палермо университети тарих ва фалсафа факультетининг энг яхши битирувчиси саналади. Ночор оилада туғилгани сабабли ёшлигида таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлган. У нафақага чиққанда ўз орзусини рўёбга чиқарди. Италиянинг энг кекса талабаси ҳаётига назар.
Батафсил ўқиш: https://bit.ly/3kbwvcM
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Telegraph
96 ёшида университетни аъло баҳоларга битирди
Жузеппе Патерно 96 ёшда. У Палермо университети тарих ва фалсафа факультетининг энг яхши битирувчиси саналади. Ночор оилада туғилгани сабабли ёшлигида таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлган. У нафақага чиққанда ўз орзусини рўёбга чиқарди. Италиянинг энг кекса…
Davlat Test Markazi
‼Имтиҳонлар очиқ осмон остидаги майдонларда ўтказилиши мумкин! Инсайдерларнинг айтишича, 15-августдан кейин карантин чоралари юмшатилгач, кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда (масалан, стадионлар) 2 та, эрталаб ва кечки сменада ўтказиш юзасидан…
Расмий баёнот
ДТМ маълум қилишича, айни кунларда Давлат тест маркази томонидан жараёнларни энг аввало тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда.
Қайд этиш керакки, ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан “шундай бўлади” қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин...
П.С: Қизиқ. Негадир ДТМ ҳам "режалаштирилмоқда", "кутилмоқда" деган хабарларга тоқат қила олмас экан. Каналимизда эълон қилиган хабарда ҳам айнан "кутилмоқда" дейилган эди. Бу ДТМ кўп ишлатадиган "режалаштирилмоқда" сўзининг яна бир синоними аслида!