Davlat Test Markazi
66K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.59K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
#DoubleDegree

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур. @otm_info

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​🤨 Нега тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларида магистратурага қизиқиш жуда паст?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 2020/2021 ўқув йили қабули бўйича давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун жами 78 мингдан ошиқ абитуриентлар онлайн ариза топширишган.

Жумладан,

📈 Олий таълим муассасалари кесимида энг кўп аризалар сони:

1. Ўзбекистон миллий университети - 6077 та;
2. Самарқанд давлат университети – 3651 та;
3. Термиз давлат университети – 3403 та;
4. Қорақалпоқ давлат университети – 2844 та.

📈 Йўналиши ва олий таълим муассасаси кесимида бир ўринга тўғри келадиган энг кўп аризалар сони:

1. Лингвистика: инглиз тили (Фарғона давлат университети) – 1 ўринга ўртача 105,5 та;
2. Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Андижон давлат университети) – 1 ўринга ўртача 68,3 та;
3. Лингвистика: инглиз тили (Урганч давлат университети) – 1 ўринга ўртача 48,4 та;
4. Компьютер инжиниринги: компьютер тизимларини лойиҳалаш (ТАТУ Фарғона филиали) – 1 ўринга ўртача 45,5 та.

📉 Аризалар сони бўйича энг кам кўрсаткичлар тиббиёт олий таълим муассасаларига тўғри келмоқда. Бунга бир нечта сабабларни келтириш мумкин:

1. Магистратурага муқобил вариант – ординатуранинг мавжудлиги;
2. Тиббий олий таълим олиш муддатининг узоқлиги (врач бўлиш осон эмас);
3. ва шунингдек, бизнингча, ҳозирги пандемия шароитининг таъсири (кўпчилик битирувчилар магистратурага ўқишга киришни кейинроққа қўйиб, халққа хизмат қилишни афзал билишаётган бўлишлари мумкин).

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Аграр соҳадаги ОТМда кредит-модул тизими жорий этилади. Магистратура ўқиш муддати 1 йил этиб белгиланади

“Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4795, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:

🔸 аграр таълимда бакалавриат йўналишларида кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтилади. Бунда, таълимнинг кредит тизимида ҳафтада 5 кунлик ўқиш ҳамда шанба кунини мустақил ўзлаштириш куни деб белгилаш;

🔸 хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурларини аграр соҳа ОТМлари томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқлаш;

🔸 қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратурада ўқиш муддатини 1 йил, илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли талабалар учун 2 йил этиб белгилаш;

🔸 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ОТМларга соҳада 5 йиллик стажга эга бўлган ходимларни тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда ўқиш муддатини сиртқи таълим шаклида 4 йил этиб белгилаш ҳамда тўлов-контракт миқдорини кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштириш;

🔸 тажриба-синов тариқасида, Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш;

🔸 хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт миқдорини, истисно тариқасида, икки баробарга камайтириш;

🔸 бакалавриат йўналишида касбий таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​#DoubleDegree

Тошкент тиббиёт академиясида Россиянинг Қозон давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурида «Даволаш иши» таълим йўналишида кадрлар тайёрланади. Жорий йилда тўлов контракт асосида қабул квоталари 60 нафарни ташкил этиши тасдиқланди.

Ўқишнинг дастлабки уч йили Тошкент тиббиёт академиясида, қолган уч йили Қозон давлат университетида давом этади.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Айтишларича, ушбу қўшма таълим дастурида ўқишнинг йиллик контракт 30 млн 400 минг сўмни ташкил этади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓15-августдан кейин Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилишини кутиш мумкинми?

✅ Мазкур саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.

Агар ҳаммаси режадагидек кетса карантин чекловлари юмшатилади ва катта эҳтимол билан, абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари ҳам 15-августдан кейин бошланади!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Андижонда қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади. Айрим тоифадаги абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз 2-курсдан қабул қилинади.

✅ Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

👉 Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумлари ташкил этилади.

➡️ Қарорга кўра, техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар якка тартибдаги суҳбат асосида кириш имтиҳонларисиз қишлоқ хўжалиги ОТМларининг мос бакалавриат йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек:

👉 2020/2021 йил ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети қошида республика ОТМларининг иқтидорли талабалари таркибидан танлаб олинган ёшлар учун “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида махсус факультет ташкил этилади;

👉 Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари ҳамда профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўйича проректор лавозими жорий этилади;

💰 Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 10 фоиз устама белгиланади (хорижий тиллар бўйича профессор-ўқитувчилар бундан мустасно)

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Магистратурага ҳужжат топширган баъзи абитуриенлар учун қулайлик!

Давлат ОТМларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, ОТМлар томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

❗️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​‼Имтиҳонлар очиқ осмон остидаги майдонларда ўтказилиши мумкин!

Инсайдерларнинг айтишича, 15-августдан кейин карантин чоралари юмшатилгач, кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда (масалан, стадионлар) 2 та, эрталаб ва кечки сменада ўтказиш юзасидан тегишли лойиҳа тайёрланмоқда. Албатта карантин қоидалари асосида.

🌦Умид қиламизки, ўша кунларда ёмғир ёғиб қолмайди ва об-ҳавонинг инжиқликлари кузатилмайди!

Бу лойиҳа ҳар томонлама энг оптимал ечимдир. Ёпиқ бинолардан кўра, очиқ майдонларда вирус тарқалишининг олди олиниш самараси юқорироқ. Аввалроқ, Жанубий Кореядаги суғурта агентликлари ходимларининг аттестация имтиҳонлари очиқ майдонда ўтказилгани ҳақида хабар бергандик. Ҳудди шу тартиб ДТМ имтиҳонларида ҳам жорий қилиниши кутилмоқда.

Бизни кузатиб боринг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
😧 Қизиқарли! У 96 ёшида университетнинг бакалавриат босқичини аъло баҳоларга битирди

Жузеппе Патерно 96 ёшда. У Палермо университети тарих ва фалсафа факультетининг энг яхши битирувчиси саналади. Ночор оилада туғилгани сабабли ёшлигида таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлган. У нафақага чиққанда ўз орзусини рўёбга чиқарди. Италиянинг энг кекса талабаси ҳаётига назар.

Батафсил ўқиш: https://bit.ly/3kbwvcM

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Davlat Test Markazi
​​‼Имтиҳонлар очиқ осмон остидаги майдонларда ўтказилиши мумкин! Инсайдерларнинг айтишича, 15-августдан кейин карантин чоралари юмшатилгач, кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда (масалан, стадионлар) 2 та, эрталаб ва кечки сменада ўтказиш юзасидан…
​​Расмий баёнот

ДТМ маълум қилишича, айни кунларда Давлат тест маркази томонидан жараёнларни энг аввало тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда.

Қайд этиш керакки, ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан “шундай бўлади” қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин...

П.С: Қизиқ. Негадир ДТМ ҳам "режалаштирилмоқда", "кутилмоқда" деган хабарларга тоқат қила олмас экан. Каналимизда эълон қилиган хабарда ҳам айнан "кутилмоқда" дейилган эди. Бу ДТМ кўп ишлатадиган "режалаштирилмоқда" сўзининг яна бир синоними аслида!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.

Умумий ҳисобда 95 нафар қабул квоталари ажратилмоқда. Университетлар:

1. Беларус Республикаси, Гродно давлат университети

2. Беларус Республикаси, Витебск давлат ветеринария медицина академияси

3. Латвия Республикаси, Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Олий диний таълим муассасалари қабул имтиҳонларига ўзгартириш киритилди

Пандемия шароитида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, абитуриентларнинг узоқ вақт бир жойда ўтириб қолишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларига 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида ўзгартириш киритилди.

✅ Олий диний таълим муассасаларида қуйидагича қабул имтиҳонлари ўтказилади:

👉 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида.

1-блок “Фиқҳ ва ақоид” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
2-блок “Ўзбекистон тарихи” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл. 

👉 Ҳадис илми мактабида.

1-блок “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” ижодий имтиҳон, жами 96 балл;
2-блок “Ўзбекистон тарихи” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл. 

Қайд этилишича, Олий диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонлари Республика махсус комиссияси томонидан карантин тартиблари юмшатилгандан сўнг санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонларини ўтказиш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Контракт нархини туширишни талаб қилиш бузғунчилик ёки зараркунандалик эмас!

Иқтисодчи блоггер Отабек Бакиров бу ҳақда қуйидагича ёзмоқда:

"Кейинги кунларда Олий таълим муассасаларида онлайн таълим олиб борилаётгани муносабати билан тўлов-шартнома суммалари қайта кўриб чиқилиши билан боғлиқ масалалар кун тартибида долзарб бўлиб турипти.

Менинг назаримда, талабаларнинг бу борадаги истаклари тўғри. Талабалар ёрдам сўрамаяпти, шартнома нархларини қайта калькуляция қилишни, харажатларни инвентаризациялашни сўраяпти.
Бу бузғунчилик ва зараркунандалик эмас.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини алоҳида қайд этишича, базавий тўлов-контракт миқдори (стипендиясиз)
6,4 млн.сўм этиб белгиланган бўлиб, жорий сақлаш харажатларининг 69%ини қопламоқда экан. Ҳар бир базавий тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар ўқитишнинг минимал харажатлари учун тўловларни 2,9 млн.сўмга кам тўламоқда эмиш. Битта талаба ҳисобидан ўқитувчиларга 7,9 млн.сўм харажат кетаётганмуш. Бу ҳолда ОТМ ўқитувчиларининг туваги тиллодан бўлиб кетиши керак эмасми?

Тўғриси, ғалати бу рақамлар. Чунки битта талабадан 2,9 млн сўмдан зиён кўраётган ОТМлар юзмиллиардлаб маблағларни банкларга депозитларга жойлаштира олмаган бўларди. Ўзбекистонда биронта ОТМ йўқки, тижорат банкларида ўн миллиардлаб депозит жойлаштирмаган ва миллиардлаб даромад олмаган бўлсин.

Хуллас, ОТМларнинг тўлов-шартнома харажатлари қайта калькуляция қилиниши лозим. Очиқ-ойдин. Шаффоф. Тийинигача.
Талабалар ҳақ бу борада.

Яна бир масала. ОТМларнинг баланси ва молиявий натижалари, йирик битимлари очиқланмайди. Шуни очиш вақти келди.
Акс ҳолда ёпиқлиқ қозон ёпиғлигича, ҳаммаси енг остида, кўрпа ичида давом этаверади.
"

Пост тугади. Пастдаги видео Жанубий Кореядаги ҳолат!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡Талабаларнинг онлайн норозилик ҳаракатлари BBC нигоҳида!

​​Ўзбекистонда юзлаб талабалар контракт пулини камайтириш йўлида онлайн норозилик ҳаракати олиб бормоқдалар.

Улар пандемия даврида оилаларнинг молиявий шароити оғирлашиб қолгани ва анъанавийдан масофий шаклга ўтказилган таълим сифатининг янада тушиб кетганини ўз талабларига асос сифатида келтирмоқдалар.

Ҳозирда 50 мингга яқин талабалар ўз норозилигини билдириш мақсадида Телеграм гуруҳда бирлашмоқдалар.

Бундай ҳаракат ҳозирга қадар Ўзбекистон тарихида кузатилмаган эди.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗Сурхондарёдаги ДТМ имтиҳонлари ўтказиладиган 2 та иншоотлар ҳам COVID-19 беморларини даволаш учун мослаштирилди

Термиз шаҳридаги «Сурхон» спорт ҳамда «Алпомиш» кураш мажмуалари биноларида яқин кунларда 592 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пунктлари ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, Қарши шаҳрида ҳам бу каби ҳолатга тахмин қилинганди. Хабарингиз бор, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 7 та биносида ДТМ тест синовлари ўтказиладиган Ўзэкспомарказ ҳам COVID-19 беморларини саралаш марказига айлантирилган эди. ДТМ эса стационарга айлантирилган павильонларда имтиҳон ўтказилмайди, дея таъкидлаганди.

Ҳозирда ДТМ томонидан (ўрганиш босқичида бўлсада) имтиҳонлар очиқ осмон остидаги майдонларда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Гулируҳбону 33 та, Абдулворис 35 та университетга талабаликка қабул қилинди

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 250-мактаб ўқувчилари Гулируҳбону Шокирова ва Абдулворис Миркомилов хорижнинг 30дан ортиқ университетига талабаликка қабул қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019-2020 ўқув йили битирувчиси Гулируҳбону Шокирова мактабни олтин медаль билан тамомлаган илк қалдирғочларидан бири ҳисобланади.
Абдулворис Миркомилов ҳам фан олимпиадаларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларга эга бўлган.

«Гулируҳбону Шокирова 33 та, Абдулворис Миркомилов 35 та университетга талабаликка қабул қилинди», дейилади вазирлик хабарида.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Магистратура имтиҳонига IQ даражасини аниқлаш учун тестлар ҳам қўшилади

Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши ва коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳам кечикяпти. Бу ҳол магистратура босқичига кириш имтиҳонларини ҳам четлаб ўтмаяпти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот котиби Фарҳод Бабашев охирги брифингда магистратура имтиҳонларини муддатлари ҳақида аниқ гап айта олмади.

“Кириш имтиҳонлари мутахассислик фани ва хорижий тилдан — тест кўринишида бўлади. 

Мутахассислик фани имтиҳонида бакалавриатда ўрганилган мутахассислик фанидан ташқари илмий-педагогик лаёқатни ва IQ даражасини аниқлашга қаратилган тестлар ҳам киритилади. 

Кириши имтиҳонларини 3 августдан бошлаш режалаштирилган эди. Барчангизга маълум, пандемия режаларимизга ўзгартиришлар киритмоқда. Шу боисдан магистратурага қабул имтиҳонлари вақти ҳам Давлат комиссияси томонидан белгиланади
”, деди Бабашев.

Эслатиб ўтамиз, магистратура босқичига ўқишга кириш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш 30 июль куни якунланди. Имтиҳонлар эса 3-20 август кунлари онлайн ўтказилиши керак эди.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Aбитуриент рухсатномаси қандай ва қачон олинади?

Давлат тест марказининг эслатишича, абитуриент рухсатномасида абитуриентнинг шахсий маълумотлари билан бирга, тест топшириш ҳудуди, тест топшириладиган сана ва вақт, тест ўтказиладиган бино, тест топшириш сменаси ва гуруҳ рақами каби бир қатор маълумотлар акс этган бўлади.

Рухсатномани шакллантириш ва абитуриентларга етказиш учун тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланган бўлиши керак.

Юртимизда карантин чекловлари давом этаётганлиги сабабли, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари ҳали белгиланмади.

✅ Тест синовларини ўтказиш муддатлари юртимиздаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Тест синовларини ўтказиш муддатлари белгилангач, “Aбитуриент рухсатномаси” шакллантирилади ва абитуриентлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) орқали рухсатномани юклаб олишлари мумкин бўлади.

Хабарда айтилишича, тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланганда, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️Бугун ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар учун ариза топширишнинг охирги куни

Ўқишни кўчириш, тиклаш ёки кўчириб тиклаш бўйича аризалар https://transfer.edu.uz сайти орқали қабул қилинмоқда. Бугун соат 23:59 да ушбу онлайн платформа ёпилади.

Айтишларича, бугунга қадар 39 минг 425 та ариза қабул қилинган ва уларнинг 4 минг 201 таси кўриб чиқилган.

Ушбу жадвалда қайси таълим шаклидан қайси таълим шаклига ўқишни кўчириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида маълумот келтирилган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Наманган давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈