Davlat Test Markazi
65.8K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
​​Янги ўқув йилини қандай бошлаш масаласини Махсус комиссия қарори ҳал қилади

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда янги ўқув йили ва соҳа бўйича бошқа айрим саволларга жавоб берилди. 

Янги ўқув йилида таълим қандай шаклда давом этади?

Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий таклиф қилмоқда:

1⃣ Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, болалардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда.

2⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

3⃣ Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Фаолият маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб олиб борилади. Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан ҳавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга давомати эркин бўлади.

Якуний хулосани эса Республика махсус комиссияси ҳал қилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив

Эҳҳ, ўша карантин бўлмаган даврлар!

Изоҳ: Ушбу видеода Қарши давлат университетидаги 2019-йилги абитуриентлар ҳужжат топшириш жараёнлари келтирилган

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 Янги, таълим сифатини 2 баробар оширувчи “Таълим тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинмоқда!

4-август куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда экспертлар иштирокида парламент юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Айтилишича, ушбу қонун қабул қилингач ўқитиш сифати 2 баробар яхшиланиши кутилмоқда. Айниқса, Нодавлат таълим ташкилотлари учун ҳам қулай муҳит яратилиши кутилмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Ўқишини кўчириш учун онлайн ариза топширган талабалар диққатига!

☝Хабарингиз бор, кеча ўқишни кўчириш, тиклаш ҳамда кўчириб тиклаш бўйича ариза топширишнинг охирги куни эди. Бугун жуда кўпчилик талабалар ушбу савол билан мурожаат қилишмоқда:

“Transfer.edu.uz платформасида менинг шахсий кабинетимда шундай ёзув 4 кундан буён турипти. Бу нима дегани менинг аризам кўриб чиқилдими? Aгар 5 августдан сўнг хужжатларда камчилик бор дейилса уни ўзгартира (тўғрилай) оламанми?”

✅ ЖAВОБ: Ҳозирги вақтда топширилган ҳужжатлар мутахассислар томонидан дастлабки экспертизадан ўтказилмоқда. Содда қилиб айтганда, талаб этилган ҳужжатлар нусхаси тўлиқлиги, тўғрилиги ва нусха сифати кўриб чиқилмоқда.

Масалан,
👉 паспортингиз 1-саҳифаси бор, бироқ прописка белгиланган саҳифаси йўқ;
👉 синов дафтарчаси нусхаси, академик маълумотнома ёки транскрипт ўрнига бошқа ҳужжат юкланган;
👉 ҳужжатлар сифатсиз нусхаланган, улардаги маълумотларни ўқиш қийин ва бошқалар.

Изоҳ: Юқорида санаб ўтилган камчиликлар мавжуд бўлмаган, 5-август 23:59 га қадар топширилган аризалар “қабул қилинади”, камчиликлари мавжуд бўлган аризалар эса сабаблари кўрсатилган ҳолда “рад этилади статусига ўтказилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги саҳифасида хабар берилди.

Қўшма таълим дастури Россия Федерацияси, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Қорақалпоқ тибббиёт институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги саҳифасида хабар берилди.

Қўшма таълим дастури Россия Федерацияси, "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги саҳифасида хабар берилди.

Қўшма таълим дастурлари

👉 Беларус Республикаси, Беларус миллий техника университети,

👉 Россия федерацияси, Москва давлат қурилиш университети,

👉 Полша Республикаси Белосток техника университетлари билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
😯 Келаётган 2020/2021 ўқув йилида 33 та олий таълим даргоҳи кредит-модуль тизимига ўтказилиши кутилмоқда. Ҳўш, кредит-модул тизими ўзи нима?

Шу вақтгача талабага фанларни ҳамда профессор-ўқитувчиларни танлаш у ёқда турсин, зерикарли бўлган машғулотлардан воз кечиб, кутубхонада ўқиб-ўрганишига ҳам имкон берилмас эди.

😣 Талабага қайсидир фан ва қайсидир ўқитувчи ёқадими-ёқмайдими, берилаётган билимлар алмисоқдан қолиб кетганми-кетмаганми, аудиторияда ўтириши шарт эди. Чунки дарс қолдирса у ўқишдан ҳайдалиши мумкин эди. Энди бундай бўлмайди!

Кредит модул тизими ҳақида ажойиб мақола!

👉 Батафсил ўқиш

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​❗САВОЛ: ДТМ имтиҳонларида нечта қийин ва нечта осон тестлар тушади ўзи? Кимгадир қийин саволлар жуда кўп тушиши мумкин-ми?

✅ ДТМ мутаҳассиси Ғайрат Деҳқоновнинг таъкидлашича, тест топшириғи ҳозирда 3⃣ қийинлик даражаси асосида тузилади. Олдинлари Ҳудо билади ДТМда нечта даража борлигини. Демак, ҳозирда 3 даража бор экан:

🟩 1-қийинлик даража – абитуриентнинг хотирлаш қобилиятини аниқловчи, фанга оид у қадар мураккаб бўлмаган бир неча атама, ҳодиса, қоида ёки қонуниятни билишни талаб қилувчи даража;

🟨 2-қийинлик даража – абитуриентдан таҳлил қила олиш ва мантиқий фикрлашни, фанга оид икки-уч атама, ҳодиса, қоида ёки қонуниятни бир вақтда қўллай билишни талаб қилувчи даража;

🟥 3-қийинлик даража – абитуриентнинг тўғри жавобни топиш учун зарур бўлган уч ва ундан ортиқ атама, ҳодиса, қоида ва қонуниятларни бир-бирига боғлаб ишлата олиш қобилиятини, шунингдек, мантиқий фикрлашни талаб қилувчи даража.

Умумтаълим фанларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир вариантнинг тест топшириқлари таркибида қуйидагилардан иборат:

👶🏻 1-қийинлик даражадаги тест топшириқлари ўртача 30-40%;

👨🏻 2-қийинлик даражадаги тест топшириқлари ўртача 50-60%;

👨🏼‍🦳 3-қийинлик даражадаги тест топшириқлари ўртача 15-25%;


Ҳулоса: 30 та саволдан иборат блок тестингизнинг 9-10 таси осон, 15-18 таси ўртача қийин, 5-8 таси эса қийин даражада тузилган бўлади.

❗Шу ерда сизга савол: Пастдаги видеода айтилган, ДТМ тестларида тушган она тили фани саволини нечинчи даражадаги саволларга киритган бўлардингиз?

Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Davlat Test Markazi
​​‼Имтиҳонлар очиқ осмон остидаги майдонларда ўтказилиши мумкин! Инсайдерларнинг айтишича, 15-августдан кейин карантин чоралари юмшатилгач, кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда (масалан, стадионлар) 2 та, эрталаб ва кечки сменада ўтказиш юзасидан…
❗️Жорий йилги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ стадионларда ўтказилади.

Тест имтиҳонлари кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади. Тест имтиҳонларини тахминан 12—14 кунда якунлаш кўзда тутилаяпти. Тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️⚡️⚡️ Имтиҳонлар сентябр ойида бўлиши мумкин!

Айтишларича, кириш имтиҳонлари 2- сентябрдан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

❗️Хабарни максимал ҳаммага тарқатинг, бизни кузатиб боринг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни жорий йилда ОТМларга қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда тест имтиҳонларини абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклиги қайд этилди.

Тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилиб, тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкинлиги қайд этилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Олий таълимда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади. Октябрдан кейин ананавий таълим бошланиши мумкин

Сентябрь ойидан бошлаб юқори босқич (иккинчи босқичдан бошлаб) талабалари учун ўқиш онлайн тарзда бошланади. Бу ҳақда Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

— Янги ўқув йилига тайёргарлик масаласи ҳам жуда мураккаб бўлиб турибди. Март ойидан буён биз онлайн тизимида дарсларни ўтказяпмиз, лекин хоҳлаймизми, хоҳламаймизми, онлайн тизими одатий, юзма-юз дарс ўтиш тизимининг ўрнини боса олмайди. Ҳозирча сентябрь ойидан бошлаб 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқишни онлайн тарзда бошлаймиз, октябрь ойида 1-курсларни ҳам қабул қилиб олганимиздан кейин пандемия сал юмшаса, унда балки анъанавий тизимга яна қайтармиз, - деди Ўктам Умурзоқов.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Стадиондаги имтиҳонлар қандай бўлади?

Тасаввур қилишингиз учун Жанубий Корея мисолида усти очиқ стадионларда ўтказилаётган имтиҳонларни тақдим этамиз.

🔛 Кўриб турганингиздек, оралиқ масофа етарлича сақланган!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️Президент талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда тегишли мутасаддиларга чекка ҳудудларни ҳам тезроқ интернет билан таъминлаш ва талабалар учун арзонлаштирилган интернет трафиклари ажратиш бўйича топшириқ берган. Президентга бу таклифни Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева билдирган, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.

— Талабалар билан доимий мулоқотдамиз, янги ўқув йилини бошлашда нималарга эътибор бериш ҳақида таклифлар оляпмиз. Пандемия сабаб ўтган йили иккинчи семестрни онлайн тарзда ташкил қилдик, ҳимояларни ўтказдик. Лекин шундан сўнг кўпчилик талабаларда ўзига хос таклифлар ва талаблар юзага келди. Агар янги ўқув йилини биз онлайн бошлайдиган бўлсак, чекка қишлоқларни ҳам интернет билан таъминлаш масаласини ҳамда талабалар учун муҳим бўлган арзонлаштирилган интернет трафикларни ажратиш борасида мурожаат қилдим ва Президентимиз тегишли мутасаддиларга бу бўйича топшириқ бердилар. Ўйлайманки, бу ҳаммамиз учун жуда ҳам қулай шароитни вужудга келтиради, - деди Гулчеҳра Рихсиева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов янги ўқув йили онлайн тарзда бошланишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Ўзбекистонда Харьков миллий радиоэлектроника университетининг филиали очилади

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов Харьков миллий радиоэлектроника университети ректори Валерий Семенц билан учрашувда маълум қилди.

Музокараларнинг асосий мавзусини Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва Харьков университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ташкил қилди.

Ўзбекистонда Харьков миллий радиоэлектроника университети филиалини очиш, қўшма илмий ва таълим лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш учун интерфаол маҳорат дарсларини ташкил этиш масалалари бўйича таклифлар билдирилди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Бухоро давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги саҳифасида хабар берилди.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Танзила Норбоева олий таълимда коррупция илдиз отиб кетганини танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Сенатнинг 6-ялпи мажлисида мамлакатдаги бирорта олий таълим муассасаси дунёнинг энг кучли олий таълим муассасалари 1000 талигига кирмагани ва мамлакатда ОТМларга киришдан бошлаб, битиргунгача коррупция илдиз отиб кетганини танқид остига олди. 

“Таълим тизимини, айниқса, олий таълим коррупция иллатидан буткул ҳалос этишимиз зарур. Таҳлилларга кўра, олий таълимда коррупция ҳолатлари деярли барча босқичларда мавжуд. Талабаликка қабул қилишдан тортиб, ўқиш жараёнидаги синовлар, талабаларнинг ўқиш жойини кўчиришгача бўлган босқичларда кенг тарқалган. Таълим сифатида бу ҳолатлар салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, мамлакатимиз олий ўқув юртларининг халқаро рейтинглардаги ўрнини ҳам туширяпти”, дейди Норбоева. 

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡БУГУН ДТМ ИШТИРОКИДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ БОР

Бугун, 7 август куни соат 16:00 да АОКА залида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

❗️Унда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари, тест синовларини ташкил этиш билан боғлиқ саволларга жавоб берилади.

Конференция O‘zbekiston 24 ва Mahalla телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
#DoubleDegree

Миллий рассомлик ва дизайн институтининнг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги саҳифасида хабар берилди.

Қўшма дастур Таиланд қироллиги, Чанапатана Халқаро дизайн институти ҳамда Корея Республикаси, Кемён университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Қўшма таълим дастурларида ўқишни истаган абитуриентлар ўша олийгоҳ қабул комиссияси билан боғланишлари зарур.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈