Davlat Test Markazi
65.6K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
Forwarded from Xalq — LIVE
​​Бугун Олий таълим муассаларига кириш имтиҳонларининг биринчи куни. Биринчи куннинг биринчи сменасига шахсан "0" баҳо қўяман. Негаки, таълим, талаба ва абитуриентлар мавзуларини ёритадиган кўплаб телеграм каналларининг мурожаат ботлари имтиҳонга телефон олиб кирган абитуриентлар фотолари, саволлар китобининг расмлари билан тўлиб кетди. Кузатувларим натижасида, асосан, математика, физика ва кимё фанларидан тушган саволлар кўпроқ тарқалаётганига гувоҳ бўляпман. Бу расмлар қайси ҳудудда олингани ҳозирча номаълум.

Мурожаат ботларига абитуриентлар норози бўлиб ёзишмоқда: "Имтиҳон саволлари китобчаси расмга олинибди. Интернетда айланиб юрибди. Мутасаддилар нима қиляпти?. Шунча тайёрланишнинг кераги йўқ эканда?! ДТМ билан боғланиб бўлмаяпти. Ёрдам беринглар".

Биринчи кундан шунақа аҳвол юзага келаётгани ниҳоятда ачинарли. Бу узоқ вақт тестга тайёрланган абитуриентлар учун адолатсизлик ҳамдир. Aгар абитуриентлар тестга бемалол телефон олиб кираётган бўлса, маълум муддат ишсиз қолган бункерлар "ишли бўлмаганига" шубҳамиз бор.

Ҳурматли мутасаддилар, бу ҳолатга лоқайд бўлманг! Таълим тизимидан коррупцияни буткул йўқотамиз деб тиш-тирноғимиз билан кураш олиб бораётган палламизда мияси бўм-бўш, ўқишга телефон ёрдами билан кирган чала кадрлар етишиб чиқишига йўл қўйманг! (Шу пайтгача талаба бўлган телефоншунос, бункершунос "кадрлар" тизимни узоқ йиллар емиришга шундоқ ҳам етади)

Ҳурматли(сиз) имтиҳонда кўз бўямачилик қилаётган абитуриентлар! Бу йўлдан қайтинг. Ёлғон билан унмайсиз! Aгар саволлар китоби расмини тарқатаётганингиз ошкор бўлса, сизга яхши бўлмайди. Ўқишга кирган тақдирингизда ҳам ўқишдан умидингизни узаверасиз.

Ўз билимига ишониб имтиҳонга кирган абитуриентлар, руҳингизни чўктирманг! Билимингизга ишонинг, ғалаба сизники бўлади. Сизларга чин дилдан омад тилайман!

@xalqlive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телефон ишлатиш бемалол бўлиб кетдими?

Алоқа ботимизга энг кўп бўлаётган мурожаатлардан бири ушбу видео билан боғлиқ саволлардир.

Ушбу видеода бугунги тест синовлари эмас, балки репитиция вақтидаги ҳолат акс этган. Репитиция вақтида телефон ва бошқа нарсаларга бемалол рухсат берилган.

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi
❗ДТМ-2020: Математика фанидан тарқалган навбатдаги тест саволлари билан танишинг!

Тест китобчаси коди: 7050915

Тегишли мутасаддилар ушбу қоидабузар абитуриентга албатта тегишли чора кўради деган умиддамиз. Эртага натижаси чиқади. Кўрамиз неча балл тўплар экан бу шоввоз:)

Барчага тарқатинг. Бошқа фан саволлари хам тарқалмоқда. Телефон олиб кириш бемалол бўлган кўринади.

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi
​​2 сентябрь куни биринчи сменадаги тестларда тартибни бузгани учун 29 абитуриент тестдан четлаштирилди, улардан 26 нафари – телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдаланган.

Яна 4 абитуриент телефон билан кирмоқчи бўлгани учун четлаштирилган.

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов ОТМларга кириш тестларининг илк куни 1-сменасига оид рақамларни маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«1-смена имтиҳонлари 08:00дан 11:00гача ўтказилди. Бугун 1-сменада 59 250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди. Уларнинг 55 767 нафари иштирок этди. Тезкор маълумотларга кўра, 3 474 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестга келмади.

❌ 1 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37 даражадан баланд бўлгани учун тестга киритилмаган.

Тест қоидаларини бузгани учун 8 нафар абитуриент кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди. Уларнинг 4 нафари телефон, 1 нафари шпаргалка, 2 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган, 1 нафари ҳужжатни сохталаштиргани учун четлаштирилган
», – деди Сардор Ражабов.

Қайд этилишича, тест синовлари жараёнларида тартиб-қоидани бузгани учун 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилган. Уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари шпаргалка, 1 нафари калькулятор ва 1 нафари сохта ҳужжат билан тестга киргани учун четлаштирилди.

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😣 ИССИҚ!

2 сменада тест топшириладиган абитуриентларга сабр тилаймиз.

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi
Магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорига мувофиқ:

👉 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш юзасидан ариза топширган фуқаролар диққатига:

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлис баёни қарорига мувофиқ:

🔰 хорижий олий таълим муассасалари ва республикадаги нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар республика олий таълим муассасаларида таълим оладиган ўқитиш тили, муайян бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш фанлари бўйича махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб график асосида адолатли ва шаффоф ўтказилиши ташкил этилади. Бунда:

👉 махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020/2021 ўқув йили учун белгиланган тартибда тасдиқланган республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари фанлар мажмуаси (кириш имтиҳони дастурлари) ҳамда баҳолаш мезонларига мувофиқ ўтказилади;

👉алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига талабалар ўқишини кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза топширган фуқаролар тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилади;

👉хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) адолатли ва шаффоф ўтказилиши ҳамда уларнинг натижалари бўйича ўтиш балини белгилаш юзасидан шахсий масъулият тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбари зиммасига юкланади.

❗️Давлат комиссияси баёни қарори билан:
хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг паспортларида муайян хорижий олий таълим муассасаси жойлашган давлатга ўқиш даврига мос муддатда кириш-чиқиш белгилари бўлмаган тақдирда уларнинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмаслиги белгилаб қўйилди.

Сафимизга қўшилинг!

👉 @davlattestmarkazi 👈
❌ Кепка эмас! Фарғонада имтиҳонга келган абитуриентларга дўппи тарқатилди

Фото: УзА

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi
Имтиҳон қандай бўлди? Тестнинг 1-кунида 6 мингдан кўпроқ абитуриент тестга келмади

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохрух Гиясов тест синовларини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

1-кунги тест синовларида жами 118 500 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши керак эди. Амалда 112 188 нафар абитуриент тестда иштирок этиш учун келди. 6 312 нафар абитуриент турли сабабларга кўра, тестда иштирок этиш учун келмади.

Текширилганда тана ҳарорати юқори бўлган 4 нафар абитуриент тестга киритилмади. Улар билан тиббиёт ходимлари шуғулланди.

Шунингдек, қайта-қайта огоҳлантиришга қарамасдан, абитуриентлар томонидан имтиҳонга ўзлари билан турли электрон буюмлари – мобил телефонлар, микрокалькуляторлар, қулоқчин, электрон соатлар, турли нарсаларга битилган шпаргалкаларни олиб кириш ҳолатлари кузатилди.

Бугун 59 нафар абитуриентлар тест синовидан четлаштирилди. Уларнинг 33 нафари уяли телефонларни, 4 таси қўлбола ясалган электрон қурилмаларни яширин олиб киришга уринган. 5 нафари тана қисмларига “шпаргалка” ёпиштириб кирмоқчи бўлган. 5 та ҳолатда абитуриент ўрнига бошқа шахслар киришга уриниб кўрган, 1 та ҳолатда рухсатнома қалбакилаштирилган.

4 та ҳолатда абитуриентлар бир-бирига ёрдам бергани учун тестдан четлатилган.

Тестда қатнашган абитуриентларнинг фикрларини изоҳларда кутиб қоламиз!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёмғир ёғишни бошлади. Целлофан тагига кириб олган охирги абитуриентнинг ҳаракатлари таҳсинга лойиқ!

Видео манбаси

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Абитуриент репетиция жараёнида эмас, тест синови пайтида телефондан фойдаланган экан

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Давлат тест маркази томонидан Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича Давлат тест марказида барча маълумотлар мавжуд.

Бу ҳолат Сирдарё вилоятидаги 4-камерадан, яъни Гулистон шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтаётган тест синовларидан олинган бўлиб, мазкур абитуриентга тегишли тарзда чора кўрилади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
👍1
UzA: 5 йил стажга эга ходимларнинг ОТМларга ҳужжат топшириш муддати узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Шунингдек, беш йил стажга эга бўлган ходимларига тавсиянома бериш ҳуқуқи бўлган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, жорий 74 та ташкилот сафига қуйидагилар ҳам киритилди:

75. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
76. Мудофаа вазирлиги
77. “ANGLESEY FOOD” ХК МЧЖ
78. Тошкент шаҳар “Трест 12” АЖ”

Эслатиб ўтамиз, рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Савол. Хориждан келишга улгурмаган ёки хориждан келиб, ҳозирда карантинда бўлиб турган абитуриентлар тестда қандай қатнашишади?

✅ Жавоб: Хориждаги абитуриентлар тест синовлари бошланишидан камида 3 ҳафта олдин Ўзбекистонга келиши ва карантинда 2 ҳафта бўлиб тест синовларида қатнишиши керак эди.

Агар карантиндан чиқадиган куни абитуриент рухсатномасида кўрсатилган кунга тўғри келса у тестда қатнаша олади. Ҳали келмаган ёки карантиндан чиқадиган куни тест кунидан кейинга тўғри келса улар тест синовларида иштирок этиш имкониятига эга бўлмайди.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Кун фотоси: Носга ҳам рухсат йўқ! 😂

Носини олдириб қўйган абитуриентлар бу йил аниқ имтиҳондан йиқилади. Чунки бор вужуди, фикру хаёли носга кетиб кетаверади. Буни нос чекадиганлар яхши билади, дея ушбу расмни бизга юборган обуначимиз ёзмоқда.

Олиб қўйиб бекор қилишибди-да:)

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Абитуриентларнинг чўнтак ҳамда поябзаллари метал детектор орқали текширилмоқда

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол. Ижтимоий тармоқларда саволлар китоблари суратлари тарқалиб кетганига гувоҳ бўлдик. Шу сабабли назоратни кучайтириш борасида қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Сентябр ойида қандай имтиҳонлар бор?

🗓 2-14 сентябрь - давлат ОТМларининг бакалавриатига кириш тест синовлари бўлиб ўтади;

🗓 2 сентябрдан - 32 та ОТМда алоҳида иқтидор талаб этиладиган 132 та бакалавриат таълим йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади;

🗓 5-7 сентябрь - хорижий давлатлардаги ҳамда юртимиздаги хорижий ва нодавлат ОТМларидан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқароларга онлайн тест синовлари.

🗓 7-15 сентябрь - академик лицейларга кириш бўйича тест синовлари ўтказилади;

🗓 8-20 сентябрь - магистратурага кириш тест синовлари ўтказилади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​❓Абитуриент олган баллига қараб нечанчи ўринда турганини қандай билиши мумкин? Фақат http://mandat.dtm.uz сайти орқалими?

✅ ЖАВОБ: Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоевнинг хабар беришича, шахсий кабинет орқали ҳам билса бўлади. Кенгайтирилган маълумотларни Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий сайти ва телеграм канали орқали олиш мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​НЕЧА БАЛЛ ЙИҚҚАНИМНИ ҚАНДАЙ БИЛСАМ БЎЛАДИ?

Абитуриентлар тўплаган балларини билишнинг 2 та йўли бор:

1⃣ Натижалар эълон қилингач, абитуриентлар abitur.dtm.uz сайтига киришади, логин ва паролини киритиб, шахсий кабинетидан билиб олишлари мумкин.

2⃣ Ҳар бир абитуриентнинг «Aбитуриент рухсатномаси»да натижани кўриш учун махсус QR код мавжуд (расмда қизил рангда ажратиб кўрсатилган). Мана шу QR кодни сканерлаган ҳолда абитуриентлар натижасини билиб олади. Aлбатта, натижалар эълон қилингандан сўнг.

QR кодни кўплаб телефонларнинг камераси ҳам ўқийди. Aгар сизнинг телефонингиз камераси ўқимаса, QR код ўқийдиган иловани (Play Market ёки App Store'дан) телефонингизга юклаб олишингиз керак.

Шунингдек QR кодни ўқийдиган қуйидаги махсус ботлар ҳам мавжуд:

@QRcodegen_bot
@QRCodeRoBot
@QRcodeScanBot
@CodeScanBot

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈