Davlat Test Markazi
65.7K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёмғир ёғишни бошлади. Целлофан тагига кириб олган охирги абитуриентнинг ҳаракатлари таҳсинга лойиқ!

Видео манбаси

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Абитуриент репетиция жараёнида эмас, тест синови пайтида телефондан фойдаланган экан

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Давлат тест маркази томонидан Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича Давлат тест марказида барча маълумотлар мавжуд.

Бу ҳолат Сирдарё вилоятидаги 4-камерадан, яъни Гулистон шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтаётган тест синовларидан олинган бўлиб, мазкур абитуриентга тегишли тарзда чора кўрилади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
👍1
UzA: 5 йил стажга эга ходимларнинг ОТМларга ҳужжат топшириш муддати узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Шунингдек, беш йил стажга эга бўлган ходимларига тавсиянома бериш ҳуқуқи бўлган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, жорий 74 та ташкилот сафига қуйидагилар ҳам киритилди:

75. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
76. Мудофаа вазирлиги
77. “ANGLESEY FOOD” ХК МЧЖ
78. Тошкент шаҳар “Трест 12” АЖ”

Эслатиб ўтамиз, рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Савол. Хориждан келишга улгурмаган ёки хориждан келиб, ҳозирда карантинда бўлиб турган абитуриентлар тестда қандай қатнашишади?

✅ Жавоб: Хориждаги абитуриентлар тест синовлари бошланишидан камида 3 ҳафта олдин Ўзбекистонга келиши ва карантинда 2 ҳафта бўлиб тест синовларида қатнишиши керак эди.

Агар карантиндан чиқадиган куни абитуриент рухсатномасида кўрсатилган кунга тўғри келса у тестда қатнаша олади. Ҳали келмаган ёки карантиндан чиқадиган куни тест кунидан кейинга тўғри келса улар тест синовларида иштирок этиш имкониятига эга бўлмайди.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Кун фотоси: Носга ҳам рухсат йўқ! 😂

Носини олдириб қўйган абитуриентлар бу йил аниқ имтиҳондан йиқилади. Чунки бор вужуди, фикру хаёли носга кетиб кетаверади. Буни нос чекадиганлар яхши билади, дея ушбу расмни бизга юборган обуначимиз ёзмоқда.

Олиб қўйиб бекор қилишибди-да:)

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Абитуриентларнинг чўнтак ҳамда поябзаллари метал детектор орқали текширилмоқда

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол. Ижтимоий тармоқларда саволлар китоблари суратлари тарқалиб кетганига гувоҳ бўлдик. Шу сабабли назоратни кучайтириш борасида қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Сентябр ойида қандай имтиҳонлар бор?

🗓 2-14 сентябрь - давлат ОТМларининг бакалавриатига кириш тест синовлари бўлиб ўтади;

🗓 2 сентябрдан - 32 та ОТМда алоҳида иқтидор талаб этиладиган 132 та бакалавриат таълим йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади;

🗓 5-7 сентябрь - хорижий давлатлардаги ҳамда юртимиздаги хорижий ва нодавлат ОТМларидан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқароларга онлайн тест синовлари.

🗓 7-15 сентябрь - академик лицейларга кириш бўйича тест синовлари ўтказилади;

🗓 8-20 сентябрь - магистратурага кириш тест синовлари ўтказилади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​❓Абитуриент олган баллига қараб нечанчи ўринда турганини қандай билиши мумкин? Фақат http://mandat.dtm.uz сайти орқалими?

✅ ЖАВОБ: Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоевнинг хабар беришича, шахсий кабинет орқали ҳам билса бўлади. Кенгайтирилган маълумотларни Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий сайти ва телеграм канали орқали олиш мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​НЕЧА БАЛЛ ЙИҚҚАНИМНИ ҚАНДАЙ БИЛСАМ БЎЛАДИ?

Абитуриентлар тўплаган балларини билишнинг 2 та йўли бор:

1⃣ Натижалар эълон қилингач, абитуриентлар abitur.dtm.uz сайтига киришади, логин ва паролини киритиб, шахсий кабинетидан билиб олишлари мумкин.

2⃣ Ҳар бир абитуриентнинг «Aбитуриент рухсатномаси»да натижани кўриш учун махсус QR код мавжуд (расмда қизил рангда ажратиб кўрсатилган). Мана шу QR кодни сканерлаган ҳолда абитуриентлар натижасини билиб олади. Aлбатта, натижалар эълон қилингандан сўнг.

QR кодни кўплаб телефонларнинг камераси ҳам ўқийди. Aгар сизнинг телефонингиз камераси ўқимаса, QR код ўқийдиган иловани (Play Market ёки App Store'дан) телефонингизга юклаб олишингиз керак.

Шунингдек QR кодни ўқийдиган қуйидаги махсус ботлар ҳам мавжуд:

@QRcodegen_bot
@QRCodeRoBot
@QRcodeScanBot
@CodeScanBot

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Тест натижалари ҳамон чиққани йўқ!

Давлат тест марказига ўзингизнинг "самимий" дил изҳорларингизни изоҳларда ёзишингиз мумкин:)

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари акс этган сурат The New York Times муқовасидан ўрин олди

Daryo нашри ёзишича, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан стадионларда ва хиёбонларда бошланди. Талабаликка номзод бўлган абитуриентлар очиқ осмон остида кириш имтиҳонлари тестларини ечмоқда. Пандемия сабабли ҳар йилгидан ўзгача ўтаётган имтиҳонларга АҚШнинг The New York Times газетаси ҳам эътибор қаратди.

Имтиҳонларнинг биринчи кунида Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган тест синовлари акс этган сурат The New York Times газетасининг 3 сентябрь куни чиққан сони муқовасида чоп этилди.
Имтиҳонлар ҳақидаги сурат ва газетада эълон қилинган мақола ўзбекистонлик журналист Муҳаммадшариф Маматқулов томонидан тақдим этилган.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡ВАНИҲОЯТ: Тест синовлaрининг биринчи кун нaтижaлaри эълон қилинди!

2-сентябр куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
ДТМ номини ДРМ номига ўзгартириш керак

Tentakminds каналида қуйидаги мазмундаги пост чиқди:

“​​Кўпчилик почтамга хабар жўнатибди, кечаги New York Times мақоласида ҳеч қандай шармандагарчилик йўқ, ғурурланишимиз керак деган мазмунда.

Ўзи мақолани ўқидингизми ёки ўзингизча хулоса чиқаряпсизми? Ёки биров ғурурланиш керак деса, ҳа деб маъқуллаб кетаверасизми? Мен сиз учун мақолани таржима қилдим, бир ўқиб кўринг.

Тошкент - Чоршанба куни ўн минглаб коронавирус пандемияси туфайли бутун Ўзбекистон бўйлаб спорт ареналарида имтиҳон топшириш учун йиғилишди.

Икки ҳафта давомида бўлиб ўтадиган оммавий имтиҳонларда 1,4 миллиондан ортиқ абитуриентлар стадионларнинг югуриш қисмида ёки йўлаклардаги парталарда уч соат давомида имтиҳон топширишади.

Улар марказлашган қабул тизими асосида 150 000 атрофидаги талабалик ўринлари учун кураш олиб боради.

Юзлаб ўғил ва қизлар Чоршанба куни илк имтиҳонларда маскалар таққан ҳолда қатнашишди. Об-ҳаво сояда ўтирганлар учун жуда илиқ ва қулай бўлди, лекин қуёшда ўтириб қолган абитуриентлар ўзларини тўғри қўёш нурларидан ҳимоя қилиш учун қоғоз ва кийимларидан фойдаланишди.

34 миллион аҳолига эга Марказий Осиё давлати ёз ўрталарида тиббиёт тизими оқсаб қолганлиги туфайли жорий этилган иккинчи карантин чекловларини эндигина тугатди.

Собиқ совет республикаси ҳозирга қадар 42,370 Covid-19 билан касалланганларни қайд этди, улардан 324 нафари вафот этган.


———

Энди шуни қайси жойи ғурурланадиган? Ҳа, биламан, бу мақола ўзбек журналисти иштирокида тайёрланган. Лекин эътибор беринг, мақолада ҳаммага бир хил шароит яратилмагани, кимдир сояда ўтиргани, кимдир эса иссиқда қолиб кетганига урғу берилмоқда. Ундан ташқари Ўзбекистон номини ҳам имкон борича четлаб ўтиб Марказий Осиёнинг 34 миллионлик аҳолига эга давлати, Собиқ совет республикаси каби номлар билан таърифлашга ҳаракат қилишган.

Шунга мен хурсанд бўлайми? Қани бу ерда ғурурланадиган жой?

Мажид Каримов мана бу видеода аниқ ва тиниқ қилиб давлат ҳисобидан бош кийим берилади деб айтган. Ҳа, у режалаштириляпти деган, лекин Шерзод Қудратхўжаев бу ҳаммаси давлат ҳисобиданми деган саволига ҳа, ҳамма бош кийим билан киради деб айтган.

Аслида РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА сўзи ДТМ учун жуда мос синоним экан. Унда кўра Давлат Режалаштирилмоқда Маркази ёки яна ҳам зўр қисқартириб ДРМ (орқасига битта ҳарф қўшиб ўқиш тавсия этилади) деб номлаб қўйинглар.

Умуман ДТМ нотўғри тизим, буни тан олишимиз керак, биз тест тизимидан кечишимиз керак. Қанчалик тезроқ бўлса, шунчалик яхши.

Мана шу ҳолатни ҳам олинг, ҳаммага бир хил шароит яратилмаган имтиҳонда ҳаққонийлик деган тушунчаларга заррача ҳам ўрин йўқ.

Кимдир соя-салқинда ўтириб, кимдир қуёшда терлаб пишиб, яна кимдир парник тагида тест ишлайди. Лекин сен мана бу куни ёмғирда қолиб кетдинг, устингга парник тортиб тест ишлашингга ҳалақит қилдик ёки сенга кепка бера олмадик, сен иссиқда қолиб кетдинг, шунинг учун сенга беш балл қўшиб берамиз демайди-ку.

Аслида бу ишларни бемалол онлайн тизимга ўтказиш ва онлайн имтиҳон олиш учун мукаммал платформа яратиш учун ДТМ ва Қабул комиссиясида вақт бор эди, бу ҳақида ёзган эдим ҳам.

Дунёнинг нуфузли университетлари ҳам онлайн имтиҳон олишни йўлга қўя олди, бизда нега бунинг иложи йўқ эди? Бор эди, лекин қотиб қолган миялар ишлаб кетса, ривожланиб кетамиз-ку.

Манаман деган ўша Миллий университетнинг ҳам дунё бўйича рейтинги 4000-ўринда юрибди, яна шунга шунча ваҳима.

Мақоланинг инглиз тилидаги версиясини мана бу ерда ўқиб олишингиз мумкин.”

Пост тугади!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
Мана шундай максимал баллар барча билимли абитуриентларга насиб қилсин!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗Талабалар онлайн дарслари февралгача давом этади.

Кеча ташкил этилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев батафсил тўхталиб ўтди:

Ҳозирги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пандемия шароитидан ва махсус комиссия қароридан келиб чиқиб жорий ўқув йилининг иккинчи семестридан анъанавий таълимни бошлашни режалаштирмоқда.

МУҲИМ! Бизга келган хабарларга кўра, Тошкент тиббиёт академияси магистратура ва клиник ординатура талабалари учун ананавий таълим 2-сентябрдан бошланган. Аммо бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам ТТА расмий сайти ҳам расман хабар бермаган.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имтиҳон вақтида ёмғир ёғди. Абитуриентлардан бири парта тагига кириб олиб тест ечишни давом эттирган.

Батафсил маълумот ушбу видеода

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗ДТМ-2020: Биология фанидан тарқалган навбатдаги тест саволлари билан танишинг!

Тест китобчаси коди: 7243144

Тегишли мутасаддилар ушбу қоидабузар абитуриентга албатта тегишли чора кўради деган умиддамиз.

Барчага тарқатинг!

Каналга уланиб олинг:
👉 @davlattestmarkazi
❗Арча байрам давом этади: Навбатдаги биология фани тестлари тарқалди!

Тест китобчаси коди: 7256728

Бир амаллаб телефон олиб кириб, ундан ҳам имтихон вақти бир амаллаб фойдаланганингга яраша кодини яширмайсаними? Эҳҳ!

Нимаям дердик, Тугади!

Давлат тест маркази расмийлари ушбу тарқалган тест эгаларига тегишли чора кўришади деган умиддамиз!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈