Davlat Test Markazi
65.9K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жорий ўқув йилидан бошлаб, академик таътил олган талабалар ўқишни "сиртқи", "кечки", "онлайн" шаклларга ўзгартириши ва давом эттириши мумкин бўлади.

👉 Бу енгиллик қайси тоифадаги талабаларга нисбатан қўлланилади?
👉 Кимга мурожаат қилиш керак?
👉 Қачондан бошлаб бу тартиб амалда қўлланилади?

Шу каби саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Aбдусамад Маманазаров жавоб берди.

Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
⚡️Перевод ҳам роса соққали бизнесга айланди!

Фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган талаба ва унинг шериклари ушланди

✅ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ДХХнинг Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда, Наманган давлат университети талабаси А.Қ. фуқаро А.нинг ўқишини Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидан ўзи таълим олаётган университетга ваколатлари танишлари орқали кўчириб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 5,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, А.Қ.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирларда, Университет ўқитувчилари М.А., ундан кейин Б.А. ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
Forwarded from Davlat Test Markazi
⚡️Тарқатинг! Ўқишга кириш учун камида неча балл тўплаш керак?

✅ Ўтиш балли:
Тўлов-контракт учун – 56,7 балл;
Давлат гранти учун – 68 балл.

❌ 56,7 баллдан паст балл тўпласангиз, квота ичида турган бўлсангиз ҳам (Университетда жой бўлган тақдирда ҳам) талабаликка қабул қилинмайсиз!

❗️Батафсил аудиода маълумот олишингиз мумкин 00:00

Энг зўр абитуриентлар гуруҳи👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
ОТМлар 6 сентябрдан офлайн ўқиш ҳақида эълонлар беришни бошлади

Жумладан, Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети дарс жараёнларини 6 сентябрдан анъанавий тарзда бошлашини маълум қилди. Дарс жараёнлари тўлиқ карантин талабларига риоя этган ҳолда ташкил этилади.

Хабарга кўра, 2 тоифадаги талабаларга масофавий (онлайн) ўқишга рухсат берилади:

1) ҳомиладор;
2) 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан машғул талабалар.

Тез орада бошқа ОТМлар ҳам шу каби хабарлар бериши кутилмоқда.

@хushnudbek

Бошқа ОТМларда қачон?👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
❗️Ўқишни кўчириш учун 23 август кунги натижалар эълон қилинди

✅ Mandat.dtm.уз сайтида кеча ўқишни кўчириш учун тест синовларида иштирок этган талабалар натижалари шакллана бошлади.

Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
❗️Расман! Қўшимча тест синови натижалари эълон қилинди

✅ 2021-йил 23-август куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган қўшимча тест синови натижалари эълон қилинди.

23-август куни тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини @OliygohBot манзилига ID кодларини юборган ҳолда билиб олишлари мумкин

Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
​​❗️Давлат тест маркази алоҳида тестда қатнашганларнинг натижаларини алоҳида эълон қилди!

✅ Расмий хабар берилишича, алоҳида тест синовларида иштирок этиши белгиланган 973 нафар талабгордан 805 нафари иштирок этди, 157 нафари тест синовларига келмади, 4 нафари тест синови жараёнида, 11 нафари ҳудудга киришда тартиб-қоидани бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

🔥 ДТМ тест синовларида шаффофликни таъминлаш мақсадида алоҳида тест синовида иштирок этган абитуриентларнинг маълумотлари ва тест натижаларi mandat.дтм.уз сайтида алоҳида эълон қилинди.

Яъни, исталган фуқаro mandat.dtm.уз сайти орқали мазкур тест синовида иштирок этган талабгорларнинг маълумотларини кўриши ва уларнинг натижалари билан танишиши мумкин.

Бунинг учуn mandat.дтм.уз сайтининг “Бакалавр-2021” бўлимидаги “Қўшимча” қисмидан “Covid-19” ни танлаш кифоя.

Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
❗️Булар тугамайди! Фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ҳамон ушланмоқда

✅ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.А. бошқа бир фуқаро Ш.ни танишлари орқали Қирғизистон Республикасининг Фармацевтика олийгоҳига ўқишга киритиб қўйиш ва кейинчалик ўқишини Тошкент фармацевтика институтига кўчириб бериш эвазига ундан 3 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.У. фуқаро Ю.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига Ўзбекистон темир йўллари техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.👇

https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
​​​​🇷🇺 Россиянинг нуфузли ТОП-1000 рўйхатдаги олийгоҳлари 28 тага етди!

✅ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тақдим этган 2021-йилги ТОП-1000 олийгоҳлар рўйхатида Россиянинг 28 та университетлари жой олган. Улар қуйидагилар:

1. М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети (74-ўрин)
2. Санкт-Петербург давлат университети (225-ўрин)
3. Новосибирск давлат университети (228-ўрин)
4. Томск давлат университети (250-ўрин)
5. Москва физика-техника институти (281-ўрин)
6. Бауман номидаги Москва давлат техника университети (282-ўрин)
7. ХСЕ университети (298-ўрин)
8. “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси (316-ўрин)
9. Россия халқлар дўстлиги университети (329-ўрин)
10. Урал федерал университети (334-ўрин)
11. "Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар университети" Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси (МГИМО) (350-ўрин)
12. Санкт-Петербург ахборот технологиялари миллий тадқиқот университети Университет ИТМО (361-ўрин)
13. Қозон федерал университети (370-ўрин)
14. Буюк Петр номидаги Санкт-Петербург политехника университети (401-ўрин)
15. Миллий тадқиқот ТОМСК политехника университети (402-ўрин)
16. Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС” (428-ўрин)
17. Узоқ шарқ федерал университети (494-ўрин)
18. Саратов миллий тадқиқот давлат университети (524-ўрин)
19. Олтой давлат университети (572-ўрин)
20. Самара миллий тадқиқот университети (597-ўрин)
21. Жанубий федерал университети (598-ўрин)
22. Н.И.Лобачевск номидаги Нижегород давлат университети (622-ўрин)
23. Санкт-Петербург электротехника университети (728-ўрин)
24. Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети (775-ўрин)
25. Новосибирск давлат техника университети (868-ўрин)
26. Перм давлат миллий тадқиқотлар университети (871-ўрин)
27. Жанубий-Урал давлат университети (893-ўрин)
28. Россия Президентининг Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси (902-ўрин)

Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхатга киритилган ОТМларда олинган дипломлар бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
Audio
❓Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Супер-контрактга кирганлар 1-курсда, яъни супер-контракт тўланадиган йили таълим кредити ололмайди. Аммо 2-курсдан бошлаб, бемалол таълим кредити олиши мумкин.

@хushnudbek

Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
❗️Расман! Қўшма дастур факултетлари учун квоталар эълон қилинди

✅ Бу Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтидаги йўналишлар:

- Даволаш иши - 6 йил (25 ўрин)
- Педиатрия - 6 йил (25 ўрин)
- Стоматология - 5 йил (25 ўрин)

Қўшма факултети олийгоҳи: Санкт -Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети, Россия Федерацияси

Қабул 31 августгача!

Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
📈 Переводчилар сони бўйича Фарғона етакчи!

✅ Хорижга ўқишга кетиб, келаси йил Ўзбекистонга перевод қилишни ният қилганлар сони бўйича Фарғона вилояти яққол етакчи ўринни эгаллади.

Переводчилар сони: 3.558 нафар

📊 Кейинги ўринларда Андижон (3.326 нафар), Қашқадарё (2.893 нафар) ва Наманган (2.730 нафар) вилоятлари ўрин олган.

❗️Хорижга кетиб, онлайн ўқиб, бир йилдан кейин Ўзбекистонга 2-курсдан ўқишини перевод қилиб келадиган абитуриентлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Переводга оид янгиликлар👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
❗️Барча ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (офлайн) шаклда бошланади

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланади.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Мандат чиқиш муддати👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
❗️Имтиёз васвасасида абитуриентлар пропискасини ўзгартиришмоқда!

✅ Хабар берилишича, Aйрим абитуриентлар имтиёз олиш учун яшаш манзилини Сўхга кўчиргани маълум бўлди

Бу йилги қабулда Сўх тумани ёшларига бакалавриатнинг соғлиқни сақлаш соҳасига 17та, халқ таълими соҳасига 36та грант ўрин ажратилган.

Бу квотадан фойдаланиб қолиш мақсадида Сўхда яшамайдиган абитуриентлар ҳам доимий ва вақтинча яшаш жойини шу туманга кўчирган. Туман ҳокими сўхлик ёшларнинг имтиёзини бошқа шоввозлар илиб кетмаслиги учун ДТМ директорига хат ёзган.

Энди нима бўлади?👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
❗️Ўқишни кўчириш учун 24 август кунги натижалар эълон қилинди

✅ Mandat.dtm.uz сайтида кеча ўқишни кўчириш учун тест синовларида иштирок этган талабалар натижалари шакллана бошлади.

Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
Forwarded from Davlat Test Markazi
Super-kontrakt narxlari (kunduzgi) @xushnudbek.pdf
236.7 KB
💸 Жорий йилда супер-контракт нархлари қандай бўлади?

Ушбу PDF файлда ўтган йилги кундузги таълим супер контракт нархлари келтирилган

Кўпчилик оширилган супер контракт нархлари, неча балл тўплаган қанча пул тўлаб талаба бўлиши мумкинлиги ҳақида сўрашмоқда.

❌ Унутманг! Жорий йил нархлари тасдиқланмади!

✅ Эслатиб ўтамиз, супер-контракт нархлари ҳар йили давлат қабул комиссияси томонидан белгиланади. Ўтган йилда карантин сабаб оширилмасдан қолгани хабар берилди. Жорий йилники ҳозирча тасдиқланмади.

Сиртқи таълим супер контракти👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
❗️Нега таълим тизими сифати тушиб кетмоқда!?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиОлий Мажлис қонунчилик палатаси хабар беришича, Халқ таълими тизимида 65,1 млрд сўм ўзлаштириш ва камомат аниқланган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3 мартага кўп.

Коррупция йилдан йилга пасайиш ўрнига кучайиб бормоқда!👇

https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
Forwarded from Davlat Test Markazi
Super-kontrakt narxlari (sirtqi va kechki) @xushnudbek.pdf
211.5 KB
⚡️Сиртқи ва кечки таълим учун супер контракт нархлари

Кундузги таълим супер контракт нархларини эълон қилганимиздан кейин, кўпчилик сиртқи ва кечки таълим оширилган контракт нархлари, неча балл тўплаган қанча пул тўлаб талаба бўлиши мумкинлиги ҳақида сўрашмоқда.

❌ Эслатиб ўтамиз, жорий йил нархлари тасдиқланмади!

✅ Супер-контракт нархлари ҳар йили давлат қабул комиссияси томонидан белгиланади. Ўтган йилда карантин сабаб оширилмасдан қолгани хабар берилди. Жорий йилники ҳозирча тасдиқланмади.

Энг зўр абитуриентлар гуруҳи👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
❗️Энди ДТМ сайти орқали олис чўл ҳудудлари аҳолиси ва ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси бор абитуриентларни ҳам кўриш мумкин!

✅ Давлат тест марказининг мandat.dtm.uz сайтига Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудларида яшовчи ва ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Мазкур имтиёзлардан бирига эга бўлган абитуриент мandat.dtm.uz сайтининг “Имтиёзли” бўлимидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши ва имтиёз доирасида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин.

👉 Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони кўрсатилади.

ℹ️ Имтиёз доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда ҳам иштирок этади.

Энг зўр абитуриентлар гуруҳи👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
⚡️ Расман! Магистратура 2-босқич тест синовлари қачон бўлиши маълум бўлди!

✅ 2021-2022 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи, яъни, чет тили бўйича тест синовлари 2021 йил 28-29 август кунлари 3 сменада ўтказилади.

Тест синовлари:

1️⃣-сменада 08:00 дан 09:00 га қадар;
2️⃣-сменада 17:30 дан 18:30 га қадар;
3️⃣-сменада 20:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Бунда талабгорларга рўйхатдан ўтиш вақтида ўзлари танлаган чет тили фанидан 30 та тест топшириғи берилади ва 1 соат вақт ажратилади. Максимал балл 50 баллни ташкил этади.

👉 Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг маgistr.dtm.uz сайтидан олиш мумкин.

Қўшимча маълумотлар👇
https://t.me/joinchat/QI7Gj5FKpXSnLdAh
👍1