Davlat Test Markazi
65.2K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
❗️Қабул бошланишига 2 кун қолди: Бешта йўналишни танлаш шартларини биласизми?

Блоггер Хушнудбек Худойбердиев бу ҳақда баъзи маълумотларни келтириб ўтди:

5️⃣ Жорий йилги тест синовларида бештагача таълим йўналишини танлаш имконияти мавжуд;

✅ 5та йўналиш дегани, 5та ОТМ дегани эмас. Яъни абитуриент албатта 5та университет ёки институтни танлаши шарт эмас. Битта ОТМнинг 5та йўналишини танлаш ҳам мумкин;

❗️5та йўналиш танлаётганда энг асосий 2та шарт бор:
1) фанлар кетма-кетлиги мос келиши керак;
2) таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки) бир хил бўлиши керак.

❓фанлар кетма-кетлиги мос бўлсин деганда, 3.1 ва 3.2 балл бериладиган 2та фан тўғри кетма-кетликда жойлашиши керак. Масалан, битта йўналишда фанлар қуйидагича:
- математика (3.2 балл;)
- чет тили (3.1 балл).

Иккинчи йўналишда эса бошқача:
- чет тили (3.2 балл);
- математика (3.1 балл).

Гарчи тест олинадиган 2та фан бир хил бўлса ҳам, лекин уларга бериладиган баллар бошқачалиги сабабли абитуриент ушбу йўналишларга бир пайтда ҳужжат топшира олмайди.

‼️ Таълим шакли ҳам албатта мос бўлиши шарт. Яъни бир пайтнинг ўзида ҳам сиртқи, ҳам кундузги таълимни танлаш мумкин эмас. Абитуриент 1-йўналишга кундузги таълимни танладими, демак қолган 4та йўналиш ҳам албатта кундузги бўлиши шарт. Ёки 1-йўналишга сиртқини танласа, қолган йўналишлар ҳам сиртқи бўлиши керак.

⛔️ Ижодий (касбий) имтиҳон топшириладиган йўналишларда фақат битта йўналиш танлаш мумкин, 5тагача йўналиш танлаб бўлмайди. Бу чеклов ҳам ижодий, ҳам тест топшириладиган йўналишларга ҳам тааллуқли;

🎓 Магистратурада ҳам фақат 1та мутахассислик танлаш мумкин;

✅ 5та йўналишларни танлаётганингизда аҳамиятлироқ бўлинг. Чунки танланган биринчи йўналиш устунликка эга. Яъни сизнинг биринчи йўналишдаги тўплаган балларингиз контракт балларига тўғри келсаю, қолган йўналишлардаги тўпланган баллар грант балларига тўғри келса, сиз контракт асосида ўқишга қабул қилинасиз.

🔎 https://abitur.dtm.uz/ - 20 июндан бошлаб, шу сайтга кирилса, қайси фанлар мажмуаси бўйича қайси йўналишларга ҳужжат топшириш мумкинлигини кўрса бўлади.

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
​​Паспорт ололмаган битирувчилар ОТМга қандай ҳужжат топширади?

Жорий йилда олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш онлайн шаклда Давлат тест маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Ушбу онлайн қабул тизими абитуриентларнинг фуқаролик паспортидаги жисмоний шахсларнинг идентификация рақами (ПиНФЛ) билан боғланади. Шу боис олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари муҳим ҳисобланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда карантин чекловлари жорий этилгани сабабли паспорт ёшига (16 ёш) етган 41 000 дан ортиқ битирувчи фуқаролик паспортини ўз вақтида олиш имкониятига эга бўлмаган.
Таъкидланишича, 16 ёшга тўлган битирувчиларнинг имкон қадар тезроқ паспорт олиши зарур эканлиги, бу масалада Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этиш зарур.

Ўзбекистонда Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 1 августидан бошланиши режалаштирилмоқда.

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Кўпчилик сўраган савол: ОТМга ҳужжат топширишда айнан қайси ҳужжатлар талаб этилади?

Жавоб: ОТМга ҳужжат топшириш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

✅ Пасспорт;
✅ Шаҳодатнома ёки Диплом (Қайси таълим муассасанини битирганлик бўйича ҳужжат сифатида);
✅ Имтиёз берувчи ҳужжат
(Aгар бўлса)

Унутманг! Сиздан юқоридаги ҳужжатларнинг асл нусхаси, ёхуд сканер қилинган шакли талаб қилинмайди. Сиздан фақатгина ушбу ҳужжатларнинг ичидаги маълумотларни тизимга онлайн киритишингиз сўралади холос.

Керак бўлмаган ҳужжатлар:

❌ Тиббий маълумотнома;
❌ МФЙдан маълумотнома;
❌ Фотосурат

Бошқаларга ҳам тарқатинг!

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
​​РАСМАН: Тошкентда Туркия университетининг филиали очилди. Қабул шу йилдан бошланади

“Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳрида филиали ташкил этилади.

Филиалнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этишни рағбатлантириш, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилишдан иборат.

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва филиалда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университет дипломи берилади.

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
❌​​ АДОЛАТСИЗ ИМТИЁЗЛАР!

Депутат минбари: Ўқишга имтиёз бир ёшни қувонтирса, мингини хафа қилади. шунда имтиёз нега керак?

Юртимизда миллионлаб ёш йигит-қизлар кўнглида бир олам орзу билан олий таълим муассасасига ўқишга киришни истайди. Бу йил қандай янгилик бўлар экан, қабул ўринлари кўпаярмикан, деган саволларга жавоб топиш илинжида интизор бўлади. Уларнинг аксарияти ўқишга кира олмаса, келажаги, тақдири қандай давом этишини билмай, чуқур хавотирга тушади.

Кечагина оммавий ахборот воситалари орқали олий ўқув юртларига қабул ҳақида батафсил ахборот берилди. Ҳар тугул қабул ўринлари ўтган йилгига нисбатан ошгани кўплаб ёшларни қувонтирди. Лекин, менимча, ўқишга киришда имтиёзлар берилиши тўғрисидаги янгиликлар чин дилдан ўқиб, тайёргарлик кўриб юрган ёшларимизни ўйлантириб қўйди, ҳатто қалбини оғритди. Уларнинг ўйлари, оғриқларини тушунишимиз керак.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида барча фуқаролар тенг ҳуқуққа эга эканликлари белгиланган. Демак, ота-онаси қаерда хизмат қилиши ёки фуқаронинг айрим ютуқларга эга бўлиши Конституцияда белгиланган меъёрдан устун қўйилиши мумкин эмас.

Нима учундир мактабни аъло баҳоларга битириб, олтин медал соҳиби бўлган абитуриентга ҳеч қандай имтиёз йўқ, лекин республика фан олимпиадалари ғолибларига имтиёз белгиланган. Ёки бўлмасам, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаларига белгиланган имтиёз. Агар шу танловда олий таълимга имтиҳонсиз кириш имтиёзи бекор қилинса, танловда қатнашувчи қизлар таркиби қандай ўзгарар экан?..

Мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимидаги ходимлар фарзандлари учун белгиланган имтиёзни ҳам тушуниш қийин. Шундоғам бу тизимлардаги ходимлар катта имтиёзларга эга.
Энди уларнинг ҳисобидан фарзандларига ҳам имтиёз берилиши қанчалик ижтимоий адолат тамойилига тўғри келади?.. Айтайлик, оддий деҳқон ёки боғбоннинг ўқишни дунёдаги ҳамма нарсадан кўпроқ истайдиган қора кўз фарзанди кимларгадир имтиёз берилгани учунгина “йиқилса”, жамият, сиз билан биз унга адолатсизлик қилган бўлмаймизми? Бундай фарзандларнинг қалби синмайдими? Дили оғримайдими?..

Менимча, ҳарбий хизматни намунали ўтаганлик учун тавсия асосидаги имтиёзни ҳам фақат ҳарбий соҳадаги таълимни давом эттиришга татбиқ этиш лозим. Чунки ана шундай имтиёз эгалари ҳисобига ҳақиқий билим ва қобилиятга эга, энг муҳими, ўзи танлаган соҳа бўйича йиллаб тайёргарлик кўрган йигит-қизлар олий таълимда ўқиш бахтидан бенасиб бўлиб қолмоқдалар.

Фикримча, қаерда ўринсиз имтиёз яратилса, ўша жойда коррупция, деган балога кенг эшик очилади. Шунинг учун ҳам узоқ ҳаёт йўлининг бошида турган фарзандларимизни коррупция оғуси билан суғормайлик, бошқаларини эса адолатсизлик билан ҳаётдан норози қилмайлик.

Мақсуда Ворисова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
​​Тошкент фармацевтика институтида 2020/2021 ўқув йили учун тўлов-контракт суммаси 14 миллион сўм бўлиши мумкин

✅ Тошкент фармацевтика институти ҳам 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт қиймати миқдорларини бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларидан келиб чиқган холда белгилаш режалаштирилмокда.

Маълум қилинишича, коронавирус карантини сабабли тўлов-контракт миқдори камайтирилмоқда ва тахминий 14 миллион сўм миқдорида бўлади. Таъкидланишича, агар реал харажатлар ҳисобга олинса 14 миллион сўмдан анчагина кўп бўлади.

✅ Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасасида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати хам томонларнинг ўзаро келишув билан шартнома асосида белгиланади.

Институт матбуот хизмати

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Абитуриентлар учун: ЖШШИР (ПИНФЛ) нима? Уни қандай аниқлаш мумкин?

ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди.

Уни аниқлаш жуда осон. Қуйида кўрсатилган сурат орқали паспортингиздан 14 та рақамни топинг, ана шу Сизнинг ЖШШИРингиз бўлади.

Паспорт олмаган абитуриентлар қандай қилиб ҳужжат топширади?

16 ёшга тўлган, лекин ҳали паспорт олмаган абитуриентлар тезроқ паспорт олишга ҳаракат қилишлари керак. Чунки паспорт бўлмаса ЖШШИР рақам ҳам бўлмайди, бу дегани абитуриентлар ҳужжат топшира олмай қолишлари мумкин. Паспортини йўқотган/шикастлаган абитуриентлар ҳам паспортини тезроқ янгилаши лозим.

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
​​ШУ РОСТМИ? Академик лицей битирувчилари ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинадими?

Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган.

Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилди. Абитуриентларни эса имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақирди. 

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
​​Янги очилган Геология фанлари университетига янги ўқув йили учун талабаларни қабул қилиш режалаштирилмоқда

Маълумки, Президент томонидан шу йил 8 июнь куни «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Унга кўра, университетда 7 та таълим йўналиши (бакалавриат) ва 9 та мутахассислик (магистратура) бўйича кадрлар тайёрланиши белгиланган.

2020-2021 ўқув йилида 6 та таълим йўналиши (бакалавриат) ва 4 та мутахассислик (магистратура) бўйича кадрлар тайёрланиши режалаштирилмоқда.

"Геология фанлари университетига қабул жараёни билан боғлиқ тўлиқ маълумотлар, Онлайн анкетани тўлдириш ёки бошқа турдаги маълумотлар юзасидан бевосита Тошкент Давлат техника университетининг "Тоғ-кон" ва "Геология қидирув" факультетлари биносининг 1-қаватида ташкил этилган “Call center” га душанбадан шанбагача соат 09:00 дан 18:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун телефон рақами: (71) 246 54 51" дейилади Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Тошкентдаги яна бир ОТМда қабул квотаси таcдиқланди

“2020/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (393-сонли 19.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ушбу таълим муассасасига 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналиши бўйича жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди. Жумладан:

👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25 та;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари – 25 та;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25 та;
👉 Электроэнергетика ва электротехника – 25та.

Ўтган ўқув йилида ҳам квоталар миқдори ҳудди шундай эди.

Филиалда кадрлар тайёрлаш фақат грант асосида амалга оширилади.

Сафимизга қўшилинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
2020/2021 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети бакалавриатга қабул параметрлари (таълим тиллари кесимида)

Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетлари ҳам “юриспруденция” йўналишида юридик кадрлар тайёрлайди.

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Ўринли савол:

Ўша умумий квотадан қўшимча тарзда баъзи имтиёзли абитуриентлар ажратилган квоталар давлат бюджети ҳисобиданми? Бюджет кимники? — Албатта халқники! Халқ пулини кимга сарфлаш керак? Давлатимизга қандай кадрлар кўпроқ керак?
Anonymous Poll
29%
❌ Имтиёзларни бекор қилиш керак. Ягона умумий квотадан энг кучли абитуриентларни саралаб олиш керак
47%
⚖️ Ижтимоий ёрдам имтиёзларини қолдириб, қолганларини умумий қилиш керак.
18%
✅ Барча имтиёзлар қолгани яхши. Паст балл тўпласа ҳам ўшалар кўпроқ керак халқга
6%
⏳ Фикр билдиришга ожизман...
⚡Келгуси йилгача ҳавотир олмаймиз ёҳуд ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган ОТМларда тўлов-контракт миқдори ошмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентнининг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4749-сонли қарорида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилган эди.

✅ Бунда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилиши белгиланди.

👉 Бугун, 19 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10 та ОТМ раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентнининг юқорида қайд этилган қароридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш масаласи муҳокама қилинди.

❗️Муҳокамалар якунида пандемия шароитидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, талаба-ёшларнинг таҳсил олиши учун қулай шароитларни яхшилаш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди, дея олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

‼️Бир йиллик шартнома қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланишини инобатга олиб, ушбу миқдор ўзгарганда масалани қайта кўриб чиқишга келишиб олинди.

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича йўриқнома

✅ Эслатиб ўтамиз, рўйхатга олиш 20-июндан 20-июлга қадар (20-июл куни ҳам) Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Барча абитуриентларга муваффақият тилаймиз!

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Илк камчиликлар кўзга ташланмоқда!

1. Ҳозир 20-июн бўлишига қарамасдан my.gov.uz ишга туширилмаган. Ваҳоланки, булар автоматик тарзда бошланиши керак аслида;

2. ДТМ abitur.dtm.uz сайти ишлаяпти, лекин тасдиқлаш кодлари келмаяпти.

Эрталаб иш вақти бошлангач бу камчиликлар тўғирланади деган умиддамиз. Ишонамизки, қабул жараёнида бундай камчиликлаэр кўп бўлмайди...

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Қайси давлат олий таълим муассасасининг телефон (колл) рақами керак?

2020-2021-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул тест синовлари ўтказиш муддати тобора яқинлашиб келмоқда. 20-июндан бошлаб, онлайн рўйхатдан ўтиш бошланади. Шу боис, Давлат тест марказига мурожаатлар оқими кескин кўпайиб бормоқда. Давлат тест марказининг ваколати доирасига кирмайдиган жараёнлар бўйича келаётганлари ҳам оз эмас.

Шуларни ҳисобга олиб, ДТМ абитуриентларга ёрдам сифатида давлат олий таълим муассасаларининг қўнғироқлар (колл) марказлари рақамлари рўйхатини эълон қилди.

Барча тегишли масалалар юзасидан рўйхатда келтирилган телефон рақамлари орқали бевосита боғланишингиз ва саволларингизга тўлиқ жавоб олишингиз мумкин.

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
САВОЛ: 2020-йил қабулида она тили ва адабиёт фани бўйича тест топшириқларида қандай янгиликлар жорий этилади?

Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанидан мустақил ўқиш учун тавсия қилинган бадиий асарлардан тест топшириқлари сони кўпаяди.

Матнли тест топшириқлари тузилмоқда.

Матн таркибидаги сўзларнинг тўғри қўлланганлиги, гапларнинг тўғри шакллантирилганлигини аниқлаш, матндаги сўзларнинг маъносини топиш ва матннинг асосий мазмунини тушунишга ёрдам берувчи тест топшириқлари шакллантирилади.

Сафимизга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг тўлов-контракт нархлари.

Ушбу ОТМ ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олийгоҳлар гуруҳига киради. Янги ўқув йилида нархлар ошмаслигини маълум қилишди.

👉 @davlattestmarkazi 👈
Тошкент фармацевтика институтининг тўлов-контракт нархлари

Ушбу ОТМ ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олийгоҳлар гуруҳига киради. Янги ўқув йилида нархлар ошмаслигини маълум қилишди.

👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡ҲАЛҚ ФИКРИ: Ҳар 10 нафар абитуриентнинг 8 нафари имтиёзларга қарши!

(Айримлар тўлалигича, айримлар эса қисман)

Кеча каналимизда ўтказилган сўровнома натижаларидан ҳулоса қилишимиз мумкинки, ҳар 10 абитуриентнинг деярли 8 нафари имтиёзларга қарши фикрга эга.

Умумий ҳисобда 4500 дан ортиқ обуначилари сўровномада иштирок этишган. Каналда бошқа тоифа кишилар ҳам бор, лекин асосий аудитория абитуриентлар эканлиги учун барчани шартли равишда абитуриентлар деб деб қабул қилиш мумкин. Шулардан:

👉 27% қисми – "Имтиёзларни бекор қилиш керак ва ягона умумий квоталардан энг кучли абитуриентларни саралаб олиш керак" деган фикрни қўллаб қувватлашган.

👉 50% қисми – "Ижтимоий ёрдам имтиёзларини қолдириб қолганларини умумий қилиш керак" дея баъзи имтиёзли абитуриентлар учун алоҳида ажратилган квоталарни умумийга қўшиб имкониятларни оширишни қўллаб қувватлашган.

👉 17% қисми – Имтиёзлар қодиши керак, алоҳида квоталардаги кириш баллари паст бўлса ҳам ўша паст балл билан талаба бўлганлар ҳам Юртимизга керак деган фикрда қолишган.

👉 6% қисми эса бирор фикр билдиришда қийналишларини билдиришган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈