Davlat Test Markazi
65.5K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив

Ўзбекистон: Нега ҳамма ҳам ўқишга киролмайди? BBC Uzbek (2018-йилги лавҳа)

Тан олиш керак, танқид қилинган баъзи муаммоларларга ечим яратилмоқда. Ўринли таклифлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Ўзбекистондаги ҳусусий университетлар миқдори йилдан йилга ортиб бораётганлиги ҳечкимга сир эмас.

Аммо баъзи имтиёзлар масаласидаги танқидлар ҳозир ҳам актуаллигини йўқотмаган. Ажаб эмас, келгусида ушбу танқидларимиз ҳам ўз самарасини берса...

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​БУГУН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БОР

Ўзбекистон Миллий матбуот марказининг хабарига кўра, Давлат тест маркази иштирокида 2020-йил 22-июн куни соат 15:00 да матбуот анжумани бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кутилаётган матбуот анжумани аввалроқ, 19-июнда ўтказилиши кутилган эди ва номаълум сабабларга кўра бугунги кунга қолдирилган эди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Абитуриентлар учун махсус илова яратилди

ТАТУ талабалари томонидан “ImtihonGo” номли махсус мобиль илова яратилди.

Ушбу мобил иловага имтихонлар бўлиб ўтадиган бинолар ва уларнинг геоманзиллари киритилган.

- Ҳар бир яратилган дастур ёки стартап қандайдир маънода инсонларнинг оғирини енгил қилиши, ортиқча вақт, ҳаражатдан фориғ бўлишига ёрдам бериши керак. Биз ҳам “ImtihonGo” мобиль иловаси орқали мамлакатимиздаги минглаб абитуриентларни яқин ойларда бўлиши кутилаётган тест синовларини топширишда ортиқча қийинчиликларсиз, керакли манзилга тез ва аниқ етиб боришда  кўмак бермоқчимиз, – дейди лойиҳа муаллифлари.

Агарда бирор сабабларга кўра ДТМ томонидан кўрсатилган манзилларда янгиланиш вужудга келса, иловани ҳам тезда янгилаш, ўзгартиришлари тезда қўшиш ва бу ўзгаришни фойдаланувчиларга етказиш режа қилинган,- дейилади марказ хабарида.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Давлат тест маркази иштирокидаги матбуот анжумани яқин дақиқалар ичида бошланади.

Ҳозир 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот марказида Давлат тест маркази вакиллари иштирокида “2020-йилда олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовларини пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш, қўйилаётган талаблар, ўзгаришлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжумани давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини бугунги шароитдан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш, абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тест синови жараёнларини соддалаштиришга оид амалга оширилаётган ишларга бағишланади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Матбуот анжуманидан:

Филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналиши бўйича фанлар кетма-кетлиги ўзгаргани ростми?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДТМ яна эски қилиғини бошлади!

Бу йилги тестларда 2 та фан учун 3 соат вақт берилади дея хабар берган эди. Мана ҳозир маъсулларни тили айланмай қолди бирор фикр айтишга.

ДТМ директори эса матбуот анжуманига келмаган ҳам. Ваҳоланки, Мажид Каримов иштирок этган аввалги брифингда 3 соат дея айтилган эди.

Илтимос, аниқ фикр айтолмасангиз абитуриентларни чалғитманглар! Шу сиз ҳам йил давомида "режалаштирилмоқда" деган сўзларингизга абитуриентларда аллергия пайдо бўлган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Керак бўлса кириш имтиҳонлари янаям кечиктирилиши мумкин

2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари муддати 1 августдан бошланиши режалаштирилган. Бироқ ҳозирги вазиятнинг қанча ва қандай давом этиши тест бошланиши муддатига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Миллий матбуот марказида ўтказилган онлайн брифингда ДТМ бўлим бошлиғи Фарҳод Мирзаев жорий йил кириш имтиҳонларини ташкил этиш борасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Фарҳод Мирзаев кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилаётгани, бироқ карантин вазиятига қараб имтиҳонлар кечикиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
«2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари муддати 1 августдан бошланиши режалаштирилган. Бироқ ҳозирги вазият қанча ва қандай давом этиши тест бошланиши муддатига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бунда карантин чекловлари давомийлиги ва абитуриентларнинг рўйхатдан ўтиш кўрсаткичи ҳисобга олинади», деди ДТМ вакили онлайн брифингда.

Брифингда имтиҳон ўтказиладиган биноларнинг тайёрланиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Маълум қилинишича, ҳар бир бинода бир сменада кўпи билан 754 нафар абитуриент учун жой ажратилади, бинолар кун давомида 4 марта дезинфекция қилинади.

Бундан ташқари, имтиҳонлар учун назоратчиларни саралаб олиш жараёни ҳақида ҳам маълумот берилди.
«Ҳозирга қадар гуруҳ назоратчилиги учун 5300дан ошиқ назоратчилар таклиф этилган, уларнинг 2000га яқини масофавий тарзда ўқитилди. Имтиҳон бошлангунча 3000 нафар назоратчи саралаб олиниши режалаштирилган», дея қайд этди Фарҳод Мирзаев.

Бундан аввалроқ бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу йил кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди.

kun.uz

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
БИЗГА ЧОЙХОНА МУҲИМРОҚМИ?

«Сариқ» ҳудудларда ҳам ўқув марказлар фаолиятига рухсат бериш керак!

Журналист Зафарбек Солижонов каналида эълон қилинган абитуриентнинг хатини сизга ҳам улашмоқчимиз:

"Ассалому алейкум Зафарбек ака. Безовта қилган бўлсам узр. Мен сизнинг каналингиз обуначисиман. Ўзбекистондаги минглаб абитуриентлардан бириман. Сизга мурожаат килишимга сабаб - нега юртимизда сариқ худудларда ўқув марказлари фаолиятига руҳсат берилмаганига бирорта мантикий изоҳ бўлса, айтишларини сўрайман. Мен очиғи кўп ўйлаб кўрдим. Ҳар томонлама маъно изладим, лекин тополмадим.

Чойхона, ресторан ва кафелар фаолиятига руҳсат берилган. Ўқув марказларига эса ҳозирча йўқ. Ахир чойхоналарга нисбатан ўқув марказларида карантин қоидаларига амал килиш осон-ку. Бемалол ниқоб, қўлқопларда дарс ўтса бўлади. Чойхона, ресторанларда одамлар кўп йиғилади. Ниқоб ва қўлқопдан фойдаланилмайди одатда. Яна бир-бирининг идишларидан фойдаланишади. Мен ушбу қарордан кейин келажаги буюк мамлакатимизнинг маишат,кайф-сафо билан куни ўтадиган инсонларга эҳтиёжи кўпроқмикан, деган ҳаёлга бориб қолдим. Ахир бунақада қандай қилиб жаимятда ривожланиш бўлади.

Инсон ўқимишли, дунёкараши кенг бу́лса, жамият ривож топади. Ёки ҳукумат вакиллари келажакда уларнинг адолатсиз қарорларини тушуниб, уларга қарши мухолифат сифатида шаклланиши мумкин бўлган илмли, дунёқараши кенг ёш кадрлардан кўра, куни маишатда ўтган, бошқариш осон бўлган "пода"ни афзал деб биладими? Бу гапим билан чойхона, кафе ва ресторанларга борган юртдошларимизни пода демоқчи ҳам эмасман. Илтимос, гапларимнинг асл маъносини тушунинглар. Ахир, айни вазиятда, 1-навбатда абитуриентларга, илм излаган инсонларга шароит яратиш, менинг фикримча, энг тўғри йўл бўлган бўларди".

Фикрларингиз бўлса изоҳларда қолдиринг!

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
22.06.2020.pdf
410.7 KB
2020-йил 22-июн 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 63 481 нафарни ташкил этмоқда.

Шундан жорий йил битирувчилари 33 167 нафарни ташкил этади дея ДТМ расмий канали хабар бермоқда.

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 42 078 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 20 310 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 1 093 нафар.

✅ ОТМлар жойлашган ҳудуд бўйича:

👉 Aндижон вилояти – 7 176 нафар;
👉 Бухоро вилояти – 2 180 нафар;
👉 Фарғона вилояти – 3 898 нафар;
👉 Жиззах вилояти – 1 966 нафар;
👉 Наманган вилояти – 4 062 нафар;
👉 Навоий вилояти – 1 938 нафар;
👉 Қашқадарё вилояти – 2 807 нафар;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси – 1 774 нафар;
👉 Самарқанд вилояти – 6 610 нафар;
👉 Сирдарё вилояти – 2 090 нафар;
👉 Сурхондарё вилояти – 3 969 нафар;
👉 Тошкент шаҳри – 20 028 нафар;
👉 Тошкент вилояти – 3 509 нафар;
👉 Хоразм вилояти – 1 473 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИМТИЁЗ ВАСВАСАСИ: Мактабни олтин медалга битирган абитуриентлар ҳам ҳаракатга тушиб қолишди.

Энг қизиғи, бугунги матбуот анжуманида ДТМ ҳодими бу борада тегишли ташкилотларга ўзларининг таклифи берилганини ҳамда бу масала кўриб чиқилаётганига шаъма қилмоқда. Ўқишга киришдаги имтиёзлар сони яна ошармикин, қизиқ?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабул аллақачон бошланган. Нега ҳалигача кўпгина олийгоҳларда қабул квоталари ўзбек ва рус тиллари кесимида тақсимланмаяпти?

Жавобини ДТМ маъсуллари айтишди. Асосий айбдор ташкилотга яна бир бор урғу берилди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИМТИЁЗ ВАСВАСАСИ 2: Абитуриентлар қўлида қандайдир бир сертификат ёки фаҳрий ёрлиқ бўлса ҳам, шу нарса ўқишга имтиёз берармикин ёки йўқми деб ўйлайдиган бўлиб қолишмоқда.

Шундай вазиятга олиб келган ҳам аслида ўзимиз. Имтиёзларни кўпайтиравердик, кўпайтиравердик, мана оқибати!

Абитуриентлар ўқишга кириш учун эмас, имтиёз олиш учун ҳаракат қиладиган бўлиб қолишади яқин йилларга бориб...

Сизнингча, яна қандай тоифа абитуриентларга имтиёз бериш керак?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Мақсадли қабулдан йиқилган абитуриентлар контрактга кира оладими?

Кўпчилик шу масалани сўрашмоқда. Ва энг қизиғи абитуриентлар орасида мақсадли қабул бўйича турлича талқинлар юрибди. Кимлардир «агар ажратилган мақсадли қабул бўйича давлат грантига кира олмаса, у контрактдан ҳам айрилади» деган гап-сўзларни айтаётган эмиш.

Аммо бу нотўғри маълумот.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига биноан, мақсадли қабул танловида қатнашиб давлат гранти асосида қабул қилинмаган абитуриентлар мазкур таълим йўналишида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўплаган баллари билан умумий тўлов-контракт доирасидаги танловда иштирок этади.

Яъни мабодо абитуриент мақсадли қабулга ажратилган бюджетга кира олмаса, унда худди ўша бали билан контракт учун курашади.

Хушнудбек Худойбердиев

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Айтишларича, барча давлат олийгоҳларининг қабул квоталари ва ниҳоят ўзбек ва рус тиллари кесимида тақсимланибди. Тез орада тўлиқ шакли эълон қилиниши кутилмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​​​Расман! Магистратурага кириш имтиҳонлари 3-20 август кунлари ўтказилади.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташабббуси билан:

👉2020 йил 25 июнга қадар магистратурага кириш синовлари учун тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларнинг илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни ҳамда хорижий тилни билиш даражасини аниқлайдиган тестлар базаси (тўплами) шакллантирилади.

👉Истисно тариқасида, коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

Ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

👉 Магистратура қабул квоталари

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Яна ўзгарди! Тест синовлари бир кунда уч эмас, икки сменади ўтказилади

Аввал айтилган 3 смена ҳақидаги янгилик ўз аҳамиятини йўқотди.

Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига мувофиқ, коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида тест синовлари қоида тариқасида, бир кунда икки сменада ўтказилади.

Бунда ҳар бир абитуриент учун биноларда 3 м² дан кам бўлмаган жой ажратилади.
Коронавирус пандемияси шароитида санитария нормалари талабларидан келиб чиқиб, имтиҳонларда абитуриентларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш (тўпланиш) жойлари ташкил қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2 фандан тест ечиш учун жорий йилда 3 соат берилади деган янгилик ҳам, афтидан ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ: Соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва ветеринария соҳалари бўйича мақсадли қабул квоталари тасдиқланди

Республика ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга мавжуд юқори эҳтиёжни қоплаш мақсадида мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.

Бунда 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосида жами 2537 та ажратилди.

Жумладан:

👉 соғлиқни сақлаш соҳаси учун туманлар кесимида – 1 507 та;
👉 халқ таълими соҳаси учун туманлар кесимида – 805 та;
👉 ветеринария соҳаси учун ҳудудлар кесимида – 225 та.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
23-июн-18-00-гача-davlattestmarkazi.pdf
1.1 MB
Ҳозиргача неча нафар абитуриент ҳужжат топширди?

2020-йил 23-июн 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 102 115 нафар бўлиб, шундан, 58 684 нафарини жорий йил битирувчилари ташкил этади.

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 69 670 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 30 891 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 1 554 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 87 676 нафар;
👉 Рус тили – 12 522 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 1 587 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 330 нафар.

✅ Aбитуриент томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Aндижон давлат университети – 6 990 нафар;
👉 Самарқанд давлат университети – 5 955 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 4 403 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 4 331 нафар;
👉 Термиз давлат университети – 4 137 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡Кун янгилиги: Тошкентда яна битта халқаро университет ташкил этилди. Қабул шу йилдан бошланди!

Ҳукумат қарори (23.06.2020 йил, 404-сон) билан “Tashkent International University of Education” халқаро университети ташкил этилди.

☑️ Қарорга мувофиқ, етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш орқали республика иқтисодиёти реал секторининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

❕Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

🏫 Университетга ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб этиш учун хорижий ҳамкор сифатида “The Times Higher Education World University Rankings” рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини белгилаш ва Университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилди.

✅ Университетда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича ўзбек, инглиз ҳамда бошқа тилларда амалга оширилади.

🧾 Университет битирувчиларига унинг хорижий ҳамкор университетларининг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган халқаро даражадаги ёки белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Университетда абитуриентлар қабули 2020-2021 ўқув йилидан бошланади. Тартиби тўғрисида алоҳида хабар берилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​ҚИЗЛАР: Хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби қандай?

Ҳукумат қарори (402-сон, 23.06.2020 й.) билан Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Бундай тавсияномалар қандай тоифадаги қизларга берилади?

👉 кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
👉 шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
👉 олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).

Тавсиянома қандай олиш мумкин?

👉 Низомга кўра, ҳар йили февраль ойида хотин-қизларга тавсияномалар бериш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.

👉 Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этади.

👉 Ишчи гуруҳ томонидан саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

👉 Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

👉 Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қабул-2020: Рўйхатдан ўтиш учун тўлов қилишнинг қулай усули бўйича видеоқўлланма.

Эслатма: Рўйхатдан ўтишда ушбу йил мактабни битирганлар, ногиронлар, давлат қарамоғидагилар ҳеч қандай тўлов қилмайди. Бу тўлов фақат аввалги йилларда битирганларга тегишли.

✅ Тўлов – 111 500 сўм

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈