Davlat Test Markazi
65.7K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
⚡Кун янгилиги: Тошкентда яна битта халқаро университет ташкил этилди. Қабул шу йилдан бошланди!

Ҳукумат қарори (23.06.2020 йил, 404-сон) билан “Tashkent International University of Education” халқаро университети ташкил этилди.

☑️ Қарорга мувофиқ, етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш орқали республика иқтисодиёти реал секторининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

❕Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

🏫 Университетга ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб этиш учун хорижий ҳамкор сифатида “The Times Higher Education World University Rankings” рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини белгилаш ва Университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилди.

✅ Университетда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича ўзбек, инглиз ҳамда бошқа тилларда амалга оширилади.

🧾 Университет битирувчиларига унинг хорижий ҳамкор университетларининг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган халқаро даражадаги ёки белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Университетда абитуриентлар қабули 2020-2021 ўқув йилидан бошланади. Тартиби тўғрисида алоҳида хабар берилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​ҚИЗЛАР: Хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби қандай?

Ҳукумат қарори (402-сон, 23.06.2020 й.) билан Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Бундай тавсияномалар қандай тоифадаги қизларга берилади?

👉 кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
👉 шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
👉 олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).

Тавсиянома қандай олиш мумкин?

👉 Низомга кўра, ҳар йили февраль ойида хотин-қизларга тавсияномалар бериш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.

👉 Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этади.

👉 Ишчи гуруҳ томонидан саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

👉 Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

👉 Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қабул-2020: Рўйхатдан ўтиш учун тўлов қилишнинг қулай усули бўйича видеоқўлланма.

Эслатма: Рўйхатдан ўтишда ушбу йил мактабни битирганлар, ногиронлар, давлат қарамоғидагилар ҳеч қандай тўлов қилмайди. Бу тўлов фақат аввалги йилларда битирганларга тегишли.

✅ Тўлов – 111 500 сўм

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълим коронавирусдан муҳим!

Турли тизимларда хўрланиб келган ўқитувчиларимиздан тест олишдан олдин, уларни чет давлатларда ўқитиб малакасини ошириб келинг, уларга таълим бериши учун шарт шароит яратинг, тест ва имтихонни эса сизнинг коррупциялашган атестация ва бошқа тизимларингиз эмас, вақтинча бўлса ҳам (3-4 йил) дунёнинг энг яхши стандартлари билан ишлаётган сертификат берувчи марказлари имтихон қилсин...

Мактаб деб беғубор фарзандларимизни молхонада ўқитаяпсизлар у, яна қанақа тест, ҳурматли Таълими Вазирликларининг баъзи
хоин корчалонлари?
Виждон борми сизларда?

Эртага бу таълим билан мустамлакаликни, қарамликни болаларимиз меърос қолдирасизларми, ҳудди 1800- йиллардаги боболарингиздек?

Кабул Дусов

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Fanlar majmuasi va baholash mezonlari (@eduuz).pdf
1.8 MB
⚡Муҳим! Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан коронавирус пандемиясига қарши курашиш талабларига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​​​​​Диққат! Абитуриентлар, рўйхатдан ўтишга шошилманг!

Хабар берганимиздек, 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари бугун эълон қилинди.

Онлайн рўйхатдан ўтишга ҳозирча шошилманг! Мана эндигина фанлар мажмуаси ва қайси фан 1 ёки 2 эканлиги эълон қилинди. Тез орада ДТМ abitur.dtm.uz базаси янгиланади.

Янгиланганмаган база орқали рўйхатдан ўтганларда нима муаммо бўлиши мумкин?

Биринчидан, сиз ўзингиз истаган йўналишларни базада кўринмагани учун танлай олмасдан, бошқа йўналишларни мажбуран танлашингизга тўғри келади.

Иккинчидан, танлов имкониятининг камлиги сабаб, битта йўналишга кўплаб абитуриентлар ҳужжат топшириши пайдо бўлади ва ўз навбатида, ўша йўналишларда кириш балларининг юқорилаб кетишига сабаб бўлади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам ҳужжат топшириш имконияти яратилди

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан қуйидаги 8 та туманда Давлат хизматлари марказлари орқали 2020/2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди:

1. Мўйноқ тумани ДХМ;
2. Конимех тумани ДХМ;
3. Томди тумани ДХМ;
4. Узун тумани ДХМ;
5. Бойсун тумани ДХМ;
6. Сўх тумани ДХМ;
7. Фарғона тумани ДХМ;
8. Сардоба тумани ДХМ.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Diqqat! Xalqaro universitetlarning bakalavr dasturlariga hech qanday imtihonlarsiz to’g’ridan-to’g’ri ikkinchi kursiga kirish imkoniyatini beruvchi International Foundation Diploma dasturiga qabul ochildi.

📖Davomini o’qish

⚠️ Внимание! Открыт набор на International Foundation Diploma для прямого поступления на бакалавриат в международные университеты.

📖Читать далее

Facebook | Instagram | Telegram
​​РАСМАН! Ҳарбий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг ҳам бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлашлари мумкин

✅ Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёнига мувофиқ:

👉 Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 2020-йилнинг август ойида республика олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда номзодлар ўзлари танлаган ҳудудларда ўтказилади.

👉 Уларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқини берилади.

👉 Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдоридаги (111.500 сўм) тўлов ундирилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
24-июнгача-t.me-davlattestmarkazi.pdf
1.1 MB
Ҳозиргача неча нафар абитуриент ҳужжат топширди?

2020-йил 24-июн 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 138 331 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 82 284 нафарини (59,48 %) ташкил этади.

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 95 044 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 41 240 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 2 047 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 119 706 нафар;
👉 Рус тили – 15 778 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 2 390 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 457 нафар.

✅ Aбитуриент томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Aндижон давлат университети – 9 456 нафар;
👉 Самарқанд давлат университети – 8 578 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 5 878 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 5 806 нафар;
👉 Термиз давлат университети – 5 762 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
kvota-maqsadli-tibbiyot.pdf
698.7 KB
МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ: 2020-2020 ўқув йили учун тиббиёт соҳасидаги олийгоҳларнинг бакалавриат кундузги таълим шакли бўйича давлат грантларининг тақсимоти

Айнан ушбу файлда қайси вилоят ва туманларга неча нафар грант ўринлари ажратилганлиги белгиланган.

Унутманг, мақсадли қабулга топширган абитуриентнинг мақсадлига ўтиш балли этмаса, умумий тартибдаги танловда иштирок этади. Яъни, у ҳечнарса ютқазмайди.

Мақсадли қабулдан йиқилган абитуриентлар контрактга кира оладими?

👉 Батафсил маълумот

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Хотин қизлар учун нечта қўшимча грант ўринлари ажратилмоқда?

Умумий белгиланган давлат гранти асосидаги квоталарга нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланган.

Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажартилди.

Шунигдек, 2020/2021 ўқув йилида хотин-қизлар ушбу танловда иштирокини таъминлаш мақсадида тегишли тавсияномаларни опреатив тарзда бериш ваколати Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юклатилди

Республика бўйича жами — 940 та
Aндижон вилояти — 85 та
Бухоро вилояти – 53 та
Фарғона вилояти – 100 та
Жиззах вилояти – 36 та
Наманган вилояти – 75 та
Навоий вилояти – 28 та
Қашқадарё вилояти — 88 та
Самарқанд вилояти – 104 та
Сирдарё вилояти – 49 та
Сурхондарё вилояти – 71 та
Тошкент шаҳри – 70 та
Тошкент вилояти – 80 та
Хоразм вилояти – 50 та
Қорақалпоғистон Республикаси – 51 та

Унутманг! Тавсияномалар
2020-йил 15-июлга қадар
берилади.

Тавсияномалар қандай тоифадаги қизлар учун берилади?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Ichki ishlar xodimlari farzandlari uchun kvota.pdf
237 KB
Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун ажратиладиган алоҳида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ОТМлар кесимидаги тақсимоти.

Унутманг:

- тавсияномага эга ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

- тавсиянома қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

- тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
kvota-maqsadli-talim @davlattestmarkazi.pdf
932.9 KB
МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ: Халқ таълими соҳасидаги олийгоҳларнинг бакалавриат кундузги таълим шакли бўйича давлат грантларининг тақсимоти

Айнан ушбу файлда қайси вилоят ва туманларга неча нафар грант ўринлари ажратилганлиги белгиланган.

Унутманг, мақсадли қабулга топширган абитуриентнинг мақсадлига ўтиш балли этмаса, умумий тартибдаги танловда иштирок этади. Яъни, у ҳечнарса ютқазмайди.

Мақсадли қабулдан йиқилган абитуриентлар контрактга кира оладими?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
kvota-maqsadli-veterinariya @davlattestmarkazi.pdf
499.7 KB
МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ: Ветеринария соҳасидаги олийгоҳларнинг бакалавриат кундузги таълим шакли бўйича давлат грантларининг тақсимоти

Айнан ушбу файлда қайси вилоят ва туманларга неча нафар грант ўринлари ажратилганлиги белгиланган.

Унутманг, мақсадли қабулга топширган абитуриентнинг мақсадлига ўтиш балли этмаса, умумий тартибдаги танловда иштирок этади. Яъни, у ҳечнарса ютқазмайди.

Мақсадли қабулдан йиқилган абитуриентлар контрактга кира оладими?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
kunduzgi @davlattestmarkazi.pdf
1.6 MB
Ваниҳоят: Бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича қабул квоталари (тиллар кесимида)

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг Кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари
(ўқитишнинг ўзбек ва рус тиллари кесимидаги шакли)

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
sirtqi @davlattestmarkazi.pdf
542.3 KB
Ваниҳоят: Бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича қабул квоталари (тиллар кесимида)

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг СИРТҚИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари
(ўқитишнинг ўзбек ва рус тиллари кесимидаги шакли)

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
kechki @davlattestmarkazi.pdf
260.9 KB
Ваниҳоят: Бакалавриатининг кечки таълим шакли бўйича қабул квоталари (тиллар кесимида)

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг КЕЧКИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари
(ўқитишнинг ўзбек ва рус тиллари кесимидаги шакли)

👉 Кундузги таълим шакли
👉 Сиртқи таълим шакли

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим янги йўналишларнинг фанлар мажмуасида ўзгариш борлиги айтилмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбийлар ва ички ишлар ҳодимларининг фарзандлари учун алоҳида ажратилган 5% квота тўлиқ ижодий имтиҳондан иборат бўлган таълим йўналишлари учун ҳам амал қилади.

P.S: Ўтган йили бу имконият йўқ эди. Имкониятлар янада ошмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
25-июнгача-davlattestmarkazi.pdf
1.1 MB
Ҳозиргача неча нафар абитуриент ҳужжат топширди?

25-июн 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 167 259 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 99 953 нафар (59,76 %)ни ташкил этмоқда.

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 114 472 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 50 282 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 2 505 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 145 134 нафар;
👉 Рус тили – 18 447 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 3 121 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 557 нафар.

✅ Aбитуриент томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Aндижон давлат университети – 10 943 нафар;
👉 Самарқанд давлат университети – 10 748 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 6 896 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 6 879 нафар;
👉 Термиз давлат университети – 6 815 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈