Davlat Test Markazi
65.8K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
​​​​Aбитуриентларга аталган, мотивация бахш этувчи махсус шеър. Айнан сиз учун @davlattestmarkazi каналидан махсус!

МЕНИ КУТ, ОЛТИН ДAВРИМ!

Манзил узоқ. Йўллар тошлоқ.
Лекин, нурли келажак.
Aбитуриентнинг орзуси...
Осмонлардан ўтажак.

Келинг, дўстлар сизга бугун
Бир ҳикоя айтайин.
Ҳаёлимдан кетмайдиган
Бир даврга қайтайин.

Ёшлик завқин четга суриб
Мақсадларни катта қўйиб,
Кечалари китоб ўқиб,
Чиқар бедор абитуриент.

Кўзлар ўқиб толиб кетар,
Базан оч ҳам қолиб кетар,
Кўчаларда қолиб кетар,
Пули қолмай абитуриент.

Олдига бир мақсад қўйиб,
Тестларини кутар куйиб,
Гоҳо, ўз ўзидан тўйиб.
Яшар шўрлик абитуриент.

Буюк инсон бўлмоқ учун,
Халққа хизмат қилмоқ учун,
Бир келажак қурмоқ учун,
Изланади абитуриент.

Энг биринчи орзуси ҳам.
Оиласин ишончидир.
Талабалик орзуси бу -
Aбитуриент қувончидир.

Эй Aбитуриент дўстим,
Бу шеърни сенга ёздим.
Юрагингда қолсин деб,
Мен анчагина оздим.

Сенга менинг сўнгги сўзим
Сен аввало англа ўзни.
Олдингга бир шиор қўйгин.
Қолганига юмгин кўзни.

Мақсадингга эришасан.
Оллоҳ берар ўзи мадад.
Ўз йўлингни ва бахтингни
Ўз қўлларинг билан ярат.

Дангасалик қилма дўстим.
Маррани сен катта олгин.
Ҳаёлингни бузма сира.
Сен эзгулик сари боргин.

Бу ҳаётда ўрнингни топ.
Гарчи бекор кетмасин вақт.
Умринг, вақтинг, билимингни
Беҳудага этмагин сарф.

Буюк бўлмоқ осон эмас.
Буюкларнинг сони йўқдир.
Буюкликка етай десанг..
Дўстим, тезроооооқ китоб ўқи!

© Муҳаммадумар Aбдуллашароф

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
27.06.2020.pdf
603.4 KB
Шу вақтгача ҳужжат топширган абитуриентлар сони 215 минг нафардан ошиб кетди

27-июн 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 215 748 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 129 058 нафарни (59,82 %) ташкил этади.

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 146 570 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 66 019 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 3 159 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 187 979 нафар;
👉 Рус тили – 22 752 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 4 301 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 716 нафар.

✅ Aбитуриент томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 14 117 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 13 545 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 8 753 нафар;
👉 Термиз давлат университети – 8 705 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 8 160 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги ўқув марказлари қачондан тўлиқ ишга тушади? Улар фаолиятида қандай янгиликлар кутилмоқда?

Тошкент шаҳри ҳокими, унинг ўринбосарлари ва пойтахтимиздаги ўқув марказлари раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Учрашув давомида карантин талаблари юмшатилгани учун ўқув марказлар фаолиятини барча санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда йўлга қўйишга рухсат берилгани хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги кўплаб ўқув марказларда офлайн дарс машғулотлари ушбу учрашувдан кейин бошлаб юборилган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Тошкент тиббиёт академиясига қайси туманидаги абитуриентлар грантга кира олади?

Айнан ушбу рўйхатда келтирилган туманидаги абитуриентлардагина грант асосида ТТА талабаси бўлиш имкони бор. Қолган абитуриентлар фақатгина тўлов контракт асосида кира олиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi
Magistratura (@eduuz).pdf
2.1 MB
МАГИСТРАТУРА

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси ОТМлари МАГИСТРАТУРА учун давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши.

©Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi
​​Мақсадли қабул ўзи нима? Мақсадли қабулга топшириш учун ўша ҳудуднинг дипломи талаб этиладими?

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2017 йилдан бошлаб тиббиёт йўналишларида, кейинчалик аграр ва қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам мақсадли қабул асосида давлат гранти бўйича ўқишга қабул қилиш бошланган эди. Шунингдек, 2018 йилда айрим мутахассислар кам бўлган ҳудудлар – жиззах ва бухоролик абитуриентлар учун ҳам баъзи йўналишларга мақсадли қабул учун квоталар белгиланди.

Илгари қоида бўйича, мақсадли қабулга топшириш учун фақат ўша ҳудуддаги коллеж-лицейда ўқиган бўлиши керак эди. Яъни навоийлик абитуриент Навоий вилоятига ажратилган мақсадли қабул учун даъвогарлик қилмоқчи бўлса, у албатта коллеж ёки лицейни Навоийда тугатган бўлиши шарт эди. Бундай тақиқ бирмунча кулгили чекловларни келтириб чиқарар эди. Масалан, андижонлик абитуриент Фарғона тиббиёт коллежида ўқиган бўлса, унда у на Aндижон бўйича, на Фарғона бўйича мақсадли қабулга топшира олар эди. Бундай вазиятда абитуриент шунчаки тиббиёт йўналишида давлат грантида ўқиш ҳуқуқидан автоматик маҳрум бўлиб қолар, фақат контрактга даъвогарлик қила олар эди.

2018 йилда бу чеклов бироз юмшагандай бўлди. Қабул жараёнлари тугашига 2 кун қолганда республикадаги 41та тармоқ коллежларни (39та Тошкентдаги, 1та Фарғона ва 1та Самарқанд) тугатганлар ҳам истисно сифатида мақсадли қабулга топшира олади, дея эълон қилишди.

Ниҳоят 27.04.2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарори билан мақсадли қабулга қўйилган ушбу тақиқ бутунлай бекор бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ОТМ учун белгиланган қабул квоталари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул қуйидаги тоифа абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади: 

👉 муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича);

👉 умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган;

👉 кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган.

Бу нима дегани?

Эндиликда муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумот бўйича) исталган абитуриентлар, улар қайси ҳудудда таҳсил олганидан қатъи назар, мақсадли қабулга даъвогарлик қила олади. Масалан, андижонлик абитуриент Фарғонада ўқиганми, Тошкентда ўқиганми, Самарқандда ўқиганми, фарқи йўқ, энди у Aндижон учун ажратилган мақсадли қабулга топшира олади.
Демак, давлат грантига кириш учун барчада бирдек имконият пайдо бўлади.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Ушбу видеоқўлланма ёрдамида сиз my.gov.uz портали орқали рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил тушунчага эга бўлишингиз мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
28-июнгача-davlattestmarkazi.pdf
1.1 MB
Ҳозиргача ҳужжат топширган абитуриентлар сони 228 минг нафарга яқинлашди

28-июн 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 227 932 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 134 835 нафарни (59,15 %) ташкил этади.

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 153 989 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 70 554 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 3 389 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 198 376 нафар;
👉 Рус тили – 24 230 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 4 579 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 716 нафар.

✅ Aбитуриент томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 14 855 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 14 107 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 9 341 нафар;
👉 Термиз давлат университети – 9 052 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 8 928 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Эртага матбуот анжумани ўтказилади

Эртага, 29 июнь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси жорий йил биринчи ярим йиллиги ижроси таҳлили ва 2020/2021 йил учун ОТМларга қабул масалалари.

Матбуот анжумани UzReport TV телеканали ва телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари (facebook, youtube) орқали тўғридан-тўғри кўрсатилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Ўзбекистондаги тўлов-контракт нархи энг қиммат олийгоҳ қайси?

Кўпчилик билса керак, Ўзбекистонда Москва халқаро алоқалар институти (МГИМО) Тошкент филиали очилган. Ушбу олийгоҳ филиалида талабалар 2 та таълим йўналиши бўйича таҳсил олишлари мумкин. Тўлов-контракт суммаси эса Ўзбекистондаги энг қиммат нархлар сирасига киради. Келинг, ушбу олийгоҳнинг мавжуд бакалавриат йўналиши факултетлари ва контракт нархлари билан танишамиз:

📚 Юриспруденсия: Халқаро ҳусусий ҳуқуқ факултети:

Таълим шакли: кундузги
Таълим вақти: 4 йил
Таълим нархи: йил/6,400$ (жами: 25,600$)
Квоталар сони: 50 та
Грант ўринлар: 0

📚 Бизнес информатика: Ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва моделлаштириш факултети

Таълим шакли: кундузги
Таълим вақти: 4 йил
Таълим нархи: йил/6,400$ (жами: 25,600$)
Квоталар сони: 50 та
Грант ўринлар: 0

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг янги топшириғи

Ўзбекистонда бундан буён умумий ўрта таълим мактабини битираётган барча ўқувчилар бирор мусиқа асбобини чалишни билиши керак ва бу уларнинг шаҳодатномасида қайд этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 27 июн куни Наманган вилояти фаоллари билан ўтказган йиғилишида маълум қилган. Давлат раҳбарининг фикрича, ашула эшитиб бажарилган ишда 10 баравар барака бўлади.

Муҳими, келгуси йилдан 3 та мажбурий фанлар қаторига яна битта ижодий имтиҳон блоки ҳам 4-фан бўлиб қўшилмаса бўлгани...

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Бугун, 29 июнь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси жорий йил биринчи ярим йиллиги ижроси таҳлили ва 2020/2021 йил учун ОТМларга қабул масалалари.

Матбуот анжумани UzReport TV телеканали ва телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари (facebook, youtube) орқали тўғридан-тўғри кўрсатилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун Ўзбекистон ОТМ тўлов-контракт нархлари жуда қиммат?

Жонли эфирдаги брифингда берилган ушбу савол ва унга расмийларнинг берган изоҳини томоша қилинг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​❌ Абитуриентлар, имтиёз дардида қалбаки сертификатдан фойдаланманг!

Ҳужжат топшириш вақтида чет тили сертификатини нотўғри киритган абитуриентлар аниқланмоқда

ДТМ берган маълумотларга кўра, ҳозирга қадар Давлат тест маркази томонидан текширилган 726 та чет тили сертификатларидан 73 таси (10%) нотўғри киритилганлиги аниқланди. Жумладан:

👉 инглиз тилидан – 33 та;
👉 корейс тилидан – 22 та;
👉 хитой тилидан – 17 та;
👉 араб тилидан – 1 та;

✅ Кузатилаётган ҳолатлар:

👉 имтиёз бериш учун асос бўлмайдиган сертификатларни киритиш (ўқув марказлари томонидан берилган ёки халқаро бўлмаган сертификатлар);
👉 тилни билиш даражасини ошириб кўрсатиш (Б1 даражадаги сертификатни Б2 сифатида киритиш);
👉 сертификат серияси ва рақамини тўлиқ киритмаслик ёки нотўғри киритиш;
👉 амал қилиш муддати тугаган сертификатларни киритиш;
👉 сертификат расмини хато юклаш (бошқа расм);
👉 бошқа ҳолатлар.

Қалбаки сертификат киритиб имтиёз оламан деб урунманг!

Вазирлар Маҳкамасининг 393-сон қарорига биноан, абитуриент томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент кириш имтиҳонларидан (талабаликка қабул қилинган бўлса, олий таълим муассасаси талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
29-июнгача-davlattestmarkazi.pdf
1.1 MB
Ҳозиргача ҳужжат топширган абитуриентлар сони 256 минг нафардан ошиб кетди

29-июн 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 256 365 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 150 693 нафарни (58,78 %) ташкил этади.

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 172 190 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 80 326 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 3 849 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 223 619 нафар;
👉 Рус тили – 26 662 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 5 236 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 848 нафар.

✅ Aбитуриент томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 16 672 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 15 364 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 10 276 нафар;
👉 Термиз давлат университети – 10 230 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 9 927 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​​​Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшларига байрам табригини йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни билан юртимиз ёшларини табриклади.

Президент табригида олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги олиб боридаётган ишлар ҳам айтиб ўтилди, жумлдан:

- Бугунги шиддатли замонда, глобал миқёсда рақобат кучайиб бораётган мураккаб вазиятда юксак интеллектуал салоҳиятга эга кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Шу боис биз ўз олдимизга қўйган улкан ва масъулиятли вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз олий таълим тизимида туб ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз.

Жумладан, кейинги уч йилда республикамиздаги олий ўқув юртлари сони 60 фоизга ошиб, 116 тага етди. Улар орасида нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари борлиги алоҳида эътиборга лойиқ. Мамлакатимизда олий таълим муассасаларига қабул квоталари сони изчил ошириб борилмоқда.

Агар 2016-2017 ўқув йилида бу рақам 58 мингтани ташкил этган бўлса, жорий йилда 150 мингтага етади. Яъни, бу йил мактаб битирувчиларининг 25 фоизи олий ўқув юртларида ўқиш имконига эга бўлади. Ҳолбуки, 2017 йилда бу рақам 9 фоизга тенг эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Эртадан ​​магистратурага қабул бошланади!

Магистратурага қабул ҳақида баъзи маълумотларни эслатиб ўтамиз:

👉 Ҳужжатлар magistr.edu.uz портали орқали фақат онлайн қабул қилинади, абитуриентлар ҳужжат топшириш учун ОТМга келмайди;

👉 Магистратурада абитуриентларга 5 та мутахассислик йўналишини танлаш имконияти берилмайди. Фақат битта йўналиш танланади;

👉 Кириш имтиҳонлари мутахассислик ҳамда чет тили фанидан бўлади. Бошқа фанлардан бўлмайди;

👉 Магистратура имтиҳонларида максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 250 баллни ташкил этади.

📚Диплом бали - 100 балл;
📚Мутаҳассислик тест бали - 100 балл;
📚Чет тили тест бали - 50 балл.

👉 Чоп этилган мақолалар учун кириш имтиҳонларида балл берилмайди;

👉 Ҳужжатлар қабул қилиш 1 ой давом этади, яъни 1 июлдан бошланиб, 30 июлгача давом этади;

👉 Имтиҳонлар 3-15 август кунлари ўтказилади.

Ҳозирча шулар. Магистратура қабул квоталарини юклаб олинг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Магистратурага кириш синовлари 3 — 15 август кунлари ўтказилади.

Синовлар ҳақида баъзи маълумотларни @davlattestmarkazi канали эслатиб ўтади:

👉 Кириш синовлари (махсус тест синовлари) ўтказилишига қадар, олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан синов фанлари бўйича маслаҳатлар ташкил этилади. Маслаҳатлар жадвали олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва ректор томонидан тасдиқланади.

👉 Кириш синовларини ўтказиш учун ректорнинг буйруғи билан ҳар бир синов фанлари бўйича комиссиялар ташкил этилади. Фанлар бўйича комиссия раислари, олий таълим муассасасининг идоравий бўйсунишига қараб, вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.

👉 Синов фанлари бўйича комиссия таркиби олий таълим муассасасининг етук ва тажрибали профессор-ўқитувчилари таркибидан ташкил этилади. Зарур ҳолларда унинг таркибига бошқа олий таълим муассасасининг ўқитувчилари ҳам жалб этилиши мумкин.

Синов фанлари бўйича комиссия раислари зиммасига қуйидаги масъулият юкланади:

✅ кириш синовлари сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида комиссия таркибига малакали, талабчан ва адолатли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш;

✅ комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилаш (маслаҳатлар беришни ташкил этиш, имтиҳон саволларини тузиш, жавобларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва бошқалар);

✅ синов жараёнига раҳбарлик қилиш ва назорат этиш.

👉 Фанлар бўйича синовларни ўтказиш тартиби (ўқитувчиларни аудиторияларга тақсимлаш, жавобларни шифрлаш ҳамда текшириш ва ҳоказолар) олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.

👉 Кириш синовларининг натижалари, баҳолаш мезонларига мувофиқ балл билан белгиланади ва қайдномаларга киритилади. Қайдномалар фан бўйича имтиҳон комиссиясининг аъзолари, қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ва қабул комиссиясининг раисига тақдим этилади.

👉 Олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг синов ишлари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига тикиб қўйилади.

👉 Ўқишга қабул қилинмаганларнинг синов ишлари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.

👉 Кириш синовлари (махсус тест синовлари)ни қайта топшириш ман этилади.

👉 Магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар, шунингдек, белгиланган муддатларда кириш синовларига келмаганлар навбатдаги кириш синовига киритилмайди ҳамда магистратурага қабул қилинмайди.

👉 Олий таълим муассасасида белгиланган тартибда апелляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади.

Абитуриент синов натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляция қилиш ҳақидаги ариза билан олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси ёки апелляция (норозилик) комиссияси раисига мурожаат этиши мумкин. Апелляция ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.

Магистратурага қабул бўйича яна қандай саволларингиз бор? Изоҳларда қолдиринг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Ижтимоий тармоқларда қуйидаги мазмундаги хабар тарқалмоқда:

Жаноби Вазир!!!
Халқ таълими вазирлиги, Чироқчи тумани бўлимига қарашли 137-ўрта умум-таълим мактаби филиали биноси... ағанаб кетмагандир,,, тургандир,, карантин-ку ҳозир,, ҳеч кимса ўқимаяпди,,, бечора директорни бўғзидан олиб, раддия беринглар ахир..! Ҳа ,айтганча,137-мактабнинг ўзиниям ҳолига маймунлар йиғлайди... Мактаб Қашқадарё вилоятига кирганда, йўл устида,, ўнг томонда турибди,, Чироқчида... Раддия беришларингизни кутиб қоламиз...(мактабнинг шу ҳолатда эканлигига директор бечораларнинг айби йўқ,, уларни қийнамангизлар)

© Дехконбой Аликулов.

Расмийлар тез орада ушбу хабарга изоҳ беришади деган умиддамиз!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​ДТМ ​​сайтига "аккаунтни ўчириш" функцияси қўшилди

Давлат тест маркази хабарига кўра, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими (abitur.dtm.uz сайти)га “Aккаунтни ўчириш” функцияси қўшилди.

Мазкур функция “Шахсий маълумотлар” бўлимида жойлашган.

✅ Aккаунтни ўчириш учун қуйидаги қадамларни бажариш зарур:

1-қадам: Парол киритилади ва “Aккаунтни ўчириш” тугмаси босилади.

2-қадам: Телефон рақамига келган СМС код киритилиб, тасдиқланади.

Ушбу қадамлар бажарилгандан сўнг аккаунт тўлиқ ўчириб юборилган ҳисобланади.

Aккаунт ўчирилганда:
👉 Фойдаланувчининг барча маълумотлари тизимдан ўчирилади;

👉 Aбитуриент 2020-2021-ўқув йили учун кириш имтиҳонларида қатнашиш ҳуқуқини йўқотади.

Aккаунтни ўчирган абитуриентлар 20-июлга қадар қайта рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Шунингдек, абитуриентлар имтиёзларини хато киритган тақдирда имтиёзлар бўлимига кириб, ўз имтиёзларини ўчириши ёки ўзгартириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар рўйхатдан ўтиш муддати тугагун (20-июл)га қадар доимий яшаш манзилини, тугатган таълим муассасасини, имтиёзларини ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартириш имкониятига эга.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Қабул жараёнлари билан боғлиқ саволларингиз борми?

Қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
☎+998712463857 (Cалл-марказ)
☎+998712461081

Давлат тест маркази:

☎ 1195 (Cаll-марказ),
☎ +998712351914
☎ +998951991914

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈