Davlat Test Markazi
65.7K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
​​Магистратура имтиҳонлари онлайн тест шаклида бўладими?

✅ Жавоб: Ҳа, жорий йилда онлайн бўлади!

Магистратурага қабул коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли қарор қабул қилинган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас!

Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​ОТМга ҳужжат топширишда қайси турдаги абитуриентлар тўлов қилмайди?

1.
таълим муассасалари (мактаб, коллеж ва лицейлар) ни 2020 йилда тамомлаганлар;
2. биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;
3. тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар.

✅ Тест синови топширмайдиган абитуриентлар:

1. чет эл фуқаролари;
2. алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар (маданият, санъат, спорт);
3. тест синовларисиз, кўп балли тизим бўйича имтихон ўтказиладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига топширганлар.

✅ Тест синовларисиз, имтиёз асосида талаба бўладиган абитуриентлар:

1. отаси ёки онаси хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
2. отаси ёки онаси хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;
3. Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар (республика босқичи ғолиблари);
5. Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда бериладиган тавсияномага эга абитуриентлар;
6. Танлов ва мусобақа ғолиблари ҳамда давлат мукофотлари соҳиблари (ҳалқаро фан олимпиадаси, республика ва халқаро спорт мусобақалари, Зулфия мукофоти, Тарбиячи танлови, Ҳамшира танлови, Ниҳол мукофоти, Келажак овози, Бадиий академия, Мард ўғлон).

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
1-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 316 мингга яқинлашди

1-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 315 920 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 181 992 нафарни ташкил этади.

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 209 304 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 101 836 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 4 780 нафар.

Гапларимиз фойда бериши ноаниқ. Қайси йўналишда неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтгани ҳақидаги маълумотларни ДТМ ҳозирча ошкор қилишни истамаяпти.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
ДТМ рўйхатдан ўтиш сайти ишламай қолишидан огоҳлантирмоқда

Aбитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими (abitur.dtm.uz сайти)га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилаётгани сабабли 2020-йил 1-июл куни соат 21:00 дан 2-июл 02:00 га қадар сайт фаолиятида узилишлар бўлиши мумкин. Ноқулайлик учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
магистратура_турдош_йўналишлар_davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
Магистратура: Турдош йўналишлар рўйхати тасдиқланди!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​КВОТА-2020

Кўпчилик обуначиларимиз қабул квоталарини топишда қийналаётганликларини айтишмоқда. Сиз учун қидирувни осонлаштирдик. Ўзингизга керакли файлни танланг, марҳамат:

👉 КУНДУЗГИ - 103 575 нафар;

👉 СИРТҚИ - 31 350 нафар;

👉 КЕЧКИ - 5 025 нафар.

👉 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.

✅ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ
:

👉 Соғлиқни сақлаш;

👉 Халқ таълими;

👉 Ветеринария.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Абитуриентларга X-вариант ёдлатиш бошланиб кетибди

Айтишларича, Х-вариант ёдлатиш бошланиб кетибди. Кўпчилик коттакон ўқитувчилар 500-1000$ атрофида пул олиб Х-вариант ёдлатишга киришиб кетишибди. Бу ҳақда tentakminds қуйидагича ёзмоқда:

"Схема ўша-ўша, ўқитувчи ўзи ёки шогирдларини ДТМга эксперт қилиб киритади, бутун йил давомида тест тузиш жараёни тестлар битта-битта чиқиб келаверади ва охирида мана шундай соққа қилинади.

Таклиф: Келинг, бу ишга бутун жамият бўлиб биргаликда курашамиз, ДТМ бу иллатни йўқота олмайди, чунки бошқача тизимни ўйлаб топа олмайди.

Қандай курашамиз?

Сиз бу ишга алоқадор кимни билсангиз ёки шундай иш қилаётган ўқитувчи, ўқитувчилар жамоаси ҳақида билсангиз, хабар беринг, уни барча блоггерлар, каналлар орқали жамоатчиликка олиб чиқамиз, халқ ўз “қаҳрамонларини” таниб қўйиши керак. Сиз билан биз бу иллатга қарши курашмасак, эртага ўша х-вариант ёдлаб ўқишга кирган думбуллар сиз билан бизни бошқаришга тушади, натижа эса кимнингдир ўлими билан тугайди. Бу ўлим айнан сизга алоқадор бўлиши мумкин.

Жим турманг, қўрқманг, келажак авлод сизни кечирмайди, ҳеч бўлмаса, ўшалар учун қўлингиздан келганча жанг қилинг.

Келажак авлод сиздан жасорат кутади!"

Вазиятга оид қўшимча маълумот ва фактларингиз бўлса изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Сардор Раджабов Давлат тест маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Сардор Бахтиёрович Раджабов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Сардор Раджабов ДТМ ҳузуридаги Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида янги йўналиш очилди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида замон талаблари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда янги — “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналиши очилди.

Мазкур мутахассисликда таълим олишда талаба ахборот тизимлари, ресурслар ва дастурий таъминот яратиш, электрон тизимларнинг заиф жойларини аниқлаш ва назорат қилиш, ахборот хавфсизлигига доир кенг билим ва малакани эгаллайди.

2020-2021 ўқув йилида давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига кўра “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 12 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Коллежлар даври тугаб бормоқда: Ургутдаги коллеж биноси ўрнида Самарқанд давлат университетининг филиали ташкил этилади

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020-йил 1-июлдаги қарорига кўра, Ургут агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида берилади. Бу ҳақда Zarnews нашри хабар бермоқда.

Тумандаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўрнида эса Самарқанд давлат университетининг филиалини ташкил этиш белгиланди.

Бундан ташқари, Самарқанд давлат университетининг 3-академик лицейи бино ва иншоотлари университет ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактабини ташкил этиш учун ажратилди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
2-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
2-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 329 665 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 186 473 нафарни ташкил этади.

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 215 879 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 108 762 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 5 024 нафар.

Гапларимиз фойда бериши ноаниқ. Қайси йўналишда неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтгани ҳақидаги маълумотларни ДТМ ҳозирча ошкор қилишни истамаяпти.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Ижодий имтиҳони бор абитуриентнинг имтиҳонлари ўзи яшаб турган ҳудудда ўтказиладими ёки ҳужжат топширган олий талим муассасасидами?

✅ ЖАВОБ: Ижодий имтиҳонларни ўтказиш вақти (соати) ва жойи ОТМ ректори томонидан тегишли вазирлик билан келишилган ҳолда белгиланади. Олий таълим муассасаси расмий сайтини кузатиб бориш лозим бўлади.

Тест синовлари билан бир қаторда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонларни 2020 йилнинг 25 июлигача якунлаш, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 2020 йил 25 июлдан 20 августгача ўтказиш белгиланган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Олий таълимда ўқув жараёнини оптималлаштириш бўйича нима ишлар қилинмоқда?

- Олий таълим йўналишлари (мутахассисликлари) ўқув режаларидаги фанлар ҳажмини оптималлаштириш эвазига фанлар сони қисқартирилди. Шу билан бирга номутахассислик фанлар 2 баробарга қисқартирилди.

Касбий компентенцияларини кучайтириш мақсадида ўқув режадаги амалиёт дарс соатлари оширилди. Илгари амалиёт дарс соатлари 30-40 %ни ташкил қилган бўлса, ҳозирда 50-60% ташкил қилмоқда. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёни рейтинг тизимидан кредит-модуль тизимига ўтказилмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея Респуликаси талабалари Суд жараёнида мамлакатнинг 42 университетидан 3500 дан ортиқ талабалар иштирок этишди ва тўланган контракт пулларини 25% қайтарилишини талаб қилишди!

Бизнинг талабаларчи? Контракт пуллари қайтариладими?

Жаҳон тажрибасига кўра, масофавий онлайн таълимнинг контракт тўлови офлайн таълимдан кўра анчайин арзон юради. Лекин карантин давридаги онлайн таълимга ўтган Ўзбекистон олийгоҳларида контракт нархи 1 сўм ҳам арзонлашмади. Ҳўш, адолатли ечим аслида қандай бўлиши керак?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Кириш имтиҳонлари кечиктирилиши мумкин

2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари муддати 1 августдан бошланиши режалаштирилган. Бироқ ҳозирги вазиятнинг қанча ва қандай давом этиши тест бошланиши муддатига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Миллий матбуот марказида ўтказилган онлайн брифингда ДТМ бўлим бошлиғи Фарҳод Мирзаев жорий йил кириш имтиҳонларини ташкил этиш борасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Фарҳод Мирзаев кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилаётгани, бироқ карантин вазиятига қараб имтиҳонлар кечикиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
«2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари муддати 1 августдан бошланиши режалаштирилган. Бироқ ҳозирги вазият қанча ва қандай давом этиши тест бошланиши муддатига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бунда карантин чекловлари давомийлиги ва абитуриентларнинг рўйхатдан ўтиш кўрсаткичи ҳисобга олинади», деди ДТМ вакили онлайн брифингда.

Брифингда имтиҳон ўтказиладиган биноларнинг тайёрланиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Маълум қилинишича, ҳар бир бинода бир сменада кўпи билан 754 нафар абитуриент учун жой ажратилади, бинолар кун давомида 4 марта дезинфекция қилинади.

Бундан ташқари, имтиҳонлар учун назоратчиларни саралаб олиш жараёни ҳақида ҳам маълумот берилди.
«Ҳозирга қадар гуруҳ назоратчилиги учун 5300дан ошиқ назоратчилар таклиф этилган, уларнинг 2000га яқини масофавий тарзда ўқитилди. Имтиҳон бошлангунча 3000 нафар назоратчи саралаб олиниши режалаштирилган», дея қайд этди Фарҳод Мирзаев.

Бундан аввалроқ бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу йил кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Андижон давлат университетига 1 млрд сўм грант ажратилади

Андижон давлат университети ректори Акрамжон Юлдашев ва  150 дан ортиқ талабалари иштирокида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Университет ректори талабаларни Ёшлар куни билан табриклаб, онлайн мулоқотни имкони борича расмиятчиликларсиз, очиқ суҳбат тарзида ўтказишни таклиф қилди.
Ректор суҳбатда талабаларнинг муаммоларини ўрганиб, кўплаб талабаларнинг мурожаатларини тинглади ва уларни ечиш бўйича масъулларга масалани ҳал этишни топширди ва натижаси бўйича доимий ҳисобот беришларини белгилади.

Акрамжон Юлдашев президентимизнинг Андижонга ташрифи доирасида университетга 1 млрд сўм миқдоридаги грант ажратилиши белгиланиб, ушбу грант маблағларини бадиий кулолчилик ўқув-ишлаб чиқариш комплекси лойиҳаси учун йўналтириш маъқул кўрилганини, яқин келажакда университетда хорижий давлатлар андозасидаги бадиий кулолчилик ўқув-ишлаб чиқариш комплекси ишга туширилишини маълум қилди. 

Учрашув давомида талабаларнинг ўқув, илмий, маърифий ишларни ташкил этиш бўйича 50 дан зиёд таклифлари, масофавий таълим бўйича фикрлари ҳам тингланди.

Университетнинг тегишли йўналиши талабаларини Андижонда янги очилган IT паркда ишлаши бўйича шартнома тузиш, ТТЖда талабалар томонидан ҳунар ўргатиш тўгаракларини кўпайтириш, талаба алмашинув дастурлари, машҳур адиблар билан онлайн мулоқотлар ташкил этиш, талабалар ўзлари ишлайдиган электрон дарсликлар яратиш маркази ташкил этиш каби кўплаб таклифлар билдирилди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
​​Давлат тест марказининг бир тийинга қиммат маълумотларидан нима фойда?

Абитуриентлар томонидан энг кўп берилаётган саволлар ТОП-5 рўйхатидаги бир саволни айтиб ўтмоқчимиз:

Қайси олийгоҳдаги қайси таълим йўналишига неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтганини қаердан кўриш мумкин?

Ростдан ҳам, ДТМ сайтида нега бу маълумотлар бериб борилмаяпти? Олдинга қараб ривожланяпмизми ёки орқа кетяпмизми? Ахир аввалги йилларда бу имконият берилар эдику!

Қабулнинг деярли ярми тугаб бўлди. Лекин ҳалигача ДТМ қайси йўналишга неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтганини ошкор қилишни истамаяпти? Нега?

Техник имкониятлар муаммо бўлмаса керак ҳар ҳолда. Ўтган йилги имкониятнинг наҳот бу йил иложи бўлмаса? Нима, шу даражада қийинми қайси йўналишга неча нафар абитуриент 1-таълим йўналиши, нечтаси 2,3,4,5 йўналиш қилиб рўйхатдан ўтганини очиқ эълон қилиш? ДТМни мақсади нима?

Имтиҳон топшириш учун ҳар бир "эски" абитуриентлардан 111,500 сўмни тийин тийинигача олишни билган ДТМ нега абитуриентлар учун бу борада қулайлик яратишни пайсалга солмоқда?

"Пулини олганингдан кейин техник имкониятларингни ҳам мукаммал қилиб қўй номард!" дейдиган одам йўқ! Бир тийинга қиммат ҳар куни умумий топширилган абитуриентлар сонини бошига урадими абитуриентлар? Нима фойда ундан?

"соат 18:00 ҳолатига кўра", деб эълон қилинаётган ҳисоботлар фақат ДТМга фойда, бошқага эмас! Ишлаяпмизми? Ишлаяпмиз! деб халқни оғзига уришдан бошқаси эмасми ёки?

Қайтариб айтамиз – абитуриентлар учун бу умумий рўйхатдан ўтганлар сони бир тийинга қиммат маълумот!

Безбет ташкилот деса ҳафа бўлади ва ҳеч қайси ижтимоий тармоқлардаги хабарга муносабат бермай қўяди. Керак бўлса, маънавий зарар етказдинг деб ўзингни судга беради. Расмий муносабат кутиш ҳам бефойда, лекин биз барибир абитуриентлар тарафидамиз ва бу қулайлик нега ҳамон яратиб берилмаётганини сабабига изоҳ кутамиз!

Пост тугади!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Университетнинг янги филиалига хужжатлар қабул қилиш бошланди

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти абитуриентларини 2020/2021 ўқув йили учун ҳужжат топширишга таклиф этади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

⚖️ Филиал Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тизимига замонавий ва юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

💼 Филиалда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш” мутахассислиги бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган кадрлар ҳам қайта тайёрланади.

🔰 Филиалда ўқиш:
▪️ кундузги таълим шаклида;
▪️ уч йил;
▪️ давлат гранти асосида амалга оширилади.

🌐 Қабул қилинган ҳужжатлар бўйича ҳар кунлик маълумот Филиалнинг www.sbtsul.uz расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Филиал дипломи ички ишлар органларига Ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, “лейтенант” махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
❓Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ота-оналарини ўқишга қабул қилишда имтиёзлар боми?

✅ Жавоб:
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун республика олий таълим муассасаларининг умумий қабул параметрларига нисбатан икки фоизли қўшимча (алоҳида) давлат гранти квоталари ажратилади.

❌ Қарорда ногиронлиги бўлган фарзандлари бор ота-оналар учун имтиёз назарда тутилмаган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Чин етимлар учун 1% қўшимча квота ажратилар экан. Кимлар чин етимлар тоифасига киради?

✅ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдикланган "Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ тўлиқ давлат таъминотидаги чин етим болалар тоифасига отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган, деб эълон қилинган, 18 ёшга тўлмаган, «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари кириши белгиланган.

👉 Батафсил ўқиш

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈