Davlat Test Markazi
65.7K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
⚡⚡⚡УРА-А-А! Ваниҳоят, ишга тушди

Кеча хабар берганимиздек, ​​абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар кесимида онлайн кўриш имкони яратилди!

✅ Бунинг учун Давлат тест маркази томонидан яратилган qabul.dtm.uz сайтига кириш ва олий таълим муассасаси ҳамда таълим тилини танлаш кифоя.

Бунда танлаган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:

👉 қабул режаси (давлат гранти ва тўлов-контракт асосида);
👉 абитуриентлар сони;
👉 танлов кўрсаткичи.

Мазкур маълумотлар ҳар бир таълим шакли бўйича алоҳида кўрсатилади. Маълумотлар ҳар соатда янгиланади.

Барчага тарқатинг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
O'zMU o'zbekcha 10.07.jpg
625 KB
qabul.dtm.uz сайти ишламоқда!

Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек тили таълим йўналишларининг ҳозирги вақтга нисбатан рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Тошкент давлат юридик университети

10.07.2020 вақтига кўра, рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Юриспруденцияда 1 ўринга салкам 50 нафар талабгор!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
O'zMU ruscha 10.07.jpg
463.7 KB
Ўзбекистон миллий университети

10.07.2020 вақтига кўра, рус тили таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таржима назарияси ва амалиёти: Инглиз тили таълим йўналишига 1 ўринга 73 нафар талабгор тўғри келмоқда!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Sharqshunoslik 10.07.jpg
384.3 KB
Қойил! 1 ўринга 115 нафар талабгор

ОТМ: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Таълим шакли: ўзбек тили
Йўналиш: Туризм

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡РЕКОРД! 1 ўринга 346 нафар абитуриент!

Яқиндагина колл марказ рақамимиз дея қоровулхона телефон рақамини бериб юборган Қорақалпоғистон тиббиёт институти "Даволаш иши" ўзбек тили йўналишининг 1 ўрни учун 346 нафар абитуриент давогарлик қилмоқда.

Шунча абитуриент ичидан ажралиб талаба бўлганга Нобел мукофоти берса арзийди:)

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 qabul.dtm.uz сайтидан фойдаланиш бўйича йўриқнома:

1⃣ қадам: Сайтга кирасиз;

2⃣ қадам: "ОТМ ни танлаш" тугмасини босасиз ва ўзингиз қизиққан олийгоҳни танлайсиз;

3⃣ қадам: "Тилни танланг" тугмасини босасиз ва ўзбек, рус ёки бошқа тилни танлайсиз;

⚠ Изоҳ: Баъзан тиллар кўринмай қолади. Бунинг асосий сабаби телефонингиздаги браузер ёки интернет тезлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин

4⃣ қадам: Юқоридаги 3 қадамни тўлиқ бажарганингизда сизда йўналишлар кесимида рўйхатдан ўтган абитуриентлар статистикаси кундузги, сиртқи, кечги таълим шакли бўйича тўлиқ очилади.

Бунда танлаган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:

👉 қабул режаси (давлат гранти ва тўлов-контракт асосида);
👉 абитуриентлар сони;
👉 танлов кўрсаткичи.

Мазкур маълумотлар ҳар бир таълим шакли бўйича алоҳида кўрсатилади. Маълумотлар ҳар соатда янгиланади.

БАРЧАГА ТАРҚАТИНГ!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​​​​​Қабул жараёнлари билан боғлиқ саволларингиз борми?

Қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
☎+998712463857 (Колл-марказ)
☎+998712461081

Давлат тест маркази:

☎ 1195 (Колл-марказ),
☎ +998712351914
☎ +998951991914

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Афғонистонлик бир гуруҳ хотин-қизлар Ўзбекистонда таҳсил олади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегациаси ва БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорликда афғонистонлик хотин-қизларнинг Ўзбекистонда таҳсил олиши учун махсус грантлар ажратилмоқда.

Лойиҳага мувофиқ, 50 нафар аёл Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида таълим олиш имконияти берилади.
Европа Иттифоқи ушбу ташаббус учун 2 миллион евро миқдорида грант ажратди, лойиҳани БМТ Тараққиёт Дастури 2025 йилгача амалга оширилишини таъминлайди.

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганади ва ўқишни тугатгандан сўнг, уларга техник ва касбий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади. Улар Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Тошкент давлат аграр университети кўмаги остида ўқийди.

2019 йил октябр ойида Афғонистонлик аёлларнинг биринчи гуруҳи статистика, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон соҳаларида таълим сафарларини бошлаш учун Қозоғистонга келганди. Бу йил эса яна 20 нафар талабага таълим гранти берилади. Улар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини, Қозоғистонда эса кончиликни ўрганади. Дастур аввалида талабалар тил курсларида таҳсил олиши белгиланган. 

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡АНА ҲОЛОС! Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ходими дипломни нострификация қилиш учун 2800 АҚШ доллари олаётганда қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Д. фуқаро И.Х.нинг Қирғиз-Ўзбек университетини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломини танишлари орқали нострификация қилдириб бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 1,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фуқаро М.Д.нинг пушаймонлик аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.И. 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро М.И.нинг пушаймонлик аризасига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, фуқаролар А.И. ва Ж.М.лар олдиндан келишилган 5 нафар фуқароларни хориж давлатлари университетларини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломларини танишлари орқали нострификация қилдириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Жиноят устида қўлга тушган фуқаро Ж.М.нинг пушаймонлик аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ёрдамчиси Н.Ш. фуқаро Ж.М.дан олдиндан келишилган 2 нафар фуқароларни хориж давлатлари университетларини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломларини нострификация қилиб бериши эвазига 2 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д. ва М.И.га Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан, фуқаролар А.И. ва Ж.М.ларга ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан, Инспекция бошлиғи ёрдамчиси Н.Ш. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сафимизга қўшилинг:

👉 @davlattestmarkazi 👈
10-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
ЖАРАЁН ТЕЗЛАШДИ! Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 700.000 нафардан ошди

10-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 712 447 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 344 973 нафар (48,42 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 433 727 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 266 132 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 12 588 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 626 586 нафар;
👉 Рус тили – 66 633 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 17 516 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 1 712 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 40 148 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 33 402 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 28 331 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 27 673 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 27 004 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
SamDU 11.07.jpg
1.1 MB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

1-ўрин. Самарқанд давлат университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
ADU 11.07.jpg
652.2 KB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

2-ўрин. Андижон давлат университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
QarDU 11.07.jpg
1.3 MB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

3-ўрин. Қарши давлат университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
NamDU 11.07.jpg
773 KB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

4-ўрин. Наманган давлат университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
TDPU 11.07.jpg
532.8 KB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

5-ўрин. Тошкент давлат педагогика университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡Рақобат кучайиб бормоқда!

Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати ва уларнинг 11-июл санасига кўра статистикаси билан танишинг!

1-ўрин. Самарқанд давлат университети

2-ўрин. Андижон давлат университети

3-ўрин. Қарши давлат университети

4-ўрин. Наманган давлат университети

5-ўрин. Тошкент давлат педагогика университети

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб Олий таълим муассасаларидаги имтиҳонлар онлайн бўлмаслиги ростми?

Ўқиш 1 сентябрдан бошланадими
ёки 1 октябрдан?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Кўп берилаётган саволларга жавоблар

Хушнудбек.уз баъзи саволларга жавоб бериб ўтмоқда:

👉 Онлайн рўйхатдан ўтгач, профилда расм кўринмаса, бу муаммо эмас. Маълум вақт ўтгач, ўзи пайдо бўлади. Расм йўқлиги тестга киришда муаммо туғдирмайди;

👉 Агар чет тилини билиш сертификатини киритган бўлсангизу, лекин ҳалигача тасдиқланмаган бўлса, бироз кутиб туришингиз керак. Чунки ҳар бир сертификатнинг ҳақиқийлиги мутахассислар томонидан текширилиб, кейин тасдиқланмоқда;

👉 Аввалги йилда битирганлар онлайн рўйхатдан ўтиб, тўловни ҳам амалга оширгач, рўйхатдан муваффақиятли ўтганлиги ҳақида телефонига СМС келмаган бўлса, бу хавотирли эмас. Асосийси шахсий кабинетда “To‘lovingiz muvaffaqiyatli amalga oshirildi!” деган ёзув чиқса бўлди;

👉 Имтиёзлар фақат биринчи танлаган йўналишга амал қилади. Иккинчи ёки ундан кейинги йўналишларга ўтмайди;

👉 qabul.dtm.uz сайтида бешта йўналишни танлаганлар сони кўрсатилган. Яъни бирор йўналишга рўйхатдан ўтганлар сони айтайлик, 5 мингта бўлса, бу фақат биринчи йўналишни танлаганлар сони эмас, балки иккинчи ёки ундан кейинги йўналишни танлаганлар ҳам инобатга олинган;

👉 “Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналишига барча абитуриентлар ҳам ҳужжат топшира олмайди. Фақат тиббиёт коллежларининг ҳамширалик, акушерлик иши ёки фельдшерлик йўналишларини тугатганларгина ушбу йўналишга ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга. Шу сабабли “Олий ҳамширалик иши” йўналишига ўқишга кириш учун абитуриентлар дастлаб ҳудудларда жойлашган тиббиёт олий таълим муассасасига мурожаат қилиши керак. Тўғридан-тўғри онлайн ҳужжат топшираман деса, “Олий ҳамширалик иши” йўналиши рўйхатда чиқмайди;

👉 Ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар бир вақтнинг ўзида ҳарбий бўлмаган 5та бакалавриат йўналишига ҳужжат топшира олади. Фақат тест топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлиши керак. Ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган ОТМлар учун тест бир вақтда абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ўтказилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Товламачига эмас, тестга ишонинг (Ҳаётий мулоҳаза)

... катта пул тўлаб репетиторга бергандим. Лекин одамлар таниш-билиш бўлмаса, ҳалиям билимли бола ўтолмайди, дейишяпти. Бир амаллаб тестга кириб чиқадиганлардан таниш топишим керакда...

Батафсил ўқиш: https://bit.ly/303q6r7

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
«Мен тинчланяпман ва ишлаяпман» — абитуриентлар учун энг керакли тавсиялар

Маълумки, ҳозирги кунда барча абитурентларимиз учун синовли давр десак адашмаган бўламиз. Чунки уларни олдида келажакдаги йўлни танлашдек олий мақсад кўндаланг турибди. Шу нуқтаи назардан, абитурентларимиз олдиларида турган машаққатли синовларни муваффақиятли енгиб ўтишлари учун бир қатор психологик тавсияларни беришга қарор қилдик.

Батафсил ўқиш: https://bit.ly/3gBdGx5

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈