Davlat Test Markazi
65.8K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
⚡АНА ҲОЛОС! Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ходими дипломни нострификация қилиш учун 2800 АҚШ доллари олаётганда қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Д. фуқаро И.Х.нинг Қирғиз-Ўзбек университетини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломини танишлари орқали нострификация қилдириб бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 1,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фуқаро М.Д.нинг пушаймонлик аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.И. 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро М.И.нинг пушаймонлик аризасига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, фуқаролар А.И. ва Ж.М.лар олдиндан келишилган 5 нафар фуқароларни хориж давлатлари университетларини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломларини танишлари орқали нострификация қилдириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Жиноят устида қўлга тушган фуқаро Ж.М.нинг пушаймонлик аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ёрдамчиси Н.Ш. фуқаро Ж.М.дан олдиндан келишилган 2 нафар фуқароларни хориж давлатлари университетларини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломларини нострификация қилиб бериши эвазига 2 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д. ва М.И.га Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан, фуқаролар А.И. ва Ж.М.ларга ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан, Инспекция бошлиғи ёрдамчиси Н.Ш. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сафимизга қўшилинг:

👉 @davlattestmarkazi 👈
10-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
ЖАРАЁН ТЕЗЛАШДИ! Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 700.000 нафардан ошди

10-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 712 447 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 344 973 нафар (48,42 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 433 727 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 266 132 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 12 588 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 626 586 нафар;
👉 Рус тили – 66 633 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 17 516 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 1 712 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 40 148 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 33 402 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 28 331 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 27 673 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 27 004 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
SamDU 11.07.jpg
1.1 MB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

1-ўрин. Самарқанд давлат университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
ADU 11.07.jpg
652.2 KB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

2-ўрин. Андижон давлат университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
QarDU 11.07.jpg
1.3 MB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

3-ўрин. Қарши давлат университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
NamDU 11.07.jpg
773 KB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

4-ўрин. Наманган давлат университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
TDPU 11.07.jpg
532.8 KB
Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати

5-ўрин. Тошкент давлат педагогика университетига ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони

Таълим тили: Ўзбек
Сана: 11.07.2020

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡Рақобат кучайиб бормоқда!

Энг кўп абитуриентлар рўйхатдан ўтаётган олий таълим муассасалари ТОП-5 рўйхати ва уларнинг 11-июл санасига кўра статистикаси билан танишинг!

1-ўрин. Самарқанд давлат университети

2-ўрин. Андижон давлат университети

3-ўрин. Қарши давлат университети

4-ўрин. Наманган давлат университети

5-ўрин. Тошкент давлат педагогика университети

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб Олий таълим муассасаларидаги имтиҳонлар онлайн бўлмаслиги ростми?

Ўқиш 1 сентябрдан бошланадими
ёки 1 октябрдан?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Кўп берилаётган саволларга жавоблар

Хушнудбек.уз баъзи саволларга жавоб бериб ўтмоқда:

👉 Онлайн рўйхатдан ўтгач, профилда расм кўринмаса, бу муаммо эмас. Маълум вақт ўтгач, ўзи пайдо бўлади. Расм йўқлиги тестга киришда муаммо туғдирмайди;

👉 Агар чет тилини билиш сертификатини киритган бўлсангизу, лекин ҳалигача тасдиқланмаган бўлса, бироз кутиб туришингиз керак. Чунки ҳар бир сертификатнинг ҳақиқийлиги мутахассислар томонидан текширилиб, кейин тасдиқланмоқда;

👉 Аввалги йилда битирганлар онлайн рўйхатдан ўтиб, тўловни ҳам амалга оширгач, рўйхатдан муваффақиятли ўтганлиги ҳақида телефонига СМС келмаган бўлса, бу хавотирли эмас. Асосийси шахсий кабинетда “To‘lovingiz muvaffaqiyatli amalga oshirildi!” деган ёзув чиқса бўлди;

👉 Имтиёзлар фақат биринчи танлаган йўналишга амал қилади. Иккинчи ёки ундан кейинги йўналишларга ўтмайди;

👉 qabul.dtm.uz сайтида бешта йўналишни танлаганлар сони кўрсатилган. Яъни бирор йўналишга рўйхатдан ўтганлар сони айтайлик, 5 мингта бўлса, бу фақат биринчи йўналишни танлаганлар сони эмас, балки иккинчи ёки ундан кейинги йўналишни танлаганлар ҳам инобатга олинган;

👉 “Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналишига барча абитуриентлар ҳам ҳужжат топшира олмайди. Фақат тиббиёт коллежларининг ҳамширалик, акушерлик иши ёки фельдшерлик йўналишларини тугатганларгина ушбу йўналишга ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга. Шу сабабли “Олий ҳамширалик иши” йўналишига ўқишга кириш учун абитуриентлар дастлаб ҳудудларда жойлашган тиббиёт олий таълим муассасасига мурожаат қилиши керак. Тўғридан-тўғри онлайн ҳужжат топшираман деса, “Олий ҳамширалик иши” йўналиши рўйхатда чиқмайди;

👉 Ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар бир вақтнинг ўзида ҳарбий бўлмаган 5та бакалавриат йўналишига ҳужжат топшира олади. Фақат тест топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлиши керак. Ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган ОТМлар учун тест бир вақтда абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ўтказилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Товламачига эмас, тестга ишонинг (Ҳаётий мулоҳаза)

... катта пул тўлаб репетиторга бергандим. Лекин одамлар таниш-билиш бўлмаса, ҳалиям билимли бола ўтолмайди, дейишяпти. Бир амаллаб тестга кириб чиқадиганлардан таниш топишим керакда...

Батафсил ўқиш: https://bit.ly/303q6r7

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
«Мен тинчланяпман ва ишлаяпман» — абитуриентлар учун энг керакли тавсиялар

Маълумки, ҳозирги кунда барча абитурентларимиз учун синовли давр десак адашмаган бўламиз. Чунки уларни олдида келажакдаги йўлни танлашдек олий мақсад кўндаланг турибди. Шу нуқтаи назардан, абитурентларимиз олдиларида турган машаққатли синовларни муваффақиятли енгиб ўтишлари учун бир қатор психологик тавсияларни беришга қарор қилдик.

Батафсил ўқиш: https://bit.ly/3gBdGx5

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
11-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
⚡Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 766 мингдан ошиб кетди!

11-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 766 634 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 365 760 нафар (47,71 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 463 768 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 288 838 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 14 028 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 673 950 нафар;
👉 Рус тили – 71 752 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 19 153 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 1 779 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 42 636 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 35 152 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 30 333 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 29 389 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 28 836 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​"Ўзбеккино" миллий агентлиги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)га ўзбекистонлик абитуриентлар учун танлов асосида қабул эълон қилди

“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) билан ҳамкорликда киномутахассислар тайёрлаш, шунингдек, мастер-класслар ўтказиш учун институт профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди. Унга кўра, Бутунроссия давлат кинематография институтига кино соҳасига қизиқувчи, ушбу йўналишда таҳсил олишни истаган ўзбекистонлик абитуриентлар учун танлов асосида онлайн қабул ўтказилади. Ўқишга кириш ВГИКнинг қуйидаги факультетлари бўйича амалга оширилади:

✅ Кино ва телевизион режиссёрлик йўналиши:

👉 Бадиий фильм ва телефильм режиссёрлиги
👉 Нобадиий фильм ва телефильм режиссёрлиги
👉 Телевизион кўрсатувлар режиссёрлиги
👉 Анимация ва компьютер графикаси бўйича
👉 Мультимедиа режиссёрлиги

✅ Драматургия
✅ Кинооператорлик
✅ Продюсерлик


Ҳужжат топшириш истагида бўлган абитуриентлар учун рус тилини билиш муҳим ҳисобланади. Керакли ҳужжатлар ҳамда ижодий ишлар қуйидаги электрон манзил орқали 15.07.2020 гача қабул қилинади:

📨 uzbekkino_vgik@mail.ru

Қабул қилинган аризалар бўйича тўлиқ маълумотларни ушбу манзилдан олиш мумкин:

Маълумот учун: +99897 700 49 54, Сайера Худайбердиева.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Айрим тоифадаги абитуриентлар ҳужжат торшира олишмаяпти!

Рихсибой Зияев томонидан келган мурожаатда қуйидаги фикрлар келтирилган:

"Тошкент вилояти Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғида жойлашган ИИБ қошидаги 2- Тошкент Академик Лицейи ДТМ abitur.dtm.uz сайти базасида чиқмаяпти.

Битирувчилар дипломларини олиб бўлишган. Биронта ОТМга топширай деса битирган лицейи рўйхатида чиқмаяпти. Қабул тугашига ҳам мана атиги 8 кун қолди."

Давлат тест маркази расмийларидан бу масалада ёрдам сўраймиз!

Сиз ҳам шу сингари ҳолатлардан хабардор бўлсангиз изоҳларда қолдиришингизни сўраймиз.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Имтиёзлар фақат биринчи таълим йўналишига ўтадими?

Савол: Имтиёзлар фақат биринчи таълим йўналишига ўтар экан. Мендаги IELTS сертификат ҳам фақат биринчи йўналишимга ўтадими шунда?

✅ Йўқ. Чет тили блокидан максимал балл берадиган сертификатга эга абитуриентлар барча танлаган таълим йўналишлари бўйича имтиёзга эга.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
🔥 БОРМА-А-А, КУЯСАН!

Қорақалпоғистон тиббиёт институтини танлаётган абитуриентлар кун сайин ортиб бормоқда. 1 ўрин учун рақобат қўйидагича:

👉 Даволаш иши: 1 ўринга 384 нафар талабгор

👉 Стоматология: 1 ўринга 207 нафар талабгор

👉 Педиатрия иши: 1 ўринга 200 нафар талабгор

Эслатиб ўтамиз, бу ерда айнан биринчи таълим йўналиши сифатида танлаган абитуриентлар сони эмас, балки 1-2-3-4-5 таълим йўналиши қилиб танлаган барча абитуриентлар аралаш келтирилган.

Ҳўш, сиз топширган таълим йўналишларида аҳвол қандай? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Афсус! Минглаб мактаб битирувчилари ОТМга ҳужжат топшира олмаслиги мумкин...

платформа.уз каналидаги ушбу мурожаатда қўйидагилар баён этилган:

"Мен каби кўплаб мактаб битирувчилари олий ўқув юртларига ҳужжат топшира олмаяпти.

Яъни паспорт олганмиз, лекин базада кўринмаяпти. Онлайн тарзда ҳужжат топшира олмаяпман. Қамаши тумани паспорт столига шу масалани ҳал қилиб беринглар, деб бир ойдан буён қатнайман.

Паспорт столида ишлайдиган Сардор исмли ходимнинг айтишича, биргина Қамаши туманида 564 нафар битирувчининг паспорти базага киритилмаган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази ходимлари бир ойдан буён ўзларига карантин эълон қилганмиш. Улар базани очиб бермаса, паспорт столидагиларнинг қўлидан ҳеч иш келмасмиш.

Яна паспорт столидаги Сардор аканинг айтишича, айни пайтда бундай сарсон бўлаётган мактаб битирувчилари фақат Қамашида эмас экан! Бутун республикада шундай сарсонгарчилик эмиш.

Унинг гапидан тушундимки, айни пайтда минг-минглаб тенгдошларим ҳам имтиҳонларга тайёрланиш ўрнига 20-30 кундан буён паспорт столлари эшигида сарғайиб ўтиришибди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази жуда ёпиқ ташкилот шекилли? Қамаши паспорт столидан ушбу ташкилот телефон номерини беришди -- 71235-44-23. Ҳар қанча телефон қилсак ҳам, улар кўтаришмаяпти.

Ҳадемай, яъни 20 июлда ОТМларга ҳужжат топшириш муддати тугайди. Жуда оз муддат қолди. Агар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази, Халқ таълими вазирлиги ёки ИИВ муаммомизни тезкорлик билан ҳал қилиб бермаса, мен каби кўплаб тенгдошларим қайсидир бюрократ ташкилотнинг касри сабаб талаба бўлолмай қолиши мумкин...

Умид қиламанки, ушбу мурожаатим мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди 🙏🙏. Телефон рақамим: (99) 941-70-46.

Асила БЕРДИНАЗАРОВА.
Қамаши тумани."

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Огоҳ бўлинг: Уддабурон абитуриентлар!

Айтишларича, ҳозирги кунга қадар Давлат тест маркази томонидан 5000 дан зиёд чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги (миллий сертификат, IELTS ва ҳоказо) сертификатлар текширувдан ўтди.

Текшириш жараёнида кўплаб қалбаки сертификатлар аниқланган.

Ҳулоса қиладиган бўлсак, сертификатларни қалбакилаштирган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди ва уларга қонунда белгиланган чора кўрилади.

Қалбаки сертификат билан ҳам максимал балл олиш мумкин деган ўй ҳаёллар орқасидан олий таълим муассасаларига кириш тест синовларидан четлатилишингиз мумкинлигини унутмаслигингизни сўраймиз.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
12-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.1 MB
❗2 кунда 100 минг абитуриент рўйхатан ўтди. Умумий абитуриентлар сони эса 800.000 дан ошиб кетди

12-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 802 931 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 378 512 нафар (47,14 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 483 265 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 304 615 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 15 051 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 705 499 нафар;
👉 Рус тили – 75 405 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 20 206 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 1 821 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 44 220 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 36 172 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 31 612 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 30 419 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 30 115 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ!

Тошкент давлат педагогика университетининг "педагогика ва психология" таълим йўналишининг (ўзбек тили) сиртқи таълим шаклида 1 ўрин учун 417 нафар абитуриент давогарлик қилмоқда!

Қабул тугашига ҳали 8 кун бор яна. Кўпчилик абитуриентлар ҳамон кутишмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈