Davlat Test Markazi
65.9K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
Айрим тоифадаги абитуриентлар ҳужжат торшира олишмаяпти!

Рихсибой Зияев томонидан келган мурожаатда қуйидаги фикрлар келтирилган:

"Тошкент вилояти Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғида жойлашган ИИБ қошидаги 2- Тошкент Академик Лицейи ДТМ abitur.dtm.uz сайти базасида чиқмаяпти.

Битирувчилар дипломларини олиб бўлишган. Биронта ОТМга топширай деса битирган лицейи рўйхатида чиқмаяпти. Қабул тугашига ҳам мана атиги 8 кун қолди."

Давлат тест маркази расмийларидан бу масалада ёрдам сўраймиз!

Сиз ҳам шу сингари ҳолатлардан хабардор бўлсангиз изоҳларда қолдиришингизни сўраймиз.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Имтиёзлар фақат биринчи таълим йўналишига ўтадими?

Савол: Имтиёзлар фақат биринчи таълим йўналишига ўтар экан. Мендаги IELTS сертификат ҳам фақат биринчи йўналишимга ўтадими шунда?

✅ Йўқ. Чет тили блокидан максимал балл берадиган сертификатга эга абитуриентлар барча танлаган таълим йўналишлари бўйича имтиёзга эга.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
🔥 БОРМА-А-А, КУЯСАН!

Қорақалпоғистон тиббиёт институтини танлаётган абитуриентлар кун сайин ортиб бормоқда. 1 ўрин учун рақобат қўйидагича:

👉 Даволаш иши: 1 ўринга 384 нафар талабгор

👉 Стоматология: 1 ўринга 207 нафар талабгор

👉 Педиатрия иши: 1 ўринга 200 нафар талабгор

Эслатиб ўтамиз, бу ерда айнан биринчи таълим йўналиши сифатида танлаган абитуриентлар сони эмас, балки 1-2-3-4-5 таълим йўналиши қилиб танлаган барча абитуриентлар аралаш келтирилган.

Ҳўш, сиз топширган таълим йўналишларида аҳвол қандай? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Афсус! Минглаб мактаб битирувчилари ОТМга ҳужжат топшира олмаслиги мумкин...

платформа.уз каналидаги ушбу мурожаатда қўйидагилар баён этилган:

"Мен каби кўплаб мактаб битирувчилари олий ўқув юртларига ҳужжат топшира олмаяпти.

Яъни паспорт олганмиз, лекин базада кўринмаяпти. Онлайн тарзда ҳужжат топшира олмаяпман. Қамаши тумани паспорт столига шу масалани ҳал қилиб беринглар, деб бир ойдан буён қатнайман.

Паспорт столида ишлайдиган Сардор исмли ходимнинг айтишича, биргина Қамаши туманида 564 нафар битирувчининг паспорти базага киритилмаган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази ходимлари бир ойдан буён ўзларига карантин эълон қилганмиш. Улар базани очиб бермаса, паспорт столидагиларнинг қўлидан ҳеч иш келмасмиш.

Яна паспорт столидаги Сардор аканинг айтишича, айни пайтда бундай сарсон бўлаётган мактаб битирувчилари фақат Қамашида эмас экан! Бутун республикада шундай сарсонгарчилик эмиш.

Унинг гапидан тушундимки, айни пайтда минг-минглаб тенгдошларим ҳам имтиҳонларга тайёрланиш ўрнига 20-30 кундан буён паспорт столлари эшигида сарғайиб ўтиришибди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази жуда ёпиқ ташкилот шекилли? Қамаши паспорт столидан ушбу ташкилот телефон номерини беришди -- 71235-44-23. Ҳар қанча телефон қилсак ҳам, улар кўтаришмаяпти.

Ҳадемай, яъни 20 июлда ОТМларга ҳужжат топшириш муддати тугайди. Жуда оз муддат қолди. Агар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази, Халқ таълими вазирлиги ёки ИИВ муаммомизни тезкорлик билан ҳал қилиб бермаса, мен каби кўплаб тенгдошларим қайсидир бюрократ ташкилотнинг касри сабаб талаба бўлолмай қолиши мумкин...

Умид қиламанки, ушбу мурожаатим мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди 🙏🙏. Телефон рақамим: (99) 941-70-46.

Асила БЕРДИНАЗАРОВА.
Қамаши тумани."

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Огоҳ бўлинг: Уддабурон абитуриентлар!

Айтишларича, ҳозирги кунга қадар Давлат тест маркази томонидан 5000 дан зиёд чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги (миллий сертификат, IELTS ва ҳоказо) сертификатлар текширувдан ўтди.

Текшириш жараёнида кўплаб қалбаки сертификатлар аниқланган.

Ҳулоса қиладиган бўлсак, сертификатларни қалбакилаштирган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди ва уларга қонунда белгиланган чора кўрилади.

Қалбаки сертификат билан ҳам максимал балл олиш мумкин деган ўй ҳаёллар орқасидан олий таълим муассасаларига кириш тест синовларидан четлатилишингиз мумкинлигини унутмаслигингизни сўраймиз.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
12-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.1 MB
❗2 кунда 100 минг абитуриент рўйхатан ўтди. Умумий абитуриентлар сони эса 800.000 дан ошиб кетди

12-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 802 931 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 378 512 нафар (47,14 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 483 265 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 304 615 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 15 051 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 705 499 нафар;
👉 Рус тили – 75 405 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 20 206 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 1 821 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 44 220 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 36 172 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 31 612 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 30 419 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 30 115 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ!

Тошкент давлат педагогика университетининг "педагогика ва психология" таълим йўналишининг (ўзбек тили) сиртқи таълим шаклида 1 ўрин учун 417 нафар абитуриент давогарлик қилмоқда!

Қабул тугашига ҳали 8 кун бор яна. Кўпчилик абитуриентлар ҳамон кутишмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Карантин чоралари кучайтирилгани сабаб академик лицейларда саралаш имтиҳонлари қолдирилди

Махсус комиссия қарорига мувофиқ, карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 23-мартдаги  212-сонли “Aкадемик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10-июлдан 25-июлга қадар ўтказилиши белгиланган эди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Ҳурматли абитуриентлар!

Паспорт маълумотларини олишда узилишлар бўлаётганлиги сабабли 2020-йил 13-июл куни 12:00 га қадар абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими (abitur.dtm.uz сайти)да вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡ШОШИЛИНЧ! Чет тилидан сертификати бор абитуриентлар 18-июлга қадар рўйхатдан ўтишлари сўралмоқда!

Маълумки, чет тилларидан сертификатга эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда сертификат маълумотларини тизимга киритади. Ҳозирда мазкур маълумотлар асосида Давлат тест маркази томонидан сертификатларнинг ҳақиқийлиги текширилмоқда ва уларга 3 хил статус берилмоқда:

ℹ️ Сертификат дастурга киритилганда – “Текширилмоқда”.

✅ Сертификатнинг ҳақиқийлиги ва имтиёз бериш учун талабга жавоб бериши аниқланганда – “Тасдиқланди”.

❌ Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаса ёки имтиёз бериш учун талабга жавоб бермаса – “Тасдиқланмади”.

Бунда, сертификати тасдиқланмаган абитуриентларда, сертификат нима учун тасдиқланмаганлигининг сабаби ҳам келтирилади.

Ҳозирги кунга қадар Давлат тест маркази томонидан 6 000 дан зиёд сертификатлар текширилди ва 450 дан ортиқ сертификатлар талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

Сертификатларни текшириш маълум вақт олишини инобатга олган ҳолда, ДТМ чет тили сертификатига эга абитуриентлардан сертификатларини 18-июлга қадар киритишларини сўрамоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Сўхлик ёшлар учун ажратилган 500та ўрин қандай тақсимланади?

KUN.UZ таҳририятига Фарғона вилояти Сўх туманида яшовчи абитуриентдан мурожаат келиб тушди.

«Ассалому алайкум. Президент қарори билан бу йил Фарғона вилояти Сўх тумани ёшларига ОТМга кириш учун 500та ўрин ажратилди. Шу қарор ижроси бўйича маълумот олишда ёрдам берсангиз. Ўринлар қайси тартибда ажратилади ва қайси йўналишлар учун амал қилади? Ўзи умуман, бу ўринлар ростан бериладими?
Жавоб учун олдиндан раҳмат
», деб ёзади Саҳобиддин исмли муштарий.

Мурожаат бўйича Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов билан боғланилди. У масалага қуйидагича изоҳ берди.

«Бу – президент тасдиқлаб берган ўрин ва у ўзгармайди.
Бу жараённинг тартиби шундай бўладики, ўқишга кириш учун 3 минг сўхлик ҳужжат топшириши ҳам мумкин, 10 минг сўхлик ҳам. Улар республикадаги исталган ОТМга ҳужжат топшириши мумкин. Биз эса натижаларга қараб энг юқори балл олган 500 нафар абитуриентни танлаб оламиз.

Ҳаммаси белгиланган квота қоидалари бўйича. Биз буни тавсияномаси бор деб тушунамиз, улар ўқишга киради.

Менимча, кўпчилик сўхлик ёшлар тожик тилли ўқишларга топшириши ҳам мумкин. Чунки улар тожик тилида ўқиган. Хабарингиз бор, бизда бу йилдан тожик тилидаги йўналишлар ҳам очиляпти. Лекин улар ўзбек тилида тест топширса ҳам ҳисобланаверади.
Бу бўйича Давлат қабул комиссиясининг яна қўшимча тартиблари чиқиши мумкин. Лекин ўринлар сони ўзгармайди».

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
ДТМ РAСМИЙ БAЁНОТ БЕРДИ

"...Кейинги кунларда янги паспорт олган абитуриентлар томонидан Давлат тест марказига паспорт маълумотларини киритишда муаммо бўлаётганлигига доир, хусусан, паспорт маълумотлари, серия ва рақамлари автоматик равишда чиқмаётганлиги тўғрисида мурожаатлар бўлиб турибди. Бундай ҳолатлар ҳақида турли интернет нашрларида маълумотлар эълон қилинмоқда.

Ҳурматли дастур фойдаланувчилари!

Масалани ҳал этиш ўзининг ваколатига кирмаса-да ва ҳолатга бефарқ эмаслиги, паспорт маълумотлари дастурда автоматик тарзда юкланиши таъминланганлигини ҳисобга олиб, Давлат тест маркази томонидан масала моҳияти ва уни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат органларига, жумладан, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига расмий хат орқали мурожаат қилинди.

Ўз навбатида қайд этиш керакки, Давлат тест маркази ушбу муаммога учраётган абитуриентлар ҳақ-ҳуқуқининг тўла тан олиниши, эътироф этилиши ва таъминланиши тарафдоридир ҳамда ваколатли органлар томонидан ушбу масала тезкорлик билан ижобий ҳал этилишига умид билдиради."

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Ректорлар коррупциядан огоҳ бўлишга чақиришмоқда!

Лазиз Тўйчиев, Тошкент тиббиёт академияси ректори:

- Ҳозирда ОТМларга ўқишга кириш учун қабул квоталарининг ошганлиги, абитуриентнинг масофадан туриб ҳужжат топшириши, бир вақтнинг ўзида бешта олийгоҳни танлаши, кириш имтиҳонлари учун вилоятларда ташкил қилинган жойлардан туриб тест топшириши учун шароитларни яратилишини қатор коррупцион ҳолатларни бартараф этишга ёрдам бермоқда.

Қолаверса, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг махсус буйруғига биноан, қабул имтиҳонлари республикамизнинг бошқа ОТМ профессор-ўқитувчилари таркибидан тузилган махсус комиссия аъзолари томонидан қабул қилинади ва академиянинг профессор-ўқитувчилари бу жараёнда иштирок этмайди.

Шундай экан, сохта фирибгарларга ишониб, ўзингизнинг ҳаётингизни ва фарзандингиз келажагини хатарга қўйманг! Агар сиз фарзандингизни Тошкент тиббиёт академиясида ўқитмоқчи бўлсангиз, фақат унинг иқтидори ва қобилиятига ишонинг.

Адилбай Есимбетов, СамВМИ Нукус филиали директори:

- Йиллар давомида ҳар бир соҳа тараққиётига болта уриб келаётган коррупция балосини ҳамон тўлиқ бартараф қилмаганимиз аччиқ ҳақиқат. Бугун эса олий таълим соҳасидаги қабул жараёнларига ҳам суқулиб кириб, ўз соясини солишга уринаётганлиги албатта бизни сергак бўлишга чақиради.

Фарзандининг келажагини ўйлайдиган ҳар қандай ота-она унинг пок йўл билан таълим олишига тилакдош бўлади. Беғубор орзулар қанотидаги ёшларни ўзларининг бемаъни ўйлари билан безовта қилишга уринаётган қўш-тирноқ ичидаги уддабуронларга асло эътибор берманг.

ОТМлардаги қабул жараёнларида ҳеч қандай қонунбузилишига йўл қўйилмайди. Фарзандингиз ўқишга киришда ва ундан кейинги жараёнда ҳам коррупция ботқоғига ботмаслиги қайсидир маънода сизга ҳам боғлиқ эканлигини эсда сақланг!

Алишер Усманқулов, Жиззах политехника институти ректори:

- Узоқ ва яқин ўтмишимиздан маълумки, порахўрлик миллатимиз, давлатимиз тараққиёти учун энг катта тўсиқдир. Айниқса, олий таълим даргоҳларига кириш тестларига бу иллатнинг аралашуви кадрлар сифатига, таълим даражасига жиддий путур етказди. Ҳаммамиз бундан етарлича хулоса чиқаришимиз лозим.

Кечаги аччиқ сабоқлар эртанги ширин меваларга замин бўлмоғи лозим. Умид қиламанки, олий таълим даргоҳимизга қабул, тест ва таълим жараёнларида фақатгина билимига ишонган, виждонли ва илмга чанқоқ йигит-қизлар талаба бўлиб қадам босадилар.

Азиз ёшлар, билим ва ўзига ишонч – коррупцияга қарши Сизнинг қуролингиз бўлсин!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
13-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 865 минг нафардан ошди

13-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 865 153 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 397 373 нафар (45,93 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 514 904 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 333 492 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 16 757 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 760 314 нафар;
👉 Рус тили – 80 685 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 22 219 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 1 935 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 47 037 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 38 238 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 33 998 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 32 536 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 32 077 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Хорижда қолиб кетган абитуриентлар имтиҳонлар бошланишидан камида уч ҳафта аввал қайтиб келиши керак

Ҳозирда хорижда бўлиб турган, 2020/21 ўқув йили учун қабулга онлайн ҳужжат топширган абитуриентлар кириш имтиҳонларига камида 3 ҳафта қолганда Ўзбекистонга қайтиши керак, деб маълум қилинди 25 июнь куни АОКАда ўтказилган брифингда.

Улар карантин талабларини тўлиқ бажарганларидан сўнг, Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлиги тақдим этган хулосалари асосида тест синовларига киритилади.
Мазкур тартиб юзасидан Давлат тест марказининг Kun.uz'га берган изоҳига кўра, абитуриент имтиҳонгача уч ҳафта бўлган муддатда Ўзбекистонга қайта олмаса ёки карантинда сақланган вақтида унда вирус аниқланса, кириш имтиҳонларида иштирок эта олмайди.

Иситмаси бор абитуриентлар тестга киритилмайди. Улардан қачон имтиҳон олиниши маълум қилинди

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
​​Тўловим амалга оширилганини қандай билсам бўлади?

Aбитуриентлар abitur.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтганларидан сўнг, “Aбитуриент қайд варақаси” шаклланади.

Қайд варақасининг қуйи қисмида базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида (111.500 сўм) тўловни амалга ошириш учун инвойс ҳосил бўлади.

Инвойснинг қуйи қисмида онлайн тўлов тизимлари орқали тўловни амалга ошириш учун ҳаволалар жойлашган бўлиб, улар орқали тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Умуман олганда тўловни Click, Payme, UPAY, Paynet каби электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.

Тўловни амалга оширган абитуриентлар тўлов муваффақиятли амалга оширилганини “Шахсий кабинет”ларидан “Қабул-2020” бўлимига кириб билиб олишлари мумкин.

✅ Бунда, уларнинг қайд варақасининг қуйи қисмидаги инвойс ўрнида “Тўловингиз муваффақиятли амалга оширилди!” деган хабар чиқади.

Изоҳ: Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар рўйхатдан ўтганида уларга инвойс шакллантирилмайди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижодий имтиҳони бор йўналишларни танлаганда ҳам 5та йўналишга ҳужжат топшириш мумкинми?

Журналистика ва архитектура мисолида батафсил маълумот.


👉 @xushnudbek 👈
Миллий матбуот марказида онлайн матбуот анжумани

2020-йил 14-июл куни соат 17:00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Фуқаролик паспорти: 2020-2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига онлайн рўйхатдан ўтиш муаммолари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази ва Давлат тест маркази мутахассислари иштирок этадилар.

Матбуот анжумани UzReport ТВ телеканалаи орқали жонли эфирга узатилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Aбитуриент янги паспорт олиш учун расмга тушишни 10 кунлаб кутмайди

Бугун соат 17:00дан Миллий матбуот марказида  “Фуқаролик паспорти: 2020/2021 йилда ОТМларга онлайн ҳужжат топшириш муаммолари” мавзусида анжуман бўлиб ўтмоқда. 

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси электрон ахборот тизимлари бошқармаси бошлиғи Фазлиддин Усмонов қуйидаги маълумотларни келтириб ўтди.

- Aбитуриентнинг паспорт йўқолган бўлса туман ички ишлар бўлимларига мурожаат қилишлари керак. Сўнг ишбу фуқарога расмли Шакл-3 кўринишидаги формага шахснинг йўқотилган паспорт серияси рақами ва шахсий рақамларини қўшиб тайёрлаб берамиз.

Aбитуриент янги паспорт олиш учун расмга тушишни 10 кунлаб кутмайди.  

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
14-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
⚡Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 900.000 дан ошди. Эртанги мўлжал 1 млн!

14-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 938 952 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 418 558 нафар (44,58 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 551 257 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 368 916 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 18 779 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 825 036 нафар;
👉 Рус тили – 87 071 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 24 787 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 2 058 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 50 434 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 40 656 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 36 981 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 34 922 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 34 452 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВОЛ: Айни вақтгача 900 мингта абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. Бу кўрсатгич аввалги йилларга солиштирганда шу даврга нисбатан тенг кўрсатгичми, камми ё кўпми?
Саволга Давлат тест маркази юридик бўлим бошлиғи Гулжаҳон Мадраҳимова жавоб берди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈