Davlat Test Markazi
65.6K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижодий имтиҳони бор йўналишларни танлаганда ҳам 5та йўналишга ҳужжат топшириш мумкинми?

Журналистика ва архитектура мисолида батафсил маълумот.


👉 @xushnudbek 👈
Миллий матбуот марказида онлайн матбуот анжумани

2020-йил 14-июл куни соат 17:00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Фуқаролик паспорти: 2020-2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига онлайн рўйхатдан ўтиш муаммолари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази ва Давлат тест маркази мутахассислари иштирок этадилар.

Матбуот анжумани UzReport ТВ телеканалаи орқали жонли эфирга узатилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Aбитуриент янги паспорт олиш учун расмга тушишни 10 кунлаб кутмайди

Бугун соат 17:00дан Миллий матбуот марказида  “Фуқаролик паспорти: 2020/2021 йилда ОТМларга онлайн ҳужжат топшириш муаммолари” мавзусида анжуман бўлиб ўтмоқда. 

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси электрон ахборот тизимлари бошқармаси бошлиғи Фазлиддин Усмонов қуйидаги маълумотларни келтириб ўтди.

- Aбитуриентнинг паспорт йўқолган бўлса туман ички ишлар бўлимларига мурожаат қилишлари керак. Сўнг ишбу фуқарога расмли Шакл-3 кўринишидаги формага шахснинг йўқотилган паспорт серияси рақами ва шахсий рақамларини қўшиб тайёрлаб берамиз.

Aбитуриент янги паспорт олиш учун расмга тушишни 10 кунлаб кутмайди.  

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
14-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
⚡Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 900.000 дан ошди. Эртанги мўлжал 1 млн!

14-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 938 952 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 418 558 нафар (44,58 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 551 257 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 368 916 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 18 779 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 825 036 нафар;
👉 Рус тили – 87 071 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 24 787 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 2 058 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 50 434 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 40 656 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 36 981 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 34 922 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 34 452 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВОЛ: Айни вақтгача 900 мингта абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. Бу кўрсатгич аввалги йилларга солиштирганда шу даврга нисбатан тенг кўрсатгичми, камми ё кўпми?
Саволга Давлат тест маркази юридик бўлим бошлиғи Гулжаҳон Мадраҳимова жавоб берди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Нимага ота-она репетитор топиб, боласини олий таълимга киритяптию, нимага давлат шунча пул сарфласа-да, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳам олий таълимга кирмаяпти?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡Ажойиб! Telegram орқали қабул статистикасини кўриш мумкин бўлган ақлли бот яратилди!

Абитуриентлар эндиликда qabul.dtm.uz сайтига кирмасдан, тўғридан-тўғри @Oliygohbot Telegram боти орқали қабул статистикасини бемалол кузатиб боришлари мумкин.

Кўпчиликнинг хабари бор, баъзан интернет тезлиги ёҳуд бошқа сабабларга кўра сайт орқали статистикани аниқлашнинг имкони бўлмайди. Энди сизда бу каби муаммолар бўлмаслиги аниқ. Ботдан фойдаланишни билиб олсангиз бас!

Эслатиб ўтамиз, ушбу ақлли ботнинг маълумотлар базаси ҳар дақиқада янгиланиб боради!

Ҳозироқ синаб кўринг!
👉
@Oliygohbot
Айрим ҳудудларда эпидемиологик вазият яхшиланмаса ўша ҳудудда тест топшириш кунлари кейинга сурилиши мумкин!

“Агар айрим ҳудудларда эпидемиологик вазият яхшиланмаса ўша ҳудудда тест топшириш кунлари яна ортга сурилиши мумкин. Мақсад тезгина тестларни ўтказиб олиб, 1 сентябрдан ўқишни бошлаш эмас. Асосий мақсад абитуриентларнинг саломатлигини хавф остига қолдирмаслик бўлади”.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Талабалар ёзги "перевод"и қачон бошланади? Кечикиши мумкинми?

— ВМ 393-сонли қарори (20.06.2017й) билан тасдиқланган низомга биноан, бугундан, яъни 15 июлдан талабалар ўқишини кўчириш (перевод) учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланиши керак. Афсуски на вазирлик ва на мутасаддилар томонидан расмий хабар берилгани йўқ. Катта эҳтимол билан онлайн қабул бўлиши ёҳуд кейинроққа сурилиши ҳам мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вакили берган маълумотга кўра, ушбу онлайн платформа деярли тайёр, тез орада бу ҳақида расман маълум қилишади.

Кун ҳали олдинда. Соат 23:59 бўлгунча жимгина кутамиз!

👉 Бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Энди ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар уйидан туриб веб-платформа орқали ариза топшириши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15-июлдан 5-августга қадар амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан хабар беришларича ўқишини кўчирмоқчи бўлган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида вазирликнинг www.transfer.edu.uz электрон платформа тайёрланган.

Тизим ҳозирча тест режимида. Тизим 15.00. дан бошлаб тўлақонли ишлайди.

Шу пайтгача Республиканинг 14 та ҳудудларида ташкил этилган Ишчи гуруҳларида фуқаролар аризалари қабул қилинар эди. Энди ўқишини кўчирмоқчи бўлган фуқаролар уйидан туриб веб-платформа орқали ариза топшириши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Бугун Давлат тест маркази иштирокида яна брифинг бўлади

✅ Бугун, 2020-йил 15-июл куни соат 14:00 да AОКA ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

Брифингда 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоблар берилади.

Брифинг УзРепорт ТВ телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Aбитуриентлар ҳозирда битирганлик ҳақида дипломни қўлга олганлари йўқ. Бу ҳужжат топшириш учун тўсқинлик қилмоқда. Aгар 20 июльга қадар диплом ололмаса нима бўлади?

Давлат тест маркази масъул вакили Диёрбек Қўчқоров иштирокидаги брифингда жавоб берилди

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Мен IELTSдан 4 балл олганман, имтиёз сифатида фойдалансам бўладими?

Давлат тест маркази масъул вакили Диёрбек Қўчқоров иштирокидаги брифингда жавоб берилди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 млн дан ошди. Қабул тугашига яна 5 кун бор!

2020-2021-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олишда 7 хоналик рақам забт этилди. Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 000 000 дан ошди, дея ДТМ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, ҳозирга қадар рўйхатга олишда 13 ёшдан тортиб, хаттоки 95 ёшгача бўлган абитуриентлар қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш 20-июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Аввал айтилганидек, жорий йилда 1 млн 270 минг нафардан ортиқ абитуриентлар рўйхатдан ўтиши кутилмоқда.

Афтидан кейинги 5 кун ичидаги рақамлар кутилгандан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол. 6 июль куни онлайн ҳужжат топширдим. Тўловни 7 июль куни амалга оширдим. Рўйхатга олинган ёки олинмаганимни қандай билсам бўлади?

Давлат тест маркази масъул вакили Диёрбек Қўчқоров иштирокидаги брифингда жавоб берилди

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
15-июлача-davlattestmarkazi.pdf
1.1 MB
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 млн нафардан ошиб кетди!

15-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 011 660 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 438 486 нафар (43,34 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 586 612 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 404 111 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 20 937 нафар.

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 888 519 нафар;
👉 Рус тили – 93 544 нафар;
👉 Қорақалпоқ тили – 27 420 нафар;
👉 Бошқа тиллар – 2 177 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 53 700 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 43 014 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 39 750 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 37 263 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети - 36 665 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡CEFR ​​натижалари эълон қилинди

✅ 2020-йил 7-9-июл кунлари ўтказилган Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари натижалари эълон қилинди.

Тест натижаларини dtm.uz сайтида (https://dtm.uz/page/cefr) “Шахсий кабинет”га кириш орқали аниқлаш мумкин.

Aпеллация учун аризалар, натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни давомида қабул қилинади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
📈 Энг талабгор йўналиш ёҳуд 1 ўрин учун 546 нафар абитуриент.

@Oliygohbot Telegram ботининг сўнгги маълумотларига кўра, Тошкент давлат педагогика университетининг "педагогика ва психология" таълим йўналишининг (ўзбек тили) сиртқи таълим шаклида 1 ўрин учун 546 нафар абитуриент давогарлик қилмоқда.

3 кун аввал бу рақам 417 кишини кўрсатган эди! Рақамлар соат сайин ортиб бормоқда. @Oliygohbot орқали бошқа йўналишларни ҳам ҳудди шу тарзда кузатиб бориш мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
elektron-diplom-davlattestmarkazi.pdf
212.9 KB
⚡Дипломи ҳали берилмаганлиги сабаб магистратурага ҳужжат топшира олмаётган битирувчилар диққатига!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасасаларини 2019/2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди.

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:

👉 diplom.edu.uz (https://diplom.edu.uz/check) веб-сайтига киринг. Экранингиздаги пайдо бўлган саҳифанинг «JShShIR» қисмида паспортингиздаги тегишли маълумотни киритинг ва «Tekshirish» тугмачасини босинг.

👉 Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этади. Агарда мазкур саҳифанинг «Diplom raqami» қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, «Diplom nusxasini ko’chirib olish» тугмачасини босинг.

⚠ Мабодо, «Diplom raqami» қисмида маълумотлар акс этмаса, ўзингиз тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилинг.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
ДТМ томонидан чоп этилган "Ахборотнома" журналининг 2017-2018 йиллардаги барча сонларини юклаб олинг, марҳамат:

1.Aхборотнома 2017 № 1
2.Aхборотнома 2017 № 2
3.Aхборотнома 2017 № 3
4.Aхборотнома 2017 № 4
5.Aхборотнома 2018 № 1
6.Aхборотнома 2018 2/1 (махсус сон)
7.Aхборотнома 2018 № 3
8.Aхборотнома 2018 2/2 (махсус сон)

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ОТМ 2019-2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълумот берди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈