Davlat Test Markazi
65.9K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
​​Нега ДТМ рўйхатдан ўтган имтиёзли абитуриентлар ҳақидаги статистикани эълон қилмаяпти?

Абитуриентлардан аризалар қабул қилинаётган qabul.dtm.uz сайтида қабул режаси, қайси йўналишга қанча абитуриент топширгани ва танлов кўрсаткичига оид статистик рақамлар бериб борилмоқда. Аммо қайси йўналишга қанча имтиёзли абитуриент ҳужжат топширгани ҳақида маълумот олиш имконсиз.

«Имтиёзлилар ўзлари учун ажратилган квоталарга қанча абитуриент ҳужжат топширганини била олмасдан, кўр-кўрона ҳужжат топширяпти. Ўтган йили ҳам шундай бўлгани сабабли айрим ОТМларга керагидан кўп, айримларига эса анча кам имтиёзли абитуриент ҳужжат топширган ҳоллар ҳам бўлган», – дейилади мурожаатчиларнинг бирида.

ДТМ вакили изоҳи

Kun.uz мухбири масала юзасидан Давлат тест маркази матбуот хизмати ходими Жамшидбек Одилов билан боғланди. Унинг айтишича, ҳужжат топширган ҳар бир абитуриентнинг маълумоти текшириб чиқилади. Агар унда қайсидир турдаги имтиёз бўлса, ўша имтиёзнинг ҳақиқийлиги текширувдан ўтказилади.

«Бу маълум вақт ичида амалга ошириладиган жараён. Шунинг учун қанча абитуриентнинг имтиёзга эга экани ҳақида автоматик тарзда маълумот бера олмаймиз. Масалан, чет тили сертификатига эга абитуриентлар ҳам имтиёзли ҳисобланади. Улар тақдим этган тил сертификати ҳам текширилади ва ҳақиқий эмас деб топилганлари ҳам кўп бўлади. 13 июль ҳолатига кўра, абитуриентлар тақдим этган 6 мингдан ортиқ сертификатлар текширилган ва 450дан ортиғи ҳақиқий эмас деб топилган», – дея изоҳ берди Жамшидбек Одилов.

ДТМ ходими бошқа имтиёзлар ҳам худди шундай тарзда текширилишини, агар зарур бўлса, вазирлик ва идоралардан маълумотлар аниқлаштирилишини айтди.
«Мисол учун, ногиронлиги бор шахслар ҳақидаги маълумотлар рўйхатдан ўтиш якунланганидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади ва вазирлик томонидан маълумотлар текширилиб, тасдиқланади. Бу жараёнда айрим абитуриентларнинг маълумотлари ўз тасдиғини топмайди.

Навоий вилоятининг олис чўл туманларида камида 3 йилдан буён истиқомат қилаётган абитуриентларнинг маълумотлари Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан текширилиб, тасдиқланади.

Имтиёзлардан яна бири: тавсияномага эга хотин-қизлар ҳақида электрон маълумотлар эса айни пайтда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан шакллантирилмоқда ва якуний рўйхат 20 июлгача тақдим этилади», – деди у.

Эслатиб ўтамиз, аризалар қабули 20 июлгача давом этади. Қабул-2020 статистикаларини @Oliygohbot Telegram боти ёрдамида ҳам кузатиб бориш мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имтиҳонлар онлайн бўлмайди

Aгар карантин ҳолатлари ёмонлашиб борса ёки стабил ҳолатга ўтган тақдирда ҳам имтиҳонлар яна чўзилиши мумкинми?

Кўпчилик абитуриентлар орасида имтиҳонлар сентябр ойида бўлиб ўтаркан деган миш-мишлар авжига чиқмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимида тақсимоти белгиланди

Рўйхатда Фарғона давлат университетидан тортиб, Тошкент давлат юридик университети ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академиясигача олийгоҳлар келтирилган.

Сўҳлик абитуриентларнинг даври келди!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
18-июнгача-davlattestmarkazi.pdf
1.1 MB
📈 1.3 млн нафарга яқинлашиб қолди

18-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 262 551 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 498 377 нафар (39,47 %).

Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 64 723 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 50 818 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 49 541 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 44 791 нафар;
👉 Термиз давлат университети - 44 505 нафар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​ТЕСТГА КИРИШ ОЛДИ АБИТУРИЕНТЛАРГА БЕПУЛ ЯНГИ ТИББИЙ ҚЎЛҚОП ВА НИҚОБ БЕРИЛАДИ!

ДТМ абитуриентларнинг соғлиғи биринчи ўринда туришини айтиб, буни имконлари борича таъминлашга ҳаракат қилишларини айтишмоқда.

2020-йилда ҳам тест синовларини катта сиғимли биноларда видеокузатув остида онлайн транслация қилинган ҳолда ўтказиш режалаштирилган ва ҳозирги кунда жараённи санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан:

👉 тест синови ўтказиладиган ҳудудларга кириш қисмида антисептик воситалар билан жиҳозланган столлар ва бино ичкарисида биринчи тиббий муолажа пункти ташкил этилади;

👉 ҳар бир ҳудуд навбатчи тез тиббий ёрдам машинаси билан таъминланади;

👉 тест синовлари ўтказиладиган бинолар ҳар бир сменадан олдин ва кейин шамоллатилади ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари томонидан дезинфекция қилинади;

👉 бинога киришдан олдин абитуриентлар дезинфекция йўлагидан ўтказилади;

👉 уларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳар бир абитуриент алоҳида янги тиббий қўлқоп ва ниқоб билан таъминланади;

👉 тест синови ўтказиладиган ҳудудга киритишда тана ҳарорати 37°C дан юқорилиги аниқланган абитуриентлар тест синовларига киритилмасдан далолатнома тузилиб, тиббий текширув ўтказиш учун ҳудудга бириктирилган тиббиёт ходимига топширилади;

👉 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тиббий текширувидан ўтказилган ва коронавирус касаллиги аниқланмаган абитуриентлар учун республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг тўртинчи куни тест синовлари ўтказилади.

Расмдаги ҳолат эса, ушалмас орзу!)

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​09-ШАКЛ МАЪЛУМОТНОМА ҚАЙСИ АБИТУРИЕНТЛАРГА КЕРАК?

Паспорт ёшига етмаган, паспорт олишга улгурмаган ҳамда паспортини яқинда олган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган абитуриентлар диққатига!

2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда фуқаролик паспорти олиш ёшига етмаган, фуқаролик паспорти олиш ёшига етган, аммо паспорт олишга улгурмаган абитуриентлар яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилганда ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл маълумотнома бўлиши шарт.

✅ Фуқаролик паспортини яқинда олган, аммо Давлат тест марказининг дастуридан абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган фуқаролар мазкур фуқаролик паспортлари билан яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Мақсадли қабул ўзи нима дегани? Рўйхатдан ўтаётганда қайси бирини танлаш керак?

ДТМ буни қуйидагича изоҳламоқда:

👉 Мақсадли қабулни танламаган абитуриентга мазкур таълим йўналиши бўйича фақат умумий танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

👉 Мақсадли қабулни танлаган абитуриентга эса мазкур таълим йўналишида умумий танловда ҳам иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Мақсадли қабул квоталари:
Тиббиёт
Халқ таълими
Ветеринария

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡​​​​Хушхабар! Академик лицей ўқувчилари кимё бўйича 54-халқаро Менделеев олимпиадасида муваффақият қозонди

2020 йил 13-18 июль кунлари 27 та давлат ўқувчилари ва талабалари ўртасида кимё фанидан 54-халқаро Менделеев олимпиадаси масофавий шаклда ўтказилди, дея Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар жамоалари билан бирга юртимиз академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этди.

Иккита назария турда ўтказилган 54-халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ёшлар муносиб қатнашиб, ғолиблар қаторидан ўрин олди.

Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи ўқувчиси Мирумид Миракбаров халқаро олимпиадада ғалаба қозониб, шу кунга қадар кимё фанидан юртимиз жамоаси қўлга киритган медаллар қаторига 10-олтин медални олиб келди.

Қолаверса, ушбу лицей ўқувчилари Дилшодахон Исаева, Рустам Тўхтабоев ва ТДАУ академик лицей ўқувчиси Собиржон Омоновлар бронза медални қўлга киритишди.

Лицей ўқувчиларига омад тилаймиз. Низомга мувофиқ, ушбу ғолиблар кимё фанидан максимал балл берувчи имтиёз эгаси бўлишади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин 31 августгача узайдими?

Ижтимоий тармоқларда «Карантин 31 августгача узайтирилди» деган ёзув акс этган телевизион лавҳа сурати тарқалмоқда. Ва одамлар буни Ўзбекистонда деб ўйлашяпти.

Аммо ундай эмас. Бу ёзув Озарбайжон ҳақидаги репортаждан олинган ва бу хабарнинг Ўзбекистонга алоқаси йўқ.

Ҳозирча мамлакатимизда карантин узайтирилиш бўйича ҳеч қанақа гап-сўз йўқ, дея блоггер Хушнудбек Худойбердиев ёзмоқда.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Айтишларича, УзЭкспомарказ кўргазма зали госпиталга айлантирилмоқда (kun.uz)

Маълумот учун эслатиб ўтамиз, УзЭкспомарказ павилионларида ДТМ кириш тест синовлари ўтказиладиган 7 та биноси мавжуд эди.

Фото: Эхо Узбекистана

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
19.07.2020.pdf
545.5 KB
📈 1.3 млн нафардан ошиб кетди!

19-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 323 384 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 510 572 нафар (38,58 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 733 951 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 558 124 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 31 309 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 67 405 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 52 300 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 51 733 нафар;
👉 Термиз давлат университети - 46 251 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 46 223 нафар.

Қайси йўналишга неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтганини @Oliygohbot орқали онлайн кузатиш имкони мавжуд!

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Сиз ҳам олдингизми? 19 мингга яқин хотин-қизлар 4 фоизлик қўшимча грант учун тавсиянома олишди

Айтилишича, 10 июлга қадар 32 минг 98 нафар хотин-қизлар тавсиянома олиш мақсадида ҳудудий туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилган.

9 минг 197 нафар мурожаатга ишчи гуруҳлар томонидан шу куннинг ўзида оғзаки тушунтиришлар берилган. 4 минг 272 нафар хотин-қиз томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган мезонларга тўғри келмагани учун уларга рад этилиш асослари кўрсатилган хулосалар юборилган.

Қайд этилишича, 18 минг 628 нафар хотин-қизга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан тегишли тартибда тавсияномалар берилган.

Ҳудудлар кесимида:

👉 Қорақалпоғистон Республикасидан — 1370 нафар;
👉 Андижон вилоятидан — 1418 нафар;
👉 Бухоро вилоятидан — 836 нафар;
👉 Жиззах вилоятидан — 924 нафар;
👉 Навоий вилояидан — 762 нафар;
👉 Наманган вилоятидан 1898 нафар;
👉 Самарқанд вилоятидан 1833 нафар;
👉 Сурхондарё вилоятидан 1681 нафар;
👉 Сирдарё вилоятидан 828 нафар;
👉 Фарғона вилоятидан 1901 нафар;
👉 Тошкент вилоятидан 1142 нафар;
👉 Хоразм вилоятидан 1325 нафар;
👉 Қашқадарё вилоятидан 2027 нафар;
👉 Тошкент шаҳридан 683 нафар хотин-қизга тавсиянома берилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тавсияномалар бакалавриатнинг фақатгина кундузги таълим шакли учун тақдим этилади. Сиртқи ёки кечки таълим шакли учун амал қилмайди.

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡БУГУН ҚАБУЛНИНГ ОХИРГИ КУНИ

Ҳозиргача рўйхатдан ўтган абитуриентлар бугун соат 23.59 га қадар танлаган йўналишларини ўзгартириш имкониятига эга. Ундан кейин ҳечқанақасига бу имкон берилмайди.

Тўловни ҳамон амалга оширмаган абитуриентлар, бугун охирги кун! Эртага ва ундан кейин ўтказилган тўловлар қабул қилинмайди, унутманг!

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Ҳарбий тавсиянома олганларга имтиёзни қўллаш тартиби қандай?

Шу савол билан мурожаат қилаётган кўпчилик учун Хушнудбек Худойбердиев мисол билан қуйидагича тушунтириб ўтди:

"Ҳарбий хизматда бўлиб, Қўмондонликнинг тавсияномасини олган абитуриентлар учун умумий квотанинг 5%и миқдорида қўшимча жой ажратилади. Бунда:

кундузгига - 5179 та;
сиртқига - 1568 та;
кечкига - 251та жой ажратилган.

Квоталар ОТМлар кесимида тақсимланган.

Кўпчилик "йўналишлар кесимида нечта жой борлигини қандай билсак бўлади, ахир рақамлар умумий ОТМ учун берилганку" деб сўрашади.

Йўналишлар кесимида квота бўлинмайди, умумий ОТМ бўйича ҳисобланади. Аммо унақада йўналишлар чалкашиб кетмайдими?

Келинг, Ўзбекистон миллий университети мисолида кўриб чиқамиз.

ЎзМУ учун ҳарбий тавсияномаси борларга жами 165та қўшимча ўрин берилган, шундан 39таси грант, 126таси контракт. Лекин ЎзМУда йўналишлар жуда кўп. Айтайлик, тарих ва иқтисодиёт йўналишига топширган тавсияномалилар қандай қилиб ўзаро куч синашади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун ЎзМУга 3та грант, 7та контрактга, жами 10та жой берилган деб тасаввур қиламиз;

➖ айтайлик ЎзМУга жами 40 нафар ҳарбий тавсияномаси бор абитуриентлар рўйхатдан ўтди;

➖пастдаги 1-расмга қарасангиз, 40 абитуриент турли йўналишларга топширди ва ҳар бири турлича балл тўплади;

➖дастлаб 40 абитуриентнинг баллари ўзаро сараланади;

➖ЎзМУга ҳужжат топширган тавсияномалилар орасида энг юқори балл олган 10 нафар абитуриент қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда алоҳида ранг билан берилган). Демак, уларнинг дастлабки уч нафари грантга, кейинги 7 нафари контрактга олинади;

➖қўшимча квотага кира олмай қолган 30 абитуриент ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди;

➖расмга қарасангиз, имтиёзли квотага кирган 10 нафар абитуриент турли йўналишларни танлаганини кўрасиз. Агар кўпроқ балл тўплаганда бошқа йўналишдагилар кирган бўларди.

Квоталарни йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар учун умумий берилишининг сабаби шунда.

❗️БУ МУҲИМ❗️

Афсуски қабулга оид қарорларнинг бир мантиққа зид жойи ҳам бор. 4-10-ўринда контрактга кирган ҳарбий тавсияномалиларнинг бали умумий квотада бюджетга етиши ҳам мумкин эди.

Масалан, 4-ўринда турган Усмон 141,1 балл тўплаб психология йўналишига контрактга кирди. Аммо умумий квотада бу балл бюджетга етарди деб тасаввур қиламиз. Яъни агар Усмон тавсиянома олмаганда, у психология йўналишига бюджетга кирган бўларди. Лекин имтиёзлиларнинг бали аввал алоҳида ҳисобланиши туфайли у 4 йил контрактда ўқишга мажбур бўлади.

Бошқача айтганда Усмон учун имтиёз фойда бермади, аксинча зарар қилди.

Эҳтимоллар назарияси бўйича шунақа бўлиши мумкин. Қонунчиликдаги ушбу бўшлиқни бартараф этиш, агар имтиёзли абитуриент ўз кучи билан грантга кирса, уни контрактга ўтказмайдиган тизимни йўлга қўйиш керак. Шунда ҳам адолатли, ҳам мантиқий ечим бўлади.

‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа. Қўшимча квота берадиган бошқа имтиёзлар (ногиронлар, хотин-қизлар, ички ишлар ва ҳарбийларнинг фарзандлари) ҳам мана шундай принципда ҳисобланади."

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Йўналишни қандай ўзгартириш мумкин?

Аллақачон рўйхатдан ўтиб бўлган абитуриентлар агар хоҳлашса, фақатгина бугун ДТМ сайтидаги шахсий кабинетига кириб, "Tahrirlash" тугмасини босган ҳолда, танлаган йўналишларини қайта ўзгартиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, қайси йўналишга неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтганини qabul.dtm.uz сайти ҳамда @Oliygohbot Telegram боти орқали кузатиб бориш имконияти бор!

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡Катта эҳтимол билан бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилиш мумкин

Ижодий имтиҳонлар қолдирилиши мумкин, лекин ҳали сўнгги хулоса берилганича йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори Алишер Матёқубов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

— Ҳозирча ўзгариш йўқ, лекин, бугунги жараённи инобатга олган ҳолда бу масала ҳам кўриб чиқилди ва шундай хулоса ҳам қилинди. Бироқ ҳали расман эълон қилингани йўқ. Бундан қўрқмаслик керак. Ўтган йили бизда учта блокдан имтиҳон топширилган эди. Яъни, она-тили адабиёт, иккинчи блок ижодий ва чет-тили эди. Агар ижодий имтиҳон бўлмаса она-тили ва чет-тилидан имтиҳон топширилади. Ҳозир пандемия шароитида ижодий имтиҳоннинг ташкилий жиҳати муаммо туғдираяпти. Менимча, бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилади, – деди Алишер Матёқубов.

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​❗Иккинчи мутахассислик учун қабул бугундан бошланиши керак, аммо...

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида низомга асосан иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.

👉 Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт (шартнома) асосида амалга оширилади.

Қабул комиссияси 2020/2021 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш бўйича олий таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаши керак.

Аммо олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий саҳифаларида бу ҳақда тайинли маълумот мавжуд эмас. Аслида буни тасдиқлаш вазирлик ихтиёрида эмас. Ҳар доимгидек, улар ҳам Давлат комиссияси қарорини кутаётган бўлса ажаб эмас!

Маълумот учун эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу маълумот қабулдан 5 кун кечикиб эълон қилинганди.

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
20-июн-18-00-гача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
📈 1.4 миллион нафардан ошиб кетди. Қабул бугун 23:59 га қадар давом этади!

20-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 452 789 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 530 496 нафар (36,52 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 785 869 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 631 274 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 35 646 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети –73 792 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 56 822 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 56 629 нафар;
👉 Урганч давлат университети – 52 008 нафар;
👉 Термиз давлат университети - 50 660 нафар.

Қайси йўналишга неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтганини @Oliygohbot орқали онлайн кузатиш имкони мавжуд!

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡АКТУАЛ! «Ўзэкспомарказ» бинолари касаллар учун жихозланмоқда. ДТМ имтиҳонлари қолдириладими?

«Ўзэкспомарказ» биносининг 3- ва 4-павильонларида коронавирусга гумон қилинаётган фуқароларни қабул қилиш ҳамда уларга керакли маслаҳатларни бериш, биринчи ёрдамни кўрсатиш ва касаллик даражасига қараб уларни шифохонага йўналтириш мақсадида махсус марказ ташкил этилди. Ушбу марказ 500 ўринга мўлжалланган.

«Бугунги кунда олий таълим муассасасига имтиҳон топшириш истагида бўлган абитуриентлардан саволлар жуда кўплаб берилмоқда. Яъни, бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қай тартибда, қайси муддатда ташкил этилади, деган саволга. Давлат тест маркази ҳамда тест имтиҳонларини ўтказиш бўйича комиссия бу ҳақида ўз хулосасини бергунга қадар шуларни маълум қилмоқчиманки, бугунги кунда Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларига кириш учун бешта объектда 13та бино тайёрланган, бу биноларда 5790та жой тайёрланган. Ушбу жойларда ижтимоий масофани сақланган ҳолда ҳамда уларга киришда дезинфекция туннелларини ўрнатган тарзда жиҳозланади»

Тошкент шаҳар ҳоким ўринбосари. 

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈