Davlat Test Markazi
65.9K subscribers
2.95K photos
1.09K videos
686 files
6.6K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
⚡​​​​Хушхабар! Академик лицей ўқувчилари кимё бўйича 54-халқаро Менделеев олимпиадасида муваффақият қозонди

2020 йил 13-18 июль кунлари 27 та давлат ўқувчилари ва талабалари ўртасида кимё фанидан 54-халқаро Менделеев олимпиадаси масофавий шаклда ўтказилди, дея Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар жамоалари билан бирга юртимиз академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этди.

Иккита назария турда ўтказилган 54-халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ёшлар муносиб қатнашиб, ғолиблар қаторидан ўрин олди.

Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи ўқувчиси Мирумид Миракбаров халқаро олимпиадада ғалаба қозониб, шу кунга қадар кимё фанидан юртимиз жамоаси қўлга киритган медаллар қаторига 10-олтин медални олиб келди.

Қолаверса, ушбу лицей ўқувчилари Дилшодахон Исаева, Рустам Тўхтабоев ва ТДАУ академик лицей ўқувчиси Собиржон Омоновлар бронза медални қўлга киритишди.

Лицей ўқувчиларига омад тилаймиз. Низомга мувофиқ, ушбу ғолиблар кимё фанидан максимал балл берувчи имтиёз эгаси бўлишади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин 31 августгача узайдими?

Ижтимоий тармоқларда «Карантин 31 августгача узайтирилди» деган ёзув акс этган телевизион лавҳа сурати тарқалмоқда. Ва одамлар буни Ўзбекистонда деб ўйлашяпти.

Аммо ундай эмас. Бу ёзув Озарбайжон ҳақидаги репортаждан олинган ва бу хабарнинг Ўзбекистонга алоқаси йўқ.

Ҳозирча мамлакатимизда карантин узайтирилиш бўйича ҳеч қанақа гап-сўз йўқ, дея блоггер Хушнудбек Худойбердиев ёзмоқда.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Айтишларича, УзЭкспомарказ кўргазма зали госпиталга айлантирилмоқда (kun.uz)

Маълумот учун эслатиб ўтамиз, УзЭкспомарказ павилионларида ДТМ кириш тест синовлари ўтказиладиган 7 та биноси мавжуд эди.

Фото: Эхо Узбекистана

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
19.07.2020.pdf
545.5 KB
📈 1.3 млн нафардан ошиб кетди!

19-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 323 384 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 510 572 нафар (38,58 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 733 951 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 558 124 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 31 309 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети – 67 405 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 52 300 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 51 733 нафар;
👉 Термиз давлат университети - 46 251 нафар;
👉 Наманган давлат университети – 46 223 нафар.

Қайси йўналишга неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтганини @Oliygohbot орқали онлайн кузатиш имкони мавжуд!

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Сиз ҳам олдингизми? 19 мингга яқин хотин-қизлар 4 фоизлик қўшимча грант учун тавсиянома олишди

Айтилишича, 10 июлга қадар 32 минг 98 нафар хотин-қизлар тавсиянома олиш мақсадида ҳудудий туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилган.

9 минг 197 нафар мурожаатга ишчи гуруҳлар томонидан шу куннинг ўзида оғзаки тушунтиришлар берилган. 4 минг 272 нафар хотин-қиз томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган мезонларга тўғри келмагани учун уларга рад этилиш асослари кўрсатилган хулосалар юборилган.

Қайд этилишича, 18 минг 628 нафар хотин-қизга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан тегишли тартибда тавсияномалар берилган.

Ҳудудлар кесимида:

👉 Қорақалпоғистон Республикасидан — 1370 нафар;
👉 Андижон вилоятидан — 1418 нафар;
👉 Бухоро вилоятидан — 836 нафар;
👉 Жиззах вилоятидан — 924 нафар;
👉 Навоий вилояидан — 762 нафар;
👉 Наманган вилоятидан 1898 нафар;
👉 Самарқанд вилоятидан 1833 нафар;
👉 Сурхондарё вилоятидан 1681 нафар;
👉 Сирдарё вилоятидан 828 нафар;
👉 Фарғона вилоятидан 1901 нафар;
👉 Тошкент вилоятидан 1142 нафар;
👉 Хоразм вилоятидан 1325 нафар;
👉 Қашқадарё вилоятидан 2027 нафар;
👉 Тошкент шаҳридан 683 нафар хотин-қизга тавсиянома берилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тавсияномалар бакалавриатнинг фақатгина кундузги таълим шакли учун тақдим этилади. Сиртқи ёки кечки таълим шакли учун амал қилмайди.

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡БУГУН ҚАБУЛНИНГ ОХИРГИ КУНИ

Ҳозиргача рўйхатдан ўтган абитуриентлар бугун соат 23.59 га қадар танлаган йўналишларини ўзгартириш имкониятига эга. Ундан кейин ҳечқанақасига бу имкон берилмайди.

Тўловни ҳамон амалга оширмаган абитуриентлар, бугун охирги кун! Эртага ва ундан кейин ўтказилган тўловлар қабул қилинмайди, унутманг!

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Ҳарбий тавсиянома олганларга имтиёзни қўллаш тартиби қандай?

Шу савол билан мурожаат қилаётган кўпчилик учун Хушнудбек Худойбердиев мисол билан қуйидагича тушунтириб ўтди:

"Ҳарбий хизматда бўлиб, Қўмондонликнинг тавсияномасини олган абитуриентлар учун умумий квотанинг 5%и миқдорида қўшимча жой ажратилади. Бунда:

кундузгига - 5179 та;
сиртқига - 1568 та;
кечкига - 251та жой ажратилган.

Квоталар ОТМлар кесимида тақсимланган.

Кўпчилик "йўналишлар кесимида нечта жой борлигини қандай билсак бўлади, ахир рақамлар умумий ОТМ учун берилганку" деб сўрашади.

Йўналишлар кесимида квота бўлинмайди, умумий ОТМ бўйича ҳисобланади. Аммо унақада йўналишлар чалкашиб кетмайдими?

Келинг, Ўзбекистон миллий университети мисолида кўриб чиқамиз.

ЎзМУ учун ҳарбий тавсияномаси борларга жами 165та қўшимча ўрин берилган, шундан 39таси грант, 126таси контракт. Лекин ЎзМУда йўналишлар жуда кўп. Айтайлик, тарих ва иқтисодиёт йўналишига топширган тавсияномалилар қандай қилиб ўзаро куч синашади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун ЎзМУга 3та грант, 7та контрактга, жами 10та жой берилган деб тасаввур қиламиз;

➖ айтайлик ЎзМУга жами 40 нафар ҳарбий тавсияномаси бор абитуриентлар рўйхатдан ўтди;

➖пастдаги 1-расмга қарасангиз, 40 абитуриент турли йўналишларга топширди ва ҳар бири турлича балл тўплади;

➖дастлаб 40 абитуриентнинг баллари ўзаро сараланади;

➖ЎзМУга ҳужжат топширган тавсияномалилар орасида энг юқори балл олган 10 нафар абитуриент қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда алоҳида ранг билан берилган). Демак, уларнинг дастлабки уч нафари грантга, кейинги 7 нафари контрактга олинади;

➖қўшимча квотага кира олмай қолган 30 абитуриент ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди;

➖расмга қарасангиз, имтиёзли квотага кирган 10 нафар абитуриент турли йўналишларни танлаганини кўрасиз. Агар кўпроқ балл тўплаганда бошқа йўналишдагилар кирган бўларди.

Квоталарни йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар учун умумий берилишининг сабаби шунда.

❗️БУ МУҲИМ❗️

Афсуски қабулга оид қарорларнинг бир мантиққа зид жойи ҳам бор. 4-10-ўринда контрактга кирган ҳарбий тавсияномалиларнинг бали умумий квотада бюджетга етиши ҳам мумкин эди.

Масалан, 4-ўринда турган Усмон 141,1 балл тўплаб психология йўналишига контрактга кирди. Аммо умумий квотада бу балл бюджетга етарди деб тасаввур қиламиз. Яъни агар Усмон тавсиянома олмаганда, у психология йўналишига бюджетга кирган бўларди. Лекин имтиёзлиларнинг бали аввал алоҳида ҳисобланиши туфайли у 4 йил контрактда ўқишга мажбур бўлади.

Бошқача айтганда Усмон учун имтиёз фойда бермади, аксинча зарар қилди.

Эҳтимоллар назарияси бўйича шунақа бўлиши мумкин. Қонунчиликдаги ушбу бўшлиқни бартараф этиш, агар имтиёзли абитуриент ўз кучи билан грантга кирса, уни контрактга ўтказмайдиган тизимни йўлга қўйиш керак. Шунда ҳам адолатли, ҳам мантиқий ечим бўлади.

‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа. Қўшимча квота берадиган бошқа имтиёзлар (ногиронлар, хотин-қизлар, ички ишлар ва ҳарбийларнинг фарзандлари) ҳам мана шундай принципда ҳисобланади."

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Йўналишни қандай ўзгартириш мумкин?

Аллақачон рўйхатдан ўтиб бўлган абитуриентлар агар хоҳлашса, фақатгина бугун ДТМ сайтидаги шахсий кабинетига кириб, "Tahrirlash" тугмасини босган ҳолда, танлаган йўналишларини қайта ўзгартиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, қайси йўналишга неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтганини qabul.dtm.uz сайти ҳамда @Oliygohbot Telegram боти орқали кузатиб бориш имконияти бор!

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡Катта эҳтимол билан бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилиш мумкин

Ижодий имтиҳонлар қолдирилиши мумкин, лекин ҳали сўнгги хулоса берилганича йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори Алишер Матёқубов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

— Ҳозирча ўзгариш йўқ, лекин, бугунги жараённи инобатга олган ҳолда бу масала ҳам кўриб чиқилди ва шундай хулоса ҳам қилинди. Бироқ ҳали расман эълон қилингани йўқ. Бундан қўрқмаслик керак. Ўтган йили бизда учта блокдан имтиҳон топширилган эди. Яъни, она-тили адабиёт, иккинчи блок ижодий ва чет-тили эди. Агар ижодий имтиҳон бўлмаса она-тили ва чет-тилидан имтиҳон топширилади. Ҳозир пандемия шароитида ижодий имтиҳоннинг ташкилий жиҳати муаммо туғдираяпти. Менимча, бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилади, – деди Алишер Матёқубов.

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​❗Иккинчи мутахассислик учун қабул бугундан бошланиши керак, аммо...

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида низомга асосан иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.

👉 Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт (шартнома) асосида амалга оширилади.

Қабул комиссияси 2020/2021 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш бўйича олий таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаши керак.

Аммо олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий саҳифаларида бу ҳақда тайинли маълумот мавжуд эмас. Аслида буни тасдиқлаш вазирлик ихтиёрида эмас. Ҳар доимгидек, улар ҳам Давлат комиссияси қарорини кутаётган бўлса ажаб эмас!

Маълумот учун эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу маълумот қабулдан 5 кун кечикиб эълон қилинганди.

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
20-июн-18-00-гача-davlattestmarkazi.pdf
1.2 MB
📈 1.4 миллион нафардан ошиб кетди. Қабул бугун 23:59 га қадар давом этади!

20-июл 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 452 789 нафар бўлиб, шундан, жорий йил битирувчилари 530 496 нафар (36,52 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 785 869 нафар;
👉 Сиртқи таълим шакли – 631 274 нафар;
👉 Кечки таълим шакли – 35 646 нафар.

✅ Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

👉 Самарқанд давлат университети –73 792 нафар;
👉 Қарши давлат университети – 56 822 нафар;
👉 Aндижон давлат университети – 56 629 нафар;
👉 Урганч давлат университети – 52 008 нафар;
👉 Термиз давлат университети - 50 660 нафар.

Қайси йўналишга неча нафар абитуриент рўйхатдан ўтганини @Oliygohbot орқали онлайн кузатиш имкони мавжуд!

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​⚡АКТУАЛ! «Ўзэкспомарказ» бинолари касаллар учун жихозланмоқда. ДТМ имтиҳонлари қолдириладими?

«Ўзэкспомарказ» биносининг 3- ва 4-павильонларида коронавирусга гумон қилинаётган фуқароларни қабул қилиш ҳамда уларга керакли маслаҳатларни бериш, биринчи ёрдамни кўрсатиш ва касаллик даражасига қараб уларни шифохонага йўналтириш мақсадида махсус марказ ташкил этилди. Ушбу марказ 500 ўринга мўлжалланган.

«Бугунги кунда олий таълим муассасасига имтиҳон топшириш истагида бўлган абитуриентлардан саволлар жуда кўплаб берилмоқда. Яъни, бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қай тартибда, қайси муддатда ташкил этилади, деган саволга. Давлат тест маркази ҳамда тест имтиҳонларини ўтказиш бўйича комиссия бу ҳақида ўз хулосасини бергунга қадар шуларни маълум қилмоқчиманки, бугунги кунда Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларига кириш учун бешта объектда 13та бино тайёрланган, бу биноларда 5790та жой тайёрланган. Ушбу жойларда ижтимоий масофани сақланган ҳолда ҳамда уларга киришда дезинфекция туннелларини ўрнатган тарзда жиҳозланади»

Тошкент шаҳар ҳоким ўринбосари. 

Батафсил маълумот:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТУГАДИ!

ДТМ базаси ёпилди. Рўйхатдан ўтиш ва ўзгартириш имкони тўхтади. Улгурмаган, тўлов қилолмаган ва қайсидир муаммо сабаб рўйхатдан ўтолмаган абитуриентларга сабр тилаймиз.

Рўйхатдан ўтишга улгурган абитуриентларга ҳам сабр. Энди қачон бўлиши номаълум бўлган имтиҳон кунини кутамиз!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
📈 Сал кам 1.5 млн абитуриент рўйхатдан ўтди! 2020-2021-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди.

ДТМ 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланганини маълум қилмоқда.

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар 1 484 085 нафарни ташкил этди.
Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафар (36,13 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 798 608 нафар (53,81 %);
👉 Сиртқи таълим шакли – 648 733 нафар (43,71 %);
👉 Кечки таълим шакли – 36 744 нафар (2,48 %).

Давлат тест маркази барча абитуриентлар муваффақият тилайди!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
РЕКОРД даражадаги рақобат!

25 та тўлов контракт учун квота ажратилган ТДПУ педагогика ва психология йўналиши сиртқи таълим шаклини 19860 нафар абитуриент танлаган.

@Oliygohbot маълумотларига кўра, рақобат кўрсаткичи эса 1 ўрин учун сал кам 800 нафарни кўрсатмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Магистратурага рўйхатдан ўтувчи сайт яна ишламай қолди!

Хабар берилишича, 21-июл куни соат 9.30 дан 10.00 га қадар magistr.edu.uz сайтида ариза тўлдиришда узилишлар бўлиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​​​❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?

Шу савол билан мурожаат қилаётган кўпчилик абитуриентлар учун Хушнудбек Худойбердиев аниқ мисол билан қуйидагича тушунтириб ўтди:

"Жуда кўп хотин-қизлар "тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаш керак, яъни билим ҳам муҳим.

Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга давлат гранти асосида жами 940 та қўшимча квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда имтиёз берилмайди.

Ҳисоблаш тартиби

Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 104та қўшимча квота ажратилган. Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;

➖ айтайлик Самарқанд вилоятида жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;

➖ пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган 40 нафар хотин-қизлар республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган (бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);

➖ абитуриентлар турлича балл тўплашди;

➖ Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда яшил ранг билан берилган);

➖ расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин.

➖ қолган хотин-қизлар ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди.

Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган 104 киши грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади.


‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа. "

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​​​Пул ўлсин-а, пул ўлсин!

ДТМ абитуриентларга улкан ва чексиз имкониятлар яратиш мақсадида (аслида кўпроқ пул ишлаш бўлса ажаб эмас) тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар учун 21-июл куни соат 23:59 қадар тўловни амалга ошириш имконини бермоқда.

Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан киши! Нега гап фақат пулга тақалганда чексиз имкониятлар яратиб беришар экан-а?

ДТМ пул есин сени! Қонун устуворлиги қани? Нима, сизнингча, 1 ой давомида тўлов қилолмаган абитуриентлар бугун тўлиқ улгуришадими? Уят!

Ҳисобимиз бўйича, 920 мингга яқин абитуриентлар тўлов қилиши керак. Шунда 102 млд сўм атрофида абитуриентлардан пул йиғилади. Карантин ва кўпчилик ишидан айрилган даврда халқдан шунча пул йиғиб оляпсизлар, қойил! Босинглар! Сизлар қолдингиз ўзи соққа қилмаган!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДТМ қонун қоидаларни ўзи белгилайдими? Мана, ўша тўлов суммасини тўлашнинг охирги кунини айтган видеоси!

Батафсил: t.me/davlattestmarkazi/10005

Қонун ёки ҳамма учун ишлаши керак, ёки умуман ишламаслиги керак. 5 дақиқа кечиккан абитуриентни тестга "кечикдингиз" дея киритмаслик қоидасини ҳам ДТМ чиқарган аслида.

Имконият берилиш яхши, лекин тартибни бузиб эмас!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈