Davlat Test Markazi
96.9K subscribers
2.52K photos
892 videos
607 files
6.07K links
🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6

🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!

Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!

💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
Download Telegram
Ростини айтинг: Тестда неча балл тўпладингиз?

Қани кўрамиз, каналимиздаги абитуриентлар орасида неча балл йиққанлар кўпроқ экан?!
Anonymous Poll
1%
Айтишга арзимайди!
4%
50 баллдан паст
21%
50-80 балл оралиғи
12%
80-100 балл оралиғи
19%
100-130 балл оралиғи
16%
130-160 балл оралиғи
6%
160-170 балл оралиғи
6%
170-180 балл оралиғи
7%
180 баллдан юқори
7%
Сўровномани менга алоқаси йўқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Темурбеклар мактаби»га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди

Эслатиб ўтамиз, «Темурбеклар мактаби» битирувчилари олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўплаган балларининг 30 фоизи, республиканинг бошқа олий ўқув юртларига ўқишга киришда эса 15 фоизи миқдорида қўшимча баллар кўринишида имтиёзга эга бўлади.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Юридик университетга топширган 400 нафардан ортиқ абитуриентлар 189 балл тўплашган. ДТМ катта жанжал ичида қоладиган кўринади.

Tentakminds хабар беришича фақатгина Тошкент давлат юридик университетининг ўзига ҳужжат топширган 400 нафардан зиёд абитуриент энг юқори 189 балл тўплаган.

Канал муаллифи бу вазиятга қуйидагича изоҳ бермоқда:

“Бу нима дегани?

Ўзи бу йил юридик университетга қабул квотаси бўйича ҳар бир факультетга 150 ўрин берилган. Энди бир факультетга топширган абитуриентларнинг 400 нафари бир хил энг юқори балл 189 балл олган.

Нега бундай бўлди?

Бундай бўлишига сабаб абитуриентлар кучли тайёргарлик кўришди, раҳматли Ҳожибой Тожибой айтганидек ерни чуқурроқ ковладик демоқчимисиз? Асло ундай эмас, саволлар чиқиб кетди, олдин айтганимдек ҳар кунлик саволлар йиғилиб сотилди, кўчада юридик университетга кириш саволлари бир фани 2000$, иккита фан 4000$ долларга сотилди ва бу саволлар имтиҳонда тушди.

Мана энди 400 нафардан ортиқ абитуриент бир хил балл олиб ўтирибди, қани эни ДТМ нима қилар экан? Ота-оналарга, абитуриентларга қандай жавоб берар экан?

Менимча умумий мандат саволларини эълон қилинмай келаётганининг ҳам асосий сабаби шунда. Ҳеч қанақа имтиёз яна бошқа балларни қўшиб эълон қилиш шарт эмас аслида. Короче, мана сенга ўша кайф"

Пост тугади

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
3 та ОТМга янги ректорлар тайинланди

Ҳукумат қарори (563-сон, 17.09.2020й) билан:

• Комилжон Хамидович Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори этиб;

• Бахром Равшанович Миркасимов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб;

• Шухрат Жумаевич Тешаев Бухоро давлат тиббиёт институти ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
🔥 Афтидан, жорий йилда кўпгина йўналишларда бюджетни охири 189 балл бўладиган кўринади.

Сиз қандай фикрдасиз?

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
​​Давлат тест маркази ҳузурида тест ўтказишнинг илмий асосларини ишлаб чиқувчи марказ ташкил этилди

Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси (Илмий марказ) ташкил этилди.

Тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш Илмий марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📈 2020 йил 1 ноябрдан ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошлари тариф коеффициентининг 1,5 баравари миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
🌧 Ёмғир сабаб ТДЮУ академик лицейига қабул тест синовлари 20-сентябрга кўчирилди

2020-2021-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети академик лицейига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари 2020-йил 18-сентябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

ДТМ хабар беришича, 18-сентябр куни ёмғир ёғиш эҳтимоли мавжудлиги сабабли 20-сентябрга кўчирилди.

Тест синовлари Тошкент шаҳридаги “Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳи”да ўтказилади. Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани tsul.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

Давлат тест маркази талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан кечикмасдан келишларини сўрамоқда.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Хорижий ҳамда нодавлат олийгоҳлардан ўқишни кўчириш бўйича имтиҳонлар жавоби эълон қилинди

Махсус синовларда (онлайн тест, касбий-ижодий имтиҳонларда) 56,7 балл ва ундан ортиқ балл тўплаб, ўқишни кўчиришга рухсат берилганлар рўйхати билан ОТМлар расмий сайтлари орқали танишишингиз мумкин.

👉 Aндижон давлат университети - https://adu.uz/newspage?new=1203

👉 Бухоро давлат университети - https://is.gd/44wCvo

👉 Тошкент молия институти:
1. Хорижий ва нодавлат ОТМлардан - https://tfi.uz/uz-Latn/news-uz/Ko'chirish-TestNatijalari,
2. ТОП-1000 талик - https://tfi.uz/uz-Latn/news-uz/TOP-1000-NATIJA

👉 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти - http://qmii.uz/wp-content/uploads/2020/09/%D0%A0%D1%9E%D0%B9%D1%85%D0%B0%D1%82.pdf

👉 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети - http://admin.uzswlu.uz/kcfinder/upload/files/%2817%29.pdf

👉 Қарши давлат университети - http://www.qarshidu.uz/download/Xorijiy_oliy_talim_ruyxati.pdf

👉 Жиззах давлат педагогика институти - https://jspi.uz/xorijiy-talim-muassasalaridan-oqishni-kochirish/

👉 Самарқанд давлат чет тиллар институти - https://samdchti.uz/yangiliklar/2105

👉 Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети - http://navoiy-uni.uz/uz/new/Xorijiy-talim-muassasasidan-oqishni-Alisher-Navoiy-nomidagi-ToshDOTAUga-kochirish-boyicha-otkazilgan-test-sinovi-natijalari

👉 Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти - http://mrdi.uz/?p=10454

👉 Наманган давлат университети - http://namdu.uz/uz/post/677

👉 Урганч давлат университети - https://urdu.uz/ru/transfer/xorijiy

👉 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти - http://sies.uz/uz/sahifa/batafsil/254.html

👉 Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
1. Хорижий ва нодавлат ОТМлардан - http://tsue.uz/?p=14085
2. ТОП-1000 талик -http://tsue.uz/?p=14082

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Давлат тест маркази ўзини ҳимоя қилишга режимига ўтди!

Ҳусусан, Телеграм каналида қуйидагича баёнотни келтирмоқда:

"2020-2021-ўқув йилида ўтказилган давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 240 614 (95,1%) нафар абитуриент иштирок этди. Улар орасида максимал балл (189 балл) олганлар ҳам кўп кузатилди. Буни баъзи ижтимоий тармоқларда бир ёқлама талқин қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шулардан келиб чиққан ҳолда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Бўлиб ўтган тест синовлари натижаларини таҳлил қилиш давомида максимал балл олган абитуриентлар сони аввалги йилларга қараганда кўпайганлиги аниқланди. Бунинг бир неча сабаблари бор. Маълумки, мамлакатимизда пандемия шароитида жорий этилган карантин чекловлари даврида бошқа соҳалар каби таълимда ҳам, жумладан, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул тест синовларига тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва абитуриентларнинг пухта тайёргарлик кўришларида мураккаб вазиятлар юзага келди.

Ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ва абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз раҳбарлигида, Президент Aдминистрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган бир қатор йиғилишларда кириш имтиҳонларини соддалаштириш бўйича топшириқлар берилди ҳамда муҳим қарорлар қабул қилинди. Шулардан келиб чиқиб, кириш имтиҳонлари жараёнида абитуриентлар учун янада кенг имкониятлар яратилди. Уларга тўхталиб ўтамиз:

👉 2019-йилдан бошлаб умумтаълим фанларидан тест саволлари тўплами нашр этилди ва ушбу тўпламда ишлатилган саволлар базасининг 20 фоизидан кўпроғи кириш тест жараёнларида фойдаланилди.

👉 Телеграм тармоғида e-sinov тизимидан абитуриентларга бепул фойдаланиш имконияти яратилди (тест синовларига қадар 1,4 млндан ортиқ абитуриент ушбу хизматдан бепул фойдаланди).

👉 Тест топшириқлари соддалаштирилди. Бунда авваллари қўлланилган 4-даража қийинликдаги (энг қийин) саволлар умуман олиб ташланди, бу йил улар ишлатилмади, 3-даражали саволлар сони камайтирилди ва 1-даражали саволлар сони тегишли равишда оширилди (12 та савол – 1 даражали, 12 та савол – 2 даражали, 6 та савол – 3 даражали). Шунингдек, барча умумтаълим фанлари бўйича назарий саволларнинг сони кўпайтирилди, ўқув-лаборатория машғулотларига оид, расмли, харитали ва жадвалли тест топшириқлари сони оширилди.

👉 Миллий ва халқаро сертификатларнинг тегишли даражасига, пандемия даврида ишлаб чиқилган IELTS Индикатор сертификатига эга бўлган абитуриентлар учун ҳам максимал балл бериш белгиланди.

👉 Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан абитуриентларнинг тест синовларига пухта тайёргарлик кўришлари учун “Онлайн репетитор” теледастурлари мунтазам эфирга узатилди.

👉 Жорий йил учун истисно тариқасида тест синови топшириладиган 5 та фандан 2 та мутахассислик фани қолдирилди.

👉 Ҳар бир тўғри деб топилган жавобга балл бериш тизими ўзгартирилиб, биринчи ва иккинчи фан учун мос равишда 3,2 ҳамда 3,1 баллдан берилди, олдинги йиллардаги каби 1,1 балл бериш қўлланилмади.

👉 Тест синовларини топшириш учун ажратилган вақт меъёри оширилиб, амалдаги тартибда кўрсатилган 2 соат ўрнига 3 соат этиб белгиланди.

Тест синови қанчалик мураккаб жараён бўлмасин, қайд этилган ўзгариш ва тақдим этилган имкониятлар абитуриентларнинг юқори натижага эришишига асосий сабаб бўлиб хизмат қилди.”


Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
mandat.dtm.uz сайти тез орада ишлаши кутилмоқда

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈
😳 Ушбу расмлардаги тарих фани тестлари ОТМ кириш имтиҳонлари бошланишидан аввал тарқалганлиги айтилмоқда.

Хўш, ростдан ҳам ушбу тестлар жорий йилдаги ДТМ имтиҳонларида тушдими? Агар ростдан ҳам имтиҳонлардан аввал тарқалган бўлса 189 балл тўплаган абитуриентлар нега бу қадар кўплигига шубҳа қилмасак ҳам бўлади, назаримизда.

Тарихчи абитуриентларга тарқатинг. Ростан ҳам шу тестлар тушибдимикин?

👉 ИЗОҲ ҚОЛДИРИШ

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈