Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига!

Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича:

Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш тўғрисидаги аризалар ва ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августигача (ўша куни ҳам) бўлган муддатда вазирликнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади.

Аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан ОТМда ташкил этилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ариза (ариза бланкалари ҳудудий ишчи гуруҳига мурожаат қилинган вақтда ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади);
2. Паспорт нусхаси;
3. Рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхаси.

Қайд этилган ҳужжатлардан бошқа, кўчиришга бўлган сабабларни асословчи ҳужжатларни топшириш мажбурий эмас (тавсиявий ҳарактерга эга).

Хорижий ОТМ муассасаларидан ЎзР ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирганлар ўқишини кўчирмоқчи бўлган таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов топширадилар (масалан, Тошкент тиббиёт академиясининг Даволаш иши таълим йўналишига кўчирмоқчи бўлганлар - биология, кимё, она тили ва адабиёти фанларидан имтиҳон топширадилар).

Мазкур махсус синовларнинг ўтказилиш шакли ва муддати ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгилангандан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий-веб сайтида эълон қилинади.

Хорижий ОТМларидан махсус синовларсиз кўчириладиган Россия Федерацияси давлат олий таълим муассасалари (олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган) рўйхати июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ва телеграмм каналида эълон қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича:

Четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар ўқишни қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар муайян ОТМ томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш (кўчириб тиклаш эмас) бўйича аризалар ҳар бир ОТМнинг қабул комиссияси томонидан 2019 йилнинг
15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.

Ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганларга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан танишиб чиқишлари тавсия этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризалар қабул қилиш бошланди.

Аризалар шу йилнинг 15 июль кунидан 5 августига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
1. Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади)
2. Паспорт нусхаси
3. Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича Тошкент давлат техника университетининг Авиация факультетида аризалар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Лабзак кўчаси, 107-уй
Мўлжал: Шайхонтохур тумани 10-мактаб ёнида
Телефон: 71-241-55-89

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қабул2019 Ярим тун бўлишига қарамасдан, Навоий давлат педагогика институтига абитуриентлар келиши давом этмоқда. Ваъда берилганидек, қабул комиссиялари охирги абитуриент қолгунча фаолият юритмоқда.
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали. Соат 23.08.
Тошкент фармацевтика институтида сўнгги абитуриент қайддан ўтмоқда.
Андижон давлат университетида сўнгги абитуриент қайддан ўтди. Орқа фондаги соатга қаранг.
#Қабул2019
Давлат тест марказидан олинган сўнгги маълумотга кўра, 2019/2020 ўқув йили қабули учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1.066.925 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, рақамларда ўзгариш бўлиши мумкин.

Энг катта танлов кўрсаткичи Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиалида - 1 / 29,5 ;

Энг паст танлов кўрсаткичи Миллий рақс ва хореография олий мактабида - 1/2,1
2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди!

Республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди:

👉 Кундузги таълимга - 718 097 нафар;
👉 Кечки таълимга - 13 821 нафар;
👉 Сиртқи таълимга - 335 007 нафар.

Қуйидаги ОТМларда энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган:

1. Самарқанд давлат университети - 74 377 нафар
2. Андижон давлат университети - 45 977 нафар
3. Қарши давлат университети - 44 676 нафар
4. Фарғона давлат университети – 42118 нафар
5. Урганч давлат университети – 39 405 нафар

Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари:

1. ЎзМУ Жиззах филиали – 29.47
2. Андижон тиббиёт институти – 21.49
3. Самарқанд давлат университети – 17.97
4. Термиз давлат университети Денов филиали – 17.33
5. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали – 17.11

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қабул2019
Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриентларни қайддан ўтказиш этиш жараёни якунланди.
Магистратурага ҳужжатлар қабули эса қизғин давом этмоқда.

👉2019/2020 ўқув йили қабули учун республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга ҳужжат топшириш истагида бўлган абитуриентлар учун ажойиб янгилигимиз бор.

👉Тез орада. Бизни кузатиб боринг. 🔜
#Қабул2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қароридан кўчирма:

“Белгилансинки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: магистр даражасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар қатламини кенгайтириш мақсадида магистратурага қабул қилишда абитуриентларнинг қабул бўйича белгиланган турдош бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги магистратура мутахассисликларидан ташқари бошқа магистратура мутахассисликлари (кейинги ўринларда — алоҳида мутахассисликлар) бўйича ҳам танловда иштирок этишига рухсат берилади.

Бунда, алоҳида мутахассисликлар ва уларга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади”.
#Қабул2019

🔔 Магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш истагида бўлган абитуриентлар диққатига:

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорининг
2-(д)-бандида белгиланган тартибга асосан 2019/2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди.

✅ Барча бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари 2019/2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатига киритилмаган бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлар, шунингдек, “Чақириққача ҳарбий таълим”, “Хореография (турлари бўйича)”, “Дирижёрлик (турлари бўйича)”, “Режиссёрлик (турлари бўйича)”, “Актёрлик санъати (турлари бўйича)” “Ветеринария” таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлардан ташқари исталган магистратура мутахассисликлари бўйича танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

✅ Магистратура мутахассислигига мос бакалавриат таълим йўналишларини битирган бакалаврлардан ташқари, бошқа бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари давлат грантлари асосида белгиланган мақсадли қабул параметрлари мавжуд магистратура мутахассисликларида танловда қатнаша олмайдилар.

Рўйхат илова этилмоқда.

🔊Оммавий ахборот воситаларидан мазкур ахборот манбаига тўғридан-тўғри ҳавола берилиши сўралади.
magistr-eduuz.pdf
223.8 KB
#Қабул2019

📚2019/2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати
​​#OTM_янгиликлари

Германия Президенти Урганч давлат университети ректорига ташаккурнома йўллади

Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев номига ташаккурнома йўллади.

Жаноб Франк-Вальтер Штайнмайер университетда бўлиб ўтган илиқ ва самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирар экан, учрашув Ўзбекистон ёшларининг келажакдаги истак ва хоҳишлари ҳамда мамлакатингиз ҳақидаги тасаввурларимни янада кенгайтирди, дейди.

Президент ўз ташаккурномасида талабалар ва лицей ўқувчилари билан очиқ ва жонли руҳда ўтган самимий мулоқотни алоҳида мамнуният билан таъкидлар экан, ректордан университет академик лицейи ўқувичларига ҳам ташаккурини етказишни сўраган.

Маълумот учун, Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида шу йилнинг 29 май куни Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
👍1
Edu.uz pinned a file
#Соҳа_ислоҳотлари

Франция малакали кадрлар тайёрлашда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ташаббусини билдирди

Шу йилнинг 15-17 июль кунлари Париж академияси, Париж халқаро мода академияси, Париж педагогика олий мактаби ва Франциянинг яна бир қатор нуфузли университетлари вакилларидан иборат делегация юртимизга ташриф буюради.

Ташриф ташаббускори олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлиб, Франция томони ҳам олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг янада ривожланиши тарафдори эканлигини билдирмоқда.

ЎзР Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4037-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасида Тошкент шаҳрида Ўзбек-Француз таълими форумини ташкил этиш белгиланган.

Бугун, 16 июль куни Франция делегацияси Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди ва Ўзбек-Француз таълим форумини ўтказиш бўйича Қўшма комиссиянинг ишчи учрашувининг пленар йиғилишида қатнашдилар. Самарқанд шаҳрининг тарихий-архитектура ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Ташриф давомида Самарқанд давлат университети билан Париж Пантеон-Сорбона I университети, Бухоро давлат университети билан “Вател” туризм ва бизнес мактаби, “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан Париж академияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Forwarded from Edu.uz