Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.65K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Edu.uz pinned a photo
Edu.uz pinned «Абитуриентлар диққатига! 2019 йил 20 июлдан 2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни тарқатиш бошланади. “Абитуриент рухсатномаси”ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади: 1. Абитуриентлар 20-июлдан бошлаб Интернет…»
#Қабул2019 #Магистратура

👉 Жорий йилнинг 19 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 3243 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 1773 нафар).

⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

✔️ 2019/2020 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари - жами 7705 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Соҳа_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 603-сонли қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интелектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди

Технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, бошқарув фаолиятини интеллектуаллаштириш ва автоматлаштиришнинг илмий-техникавий масалалари ечимига йўналтирилган дастурий маҳсулотларни яратиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Қарор билан Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти лавозими жорий этилади.

Илмий консультант Марказга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Марказ директори Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда университет ректори томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Бугун, 20 июль куни соат 17:30да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўйича “Ёшлар пресс-клуби” ўтказилади.

Унда Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таъли вазирлиги раҳбарияти, масъул ходимлари иштирок этади.

Бу йилги имтиҳон жараёнлари, ўзига хос жиҳатлари, янгилик ва ўзгаришлар ҳақида батафсил билишни истаган журналист, блогер, абитуриентлар ва ота-оналарни “Ёшлар пресс-клуби”га таклиф қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Edu.uz pinned a photo
#Соҳа_янгиликлари

111 та олий таълим муассасасида малакали кадрлар тайёрланади!

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 608-сонли қарори билан Астрахань давлат техника университети (Россия Федерацияси)нинг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилди.

Натижада юртимиздаги ОТМлар сони 111 тага етди. Шундан:

✅ 91 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
✅ 20 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари.

Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 19 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Бакалавр.JPG
39.3 KB
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлда “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш ҳақида”ги 607-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор билан олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ва уларнинг тавсифлари, ушбу диплом иловаларининг давлат намуналари, ОТМларда бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси ва тавсифи тасдиқланди.

Диплом ва иловаларнинг давлат намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

Дипломлар ва уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкалари компьютерда тўлдирилади ва олий таълим муассасалари битирувчиларига топшириш учун (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) бепул тарқатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 607-сонли қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

👉 Бакалавр дипломи ва иловасиининг давлат намунаси;
👉 Магистр дипломи ва иловасининг давлат намунаси;
👉 ОТМларда бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси ва тавсифи.

Янги намунадаги диплом ва унинг иловалари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

Қарорга мувофиқ, ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлги томонидан уч ой муддатда бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ва унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади.

Дипломлар ва уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкалари компьютерда тўлдирилади ва ОТМ битирувчиларига топшириш учун (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) бепул тарқатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қабул2019 #ТезкорХабар

Абитуриентлар диққатига, Давлат тест маркази хабарига кўра, Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий веб-сайтида “Абитуриент рухсатномаси”ни чоп этиш имкони яратилди.

Бунинг учун, dtm.uz сайтига кириб, "Ruxsatnomani chop etish" ҳаволасини босинг ёки веб-браузер адреслар қаторида ruxsatnoma.dtm.uz теринг ва бевосита тегишли хизматга ўтинг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Edu.uz pinned a photo
SamDU Kasbiy (ijodiy) imtihon jadvali(1).pdf
520.8 KB
#Қабул2019

Республика миқёсида энг кўп абитуриент (74 377 нафар) ҳужжат топширган (рўйхатдан ўтказилган) олий таълим муассасаси - Самарқанд давлат университетида 2019/2020 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар жадвали.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
2019-2020 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлар алоҳида билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтди.

Бунда имтиҳонлар тест синовлари билан бир қаторда ижодий (касбий) имтиҳонлар белгиланган 27 та таълим йўналишларида ўтказилди.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир ОТМда имтиҳон бўлиб ўтадиган аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилиб, ота-оналар жараёнларни бевосита кузатиб боришди.

Қолаверса, имтиҳон жараёнларини жамоатчилик назорати остида шаффоф ва ошкора ўтказиш мақсадида ота-оналар вакиллари, туман (шаҳар) халқ депутатлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари мутахассислари жалб қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
​​Туркия университетлари билан ҳамкорликда янги қўшма дастурлар очилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркия пойтахтида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро иқтисодий комиссияси йиғилишларида иштирок этмоқда.

Мазкур йирик тадбир мобайнида ишчи гуруҳ аъзолари Анқара шаҳридаги Ҳожи Байрам Вали университетига ташриф буюриб, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Ҳожи Байрам Вали университети ўртасида янги қўшма дастурлар очилиши хусусида музокара олиб боришди.

Ушбу музокаралар натижасига кўра жорий ўқув йилидан бошлаб Саёҳат раҳбарлиги ва гид таржимонлик, Компютер графикаси ва медиа дизайн, Туризм мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар очиш борасида аниқ таклифлар илгари сурилди.

Форумнинг навбатдаги кунлари давомида якуний хулосаларга асосланган, икки томонлама манфаатли шартномалар имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қабул2019 #Магистратура

✅ Жорий йилнинг 22 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 5515 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 3008 нафар).

⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжат 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g