Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистонда Санкт-Петербург Кончилик университети билан ҳамкорликда Бошланғич муҳандислик тайёргарлиги институти ташкил этилади

Мамлакатимизда муҳандислик ва тоғ-кон мутахассислигига қизиққан иқтидорли ёшлар учун янги илмий-инновацион марказ яратилади.

Бу борада дастлабки келишувга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкуловнинг Санкт-Петербург Кончилик университети ректори Владимир Литвиненко билан ўтказган музокаралари давомида эришилди.

Институт техник таълим соҳасида илк қадамлар қўяётган иқтидорли ёшларга келажакда ўзлари эгаллайдиган касбини аниқроқ белгилаш имконини беради. Яъни, қайси бир соҳага – тоғ қидирув, конларга ишлов бериш, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ёки бошқа йўналишларга қизиқиши кучлироқ эканлигини аниқ тасаввур қилишига ёрдам беради.

Келишувга кўра, мазкур институтдаги таълим икки йил муддатда давом этиб, муҳандислик мутахассисликлари билан танишиш, рус ва инглиз тилларини ўрганишни ўз ичига олади.

Таълим муассасасини якунлагач, битирувчиларга Россиянинг Ўзбекистонда филиали бўлмаган ёки ҳамкор олий таълим муассасаларининг, шу жумладан Кончилик университетининг учинчи курсидан давом эттириш имконияти берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Олимпия спорт турлари бўйича чемпион талабаларни тайёрлаган ўқитувчиларга тўғридан-тўғри навбатдаги илмий унвон берилади

2020 йил 24 январь
куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Фармон билан жисмоний тарбия ва спорт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача асосий йўналишлари белгиланди:

👉 жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 30 фоизгача, спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сонини 20 фоизгача ошириш;

👉 давлат спорт таълими муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркиби, хусусан, олий маълумотли ходимлар сонини босқичма-босқич 80 фоизгача етказиш;

👉 жойларда ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция)нинг самарали ва шаффоф тўрт босқичли – ташкилот-туман (шаҳар)-ҳудуд-республика тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

👉 ОТМ талабалари ўртасида “Талабалар спорт ўйинлари”ни ташкил этиш;

👉 “Жисмоний тайёргарлиги ривожланган муассаса” кўрик-танловини босқичма-босқич (туман/шаҳар, ҳудуд, республика) ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва жисмоний тайёргарлик даражаси ривожланган энг яхши умумтаълим мактаби, профессионал ва олий таълим муассасаси номинациясини жорий этиш ва бошқалар.

Олий таълим муассасалари камида биттадан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштирилади.

Таълим муассасаларининг спорт иншоотларини, уларда реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятини олган ҳолда, ўқув машғулотларидан бўш вақтда тадбиркорлик субъектларига фойдаланишга беришга рухсат этилди.

✅ 2020 йил 1 февралдан бошлаб спорт соҳасидаги ютуқларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида:

👉 олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар ЎзР Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ОТМларга (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

👉 “Болалар спорт ўйинлари”нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи ғолибларига (1-ўрин) ОТМларга кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат берилади;

👉 олимпия спорт турлари бўйича республика (1-ўрин) ва халқаро мусобақаларда (Олимпия ва Паралимпия ўйинларида, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида (1-3 ўринлар) ғолиб чиққан ОТМ талабаларини тайёрлаган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги кафедралар ўқитувчиларига навбатдаги илмий унвонлар (доцент, профессор) тўғридан-тўғри берилади.

2020/2021 ўқув йилига
қадар ОТМларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, малака талаблари ва фан дастурлари такомиллаштирилади ҳамда битирувчиларга жисмоний тарбия ўқитувчиси ва ихтисослашган спорт тури бўйича тренер квалификациясини бериш амалиёти жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Live

Бугун соат 16:15 дан бошлаб “Oʻzbekiston 24” телеканалида “Ислоҳотлар самараси” кўрсатувининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатига бағишланган сони тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Дастурда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродулло Холмуҳаммедов бошчилигида вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ОТМ ректорлари, профессор-ўқитувчилар иштирок этади.

Кўрсатувда 2020 – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да олий ва ўрта махсус таълим тизимида олиб борилиши режалаштирилган кенг қамровли ислоҳотлар ҳам муҳокама қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Универсиада

“Универсиада – 2020”: Андижонлик талабалар шашка бўйича баҳсларда ғолиб бўлишди

Навоий шаҳрида давом этаётган талабалар ўртасидаги “Универсиада” спорт ўйинлари доирасидаги шашка ва шахмат бўйича спортчиларнинг жамоавий натижалари эълон қилинди.

Шашка бўйича 6 тур давом этган беллашувларда, Андижон вилояти биринчи, Сурхондарё иккинчи ва жиззахлик талабалар учинчи ўринни банд этди.

Қайд этиш лозим, Навоий мезбонлигида ўтган мусобақада юртимизнинг турли вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган 56 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Маълумот учун, спорт ўйинларининг навбатдаги бадминтон бўйича баҳсларига 27–30 январь кунлари Сирдарё вилояти мезбонлик қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ТДШИ магистр ва докторантлари 14 минг АҚШ долларига тенг халқаро грант ютиб олишди

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 5 нафар докторант ва магистрлари Корея фондининг умумий 14 100 АҚШ доллари миқдоридаги халқаро грантни қўлга киритишди.

Ғолибларга махсус сертификатларни Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон Тошкентдаги элчихонада ўтказилган тадбирда тантанали топширди.

Корея фондининг молиявий грантига институтнинг қуйидаги магистр ва докторантлари олиб бораётган илмий изланишлари учун сазовор бўлишди:

- Сирожиддин Махатов, таянч докторант, “Инновацион ривожланишнинг хориж тажрибасидан Ўзбекистон иқтисодиётида фойдаланиш имкониятлари”;

- Дилором Аширбаева, мустақил изланувчи, “Корейс ва ўзбек дискурсида мурожаат бирликларининг қиёсий тадқиқи”;

- Расул Шеров, магистр, “Глобаллашув шароитида Жанубий Корея иқтисодий ривожланиш трансформацияси”;

- Мафтуна Баҳромова, магистр, “Синхрон таржима соҳасининг тараққиёт босқичлари”;

- Азиза Ҳидоятова, магистр, “Янг Квижа ҳикояларида образлар тизими” .

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Матбуот_анжумани

ОТМлар раҳбар ва педагог кадрлари малакасини оширишда илғор тажрибалардан фойдаланиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 29 январь куни соат 10:00да АҚШлик экспертлар иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда соҳа вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилади.

Матбуот анжумани вазирлик тасарруфидаги Бош илмий-методик марказда ўтказилиб, унда олий таълим тизимидаги педагоглар малакасини оширишда АҚШ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3-уй
Мўлжал: Республика кўз касалликлари шифохонаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини ривожлантириш истиқболлари: муаммо ва ечимлар

Тошкент шаҳридаги Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон-Швейцария “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини ривожлантириш истиқболлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда 50 нафардан ортиқ вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар иштирокида Ўзбекистонда профессионал таълимнинг бугунги кундаги ҳолати ва соҳани янада такомиллаштириш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этиш лозим, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида юртимизда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлаб, янги ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизимини йўлга қўйиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга муҳим вазифаларни белгилаб берган эди.

Мазкур вазифаларнинг амалга оширилиши доирасида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизда 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум, жами 630 та професссионал таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур таълим муассасаларида 9000 га яқин касблар бўйича кадрлар тайёрланиши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Фармацевтика техник университети ташкил этилади

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.

Қарор билан Тошкент вилояти Қибрай туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш таклифи қабул қилинди.

Кластер Фармацевтика техник университети ҳамда ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонасини қамраб олади.

Фармацевтика техник университети қуйидагилардан таркиб топади:

👉 илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялар;
👉 ўқув-илмий лабораториялари ва виварийлар;
👉 фармакопея маркази;
👉 меҳмонхонага эга симпозиумлар маркази;
👉 талабалар, ўқитувчилар ва чет эллик ходимлар учун турар жой;
👉 спорт-соғломлаштириш мажмуаси, сув ҳавзаси ва стадион.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт жамғармаси (EDCF) линиялари бўйича Корея Республикаси Ҳукуматининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб қилиш орқали ўз инфратузилмасига эга бўлган Университетни ташкил этиш тўғрисида дастлабки келишувга эришилган.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш ва бошқалар Фармацевтика техник университетининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 15 ноябрь куни бўлиб ўган йиғилишда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фармацевтика соҳасидаги чет элнинг нуфузли олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш вазифаси қўйилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Тавсия

“Расмий хабарлар/Официальные новости” Telegram канали барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Матбуот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал администратори: @AIMCUzb

@axborot_xizmatlariAOKA

Telegram канал “Расмий хабарлар/Официальные новости” является официальным источником информации, где материалы Пресс-служб всех государственных органов и организаций, а также местных органов государственных властей публикуются в единственной платформе.

Администратор канала:
@AIMCUzb

@axborot_xizmatlariAOKA
Олий таълим вакиллари малакасини оширишда АҚШ билан ҳамкорлик қилинади

Бугун, 29 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан вазирлик тасарруфидаги Бош илмий-методик марказда АҚШлик экспертлар иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда соҳа вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда олий таълим тизимидаги педагоглар малакасини оширишда АҚШ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сонли қарорига мувофиқ 2019 йилнинг сентябридан амалиётга жорий этилган раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириш тизими ҳақида ҳам ахборот берилди.

2019 йил сентябрь-декабрь ойларида олий таълим муассасаларининг жами 3380 нафар раҳбар ҳамда педагог кадрлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қабул қилинган. Уларнинг 492 нафарига муқобил малака ошириш талабларини бажарганлиги учун мутахассислиги бўйича тингловчиларга маҳорат дарси ўтказиш асосида малака аттестати тақдим этилди.

2020 йилда олий таълим муассасаларининг жами 8221 нафар раҳбар ва педагог кадрлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши режалаштирилган бўлиб, улардан 1593 нафари масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ташкил этилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​​​#Узлуксиз_таълим

Талабалар “Баркамол авлод” болалар мактаблари ва “Болалар кутубхоналари”да амалиёт ўтайдилар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020 йил 27 январда имзоланган қўшма қарорда бу борада тегишли нормалар киритилди.

Қўшма қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 февралидан бошлаб 2021 йилга қадар тегишли ОТМларнинг 17 447 нафар талабаси республикадаги 213 та “Баркамол авлод” болалар мактаби ва 12 та “Болалар кутубхоналари”да амалиёт олиб боришади.

Талабалар амалиёт давомида Президент томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида тўгарак машғулотларини ташкил этади, ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш, уларга ўз иқтидорини намоён қилишга ёрдам беради.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника ва Инха университети талабалари эса ўқувчиларга робототехника, мехатроника ҳамда дастурий таъминотни ўргатишади.

Педагогик амалиётда фаол иштирок этган ва ташаббус кўрсатган талабалар вазирлик сертификати билан тақдирланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ином Мажидов: олий таълимда сифатни таъминлаш – энг муҳим вазифа

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Tashkent City халқаро бизнес марказидаги Конгресс холлда бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ҳамда вазирлик вакиллари иштирок этди.

Мурожаат – дастурий ҳужжат

Президент мурожаатида олий таълим тизими олдига ҳам халқимиз ва жамиятимиз кутаётган масалалардан келиб чиқиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди. Уларни тизимлаштириб, ўз олдимизга қуйидаги асосий йўналишларни белгилаб олдик:

👉 қамровни ошириш;
👉 таълим стандартларини такомиллаштириш;
👉 таълим сифатини таъминлаш;
👉 ОТМларнинг илмий салоҳиятини ошириш.

Олий таълимга қамров оширилади

Мурожаатномада Президентимиз давлат гранти асосида қабул қилишни икки баробар ошириш вазифасини қўйдилар. Бу ҳам Ўзбекистонда жамият тараққиёти учун зарур бўлган малакали кадрлар тайёрлашда асосий инвестор - давлат эканини кўрсатади.

Биз бу вазифани бажариш учун ишларни бошлаб юбордик. Аввало, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари ошириладиган таълим йўналишлари аниқланади. Сўнгра меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф инобатга олинади. Қолаверса, ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари ўрганилади.

Таълим сифати – энг муҳим вазифа

Мурожаатномада олий таълим тизимидаги яна бир муҳим масала – таълим сифатини ошириш вазифаси қўйилди. Олий таълимни замонавий шаклда ташкил этиш, илғор тажрибаларни жорий қилиш йўлидаги ишлар тизимли равишда давом этяпти ва биз уни янада кучайтирамиз.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб педагогик соҳадаги олтита бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланади. Булар: мусиқа таълими, жисмоний маданият, технологик таълим, чақириққача ҳарбий таълим, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ҳамда мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт. Ҳозирда бу масалада мутахассислар томонидан ишлар бошлаб юборилди.

Профессор-ўқитувчиларга талаб кучайтирилади

ОТМларга ишга қабул қилишда, номзодларга қуйиладиган талаблар кучайтирилади, профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш механизмлари такомиллаштирилиб, ёш кадрларга имкониятлар берилади. Ёшларга илмий иш қилиш имкониятлари кенгайтирилиб, зарурат бўлганда хорижда тажриба орттириб келиши қамрови ошириб борилади.

2019 йилда 2 000дан ортиқ ўқитувчи «Эл-юрт умиди» жамғармаси, грантлар ҳамда ОТМларнинг ўз ҳамкорлари билан келишувлар доирасида стажировка ўтаган, малака ошириб келган. Жорий йилда бу кўрсаткични 3 000гача кўпайтириш режамиз бор.

Номутахассислик фанлари улуши камайтирилади

Мутахассисликка алоқадор бўлмаган фанлар икки баравар камайтирилади. Таълим мазмунига стандарт асос ҳисобланади, ташқи тазйиқ эмас. Аввало, ўқув стандартлари ва дастурларини тузишга ёндашувни ўзгартирамиз.

Дунё тажрибасида бор – кадрлар тайёрлашда иш берувчи талаби асосий омил саналади. Яъни, компетенция масаласи. ОТМларда кадрлар тайёрлашда иш берувчилар талаб ва таклифи асосида зарур компетенциялар белгилаб олинади. Сўнгра бир хил йўналишдаги ОТМлар битта методик бирлашмага бирлашиб, мана шу компетенциялар ўргатиладиган фанлар белгиланади. Асосийси, ўқув дастурини тузишда икки томон – иш берувчи ва ОТМ иштирок этиши керак.

Талабаларнинг мақсади ҳақида

Ўқишга кирган талабаларнинг ота-оналари фарзанининг юқори малакали мутахассис бўлиб етишишини хоҳлашади. Тўрт йил давомида уларнинг ўқишга муносабати қандай ўзгариши эса ОТМдаги муҳитга боғлиқ.

Шунинг учун биз ОТМлардаги муҳит ва сифат кўрсаткичларини шу даражада оширишимиз керакки, талаба асосий мақсадидан четлашиши мақсадга мувофиқ эмаслигини ўзи ҳис қилсин. Мени вазир сифатида қийнаётган ва доимо қийнайдиган масала ҳам аслида шу. Агар таълим сифати яхши бўлса, талабанинг ўз олдинга қўйган мақсади ўзгармайди. Яъни, ўқишга қандай мақсадда кирган бўлса, тўрт йил мобайнида унинг мақсади ўзгармайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

АҚШ элчиси Самарқанд давлат чет тиллари институтига ташриф буюрди

Самарқанд давлат чет тиллар институтида АҚШнинг мамлакатмиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ҳамда институт жамоаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда институтда инглиз тилини ўқитишни янада такомиллаштириш мақсадида АҚШнинг малакали мутахассисларни жалб этиш, ўз навбатида элчихона кўмагида институт профессор-ўқитувчиларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, учрашувда хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда янги ўқув дарсликларини яратиш, биргаликда конференция ва маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилиш ҳамда турли грант лойиҳаларида ҳамкорликда қатнашиш бўйича ҳам ўзаро келишиб олинди.

Элчи жаноблари институтда АҚШ элчихонаси кўмагида ташкил этилган STEM (science, technical, engineering, mathematics) лойиҳаси аъзолари билан ҳам суҳбатлашди ва уларнинг тақдимотларини кузатди.

STEM лойиҳасида институтда вилоятдаги ОТМларнинг математика, физика, биология, кимё, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, муҳандислик каби таълим йўналишларидаги талабалар учун бепул инглиз тили курслари ташкил этилган бўлиб, машғулотлар Америкадан келган малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Чирчиқ давлат педагогика институтида “5 муҳим ташаббус” лойиҳаси ғолиблари тақдирланди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида бешта муҳим ташаббус доирасида ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этган ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда институт маъмурияти, шаҳарнинг тўртта сектори раҳбарлари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 14-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда бешта муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналишида ўтказилган кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида фаол қатнашган ўқувчи ва талаба-ёшлар турли номинацияларда тақдирланди.

Учрашув давомида шунингдек, 4 та сектор ҳомийлигида шаҳардаги адабиёт ва шеъриятга қизиқиши бор, иқтидорли ёшларнинг ижод намуналарини тўплам шаклида нашр эттириш таклифи билдирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ