Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Ўқишни_кўчириш

Қўшни давлатлардаги ўзбекистонлик талабалар ўқишини республика ОТМларига имтиҳонсиз кўчирадилар

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза қабул қилишга рухсат берилди.

Талабгорлар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган Ҳудудий ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари мумкин.

✅ Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

👉 ариза (жойида тўлдирилади);
👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
👉 паспорт нусхаси.

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётган таълим муассасасининг мулкчилик шакли (давлат, нодавлат), таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки), таълим тури (бюджет, тўлов-контракт) ҳамда курсидан қатъий назар республика олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида кўчириш бўйича ариза топширишлари мумкин.

Кўчириш билан боғлиқ барча саволлар бўйича бевосита Ҳудудий ишчи гуруҳларига ҳамда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – (71) 246-38-57;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги – (71) 241-16-91.

Унутманг! Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда Ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан албатта қабул қилинади.

Кўчиришда ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди!

Турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларига алданиб қолманг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
👍2
#Ўқишни_кўчириш

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали ўқишни кўчириш истагидаги фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза қабул қилишга рухсат берилди.

Унга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўқишини кўчириш истагини билдирган ва ўқиши кўчирилишга рухсат берилган фуқароларга ўқиётган хорижий олий таълим муассасаларида тегишли ҳужжатларни олиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали амалий ёрдам кўрсатилади.

Бунда ўқишини кўчириш истагини билдирган ва ўқиши кўчирилишга рухсат берилган фуқароларга ўқиётган хорижий олий таълим муассасаларида тегишли ҳужжатларни олиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#ОТМ_янгиликлари

Бугун, 8 февраль куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида анъанавий "Алишер Навоий ва XXI аср" номли халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири талабалар билан учрашди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент Молия институти талабалари билан учрашди.

Дўстона ва қизғин мунозараларга бой тарзда кечган учрашувда вазир талабаларнинг таълим сифатини оширишга оид мулоҳазалари билан қизиқди. Жумладан, амалиётлар самарадорлигини ошириш мақсадида амалиёт базаларига юборилган 2-3 нафар талабалардан гуруҳларни йил давомида мунтазам алмаштириб туриш таклифини илгари сурди.

Талабалар ҳам “Иқтисодчи талабалар” клубини ташкил этиш ташаббуси билан чиқишди. Яъни бу орқали улар Ўзбекистондаги бошқа ОТМ ёшларига тадбиркорлик лойиҳаларини йўлга қўйишда иқтисодий маслаҳатлар бериш қаторида янги иш ўринларини яратиш, ўзларининг соҳага оид билим ва тажрибаларини оширишлари мумкинлигини таъкидлашди.

Бундан ташқари, учрашув давомида ОТМларда номутахассислик фанлар сонини қисқартириб, амалиёт учун ажратиладиган соатлар сонини ошириш, олий таълим муассасаларида алоҳида амалиёт лабораторияларини жорий қилиш каби ташаббуслар бўйича ҳам фикр алмашилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#Ўқишни_кўчириш

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлардаги дипломатик копруслари

Ҳукумат томонидан қўшни давлатларда таълим олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчириш бўйича бошланган акция талабаларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Шу муносабат билан, биз Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатларда жойлашган дипломатик копруслари ҳақида қисқача маълумот беришга қарор қилдик.

Ўзбекистонннинг Қирғизистондаги элчихонаси

Tелефон:
996 (312) 98-62-96;
Электрон почта: uzbembish@elcat.kg
Консуллик бўлими
Tелефон:
996 (312) 98-62-95;
Факс: 996 (312) 98-60-43;
Электрон почта манзили: uzbembish@elcat.kg
Ишонч телефони:
(+998 71) 233-28-28;
Электрон почта: info@tiv.uz;
Mанзил: 720044, Бишкек ш., Aйтматова шоҳ кўчаси, 177;

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси

Mанзил:
010000, Қозоғистон Республикаси, Нур-Султон, Комсомоль темир йўл станцияси, Лейн-Mежунун, 7
Tелефон: (7172) 95-42-52
Консуллик бўлими: +7 (7172) 95-45-87
Электрон почта: kz.uzembassy@mfa.uz

Ўзбекистон Республикасининг Олмаотадаги Бош Консулхонаси

Mанзил:
050060, Қозоғистон Республикаси, Aлмати шаҳри, Жароков кўчаси, 360-уй (Aл-Фаробий шоҳ кўчаси билан кесишган).
Tелефон: 8 (727) 390-26-16
Электрон почта: kz.uzconsulate@mfa.uz

Ўзбекистон Республикасининг Aктау шаҳридаги Бош консуллиги

Mанзил:
Aктау шаҳри, 30-уй, коттеж 83/1
Tелефон: 8 (729) 277-71-17
Ишонч телефони: (+998 71) 233-28-28
Электрон почта: kz.uzbekconsul@gmail.com

Ўзбекистон Республикасининг Tожикистон Республикасидаги элчихонаси

Mанзил:
734003, Душанбе, ст. Санои, 30
Tелефон: (992-37) 224-75-39
Факс: (992-37) 228-99-03
Сайт: www.uzbekistan.tj
Электрон почта: ruzintaj@rambler.ru

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Вазирликка мурожаат йўллаш янада осонлашди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ билан мулоқотни кучайтириш ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш янада самаралироқ ишлаш мақсадида “Замонавий таълим” Телеграм ботини ишга туширди.

Мазкур бот орқали Сиз вазирликнинг тегишли мутасаддиларига ўзингизни қизиқтирган савол, таклиф, мулоҳаза ва мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

Бунинг учун @zamonaviytalim_bot манзилига хабар йўллашингизнинг ўзи кифоя.

Унутманг, мурожаат вақтида алоқа рақамларингиз (@username) ни қолдиришингиз бизга Сиз билан боғланиш имконини енгиллаштиради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Ўқишни_кўчириш

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилувчи Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг телефон рақамлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned a photo
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
8 февралдаги 68-сон қарори билан Юсуф Қодирович Абсоатов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Ўқишни_кўчириш

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш: энг кўп берилаётган саволлар

Кенг жамоатчиликка бевосита Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилиш имкониятини яратиш мақсадида бугундан ишга туширилган @zamonaviytalim_bot манзилига ҳамюртларимиздан жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бугуннинг ўзида @zamonaviytalim_bot манзилига уч мингга яқин мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларда асосан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчиришга рухсат берилгани тўғрисида саволлар берилган.

Энг кўп берилаётган саволларга жавобларни эълон қиламиз.

Ҳужжатларни талабанинг ўзи топшириши керакми ёки яқин қариндошлари томонидан ариза тўлдириш мумкинми?

Республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ариза бевосита талабгорнинг ўзи томонидан жойида тўлдирилади ҳамда зарур ҳужжатлар тақдим этилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳларга қандай ҳужжат тақдим этилади?

✅ Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

👉 ариза (жойида тўлдирилади);
👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
👉 паспорт нусхаси.

Нодавлат олий таълим муассасасидан ҳам ўқишни кўчириш рухсат этилади?

Республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича мурожаат қилиш учун қўшни давлатларда таҳсил олаётган олий таълим муассасасининг мулкчилик шакли бўйича чекловлар йўқ. Давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари талабалари бирдек ўқишни кўчиришлари мумкин. Фақатгина ўз давлатида олий таълим муассасаси сифатида давлат аккредитациясидан ўтган бўлиши лозим.

Сиртқи ва кечки таълимда таҳсил оладиганлар ҳам ариза топшириши мумкинми?

Қўшни давлатлар олий таълим муассасаларида исталган таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини Ўзбекистонга кўчириш бўйича ариза топширишларига рухсат этилади.

Қайси давлатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини кўчириш учун рухсат этилади?

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлари – Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига ўқишини кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилади.

Россия Федерацияси, Украина бошқа МДҲ давлатлари, хорижий давлатларда таҳсил олаётган талабалар амалдаги тартибга кўра, Ҳудудий ишчи гуруҳларга 2020 йилнинг 15 июлдан 5 августга қадар мурожаат қилишлари мумкин.

Ўқишни бюджетга кўчирса бўладими?

Қўшни давлат олий таълим муассасаларида бюджет ва тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар Ўзбекистон ОТМларига ўқишини кўчириш бўйича ариза топширишлари мумкин. Бунда Ўзбекистонга ўқишни кўчиришда тўлов-контракт асосида кўчиришга рухсат берилади.

Бюжетда ўқиш учун ёзда танловда иштирок этиш талаб этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
👍1
#Ўқишни_кўчириш

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш: энг кўп берилаётган саволлар (2-қисм)

Қайси курс талабаларига ўқишни кўчиришга рухсат берилади?

Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган барча талабаларга, курсидан қатъий назар ўқишини кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилади.

Қандай таълим йўналишлардан ўқишни кўчириш мумкин? Ҳуқуқшунослик, тиббиёт ва иқтисод йўналишларида таҳсил олаётганлар ҳам ўқишини кўчиришлари мумкинми?

Қўшни давлатлардан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун ариза топширишда таълим йўналиши борасида ҳеч қандай чеклов йўқ. Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларидаги олий таълим муассасаларида исталган таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилади.

Академик қарздор талабалар ҳам ўқишини кўчириши мумкинми?

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низомга кўра бу ҳолатда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади яъни ўқишни кўчиришга рухсат берилади.

Талаба қайси ОТМга ўқишини кўчирган бўлса, ўша ОТМда жорий семестр давомида академик қарздорликни бартараф этиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Navoiy_579yilligi

Алишер Навоий ва XXI аср

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида жаҳоннинг ўндан ортиқ давлатидан ташриф буюрган навоийшунос, тилшунос ва адабиётшунос олимлар иштирокида “Алишер Навоий ва ХХI аср” мавзусида халқаро илмий-назарий анжумани ўтказилди.

Озарбайжон, Туркия, Россия, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетлари профессорлари ўз маърузаларида Навоийнинг буюк мероси ва дунё адабиётида тутган ўрни ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган маънавий тарбия устуворлиги сиёсатига алоҳида баҳо бериб ўтдилар.

Алишер Навоий ўзининг пурҳикмат асарлари, сермазмун ҳаёт йўли, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан жаҳон адабиёти, илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган. Навоий ижоди асрлар оша башариятга эзгулик ва камолотдан сабоқ бериб келмоқда.

Олий таълим муассасаларида Алишер Навоий асарларини ўрганиш ва ўргатиш бугунги кунга келиб янги босқичга кўтарилди. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида навоийшунослик соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлар эса том маънода миллатимиз маънавиятига эътибор ва эҳтиром натижасидир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Navoiy_579yilligi

Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига Андижон давлат университети талабаларидан шеърий туҳфа.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Ўқишни_кўчириш

Андижон машинасозлик институтида қабул жараёнлари давом этмоқда

Андижон машинасозлик институтида
қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ҳужжат топшириш жараёни давом этмоқда.

Талабалар учун ҳужжат топширишда қулайликлар яратиш мақсадида институтда қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари, маданий ҳордиқ олишлари учун радио-тармоқ фаолияти йўлга қўйилди.

Институтда фуқаролар мурожаатларига жавоб берувчи операторлар маркази ҳам ишлаб турибди. Шунингдек, институтда қабул жараёнидаги шаффофликни ошириш мақсадида институт ректорининг мурожаатлар учун шахсий телеграм боти ҳам ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёнига асосан, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ОТМларидан Ўзбекистондаги ОТМларга ўқишни кўчириш жараёнлари 15 февралга қадар давом этади.

Энг кўп бериладиган саволлар 1-қисм,
Энг кўп бериладиган саволлар 2-қисм

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ