Forwarded from Edu.uz
#Расмий
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 мартига қадар узайтирилди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди.
✅ Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида:
👉 ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;
👉 ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;
👉 хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

#Чемпион_талабалар
ЎзДЖТСУнинг беш нафар талабаси Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Жорий йилнинг 3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио-2020 олимпиадасига йўлланма берувчи халқаро турнирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари бешта йўлланма билан бирга 1 та олтин, 3 та бронза медалини ҳам қўлга киритди.
Университетнинг магистратура биринчи босқич талабалари Баҳодир Жалолов (олтин), Шаҳобиддин Зоиров (бронза), бакалавриат 4-курс талабалари Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов (иккаласи ҳам бронза) ҳамда қизлардан Турсуной Раҳимовалар тўрт йилликнинг муҳим спорт мусобақасида қатнашадилар.
Бокс бўйича олимпиада лицензион турнирида Ўзбекистон терма жамоаси учтадан олтин ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Токио-2020 олимпиадасига эса 7 та йўлланма қўлга киритилди.

Тошкентда Санкт-Петербург давлат университетининг МДҲдаги биринчи филиали ташкил этилади
Бугун, 13 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов раҳбарлигида Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори Г. Рихсиева, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули A. Бабаев ва бошқалардан иборат делегация Санкт-Петербург давлат университетига ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзлаган асосий мақсад икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўлиб, хусусан, Ўзбекистонда Санкт-Петербург давлат университетининг филиалини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Музокаралар натижасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида Тошкентда Россиянинг нуфузли университети филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
– Бугун Ўзбекистонда жаҳоннинг яна бир нуфузли университетларидан бирининг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришдик, – деди вазир ўринбосари У.Бегимқулов. – Янги филиал биотиббиёт ва шарқшуносликка ихтисослашади. Биотиббиёт – биз учун янги таълим йўналишидир. Филиалда кимё, биология, физика ва бошқа фанлар бўйича илғор фанлараро тадқиқотлар олиб борилади ҳамда бу жараёнга Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт ва фармацевтика компаниялари фаол жалб қилинади.
Ўз навбатида, Санкт-Петербург давлат университети ректори Николай Кропачев ҳам Ўзбекистонда таълим ва илмий лойиҳаларни амалга оширишдан жуда манфаатдор эканлигини алоҳида таъкидлади.
Ташриф давомида шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутган англашув меморандуми ҳам имзоланди.
Маълумот учун, Санкт-Петербург давлат университети Россияда ташкил этилган биринчи (1724 йил) университет ҳисобланади. Университет 9 нафар Нобель мукофоти лауреати, 6 нафар мамлакат Бош вазири ва Россия Федерациясининг 2 нафар президентини тайёрлаган олий ўқув юрти саналади.

#Қонунчилик_янгиликлари
Қурилиш соҳаси ходимларини тайёрловчи ва қайта тайёрловчи қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент фармони эълон қилинди.
Фармон қурилиш соҳасида бюрократик тўсиқларни камайтириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, қурилишнинг барча босқичларида шаффофликни таъминлаш мақсадида янги тартиб ўрнатишни кўзда тутади.
Фармонга мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Муҳандислар-консультантлар уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар касбга мувофиқлик сертификатлари берилишини таъминлаган ҳолда қурилиш соҳаси ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

#Hashar2020
Олий таълим тизимида умумхалқ ҳашари қизғин бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 14-15-март кунлари мамлакатимиз бўйлаб "Обод юрт" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги муассасаларда ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан муассасалар ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ўқув бинолари, спорт иншоотлари, талабалар турар жойларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Олий таълим муассасалари ҳовлисидаги дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилмоқда, турли манзарали ва мевли дарахт кўчатлари, гуллар экилмоқда, ариқлар тозаланмоқда.
Фаол талабалардан иборат гуруҳлар эса истироҳат боғлари, маҳаллалар ва гузарлар, тарихий қадамжолар ҳамда қабристонларда бўлиб ўтаётган умумхалқ ҳашарида ёрдам беришяпти.
Жойларда ҳашар ишлари давом этмоқда.

Умумхалқ ҳашарида 100 мингдан ортиқ дархат ва кўчатларга шакл берилди
Бугун олий таълим муассасаларида ўтказилаётган хайрия ҳашарида 138 189 минг нафарга профессор-ўқитувчилар, талабалар ва соҳа ходимлари иштирок этди.
Шу вақтга қадар олий таълим муассасалари жамоаси томонидан 659 га ер майдонларида ҳашар ишлари олиб борилди. Ҳашар давомида 230 км ариқ ва лотоклар тозаланиб, 488,3 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди.
Олий таълим муассасалари ҳудудидаги 119 690 та дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Қолаверса, юртимиздаги 83 та парк, зиёратгоҳ ва қабристонларда олиб борилган хайрия ҳашарида талабалар жамоалари қатнашдилар.
Республика миқёсида маданият ва истироҳат боғларида ўтказилган хайрия ҳашарида соҳа вакиллари иштирок этишди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги 18 та сайилгоҳ ва хиёбонда талабалар ва ОТМ ходимлари томонидан ҳашар уюштирилди.
Шунингдек, 686 та ёлғиз кексалар, нафақадаги ва ногирон, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга имкон қадар ёрдам кўрсатилди.
Маълумот янгиланди.

#Муҳим_хабар
Талабалар 2020 йил 16 мартдан икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:
👉 барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади;
👉 бошқа вилоятлардан келиб, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилади:
- ЎзМУ, вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» Маркази, ЎзДЖТУ, ТТА ТТЖ ва ўқув биноси, ТИҚХММИ ТТЖ, ТДПУ ТТЖ;
👉 вазирликда, ОТМларда (проректорлар, факультет деканлари, мураббийлардан иборат) штаблар тузилади ва талабаларнинг таътилга чиқиши билан боғлиқ ташкилий ишлар мувофиқлаштириб борилади.
ОЎМТВ ахборот хизмати

#Важное_собшение
Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан намечены следующие меры по профилактике инфекции коронавируса:
👉 с 16 марта 2020 года во всех высших образовательных учреждениях (ВОУ), академических лицеях, а также колледжах объявляются каникулы на две недели (предварительно);
👉 для студентов, уезжающих в постоянные места проживания, организуется продажа льготных билетов на автобусы, поезда и самолеты по следующим адресам:
Национальный университет Узбекистана, Центр «Маънавият ва маърифат», УзГУМЯ, место проживания студентов (МПС) и уч.корпус ТМА, МПС ТИИМСХ, МПС ТГПУ;
👉 в министерстве, ВОУ создаются штабы для координации организационных работ по проводу студентов и учащихся на каникулы.
Подключение к телеграммному каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ