Edu.uz
✔
144K subscribers
40.1K photos
7.66K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Ахборот_хати

Замонавий яримўтказгичлар физикаси ривожланишининг тенденциялари: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар

2020 йил 28 май куни
Олий ва ўрта махсус вазирлиги, Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида шу мавзуда халқаро илмий конференция ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

✅ Эслатиб ўтамиз:

👉 конференция маърузаларининг барчаси рецензиядан ўтади;

👉 маъруза матнини жўнатиш фақат сайт орқали белгиланган талабларга қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади;

👉 Олий аттестация комиссия раисининг 2020 йил 13 майдаги 118-сон қарорига мувофиқ, конференция материаллари тўпламида чоп этилган илмий мақолалар халқаро мақолалар мақомига тенглаштирилади;

👉 конференция материаллари Google Scholar тизимида индексацияланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Коронавирус пандемияси шароитида таълим муассасалари амалиётчи психологлари фаолиятига бағишланган халқаро форум

2020 йил 18 май куни
соат 14:00 да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан “Коронавирус пандемияси шароитида таълим муассасаларидаги амалиётчи психологлар фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро онлайн форум ўтказилади.

Форумда вазирлик мутасадди раҳбарлари, мутахассислар, академик лицейлар, профессионал ва ОТМлар профессор-ўқитувчилари ҳамда психологлари иштирок этади.

✅ Халқаро форум дастури:

➡️ соат 14:00 дан 15:00 гача маърузалар;
➡️ соат 15:00 дан 16:00 гача муҳокамалар.

❗️ Қизиқувчилар қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиши мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/85002872880?pwd=UUNyb09uWlpYNHRVS0VSUXR2RjNMdz09

Идентификатор: 850 0287 2880
Пароль: 797751

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Грант

Ғарбий Лондон университети хорижлик талабаларга 3500 фунт стерлинггача стипендиялар дастурини эълон қилди

Ғарбий Лондон университети
(University of West London) хорижлик талабалар учун кўплаб стипендиялар ва ўқув имтиёзлари дастурини эълон қилди.

Мазкур имтиёзлар муайян бакалавр ва магистрлик дастурларига амал қилади. Молиявий кўмак миқдори - 250 дан 3500 фунт стерлинггача. Ушбу маблағларни ўқиш учун тўлаш ёки бошқа харажатларни қоплаш учун ишлатиш мумкин.

Батафсил: @uzbbenelux

Уйда қолинг ва билим олинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#OTM_янгиликлари

ҚҚДУ талабалари Оролбўйи Халқаро инновация марказида тадқиқот олиб бормоқдалар

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори, профессор А.Реймов бошчилигида университетнинг Биология факультети ва Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси кафедраси профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация марказида бўлди.

Университет талабалари бу ерда 2019 йилда Оролбўйи Халқаро инновация маркази билан имзоланган меморандум асосида доривор ўсимликлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Жумладан, 2019 йилнинг май ойидан бошлаб университетнинг Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши талабалари илмий раҳбарлари билан ўқув-дала амалиётларини ушбу марказда ўтказиб келмоқда.

Улар маҳаллий ва интродукцияланган доривор ўсимликларнинг (қизилмия, амарант, арпабодиён, катарантус, ўткир баргли сано, доривор гулхайри, доривор мойчечак, лимон ўт, топинамбур, расторопша ва ҳ.к.) уруғларини экиб, фенологик кузатув ишларини олиб борди.

Олинган маълумотлар асосида, 1 та ўқув қўлланма, хорижий ва маҳаллий журналларда 3 та мақола, ҳамда халқаро ва республика миқёсидаги конференцияларда 19 та тезис чоп этилди.

Бу галги ташриф давомида Оролбўйи Халқаро инновация маркази билан жорий йилда ҳам университет ёш олимлари, стажёр-тадқиқотчилари, магистрантлари ва талабаларининг маҳаллий ва интродукцияланган доривор ўсимликларнинг коллекциясини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини биргаликда олиб бориш бўйича келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

2020 йил 19-20 май кунлари ўтказиладиган онлайн конференциялар

1️⃣9️⃣ май

👉 Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти
томонидан «Фан ва техника ютуқларини таълим тизимига жорий қилиш муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий онлайн анжумани ўтказилади. м

- Бошланиш вақти: соат 11:00
- Конференцияга ҳавола: http://cc.uz/165sw
- Идентификатор: 359 072 9027
- Пароль: 9WCGEL

2️⃣0️⃣ май

👉 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида
“Математиканинг замонавий муаммолари” мавзусида республика илмий онлайн-анжумани ўтказилади.

- Бошланиш вақти: соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: http://cc.uz/165su
- Идентификатор: 301 279 6993
- Пароль: 835578

👉 Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни шакллантиришда менежмент ва корпоратив бошқарувнинг аҳамияти» мавзусида республика миқёсида онлайн илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

- Бошланиш вақти: соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: http://cc.uz/165sv
- Хорижий ҳамкор: Урал давлат иқтисодиёт университети
- Вебинар ўтказиладиган тил: Ўзбек, Рус

Конференцияни ўтказишдан мақсад: “Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, миллий иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг илмий асосларини аниқлаш ва илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

👉 Урганч давлат университетида 2020 йил 18, 20 ва 22 май кунлари Испаниянинг Кантабрия университети билан ҳамкорликда “Оммaвий очиқ онлайн курсларини (МООС) ишлаб чиқиш” мавзусида онлайн видеоконференцияси ўтказилади.

- Конференция ўзбек, инглиз ва рус тилларида ўтказилади.
- 20 май, соат 13:00 ¬: http://cc.uz/165ss
- Идентификатор : 982 8374 0775
- Пароль: MOOC2

- 22 май, соат 12:00 ¬ http://cc.uz/165st
- Идентификатор: 739 1588 8684
- Пароль: 006468

- 22 май, соат 13:00 ¬ https://zoom.us/j/92592446511
- Идентификатор: 925 9244 6511
- Пароль: MOOC3
- Рўйхатдан ўтиш учун: conf.urdu.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#OTM_янгиликлари

Инновацион технологияларни таълим, фан ва бошқарув соҳаларида қўллаш истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йил 14-15 май кунлари Самарқанд давлат университетида «Инновацион ва замонавий ахборот технологияларини таълим, фан ва бошқарув соҳаларида қўллаш истиқболлари» мавзусида онлайн халқаро илмий конференция ўтказилди.

Конференцияда, турли тизимларда алгоритмизациялаш, моделлаштириш, тафаккурли технологиялар, муҳандислик математикаси ҳамда таълим, фан ва бошқарув тизимларида ахборотлаштириш, таълим берувчи технологиялар, электрон ресурслар масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Конференцияда АҚШ, Исроил, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа хорижий мамлакатлар ҳамда республикамиздан 100 дан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этди.

Конференциянинг ялпи мажлисида Ҳиндистон, Россия, Исроил давлатидан жами 8 нафар профессорнинг маърузаси тингланди. Исроил давлати Холон технология институтининг роботехника соҳасидаги ютуқлари тақдимоти иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент давлат иқтисодиёт университетида стартап-онлайн кўрик танлов ташкил этилди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Онлайн олимпиада

Ўзбекистонда кимё соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олим профессор Тиллаев Раҳим Содиқович хотирасига бағишланган Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади.

Кимё

Олимпиада иштирокчилари кимё фани бўйича баҳслашадилар.

Рағбат

- 1-ўрин соҳиби 5.000.000 сўм ва диплом;
- 2-ўрин соҳиби 3.000.000 сўм ва диплом;
- 3 - 10-ўрин соҳиблари 1.000.000 сўмдан ва диплом;
- барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланадилар.

Иштирокчилар

Олимпиадада академик лицей, коллеж ва 10-11-синф ўқувчилари, абитуриентлар ҳамда талабалар қатнашиши мумкин.

Тест саволлари

Олимпиада саволлари 25 та бўлиб:

- 18 таси ўрта ва ўрта махсус таълим мавзулари;
- 5 таси олий таълим мавзулари;
- 2 таси олим Тиллаев Р. С. ҳаёти ва ижоди юзасидан бўлади.

Рўйхатдан ўтиш

Иштирок этиш ниятидагилар 25 майгача moziy.edu.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Олимпиада куни

Онлайн олимпиада 30 май куни соат 8:00 да бошланади. Жараён бориши ҳақида батафсил маълумот бериб борилади.

Батафсил: @moziyeduuz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Наманган муҳандислик-қурилиши институтида масофадан ўқитиш тизими самарадорлиги таҳлил этилди

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Шарифжон Эргашев раҳбарлигида проректорлар, деканлар ва кафедра мудирлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда мамлакатимизда давом этаётган карантин даврида масофадан ўқитиш тизимида профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг давомати, жараённинг бориши назорати таҳлил этилди.

Масофавий таълимга доир “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги”, “Олий математика”, “Техник тизимларда ахборот технологиялари” кафедраларининг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, масофавий таълим тизимида фойдаланиш учун видеодарсларнинг тайёрланиш ҳолати тўғрисида эса “Менежмент”, “Қурилиш архитектураси”, “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш”, “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедралари мудирлари маълумотлар тақдим этдилар.

Институт ректори Ш.Эргашев институт жамоасини синовли кунларда мамлакатимизда коронавирусдан ҳимояланишга доир тартиб-интизом асосида фаолиятни давом эттиришга чақирди.

Муҳокамалар якунида институт кафедралари томонидан олиб борилаётган масофавий ўқувларнинг сифатини яхшилаш ва талабаларни қамраб олишни кенгайтириш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлар

ТДИУ талабалари COVID-19нинг республика иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш масаласида онлайн конференция ўтказишди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети
докторантлар ва мустақил изланувчиларининг онлайн илмий-услубий семинари бўлиб ўтди.

ZOOM дастурида бўлиб ўтган учрашувда университетда ўтказилган “Коронавирус пандемияси натижасида вужудга келадиган глобал инқироз ҳолатларининг республика иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш” мавзусида илмий мақолалар танлови натижалари муҳокама қилинди.

Шунингдек докторантлар томонидан тайёрланган инглиз тилидаги тезис материаллари таҳлил қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

Эртага, 20 май куни олий таълим тизимида ўтказиладиган онлайн конференциялар

👉 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети

- Мавзу: Математиканинг замонавий муаммолари
- Бошланиш вақти: соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: http://cc.uz/165su
- Идентификатор: 301 279 6993
- Пароль: 835578

👉 Тошкент давлат иқтисодиёт университети

- Мавзу: Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни шакллантиришда менежмент ва корпоратив бошқарувнинг аҳамияти
- Бошланиш вақти: соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: http://cc.uz/165sv
- Хорижий ҳамкор: Урал давлат иқтисодиёт университети

👉 Урганч давлат университети

- Мавзу: Оммaвий очиқ онлайн курсларини (МООС) ишлаб чиқиш
- Бошланиш вақти: 13:00
- Конференцияга ҳавола: http://cc.uz/165ss
- Идентификатор : 982 8374 0775
- Пароль: MOOC2

👉 Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали

- Мавзу: Таълим ва тиббиётнинг сифатини оширишда инновациянинг роли
- Бошланиш вақти: 13:00
- Конференцияга ҳавола: http://cc.uz/165t5
- Идентификатор : 566 932 8897
- Пароль: ttaff12345

👉 Олий таълим мулоқотлари

#StayHome дастури доирасида Британия Кенгаши билан ҳамкорликда Озарбайжон, Буюк Британия, Европа ва Марказий Осиё университетлари ўртасида бир қатор мулоқотлар ташкил этилади.

Ушбу мулоқотлар университетларга бутун дунёдаги ҳамкасблари билан алоқада бўлишга ёрдам беради. Шунингдек, COVID-19 инқирози даврида олинган малака ва илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш имконини беради.

Учрашувлар ҳар чоршанба куни инглиз вақти билан соат 14.00 да ўтказилади.

Рўйхатдан ўтиш: http://cc.uz/165t6

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сирдарёда 28 ёшли К. Аброрхонова фан доктори илмий унвонига эга бўлди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Onlayn olimpiadada fanlardan test yechish

Savol: Onlayn olimpiadada ro'yxatdan o'tdim. Platforma orqali fanlardan onlayn test topshirish uchun nima qilishim kerak?

Ro'yxatdan o'tgandan so'ng hamda elektron pochta orqali tasdiqlab login va parol bilan platformaga kirilganda ma'lumotlar ko'rinadi.

Olimpiadani o'tkazish kuni va vaqti ushbu telegram kanal @fanolimpiada va olimpiada.edu.uz platformasida e'lon qilinadi.

E'lon qilingan kuni TEST TOPSHIRISH imkoniyati mavjud bo'ladi. Ya'ni yuqoridagi rasmdagi kabi TEST TOPSHIRISH tugmasi paydo bo'ladi.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 299-сон қарори билан қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:

👉 Орал Аминовна Атаниязова Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори этиб;

👉 Гулчехра Шовкатовна Рихсиева Тошкент давлат шарқшунослик университетининг ректори этиб тайинланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (299-сон, 20.05.2020 й.) билан тайинлаган ректорлар:

Гулчехра Шовкатовна Рихсиева (Тошкент давлат шарқшунослик университети) ва Орал Аминовна Атаниязова (Қорақалпоғистон тиббиёт институти).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Халқаро_ҳамкорлик

МДҲ давлатлари университетлари долзарб муаммо атрофида бирлашмоқда

2020 йил 26 майда МДҲ давлатлари университетлари вакиллари иштирокида COVID-19 пандемиясининг Ҳамдўстлик мамлакатлари миллий иқтисодиётига таъсирига бағишланган халқаро видеоконференция бўлиб ўтади.

✅ Ташкилотчилар:

🇺🇿Тошкент давлат шарқшунослик университети;
🇷🇺Санкт-Петербург давлат университети;
🇷🇺В.М.Ломоносов номидаги МДУ Осиё ва Африка мамлакатлари институти;
🇧🇾Беларусь давлат университети;
🇦🇿Боку давлат университети;
🇦🇲Ереван давлат университети;
🇲🇩Молдова давлат университети;
🇰🇿Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети;
🇹🇯Тожикистон Миллий университети;
🇰🇬Ўш давлат университети.

Халқаро видеоконференция 2020 йил 26 май куни соат 14:00да (Тошкент вақти билан) бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Математика йўналишидаги талабалар ва тадқиқотчилар учун стипендия жорий этилди

Математика йўналишида таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун Академик Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов номидаги стипендия жорий этилди.

Стипендия республика олий таълим муассасаларида Математика таълим йўналишларида 2-курсни тугатган бакалавриат, 1-курсни тугатган магистратура талабалари ва 1-босқични тугатган таянч докторантларга тайинланади.

✅ 2020-2021 ўқув йили учун Академик Т.А.Саримсоқов номидаги стипендия квотаси:

👉 5 нафар бакалавриат талабаси учун (10 ой муддатга ҳар ойда 750 минг сўмдан);

👉 5 нафар магистрант учун (10 ой муддатга ҳар ойда 1 млн. сўмдан);

👉 5 нафар таянч докторант(2021 йил учун 10 ой муддатга ҳар ойда 1,5 млн. сўмдан) учун белгиланди.

Стипендия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли Қарори асосида Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан таъсис этилди.

Батафсил: Ўзбекистон Математиклари телеграм каналида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Президент

Шавкат Мирзиёев: Ишимизга одамларнинг кўзи билан баҳо беришимиз керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи доирасида дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

- Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак. Соя экилса, битта майдондан икки баробардан зиёд даромад олиш, яна кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш мумкин. Ундан олинадиган мой ҳам, омихта ем ҳам жуда сифатли, бозорбоп. Тўғри, бу қийин. Лекин қайси иш осон? - дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев.

Агротехнологияларни ривожлантириш мақсадида Тошкент давлат аграр университетининг Андижон вилояти филиали негизида қишлоқ хўжалиги йўналишида алоҳида олий таълим муассасаси ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Муҳим_тадбир

Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг минтақалараро онлайн конференцияси ўтказилади

2020 йил 27 май куни
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим Кенгаши ҳамда Россия ректорлар Кенгаши ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ташаббуси билан “Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларнинг минтақалараро онлайн конференцияси” ўтказилади.

Конференция 2020 йилда Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия Президентлари саммити дастурига киритилган Ўзбекистон-Россия иккинчи таълим форумига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.

Минтақалараро онлайн анжуманда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти органлари вакиллари ҳамда 120 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор АБДУВАХИТОВ, Россия Федерацияси Президенти Администрацияси бошқарма бошлиғи Владимир ЧЕРНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон МАЖИДОВ, Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Валерий ФАЛЬКОВ кириш сўзлари билан анжуман қатнашчиларига мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.УМУРЗАКОВ ва Россия ректорлар кенгаши раиси, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори В.САДОВНИЧИЙ ялпи мажлисда маъруза билан қатанашадилар.

Анжуман дастури доирасида икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади.

Минтақавий онлайн анжуман 2020 йил 27 май куни Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Илҳомжон Тўхтасинов - Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram