Edu.uz
✔
145K subscribers
39.7K photos
7.59K videos
310 files
18.2K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Президент

Жанубий Корея олий таълим тажрибаси ўрганиб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.

Мазкур таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш тўлов-контракт асосида илғор ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс ва инглиз тилларида олиб борилади.

Университет 4000 талабани қабул қилиш имкониятига эга. Тугаётган ўқув йилида биринчи курсда 720 нафар йигит-қиз таълим олди. Корея Республикасидан 11 нафар тажрибали педагог жалб қилинган бўлиб, келгусида 43 нафарга етади.

Шавкат Мирзиёев университет ректори Пак Жун Ху ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.

Муассасада гуманитар ҳамда техник-муҳандислик йўналишларида таълим берилади. Хусусан, туризм менежменти, мактабгача таълим, менежмент ва компьютерлаштирилган бухгалтерия ҳисоби, корейс тили ва адабиёти фанлари ўқитилади.

Шунингдек, машинасозлик муҳандислиги, келажак автомобилсозлиги инжиниринги, электротехника ва электроника муҳандислиги, архитектура муҳандислиги, компьютер муҳандислиги, энергетика ва кимё муҳандислиги бўйича малакали мутахассислар тайёрланади.

Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Иномжон МАЖИДОВ: Кореяликларнинг таълим технологиялари ва педагогик ёндашувларини ўрганиб чиқамиз

Бугун, 7 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада бўлиб ўтган сессиясида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов иштирок этди ва ОАВ вакилларининг саволларига батафсил жавоб берди.

Вазир олий таълим муассасаларининг биринчи курсидан бошлаб талабаларга мутахассислик фанларидан амалий билимларни беришга эътибор кучайтирилишини таъкидлаб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Вазир: ўқиш даврийлигини белгилашда соҳага қараб дифференциаллашган ҳолда ёндашилади

Бугун, 7 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада бўлиб ўтган сессиясида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон МАЖИДОВ иштирок этди ва журналистларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

- Узлуксиз таълим босқичлари ўртасида ўзаро узвийликни таъминлаш орқали айрим фанлар ва мавзулар такрорланишининг олдини олишда муҳим қадам ташланади, - деди вазир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат стоматология институти битирувчилар билан онлайн хайрлашди

Тошкент давлат стоматология институтида
бу йилги магистратура битирувчиларини тантанали қутлаш маросими онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Жорий ўқув йилида институтнинг магистратура босқичини 6 та мутахассислик бўйича 34 нафар йигит-қизлар тамомлади.

Битирувчилар орасида Ибн Сино стипендияси ғолиби, стартап лойиҳалар совриндорлари, хорижий ва республика миқёсида ўтказилган танлов ғолиблари, рационализаторлик таклифлар ва патентлар ҳаммуалифлари бор.

Шунингдек, Франция, Германия, Жанубий Корея, Россиянинг етакчи олийгоҳларида ўз билим ва малакаларини ошириб қайтган магистрлар ҳам мавжуд.

Институт мавқеини кўтаришга ўз ҳиссасини қўшган, ўқишда ва жамоат ишларида фаол иштирок этган 3 нафар битирувчининг ота-онасига институт жамоаси номидан “Ташаккурнома” тақдим этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Масофавий_таълим

Монтеррей технология университети бепул онлайн курс: музокаралар ўтказиш ва самарали суҳбат қуриш кўникмалари

Лотин Aмерикасидаги нуфузли нодавлат университетларидан бири Монтеррей технология университети томонидан музокаралар ўтказиш ва самарали суҳбат қуриш кўникмалари бўйича бепул онлайн курс ўтказилмоқда.

Курсда замонавий музокаралар ўтказиш кўникмаларини ривожлантиришдаги сўнгги эришилган ютуқлар, оддий, аммо фаол таълим механизмларини қўллаган ҳолда муҳокама қилинади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24| Тошкент давлат техника университетида Абдулла Қодирий ҳаёти, ижодий мероси ва фаолиятини талабалар ўртасида тарғиб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

АДУ ўқитувчиси Хитойда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди

Андижон давлат университети
Ахборот технологиялари кафедраси ўқитувичси Аҳмадалиев Дониёрбек Хитой Халқ Республикасининг Northeast Normal Universityда профессор Chen Xiaohui раҳбарлигида ўзининг фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Дониёрбек Аҳмадалиев “Research on Adaptive Content Delivering in Learning Management Systems: Focusing on User Preferences and Knowledge Level” (Таълимни бошқариш тизимларида мослашувчан контентни етказиб бериш бўйича тадқиқотлар: фойдаланувчи учун афзалликлар ва билим даражасига эътибор қаратиш) мавзусида тадқиқот олиб борди.

Ҳимоя карантин сабаб онлайн тарзда ўтказилиб, унда докторант ўзининг уч йиллик тадқиқот натижаларини эълон қилган. Муҳокамалардан сўнг, иш белгиланган талабларга тўла жавоб бериши эътироф этилиб, юз фоизлик натижа билан информатика фанлари ва технологияларини ўқитиш ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражасига лойиқ деб топилди.

Д.Аҳмадалиев 2016 йил сентябрда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғи билан Хитойга PhD дастурида ўқишга юборилган.

Northeast Normal Universityнинг Компьютер фанлари ва ахборот технологиялари мактабида информатика фанлари ва технологияларини ўқитиш ихтисослиги бўйича илмий раҳбари профессор Chen Xiaohui раҳбарлигида тадқиқот ишларини олиб борди.

Ушбу PhD дастури бўйича барча харажатлар Хитой стипендиялар кенгаши томонидан тўлиқ молиялаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади

Иномжон МАЖИДОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

Касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда:

👉 тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июлдан 20 июлгача;

👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.

❗️Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

✅Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилган тарзда тузилади. Бунда:

👉 бир абитуриентга имтиҳонда бир соатдан ортиқ вақт сарфламаслик;

👉 абитуриентнинг олий таълим муассасасига бир марта келиб кетишини таъминлаш инобатга олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қонунчилик_янгиликлари

Геология фанлари университети ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Президент қарори билан геология соҳасида юқори малакали ва замонавий фикрловчи олий маълумотли кадрларни тайёрловчи Геология фанлари университети ташкил этилди.

Университет Давлат геология қўмитаси, тоғ-кон саноати корхоналари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун геология йўналишидаги малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича республиканинг ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти, Минерал ресурслар институти, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти, Нефть-газ конлари геологияси ва қидируви институти, Геология соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Давлат геология музейи Университет таркибига киради.

Университетга талабалар ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Университетда талабалар Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартлари асосида геология ва кончилик йўналишидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, Санкт-Петербург кончилик университетининг қўшма таълим дастурлари бўйича, улар билан эришиладиган келишувларга мувофиқ ўқитилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар Давлат геология қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Университетга талабаларни қабул қилиш жараёни талабга мувофиқ ўтказилади.

Университет ҳузурида етакчи геология ва кончилик йўналишидаги хорижий олий таълим муассасаларининг, шу жумладан, Санкт-Петербург кончилик университетининг махсус умумтаълим ва базавий техник фанларини ўқитишга ихтисослашган Бошланғич муҳандислик тайёрлаш марказини ташкил этилади.

Университет 2020-2021 ўқув йилида И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Президент

Талабаларнинг дастурий таъминот бўйича малакасини ошириш вазифаси белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 8 июнь куни ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ижроси бўйича тақдимот ўтказилди.

Йиғилишда жорий йил якунига қадар 100 мингта ва 2021 йилнинг биринчи ярмида яна 150 мингта ўқувчини ўқитиш, талабаларнинг дастурий таъминот бўйича малакасини ошириш вазифаси белгиланди.

Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, “Электрон ҳукумат” хизматларига талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Лекин ҳозирда 780 тур давлат хизматидан бор-йўғи 185 тасидан “электрон портал” орқали фойдаланиш имкони мавжуд.

Аксарият ташкилотларда иш жараёнини рақамлаштириш фақат ҳужжат алмашинувини электронлаштириш билан чекланиб қолмоқда.

Шу боис “Электрон ўқитиш дастури” орқали ўқиб, диплом олган дастурчиларни давлат ва хўжалик муассасаларига IT мутахассис сифатида ишга олиш зарурлиги таъкидланди.

Барча ҳудудларда рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув маркази очиш вазифаси қўйилди. Бу даргоҳларда дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн каби йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Жорий йил якунига қадар Гулистон, Бухоро, Наманган, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Жиззах шаҳарларида IT паркнинг филиаллари ташкил этиш режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қонунчилик_янгиликлари

И.М. Губкин номидаги университетнинг Тошкент филиалига қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул тўғрисида"ги ВМ-363-сонли қарори қабул қилинди. (08.06.2020 й.)

Қарор билан 2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига талабаларнинг қабул квотаси белгиланди.

✅ Унга кўра жами 345 ўрин қабул квотаси ажратилди:

👉 225 та – кундузги таълим шакли бўйича;

👉 120 та – кечки таълим шакли бўйича.

Филиалга қабул кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича 40 фоизи – давлат гранти, 60 фоизи – тўлов-контракт, кечки таълим йўналишлари бўйича эса тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларини Филиалга мақсадли қабул қилиш, тайёрлов бўлинмаси битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича амалга оширилади.

Танловдан ўтмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари Филиалга кириш учун умумий талаблар асосида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ахборот_хати

Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишланган онлайн конференция

2020 йилнинг 10 июнь куни
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ташаббуси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишланган онлайн конференция ўтказилади.

Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адиблар, адабиётшунос олимлар, адибнинг шогирдлари ва замондошлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Саид Аҳмаднинг оиласи ва фарзандлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Конференцияда оммавий ахборот воситалари, ёш ижодкорлар ва адабиёт мухлислари иштирок этиши мумкин.

- Ўтказиш санаси: 10 июнь соат 11:00-13:00
- Онлайн-форум платформаси: ZOOM.
- Боғланиш учун: +99897-745-12-21, +99893-500-59-55
- Идентификатор: 86048163441
- Пароль: 898528

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ОТМларда онлайн ҳимоялар давом этмоқда

Тошкент тиббиёт академияси
ҳузуридаги Фан доктори илмий даражасини берувчи барча илмий кенгашларда карантин шароитида диссертациялар ҳимоялари онлайн бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, тадқиқотчи Ли Марина «Ичимлик сувининг радиацион хавфсизлигини гигиеник таъминлаш» мавзусидаги 14.00.07 – Гигиена ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Шунингдек, Бўтаев Азамат «Миастениянинг клиник морфологияси ва уни комплекс даволашда лазер технологиялари қўлланилишини асослаш» мавзусида ҳамда Чориев Беруний «Суд тиббиётида қўллаш мақсадида одам ва ҳайвон оқсилларини преципитацияловчи иммун зардобларни олиш имкониятлари» мавзусида тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун онлайн ҳимоя қилдилар.

2020 йил 3 июнь куни Ф.Б. Абдумаликова «Беморларнинг асосий давога тарафдорлик даражасини хавотир-депрессив ҳолатларнинг яққоллик предикторларга боғлиқликда ўрганиш» мавзусида ҳамда Д.К. Мўминов «Зотилжам билан оғриган беморларда буйракларнинг функционал ҳолати: прогностик ва терапевтик аспектлари» мавзусидаги бўйича тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ҳимоялари ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

ДТМ тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини эълон қилди

Давлат тест маркази 2
020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхатини эълон қилди.

Унда республика миқёсида биноларнинг вилоятлараро тақсимланиши, тест синовлари ўтказиладиган бинолар рақами ва сони, манзили ҳамда локацияси кўрсатилган.

Рўйхатдан Тошкент шаҳрида 12 та, Сурхондарё вилоятида 9та, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилоятида 6 тадан, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган вилоятларида 5 тадан, қолган вилоятлардан ҳам 3-4 тадан бинолар ўрин олган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Тошкент шаҳридаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети федерал давлат автоном ОТМ филиалида қабул бошланди

«Москва муҳандислик-физика институти» Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

❗️Энг юқори балларни тўплаган 100 нафар абитуриент тўлиқ давлат гранти асосида ўқишга кириш имкониятига эга бўлади.

Ҳужжатлар онлайн режимида қабул қилиш 15 июндан 2 июлга қадар давом этади.

Бу йил ҳужжатлар бакалавриатнинг ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси ҳамда иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси йўналишлари бўйича қабул қилинади.

Абитуриентлар жорий йилнинг 15 июлигача бўлган вақтда математика, физика ва рус тили фанларидан имтиҳон топширади.

Имтиҳон натижалари 15 июль куни эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТИҚХММИда масофавий магистрлик ҳимоялари ўтказилди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари
институтида ҳам пандемия шароитида карантин талабларига амал қилган ҳолда якуний давлат аттестацияси онлайн тарзда ташкил этилмоқда.

Бугун, 8 июнь куни институтнинг Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш магистратура мутахассислиги битирувчилари якуний давлат аттестация комиссияси раиси ва аъзолари, илмий раҳбарлар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида магистрлик диссертацияни онлайн ҳимоя қилишди.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти директори Б.Султонов, Тошкент давлат аграр университети профессор Ш.Қаршиев ва институт профессорларидан иборат комиссия томонидан битирувчилардан онлайн ҳимоя кўринишида якуний давлат аттестацияси олинди.

Онлайн ҳимояларнинг биринчи кунида уч нафар магистр тадқиқот олиб борган мавзуси бўйича масофадан тақдимот ўтказдилар. Институтда онлайн магистрлик диссертацияси ҳимоялари давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТДШУ ўқитувчиси талабалари билан Саид Аҳмад ҳикояларини турк тилига таржима қилди

Ўзбек адабиётининг буюк намояндаси, атоқли адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллик юбилейига бағишлаб Тошкент давлат шарқшунослик университети “Таржимашунослик ва халқаро журналистика” кафедраси мудири, амалиётчи таржимон Хайрулла Ҳамидов ва унинг талаба-шогирдлари томонидан адибнинг ўнлаб машҳур ҳикоялари турк тилига ўгирилди.

Ушбу таржималар "Özbek Edebiyati’nin Seçme Eserleri. Said Ahmed. Hikâyeler” (“Ўзбек адабиётининг сара асарлари. Саид Аҳмад. Ҳикоялар”) номи остида, университет ректори Г.Рихсиеванинг сўзбошиси билан турк тилида нашр этилди.

Устоз-шогирд анъанаси асосида амалга оширилган ушбу таржималар асосида чоп этилган китобдан ХХ юзйиллик ўзбек адабиётининг довруқли вакили Саид Аҳмаднинг “Елим”, “Сағана”, “Бир ўпичнинг баҳоси”, “Хомталаш”, “Ханка билан Танка”, “Бир юз етмиш сўмлик хуррак”, “Менинг дўстим Баббаев!”, “Иқрор”, “Хотинбоз чумчуқ” сингари ҳажвий ҳикоялари билан бир қаторда “Ўн саккиз ёшинг”, “Суд”, “Қоракўз Мажнун” каби жиддий ҳикоялари таржимаси ҳам ўрин олган.

Ушбу китоб олий таълим тизими профессор-ўқитувчиларининг, хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоасининг буюк адиб таваллудининг 100 йиллигига камтарона туҳфаси бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg