Иккинчи олий таълим бўйича бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 3- ва 4- курсларда таълим олаётган талабаларга ўқишни сиртқи таълим шаклига ўтказишга рухсат берилди.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ олий таълим муассасалари ҳамда фуқарларнинг кўплаб мурожаатлари инобатга олинган ҳолда иккинчи олий таълим бўйича бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 3- ва 4- курсларда таълим олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига кўра сиртқи таълим шаклига ўтказишга рухсат берилди.
Бунда,
Филология ва тилларни ўқитиш (хорижий тиллар бўйича, шу жумладан, рус тили), Хорижий тил ва адабиёти (тиллар ўйича), Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) таълим йўналишлари, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасалари истисно эканлиги,
олий таълим муассасаси бўйича ҳар бир таълим йўналиши кесимида (таълим тили) ариза топширганлар сони 7 нафардан кам бўлган ҳолда талабалар сиртқи таълим шаклига ўтказиш, акс ҳолда рад этиш белгиланди.
Кундузги таълм шаклидан сиртқи таълим шаклига ўтказилган талабалар учун тўлов-контракт миқдори 2018/2019 ўқув йилида 2-мутахассисликка қабул қилинган талабалар учун бир хил этиб белгиланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q

Республикадаги 9 та ОТМга хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш учун қўшимча квоталар берилди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёни билан 9 та олий таълим муассасасига 2018/2019 ўқув йили учун қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қўшимча қабул квоталари тасдиқланди. Булар:
1.Тошкент давлат техника университети – 75 та (бакалавриат);
2.Тошкент давлат стоматология институти – 60 та (бакалавриат);
3.Тошкент кимё-технология институти – 20 та (магистратура);
4.Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 10 та (магистратура);
5.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 25 та (бакалавриат);
6.Миллий рассомлик ва дизайн институти – 20 та (бакалавриат);
7.Наманган муҳандислик-технология институти – 60 та (бакалавриат);
8.Наманган муҳандислик-қурилиш институти – 60 та (бакалавриат);
9.Андижон машинасозлик институти – 90 та (бакалавриат – 80 та, магистратура – 10 та).
Қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йил 25 сентябргача қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан 2018 йил 28-30 сентябрь кунлари ўтказилади.
Ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида 2018 йилнинг 2 октябридан бошланади.
Кириш синовлари натижаси бўйича тўлов-контракт асосида қўшма таълим дастурларида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 2018 йил 31 октябрь этиб белгиланди.

👍1
Ўзбекистонда француз тили ўқитувчилари Франциянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда тайёрланади
Франциянинг Сержи-Понтуаз университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Унга кўра Сержи-Понтуаз ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетлари таълим дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик қилишади.
Ҳамкорлик алоқалари бошланғич ва ўрта таълимда фаолият юритувчи француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда икки муассаса ходимлари ва талабалари ўртасида ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш бўйича олиб борилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Франциянинг Сержи-Понтуаз университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Унга кўра Сержи-Понтуаз ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетлари таълим дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик қилишади.
Ҳамкорлик алоқалари бошланғич ва ўрта таълимда фаолият юритувчи француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда икки муассаса ходимлари ва талабалари ўртасида ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш бўйича олиб борилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Талабаларнинг билими 5 баллик тизимда баҳоланади
Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги янги таҳрирдаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ талабаларнинг билими 5 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
• талаба мустақил хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан бўйича тасаввурга эга деб топилганда – 5 (аъло) баҳо;
• талаба мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан бўйича тасаввурга эга деб топилганда – 4 (яхши) баҳо;
• талаба олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан бўйича тасаввурга эга деб топилганда – 3 (қониқарли) баҳо;
• талаба фан дастурини ўзлаштирмаган, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда фан бўйича тасаввурга эга эмас деб топилганда –2 (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланади.
Талабалар билимини назорат қилиш оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Оралиқ назорат ҳар бир фан бўйича 2 мартагача ўтказилиши мумкин.
Якуний назорат тури семестр якунида (тиббиёт олий таълим муассасаларида фан якунида) ўтказилади.
Тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи якуний назорат турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланади.
Оралиқ назоратни топширмаган ёки “2” баҳо олган талаба якуний назорат турига киритилмайди.
Якуний назоратга кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек ушбу “2” баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.
Бир кунда 1 тадан ортиқ фан бўйича якуний назорат тури ўтказилмайди.
Баҳолаш натижасидан норози бўлган талабалар натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида факультет декани томонидан ташкил этиладиган Апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Фарғонада Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти
Олий мактабининг филиали ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб республиканинг туризм тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал қилишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ва бошқалар белгиланди.
Филиалда ўқитиш тўлов-контракт асосида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда Олий мактаб томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар бўйича кўпроқ инглиз тилида кундузги шаклда амалга оширилади.
Мазкур Филиалда олтита йўналишда бакалавр ва иккита мутахассисликда магистрлар тайёрланиб, унга қабул квоталари Олий мактабнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тайёрланган асосли таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш, кутубхона фондини замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан шакллантириш ва тўлдиришга кўмаклашади.
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Олий мактабнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан юртимизнинг бир гуруҳ устоз ва мураббийлари қаторида олий таълим тизимида фидокорона меҳнат қилаётган педагоглар ҳам тақдирланди.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
Раджабов Бахтиёр Шарипович - Чирчиқ давлат педагогика институтининг аниқ фанлар кафедраси профессори, Тошкент вилояти
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Алеуов Усербай - Нукус давлат педагогика институтининг педагогика кафедраси профессори, Қорақалпоғистон Республикаси
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Жумаева Гулнора Бобоқуловна - Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти
Мадярова Светлана Аминовна - Тошкент давлат педагогика университетининг умумий педагогика кафедраси доценти, Тошкент шаҳри
Улжабаев Умурзак - Гулистон давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, Сирдарё вилояти
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Мелиев Хамидилла Абдуллаевич - Жиззах давлат педагогика институтининг мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси профессори, Жиззах вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Жуманиязов Атабай - Урганч давлат университетининг немис ва француз тиллари кафедраси профессори, Хоразм вилояти
Умарходжаев Мухтар Ишанходжаевич - Андижон давлат университетининг немис тили ва адабиёти кафедраси мудири, Андижон вилояти
Хошимова Мамлакат Муйдиновна - Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, Фарғона вилояти
«Шуҳрат» медали билан
Абдуллаева Людмила Хадиевна - Самарқанд давлат чет тиллар институтининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти, Самарқанд вилояти
Бабаханова Дилбар Шамирзаевна - Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейнинг биология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри
Кадирова Дилбар Нормуминовна - Термиз давлат университетининг биология кафедраси доценти, Сурхондарё вилояти
Курбанова Зарифа Бокижановна - Наманган давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти
Хайитов Зафар Узакович - Навоий давлат педагогика институтининг миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири, Навоий вилояти
Ходжаева Дилафрўз Изатиллоевна - Бухоро давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, Бухоро вилояти
Шадиев Ризамат Давранович - Қарши давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти

Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиалига 2018/2019 ўқув йили учун қабул бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3952-сонли қарори билан Фарғона шаҳрида Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиалини ташкил этилгани тўғрисида хабар берган эдик.
Филиал 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг қуйидаги йўналишларида қабул эълон қилади:
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ташил этиш (тармоқлар бўйича);
Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш;
Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича).
Филиалда ўқитиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади.
Абитуриентлардан ҳужжатлар Фарғона давлат университетида ташкил этилган Қабул комиссиясида қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун телефонлар:
+99890 561 0839
+99891 1281837
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3952-сонли қарори билан Фарғона шаҳрида Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиалини ташкил этилгани тўғрисида хабар берган эдик.
Филиал 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг қуйидаги йўналишларида қабул эълон қилади:
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ташил этиш (тармоқлар бўйича);
Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш;
Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича).
Филиалда ўқитиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади.
Абитуриентлардан ҳужжатлар Фарғона давлат университетида ташкил этилган Қабул комиссиясида қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун телефонлар:
+99890 561 0839
+99891 1281837
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Telegram
Edu.uz
Фарғонада Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти
Олий мактабининг филиали ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Фарғона…

Корея Республикаси билан малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик янада кенгайтирилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Корея Республикасининг Пучон университети ректори Ханг Жунг Сук бошчилигидаги делегация аъзолари билан малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
Музокараларда Тошкент шаҳридаги Пучон университети фаолиятини кенгайтириш, иқтисодиётнинг реал секторлари талабларидан келиб чиққан ҳолда малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида Пучон университети ташкил этилган бўлиб, 2018/2019 ўқув йилидан мактабгача таълим ва корейс тили йўналишларида бакалаврлар тайёрланмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Корея Республикасининг Пучон университети ректори Ханг Жунг Сук бошчилигидаги делегация аъзолари билан малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
Музокараларда Тошкент шаҳридаги Пучон университети фаолиятини кенгайтириш, иқтисодиётнинг реал секторлари талабларидан келиб чиққан ҳолда малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида Пучон университети ташкил этилган бўлиб, 2018/2019 ўқув йилидан мактабгача таълим ва корейс тили йўналишларида бакалаврлар тайёрланмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Болтабаев Махмуджон Рустамович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори этиб тайинланди.
Вазирликнинг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU27

Касб-ҳунар коллежларига иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш бўйича хужжатлар қабул қилинади
Касб-ҳунар коллежларига 2018/2019 ўқув йилида умумий ўрта маълумот (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга шахсларни тўлов-шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш бўйича хужжатлар қабул қилинади.
Қабул жорий йилнинг 1 октябридан 25 октябрига қадар давом этади ва 1 ноябрдан бошлаб ҳар бир касб-ҳунар коллежида қабул қилинган касблар бўйича гуруҳлар шакллантирилиб, ўқув жараёнлари ташкил этилади.
Ўқиш муддати 1 йил 8 ой. Тўлов-шартнома миқдори танланган касб (мутахассислик)лар бўйича белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ўқувчиларни қабул қилиш бўйича доимий ишловчи камида 5 нафардан иборат Штаб ташкил қилинган, ҳамда фуқароларни мурожат қилишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Касб-ҳунар коллежларига 2018/2019 ўқув йилида умумий ўрта маълумот (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга шахсларни тўлов-шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш бўйича хужжатлар қабул қилинади.
Қабул жорий йилнинг 1 октябридан 25 октябрига қадар давом этади ва 1 ноябрдан бошлаб ҳар бир касб-ҳунар коллежида қабул қилинган касблар бўйича гуруҳлар шакллантирилиб, ўқув жараёнлари ташкил этилади.
Ўқиш муддати 1 йил 8 ой. Тўлов-шартнома миқдори танланган касб (мутахассислик)лар бўйича белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ўқувчиларни қабул қилиш бўйича доимий ишловчи камида 5 нафардан иборат Штаб ташкил қилинган, ҳамда фуқароларни мурожат қилишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Муҳим_хабар
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

#Янгилик
Тошкент давлат педагогика университетига 2018/2019 ўқув йили қабули учун М.Танк номидаги Белорусь давлат педагогика университети билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул квоталари тасдиқланди.
Мазкур қўшма таълим дастурлари асосидаги бакалавриатга абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йил 10 октябргача (якшанба куни ҳам) қабул қилинади.
М.Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университети билан келишувга мувофиқ киришg имтиҳонлари 2018 йил 11-17 октябрь кунлари ўтказилади.
Белорусь давлат педагогика университети билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриатга ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг 20 октябридан бошланади.

#Маълумот_учун
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидалари тасдиқланди.
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий (якка), семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилди.
Бунда, маъруза машғулотлари илмий унвон ва илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилиши лозим.
Маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда ёки профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда олий таълим муассасаси Кенгашининг қарорига асосан камида 3 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган, бироқ илмий унвон ва илмий даражаси бўлмаган ўқитувчиларга бир ўқув йилида 250 соатгача ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга рухсат берилади.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Қозон федерал университети билан қўшма таълим дастурлари асосида:
- Минтақавий иқтисодиёт;
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);
- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
йўналишларида бакалаврлар тайёрлаш бўйича тўлов -контракт асосида 2019 – 2020-ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди.
Мазкур қўшма дастурларга юқори билимларга эга бўлган ёшларни кириш синовларида муваффақиятли иштирок этишга тайёрлаш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2018 – 2019-ўқув йилидан бошлаб тўлов - контракт асосида тайёрлов курслари ташкил этилади.
Маълумот учун телефонлар: (0366) 233-28-38
(0366) 231-01-45