Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.65K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Янгилик

Тошкент давлат педагогика университетига 2018/2019 ўқув йили қабули учун М.Танк номидаги Белорусь давлат педагогика университети билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул квоталари тасдиқланди.

Мазкур қўшма таълим дастурлари асосидаги бакалавриатга абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йил 10 октябргача (якшанба куни ҳам) қабул қилинади.

М.Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университети билан келишувга мувофиқ киришg имтиҳонлари 2018 йил 11-17 октябрь кунлари ўтказилади.

Белорусь давлат педагогика университети билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриатга ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг 20 октябридан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Маълумот_учун

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидалари тасдиқланди.

Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий (якка), семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилди.

Бунда, маъруза машғулотлари илмий унвон ва илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилиши лозим.

Маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда ёки профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда олий таълим муассасаси Кенгашининг қарорига асосан камида 3 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган, бироқ илмий унвон ва илмий даражаси бўлмаган ўқитувчиларга бир ўқув йилида 250 соатгача ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга рухсат берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Янгилик

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Қозон федерал университети билан қўшма таълим дастурлари асосида:

- Минтақавий иқтисодиёт;
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);
- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

йўналишларида бакалаврлар тайёрлаш бўйича тўлов -контракт асосида 2019 – 2020-ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди.

Мазкур қўшма дастурларга юқори билимларга эга бўлган ёшларни кириш синовларида муваффақиятли иштирок этишга тайёрлаш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2018 – 2019-ўқув йилидан бошлаб тўлов - контракт асосида тайёрлов курслари ташкил этилади.

Маълумот учун телефонлар: (0366) 233-28-38
(0366) 231-01-45

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонга келди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан яна бир Нобель мукофоти лауреати АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжарнинг юртимизга ташрифи ташкил этилди.

Профессор Азиз Санжар 15-22 октябрь кунлари юртимизда ташриф билан бўлиб, таниқли профессор иштирокида “Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт” мавзусида халқаро илмий анжуман, кимё йўналишида таҳсил олувчи бакалавр ва магистрлар учун онлайн маъруза ҳамда Ўзбекистон миллий университетида молекуляр биология лабораториясининг очилиш маросими режалаштирилган.

Азиз Санжар 2015 йили Томас Линдал ва Пол Модричлар билан биргаликда ДНК ни тиклаш механизмларини тадқиқ этгани учун кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
ДИҚҚАТ! Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» Республика танловида қатнашиш истагида бўлган талабгорлардан тушган аризалар сони ошиб бормоқда. 30-октябрга қадар https://taraqqiyot-tanlov.uz/ сайтида рўйхатдан ўтиб, анкета тўлдиришга шошилинг!

id.gov.uz да рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ саволлар юзасидан +998(71) 202-22-02 (737), +998(99) 858-86-81 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Анкета тўлдириш масалалари бўйича CALL CENTER: +998(71) 239-12-98, +998(71) 232-61-47, +998(71) 232 60 67
------------------------------------------------------

ВНИМАНИЕ! Количество заявок на участие в конкурсе по отбору перспективных управленческих кадров «Тараккиёт» растет. Успейте зарегистрироваться на сайте и заполнить анкету https://taraqqiyot-tanlov.uz/ до 30 октября текущего года.

По вопросам, касающимся регистрации на id.gov.uz, обращайтесь по телефонам +998(71) 202-22-02 (737), +998(99) 858-86-81
CALL CENTER по вопросам заполнения анкет: +998(71) 239-12-98, +998(71) 232-61-47, +998(71) 232 60 67

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон-Россия таълим форуми ўтказилади

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан юртимизда шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари биринчи маротаба “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ўтказилмоқда.

Унда икки давлат президентлари администрациялари, Ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясини Таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этади.

Форумда икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади.

“Ўзбекистон-Россия таълим форуми” якунлари бўйича:

– Ўзбекистонда Россиянинг нуфузли ОТМлари филиалларини ташкил этиш;
– академик тайёргарлик
бўйича ҳамкорликни кенгайтириш;
– биргаликда илмий ва инновацион форумларни ўтказиш;
– илмий-тадқиқот бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
– қўшма тадбирларни ўтказиш;
–
олий таълим муассасалари ўртасида ахборот алмашинувини ўрнатиш;
– ҳамкорликни янада ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон-Россия таълим форуми
Ўзбекистон ва Россия: олий таълимдаги ҳамкорлик

👉 Ўзбекистонда Россиянинг тўртта олий таълим муассасасининг филиалларида икки минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда;

👉 жорий ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги тўртта ОТМда Россиянинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида кадр тайёрланмоқда;

👉 2018 йилда Тошкент шаҳрида “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди ва кейинги ўқув йилидан филиалда ўқув жараёнлари бошланади;

👉 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 1 августда Миллий ядро тадқиқотлар институтида Москва муҳандислик-физика институти билан магистратура бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан шартнома имзоланди;

👉 жорий йилда С.Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институти билан Тошкент шаҳрида филиал ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон-Россия таълим форуми бошланди

Ўзбекистон ва Россиянинг қатор етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан илк маротаба Ўзбекистон-Россия таълим форуми ўтказилмоқда.

Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтаётган форумнинг биринчи қисми ялпи мажлис шаклида ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Россия ректорлар уюшмаси президенти, Ломоносов номидаги Россия давлат университети ректори Виктор Антонович Садовничийлар очиб беришди.

Форумнинг кейинги қисмида эса, икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри мулоқотда муҳокама қилиш мақсадида алоҳида шўъбаларга бўлинишди.

Халқаро анжуманда Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш, факультет ва кафедралар филиалларини ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича 150га яқин шартномалар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва маданияти маркази очилди

Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида икки томонлама мулоқотлар, учрашувлар давом этмоқда. Музокаралар натижасида янги шартномалар имзоланиб, янги имкониятлар яратилмоқда.

Бугун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва маданияти маркази очилди.

Марказ Тошкентдаги Россия Федерацияси Фан ва маданият маркази ҳамда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳисобланади.

Келгусида бу ерда шеърият кечалари, маданий учрашувлар, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган. Қолаверса бу марказ Россия олийгоҳларида таҳсил олиш илинжида бўлган ёшлар учун ҳам ўз лойиҳаларини тайёрламоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Тошкентда Москва энергетика институти Миллий тадқиқот университетининг филиали очилади

Бугун олий ва ўрта махсус вазирлигида “МEИ” (Москва энергетика институти) Миллий тадқиқотлар университетининг ректори Н.Рогалев, “Ўзбекенерго” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси У.Мустафоев ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида “МEИ” (Москва энергетика институти) Миллий тадқиқотлар университетининг филиалини очиш бўйича келишувга эришилди.

Тошкентда мазкур университет филиалининг очилиши:

энергетика соҳасида муҳим илмий-техникавий вазифаларни ечиш имкониятига эга кадрларни тайёрлаш;

электр энергия тизимида тежамкорликни оширишга йўналтирилган инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш;

энергетика соҳасида жаҳон андозаларига мос инновацион тадқиқотларни олиб бориш имконини беради.

Маълумот учун, “МEИ” Миллий тадқиқотлар университети Россиянинг нуфузли олийгоҳларидан бири ҳисобланиб, 1930 йилга ташкил этилган. Олий ўқув юртида энергетика, электротехника, электроника, информацион технологиялар ва радиотехника каби соҳаларга мутахассислар тайёрлаб беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Талабалар театр студиялари фестивали бўлиб ўтди

“Муқимий” номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Ёшлар фестиваллари” доирасида олий таълим муассасалари ўртасида Талабалар театр студиялари фестивалининг якуний республика босқичи ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Миллий университетининг “Ҳумо”, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Дипломат”, Қарши давлат университетининг “Зиё”, Бухоро давлат университетининг “Фитрат”, Қорақалпоқ давлат университетининг “Жайхун”, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалининг “Настарин” талабалар театр студиялари иштирок этди.

“Ҳумо” жамоаси Н.В.Гоголнинг “Ревизор” асари асосида тайёрлаган, “Дипломат” жамоаси А.С.Пушкиннинг “Онегин” асари асосида инглиз тилида саҳналаштирилган, “Настарин” талабалар театр студиялари Э.Хушвақтовнинг “Қирмизи олма” ва “Зиё” жамоаси М.Уйғурнинг “Туркистон табиби” асари асосида саҳналаштирилган “Табиб” спектаклини намойиш этишди.

Маълумот учун, талабалар театр студиялари фестивали 2015 йилдан бошлаб ҳар йили бир маротаба тўрт босқичда олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Азиз Санжар, Нобель мукофоти лауреати:

Мен Ота ватанда, айниқса, дунёга улуғ алломаларни етказиб берган Бухорои шарифда бўлганимдан жуда ҳам хурсандман. Ҳаммангизга бахт ва омад тилайман.
#асосий_кўрсаткичлар

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони: 91 та

👉 2 та академия;
👉 1 та консерватория;
👉 1 та олий маҳорат мактаби;
👉 23 та университет;
👉 33 та институт;
👉 20 та маҳаллий ОТМлар филиаллари
👉 11 та хорижий олий таълим муассасалари ва филиаллар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистонда Австриянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда туризм ва иқтисод бўйича мутахассислар тайёрланади

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Австриянинг Кремс амалий фанлар университети (IMC University Krems) билан ҳамкорликда иқтисодиёт ва туризм йўналишида кадрлар тайёрланадиган янги факультет очилди.

Ўзбек-австрия қўшма факультетида ўқув жараёнлари 2019 йилдан бошланиб, таълим инглиз тилида олиб борилади ва битирувчиларга Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва IMC University Krems дипломи берилади.

Қўшма факультетнинг бакалавриатига 100 нафар талаба қуйидаги йўналишларда қабул қилинади:

- “Экспортга ихтисослаштирилган менежмент”;
- “Туризм ва кўнгил очиш масканлари менежменти”.

Шартномага кўра, талабалар магистратурада “Халқаро бизнес ва экспортни бошқариш”, “Рақамли бизнес инновацияси ва трансформация” мутахассисликлари бўйича таҳсил олиши мумкин бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​#Хушхабар

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида 12 мамлакатнинг 130 нафардан ортиқ вакиллари иштирокида Махмуд Эсамбаев номидаги Х Халқаро рақс танлов-фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби иккинчи босқич магистранти, “Ниҳол-2017” давлат мукофоти совриндори Шерзод Кенжебоев ҳам иштирок этиб, ўз истеъдодини намойиш этди.

Қувонарлиси, Халқаро фестиваль ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра Шерзод Кенжебоев “Яккахон рақс” номинациясида 3-ўринни қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#эълон

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази қуйидаги соҳаларда малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

👉 веб-дизайнер;
👉 видеомонтаж устаси;
👉 видео тасвирчи;
👉 дастурчи;
👉 журналист;
👉 овоз оператори;
👉 таржимон.

Номзодлардан соҳа бўйича тегишли олий маълумотга эга бўлиш ва давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради) талаб этилади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 5 ноябрига қадар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси 70-уй
Мурожаат учун: +998 71 246-97-45, mm.markaz@edu.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​​​#ташриф

2018 йил 25 октябрь куни АҚШнинг Вебстер университети вице-президенти Жулиан Шустер МБА дастури асосида магистрлар тайёрлаш бўйича лойиҳалар муҳокамаси учун Тошкентга ташриф буюради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 24 октябр куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда:

👉 Президент қарорлари асосида 2017-2021 йилларда ОТМни ривожлантириш бўйича дастурларнинг амалга оширилиши;

👉 Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилгани;

👉 22 та ОТМда махсус сиртқи, 51 тасида сиртқи, 9 тасида кечки таълимнинг жорий этилгани;

👉 қабул квоталари ўтган йилгига нисбатан 30 фоизга оширилгани;

👉 талабаликка қабул қилишнинг шаффоф ва очиқ тизими жорий этилгани;

👉 жорий йилда мамлакатда 13 та янги ОТМ фаолият бошлагани;

👉 халқаро тажрибалар асосида ОТМнинг миллий рейтинги яратилгани эътироф этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
👍1
Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда тизимдаги қуйидаги хато ва камчиликлар танқид қилинди:

➖ ОТМлар қабул квотаси қамрови умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига нисбатан 7-9 фоизни ташкил этиши;

➖ ОТМларнинг нуфузи, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти халқаро илмий ҳамжамиятда муносиб ўринга эга эмаслиги;

➖ректор ва проректорларни тайинлашда профессор-ўқитувчиларнинг фикри ўрганилмаслиги оқибатида жамоа билан ишлаш самарадорлиги етарлича эмаслиги;

➖ илмий фаолият натижадорлигини ошириш, иқтидорли талабалар илмий изланишлар олиб бориши учун зарур шароитлар яратилмагани;

➖ таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ишлари қониқарсиз эканлиги;

➖ ОТМлар фаолиятини ўрганиш, уларни аттестациядан ўтказиб, аккредитациялаш, ҳужжатларни нострификация қилиш тартиблари бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермаслиги қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q